ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Энергия ресурсларига белгиланган нархлар /

Электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш функцияларини бажарадиган хусусий операторларни ташкил этиш учун инвесторларни танлов бўйича танлашни ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.07.2009 й. 186-сон Қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 4 июлдаги

186-сон қарорига

1-ИЛОВА



Электр энергияси учун истеъмолчилардан

тўловни йиғиш функцияларини бажарадиган

хусусий операторларни ташкил этиш учун

инвесторларни танлов бўйича танлашни

ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом инвесторларни танлов бўйича танлаш, кейинчалик улар томонидан электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш функциялари бериладиган хусусий операторларни ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш функцияларини хусусий операторларга бериш:

электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китобларни бошқариш ва ҳисобга олишнинг замонавий усулларини жорий этиш;

электр энергияси беришда унинг нотехнологик нобудгарчиликларини камайтириш;

берилган электр энергияси учун тўловни самарали йиғиш мақсадида амалга оширилади.


3. 110 кВ ва ундан юқори кучланишли тармоқларга бевосита уланган истеъмолчилардан электр энергияси учун тўловни йиғиш функциялари хусусий операторларга берилмайди.


4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ҳудудий электр тармоқлари корхонаси - электр таъминоти шартномаси бўйича электр энергиясини сотиш ва тақсимлаш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс;


электр энергияси истеъмолчиси (истеъмолчи) - электр таъминоти шартномасига мувофиқ электр энергиясидан ишлаб чиқариш ва (ёки) маиший эҳтиёжлар учун фойдаланадиган юридик ёки жисмоний шахс;


фаолият ҳудуди - ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва истеъмолчиларнинг тармоқлари билан аниқ белгиланган бўлиниш чегараларига эга бўлган тегишли ҳудуддаги тақсимловчи электр тармоқлари участкаси;


инвестор - хусусий операторни ташкил этиш ва хусусий операторга юкланадиган вазифалар ва мажбуриятларга мувофиқ унинг фаолиятини таъминлаш учун техник ва молиявий имкониятга эга бўлган юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти;


хусусий оператор - инвестор томонидан ташкил этиладиган ва электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш функцияларни бажарадиган юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси резиденти.



II. ТАНЛОВ БЎЙИЧА

ТАНЛАШГА ТАЙЁРЛАНИШ


5. "Ўзбекэнерго" ДАК инвесторларни танлов бўйича танлаш ўтказилгунга қадар ҳудудида электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш функциялари ҳудудий электр тармоқлари корхоналаридан хусусий операторларга берилишини амалга ошириш мўлжалланаётган туманлар (шаҳарлар) рўйхатини тузади.

Рўйхатга биринчи навбатда улар бўйича электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғишнинг паст даражаси шаклланган туманлар (шаҳарлар) киритилади.


6. Инвесторлар томонидан электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш функциялари бериладиган хусусий операторлар ташкил этилиши учун инвесторлар ўртасида танлов бўйича танлашни ўтказиш рўйхати ва жадвали Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси билан келишилади ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилади.


III. ТАНЛОВ КОМИССИЯСИ

ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


7. Танлов бўйича танлашнинг тасдиқланган жадвалига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори билан тегишли минтақаларда танлов комиссиялари тузилади.

Танлов комиссиясининг таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори билан тасдиқланади.

Танлов комиссияси таркибига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси, "Ўзбекэнерго" ДАК ва унинг корхоналари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси вакиллари киритилади.

Танлов комиссияси аъзолари сони тоқ бўлиши ва камида 9 кишидан иборат бўлиши керак.

Танлов комиссиясига тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошчилик қилади.


8. Танлов комиссияси қуйидаги функцияларни бажаради:

а) танлов комиссиясининг иш регламентини тасдиқлайди;

б) инвесторларнинг танлов таклифлари таркибини (форматини), танлов бўйича танлаш қатнашчиларига қўйиладиган малака талабларини ва бошқа талабларни тасдиқлайди;

в) танлов бўйича танлашни эълон қилиш санасини, танлов ҳужжатларини олиш жойини, инвесторлар томонидан танлов таклифлари бериш муддатини, танлов таклифларини очиш жойи, санаси ва вақтини белгилайди;

г) белгиланган муддатда инвесторларнинг танлов таклифлари билдирилган конвертларни очади, уларнинг танлов ҳужжатларида назарда тутилган талабларга мувофиқлигини (ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилиши, расмийлаштирилиши ва ҳоказоларни) текширади ва буюртманомалар конвертларини очиш протоколини тасдиқлайди;

д) зарурият бўлганда танлов таклифларини баҳолаш учун мустақил экспертларни (маслаҳатчиларни) жалб қилади;

е) танлов ҳужжатларида кўрсатилган мезонларга мувофиқ танлов таклифларини кўриб чиқади ва танлов бўйича танлаш ғолибини эълон қилади ёки танловни бўлиб ўтмаган деб эътироф этиш тўғрисида қарор қабул қилади;

ж) танлов комиссияси олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа функцияларни амалга оширади.


9. Агар танлов комиссияси мажлисида унинг аъзоларидан камида тўртдан уч қисми қатнашса танлов комиссияси қарорлари ваколатли бўлади. Қарор танлов комиссиясининг мажлисда қатнашган аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда танлов комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


10. Танлов комиссиясининг қарори протоколлар шаклида, ёзма равишда расмийлаштирилади ва беш иш куни мобайнида қатнашчиларга етказилади.


11. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси танлов бўйича танлашнинг ташкилотчиси ҳисобланади.


12. Танлов бўйича танлаш ташкилотчиси:

а) танлов комиссияси аъзолари чақирилишини, уларга иш хоналари, мажлисларни ўтказиш учун ташкилий-техника ва сарфлаш материаллари берилишини ташкил этади ҳамда танлов бўйича танлашни ўтказиш бўйича бошқа сарф-харажатларни қоплайди;

б) таклифномаларни жўнатади ва танлов комиссиясининг топшириғи бўйича ёзишмалар олиб боради;

в) қатнашчиларнинг танлов таклифларини қабул қилади ва конвертлар очилгунга қадар танлов комиссияси белгилаган тартибда танлов таклифларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва маҳфийлигини таъминлайди;

г) танлов комиссияси томонидан жалб қилинадиган экспертлар ва маслаҳатчилар фаолиятини мувофиқлаштиради, шунингдек уларга ҳақ тўлаш харажатларини қоплайди.



IV. ТАНЛАШНИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА

ТАНЛОВ ҲУЖЖАТЛАРИНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШ


13. "Ўзбекэнерго" ДАК инвесторларга қўйиладиган тасдиқланган малака талабларини ҳисобга олган ҳолда хусусий операторларни ташкил этиш учун инвесторларни танлов бўйича танлашга доир танлов ҳужжатларини ишлаб чиқади.

"Ўзбекэнерго" ДАК танлов ҳужжатларини улар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси билан келишилгандан кейин тасдиқлайди.

14. Танлов ҳужжатларида қуйидаги асосий маълумотлар бўлиши керак:

а) бўлажак хусусий операторнинг фаолияти доираси, шу жумладан, ҳудудий доирасида электр энергияси учун истеъмолчилардан тўлов йиғиш функциялари хусусий операторга бериладиган электр тармоқлари жойлашган участка (туман, шаҳар) жойининг тавсифи;

б) фаолият ҳудудида танлов бўйича танлаш эълон қилинган санада амал қиладиган ёки кейинги йилга тасдиқланган электр энергияси нобудгарчилиги нормативлари;

в) тариф гуруҳлари бўйича фаолият ҳудудида истеъмолчилар сони ҳамда электр энергиясининг ойлик ва йиллик истеъмол қилиш ҳажми;

г) танлов бўйича танлашни ўтказиш шартлари, танлов таклифларини бериш ва кўриб чиқиш муддати ҳамда потенциал талабгорнинг танлаш қатнашчиларига қўйиладиган малака талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатлар (маълумотлар);

д) танлов таклифининг мазмунига қўйиладиган талаблар ва бизнес-режа;

е) банк кафолатини беришга қўйиладиган талаблар;

ж) қайд этилган вақт даври мобайнида танлов бўйича танлаш қатнашчисининг таклифи қайтариб олинмаслигини таъминлайдиган танлов бўйича танлашда қатнашиш учун гаров суммаси миқдори ва уни тўлаш тартиби;

з) танлов бўйича танлаш ғолиби билан тузиладиган шартноманинг шакли;

и) танлов бўйича танлашларни ўтказишга нисбатан "Ўзбекэнерго" ДАК вакилидан тушунтиришлар олиш учун манзил, телефонлар (факс) рақами ва электрон почта манзили;

к) танлов бўйича танлаш ғолибини аниқлаш мезонлари ва тартиби.



V. ТАНЛОВ БЎЙИЧА ТАНЛАШНИ ЎТКАЗИШ

ВА ҒОЛИБНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ


15. "Ўзбекэнерго" ДАК хусусий операторларни ташкил этиш учун инвесторларни танлов бўйича танлашнинг тасдиқланган жадвалига мувофиқ оммавий ахборот воситаларида танлов бўйича танлашни ўтказиш тўғрисида эълон беради. Эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

а) танлов бўйича танлашни ўтказишнинг асосий шартлари;

б) хусусий операторнинг таклиф этаётган фаолият ҳудуди;

в) инвесторга қўйиладиган асосий талаблар;

г) дастлабки малака аниқлашни ва танлов бўйича танлашни ўтказиш жойи ва муддатлари;

д) танлов ҳужжатларини олиш жойи ва шартлари;

е) танлов ҳужжатлари учун тўлов, шунингдек гаров суммаси миқдори ва уни тўлаш тартиби.


16. Қуйидаги:

а) танлов ҳужжатларига мувофиқ барча зарур ҳужжатларни белгиланган муддатларда тақдим этмаган;

б) тугатиш ёки тўловга қобилиятсизлик жараёнидаги;

в) танлов бўйича танлаш эълон қилинишидан бир йилдан кам бўлган муддатда таъсис этилган;

г) "Ўзбекэнерго" ДАК ва/ёки унинг корхоналари билан суд муҳокамаси ҳолатида бўлган инвесторлар танлов бўйича танлашда қатнашишга қўйилмайди.


17. Танлов ҳужжатларини олиш учун инвесторлар ўтказиладиган танлов бўйича танлаш доирасида олинадиган маҳфий ахборотни ошкор қилмаслик тўғрисидаги шартномани имзолайдилар ва "Ўзбекэнерго" ДАКнинг ҳисоб рақамига танлов ҳужжатлари учун тўлов ва гаров суммасини ўтказадилар.

Танлов ҳужжатлари учун тўлов танлов бўйича танлаш эълон қилинган пайтдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдоридан ортиқ бўлмаслиги керак.

Гаров суммаси танлов бўйича танлаш эълон қилинган пайтдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг минг баравари миқдоридан ортиқ бўлмаслиги керак.

18. Танлов бўйича танлаш қатнашчилари танлов ҳужжатларида кўрсатилган муддатдан кечикмай танлов комиссиясига ўз танлов таклифларини тақдим этишлари керак.


19. Қатнашчилар танлов таклифлари билдирилган конвертга қуйидагиларни жойлайдилар:

фаолияти мақсади электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш бўйича хусусий оператор функцияларини бажаришдан иборат бўлган юридик шахсни ташкил этиш ва унинг фаолият кўрсатиши бўйича бизнес-режа;

инвесторнинг охирги ҳисобот йили учун йиллик молиявий ҳисоботи ва у бўйича миллий ёки халқаро стандартларга мувофиқ тузилган мустақил аудиторнинг хулосаси;

инвесторнинг хусусий оператор штатини электр энергетикаси, иқтисодиёт ва молия соҳасида иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассисларнинг зарур сони билан бутлаш мажбурияти;

инвесторнинг солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар бўйича бюджетга ёки Ўзбекистон Республикасининг давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзлари йўқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар;

танлов ҳужжатларида назарда тутилган бошқа зарур ҳужжатлар (маълумотлар).


20. Хусусий операторни ташкил этиш ва унинг фаолият кўрсатиши бўйича бизнес-режа камида уч йилга тузилиши ва қуйидаги асосий параметрларни назарда тутиши керак:

инвестор томонидан хусусий операторнинг фаолият ҳудудида электр энергияси учун пул маблағлари ўтказиш бўйича мажбуриятлар унинг томонидан танлов бўйича танлаш эълон қилинган пайтда амал қилинган тарифлар бўйича фаолият ҳудудида берилган электр энергияси ўртача ойлик ҳажмининг уч баравар қийматига тенг бўлган сумма доирасида бажарилиши юзасидан банк кафолати берилиши;

танлов ҳужжатларида белгиланган шартларга мувофиқ электр энергияси истеъмолчиларига зарур даражада хизмат кўрсатилишини таъминлаш;

бир киловатт-соат ҳисобига сўмлардаги мутлақ ифодада ёки хусусий оператор томонидан йиғилган тўловдан ҳисоблаб чиқариладиган истеъмолчилар учун электр энергиясига ўртача тарифга нисбатан фоизларда хусусий операторни мукофотлашнинг чекланган миқдори.


21. Танлов комиссияси тақдим этилган таклифларни уларнинг барча белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқади ҳамда таклифи бошқа таклифларга таққослаганда хусусий операторнинг мукофот суммаси чиқариб ташлангандан кейин электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни энг кўп ва самарали йиғишга эришиш имконини берадиган инвесторни танлайди.


22. Инвестор томонидан танлов таклифи тўлиқ бўлмаган ҳажмда ёки белгиланган талаблар бузилган ҳолда тақдим этилган тақдирда танлов таклифи танлов бўйича танлашда қатнашишга қўйилмайди ва инвесторга қайтарилади.


23. Фақат битта қатнашчи иштирок этган танлов бўйича танлаш бўлиб ўтмаган деб ҳисобланади.



VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


24. "Ўзбекэнерго" ДАК корхоналарининг мулки бўлган электр энергиясини бериш ва тақсимлаш электр тармоқлари берилиши, сотилиши ва хусусий операторнинг мулки сифатида беришнинг шаклларига, гаров предмети ёки уларнинг ўзгага берилиши ёки йўқотилишига олиб келиши мумкин бўлмаган бошқа ҳаракатларнинг предмети бўлиши мумкин эмас.


25. Инвестор, танлов комиссияси, "Ўзбекэнерго" ДАК ва танлов бўйича танлашнинг ташкилотчиси ўртасида пайдо бўладиган барча низоли масалалар қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.


26. Қуйидагилар:

тушаётган танлов таклифларининг зарур тарзда ҳисобга олиниши, уларнинг сақланиши ва маҳфийлиги таъминланиши учун - "Ўзбекэнерго" ДАК ва танлов бўйича танлаш ташкилотчисининг масъул шахслари;

ўтказиладиган танлов бўйича танлаш тўғрисидаги маҳфий ахборот ошкор қилинмаслиги, унинг қатнашчилари, комиссиянинг бошқа аъзолари билан олдиндан келишиб олишга йўл қўйилмаслиги учун - танлов комиссияси раиси ва аъзолари, "Ўзбекэнерго" ДАКнинг масъул шахслари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.


27. Тузилган шартномалар бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган танлов бўйича танлаш ғолиби қонун ҳужжатларида ва тузилган шартномада назарда тутилган тартибда жавоб беради.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 28-сон, 327-модда.

























































Время: 0.1865
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск