Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.1998 й. 283-сон "Ўзбекистонда футболни ривожлантириш фонди фаолиятини яхшилаш ва уни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.07.1998 й.

N 283



ЎЗБЕКИСТОНДА ФУТБОЛНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ФОНДИ ФАОЛИЯТИНИ ЯХШИЛАШ ВА УНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Спортнинг оммавий тури сифатида ватанимиз футболини янада ривожлантиришда, халқаро майдонда унинг обрў-эътибори ошишида Ўзбекистонда Футболни ривожлантириш фондининг аҳамиятини кучайтириш, профессионал ва ҳаваскорлик клубларини, футболчиларни юқори спорт натижаларига эришиш учун рағбатлантириш, шунингдек молиявий ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Футболни ривожлантириш фонди, Футбол федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси раҳбарларининг, ҳудудий Футбол федерациялари президентлари сифатида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг эътибори Фонд маблағларини ва унинг ҳудудий бўлимларини шакллантириш, хорижий инвесторлар ва ҳомийларни жалб қилиш, футбол-спорт индустриясини, зарур моддий ва ишлаб чиқариш базасини ташкил этиш бўйича улар томонидан тегишли ишлар қилинмаганлигига қаратилсин. Натижада Футболни ривожлантириш фонди ҳали унга юкланган асосий вазифани - миллий футболни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришни, футбол клубларини иқтисодий рағбатлантиришни, болалар ва ўсмирлар футболининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашни таъминламаяпти.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси, Футбол федерацияси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, "Ўзбектуризм" миллий компанияси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Ўзбекистонда Футболни ривожлантириш фондининг бошқа муассислари 1998 йил 1 августгача фонд устав сармоясини шакллантиришни тугалласинлар.


3. Футболни ривожлантириш фонди Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда фонд фаолиятини такомиллаштириш, унинг уставида қайд этилган қоидаларга мувофиқ соғлом турмуш тарзи товарлари ишлаб чиқариш бўйича корхоналар ташкил этиш, маслаҳат ва сервис хизматлари кўрсатиш, инвесторларни, шу жумладан хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсинлар ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси, Футбол федерацияси ва Ўзбекистонда футболни ривожлантириш фонди манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда 1998 йил 1 августдан 2005 йилгача бўлган даврда Футболни ривожлантириш миллий дастурини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


5. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг жорий фойдадан Ўзбекистонда Футболни ривожлантириш фондига 100 миллион сўм ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Вазирликлар ва идораларга, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотларга Футболни ривожлантириш фонди фаолиятига молиявий ва амалий ёрдам кўрсатиш тавсия қилинсин.


6. Бўшаган маблағларни уставдаги вазифаларни бажариш учун Ўзбекистонда Футболни ривожлантириш фондига йўналтириш шарти билан 1 йил муддатга:

Футболни ривожлантириш фонди ва унинг ҳудудий бўлимлари, профессионал футбол клублари, спорт мактаблари ва футбол мактаб-интернатлари, Олимпия тайёргарлик маркази - четдан келтириладиган спорт асбоб-ускуналари ва инвентарга солиқларнинг барча турларини ва бож тўлашдан;

стадионларнинг турли маданий-кўнгилочар тадбирлар ва футбол ўйинлари вақтида лотерея ўйинлари ўтказишдан олинган даромадлари, - даромаддан солиқ тўлашдан озод қилинсин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Футболни ривожлантириш фондини ва унинг минтақавий бўлимларини жойлаштириш учун жой ажратиш масаласини бир ой муддатда ҳал қилсинлар, уларнинг самарали фаолият кўрсатишлари учун бошқа зарур шарт-шароитларни таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси етакчи хорижий миллий ва халқаро футбол ташкилотлари билан алоқалар ўрнатишда Футболни ривожлантириш фондига кўмаклашсинлар.

9. Телерадио компания, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари Футболни ривожлантириш фонди фаолиятини, оммавий футбол-спорт ҳаракатини ривожлантириш соҳасидаги ижобий тажрибани кенг тарғиб қилсинлар ва ёритсинлар.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари А. Азизхўжаев ва Футбол федерацияси президенти З. Алматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов



































Время: 0.1432
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск