ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Чет эл олий ўқув юртлари / Турин политехника университети /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2009 й. 211-сон "Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетининг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.07.2009 й.

N 211


ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ТУРИН

ПОЛИТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИНИНГ

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида Турин политехника университетининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2009 йил 27 апрелдаги ПҚ-1106-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети (кейинги ўринларда Университет деб аталади) бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 24 нафар бўлган ташкилий тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Университет ректорига муассислар билан келишган ҳолда, зарурият бўлса, бошқарув ходимларининг тасдиқланган умумий сони доирасида Университет ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Қосимов ва У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 23 июлдаги

211-сон қарорига

ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Илмий кенгаш

Ректор

(1)

Васийлик кенгаши


  

  


Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор

(1)



Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор

(1)


Молиявий-иқтисодий ишлар бўйича проректор (1)













Ўқув-методик бўлим

(2)



Маънавият ва маърифатпарварлик соҳасида иш олиб бориш ҳамда иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими

(1)



Режа-молия бўлими

(3)


Юридик маслаҳатчи

(1)










Ахборот технологиялари маркази

(1)



ФАКУЛЬТЕТЛАР



Бухгалтерия

(3)


Иш юритиш

бўлинмаси ва архив

(1)










Ахборот-ресурс маркази

(1)




Маркетинг бўлими

(2)

Кадрлар бўлими

(2)








Мониторинг ва ички назорат шўъбаси

(1)



Фойдаланиш-техника бўлими

(1)












Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими

(1)


Автомобиль, машинасозлик ва электротехника саноати, энергетика, саноат ва хўжалик объектларини лойиҳалаштириш ва қуриш соҳасида тадқиқотлар олиб бориш учун

Т Е Х Н И К А  П А Р К И









Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 24 нафар.

Профессор-ўқитувчилар, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар сони амалдаги нормативларга мувофиқ белгиланади.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 30-31-сон, 346-модда.































Время: 0.2272
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск