Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Бошоқли дон экинлари уруғини етиштирувчи хўжаликларни, шунингдек илмий муассасалар - навлар оригинаторларини, селекция ва уруғчилик соҳаси олимларини рағбатлантириш тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 05.08.2009 й. 1993-сон билан рўйхатга олинган 06.07.2009 й. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 3-сон, Молия вазирлигининг 55-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 18-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 5 августда 1993-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги ва

Иқтисодиёт вазирлигининг

2009 йил 6 июлдаги

3, 55 ва 18-сонли қарорига

ИЛОВА



Бошоқли дон экинлари уруғини етиштирувчи

хўжаликларни, шунингдек илмий муассасалар - навлар

оригинаторларини, селекция ва уруғчилик соҳаси

олимларини рағбатлантириш тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Уруғчилик тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 130-модда), "Селекция ютуқлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 156-модда) қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1046-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 5-сон, 33-модда) билан тасдиқланган "Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили" Давлат дастури ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 16 сентябрдаги 209-сон "Қашқадарё вилоятида ғаллачилик ва пахтачиликнинг илмий базасини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 37-38-сон, 379-модда) мувофиқ бошоқли дон экинлари уруғини етиштирувчи хўжаликларни, шунингдек илмий муассасалар - навлар оригинаторларини, селекция ва уруғчилик соҳаси олимларини рағбатлантириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом қоидалари бошоқли дон экинларининг маҳаллий нав уруғларини (кейинги ўринларда бошоқли дон экинлари уруғи деб юритилади) етиштирувчи хўжаликларни, шунингдек илмий муассасалар - навлар оригинаторларини, селекция ва уруғчилик соҳаси олимларини (кейинги ўринларда бошоқли дон экинлари уруғини етиштирувчилар деб юритилади) рағбатлантиришга татбиқ этилади.


2. Бошоқли дон экинлари уруғини етиштирувчиларни рағбатлантириш уруғчилик хўжаликлари томонидан етиштирилган ва бошоқли дон экинлари уруғларини қабул қиладиган, сақлайдиган ва сотадиган ихтисослаштирилган дон қабул қилиш корхоналарига (кейинги ўринларда дон корхоналари деб юритилади) апробация далолатномаси асосида топширилган бошоқли дон экинлари уруғларининг ҳажмидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.


3. Етиштирилган бошоқли дон экинлари уруғларининг ҳажмини аниқлаш ва уларни харид қилиш, шунингдек улар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш Уруғчилик фермер хўжаликларида етиштирилган бошоқли дон экинларининг суперэлита ва элита уруғларини тўлиқ ҳажмда харид қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга (рўйхат рақами 1789, 2008 йил 11 апрель) - (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 115-модда) мувофиқ амалга оширилади.


4. Бошоқли дон экинлари уруғларини дон корхоналарига қабул қилиш Уруғлик донни қабул қилиш, тайёрлаш, дорилаш, тарқатиш ва сифатини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 1499, 2005 йил 29 июль) - (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 30-31-сон, 237-модда) мувофиқ амалга оширилади.



II. БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ УРУҒИНИ

ЕТИШТИРУВЧИЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган ва истиқболли навлар рўйхатига киритилган ҳамда дон корхоналари томонидан қабул қилиб олинган бошоқли дон экинлари уруғларининг товар ҳолатидаги харид нархига устамалар қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ўрнатилади.


6. Бошоқли дон экинлари уруғларининг давлат стандарти талабларига мос келиши ҳақида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Ўздавуруғназоратмарказ" томонидан сертификат берилганидан сўнг, уруғлик учун ҳисобланган устаманинг 5 фоизи тайёрланадиган уруғлик сифатини яхшилаш тадбирлари учун "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси тизимига кирадиган дон корхоналарининг ихтиёрида қолдирилади, 80 фоизи бошоқли дон экинлари уруғлари етиштирилган уруғчилик хўжаликларининг ҳисобварақларига ва қолган 15 фоизи илмий муассасалар - навлар оригинаторларини, селекция ва уруғчилик соҳаси олимларини рағбатлантириш учун Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг ҳисобварағига ўтказилади.


7. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг ҳисоб рақамига ўтказилган 15 фоиз устама маблағ - 100 фоиз деб ҳисобланиб, ушбу маблағлар дон корхоналарига топширилган бошоқли дон экинларининг тайёрланган уруғликдаги улушига мутаносиб равишда илмий муассасалар - навлар оригинаторларини рағбатлантиришга йўналтирилади ва қуйидагича тақсимланади:

15 фоизи - нав муаллифларини рағбатлантиришга;

40 фоиз - илмий муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга;

45 фоизи - илмий муассасаларда бошоқли дон экинларининг юқори ҳосилли, қурғоқчиликка чидамли ва юқори сифатли янги истиқболли навларини яратиш харажатларига.



III. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


8. "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси тизимидаги дон корхоналарининг раҳбарлари ва бош ҳисобчилари дон корхоналарига топширилган бошоқли дон экинлари уруғлари учун ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида ва тўғри амалга оширилиши учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар ҳисобланади.


9. Мазкур Низом "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 32-33-сон, 366-модда.


























Время: 0.2159
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск