Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / ЎЎ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.08.2009 й. 243-сон "Бухоро давлат университети ҳамда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технология институти ҳузурида иқтидорли болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар базасида академик лицейлар ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.08.2009 й.

N 243


БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

ҲАМДА БУХОРО ОЗИҚ-ОВҚАТ ВА ЕНГИЛ САНОАТ

ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ ҲУЗУРИДА ИҚТИДОРЛИ

БОЛАЛАР УЧУН ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБ-

ИНТЕРНАТЛАР БАЗАСИДА АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАР

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Бухоро вилояти ёшларининг сифатли, чуқурлаштирилган, касбий йўналтирилган таълим олишга бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2009/2010 ўқув йилидан бошлаб:

Бухоро давлат университети ҳузурида - Қоракўл туманидаги 1-сон иқтидорли болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернат базасида;

Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технология институти ҳузурида - Қоровулбозор туманидаги 8-сон иқтидорли болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернат базасида академик лицейлар ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси ва Бухоро вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда уларнинг базасида академик лицейлар ташкил этилаётган иқтидорли болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларнинг бино ва иншоотлари, моддий-техника воситалари, ўқув ускуналари ва бошқа мол-мулки белгиланган тартибда текин асосда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази балансига берилишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази:

академик лицейлар юқори малакали педагог кадрлар билан бутланишини таъминласин;

академик лицейлар ўқитувчилар таркибининг белгиланган тартибда малакаси оширилиши ва уларнинг қайта тайёрланишини ташкил этсин;

академик лицейларда таълим йўналишлари тақдимотларини, шунингдек "Очиқ эшиклар кунлари"ни ташкил этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги уларнинг базасида академик лицейлар ташкил этилаётган иқтидорли болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ўқувчилари яқинда жойлашган бошқа умумтаълим мактабларига қайта тақсимланишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2009 йил учун тасдиқланган Давлат бюджети параметрларига ушбу қарордан келиб чиқадиган тегишли ўзгартиришлар киритсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев
















Время: 0.2025
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск