Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.08.2009 й. 223-сон "Ҳаж мавсумида янги а (H1N1) гриппининг республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.08.2009 й.

N 223




ҲАЖ МАВСУМИДА ЯНГИ А (H1N1)

ГРИППИНИНГ РЕСПУБЛИКА ҲУДУДИГА

КИРИБ КЕЛИШИ ВА ТАРҚАЛИШИНИНГ

ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тарқатаётган маълумотларга кўра, янги А (H1N1) гриппи Шимолий ва Жанубий Америка, Европа, Австралия ҳамда Осиёдаги 150 дан ортиқ мамлакатларда қайд этилган. Мазкур касалликка чалинган беморлар сони қарийб 200 минг нафарга яқинлашиб, улар орасида ўлим ҳолатлари қайд этилмоқда.

Янги грипп бўйича вужудга келган вазият Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан пандемия, деб эълон қилинди.

Жаҳонда эпидемик вазиятнинг мураккаблашганлиги, янги А (H1N1) гриппининг четдан республикамизга кириб келиши хавфи мавжудлигини, хусусан, Саудия Арабистонида 595 нафар кишида мазкур вирус аниқланганлигини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси аҳолиси, Ҳаж мавсумида зиёратчилар соғлиғини муҳофаза қилиш ҳамда мазкур касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ҳаж мавсумида янги А (H1N1) гриппининг республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага, тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари раислигида тегишли вазирликлар ҳамда идораларнинг таркибий бўлинмалари вакилларидан иборат таркибда ҳудудий комиссиялар тузилиши белгилаб қўйилсин.


2. Комиссияга:

тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда турли юқумли касалликлар, хусусан янги А (H1N1) гриппининг четдан кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича ҳаж мавсумида амалга ошириладиган тадбирларни мувофиқлаштириш ҳамда уларнинг ўз вақтида, тўлақонли бажарилишини таъминлаш;

ҳаж мавсумида янги А (H1N1) гриппининг республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган зарур чора-тадбирларни белгилаш вазифаси топширилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига:

зиёратчиларни сафарга кетишдан олдин, Ҳаж мавсумида ва республикага келган вақтида тиббий кўрикдан ўтказиш, тиббий хизмат кўрсатиш, турли юқумли касалликлар, жумладан янги А (H1N1) гриппи касаллигига қарши зарур профилактик чораларни кўриш;

Ҳаж мавсумида янги А (H1N1) гриппининг республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тегишли тарғибот-ташвиқот материалларини тайёрлаш ва мазкур йўналишдаги ишларни юқори савияда ташкил этиш вазифаси юклатилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистонидаги эпидемиологик вазият ҳақида тегишли вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ахборот алмашинувини таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистон мусулмонлар идораси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Ҳаж мавсумида гуруҳ раҳбарлари ва зиёратчилар билан ўтказиладиган машғулотларда янги А (H1N1) гриппи вирусидан сақланиш бўйича тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширсин.


6. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг зиёратчилар учун зарур бўлган янги А (H1N1) гриппининг олдини олувчи дори-дармонлар, дезинфекцияловчи ва профилактик воситаларни харид қилишга сарфланадиган харажатларнинг идора томонидан қопланиши тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


7. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси зиёратчилар кузатиладиган ва кутиб олинадиган аэропортларнинг санитария-назорат пунктларида зарур шарт-шароитларни яратсин.


8. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига юқумли касалликлар, жумладан янги А (H1N1) гриппининг четдан кириб келиши ҳамда тарқалишининг олдини олиш бўйича режа асосида мутахассисларнинг оммавий ахборот воситаларида мунтазам чиқишларини уюштириб бориши тавсия этилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 32-33-сон, 361-модда.






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 6 августдаги

223-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ҳаж мавсумида янги А(H1N1) гриппининг

республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг

олдини олиш бўйича комиссия

ТАРКИБИ


1.

Икрамов А.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, комиссия раиси


2.

Юсупов О.О.

-

Дин ишлари бўйича қўмита раиси вазифасини бажарувчи, комиссия раиси ўринбосари


3.

Ниязматов Б.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, давлат бош санитария врачи, комиссия раиси ўринбосари


4.

Кароматов Ҳ.С.

-

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


5.

Қўлдошев А.Х.

-

Ички ишлар вазири ўринбосари


6.

Абдулазизов Х.М.

-

Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари


7.

Аҳмедов А.А.

-

"Маҳалла" жамғармаси раиси


8.

Носиров С.Х.

-

Давлат божхона қўмитаси раиси


9.

Палвонов Э.М.

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси бош директорининг биринчи ўринбосари


10.

Мусабаев Э.И.

-

Республика вирусология илмий-текшириш институти директори


11.

Раҳимов Р.А.

-

Республика грипп маркази директори


12.

Солиҳбоева У.С.

-

"Дори-дармон" компанияси раиси


13.

Алимов М.А.

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси давлат санитария-эпидемиология маркази бош врачи


14.

Алимов У.Т.

-

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий


15.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари


Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 6 августдаги

223-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ҳаж мавсумида янги А (H1N1) гриппининг республика

ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини

олиш чора-тадбирлари

РЕЖАСИ

Т/р


Тадбирлар номи


Бажариш

муддати


Бажаришга масъул

вазирликлар ва идоралар


I. ТАШКИЛИЙ-АМАЛИЙ ИШЛАР

1.

Зиёратчилар орасида соғлом эпидемиологик ҳолатни таъминлаш учун зарур дори-дармонлар, дезинфекцияловчи ва профилактик воситалар рўйхатини тайёрлаш, Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тақдим этиш


2009 йил

август


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


2.

Янги А (H1N1) гриппига қарши тегишли дори-дармонлар ва дезинфекцияловчи моддалар захирасини яратиш ишларини амалга ошириш


2009 йил

сентябрь


Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


3.

Зиёратчиларга тиббий хизмат кўрсатувчи шифокорлар гуруҳини ҳамда тегишли аэропортлардаги санитария назорати пунктларини етарли даражада электрон ёки симобли термометрлар билан таъминлаш


2009 йил

сентябрь


Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси


4.

Зиёратчиларни кузатиб борувчи тиббий ходимларнинг янги А (H1N1) гриппининг профилактикаси, ташхиси ва даволаш усуллари бўйича билим ва малакасини оширишга қаратилган ўқув-семинарлар ташкил этиш


2009 йил

октябрь


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


5.

Зиёратчиларда шахсий ҳимоя воситалари (респираторлар ва дока-ниқоблар) бўлиши ва улардан тўғри фойдаланишлари устидан қатъий назорат ўрнатиш


Ҳаж мавсуми

давомида


Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


6.

Зиёратчиларнинг саломатлиги тўғрисида маълумотлар олиш учун кузатиб борувчилар билан дипломатик корпуслар орқали кундалик тезкор алоқани йўлга қўйиш


Ҳаж мавсуми

давомида


Дин ишлари бўйича қўмита, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


II. ДАВОЛАШ ВА ПРОФИЛАКТИКА ТАДБИРЛАРИ

7.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари ва қабул қилувчи давлатнинг қонунчилигига мувофиқ Саудия Арабистонига боришга тиббий монелиги бўлмаган зиёратчиларни дастлабки тиббий кўрикдан ўтказиш


2009 йил

август ойидан

бошлаб

махсус ишлаб

чиқилган

жадвал

асосида


Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


8.

Зиёратчилар орасида иммунитети заиф (сурункали касалликлар билан оғриган, қандли диабет, юрак, буйрак, жигар касалликлари ва ҳоказо) шахсларни аниқлаш ҳамда Ҳаж сафари давомида уларни махсус назорат остига олиш


2009 йил

Тиббий кўрик

ва Ҳаж

мавсуми

давомида


Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


9.

Ҳаж сафарига борувчилар ва уларни кузатиб борувчи шахсларнинг камида 50 фоизини даволашга етадиган гриппга қарши (Тамифлю ёки Реленза) дори воситалари захирасини яратиш


2009 йил

сентябрь


Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


10.

Барча Ҳаж сафарига борувчи зиёратчилар ва уларни кузатиб борувчиларни мавсумий гриппга қарши эмлашни таъминлаш


2009 йил

сентябрь-

октябрь


Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


11.

Ҳаж мавсумида касалликка чалинганларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлашга кўмаклашиш


Ҳаж мавсуми

давомида


Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


12.

Ҳаждан қайтаётган зиёратчилар орасида юқумли касалликка чалинишда шубҳа қилинган шахсларни жойлаштириш учун шифохона ўринларини ҳозирлаш


2009 йил

ноябрь


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


13.

Ҳаж мавсумида Саудия Арабистонида ўзбекистонлик фуқаролар жойлашган меҳмонхона ва палата шаҳарчасида эпидемиологик ҳолат бўйича доимий назоратни йўлга қўйиш


Ҳаж мавсуми

давомида


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси


14.

Зиёратчиларга тиббий хизмат кўрсатувчи шифокорлар гуруҳи томонидан зиёратчилар соғлиғини кундалик тарзда кузатиб бориш ва улар орасида профилактик тадбирлар доимий тартибда амалга оширилишини ташкил этиш


Ҳаж мавсуми

давомида


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


15.

Саудия Арабистонидан қайтаётган зиёратчилар кутиб олинадиган аэропортларда уларни санитария назорати пунктида тиббий кўрикдан ўтказиш, термометрия ва зарур ҳолларда махсус лаборатория текширувларини ташкил этиш


2009 йил

ноябрь-

декабрь


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси


III. ТАРҒИБОТ ВА ТАШВИҚОТ ИШЛАРИ

16.

Тиббиёт ходимлари учун янги А (H1N1) гриппи вируси билан касалланишнинг олдини олиш, даволаш юзасидан махсус йўриқнома ишлаб чиқиш


2009 йил

август


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


17.

Ҳаж сафарига бораётган ҳар бир зиёратчини янги

А (H1N1) гриппи ҳақидаги маълумотлар ҳамда ундан ҳимояланиш борасида амал қилиниши зарур бўлган талаблар акс этган эслатмалар билан таъминлаш


2009 йил

август


Соғлиқни сақлаш вазирлиги


18.

Республика даволаш-профилактика муассасаларининг малакали мутахассисларини жалб этган ҳолда жойларда зиёратга борадиган фуқаролар билан тарғибот-ташвиқот ишларини ҳамда мавзуга оид семинар-тренинглар ташкил этиш


2009 йил

сентябрь-

октябрь


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


19.

Барча турдаги оммавий ахборот воситалари орқали янги А (H1N1) гриппи, унинг клиник белгилари, диагностикаси, даволаш усуллари ҳамда муҳофазасига бағишланган тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш


Доимий


Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги






















Время: 0.2087
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск