ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида бошқарув /

Ядровий материаллар айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.08.2009 й. 231-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 13 августдаги

231-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ядровий материаллар айланишини давлат томонидан

ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ядровий материалларни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


ядровий материаллар айланиши субъектлари - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ионлаштирувчи нурланиш манбаларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш, ҳосил қилиш, қайта ишлаш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, уларни ташиш, шу жумладан, уларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилиши, зарарсизлантирилиши ва кўмиб ташланиши бўйича ядровий материаллар айланиши соҳасидаги фаолиятни амалга оширадиган юридик шахслар;


ядровий материалларни ҳисобга олиш ва назорат қилишдаги аномалиялар - ядровий материалларнинг етишмаслиги (ортиқчалиги), ҳисобга олиш ва ҳисобот ҳужжатларидаги хатолар, ядровий материалларни назорат қилиш воситаларининг бузилиши, ишламаслиги, ядровий материалларни ишлатиш ва бериш тартибининг бузилиши;


атрибутлар - кўриб ёки иш воситалари билан текширишни амалга ошириш мумкин бўлган предметнинг тавсифи (масалан, предметнинг идентификатори, предметнинг жойлашиши, предметдаги аралашишни индикация қилиш воситасининг аҳволи, предметнинг геометрик ўлчамлари, нетто ва брутто оғирлиги ва ҳоказолар);


атрибутив белгилар - предметнинг у ёки бу атрибутларининг борлиги ёки йўқлигини бир хил маънода тасдиқловчи белгилар;


ядровий материаллар баланси - баланслараро даврда баланс материал зонасида ҳужжатларда белгиланган ва мавжуд ядровий материаллар миқдорининг қиёсий якуни;


ядровий материаллар турлари - изотоп таркиби маълум бир чегарадаги ядровий материаллар. Ядровий материалларнинг турлари республика миқёсида ядровий материалларни ҳисобга олиш ва назорат қилишни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг тартибга солувчи ҳужжатлари асосида белгиланади;

юқори бойитилган уран (ЮБУ) - уран 235 изотопи бўйича бойитилиши 20% дан кам бўлмаган уран;


паст даражада бойитилган уран - уран 235 изотопи бўйича бойитилиши 20% дан кам бўлган уран;


материаллар баланси зонаси (МБЗ) - ядровий материалларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш учун ядровий қурилма ёки ядровий материалларни сақлаш пункти доирасида ҳудудий ва маъмурий белгиланган зона. Зонада ўлчашлар асосида ядровий материалларнинг зона ичида ёки унинг ташқарисида ҳар бир жойи ўзгартирилишида миқдори белгиланади ва белгиланган вақт давридаги ядровий материаллар баланси чиқарилади;


инвентаризация фарқи - ядровий материалларнинг амалда мавжуд ва ҳужжатларда белгиланган миқдори ўртасидаги фарқ;


физик инвентаризация - МБЗдаги мавжуд ядровий материалларнинг ҳақиқий миқдорини аниқлаш;


ядровий материалларнинг категориялари - ядровий материалларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш нуқтаи назаридан ядровий материалларнинг миқдорий тавсифи;


асосий ўлчаш нуқтаси - ядровий материалларнинг оқими ва мавжуд миқдори ўлчаниши мумкин бўлган жой;


ядровий материалларни назорат қилиш - ядровий материалларнинг мавжуд миқдори ва олиб ўтилишини маъмурий назорат қилиш. Бу ядровий материаллар, ускуналар ва маълумотлардан фойдаланишни назорат қилишни, ядровий материалларни кузатишни, ядровий материалларнинг рухсат берилган жойлашиши ва жойи ўзгартирилишини текширишни ўз ичига олади;


ядровий материалларни назорат текширувидан ўтказиш - ядровий материаллар мавжудлигини атрибутив белгилар бўйича ҳисобга олиш бирликлари шаклида текшириш;


материал-балансли ҳисобот - баланслараро даврда ядровий материалларнинг мавжуд миқдори ва баланси тўғрисидаги белгиланган шаклда тузилган ҳисобот;


баланслараро давр - кетма-кет икки физик инвентаризация ўртасидаги давр;


ядровий материаллар (ЯМ) - таркибида ядро моддалари мавжуд бўлган ёки бўлинадиган (парчаланадиган) ядро моддалари ишлаб чиқаришга қодир бўлган, шунингдек таркибида ядро материаллари бўлмаган ёки ядро материаллари ишлаб чиқаришга қодир бўлмаган, бироқ ядро ичидаги энергияси портлаб ажралиб чиқилишига (ядро портлаши) мўлжалланган қурилмаларда фойдаланилиши мумкин бўлган материаллар.



II. ЯДРОВИЙ МАТЕРИАЛЛАРНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН

ҲИСОБГА ОЛИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ


3. Барча ядровий материаллар (уран, плутоний, торий) уларнинг миқдоридан, жисмоний ҳолатидан қатъи назар давлат томонидан ҳисобга олинади ва назорат қилинади, қазиб олишда ёки қайта ишлашда руданинг таркибида бўлган ядровий материаллар бундан мустасно.

4. Ядровий материаллар давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг тартиб-қоидаларини, методларини аниқлашга табақалаштирилган ёндашишни таъминлаш мақсадида категориялар бўйича таснифланади.


5. Ядровий материаллар айланиши субъектлари МБЗни ядровий қурилма ёки ядровий материалларни сақлаш пункти чегарасида белгилайдилар.


6. Ҳар бир МБЗда ядровий материалларнинг асосий ўлчаш нуқтаси аниқланади.


7. Ядровий материалларга нисбатан олдинги миқдорий тавсифларни ўлчаш ва ядровий материаллар атрибутив белгилари ишончлилигини тасдиқлайдиган фойдаланишни назорат қилиш воситалари қўлланилади.


8. Ядровий материалларни ҳисобга олиш уларнинг миқдорий тавсифини ўлчаш натижаларига асосланади.

Қуйидагиларга:

агар ядровий материаллар миқдорий тавсифининг олдинги ўлчаниши натижалари ишончлилиги қўлланилган фойдаланишни назорат қилиш воситаларининг зарур ҳолати, тегишли тасдиқловчи ўлчашлар билан тасдиқланса, ушбу натижалардан фойдаланишга;

олдиндан ўлчаш, экспериментал тадқиқотлар натижаларига асосланган ҳисоб-китоб усули (методикалар)ни қўллашга йўл қўйилади.


9. Ядро реакторида жойлашган маҳсулотлардаги ядровий материаллар массаси ҳисобга олиш мақсадида реакторга жойланишидан то реактордан нурланган маҳсулотлар чиқариб ташланишига қадар ўзгармайди деб қабул қилинади.


10. Ядровий материалларнинг амалдаги мавжуд миқдорини аниқлаш мақсадида МБЗда физик инвентаризация ўтказилади. Ядровий материалларнинг физик инвентаризацияси жараёнида ҳисобга олиш маълумотлари, атрибутив белгилар, ядровий материалларнинг миқдорий тавсифини ўлчаш текширилади. Физик инвентаризация тугаллангандан кейин ядровий материаллар баланси чиқарилади, инвентаризация фарқи ва ҳар бир ядровий материал учун МБЗда унинг нуқсони аниқланади.

Аниқ бир ядровий материалнинг МБЗдаги инвентаризация фарқи қуйидаги тенглама билан аниқланади:

ИФ = ФМ - ҲМ = НМ - КўМ + КаМ - НМ, бунда,

ФМ - ядровий материалларнинг МБЗдаги амалдаги мавжуд миқдори, бу ушбу физик инвентаризация натижасида аниқланади;

ҲМ - инвентаризацияни ўтказиш бошида МЗБдаги ҳужжатлар билан рўйхатга олинган ядровий материаллар миқдори;

КўМ - муайян баланслараро даврда барча тушумлар, ишлатишлар ва ҳоказолар натижасида МБЗдаги ядровий материаллар миқдорининг аниқланган ва ҳужжатларда қайд этилган кўпайиши;

КаМ - муайян баланслараро даврда МБЗдан барча жўнатилишлар, ядровий айланиш, нобудгарчилик ва ҳоказолар натижасида МБЗдаги ядровий материаллар миқдорининг аниқланган ва ҳужжатларда қайд этилган камайиши;

НМ - ушбу баланслараро давр бошида МБЗдаги ядровий материалларнинг аниқланган ва ҳужжатларда рўйхатга олинган мавжуд миқдори.


11. Ядровий материалларнинг амалдаги мавжуд миқдорини аниқлаш натижалари асосида, шунингдек инвентаризация фарқининг олинган миқдорини унинг йўл қўйиладиган миқдори билан таққослаш йўли билан ҳар бир МБЗ учун ядровий материалларнинг камомади (ортиқчалиги) ёки ядровий материалларни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилишда аномалиялар йўқлиги тўғрисида хулосалар чиқарилади.


12. Ядровий материалларни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг барча даражалари учун ҳисоботнинг ягона тизими белгиланади.


13. Ҳисобга олиш маълумотларини тузатишга фақат хато ёзувни сақлаб қолган ҳолда ҳисобга олиш ҳужжатларига янги ёзувларни киритиш йўли билан йўл қўйилади.


14. Ҳисобот маълумотларини тузатишга фақат янги ҳисобот ҳужжатларини тақдим этиш йўли билан йўл қўйилади.


15. Республика даражасида ядровий материалларни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилишни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, ядровий материаллар айланиши субъектлари ядровий материалларни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимида, шу жумладан, МБЗда маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ва сақланишини таъминлайди.


III. НАЗОРАТ ҚИЛИНИШИ КЕРАК БЎЛГАН

ЯДРОВИЙ МАТЕРИАЛЛАР


1-§. Давлат ҳисобига қўйиш ва давлат ҳисобидан чиқариш

16. Ядровий материаллар ишлаб чиқарилгандан кейин ёки шу ядровий материаллар айланиши субъектининг бошқа МБЗдан, ёки ядровий материаллар айланиши бошқа субъектининг МБЗдан келиб тушганда МБЗда ҳисобга қўйилиши керак.


17. Ядровий материаллар ядровий материаллар айланиши айни бир субъектининг бошқа МБЗга ёки ядровий материаллар айланиши бошқа субъектининг МБЗга жўнатилгандан кейин, МБЗда ҳисобдан чиқарилади.


18. Ядровий материалларни ядровий материаллар, радиоактив моддалар, ионлаштирувчи нурланиш манбалари ва радиоактив чиқиндилар миллий реестрига киритиш (кейинги ўринларда - миллий реестр деб юритилади) ва миллий реестрдан чиқариш Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг рухсати билан ядровий материаллар айланиши субъекти тақдим этган ҳисобот ҳужжатлари асосида амалга оширилади.

19. Ядровий материалларнинг МБЗдаги категориялари ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ белгиланади.


20. Агар ушбу МБЗда таркибида ядровий материаллар бўлган ҳар хил маҳсулотлар бўлса, ядровий материалнинг категориясини аниқлашда барча маҳсулотлар таркибида мавжуд бўлган ядровий материалларнинг биргаликдаги массасидан ва ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган камроқ рақамли категорияга тушадиган маҳсулотлар ядровий материаллар массаси миқдорий чегараларидан келиб чиқилади.



2-§. Материаллар баланси зонаси ва асосий ўлчаш нуқталари


21. МБЗ сони ва чегараси ядровий материаллар айланиши субъекти томонидан ҳар бир МБЗда ва ядровий материалларнинг МБЗлар ўртасида жойи ўзгартирилишида ядровий материалларни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш талабларидан келиб чиқиб белгиланади.

22. МБЗ қуйидаги талаблар ҳисобга олинган ҳолда ташкил қилинади:

МБЗга келиб тушадиган ёки МБЗдан жўнатиладиган ядровий материал массаси ядровий материалларнинг ўлчанган тавсифлари (ҳисоб-китоб методикалари қўлланилишига йўл қўйиладиган ҳоллар бундан мустасно) ҳисобга олиш бирликларини, ичида ядровий материал бўлган идишларни тўлиқ қайта ҳисоблаб чиқиш ва идентификациялаш асосида, илова қилинган ҳужжатлар маълумотлари, ядровий материалларнинг паспортига оид маълумотлар бўйича белгиланади;

завод лабораториялари, тўхташ зоналари ва омборлар, шунингдек ахборотнинг махсус ҳимоя қилинишини талаб қиладиган ядровий материаллар участкалари сингари ядровий материаллар айланиши субъектининг таркибий бўлинмалари алоҳида МБЗга ажратилади.


23. МБЗда ўлчашнинг асосий нуқталари белгиланади. Уларда аттестациядан ўтказилган қўлланиш методикалари ва воситалар ёрдамида ядровий материалларнинг миқдори, массаси, изотоп таркиби, бошқа миқдорий тавсифлари ўлчанади ёки уларнинг атрибутив белгилари текширилади.

МБЗда ўлчашнинг асосий нуқтасини танлаш МБЗдаги ядровий материаллар оқими ва амалда мавжуд миқдорини ўлчашни таъминлайдиган тарзда амалга оширилади.



IV. ЯДРОВИЙ МАТЕРИАЛЛАРНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН

ҲИСОБГА ОЛИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ УЧУН ЯДРОВИЙ

МАТЕРИАЛЛАРНИ ЎЛЧАШ ТИЗИМИ ВА ЎЛЧАШ

СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАСТУРИ


24. Ҳар бир МБЗ учун асосий ўлчаш нуқталари, ўлчашларни бажариш методикалари, техник воситалар, намуна учун танлаб олиш тартиб-қоидалари рўйхатини, ўлчашнинг аниқлигини талаб қиладиган ўлчашларни даврий ўтказиш маълумотларини, ўлчаш натижаларини тақдим этиш муддатлари ва шаклларини ўз ичига оладиган ўлчаш дастури ишлаб чиқилади. Дастур ядровий материаллар айланиши субъектлари раҳбарлари томонидан тасдиқланади ва беш йилда камида бир марта қайта кўриб чиқилади.


25. Ўлчашларни бажариш методикаси амалдаги ўлчовлар бирлигини таъминлаш бўйича норматив ҳужжатларни талабларига мувофиқ тузиладиган алоҳида норматив ҳужжатлар шаклида расмийлаштирилади.

26. Ўлчашларни бажариш методикаси амалдаги ўлчовлар бирлигини таъминлаш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ метрологик аттестациядан ўтиши керак. Ядровий материалларни ўлчаш тизимида ўлчашларни бажариш методикасининг аниқлиги кўрсаткичлари тавсия этилган халқаро мақсадли қийматларга энг кўп даражада яқинлаштирилган бўлиши керак.

27. Ўлчаш воситаларини ростлаш намуналари ва ўлчаш натижалари тўғрилигини текшириш амалдаги ўлчовлар бирлигини таъминлаш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ метрологик аттестациядан ўтиши ва номи, типи ва аттестациядан ўтказиладиган миқдор ва унинг нуқсонлари кўрсатилган ҳолда аттестация тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлиши керак.

28. Ядровий материалларни ўлчаш тизимида фойдаланиладиган ўлчаш воситалари рўйхатида воситанинг номи, унинг типи, маркаси, завод тартиб рақами бўлиши керак.


29. Ўлчаш воситалари амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ текширилиши керак.


30. Ядровий материаллар айланишининг ҳар бир субъектида ядровий материалларни ўлчаш тизими доирасида ўлчашлар сифатини назорат қилиш дастури ишлаб чиқилади ва жорий этилади.



V. ЯДРОВИЙ МАТЕРИАЛЛАРНИ

БЕРИШ ТАРТИБ-ҚОИДАСИ


1-§. Умумий талаблар


31. Ядровий материаллар айланиши субъектлари томонидан ядровий материалларни олиш ва беришга ядровий материаллар айланиши билан боғлиқ ядровий материаллар айланиши субъектининг объектлари санитария-гигиена ҳолати тўғрисида санитария-эпидемиология хизмати тегишли ҳудудий органининг хулосаси мавжуд бўлган тақдирда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан рухсат берилади.

32. Ядровий материалларни бериш:

ядровий материаллар айланиши субъектлари раҳбарлари томонидан имзоланган дастлабки билдиришномаларни;

кирим-чиқим ва илова қилинадиган ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда амалга оширилади.


33. Илова қилинадиган ҳужжатларда ядровий материаллар жойлаштирилган контейнерлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади (муҳрлар (тамғалар)нинг типлари ва индентификаторлари, контейнерларнинг брутто-массаси ва бошқа зарур маълумотлар). Жойи ўзгартирилаётган ядровий материалларнинг тавсифлари тўғрисидаги маълумотлар (паспортга оид маълумотлар) махсус почта билан ёки юк билан бирга жўнатиладиган ҳужжатларда келтирилади.


34. Ядровий материалларни беришда қуйидаги тартиб-қоидалар бажарилади:

ташқи кўздан кечириш ва ҳисобга олинадиган бирликлар (контейнерлар) сонини текшириш, транспорт воситасига ва (ёки) ядровий материаллар бор бўлган контейнерга нисбатан қўлланиладиган аралашишни индикация қилиш қурилмаси текширилади (контейнерлар, муҳрлар (тамғалар)ни текширишни, контейнерларнинг идентификаторлари, муҳрлар (тамғалар) ва жойлаштириш жойлари илова қилинадиган ҳужжатларнинг мувофиқлигини текширишни ўз ичига олади);

ядровий материаллар бор бўлган контейнерларнинг брутто-массаси, уларнинг параметрлари ўлчанишини тасдиқлайдиган тартиб-қоидалар бажарилади.


35. Тасдиқловчи ўлчашлар тури ва ҳажми ушбу ўлчашларни бажарадиган ядровий материаллар айланиши субъектининг ҳужжатлари билан қуйидагилардан келиб чиқиб белгиланади:

бериш тури (ядровий материаллар айланиши бир субъектининг МБЗ ўртасида, ядровий материаллар айланиши субъектлари ўртасида, экспорт-импорт);

ядровий материаллар турлари;

ядровий материаллар миқдори;

маҳсулотлар турлари;

идишлар ва аралашишни индикация қилиш воситалари турлари;

ўлчашларнинг нуқсонлари.


36. Кириш (чиқиш) назорати жараёнида ўлчашлар натижасида олинган маълумотлар ҳужжатлар билан расмийлаштирилади. Бунда ўлчашлар воситалари ва методлари тўғрисидаги маълумотлар, ўлчашлар натижалари, ўлчашларнинг нуқсонлари, ўлчаш бажарилган асосий ўлчаш нуқталари, аралашишни индикация қилиш қурилмалари типлари ва идентификаторлари, ўлчашлар ўтказилган сана ва ўлчашни бажарган шахсларнинг фамилияси келтирилиши керак.



2-§. Ядровий материаллар олиниши ва

жўнатилишини ҳужжатлаштириш


37. Ядровий материалларни олишда ядровий материаллар айланиши субъекти томонидан уч иш куни мобайнида ядровий материаллар мавжуд бўлган идишларнинг атрибутив белгилари текширилади ва тасдиқловчи ўлчашлар бажарилади. Мулоҳазалар мавжуд бўлмаган тақдирда ядровий материалларни дастлабки қабул қилиш ва ҳисобга қўйиш амалга оширилади.

Ядровий материалларни узил-кесил қабул қилиш ва ҳисобга қўйиш, агар халқаро ёки ҳукуматлараро битимда ёки шартномада ўзгача ҳол қайд этилмаган бўлса, ядровий материаллар ва уларга паспортлар (формуляторлар, сертификатлар) олингандан кейин 10 суткадан кечикмай амалга оширилади.


38. Ядровий материалларни жўнатишда ядровий материаллар айланиши субъекти ядровий материалларни бир иш куни мобайнида ҳисобдан чиқаради ва уларнинг паспортлари (формулярлари, сертификатлари)ни, агар халқаро ва ҳукуматлараро битим ёки шартномаларда ўзгача ҳол қайд этилмаган бўлса, уч иш куни мобайнида ядровий материаллар айланишининг олувчи субъектига жўнатади.


39. Олинган ядровий материаллар тўғрисидаги маълумотлар уни олган ядровий материаллар айланиши субъекти томонидан ҳисобга олиш ҳужжатларига киритилади. Жўнатилган ядровий материаллар тўғрисидаги маълумотлар уларни жўнатган ядровий материаллар айланиши субъектининг ҳисобга олиш ҳужжатларига киритилади.



3-§. Ядровий материалларни ҳисобга олиш ва назорат

қилишда аномалиялар аниқлангандаги хатти-ҳаракатлар


40. Ядровий материаллар айланишининг жўнатувчи субъекти ва ядровий материаллар айланишининг олувчи субъекти маълумотлари ўртасида 0,99 ишончли эҳтимолидан келиб чиқиб, статистик аҳамиятли фарқлар аниқланган тақдирда, фарқнинг сабабларини аниқлаш чоралари кўрилади.


41. Агар ядровий материаллар айланишининг жўнатувчи субъекти ва ядровий материаллар айланишининг олувчи субъекти маълумотларининг статистик аҳамиятли фарқлари мавжудлиги тасдиқланса, у ҳолда ядровий материаллар айланишининг олувчи субъекти махсус ҳисобот тузиши ва уни Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига юбориши шарт.


VI. ФИЗИК ИНВЕНТАРИЗАЦИЯ, МАТЕРИАЛ БАЛАНСИНИ

ЧИҚАРИШ ВА ИНВЕНТАРИЗАЦИЯ ФАРҚИНИ БАҲОЛАШ


1-§. Умумий талаблар


42. Физик инвентаризация:

МБЗда ядровий материалларнинг амалда мавжуд миқдорини аниқлаш;

ҳисобга олиш бирликлари ҳақиқий параметрларининг тегишли ҳисобга олиш маълумотларига мувофиқлигини аниқлаш;

ядровий материаллар балансини чиқариш, инвентаризация фарқи ва унинг нуқсонларини аниқлаш;

ядровий материалларни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилишдаги камчиликлар ва қоида бузилишларини аниқлаш мақсадида ўтказилади.


43. Физик инвентаризация тартиб-қоидаси ядровий материаллар айланиши субъектларида амал қиладиган методикалар ва йўриқномаларга мувофиқ амалга оширилади.


44. Физик инвентаризация тартиб-қоидаси:

МБЗда физик инвентаризацияга тайёргарлик кўришга;

ядровий материалларнинг мавжуд миқдори рўйхатини ҳамда ядровий материалларнинг амалда мавжуд рўйхатини тузишга ва ҳисобга олиш ҳужжатларини текширишга;

ядровий материалларнинг мавжуд миқдори рўйхати ҳисобга олиш маълумотларига мувофиқлигини текширишга;

фойдаланишни назорат қилиш воситаларининг ҳолатини текширишга;

ядровий материалларнинг амалда мавжуд миқдорини ўлчашдаги нуқсонлар ҳисобга олинган ҳолда ҳисобга олувчи ва тасдиқловчи ўлчашларга;

ўлчаб бўлмайдиган нобудгарчилик ва унинг нуқсонлари миқдорини баҳолашга;

ҳар бир ядровий материал учун инвентаризация фарқи ва унинг нуқсонларини аниқлашга асосланади.


45. Ҳар бир МБЗдаги ядровий материаллар сони уларнинг сонини ва ўлчашларнинг асосий нуқтасида таркибини ўлчаш йўли билан аниқланади, тезкор-техник ҳисобга олиш ва назорат текширишлари, ҳисобга олиш ва ҳисобот ҳужжатларини даврий солиштириш йўли билан назорат қилинади ҳамда физик инвентаризация ўтказиш йўли билан текширилади. Физик инвентаризация баланслараро даврда МБЗда ҳар бир ядровий материал учун баланс чиқариш билан тугалланади.


46. Физик инвентаризацияни ўтказишда ҳар бир ядровий материалнинг массаси аниқланади. Ядровий материал массасининг қиймати, шунингдек 0,95 га тенг бўлган ишончли эҳтимоллик учун ўлчашнинг нуқсонлари қиймати ҳужжатлар билан рўйхатга олинади.


47. Ядровий материаллар массасининг илгари аниқланган қийматларидан фақат уларнинг ишончлилиги уларни аниқлаш пайтидан улардан фойдаланиш пайтигача фойдаланишни назорат қилишнинг қўлланилган воситалари зарур ҳолатда эканлиги тасдиқланиши мумкин бўлган ва (ёки) ядровий материаллар миқдор параметрларини ва (ёки) уларнинг атрибутив белгиларини ўлчашнинг ҳисобга олиш тартиб-қоидаси бажарилиши жараёнида тасдиқланган ҳолларда ҳисобга олиш тартиб-қоидаларини бажаришда (физик инвентаризациялар, ядровий материалларни бериш ва ҳоказо) фойдаланилиши мумкин.


48. Тасдиқловчи ўлчашларни қўллаш ҳажми ҳар бир ядровий материал учун чегаравий миқдорининг камомади (ортиқчалиги)ни аниқлаш эҳтимолидан келиб чиқиб қўллаш ҳажмига ва фойдаланишни назорат қилиш воситаларини текшириш натижаларига боғлиқ ҳолда аниқланади.


49. Ҳисобга олиш ва тасдиқловчи ўлчашларнинг натижалари ўртасида статистик аҳамиятли фарқ аниқланган тақдирда бу ҳақда ядровий материаллар айланиши субъекти раҳбариятига маълум қилинади, шунингдек фарқ келиб чиқишининг сабаблари аниқлаштирилади. Зарурият бўлганда янги ҳисобга олиш ўлчашлари бажарилади ва ҳисобга олиш ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилади.



2-§. Физик инвентаризациялар такрорийлиги


50. Физик инвентаризациялар ҳар бир МБЗ учун даврий бажарилади, баланслараро давр эса МБЗда ядровий материаллар категориясига, ядровий материаллар айланиши субъектининг технологик ва бошқа хусусиятларига боғлиқ ҳолда белгиланади.

МБЗда физик инвентаризациялар қуйидаги вақт чегараларидан кам бўлмаган вақтда режалаштирилади, ташкил этилади ва ўтказилади:

1-категорияли ядровий материаллар мавжуд бўлган МБЗ учун - бир календарь ой;

2-категорияли ядровий материаллар мавжуд бўлган МБЗ учун - уч календарь ой;

3-категорияли ядровий материаллар мавжуд бўлган МБЗ учун - олти календарь ой;

4-категорияли ядровий материаллар мавжуд бўлган МБЗ учун - ўн икки календарь ой;

ядровий материаллар айланиши субъектининг барча МБЗ учун - ўн икки календарь ой.


51. МБЗда физик инвентаризациялар такрорийлиги ядровий материаллар айланиши субъекти томонидан тақдим этилган асослаш асосида ядровий материалларга фойдаланишни назорат қилишнинг қўшимча чора-тадбирларини кўришнинг мажбурийлиги шарти билан Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан ўзгартирилиши мумкин.


3-§. Ҳисобга олиш, ҳисобот ҳужжатлари ва ядровий материаллар

берилганлиги тўғрисида дастлабки билдиришномалар


52. Ҳисобга олиш ҳужжатлари ҳар бир МБЗ учун юритилиши ва уларда ядровий материалнинг ҳар бир тури, шу жумладан, МБЗда уларнинг сони ва МБЗда миқдорнинг ўзгариши тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.


53. Ҳисобга олиш ҳужжатларида ҳар бир туркум учун ядровий материаллар миқдорининг барча ўзгаришлари, туркумнинг тавсифи ва туркумни шакллантириш учун бирламчи маълумотлар акс эттирилади, ядровий материаллар миқдори ўзгариши санаси, ядровий материаллар айланишининг жўнатувчи субъекти МБЗ ва ядровий материаллар айланишининг олувчи субъекти МБЗ кўрсатилади.


54. МБЗда ядровий материалларнинг миқдор ва сифат ўзгаришларини, шу жумладан, калибрлаш натижаларини аниқлаш, ўлчашларнинг барча воситаларини текшириш ва йўқлама қилиш учун фойдаланиладиган маълумотлар, намуна олиш ва уларнинг анализи натижалари тўғрисидаги маълумотлар, ўзгаришлар сифатини текшириш, ўлчашларнинг тасодифий ва тизимли нуқсонлари натижалари тегишли ҳужжатларда акс эттирилади.


55. Ядровий материаллар айланишининг ҳар бир субъектида, ҳисобот бериш шаклларининг ягона тизими доирасида ҳисобга олиш ҳужжатларига асосланган қуйидаги ҳисобот ҳужжатлари тузилади ва амал қилади:

инвентар миқдорнинг ўзгариши тўғрисидаги ҳисобот;

материал-балансли ҳисобот;

ядровий материалларнинг мавжуд миқдори рўйхати;

ядровий материалларнинг амалда мавжуд миқдори рўйхати;

махсус ҳисобот.


56. Ядровий материаллар айланиши субъектининг ҳисобот ҳужжатлари мунтазамлилик асосида Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига юборилади.

57. Инвентар миқдорнинг ўзгариши тўғрисидаги ҳисобот, ядровий материалларнинг мавжуд миқдори рўйхатлари, ядровий материалларнинг амалда мавжуд миқдори МБЗ ва ядровий материаллар айланиши субъекти бўйича тузилади. Ушбу ҳисоботларда ядровий материалларнинг мавжуд миқдори ва уларнинг МБЗ ўртасида ёки ядровий материаллар айланиши субъектлари ўртасида жойи ўзгартирилиши тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлади.


58. Инвентар миқдорнинг ўзгариши тўғрисидаги ҳисобот, МБЗ бўйича ядровий материалларнинг мавжуд миқдори рўйхати бевосита ядровий материаллар миқдорининг ҳар бир ўзгариши билан боғлиқ воқеадан кейин ёки ушбу даврда юз берган ядровий материаллар миқдори ўзгариши бўйича ҳар ойда, бироқ кўрсатиб ўтилган ўзгаришлар юз берган ойнинг охирги кунидан 15 кундан кечикмай ядровий материаллар айланиши субъектида ядровий материалларнинг ҳисобини мунтазамлилик асосида амалга оширадиган хизматга юборилади.


59. Ядровий материаллар айланиши субъектининг инвентар миқдори ўзгариши тўғрисидаги ҳисобот йилнинг ҳар чорагида юборилади ва унда ушбу даврда юз берган ядровий материаллар инвентар миқдори ўзгариши тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлади.


60. Ядровий материалларнинг инвентар миқдорида ўзгаришлар юз бермаган ҳисобот даврлари учун ядровий материаллар айланиши субъекти ва МБЗ ҳисобот даврида ядровий материалларнинг инвентар миқдори ўзгармаганлигини кўрсатган ҳолда белгиланган тартибда тўлдирилган ҳисобот шаклини юборадилар.


61. Физик инвентаризация натижалари бўйича МБЗда материал-балансли ҳисобот тайёрланади.


62. МБЗнинг материал-балансли ҳисоботида ҳар бир ядровий материаллар бўйича қуйидагилар алоҳида ёзувлар шаклида акс эттирилади:

ядровий материалларнинг дастлаб рўйхатдан ўтказилган миқдори;

ҳисобот бериладиган баланслараро даврда ядровий материаллар миқдорининг кўпайиши ва (ёки) камайиши;

физик инвентаризация натижалари бўйича аниқланган ядровий материалларнинг энг сўнгги амалда мавжуд миқдори;

инвентаризация фарқи қиймати ва уни аниқлашдаги нуқсонлар.


63. Ядровий материаллар айланиши субъектининг материал-балансли ҳисоботида физик инвентаризация давомида аниқланган ядровий материалларнинг амалда мавжуд миқдорига асосланган ядровий материаллар баланси акс эттирилади.


64. Ядровий материаллар айланиши субъектининг материал-балансли ҳисоботида ядровий материалларнинг ҳар бир тури бўйича қуйидагилар алоҳида ёзувлар шаклида акс эттирилади:

ядровий материалларнинг дастлаб рўйхатдан ўтказилган миқдори;

физик инвентаризация натижалари бўйича аниқланган ядровий материалларнинг энг сўнгги рўйхатдан ўтказилган ва амалда мавжуд миқдори;


65. Агар ядровий материалларнинг амалда мавжуд миқдорини ядровий материалларнинг мавжуд миқдори рўйхатида энг сўнгги рўйхатдан ўтказилган таққослашда аномалиялар аниқланган бўлса, у ҳолда материал-балансли ҳисоботга ядровий материалларнинг мавжуд миқдорини навбатдаги баланслараро давр учун бошланғич миқдор сифатида қабул қилишнинг асосланганлигини тасдиқлайдиган зарур ҳужжатлар илова қилинади.


66. Материал-балансли ҳисобот билан бир вақтда баланслараро давр охирида ядровий материалларнинг амалда мавжуд рўйхати тузилади.


67. МБЗда ядровий материалларнинг амалда мавжуд миқдори рўйхати ядровий материалларнинг ҳар бир туркуми ва тури учун индентификация тавсифлари ва бошқа тавсифлар алоҳида кўрсатилган ҳолда материалнинг ҳар бир тури ва туркуми учун физик инвентаризация санасига изчил ёзувлар шаклида тузилади.


68. Материал-балансли ҳисобот ва МБЗ ядровий материалларнинг амалда мавжуд миқдори рўйхати МБЗда ҳисобга олиш ва назорат учун масъул бўлган шахс томонидан ядровий материалларнинг мавжуд миқдори аниқлангандан кейин 15 кундан кеч бўлмаган муддатда ядровий материаллар айланиши субъектининг ядровий материалларини ҳисобга олиш хизматига юборилади.


69. Ядровий материаллар йўқотилганлиги, ўғирланганлиги, улардан рухсатсиз фойдаланилганлиги аниқланган тақдирда, шунингдек жўнатувчи ва олувчи ядровий материаллар айланиши субъектларининг маълумотлари инвентаризация фарқи ёки статистик аҳамиятли тафовути қиймати учун белгиланган чегарадан чиқилган тақдирда махсус ҳисобот ядровий материаллар айланиши субъекти томонидан тузилади.

Махсус ҳисобот юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар аниқланган пайтдан бошлаб 24 соат мобайнида Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига тақдим этилади.

70. Махсус ҳисоботда қуйидагилар мавжуд бўлади:

уларга нисбатан рухсат берилмаган хатти-ҳаракатлар юз берган ядровий материаллар билан боғлиқ ҳолатлар, воқеалар ва (ёки) воқеалар туркумининг тавсифи;

идентификация ва ядровий материаллар турини аниқлаш;

ядровий материалларнинг миқдорий тавсифини аниқлаш учун бирламчи маълумотлар;

юзага келган муаммоларни ҳал этиш учун кўрилган чора-тадбирлар ва кейинги хатти-ҳаракатлар дастури.


71. МБЗ бўйича ядровий материаллар айланиши субъектининг ҳисобот ҳужжатлари сўров бўйича Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига тақдим этилади.

72. Ядровий материалларни ядровий материаллар айланишининг бошқа субъектига беришда, улар жўнатилишидан камида етти кун олдин, ядровий материаллар айланишининг жўнатувчи субъекти Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига бу ҳақда дастлабки билдиришномани юборади.

73. Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда, шунингдек ядровий материаллар ҳар хил идораларнинг ядровий материаллар айланиши бошқа субъекти томонидан берилганда ядровий материаллар айланишининг жўнатувчи ва олувчи субъектлари мўлжалланаётган жўнатиш (олиш) санасидан камида 15 кун олдин Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига дастлабки билдиришномаларни юборадилар.

Режадан ташқари жўнатишлар юз берган тақдирда, республика, идоравий ва минтақавий даражалардаги ИНБни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимининг ваколатли давлат органларининг махсус фармойиши бўйича дастлабки билдиришномалар жўнатиш муддатлари аниқлангандан кейин уч кундан кечикмай юборилади.


74. Ушбу Низомнинг 78 ва 79-бандларида кўрсатилган ҳолларда, ядровий материаллар олинганда ва ҳисобга қўйилгандан кейин, ядровий материаллар айланишининг олувчи субъекти Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига тегишли позициялар тўлдириладиган дастлабки билдиришномалар шаклидан фойдаланган ҳолда унинг олинганлигининг тасдиғини юборади.


4-§. Ядровий материаллар айланиши субъектларида ядровий

материалларни давлат томонидан ҳисобга олиш ва

назорат қилиш


75. Ядровий материаллар айланиши субъектларида ядровий материалларни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш норматив ва техник ҳужжатларни, ядровий материалларни ўлчаш тизимини, ҳисобга олиш ва ҳисобот ҳужжатларини ўз ичига олади.


76. Ядровий материаллар айланиши субъектининг раҳбари томонидан ядровий материалларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тўғрисидаги Низом (йўриқнома) ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Низом (йўриқнома)да қуйидагилар белгиланади:

ядровий материаллар айланиши субъектида ва МБЗда ядровий материалларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш ишларини ташкил этиш, ядровий материалларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш билан шуғулланадиган ходимлар (персонал) тузилмаси ва таркиби. Ушбу ходимлар (персонал)нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўлинма тўғрисидаги низомлар, лавозим ва иш йўриқномалари билан белгиланади;

МБЗ сони, уларнинг чегаралари ва тузилмаси;

ядровий материаллар айланиши субъектларида қўлланиладиган ядровий материалларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш учун методика ва ўлчаш воситалари;

ядровий материаллардан фойдаланишни назорат қилиш воситалари;

ҳисобга олиш ва ҳисобот ҳужжатлари рўйхати ва шакллари;

МБЗда ядровий материалларни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг ҳолатини назорат қилиш тартиби;

ядровий материалларни ҳисобга олиш ва назорат қилишда аномалияларни текшириш тартиби;

ходимлар (персонал)ни ядровий материалларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш ишларига тайёрлаш ва қўйиш тартиби;

МБЗда ва умуман ядровий материаллар айланиши субъектида ядровий материалларнинг мавжуд миқдори рўйхатини тузиш муддатлари;

физик инвентаризацияларни ўтказиш тартиби.


77. МБЗда ядровий материалларни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимида ҳисобга олиш бирликлари идентификаторлари, аралашиш индикацияси қурилмаси идентификаторлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш ишончлилиги ва ҳисобга олиш бирликлари жойлашган жой ишончлилиги камида 99% бўлиши керак.


78. Ҳар бир МБЗ учун ядровий материаллар айланиши субъекти раҳбари томонидан ядровий материалларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Йўриқномада қуйидагилар белгиланади:

ўлчашнинг асосий нуқталари, шунингдек уларда қўлланиладиган ўлчаш методикаси ва воситалари;

ядровий материаллардан фойдаланишни назорат қилиш воситалари;

ушбу МБЗда қўлланиладиган ядровий материалларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиб-қоидаси;

ядровий материалларнинг технологик нобудгарчилигини баҳолаш тартиб-қоидаси.


79. Ядровий материалларнинг ҳар қандай технологик нобудгарчилиги ўлчашлар ёки дастлабки ўлчашлар ёки экспериментал тадқиқотлар натижаларига асосланган ҳисоблаб чиқилган методикалар ёрдамида аниқланади. Ядровий материалларнинг энг кўп йўл қўйиладиган технологик нобудгарчилиги миқдори Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилади.

80. Ядровий материаллар айланиши субъекти раҳбарининг буйруғи билан ҳар бир МБЗ учун ушбу МБЗдаги ядровий материаллар учун моддий жавобгар шахслар (омборчилар, масъул сақловчилар ва ҳоказолар) тайинланади. Улар билан моддий жавобгарлик тўғрисида шартномалар тузилади.


81. Ядровий материалларни моддий жавобгар шахсдан бошқа шахсларга, бир технологик операциядан бошқасига ёки сменалар ўртасида бериш ҳужжатлар билан расмийлаштирилади.



VII. ЯДРОВИЙ МАТЕРИАЛЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛАДИГАН ВА

НАЗОРАТ ҚИЛАДИГАН ХОДИМЛАРГА (ПЕРСОНАЛГА)

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


82. Ядровий материалларни ҳисобга оладиган ва назорат қиладиган ходимлар (персонал) тегишли тартиб-қоидаларни бажариш бўйича ўқитилади, шунингдек ядровий материаллар айланиши субъектларида белгиланган тартибга мувофиқ уларнинг билимлари вақти-вақти билан текширилади.


83. Ядровий материалларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиб-қоидалари билан боғлиқ билимларни текширишнинг даврийлиги ходимлар (персонал)нинг ҳар хил категориялари учун ядровий материаллар айланиши субъекти раҳбари томонидан белгиланади. Текшириш уч йилда камида бир марта ўтказилади.



VIII. УШБУ НИЗОМНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


84. Ушбу Низом бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

Низомга

2-ИЛОВА

Маҳсулотлар


Ядровий

материал


Ядровий материал массаси,

кг, камида


1-категорияли ядровий материаллар

Металл маҳсулотлар:

металл буюмлар, бирикмалар;

қуймалар, заррачалар, уларнинг қотишмаси ва қоришмаси;

ёқилғи элементлари ва йиғилмалари, металл ва интерметалл ёқилғи;

аралашмасиз қайта эритиш йўли билан қайта ишланадиган брак қилинган буюмлар ва чиқиндилар


Pu, U-233


Pu ва U-233

бўйича жами массаси 2


ЮБУ

U-235

изотопи бўйича 5


Қоришма,

Pu, U-233, ЮБУ

ва бошқа ядровий материаллар бирикмаси


Pu, U-233, U-235,

Np-237, Am, Cf

бўйича жами массаси 2


Таркибида ядровий материаллар юқори миқдорда бўлган маҳсулотлар:

карбидлар, оксидлар, хлоридлар, нитридлар, фторидлар, уларнинг қотишмаси ва қоришмаси;

ёқилғи элементлари ва юқорида эслатиб ўтилган бирикмалардан, шунингдек ядровий материаллар концентрацияси камида 25 г/л (25 г/кг) бўлган бошқа маҳсулотлар


Pu, U-233


Pu ва U-233

бўйича жами массаси 6


ЮБУ

U-235

изотопи бўйича 20


Қоришма,

Pu, U-233, ЮБУ

ва бошқа ядровий материаллар бирикмаси


Pu,U-233, U-235,

Np-237, Am, Cf

бўйича жами массаси 6


2-категорияли ядровий материаллар

Металл маҳсулотлар:

металл буюмлар, бирикмалар;

қуймалар, заррачалар, уларнинг қотишмаси ва қоришмаси;

ёқилғи элементлари ва йиғилмалари, металл ва интерметалл ёқилғи;

аралашмасиз қайта эритиш йўли билан қайта ишланадиган брак қилинган буюмлар ва чиқиндилар


Pu, U-233


Pu ва U-233

бўйича жами массаси

>= 0,5, бироқ < 2


ЮБУ


U-235 изотопи бўйича

>= 1, бироқ < 5


қоришмалар,

Pu, U-233 бирикмаси, ЮБУ

ва бошқа ядровий материаллар


Pu, U-233, U-235,

Np-237, Am, Cf

бўйича жами массаси

>= 0,5, бироқ < 2


Таркибида ядровий материаллар юқори миқдорда бўлган маҳсулотлар:

карбидлар, оксидлар, хлоридлар, нитридлар, фторидлар, уларнинг қотишмаси ва қоришмаси;

ёқилғи элементлари ва юқорида эслатиб ўтилган бирикмалардан, шунингдек ядровий материаллар концентрацияси камида 25 г/л (25 г/кг) бўлган бошқа маҳсулотлар хлоридлар, нитридлар, фторидлар, уларнинг қотишмалари ва қоришмалари;

таркибида юқоридаги бирикмалар ва бошқа ядровий материали 25 г/л (25 г/кг) дан кам бўлмаган маҳсулотлар ёқилғи элементлари ва йиғилмалари.


Pu, U-233


Pu ва U-233

бўйича жами массаси

>= 2, бироқ < 6


ЮБУ


U-235 изотопи бўйича

>= 6, бироқ < 20


қоришмалар, Pu, U-233 бирикмаси, ЮБУ ва бошқа ядровий материаллар


Pu, U-233, U-235,

Np-237, Am, Cf

бўйича жами массаси

>= 2, бироқ < 6


Таркибида ядровий материаллар паст миқдорда бўлган маҳсулотлар:

мураккаб қайта ишлашни талаб қиладиган маҳсулотлар;

концентрацияли маҳсулотлар;

1 дан 25 г/л (25 г/кг) гача ядровий материаллар


Pu, U-233


Pu ва U-233

бўйича жами массаси >= 16


ЮБУ


U-235

изотопи бўйича >= 50


қоришмалар,

Pu, U-233 бирикмаси, ЮБУ

ва бошқа ядровий материаллар


Pu, U-233, U-235,

Np-237, Am, Cf

бўйича жами массаси >=16


3-категорияли ядровий материаллар

Металл маҳсулотлар:

металл буюмлар, бирикмалар;

қуймалар, заррачалар, уларнинг қотишмаси ва қоришмаси;

ёқилғи элементлари ва йиғилмалари, металл ва интерметалл ёқилғи;

аралашмасиз қайта эритиш йўли билан қайта ишланадиган брак қилинган буюмлар ва чиқиндилар


Pu, U-233


Pu ва U-233

бўйича жами массаси

>= 0,2 , бироқ < 0,5


ЮБУ


U-235

изотопи бўйича

>= 0,5, бироқ < 1


қоришмалар,

Pu, U-233 бирикмаси, ЮБУ ва бошқа ядровий материаллар


Pu,

U-233, U-235,

Np-237, Am, Cf

бўйича жами массаси

>= 0,2, бироқ < 0,5


Таркибида ядровий материаллар юқори миқдорда бўлган маҳсулотлар:

карбидлар, оксидлар, хлоридлар, нитридлар, фторидлар, уларнинг қотишмаси ва қоришмаси;

ёқилғи элементлари ва юқорида эслатиб ўтилган бирикмалардан, шунингдек ядровий материаллар концентрацияси камида 25 г/л (25 г/кг) бўлган бошқа маҳсулотлар


Pu, U-233


Pu ва U-233

бўйича жами массаси

>= 0,5, бироқ < 2


ЮБУ


U-235

изотопи бўйича

>= 2, бироқ < 6


қоришмалар, Pu, U-233 бирикмаси, ЮБУ

ва бошқа ядровий материаллар


Pu, U-233, U-235,

Np-237, Am, Cf

бўйича жами массаси

>= 0,5, бироқ < 2


Таркибида ядровий материаллар паст миқдорда бўлган маҳсулотлар:

мураккаб қайта ишлашни талаб қиладиган маҳсулотлар;

концентрацияли маҳсулотлар;

1 дан 25 г/л (25 г/кг) гача ядровий материаллар қайта ишлашни талаб қиладиган маҳсулотлар;

таркибида ядровий материали 1 дан 25 г/л (25 г/кг) гача бўлган маҳсулотлар


Pu, U-233


Pu ва U-233

бўйича жами массаси

>= 3, бироқ < 16


ЮБУ


U-235

изотопи бўйича

>= 8, бироқ < 50


қоришмалар,

Pu, U-233 бирикмаси, ЮБУ

ва бошқа ядровий материаллар


Pu, U-233, U-235,

Np-237, Am, Cf

бўйича жами массаси

>= 3, бироқ < 16


4-категорияли ядровий материаллар*

Металл маҳсулотлар:

металл буюмлар, бирикмалар;

қуймалар, заррачалар, уларнинг қотишмалари ва қоришмалари; ёқилғи элементлари ва йиғилмалари, металл ва интерметал ёқилғи; брак буюмлар ва чиқиндилар, эритиш йўли билан аралаштирмасдан қайта ишлаш


Pu, U-233


Pu ва U-233

бўйича жами массаси 0,2


ЮБУ


U-235

изотопи бўйича 0,5


қоришмалар,

Pu, U-233 бирикмаси, ЮБУ ва бошқа ядровий материаллар


Pu, U-233, U-235,

Np-237, Am, Cf

бўйича жами массаси 0,2


Таркибида ядровий материаллар юқори миқдорда бўлган маҳсулотлар:

карбидлар, оксидлар, хлоридлар, нитридлар, фторидлар, уларнинг қотишмалари ва қоришмалари;

таркибида юқоридаги бирикмалар ва бошқа ядровий материали 25 г/л (25 г/кг) дан кам бўлмаган маҳсулотлар ёқилғи элементлари ва йиғилмалари


Pu, U-233


Pu ва U-233

бўйича жами массаси 0,5


ЮБУ


U-235

изотопи бўйича 2


қоришмалар, Pu, U-233 бирикмаси, ЮБУ ва бошқа ядровий материаллар


Pu,U-233, U-235,

Np-237, Am, Cf

бўйича жами массаси 0,5


Таркибида ядровий материаллар паст миқдорда бўлган маҳсулотлар:

мураккаб қайта ишлашни талаб қиладиган маҳсулотлар;

таркибида ядровий материали 1 дан 25 г/л  (25 г/кг) гача бўлган маҳсулотлар


Pu, U-233


Pu ва U-233

бўйича жами массаси 3


ЮБУ


U-235

изотопи бўйича 8


қоришмалар,

Pu, U-233 бирикмаси, ЮБУ ва бошқа ядровий материаллар


Pu, U-233, U-235,

Np-237, Am, Cf

бўйича жами массаси 3


Изоҳ:

* Бошқа барча маҳсулотлар, шу жумладан:

а) камида 1 г/л (1 г/кг) концентрацияли таркибида Pu, U-233, ЮБУ бўлган маҳсулотлар;

б) уранда U-235 камида 20 % бўлган ураннинг ҳар қандай бирикмалари;

в) ҳимоясиз камида 1 Гр/с = 100 рад/с, 1 м масофада ютилган даража қувватли ҳар қандай маҳсулотлар;

г) ҳар қандай бирикмалар: плутоний-238 изотопи миқдори 80 %ли плутоний; торий; нептуний-237; америций-241; америций-243 ва калифорний-252;

д) махсус ноядровий маҳсулотлар ва уларнинг ҳар қандай бирикмалари.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 32-33-сон, 364-модда.

























Время: 0.0039
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск