ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида бошқарув /

Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 13.08.2009 й. 231-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 13 августдаги

231-сон қарорига

1-ИЛОВА


Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар

айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва

назорат қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида ионлаштирувчи нурланиш манбаларини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимида (кейинги ўринларда - давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизими деб аталади) радиоактив моддалар (кейинги ўринларда РМ деб аталади) ва радиоактив чиқиндиларни (кейинги ўринларда РЧ деб аталади) давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини юритишни ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланишини республика даражасида давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган РМ ва РЧ айланиши субъектларида РМ ва РЧни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш;


радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланишини идоравий даражада давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига идоравий мансуб РМ ва РЧ айланиши субъектларида РМ ва РЧни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш;


РМ ва РЧ айланишини минтақавий даражада давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш - Ўзбекистон Республикасининг тегишли маъмурий-ҳудудий бирлиги ҳудудида жойлашган РМ ва РЧ айланиши субъектларида РМ ва РЧни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига идоравий мансуб ташкилотлар бундан мустасно;


радиоактив моддалар - таркибида белгиланган радиациявий хавфсизлик нормалари ва қоидаларининг энг кам қийматидан ортиқ активликдаги радионуклидлар бўлган ҳар қандай агрегат ҳолатидаги ядровий материалларга тегишли бўлмаган моддалар;


радиоактив чиқиндилар - кейинчалик фойдаланиш учун мўлжалланмаган, таркибидаги радионуклидларнинг активлик даражаси қонун ҳужжатларида белгиланган кўрсаткичлардан юқори бўлган ҳар қандай агрегат ҳолатидаги моддалар;

РМ ва РЧ айланиши субъектлари - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда РМ ва РЧни қазиб олиш, ишлаб чиқариш, ҳосил қилиш, қайта ишлаш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, уларни ташиш, шу жумладан, уларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилиши, зарарсизлантирилиши ва кўмиб ташланиши бўйича РМ ва РЧ айланиши соҳасидаги фаолиятни амалга оширадиган юридик шахслар;


ионлаштирувчи нурланиш манбаи (ИНМ) - ўзидан ионлаштирувчи нурланиш чиқарувчи ёки чиқаришга қодир бўлган қурилма ва (ёки) радиоактив модда, ядровий материаллар;


ионлаштирувчи нурланиш - радиоактив парчаланишда, ядровий эврилишларда, моддадаги зарядланган зарралар ҳаракатининг секинлашувида ҳосил бўладиган ҳамда муҳит билан ўзаро таъсир этиш чоғида ҳар хил қутбли ионларни ҳосил қиладиган нурланиш;


ёпиқ радионуклид манбаи - қўлланилиши ва эскириши даврида, ўзидан чиқаётган мўлжалланган радионуклидларнинг атроф-муҳитга тарқалишини истисно қилувчи қурилма, ионлаштирувчи нурланиш манбаи;


очиқ радионуклид манбаи - қўлланилиши даврида ўзидан чиқаётган радионуклидларни атроф-муҳитга тарқатувчи ионлаштирувчи нурланиш манбаи;


радиациявий хавфсизлик - фуқаролар ва атроф-муҳитнинг ионлаштирувчи нурланишнинг зарарли таъсиридан ҳимояланганлиги ҳолати;


санитария-ҳимоя зонаси - мазкур манбани нормал ҳолатларда ишлатганда фуқароларнинг нурланиш олиш даражаси аҳоли учун белгиланган асосий меъёрдан ортиши мумкин бўлган ионлаштирувчи нурланиш манбаи атрофидаги ҳудуд;


кузатиш зонаси - радиациявий мониторинг ўтказиладиган санитария-ҳимоя зонасидан ташқаридаги ҳудуд;


ядровий хавфсизлик - ядровий материаллардан хавфсиз фойдаланишни таъминлайдиган тадбирлар комплекси;


радионуклидлар билан зарарланган ҳудуд - нормалар ва қоидаларда белгиланган минимал қийматидан ошадиган ва нурланишга олиб келадиган радиоактив моддалар маълум миқдорда бор бўлган атом энергияси ишлатилган объектлар (саноат, санитария-ҳимоя зонаси ва кузатиш зонасидаги ер ва ҳовузлар) ҳудуди;


йиллик таъсир даражаси (эквиваленти) - бир йил ичида олинган ташқи нурланиш таъсири (эквивалент) даражаси йиғиндиси ҳамда шу йил давомида организм қабул қилган шартли радионуклидларнинг ички нурланиши кутилган таъсир (эквивалент) даражаси. Йиллик таъсир даражаси бирлиги - зиверт (Зв);


жамоавий таъсир даражаси - индивидуал таъсир даражалари йиғиндисига тенг бўлган нурланишнинг стохастик таъсири вужудга келишининг жамоавий хавфи чораси. Жамоавий таъсир даражаси бирлиги - инсон-зиверт (чел. - Зв);


нуклид - берилган масса сондаги (ядродаги протон ва нейтронлар массаси) ва атом рақамли (ядродаги протон ва нейтронлар сони) хилма-хил атомлар.



II. ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҲИСОБГА ОЛИНИШИ ВА

НАЗОРАТ ҚИЛИНИШИ КЕРАК БЎЛГАН РМ ВА РЧ


3. Қуйидагилар давлат томонидан ҳисобга олиниши ва назорат қилиниши керак:

улар билан ишлаш учун Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг лицензияси (рухсатнома) керак бўладиган, минимал қийматли солиштирма активлиги (МҚСА), хонада ёки иш жойидаги активлиги (МАА) ва алоҳида нуклидлар радиациявий хавфлилик гуруҳи ушбу Низомга 1-иловада кўрсатилган қийматдан ошмайдиган РМ. Янги тайёрланган РМ омборга келиб тушган вақтида давлат томонидан ҳисобга олинади;

ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган таснифлаш бўйича қаттиқ ва суюқ РЧ, ушбу Низомга 3-иловада кўрсатилган таснифлаш бўйича газ ҳолатидаги РЧ.

Ёнғиндан хабар берувчи сигнализациялардаги радионуклид манбалар, радиациявий назорат асбобларида ишлатиладиган эталонли манбалар, радиофармацевт препаратлар, иммунологик анализ учун тўпламлар, тиббиёт учун белгиланган радиоизотоп генераторлар, радионуклидлар билан белгиланган бирикмалар, шунингдек асосида емирилиш даври 60 (олтмиш) суткагача бўлган эритмалар ва радиоизотоп препаратлар, йод-125 ни қўшган ҳолда, фақат уларни ишлатадиган РМ ва РЧ айланиши субъектларида ҳисобга олинади.


4. РМ ва РЧ айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш ва етказиш, уни рухсат берилмаган фойдаланишдан ҳимоя қилиш, қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бошқа ахборот тизимлари билан электрон кўринишда маълумот алмашишни таъминлайдиган ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.



III. РМ ВА РЧНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҲИСОБГА

ОЛИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


5. РМ ва РЧни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш РМ ва РЧ айланиши субъектларида дастлабки ҳисобга олиш натижалари ва РЧнинг барча айланиши ҳамда уларнинг божхона чегараси орқали олиб ўтилиши маълумотларига асосланади.

РМ ва РЧни дастлабки ҳисобга олиш улар турган, сақланадиган ва кўмиладиган пунктлар (жойлар) бўйича ҳамда радионуклид таркиби, активлиги, уларнинг ҳажми ва сонига қараб олиб борилади.

Дастлабки ҳисобга олишни юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган қўлланмага асосан белгиланади.

6. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига:

РМ ва РЧ айланиши субъектлари томонидан РМ ва РЧ олиниши ва берилиши вақтидаги ҳисобга олиш ва назорат қилиш тўғрисида 10 кун ичида ахборот;

РМ ва РЧ айланиши субъектлари томонидан РМ ва РЧни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тўғрисида жорий йилнинг 1 февралигача йиллик янгиланадиган ахборот;

тайёрловчи ташкилотлар, РМ радионуклид манбалар, таркибида радионуклид манбаи бўлган асбоблар (аппаратлар, қурилмалар) билан таъминловчи ташкилотлар ҳамда уларни қайта ишловчи, сақловчи ва кўмиб юборувчи ташкилотлар томонидан ҳар чоракда бир марта РМ берилиши (олиниши) тўғрисидаги ахборот тақдим этилади.


7. Ҳисобга олиш ва назорат қилиш шакллари Атом энергияси халқаро агентлиги тавсиялари асосида Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

8. РМ ва РЧнинг физик мавжудлигини аниқлаш учун РМ ва РЧ айланиши субъектлари:

РМ ва улар жойлашган жойни - Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган ИНМни инвентаризациядан ўтказиш йўриқномасига асосан ҳар йили;

РЧ ва улар сақланадиган ва кўмиладиган пунктларни ҳамда РМ ва РЧ айланиши субъектлари кузатув чегарасида жойлашган радионуклидлар билан зарарланган ҳудудларни Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган ИНМни инвентаризацияни ўтказиш йўриқномасига асосан беш йилда бир марта инвентаризациядан ўтказадилар.

9. РМ ва РЧ айланиши субъектларининг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарган, у тугатилган ёки қайта ташкил қилинган, РМ ва РЧ билан ишлаш бутунлай тўхтатилган, ўғирлик, РМ ва РЧ турган ёки сақланадиган пунктларга (жойларга) рухсат берилмаган таъсир ўтказиш аниқланган тақдирда, фавқулодда ҳолатлар оқибатлари бартараф қилингандан кейин РМ ва РЧ навбатдан ташқари инвентаризациядан ўтказилади.


10. РМ ва РЧ айланиши субъектларида РМ ва РЧни йўқотишлар, шунингдек топилган ёки ҳисобга олинмаган РМ аниқланганда ташкилот тезда ўзидан юқори турувчи ташкилотга (мавжуд бўлса), Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматига ва Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига маълум қилади. Ҳисобга олинмаган ва топилган РМ ва РЧ давлат ҳисобига олинади.

11. РМ ва РЧ айланиши субъектлари раҳбарлари маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига ўз вақтида, ишончли ва тўлиқ тақдим этилиши ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ маҳфийлик режими таъминланиши учун жавоб берадилар.


IV. ХОДИМЛАРНИ ЎҚИТИШ, ТАЙЁРЛАШ

ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ


12. Республика, идора ва минтақа даражаларида РМ ва РЧ айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилишни амалга оширувчи ходимларни ўқитиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тошкент врачлар малакасини ошириш институти базасида ўтказилади.


13. РВ ва РЧ айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш бўйича раҳбар ходимларни ва мутахассисларни ўқитиш дастурлари Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

14. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси базасида давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш билан боғлиқ масалалар бўйича доимий ишлайдиган маслаҳат пункти ташкил қилинади.


V. РМ ВА РЧНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҲИСОБГА ОЛИШ

ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ БУЗИЛГАНЛИГИ

УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


15. Ушбу Низом бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Минимал аҳамиятли солиштирма активлик (МҚСА), иш

жойидаги ёки хонадаги активлик (МАА) ва алоҳида

нуклидларнинг радиациявий хавфлилик гуруҳи

Нуклид


МАСА, Бк/г


МАА, Бк


Хавфлилик

гуруҳи


1


2

3

4

C-14


1 E+04

1 E+07

В

P-32


1 E+03

1 E+05

Б

P-33


1 E+05

1 E+08

Г

Fe-55


1 E+04

1 E+06

В

Fe-59


1 E+01

1 E+06

В

Co-57


1 E+02

1 E+06

В

Co-60


1 E+01

1 E+05

Б

Zn-65


1 E+01

1 E+06

В

Sr-90


1 E+02

1 E+04

Б

Y-90


1 E+03

1 E+05

Б

Tc-96


1 E+01

1 E+06

В

Tc-96m


1 E+03

1 E+07

В

Tc-97


1 E+03

1 E+08

Г

Tc-97m


1 E+03

1 E+07

В

Tc-99


1 E+04

1 E+07

В

Tc-99m


1 E+02

1 E+07

В

Ag-110m


1 E+01

1 E+06

В

Sb-124


1 E+01

1 E+06

В

I-123


1 E+02

1 E+07

В

I-125


1 E+03

1 E+06

В

I-126


1 E+02

1 E+06

В

Cs-137


1 E+01

1 E+04

Б

Eu-152


1 E+01

1 E+06

В

Gd-153


1 E+02

1 E+07

В

Tm-170


1 E+03

1 E+06

В

W-181


1 E+03

1 E+07

В

W-185


1 E+04

1 E+07

В

Tl-204


1 E+04

1 E+04

Б

Pb-210*


1 E+01

1 E+04

Б

Bi-210


1 E+03

1 E+06

В

Po-210


1 E+01

1 E+04

Б

Rn-220*


1 E+04

1 E+07

В

Rn-222*


1 E+01

1 E+08

Г

Ra-226*


1 E+01

1 E+04

Б

Ra-228*


1 E+01

1 E+05

Б

Ac-228


1 E+01

1 E+06

В

Th-228*


1 E+00

1 E+04

Б

Th-230


1 E+00

1 E+04

Б

табиий - Th

(Th-232 қўшилган ҳолда)


1 E+00

1 E+03

А

Cd-109


1 Е+04

1 Е+06

В

Th-234*


1 E+03

1 E+05

Б

U-234


1 E+01

1 E+04

Б

U-235*


1 E+01

1 E+04

Б

U-238*


1 E+01

1 E+04

Б

табиий - U


1 E+00

1 E+03

А

Pu-238


1 E+00

1 E+04

Б

Pu-239


1 E+00

1 E+04

Б

Am-241


1 E+00

1 E+04

Б

Cf-252


1 Е+01

1 Е+04

Б

Pm-147


1 Е+04

1Е+07

В

Изоҳ: * Қуйидаги тегишли радионуклидлар ҳосил бўлган радионуклидлар билан мувозанат ҳолатида келтирилган.

   

     

Pb-210


Bi-210, Po-210

Rn-220


Po-216

Rn-222


Po-218, Pb-214, Bi-214, Po-214

Ra-226


Rn-222, Po-218, Pb-214, Bi-214, Po-214, Pb-210, Bi-210, Po-210

Ra-228


Ac-228

Th-228


Ra-224, Rn-220, Po-216, Pb-212, Bi-212, Tl-208 (0.36), Po-212 (0.64)

табиий - Th


Ra-228, Ac-228, Th-228, Ra-224, Rn-220, Po-216, Pb-212, Bi-212,

Tl-208 (0.36), Po-212 (0.64)


Th-234


Pa-234m

U-235


Th-231

U-238


Th-234, Pa-234m

табиий - U


Th-234, Pa-234m, U-234, Th-230, Ra-226, Rn-222, Po-218, Pb-214, Bi-214, Po-214, Pb-210, Bi-210, Po-210


Изоҳлар:

1. Актив даражалари жадвалда келтирилган активликдан кам бўлганда ходимлардан бўлган шахслар ва аҳолининг йиллик индивидуал нурланиши таъсири даражаси 10 мкЗвдан ва авария ҳолатида эса 1 мЗвдан, жамоавий таъсир даражаси 1 инс.-Звдан ошмайди. Терига эквивалент нур даражаси 50 мЗв/йил дан ошмайди.

2. Табиий радионуклидлар техноген нурланиш манбаларидан истеъмол товарларига ўтганида (масалан, Ra-226, Po-210) ёки кимёвий заҳарлилиги бўйича (торий, уран ва бошқалар учун) баҳоланади.

3. Бир қанча нуклидлар бирга бўлганда уларнинг умумий активлиги жадвалдаги қийматига нисбатан бирликдан ошмаслиги керак. Ушбу иловада келтирилган радионуклидлар жами активликнинг минимал қийматига боғлиқ равишда (МАА) радиациявий хавфлилик бўйича 4 гуруҳга бўлинади:

А - 1 х 10 учинчи даражада Бк;

Б - 1 х 10 тўртинчи даражада ва 1 х 10 бешинчи даражада Бк;

В - 1 х 10 олтинчи даражада ва 1 х 10 еттинчи даражада Бк;

Г - 1 х 10 саккизинчи даражада ва 1 х 10 тўққизинчи даражада Бк ҳамда Kr-83m, Kr-85m ва Xe-135m.

4. Жадвалда кўрсатилмаган радионуклидларнинг МАСА, МАА ва радиациявий хавфлилик гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.






Низомга

2-ИЛОВА


Суюқ ва қаттиқ ҳолатдаги РЧ

ТАСНИФИ

Чиқиндилар категорияси


Солиштирма активлик, кБк/кг


бета-нур чиқарувчи

радионуклидлар


альфа-нур чиқарувчи

радионуклидлар

(трансуранлилардан

ташқари)


трансуранли

радионуклидлар


Паст активликдагилар


10 учинчи

даражадан кам


10 иккинчи

даражадан кам


10 биринчи

даражадан кам


Ўртача активликдагилар


10 учинчи

даражадан

10 еттинчи

даражагача


10 иккинчи

даражадан

10 олтинчи

даражагача


10 биринчи

даражадан

10 бешинчи

даражагача


Юқори активликдагилар


10 еттинчи

даражадан ортиқ


10 олтинчи

даражадан ортиқ


10 бешинчи

даражадан ортиқ


Низомга

3-ИЛОВА


Газ ҳолатидаги РЧ

ТАСНИФИ

Чиқиндилар категорияси


Ҳажмли активлик, Ки/мқ


Паст активликдагилар


10 ўнинчи даражадан паст


Ўрта активликдагилар


10 ўнинчи даражадан

10 олтинчи даражагача


Юқори активликдагилар


10 олтинчи даражадан юқори


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 32-33-сон, 364-модда.















Время: 0.1799
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск