ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 19.06.2009 й. 2009-36-сон "Акциялар эгалари реестри ва корпоратив облигациялар эгалари реестри тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.07.2009 й. 1911-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.07.2009 й.

N 1911-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ

МАРКАЗИ  БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

19.06.2009 й.

N 2009-36


БУЙРУҒИ



Акциялар эгалари реестри ва корпоратив

облигациялар эгалари реестри тўғрисидаги

низомга ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида


(2009 йил 30 июлдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сонли қарори билан тасдиқланган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1997 й., 10-сон, 33-модда) 18-бандига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 30 январдаги 2009-05-сонли буйруғи (2009 йил 25 февраль, рўйхат рақами 1911) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 9-сон, 100-модда) билан тасдиқланган Акциялар эгалари реестри ва корпоратив облигациялар эгалари реестри тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бош директор                                                                       К. Толипов






Буйруққа

ИЛОВА



Акциялар эгалари реестри ва корпоратив

облигациялар эгалари реестри тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. 6-бандда:

"а" кичик бандининг бешинчи хатбошиси "чиқарилишларни жойлаштирилган қисмининг ҳажмини" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

"в" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) эмитентнинг қимматли қоғозлари чиқарилишлари тўғрисидаги ахборот:

чиқарилиш(лар)нинг давлат рўйхатидан ўтказилган рақами ва санаси, рўйхатдан ўтказиш органи, чиқарилиш(лар)нинг тартиб рақами, қимматли қоғозларнинг тури ва типи, Марказий депозитарийнинг кодификацияси бўйича қимматли қоғоз коди, жойлаштириш тугаган санаси, чиқарилишдаги умумий сон";

"д" кичик бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"жойлаштирилган қисмининг фоизи ва овозлар сони (акциялар учун)".


2. 1-иловадаги "акциядорлар Реестри"да:

а) "Эмитент тўғрисидаги ахборот" бўлимида:

ўн учинчи сатрдан "Жойлаштирилаётган акциялар сони", "Номинал" деган сўзлар чиқарилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи ва ўн бешинчи сатрлар билан тўлдирилсин:

""Чиқарилишнинг умумий ҳажми: (сўм)", "Чиқарилишнинг умумий ҳажми: (дона)", "Номинал"";

"Чиқарилишларнинг жойлаштирилган қисмининг умумий ҳажми (ЖҚ): (сўм)";

б) "Эмитентнинг (акциялар) чиқарилишлари бўйича ахборот" жадвали қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Эмитентнинг (акциялар) чиқарилишлари бўйича ахборот:

Чиқарилиш-

нинг давлат

рўйхатидан

ўтказилган

рақами


Чиқарилиш-

нинг давлат

рўйхатидан

ўтказилган

санаси


Давлат

рўйхатидан

ўтказган

органи


Чиқари-

лиш

рақами


ҚҚ

тури


ҚҚ

коди

Жойлаш-

тириш

тугаган

сана


Чиқари-

лишдаги

сони















ЖАМИ:";



в) "Эмитентнинг қимматли қоғозлари бўйича ахборот" жадвали қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Эмитентнинг қимматли қоғозлари бўйича ахборот

ҚҚ

коди


ҚҚ

тури


Қимматли қоғозлар сони


жойлаштирилди

(эгаларининг

ҳисобварақ-

ларида)


эмиссиявий ҳисобварағи

бўйича қолдиқ


чиқарилишнинг умумий ҳажмида ҳаммаси

ҳаммаси


шу билан бирга

жойлаштиришда









ЖАМИ:".


3. 2-иловадаги "акциядорлар Реестри"да:

а) "Эгалари (юридик шахслар)" жадвалида "УКдаги улуши" деган сўзлар "Жойлаштирилган қисмининг фоизи (ЖҚ %)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) "Эгалари (жисмоний шахслар)" жадвалида "УКдаги улуши" деган сўзлар "Жойлаштирилган қисмининг фоизи (ЖҚ %)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

в) "Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари" жадвалида "УКдаги улуши" деган сўзлар "Жойлаштирилган қисмининг фоизи (ЖҚ %)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 30-31-сон, 349-модда.




















Время: 0.1927
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск