ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Энергия ресурсларига белгиланган нархлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.07.2009 й. 186-сон "Хусусий операторлар фаолиятини ташкил этиш ва электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.07.2009 й.

N 186



ХУСУСИЙ ОПЕРАТОРЛАР

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЭЛЕКТР

ЭНЕРГИЯСИ УЧУН ЎЗ ВАҚТИДА ҲАҚ ТЎЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини кўпайтириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш функцияларини бажарадиган хусусий операторларни ташкил этиш учун инвесторларни танлов бўйича танлашни ўтказиш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш функцияларини бажарадиган хусусий операторлар фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Ўзбекэнерго" ДАК фаолият кўрсатаётган, электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш функцияларини бажараётган хусусий операторлар билан биргаликда 2009 йил 1 сентябргача бўлган муддатда уларнинг фаолияти ушбу қарорда белгиланган талабларга мувофиқлаштирилишини ҳамда зарур даражада бажарилишини таъминласин.


3. "Ўзбекэнерго" ДАК Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳамда "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси билан биргаликда:

2010 йил 1 январгача хусусий операторларни ташкил этиш учун инвесторлар ўртасида танлов бўйича танлашнинг ўтказилишини, уларга электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш функциялари берилишини 3-иловадаги жадвалга мувофиқ таъминласин;

ҳудудида электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш функциялари хусусий операторларга берилиши таклиф қилинаётган қолган туманлар (шаҳарлар) рўйхатини, шунингдек тегишли танлов бўйича танлашларни ўтказиш жадвалларини уч ой муддатда тайёрласин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шоисматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 4 июлдаги

186-сон қарорига

3-ИЛОВА



Истеъмолчилардан электр энергияси учун тўловларни

йиғиш функцияларини берган ҳолда хусусий

операторлар ташкил этиш учун инвесторларни

танлов бўйича танлашни ўтказиш

ЖАДВАЛИ

Т/р

Минтақалар

Истеъмолчилар (сони)


Танлов

савдоларини

ўтказиш

муддатлари

(2009 йил)


хўжалик

юритувчи

субъектлар


маиший

истеъмолчилар


1.

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани


624

52846

сентябрь

2.

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри


339

18789

сентябрь

3.

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳри


1224

20661

сентябрь

4.

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳри


2259

48386

октябрь

5.

Андижон вилоятининг Андижон шаҳри (шаҳарнинг эски қисми)


1493

39926

октябрь

6.

Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳри


1666

27511

ноябрь

7.

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳри


2251

24743

ноябрь

8.

Наманган вилоятининг Наманган шаҳри


2621

52054

декабрь

9.

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри


1338

32627

декабрь

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 28-сон, 327-модда.


















































Время: 0.1667
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск