Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.03.1999 й. 125-сон "Истеъмол товарлари билан улгуржи ва чакана савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.03.1999 й.

N 125



ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ БИЛАН

УЛГУРЖИ ВА ЧАКАНА САВДО ҚИЛИШНИ

ТАРТИБГА СОЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Товар айланишини ҳисобга олишни тартибга солиш ва нақд пулнинг банк муассасаларига тушишини таъминлаш, эмиссияни қисқартириш ва нақд пулнинг банкдан ташқари муомилада бўлишига қарши курашни кучайтириш, шунингдек, истеъмол товарларига чакана нархларнинг асоссиз равишда ўсишини тўхтатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, тижорат банкларига улар савдо корхоналари ва ташкилотлари рўйхатдан  ўтказилиши ва уларнинг счётлари очилишини зарур даражада назорат қилмаётганлиги, натижада чакана нархларни сунъий равишда кўтараётган савдо-воситачилик тузилмалари ташкил этилаётганлиги кўрсатиб ўтилсин.


2. Белгилансинки:

юридик шахслар томонидан ўзлари ишлаб чиқарган товарларни бошқа юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга сотиш қонунчиликка мувофиқ нақд пулда ёки нақд пулсиз тартибда, шунингдек, банк корпоратив карталари орқали амалга оширилиши мумкин. Бунда, ўзаро ҳисоб-китоблар битта шартнома доирасида республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача нақд пулда назорат-касса машиналаридан фойдаланган ҳолда амалга оширилишига рухсат этилади;

нақд пул тушумлари белгиланган тартибда инкассация қилинади (банкларга топширилади);

юридик шахслар - истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчилар ўзлари ишлаб чиқарган товарларни чакана сотишни ўз фирма дўконлари, шу жумладан, ишлаб чиқариш жойида ташкил этилган ўз фирма дўконлари ёки ўзларига тегишли бўлган ёхуд белгиланган тартибда ижарага олинган турғун савдо шаҳобчалари орқали, фақат белгиланган намуналардаги назорат-касса машиналаридан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан, тўловларни пластик карточкалар бўйича қабул қилиш ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланган ҳолда амалга оширишлари мумкин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол бозори комплекси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси, Адлия вазирлиги билан биргаликда:

товарларни майда улгуржи сотиш тартиби ва нормативларини;

улгуржи бозорларда юридик шахслар ва якка тартибда савдо фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар томонидан товарларни улгуржи ва майда улгуржи сотиш тартибини, бунда товарларни майда улгуржи сотиш билан якка тартибда шуғулланувчи жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказиш, уларга солиқ солиш, улгуржи ва майда улгуржи операцияларидан олинадиган тушумни ҳисобга олиш ва топшириш хусусиятларини назарда тутган ҳолда, икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда:

чакана ва улгуржи савдо бозорларини озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари йўналишлари бўйича ажратиш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ҳамма жойда касса аппаратлари ўрнатишни ва улардан фойдаланишни назарда тутган ҳолда улгуржи буюм бозорларида товарларни улгуржи ва майда улгуржи сотиш билан шуғулланувчи жисмоний ва юридик шахсларнинг товарлари айланишини ҳисобга олиш учун шарт-шароитлар яратиш;

ваколатли тижорат банклари билан биргаликда улгуржи бозорларда товарларни улгуржи ва майда улгуржи сотишдан юридик ва жисмоний шахслар томонидан олинадиган нақд пул тушумини қабул қилиш пунктлари ташкил этиш чора-тадбирларини кўрсинлар.


5. Мазкур қарорда кўрсатилган чора-тадбирларга риоя этилиши учун шахсий жавобгарлик Давлат солиқ қўмитаси ва ҳудудий солиқ органларининг биринчи раҳбарларига юклансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари М.З. Усмонов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 3, 14-модда






































Время: 0.1355
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск