ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.07.2009 й. 192-сон "Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига 2009/2010 ўқув йили учун ўқувчилар қабул қилиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
09.07.2009 й.
N 192
ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ТУРИН
ПОЛИТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИГА
2009/2010 ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ЎҚУВЧИЛАР
ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида саноатнинг юқори технологияли тармоқлари, саноат ва хўжалик объектларини лойиҳалаш ва қуриш учун олий маълумотли мутахассислар тайёрлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига 2009/2010 ўқув йили учун ўқувчилар қабул қилиш квотаси тўлов-контракт асосида 200 нафар, шу жумладан:
"Машинасозлик технологияси" мутахассислиги бўйича - 50 нафар;
"Автомобиль инжиниринги" мутахассислиги бўйича - 50 нафар;
"Саноат ва хўжалик қурилиши инжиниринги" мутахассислиги бўйича - 25 нафар;
"Архитектура ва саноат дизайни" мутахассислиги бўйича - 25 нафар;
"Ахборот технологияси ва саноатда АБТ" мутахассислиги бўйича - 25 нафар;
"Энергетика" мутахассислиги бўйича - 25 нафар этиб белгилансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Қосимов ва У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 29-сон, 333-модда.