ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Прокуратура /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.12.2002 й. ПФ-3178-сон "Прокуратура органлари ходимларининг иш ҳақларини ошириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

20.12.2002 й.

N ПФ-3178


ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИ

ХОДИМЛАРИНИНГ ИШ ҲАҚИ

МИҚДОРЛАРИНИ ОШИРИШ

ТЎҒРИСИДА



Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг манфаатларини ҳимоя қилишда прокуратура органлари ходимларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек уларнинг меҳнатини моддий рағбатлантиришни такомиллаштириш мақсадида:


1. Мансаб даражасига эга бўлган прокуратура органларининг ходимлари 2003 йилнинг 1 январидан бошлаб жисмоний шахсларнинг даромад солиғини тўлашдан озод қилинсин.


2. 2003 йилнинг 1 январидан бошлаб прокуратура органлари ходимларининг иш ҳақи жисмоний шахсларнинг даромад солиғини тўлашдан озод қилиш ҳамда давлат хизматчиларининг мансаб маошларига устама ҳак (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти)ни 25 фоизгача кўпайтириш ҳисобига ўрта ҳисобда 1,3 баравар оширилсин.


3. Прокуратура органлари ходимларининг иш ҳақини ошириш билан боғлиқ харажатлар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.


4. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдага қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чикадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов



“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2002 йил, 24-сон, 196-модда







































Время: 0.1629
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск