Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.08.2009 й. 234-сон "Истеъмол бозорини ёзув дафтарлари билан таъминлашни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.08.2009 й.

N 234




ИСТЕЪМОЛ БОЗОРИНИ ЁЗУВ ДАФТАРЛАРИ

БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика истеъмол бозорини, шу жумладан, таълим муассасалари ўқувчи ва талабаларини "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури" талабларига ҳамда миллий маънавиятимиз ва қадриятларимизга мос сифатли ёзув дафтарлари билан таъминлаш ишларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика таълим муассасаларини ёзув дафтарлари билан таъминлашни такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар Дастури (кейинги ўринларда Дастур, деб аталади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Дастурда белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида, сифатли бажарилиши учун тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари шахсан масъул эканликлари белгилаб қўйилсин.


3. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Дастурнинг бажарилиши юзасидан тегишли мониторинг ўрнатсин ва амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган Мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулот турлари рўйхатига 2-иловага мувофиқ қўшимча киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Н. Арипов ва Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 18 августдаги

234-сон қарорига

1-ИЛОВА


Республика таълим муассасаларини ёзув дафтарлари

билан таъминлашни такомиллаштириш бўйича

комплекс чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р


Чора-тадбирлар


Бажариш

муддати


Бажариш учун масъуллар


Чора-тадбирларни

амалга ошириш

механизми


I. ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАЁТГАН ЁЗУВ ДАФТАРЛАРИ СИФАТИНИ ОШИРИШ

1.1

Амалдаги TSt 29-011:2005 "Умумий дафтарлар. Техникавий шартлар" ва TSt 29-036:2007 "Мактаб дафтарлари. Техникавий талаблар" стандартларига дафтарларни безатишда таълим жараёни билан боғлиқ бўлмаган ҳамда миллий қадриятларимизга зид, ўсиб келаётган ёш авлод онги, тафаккури ҳамда тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган маълумотлар акс эттирилиши мумкин эмаслигини инобатга олган ҳолда белгиланган тартибда тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.


2009 йил

сентябрь


Матбуот ва ахборот агентлиги, "Ўзстандарт" агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Тегишли стандартларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича меъёрий ҳужжат


1.2

Ёзув дафтарлари учун гигиеник талабларни белгиловчи санитария қоида ва меъёрларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш.


2009 йил

сентябрь


Республика санитария-эпидемиология назорати маркази, Матбуот ва ахборот агентлиги


Санитария-гигиена нормалари ва қоидалари


II. ЁЗУВ ДАФТАРЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КОРХОНА ВА

ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

2.1

Ёзув (шу жумладан кундалик, расм) дафтарларини безатишнинг таълим жараёни талабларига жавоб беришини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳини ташкил қилиш.


2009 йил

сентябрь


Матбуот ва ахборот агентлиги, Республика маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги


Идоралараро ҳаракат дастурини тасдиқлаш


2.2

Ёзув (шу жумладан кундалик, расм) дафтарлари сифатини назорат қилишда, хом ашёни қабул қилишда ва уларни ишлаб чиқаришда тегишли талабларга риоя этиш бўйича соҳа мутахассисларини ўқитиш курсларини ташкил этиш.


Доимий

равишда


Матбуот ва ахборот агентлиги, "Ўзстандарт" агентлиги, Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш институти, ёзув дафтарлари ишлаб чиқарувчи корхона ва ташкилотлар


Идоралараро келишилган иш режаси дастури

III. ЁЗУВ ДАФТАРЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

3.1

Ишлаб чиқарувчилар ёзув (шу жумладан кундалик, расм) дафтарларини ишлаб чиқариш учун импорт қилинадиган қоғоз бўйича қўшимча қиймат солиғидан озод қилиш, шунингдек импорт қилинадиган бошқа хом ашё, технологик асбоб-ускуналар ва эҳтиёт қисмлар бўйича божхона тўловларини мақбуллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифлар киритиш.


2009 йил

сентябрь


Матбуот ва ахборот агентлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси


Тегишли қарор лойиҳаси


3.2

Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш мақсадида дафтар ва бошқа идора маҳсулотларини республикага олиб киришда тўланадиган божхона тўловларини мақбуллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2009 йил

сентябрь


Матбуот ва ахборот агентлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси


Тегишли қарор лойиҳаси


IV. МИЛЛИЙ МАЪНАВИЯТГА ЗИД ҲАМДА СИФАТСИЗ ЁЗУВ

ДАФТАРЛАРИНИНГ РЕСПУБЛИКАГА КЕЛТИРИЛИШИНИНГ

ОЛДИНИ ОЛИШ ВА УЛАРНИНГ СОТИЛИШИНИ ТАҚИҚЛАШ

4.1

Миллий маънавиятимизга, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури" талабларига зид бўлган ахборотга, дизайнга эга бўлган ва меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган ёзув дафтарларининг республикамизга келтирилишининг олдини олиш тадбирларини амалга ошириш ҳамда ички бозорни бундай маҳсулотлардан тозалаш.


Тегишли

механизмлар

жорий

этилгандан

сўнг доимий

равишда


Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар хокимликлари


Вазирлик ва идоралар ҳамкорлигидаги тадбирлар режаси


4.2

Сотувга чиқарилган ўқув анжомлари сифати юзасидан доимий мониторинг олиб бориш.


Доимий

равишда


Матбуот ва ахборот агентлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси


Мониторинг тадбирлари


4.3

Республика ҳудудига ёзув дафтарлари ва бошқа идора маҳсулотлари ноқонуний келтирилишининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш.


Доимий

равишда


Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, Давлат божхона қўмитаси


Тадбирлар режаси


4.4

Ноқонуний йўллар билан республикага келтирилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган ёзув (шу жумладан кундалик, расм) дафтарларини ва бошқа идора маҳсулотларининг республикамиз бозорларида сотилишини тақиқлаш чора-тадбирларини кучайтириш.


Доимий

равишда


Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги


Тадбирлар режаси


V. МИЛЛИЙ МАЪНАВИЯТГА ЗИД ҲАМДА СИФАТСИЗ ЁЗУВ

ДАФТАРЛАРИДАН РЕСПУБЛИКА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА

ФОЙДАЛАНИШНИ ТАҚИҚЛАШ ИШЛАРИНИ КУЧАЙТИРИШ

5.1

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан миллий маънавиятимизга, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури" талабларига жавоб берадиган ёзув (шу жумладан кундалик, расм) дафтарларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.


2009 йил

август ойидан

бошлаб доимий

равишда


Матбуот ва ахборот агентлиги, "Шарқ" нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги


Ёзув (шу жумладан кундалик, расм) дафтарлари ишлаб чиқариш


5.2

Таълим муассасаларида маънавиятга зид ҳамда сифатсиз дафтарлардан фойдаланмаслик бўйича комплекс тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Комплекс чора-тадбирлар


5.3

Истеъмол бозорини ёзув дафтарлари билан таъминлашни такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб бориш.


Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпания

Телевидение, радио ҳамда босма оммавий ахборот воситаларида кўрсатувлар, рукнлар, мақолалар ва ҳ. к.

5.4

Ёзув дафтарлари безакларининг мазмун-моҳияти бўйича алоҳида талабларни ишлаб чиқиш ва таълим муассасалари раҳбарлари, ота-оналар ҳамда ўқувчи-талабаларга етказиш.


Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Тегишли талаблар рўйхати, ота-оналар, ўқувчи-талабалар билан учрашувлар, суҳбатлар


Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 18 августдаги

234-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори

билан тасдиқланган Мажбурий тартибда сертификатланадиган

маҳсулот турлари рўйхатига киритилаётган қўшимча


Мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулот турлари рўйхатига қуйидаги таҳрирдаги 40-1 позиция қўшилсин:

40-1.

Ёзув, кундалик, расм дафтарлари

4820 10 500 0,

4820 20 000 0

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 34-сон, 371-модда.
















Время: 0.1533
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск