Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.06.2009 й. ПҚ-1133-сон "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўн саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

19.06.2009 й.

N ПҚ-1133



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ ЎН САККИЗ ЙИЛЛИК

БАЙРАМИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ

ВА УНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Бугунги кунда мустақиллик биз учун энг улуғ, энг азиз қадрият бўлиб, миллий ўзлигимиз, ор-номусимиз, ғурур-ифтихоримиз тимсоли, эзгу орзу-интилишларимиз, ютуқ ва марраларимизнинг ҳаётбахш манбаи сифатида шу муқаддас заминда яшаётган барча ватандошларимиз қалбидан тобора мустаҳкам ўрин эгалламоқда.

Шу сабабли ҳам халқимиз, жамоатчилигимиз мамлакатимиз мустақиллигининг ҳар бир санасини муносиб кутиб олиш ва нишонлаш учун доимо катта тайёргарлик кўради.

Бу борада шаклланган ижобий анъаналарни узвий давом эттирган ҳолда, истиқлол йилларида эл-юртимизнинг фидокорона меҳнати билан қўлга киритилган улкан натижаларнинг моҳияти ва аҳамиятини, қадр-қимматини чуқур англаш, мамлакатимизда ва халқаро жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб қилиш, байрам тадбирларини халқимиз хотирасида ёрқин из қолдирадиган юксак савияда ўтказиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўн саккиз йил лик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссиясининг таркиби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Республика комиссияси шу йилнинг 30 июнига қадар "Мустақиллик биз учун - ўзлигимизни англаш, юрт тинчлиги ва барқарорлигининг, инсон манфаати, эркинлиги ва фаровонлигининг, биз кўзлаган демократик жамият барпо этишнинг гаровидир" деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маънавий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини ишлаб чиқсин.


2. Ушбу дастурни тайёрлашда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилсин:

Ватанимиз мустақиллигининг ўн саккиз йиллигини муносиб кутиб олиш, тарихан қисқа бу даврнинг ёш давлатимиз учун сиёсий соҳада, давлат ва жамият қурилиши, иқтисодиёт ва маънавият, ижтимоий ҳаёт, суд-ҳуқуқ тизими, ташқи сиёсат ва хавфсизликни таъминлаш борасида ҳар томонлама ривожланиш ва юксалиш, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаш даври бўлганини чуқур очиб беришга хизмат қиладиган комплекс маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш;

истиқлол эл-юртимиз учун ўз тақдирининг ҳақиқий эгаси бўлиб, ўз қадр-қимматини англаб, муносиб ҳаёт кечириш учун кенг имконият яратиб берганини, ҳар бир фуқаронинг иқтисодий-ижтимоий соҳаларда истеъдод ва қобилиятини тўла намоён этиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, ҳеч кимдан кам бўлмайдиган ҳаёт барпо этишнинг мустаҳкам замини бўлиб келаётганини ўтказиладиган барча тадбирларнинг маъно-мазмунига чуқур сингдириш;

мустақиллик йилларида бой тарихимиз, бетакрор меросимиз, муқаддас дину диёнатимиз, кўҳна урф-одат ва анъаналаримизнинг қайта тиклангани, бугунги кунда меҳр-оқибат, бағрикенглик, ҳамжиҳатлик каби олижаноб фазилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятларга уйғун бўлиб яшаш, Ватан тақдири ва келажагига дахлдорлик туйғуси ҳаётимиздан атрофлича ўрин олаётганини кенг тарғиб этиш;

халқимизнинг хоҳиш-иродаси билан қатъий танлаб олган миллий тараққиёт йўли асосида кенг кўламли ислоҳотлар изчил давом эттирилаётгани, жаҳон молиявий инқирози оқибатларига қарамай, иқтисодиётимизнинг ўсиш суръатлари, аҳолининг ҳаёт ва фаровонлик даражаси барқарор сақланиб қолаётганини, мамлакатимизда қабул қилинган муҳим ижтимоий дастурлар, жумладан, "Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили" давлат дастурининг ижобий самараларини ҳар томонлама очиб бериш;

мамлакатимизда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишларини, юртимизнинг қиёфаси тубдан ўзгариб, шаҳар ва қишлоқларимиз янада обод бўлиб бораётганини аниқ ва таъсирчан ҳаётий мисоллар ёрдамида ёритиб бериш.


3. Республика Маънавият ва маърифат кенгаши томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида мустақиллик байрамига бағишлаб аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маърифий учрашув лар, жонли мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, маданий тадбирлар ўтказиш мақсадида таниқли олимлар, адиблар ва санъаткорлардан иборат маънавий-маърифий тарғибот гуруҳлари ташкил этилгани ҳамда уларнинг аниқ режа асосида фаолият олиб бораётгани маълумот учун қабул қилинсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликларига, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, Хотин-қизлар қўмитаси, "Нуроний" ва "Маҳалла" жамғармаларига мустақиллик байрамининг ўн саккиз йиллигини муносиб нишонлаш учун жойларда тегишли комиссиялар тузиш ҳамда республика дастурида белгилаб берилган асосий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш, байрам муносабати билан шаҳар ва қишлоқларда, маҳалла ва гузарларда, кўпқаватли уйлар атрофида ободонлаштириш ишларини олиб боришни кўзда тутадиган тадбирлар режасини ишлаб чиқиш топширилсин.

Ушбу режа ва дастурларда белгиланган тадбирларни расмиятчилик ва баландпарвозлик ҳолатларига йўл қўймасдан, кенг жамоатчилик вакилларини жалб этган холда, оддий одамларнинг қалби ва онгига етиб борадиган, уларнинг руҳи ва кайфиятини кўтарадиган, янги марралар сари илҳомлантирадиган мазмун ва шакллар асосида ўтказишга алоҳида эътибор қаратилсин.


5. Республика комиссияси ўз йиғилишларида дастурда белгиланган чора-тадбирлар марказда ва жойларда қандай амалга оширилаётгани юзасидан ҳар қайси ҳудуд, вазирлик ва идора раҳбарлари ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб борсин.


6. Мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ўтказиладиган байрам дастурларини тайёрлашга оммавий томошалар бўйича юксак профессионал маҳорат ва тажрибага эга бўлган сценарист ва режиссёрлар, ёзувчи ва шоирлар, композитор ва балетмейстерлар, саҳна рассомлари, истеъдодли ёш санъаткорлар, фольклор санъати вакилларидан иборат ижодий гуруҳлар кенг жалб этилсин.


7. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси, Ёзувчилар ва Бастакорлар уюшмалари билан биргаликда юртимиз истиқлолини тараннум этишга қаратилган энг яхши қўшиқлар, мусиқа асарлари учун "Ягонасан, муқаддас Ватан!" республика танловининг якуний босқичини ўтказсин. Танлов ғолиблари ва совриндорлари Мустақиллик байрами арафасида эълон килинсин.


8. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси билан биргаликда август ойининг охирида мамлакатимиз мустақиллигига бағишланган "Энг улуғ, энг азиз" анъанавий танловининг якуний босқичини ўтказсин.


9. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Камолот" Ёшлар ижтимоий ҳаракати, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси ва Бастакорлар уюшмаси ёш ижрочилар ўртасида "Ниҳол" мукофотига номзодларнинг республика саралаш босқичини ҳамда ғолиблар ижросидаги концерт дастурини август ойининг биринчи ярмида юқори даражада ташкил этсин.


10. Белгилаб қўйилсинки, ўтказиладиган байрам тадбирлари:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда маҳаллий бюджетлар ҳамда жойлардаги ишлаб чиқариш корхоналари, хўжаликлар, жамғармалар ҳисобидан;

Тошкент шаҳрида республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланади.


11. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, "Жаҳон" ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига мустақилликнинг ўн саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни атрофлича ёритиб бориш тавсия этилсин.


12. Мазкур Қарорнинг ижросини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов



*) Илова берилмайди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси”, 2009 йил., 6-сон, 230-модда















































Время: 0.1803
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск