Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқ турлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2001 й. 490-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.2001 й.

N 490



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

2002 ЙИЛГИ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ

КЎРСАТКИЧЛАРИ ПРОГНОЗИ ВА ДАВЛАТ

БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг “Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги Давлат бюджети тўғрисида” 2001 йил 6 декабрдаги 305-II-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2002 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги Давлат бюджети асосий параметрлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги Давлат бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 2,0 фоиз миқдорида белгилансин.

Давлат бюджети тақчиллигини маблағ билан таъминлаш:

давлат мулкини хусусийлаштиришдан, давлат қисқа муддатли қоғозлари мажбуриятларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар ва қадрсизланмайдиган бошқа манбалар (шу жумладан 2002 йил 1 январдаги ҳолатига кўра давлат мақсадли фондларининг бўш қолдиқлари) ялпи ички маҳсулот ҳажмининг 1,5 фоизи миқдорида;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки кредитлари ялпи ички маҳсулот ҳажмининг 0,5 фоизи миқдорида йўналтирилсин.


4. Белгилансинки, 2002 йил 1 январдан бошлаб Давлат бюджетининг тасдиқланган параметрларида назарда тутилган харажатларнинг мақсадли схемалар расмийлаштирган ҳолда маблағ билан таъминланишига йўл қўйилмайди.

7. 2002 йилда:

барча солиқ солинадиган айланмалар бўйича қўшилган қиймат солиғи ставкаси 20 фоиз миқдорида;

пудрат қурилиш ташкилотлари томонидан қўшилган қиймат солиғи тўлаш тартиби;

“ЎзДЭУавто” акциядорлик жамиятининг дилерлари расмий мақомига эга бўлмаган жисмоний ва юридик шахслардан йиғим ставкаси “ЎзДЭУавто” акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилган олиб чиқиб кетиладиган автомобиллар двигатель ҳажмининг 1 куб. сантиметри ҳисобига 3,0 АҚШ доллари миқдорида;

сотилмаган тайёр маҳсулотнинг нормативдан ортиқча қолдиғи учун тўлов, уни маҳаллий бюджетлар даромадларига ўтказган ҳолда, уларнинг ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархининг 2 фоизи миқдорида;

нормативдаги муддатларда ўрнатилмаган мулкдан ва фойдаланилмаган асбоб-ускуналардан олинадиган солиқнинг оширилган ставкалари;

хорижий инвестициялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари учун даромад (фойда)дан олинадиган солиқ ставкасига пасайтирувчи коэффициентлар, фойдаланиладиган маҳаллий хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар қиймати салмоғидан келиб чиққан ҳолда, 19-иловага* мувофиқ;

ифлослантирувчи моддаларни табиий муҳитга чиқариб ташлаганлик, оқизганлик ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жойлаштирганлик учун тўлов ва тўловни тақсимлаш тартиби 20-1, 20-2, 20-3, 20-4-иловаларга* мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғини тақсимлашнинг амалдаги нормативлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жисмоний шахслар айрим тоифалари даромадларига имтиёзли солиқ солиш тўғрисида” 1997 йил 24 декабрдаги 562-сон қарорининг амал қилиши;

ижтимоий суғуртага ҳамда Республика йўл жамғармасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларнинг амалдаги миқдорлари 21, 22-иловаларга* мувофиқ сақлаб қолинсин.

Давлат мулки ҳисобланадиган, яшаш учун мўлжалланмаган жойлар ижарага берилганлиги учун ижара ҳақини тақсимлаш нормативлари 23-иловага* мувофиқ белгилансин.


9. Белгилансинки, 2002 йил 1 январдан бошлаб:

ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ва ободончилик ишлари учун йиғим ўрнига 18-иловага* мувофиқ инфратузилмани ривожлантириш солиғи;

фуқароларнинг транспорт воситалари бўйича мол-мулк солиғи ўрнига 18-иловага* мувофиқ жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва газдан фойдаланганлик учун солиқ;

юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғини ҳисоблаб чиқаришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра ўз маблағлари ҳисобига коллежлар ва лицейлар қурилиши харажатлари суммасига солиқ солинадиган базани камайтиришга доир, лекин солиқ солинадиган даромад (фойда)ни камайтиришнинг белгиланган чегарасидан ортиқ бўлмаган миқдорда, қўшимча имтиёзлар жорий этилади.


10. Автотранспортни қисқа муддатга сақлаш учун тўхташ жойларидан белгиланган солиқ ундирилиши 2002 йил 1 январдан бошлаб 9-иловага* мувофиқ юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳамда мулкчилик шаклларидан қатъи назар юридик шахсларга (бюджетдаги ташкилотлардан ташқари) бириктириб қўйилган ҳудудда жойлашган барча автотранспортни қисқа муддатга сақлаш учун пулли тўхташ жойларига жорий этилсин.


11. Белгилансинки, 2002 йил 1 июлдан бошлаб қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда устав сармояси (жамғармаси)ни шакллантирмаган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар қонун ҳужжатларида белгиланган барча солиқлар ва тўловларни тўлиқ ҳажмда, бутун фаолияти даврида имтиёзлар қўлланмаган ҳолда тўлайдилар.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда устав сармояси (жамғармаси)ни шакллантирмаган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналардан солиқ ундириш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


12. Белгилансинки, 2002 йил 1 январдан бошлаб:

ялпи даромад солиғини ҳамда микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқни ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган даромадга давлат облигациялари ва давлатнинг бошқа қимматли қоғозлари бўйича олинган дивидендлар ва фоизлар сифатида олинган даромадлар қўшилмайди;

юридик шахслар томонидан дивидендлар сифатида олинган ҳамда юридик шахснинг даромад олинган устав сармояси (жамғармаси)га йўналтирилган даромадларига солиқ солинмайди.

19. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

иш ҳақи, стипендиялар, нафақалар ва пенсиялар тўлаш харажатларини молиялаштириш тартиби ва муддатлари тўғрисидаги низомни;

бошқарув органлари таъминоти харажатларини, улар ходимлари сонини 5 фоизга қисқартиришни ва бўшаб қолган маблағларни юқори малакали ходимларни моддий рағбатлантиришга йўналтиришни назарда тутган ҳолда, молиялаштириш тартибини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.

24. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 30-иловага* мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 31-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


25. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига икки ҳафта муддатда таклифлар киритсин.

Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда илгари чиқарилган норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов













































Время: 0.1551
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск