ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона тўловлари / Божхона божлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.08.2009 й. ПҚ-1169-сон "Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

05.08.2009 й.

N ПҚ-1169



ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ БОРАСИДАГИ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Ташқи савдо фаолиятини халқаро амалиётда умумэътироф этилган божхона-тариф жиҳатдан бошқариш усулларини қўллаш асосида ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош юқори сифатли тайёр маҳсулотни мамлакатимизда ишлаб чиқаришни барқарор ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни янада шакллантириш мақсадида:

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва "Ўзстандарт" агентлиги таклифларига кўра:

саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллий хўжалик юритувчи субъектлар ўзлаштираётганлиги муносабати билан, уларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш доирасида божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланмаган ҳолда импорт қилинадиган товарлар рўйхатини ҳар йили тасдиқлаб борсин;

иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш дастурлари доирасида божхона тўловларидан озод этилган импорт қилинадиган товарларнинг аввал тасдиқланган рўйхатларини, уларда фақат республикада ишлаб чиқарилиши ҳали ўзлаштирилмаган товарларнигина қолдиришни назарда тутган ҳолда бир ой муддатда танқидий қайта кўриб чиқсин.


4. 2009 йилнинг 1 октябридан бошлаб қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 27 мартдаги ПҚ-823-сонли қарори 3-банди ва қарорнинг 1-иловаси;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сонли қарорининг 12-2-иловаси.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 32-33-сон, 359-модда.


































Время: 0.1929
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск