ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.08.2009 й. 233-сон "Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.08.2009 й.

N 233



ИЛМИЙ ХОДИМЛАР МЕҲНАТИНИ ЯНАДА

РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Илмий ходимларнинг илмий тадқиқотларни ишлаб чиқишга ва олинган натижаларни амалиётга жорий этишга қўшган илмий ва меҳнат ҳиссасига қараб уларни моддий рағбатлантиришни кучайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат бюджети маблағлари ҳисобига давлат илмий дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан иловага мувофиқ коэффициентларда тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларни бажарувчи илмий, таълим ташкилотлари ҳамда бошқа ташкилотлар:

ўзларига илмий-тадқиқот ишланмаларини бажариш учун ажратиладиган бюджет маблағларини ҳисоблаш ва тақсимлашда илмий ва раҳбар ходимлар базавий лавозим маошларининг ушбу қарор билан тасдиқланган миқдорларига қатъий амал қилсинлар;

илмий ходимларни моддий рағбатлантиришни, шу жумладан, иқтисодиёт тармоқларида илмий-тадқиқот ишлари натижаларини жорий этиш самарадорлигини ошириш, бюджет маблағларини тежаш ва хўжалик ҳисобидаги фаолиятни амалга оширишдан олинадиган бюджетдан ташқари даромадларни кўпайтириш ҳисобига янада кучайтириш бўйича тизимли асосда чора-тадбирлар кўрсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда давлат илмий дастурларини бажарувчи ташкилотлар томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 5 фоизи миқдорида илмий ходимларни моддий рағбатлантиришнинг махсус жамғармаларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Шундай тартиб белгилансинки, унга мувофиқ:

ташкил этилаётган жамғармалар маблағлари ҳисобига алоҳида ўрнак кўрсатган, давлат илмий дастурларини амалга оширишга аниқ меҳнат ва илмий ҳисса қўшган илмий ходимлар моддий рағбатлантирилади;

илмий ходимларни моддий рағбатлантириш улар учун йилига 5 тагача базавий лавозим маошлари миқдорида бир йўла тўланадиган мукофотлар белгилаш йўли билан Илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари ҳузуридаги илмий кенгаш қарорларига биноан амалга оширилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги икки ҳафта муддатда Илмий ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартибини тасдиқласинлар, унда илмий ходимларни мукофотлашнинг илмий-техника дастурларини ишлаб чиқишга, шунингдек тадқиқотлар натижаларидан иқтисодиёт тармоқларида фойдаланишга улар қўшган аниқ ҳисса даражасини ҳисобга оладиган асосий мезонлар белгиланишини назарда тутсинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 18 августдаги

233-сон қарорига

ИЛОВА


Давлат бюджети маблағлари ҳисобига давлат илмий

дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий

ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари

МИҚДОРЛАРИ

Т/р

Лавозимларнинг номи


2021 йил 1 февралдан

бошлаб меҳнатга ҳақ

тўлашнинг энг кам

миқдорига нисбатан

коэффициентларда


1.

Институт директори



фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган


11,089

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган


10,600

фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган


10,189

2.

Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари, институт ва бошқа илмий муассасалар филиалининг директори



фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган


10,034

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган


9,520

фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки илмий унвонига эга бўлган


8,748

3.

Институтнинг илмий котиби, Илмий-тадқиқот лабораторияси (бўлими) мудири



фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган


9,983

фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган


9,365

фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган


9,082

4.

Филиал ва бошқа илмий муассасалар директорининг илмий ишлар бўйича ўриибосари



фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган


9,520

фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган


9,082

фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган


8,413

5.

Бош илмий ходим



фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган


9,520

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва ёки катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган


8,954

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган


8,542

6.

Етакчи илмий ходим



фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва илмий унвонга эга бўлган


8,053

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган


7,539

фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки илмий унвонга эга бўлган


6,870

7.

Катта илмий ходим



фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва илмий унвонга эга бўлган


7,024

фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки илмий унвонга эга бўлган


6,612

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган (2 йилдан ортиқ илмий фаолият тажрибасига эга бўлган)


6,046

8.

Кичик илмий ходим



фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки илмий унвонга эга бўлган


6,201

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган (2 йилдан ортиқ илмий фаолият тажрибасига эга бўлган)


5,789

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган (2 йилгача илмий фаолият тажрибасига эга бўлган)


5,377

9.

Стажер тадқиқотчи


4,760

Изоҳлар:

Фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган бош илмий ходимларнинг маоши фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошца илмий даражаларига ва катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган бош илмий ходимнинг базавий лавозим маоши даражасида белгиланади.

Илмий-тадқиқот лабораториялари (бўлими) мудирларининг ўринбосарларининг базавий лавозим маоши уларга берилган илмий даражалар ва унвонларга мувофиқ илмий-тадқиқот лабораториялари (бўлими) мудирларининг лавозим маошига нисбатан 5 фоизга камайтирган ҳолда белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида лойиҳалар раҳбарлари лавозимлари ёки шунга ўхшаш лавозимлар назарда тутилган ҳолларда, ушбу лавозимларга илмий-тадқиқот бўлимлари мудирларининг базавий лавозим маошлари белгиланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 34-сон, 370-модда.





































Время: 0.1570
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск