Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.01.1999 й. 1-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мева-сабзавот товарларини чакана сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.01.1999 й.

N 1



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА

МЕВА-САБЗАВОТ ТОВАРЛАРИНИ ЧАКАНА

СОТИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


"Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мева-сабзавот товарларини чакана сотиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзбексавдо", "Ўзбекбирлашув" акциядорлик компаниялари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари кўрсатиб ўтилган Қоидаларнинг, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, мева-сабзавот товарлари сотувчи барча корхоналарга етказилишини таъминласинлар ҳамда аҳолини белгиланган тартибда хабардор қилсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари М. З. Усмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                            Ў.Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 4 январдаги

1-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мева-сабзавот

товарларини чакана сотиш

ҚОИДАЛАРИ


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ихтисослаштирилган мева-сабзавот дўконларида, озиқ-овқат дўконларининг бўлимлари ва секцияларида, шунингдек мулкчиликнинг барча шаклларидаги павильонларда янги узилган сабзавот, ҳўл мева, узум, резавор мева, субтропик ўсимликлар, ёнғоқ мевалар, полиз маҳсулотлари, қўзиқорин, ёввойи ҳолда ўсувчи мевалар, картошка ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни (кейинги ўринларда мева-сабзавот товарлари деб аталади) чакана сотиш соҳасидаги асосий талабларни белгилаб беради.


2. Чакана савдо корхоналари мева-сабзавот маҳсулотлари ва картошка кўплаб келтириладиган даврда туманлар, шаҳарлар ҳокимликлари ва санитария назорати органларининг рухсати билан лотоклар, тележкаларда сотишни, шунингдек деҳқон бозорлари, гузарлар, ярмаркалар ва ушбу мақсадлар учун ажратилган бошқа жойларда майда улгуржи савдонинг кенг тармоғини ташкил этадилар.


3. Мева-сабзавот билан савдо қилувчи корхоналар ва ташкилотлар қўшимча равишда қадоқланган бошқа озиқ-овқат товарлари:

зиравор, кетчуплар, дориворлар, асал, ўсимлик мойи, туз, уксус, мева-сабзавот шарбатлари ва чанқовбосди ичимликлар ҳам сотиши мумкин.


4. Иш шароитларига қараб мева-сабзавот товарлари билан савдо қилувчи корхоналар ва ташкилотлар хўжалик товарлари: картошка-сабзавот тозалагич, шарбатсиққич, қопқоқлаш машиналари, ҳар хил идишлар, тиқин ва ўраш материаллари, кичик механизация воситалари, боғ-полиз анжомлари, полиэтилен плёнка, мева-сабзавот экинлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғлари ва кўчатларини сотиши мумкин.


5. Мева-сабзавот товарлари ва картошка сотувчи корхоналар ва ташкилотлар техник жиҳозлаш нормаларига мувофиқ зарур савдо-технология асбоб-ускуналари, механизация воситалари ва анжомлар билан жиҳозланади.


6. Турғун савдо корхоналарида товарлар учун харидорлар билан ҳисоб-китоблар қатъий равишда назорат-касса машиналари воситасида амалга оширилади. Уларнинг пул маблағлари инкассацияси белгиланган тартибда амалга оширилади.


7. Савдо тармоқлари томонидан фойдаланиладиган тош-тарози ва бошқа ўлчов асбоблари соз ҳолатда бўлиши, аниқ тамғаси бўлиши ва амалдаги тартибга мувофиқ белгиланган муддатларда текшириш учун тақдим этилиши керак.


8. Савдо биноларида харидорга кўринарли жойда назорат тарозилари ва бошқа ўлчов асбоблари, шунингдек таклифлар ва мулоҳазалар дафтари қўйилган бўлиши керак.


9. Мева-сабзавот товарлари сотувчи корхоналар ва ташкилотлар мазкур Қоидалар билан назарда тутилган барча ҳолларда дўконлар ишлашининг асосий қоидаларига, озиқ-овқат дўконлари учун санитария қоидаларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи бошқа норматив ҳужжатларига амал қилади.



II. МЕВА-САБЗАВОТ ТОВАРЛАРИНИ КЕЛТИРИШ


10. Мева-сабзавот товарлари ва картошка сотувчи корхона ва ташкилотлар иш шароитларига қараб кўрсатиб ўтилган маҳсулотни бевосита товар етиштирувчилардан - юридик ва жисмоний шахслардан, тайёрлов-сотиш корхоналаридан шартнома асосида эркин нархлар бўйича оладилар.

Майда улгуржи савдо тармоғи мева-сабзавот ва бошқа қўшимча товарлар билан ўзлари таркибига кирадиган, ушбу маҳсулотлар билан савдо қиладиган корхоналар ва ташкилотлар томонидан таъминланади.


11. Мева-сабзавот маҳсулотлари ва бошқа қўшимча товарларни сотувчи корхоналар ва ташкилотларга уларни келтириш талаб ва таклифга боғлиқ равишда шартномага мувофиқ миқдор ва турларда ташкил этилади. Уларнинг ресурслари етишмаган тақдирда савдо корхоналари ва ташкилотлари бундай товарларни белгиланган тартибда четдан, шу жумладан, импорт бўйича келтирадилар.


12. Сотувга қўйиладиган мева-сабзавот товарлари сортларга ажратилган бўлиши ва сифатига кўра давлат стандартларига ҳамда техник шартларга мувофиқ бўлиши керак. Саралаш сифатига салбий таъсир кўрсатадиган олманинг айрим думбул навлари ("Оқ олма", "Астрахань оқ олмаси", "Розмарин"), резавор мевалар (қулупнай, малина (хўжағат), смородина (қорағат), данакли мевалар (олча, гилос, олхўри, ўрик) ва узум учун бундан истисно қилишга йўл қўйилади. Агар яроқсизлик ва чиқит миқдори олмалар учун 5 фоиздан, данакли мевалар ва узум учун 10 фоиздан ортиқ бўлмаса, кўрсатиб ўтилган маҳсулотлар сортларга ажратилмасдан сотувга қўйилиши мумкин.


13. Мева-сабзавот товарлари тайёрлаш (қабул қилиш), сақлаш, қайта ишлаш, сотиш (савдо) жойларига товарни механик шикастланишдан сақлашни таъминловчи идишда ва ўрамда келтирилади. Мева-сабзавот товарларининг носоз, ифлос ва ўзига хос ҳид келиб турадиган идишда ва транспорт воситаларида идишсиз ташилишига йўл қўйилмайди.


14. Хўл мева-сабзавот товарлари уларни қабул қилиш ва сотиш жойларига, қоидага кўра, ихтисослаштирилган автотранспортда келтирилиши керак.


15. Мева-сабзавот товарлари транспортнинг очиқ турлари билан ташилганда уларнинг устига брезент ёки ўраш материали ёпилган бўлиши керак.



III. МЕВА-САБЗАВОТ ТОВАРЛАРИНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИБ ОЛИШ


16. Мева-сабзавот товарларини етказиб берувчилардан миқдори ва сифати бўйича қабул қилиб олиш савдо корхоналари ва ташкилотларининг ваколатли шахслари томонидан Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи халқ истеъмол товарларини миқдори ва сифати бўйича қабул қилиб олиш тартиби тўғрисидаги давлат стандартлари, техник шартлар ва йўриқномаларда назарда тутилган тартибда товаршунос (у бор жойларда) иштирокида амалга оширилади. Мева-сабзавот товарлари сифати товар етиштирувчи томонидан тақдим этиладиган ва Ўзбекистон Республикасида товарларнинг сифатини назорат қилиш ваколатли органлари томонидан тасдиқланган сифат, мувофиқлик, товарнинг келиб чиқиш сертификатлари билан тасдиқланиши керак.


17. Мева-сабзавот товарларини миқдори ва сифатига, турига кўра текшириш товарга илова қилинадиган ҳужжатда, шунингдек олди-сотди шартномасида ёки маҳсулот етказиб бериш шартномасида кўрсатилган маълумотларга мувофиқ ўтказилади. Сифатсиз товар ёки келтирилган товарнинг тегишли ҳужжатда кўрсатилган миқдорга, турга номувофиқлиги аниқланган тақдирда савдо корхонаси ёки ташкилоти уни қабул қилишни тўлиқ ёки қисман рад этишга, маҳсулотни миқдори ва сифатига кўра қабул қилиб олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномаларга мувофиқ далолатнома тузишга ҳақлидир.


18. Идиш эҳтиёткорлик билан, махсус асбоблар ёрдамида очилиши керак. Савдо корхонаси ва ташкилотига келтириладиган барча мева-сабзавот идиши унинг сақланишини таъминлайдиган ҳамда айниқса зарарли моддалар билан ифлосланишига йўл қўймайдиган шароитларда сақланиши керак. Идишни савдо залида, тамбурда ва савдо корхоналари олд томонида сақлаш тақиқланади. Идишни сақлаш учун махсус бино ёки атрофи ўралган бостирмали майдон ажратилади.



IV. МЕВА-САБЗАВОТ ТОВАРЛАРИНИ САҚЛАШ


19. Хўл, қуритилган, қайта ишланган мева-сабзавот товарлари бунинг учун махсус ажратилган, табиий ёруғлик тушмайдиган, яхши шамоллатиладиган, совутиладиган жойларда идишга солинган ҳолда сақланади. Маҳсулот солинган яшиклар, лотоклар, саватлар 1,5-2 метр баландликдаги сўриларга қўйилади. Товарлар контейнерларда сақланганда уларнинг полдан баландлиги бино шипининг баландлигига ва кўтариш механизмлари билан жиҳозланганлигига боғлиқ бўлади.


20. Хўл мева, сабзавот ва картошкани сақлаш учун қуйидаги шароитлар таъминланиши керак:

Маҳсулотнинг номи


Цельсий бўйича ҳарорат даражаси


Ҳавонинг нисбий намлиги, 

фоиз %


Картошка


+2 дан +3гача

85-95

Сабзи, петрушка, сельдерей, шолғом, ерқалампир, лавлаги, турп, брюква, пиёз


- 1 дан +1 гача

90-95

Карам


-1 дан +3 гача

90-95

Помидор


+10 дан +13 гача

75-80

Бодринг, кабачоклар, қовоқ, патиссон, бақлажон


+10 дан +15 гача

90-95

Салат, исмалоқ, кўкпиёз, редиска


+1 дан +3 гача

90-95

Қовун


+10 дан +13 гача

85-90

Тарвуз


+3 дан +4 гача

80-85

Олма


+4 дан +5 гача

95

Нок


2

95

Узум


0 дан 1 гача

90-95

Данакли мевалар (олча, гилос, ўрик, олхўри, шафтоли)


0 дан +1 гача

80-95

Қалампир


+6 дан +7 гача

90-95

Булғор қалампири


+10дан +13гача

85-90

Сариқ тусли цитрус мевалар


+2 дан +3 гача

85-90

Мандарин, апельсин ва лимон


+2 дан +3 гача

85-90

Ананас


+8 дан +9 гача

85-90

Банан


+12 дан +14 гача

90-95

Бундай шароитлар яратиш имкони бўлмаган истисно ҳолларда пўчоқли уруғи бўлган мевалар, цитрус мевалар, сабзавотлар (ошкўклардан ташқари) ва картошка икки кеча-кундуздан ортиқ бўлмаган муддатда ҳавонинг нисбий намлиги 80-85 фоиз бўлган ҳолда +10 дан +12 гача даражали ҳароратда сақланиши мумкин.


21. Мевалар бузилишининг олдини олиш учун фумигация қилинган олма, нок ва цитрус меваларни савдо жойларида сақлаш 24 соатдан ошмаслиги керак.


22. Тузланган карам, тузланган ва сиркаланган бодринг ва помидорлар ёғоч бочкаларда, бидонларда полда, шиша идишда - сўкчакларда ёки яшикларда, полиэтилен қопчаларда-яшикларда:

карам 0 дан -2 градус С гача, бодринг ва помидор -1 дан +4 градус С гача ҳароратда, совутиладиган хоналар бўлмаган тақдирда омборларда 4-12 градус С дан ошмайдиган ҳароратда, тунги вақтда мажбурий шамоллатишни қўллаган ҳолда кўпи билан икки кеча-кундуз сақланади.


23. Қуритилган мевалар, сабзавот ва қўзиқоринлар 0 даражадан 4-10 даражагача ҳароратда ва ҳавонинг нисбий намлиги 75 фоиздан юқори бўлмаган қуруқ, салқин хоналарда яшикларда, сўкчакларга жойлаштирилган полиэтилен ёки крафт қопчаларда сақланади.


24. Ҳаво кирмайдиган, стерилизация қилинган металл, полимер, шиша идишдаги консервалар, шарбат ва ичимликлар ёғоч (ёки пластмасса) қутиларда +3 дан +10 град. С даражагача ҳароратда ва ҳавонинг нисбий намлиги 85 фоиздан ошмайдиган шароитда сақланади.


25. Музлатилган мева ва сабзавотлар ҳарорати -8  -  -10 град. С даражадан ошмайдиган паст ҳароратли камераларда ва пештахталарда сақланади.


26. Янги резавор мевалар солинган очиқ саватлар ва ғалвирлар усти енгил газлама (масалан, дока ва ҳоказолар) билан ёпилади.


27. Мева-сабзавот товарлари сақланаётган хоналардаги ҳароратни ва ҳавонинг нисбий намлигини назорат қилишни таъминлаш учун, термометрлар ва психрометрлар бўлиши ва уларнинг кўрсаткичлари кузатув дафтарига қайд қилиб борилиши керак.



V. МЕВА-САБЗАВОТ ТОВАРЛАРИНИ

СОТИШГА ТАЙЁРЛАШ


28. Картошка ва мева-сабзавот товарлари сотишга қўйишдан аввал яроқсиз ва ностандартларга ажратиб сараланади, шунингдек уларнинг ифлосланган устки қисми тозаланади, қайта ишлаш учун саралаш столлари, имкониятга қараб саралаш - калибрлаш машиналари билан жиҳозланган махсус хона ажратилади.

Резавор мевалар, гилос, олча ва узум дастлабки қайта ишловларсиз савдога қўйилиши мумкин.


29. Дўконларда янги ва қуритилган мева-сабзавот товарлари ва картошкани сотиш товарнинг нархи ва нави кўрсатилган, қадоқланган ҳолда амалга оширилади.


30. Дўконларда картошка ва мева-сабзавот товарлари полкаларда, этажеркаларда ва пештахталарда, шу жумладан совутиш пештахталарида, чакана савдо столларида, саватларда, яшикларда ва бошқа асбоб-ускуналар ва жиҳозларда кўрсатиб қўйилади.


31. Ўз-ўзига хизмат кўрсатиш усули билан савдога тайёрланадиган товарлар дўконларида боғламланади, қадоқланади, овқат тайёрлаш учун тўплам қилиб қўйилади, ип ва полиэтилен тўрхалталарга, қопчаларга ва бошқа ўраш-жойлаш материалларига жойланади ҳамда маркаланади.


32. Савдо корхоналари моддий жавобгар шахс томонидан имзоланган, тўғри расмийлаштирилган нархномалар бўлишини таъминлашга ва уларни товар билан ёнма-ён жойлаштиришга мажбурдир.

Пештахталарга, полкаларга ва витриналарга савдода мавжуд бўлган барча товарларнинг намуналари қўйилиши керак, уларда товарнинг номи, навлари ва бир килограмми ёки бир донаси (боғлами)нинг нархи кўрсатилган ёрлиқлари бўлиши лозим. Сотувчи харидорнинг талабига кўра товарнинг асосий истеъмол хусусиятлари ҳақида тўлиқ ахборот бериши, товарларни тўғри ўлчаган, тарозида тортган ҳолда сотиши, харидорларга зарур даражада хизмат кўрсатилишини таъминлаши керак.


33. Сотувчининг иш жойи савдо бошлангунгача етарли миқдордаги ва турдаги мева-сабзавот товарлари билан таъминланиши керак. Товарлар сотилиши жараёнида савдо залида уларнинг захиралари мунтазам равишда тўлдириб борилади.


34. Савдо корхоналари ва ташкилотлари имкониятга қараб истеъмолчилар (харидорлар)нинг олдиндан берилган буюртманомалари бўйича, буюртмачи манзилига ўз (ёки ёлланган) транспорти билан маҳсулотларни етказиб берган ҳолда, товарларни сотиш учун зарур шароитлар яратишлари керак.



VI. МЕВА-САБЗАВОТ ТОВАРЛАРИНИ СОТИШ


35. Мева-сабзавот маҳсулотларига чакана нархлар савдо корхоналари томонидан мустақил равишда белгиланади ва сотиб олиш нархидан, транспортда ташиш, сақлаш ва сотиш харажатларидан, шунингдек зарур фойда олишдан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.


36. Картошка ва мева-сабзавот товарлари савдо корхоналари томонидан харидорнинг иштирокида тарозига тортиб бериш ёки олдиндан қадоқлаб ва тортиб қўйиш йўли билан сотилади. Бунда қадоқланган маҳсулот, қоидага кўра, қадоқланган кунида сотилиши керак.


37. Картошка, мева-сабзавот товарларини қадоқланган ҳолда сотишда уларнинг тортиб қўйилган ҳар бир бўлаги (пакети, қопчаси ва ҳоказо), амалдаги ГОСТлар билан белгиланган меъёрий вазн кўрсаткичидан йўл қўйиладиган тафовутларни ҳисобга олган ҳолда, товардаги ёки тортиб қўйилган бўлакдаги нархномага тўғри келиши керак.

ГОСТлар билан улар учун номинал вазн кўрсаткичларидан тафовутлар белгиланмаган картошка, мева-сабзавот товарларини қадоқланган ҳолда сотишда ҳақиқий вазн номинал вазнга тўғри келиши керак.


38. Тортиб сотиладиган картошка, мева-сабзавот товарларини оғирлиги харидорга кўринарли жойда кўрсатилган идишда тортишга йўл қўйилади.


39. Тузланган карам, тузланган ва сиркаланган қўзиқорин амалдаги стандартлар ёки техник шартларга мувофиқ фоиз нисбатларидаги шарбат, тузли ва сиркали сув билан бирга сотилади.

Бошқа тузланган ва сиркаланган мева-сабзавот товарларини сотишда суюқлик товар тортиб бўлингандан сўнг харидор илтимосига кўра тутилади.

Юқорида кўрсатилган маҳсулотларни сотишда махсус асбоблар (қошиқ, вилка, кўракчалар) қўлланилади.


40. Сотувчи харидорга картошка, мева-сабзавот товарларини сотишда савдо жараёнида вужудга келган яроқсиз ва сифати паст маҳсулотларни ажратиб ташлашга мажбурдир.


41. Товарнинг сифатсиз партияси аниқланганда сотувчи бу тўғрида яроқсиз товарни савдодан чиқариш учун маъмуриятга дарҳол хабар беришга мажбурдир.


42. Сифати паст мева-сабзавот товарларини сотиш тайинланади.

Нотўғри сақлаш, транспортда ташиш ва бошқа сабаблар билан сифати бузилган мева-сабзавот товарлари сотилганда корхоналар ходимлари харидор талабига кўра уларни сифатлисига алмаштириб беришга ёки тўланган суммани қайтаришга мажбурдирлар.


43. Сотиш жараёнида сифати пасайган, аммо истеъмолга яроқли мева-сабзавот товарлари белгиланган тартибда ўз вақтида қайта нархланиши керак.


44. Мева-сабзавот товарлари билан савдо қилиш учун ишга янги қабул қилинадиган барча шахслар корхона маъмурияти томонидан мазкур Қоидалар билан таништирилиши керак.


45. Бошқа қўшимча товарларни сотиш бўйича чакана савдо қоидаси ҳар қайси товарлар гуруҳи учун белгиланган алоҳида Қоидалар билан тартибга солинади. Мева-сабзавот маҳсулотларини сотишни амалга оширувчи корхоналар, ташкилотлар раҳбарлари уларга қатъий риоя қилиниши учун шахсан жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., 1-сон, 1-модда





































Время: 0.1859
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск