Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳудуд /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2009 й. 232-сон "2009-2012 йилларда Наманган вилоятида саноатни ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.08.2009 й.

N 232



2009-2012 ЙИЛЛАРДА НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА

САНОАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ИШЛАБ

ЧИҚАРИШНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Наманган вилояти саноатининг салоҳиятини, биринчи навбатда, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун қишлоқ хўжалиги хом ашёси ва минерал хом ашёни саноат йўли билан чуқур қайта ишлаш, замонавий юқори технологияли ишлаб чиқаришларни жадал ривожлантириш негизида янада ривожлантириш, шу асосда аҳолининг иш билан бандлигини ва даромадларини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар Наманган вилояти саноатини истиқболли ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари ҳисоблансин:

нефть-газ, автомобиль, электротехника саноати ва темир йўллар учун материаллар, хом ашё, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналарнинг юқори технологияли, шу жумладан, маҳаллийлаштирадиган ишлаб чиқаришларини ташкил этиш;

биринчи навбатда тайёр ип-газлама, трикотаж полотно, тайёр тикув ва трикотаж буюмлари ишлаб чиқарадиган тўқимачилик ва тикувчилик саноати корхоналарини ривожлантириш;

пиллани етиштириш ва дастлабки қайта ишлашдан бошлаб замонавий ипак ва аралаш матолар, шунингдек тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни ўз ичига оладиган ипакчилик саноатини кенг ривожлантириш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, шу жумладан, мева-сабзавот ва гўшт, сут маҳсулотларини саноат йўли билан қайта ишлаш, қорамоллар ва қўй-эчкилар териси ва жунини қайта ишлаш;

биринчи навбатда, маҳаллий хом ашё базасида қурилиш материаллари, шунингдек замонавий том ёпиш ва пардозлаш қурилиш материаллари ишлаб чиқариш.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 6 июлдаги Ф-3215-сон фармойишига мувофиқ ташкил этилган Ишчи комиссия томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган 2009-2012 йилларда Наманган вилоятида саноатни ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш дастури маъқуллансин. Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:

2009-2012 йилларда Наманган вилоятида саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришни кўпайтириш дастури 1-иловага* мувофиқ;

ноозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш бўйича ишлаётган қувватларни кенгайтириш ва янги қувватлар ташкил этишнинг аниқ йўналтирилган дастури 2-иловага* мувофиқ;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, уларни қайта ишлаш ва сақлаш бўйича ишлаётган қувватларни кенгайтириш ва янги қувватлар ташкил этишнинг аниқ йўналтирилган дастури 3-иловага* мувофиқ;

уларнинг базасида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ташкил этиладиган минерал хом ашё конлари рўйхати 4-иловага* мувофиқ;

янги лойиҳаларни ташкил этишнинг аниқ йўналтирилган дастури ва хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда янги корхоналар ташкил этиш топшириқлари 5 ва 5.1-иловаларга* мувофиқ;

истиқболли саноат корхоналарини техник жиҳатдан модернизация қилиш ва молиявий соғломлаштириш тадбирлари 6-иловага* мувофиқ;

кооперациялашган етказиб беришлар асосида ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтирган ҳолда йирик саноат корхоналарида хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш параметрлари 7-иловага* мувофиқ;

2009-2012 йилларда тармоқлар ва туманлар бўйича янги иш ўринлари ташкил этиш параметрлари 8, 8.1 - 8.4-иловаларга* мувофиқ;

2009-2012 йилларда иш билан банд бўлмаган аҳолини жалб этишнинг асосий йўналишлари бўйича янги иш ўринлари ташкил қилиш параметрлари 9, 9.1 - 9.4-иловаларга* мувофиқ.


3. 2009-2012 йилларда Наманган вилоятида саноатни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш бўйича Ишчи комиссияга (Р.С. Азимов) вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ушбу қарор билан тасдиқланган Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг белгиланган муддатларга мувофиқ амалга оширилиши билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштириш функцияси юклансин.


4. Наманган вилояти ҳокимлиги, 2009-2012 йилларда Наманган вилоятида саноатни ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш дастури амалга оширилиши учун масъул бўлган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари:

ўн кун муддатда - Дастур параметрларининг вилоятдаги барча туманларга ва Наманган шаҳрига, шунингдек манфаатдор ташкилотлар ва корхоналарга аниқ тарзда етказилишини таъминласинлар;

Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ишлаб чиқаришнинг мўлжалланган ҳажмлари ўзлаштирилиши ва иш ўринлари ташкил этилиши бўйича Дастур параметрлари сўзсиз бажарилишини таъминласинлар;

барча параметрлар бўйича Дастур параметрлари бажарилиши мониторинги олиб борилишини ташкил этсинлар ва ижро этувчилар сифатида Дастурга киритилган корхоналарнинг муаммоли масалаларини ҳар ўн кунда кўриб чиқсинлар, уларни ҳал этиш юзасидан зарур тезкор ва амалий чора-тадбирлар кўрсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан биргаликда самарасиз фойдаланилаётган ва фаолият кўрсатмаётган қувватлар, банкрот корхоналар, шунингдек фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш ҳудудлари негизида, шу жумладан, хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда, янги ишлаб чиқаришлар ташкил этиш ишларини давом эттирсинлар;

ҳар чоракда Ишчи комиссияга Дастурнинг бажарилиши тўғрисида ахборот тақдим этсинлар.


5. Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишни таъминлаш бўйича Идоралараро махсус комиссия (Р.С. Азимов) 7-иловада* кўрсатилган лойиҳаларни Маҳаллийлаштириш дастурига белгиланган тартибда киритсин.

6. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар Наманган вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда 2009-2012 йилларда Наманган вилоятида саноатни ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш дастурига киритилган лойиҳаларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини белгиланган тартибда тасдиқласинлар.


7. Вазирлар Маҳкамаси комплексларининг раҳбарлари, Наманган вилояти ҳокимлиги, манфаатдор хўжалик бирлашмалари Дастурга киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда қатнашувчи корхоналарга раҳбарлик лавозимларини касб бўйича тайёрланган, тажрибали, биринчи навбатда, қўйилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлашга қодир бўлган маҳаллий кадрлар билан таъминлашда, шунингдек уларнинг малакасини оширишни тизимли асосда ташкил этишда кўмаклашсинлар.


8. Наманган вилояти ҳокимлиги:

бир ой муддатда - Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитасига маҳаллий хом ашё негизида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этувчи корхоналар томонидан 4-иловага* мувофиқ конларда фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш учун ер ости участкаларидан фойдаланиш ҳамда 10-иловага* мувофиқ участкаларда геология-қидирув ишларини ўтказиш ҳуқуқига лицензиялар олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар пакетларининг тақдим этилишини ва лицензиялар олинган тақдирда ер участкаларининг ўз вақтида ажратилишини таъминласин;

икки ой муддатда - паррандалар ўстириш ҳамда парранда гўшти ва тухум етиштирувчи корхоналарга чорва озуқаси етиштириш учун зарур ер участкаларини белгиланган тартибда ажратсин;

уч ой муддатда - "Водий ипаги" масъулияти чекланган жамиятга пилла етказиб берувчилар учун хом ашё базаси яратиш мақсадида тут кўчатлари экиш учун 10 гектардан кам бўлмаган ер участкаси ажратсин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси ва "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси билан биргаликда уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига конлар ва истиқболли майдонларнинг хом ашё негизида қурилиш материалларининг янги корхоналарини ташкил этиш бўйича таклифлар тақдим этсин.


9. "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси аҳолини ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарни барқарор таъминлаш учун хом ашё базаси яратиш мақсадида:

2010 йилнинг 1 июлигача бўлган муддатда - маҳсулот сақлаш қувватини 6100 тоннагача етказган ҳолда "Наманган гўшт сут савдо" акциядорлик жамиятининг совутиладиган омборларидаги мева-сабзавот сақлаш жойларини босқичма-босқич реконструкция қилишни;

2011 йилнинг 1 июлигача бўлган муддатда - Янгиқўрғон туманидаги "Ж. Охунов - Ш. Юлдузи" ҳамда "Тикланиш - Нанай боғбонлари" агрофирмалари бинолари негизида маҳсулот сақлаш қуввати 4000 тоннагача бўлган мева-сабзавот сақлаш омбори қурилишини ва фойдаланишга топширилишини таъминласин.

"Агробанк" акциядорлик-тижорат банки "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмасига - ишлаётган мева-сабзавот сақлаш омборларини реконструкция қилиш ва янги омборлар ташкил этиш учун, шунингдек "Мевасабзавоттайёрловсавдо" масъулияти чекланган жамиятга - мева-сабзавот омборларини реконструкция қилиш ва замонавий совутиш ускуналари билан жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган ставка бўйича кредит беришда белгиланган тартибда кўмаклашсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.

2009-2012 йилларда Наманган вилоятида саноатни ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш дастурининг амалга оширилиши ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамаси Президиуми мажлисида кўриб чиқилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 34-сон, 369-модда.




















































Время: 0.2088
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск