Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2009 й. 236-сон "2009-2011 йилларда тўқимачилик саноати корхоналарини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш ҳамда маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.08.2009 й.

N 236



2009-2011 ЙИЛЛАРДА ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИ

КОРХОНАЛАРИНИ    ЯНАДА    РИВОЖЛАНТИРИШ

ВА МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ҲАМДА МАҲАЛЛИЙ

НООЗИҚ-ОВҚАТ  ИСТЕЪМОЛ  ТОВАРЛАРИ  ИШЛАБ

ЧИҚАРИШНИ КЕНГАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 28 январдаги ПҚ-1050-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ҳисобига ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва турларини кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва шу асосида аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Молия вазирлиги, "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқарадиган корхоналар билан биргаликда ишлаб чиқилган:

2009-2011 йиллар даврида республика минтақалари ва "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси корхоналари бўйича ноозиқ-овқат истеъмол товарларининг асосий турларини ишлаб чиқаришнинг мақсадли параметрлари 1, 1а ва 1б иловаларга* мувофиқ;

2009-2011 йиллар даврида ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи асосий корхоналар бўйича модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ҳафта муддатда 1, 1а, 1б ва 2-иловаларда* кўрсатилган мақсадли параметрлар асосида маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришнинг ҳудудий дастурларини амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


3. "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси, хўжалик бошқаруви органлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналар билан биргаликда 2-иловага* киритилган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланиши ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилишини ҳамда амалга оширилишини таъминласинлар.

Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари комплекси Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда 2-иловага* киритилган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш жадвалини тасдиқлаш учун киритсин.


4. Белгилансинки, ушбу қарорга 2-иловага* киритилган тўқимачилик корхоналарини модернизация қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш лойиҳалари, шу жумладан, тайёр тўқимачилик буюмлари ишлаб чиқариш соҳасида янгидан ташаббус кўрсатиладиган лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан хорижий инвестор ўртасида белгиланган тартибда тузиладиган инвестиция шартномаси асосида амалга оширилади.

Инвестиция шартномасида қонун ҳужжатларида белгиланган шартлардан ташқари божхона тўловларидан озод қилинадиган (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) четдан келтириладиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати кўрсатилади, шунингдек хорижий инвесторнинг қуйидаги қўшимча мажбуриятлари назарда тутилади:

четдан келтириладиган асбоб-ускуналарни лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланишида белгиланган муддатларга қатъий риоя қилган ҳолда фойдаланишга топшириш;

асбоб-ускуналар фойдаланишга топширилган кундан бошлаб икки йил мобайнида ишлаб чиқаришнинг лойиҳадаги қувватига чиқиш;

тикув-трикотаж ва тўқимачилик ишлаб чиқаришларнинг ишлаб чиқариш қувватини беш йил мобайнида камида 70 фоиз, калава ишлаб чиқариш қувватини камида 85 фоиз даражасида сақлаш;

ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг камида 70 фоизини экспортга сотиш;

янги иш ўринлари ташкил этиш.

Хорижий инвестор ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан имзоланган инвестиция шартномаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан уни тасдиқлаш тўғрисида Ҳукумат қарорини қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Тузилган инвестиция шартномаси шартлари хорижий инвестор томонидан бажарилмаган тақдирда имтиёзлар ва преференциялар берилиши натижасида бўшаган маблағлар тўлиқ ҳажмда давлат бюджетига ундирилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги инвестиция шартномаларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги енгил саноат корхоналари қуриш, уларни қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилишга доир таклифларни кўриб чиқиш бўйича Идоралараро эксперт кенгашининг "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси ва "Ўзенгсанлойиҳа" масъулияти чекланган жамиятнинг асбоб-ускуналарнинг сифатли, рақобатбардош ва экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган техник параметрлари тўғрисидаги тегишли хулосалари асосида қабул қилинган ижобий қарорини ҳисобга олган ҳолда белгиланган тартибда тузсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги енгил саноат корхоналари қуриш, уларни қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилишга доир таклифларни кўриб чиқиш бўйича Идоралараро эксперт кенгаши Вазирлар Маҳкамасига ушбу қарорга 2-иловага* мувофиқ 2009-2011 йиллар даврида тўқимачилик корхоналарини модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхатига янги лойиҳаларни киритиш ёки лойиҳаларни маъқулланган рўйхатдан чиқариш бўйича таклифлар киритсин.


7. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бухоротекс" ОАЖни модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 18 февралдаги ПҚ-798-сон қарорига мувофиқ "ДЭУ Текстиль Бухоро" хорижий корхонаси томонидан ўзининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун келтириладиган ва божхона тўловларидан озод қилинадиган (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) янги технологик асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар, техник жиҳозлар, бутловчи буюмлар, материаллар ва бошқа моддий ресурслар рўйхати 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

9. "Ўзстандарт" агентлиги:

"Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси, манфаатдор хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда бир ой муддатда ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналарда сифатни бошқариш тизимлари жорий этилишининг жорий ҳолатини пухта ўрганиб чиқсин;

уч ой муддатда ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи ҳар бир корхонада ва хўжалик бошқаруви органларида сифатни бошқариш тизимларини жадал жорий этиш юзасидан қўшимча комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқсин;

кўрилган чора-тадбирларнинг натижалари тўғрисида 2009 йил 1 ноябргача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 34-сон, 372-модда.









































Время: 0.1392
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск