ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик субъектлари / Тадбиркорликнинг бошқа субъектлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.07.2009 й. 216-сон "Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.07.2009 й.

N 216


ЮРИДИК ШАХС ТАШКИЛ ЭТМАСДАН

ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ ҲАМДА

ҲУНАРМАНДЧИЛИК       ФАОЛИЯТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВА КЕНГАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги Конвенцияни ҳамда Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги Конвенцияни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2008 йил 12 сентябрдаги 207-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда оила бюджетлари даромадларини кўпайтиришнинг, иш билан банд бўлмаган аҳолини ишлаб чиқариш фаолиятига жалб этишнинг ва халқ ҳунармандчилигининг кўп асрлик анъаналарини сақлаб қолишнинг энг самарали воситаларидан бири сифатида оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчиликни янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳамда Савдо-саноат палатасининг фуқароларнинг ҳунармандчилик фаолиятини касаначилик меҳнати шаклларига киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ва ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, "Ҳунарманд" уюшмаси билан биргаликда оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантиришни тизимли асосда мувофиқлаштириш ва қўллаб-қувватлашни таъминласин;

Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда оилавий тадбиркорликда қатнашаётган, шунингдек ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни, шу жумладан, шогирд ҳунармандларни касаначилик билан шуғулланаётган шахс сифатида ҳисобга олишни ташкил этсин;

оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш параметрларининг янги иш ўринларини ташкил этиш ҳудудий дастурлари прогноз параметрларига киритилишини таъминласин;

2009 йил учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчиликни ривожлантириш, шу жумладан, "Усто-шогирд" усули билан ўқитиш дастури бўйича уларни тайёрлаш учун 1 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилишини таъминласин.


4. Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига, "Микрокредитбанк"га ва бошқа тижорат банкларига оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчиликни ривожлантиришга, уй меҳнатини ташкил этишга белгиланган тартибда имтиёзли микрокредитлар ажратилишини кенгайтириш тавсия этилсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар:

хоналарни ижарага бериш, махсус жойларни ажратиш ва обод қилиш, ҳунармандлар ишлаб чиқарган буюмлар ва товарларни сотиш учун ихтисослаштирилган дўконлар ва шохобчаларни ташкил этиш йўли билан ҳунармандчиликни ривожлантиришга кўмаклашсинлар;

ҳунармандчилик субъектларини маҳаллий хом ашё, материаллар, асбоблар ва кичик механизация воситалари билан таъминлашда, ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаларини ўтказишда, ёшларни ҳунармандчилик кўникмаларига ўқитиш учун зарур шарт-шароитлар яратишда амалий ёрдам кўрсатсинлар;

меҳнат органлари билан биргаликда оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни таъминласинлар.

6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 30-31-сон, 347-модда.































Время: 0.1947
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск