Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.07.2009 й. ПҚ-1166-сон "Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.07.2009 й.

N ПҚ-1166



ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ ИНВЕСТИЦИЯ

ЛОЙИҲАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА

ЙЎНАЛТИРИЛАДИГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ

КРЕДИТЛАРИ УЛУШИНИ КЎПАЙТИРИШНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Тижорат банкларининг инвестиция фаолияти кенгайтирилишини янада рағбатлантириш, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга йўналтирилган узоқ муддатли инвестиция лойиҳаларини молиялаш ҳажмларини ошириш учун уларнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорларга мувофиқ:

тижорат банкларининг тузилмалари қайта ташкил этилди, энг йирик банкларда инвестиция фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш бўйича департаментлар (бошқармалар) тузилди, инвестиция лойиҳаларини экспертиза қилиш, молиялаш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш билан шуғулланувчи банкларнинг таркибий бўлинмалари сезиларли равишда ўзгартирилди ҳамда уларнинг функциялари кенгайтирилди;

барча тижорат банкларида инвестиция фаолияти масалаларига мутасаддилик қиладиган банклар бошқаруви раисларининг ўринбосарлари лавозими жорий этилди, уларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 2 октябрдаги Р-3075-сонли фармойишига мувофиқ ўтказилган аттестация натижалари бўйича қонунчилик базасини чуқур биладиган, инвестиция лойиҳаларини инвестициявий молиялаш, танлаб олиш ва экспертиза қилиш соҳасида зарур кўникмаларга эга бўлган раҳбарлар тайинланди;

банклар балансига қабул қилинган банкрот-корхоналарни молиявий соғломлаштириш, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга йўналтирилган инвестиция лойиҳаларини молиялаш бўйича тижорат банкларининг фаолияти ривожланди. Банкларнинг умумий кредит портфели таркибида бир йилдан кўпроқ муддатга берилган кредитлар ҳажми 70 фоиздан ортиқроқни ташкил этмоқда.


2. Қуйидагилар инвестиция фаолиятини кенгайтириш соҳасида тижорат банкларининг энг муҳим вазифалари деб ҳисоблансин:

янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича банкнинг кредит ҳамда инвестиция сиёсатини ва инвестиция лойиҳаларини узоқ муддатли кредитлаш механизмларини янада такомиллаштириш, бунинг асосида банкнинг узоқ муддатли ресурс базасини мустаҳкамлаш;

лойиҳа ҳужжатлари, уларнинг молиявий жиҳатдан ўзини қоплаши ва рентабеллигини чуқур таҳлил қилиш асосида инвестиция лойиҳаларини пухта танлаб олиш, комплекс баҳолаш ҳамда сифатли экспертиза қилишни таъминлаш;

инвестиция лойиҳаларини молиялашга ўз молия маблағларини сарфлаш ва улардан самарали фойдаланиш, лойиҳаларнинг амалга ошириб борилишини доимий мониторинг қилиш, қўйилган маблағларнинг ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилишини таъминлаш;

таваккалчилик, гаровлар ва таъминлашнинг бошқа турлари бозор қийматини пухта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда, берилган кредитларнинг ўз вақтида ҳамда тўлиқ қайтарилишини таъминлайдиган ишончли механизмлардан кенг фойдаланиш;

инвестиция фаолиятини амалга ошираётган банклар бўлинмаларини профессионал тайёрланган юқори малакали кадрлар билан мустаҳкамлаш, инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш, экспертиза қилиш ва амалга ошириш масалалари бўйича банк мутахассисларини қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш сифатини тубдан яхшилаш.


3. 2015 йилнинг 1 январигача шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра тижорат банклари кредит портфели таркибида 1-иловага* мувофиқ узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб табақалаштирилган ставкалар бўйича фойда солиғи тўлайдилар.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки ва Давлат солиқ қўмитаси бир ой муддатда мазкур бандда назарда тутилган солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.

4. Тижорат банкларига корхона ва ташкилотлар - йирик инвестиция лойиҳалари ташаббускорларига лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва уларни инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун қабул қилишда умуман лойиҳани молиялаш учун бериладиган кредитнинг умумий суммасига киритган ҳолда, экспертизадан ўтказиш бўйича харажатларни молиялашга кредитлар беришни амалиётга татбиқ қилиш тавсия этилсин.


5. Инвестиция лойиҳаларини молиялаш учун Жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағлари ҳисобидан кредитларни қайта молияловчи тижорат банклари бошқаруви раислари зиммасига лойиҳалар ва қарз олувчи корхоналарнинг молиявий аҳволидан қатъи назар, маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, уларни ажратилган фоизларни ҳисобга олган ҳолда тўлиқ ҳажмда Ўзбекистон Республикаси Халқ банкига ўз вақтида қайтариш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.

Жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағлари ҳисобидан берилган кредитлардан тижорат банклари мақсадга номувофиқ фойдаланган ҳолатлар аниқланган тақдирда, мақсадга номувофиқ фойдаланилганлиги аниқланган барча пул миқдори жарима санкциялари қўлланган ҳолда муддатидан аввал тўланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон банклари уюшмаси ва тижорат банкларининг, банкларнинг узоқ муддатли ресурс базасини мустаҳкамлаш учун тижорат банклари томонидан 2-иловага мувофиқ 2009-2010 йилларда юридик шахслар ўртасида камида 110 млрд. сўм ҳажмда жойлаштириладиган узоқ муддатли облигациялар чиқариш борасидаги таклифи қабул қилинсин.

8. Қуйидагилар:

тижорат банкларининг депозитларига ва қимматли қарз қоғозларига 1 йилдан ортиқ муддатга жойлаштиришдан олинадиган фоизли даромадлари бўйича юридик шахслар беш йил муддатга солиққа тортишдан;

лизинг хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар 2009 йилнинг 1 сентябридан бошлаб уч йил муддатга фойда солиғи ва лизинг операцияларидан тушадиган даромадлар бўйича ягона солиқ тўловидан озод этилсин.

9. Тижорат банклари томонидан, жумладан, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва йўлга қўйиш ҳамда маҳсулотларни сотишда муваффақиятли иш тажрибасига эга бошқа инвесторлар иштирокида янги ташкил этилган корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Р-4010-сон фармойишининг 2-бандида назарда тутилган солиқ имтиёзлари татбиқ этилсин.


10.

Тижорат банклари раҳбарлари:

икки ой муддатда инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказувчи, молияловчи ва амалга оширилишини мониторинг қилувчи банкларнинг таркибий бўлинмаларини самарали иш олиб бориш учун зарур компьютер техникаси ва ускуналар билан тўлиқ таъминлаш чораларини кўрсин;

инвестиция фаолияти масалалари учун жавобгар банк бўлинмаларини юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамлаш ишларини доимий равишда олиб борсин;

инвестиция фаолияти масалалари билан шуғулланувчи банк ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича минтақаларда доимий фаолият кўрсатувчи курслар ва амалий семинарлар ташкил этсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 30-31-сон, 343-модда.










































Время: 0.1430
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск