ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Электр энергетикаси. Иссиқлик энергетикаси /

Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш Қоидалари (ЎзР ВМ 22.08.2009 й. 245-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 22 августдаги

245-сон қарорига

2-ИЛОВА



Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш

ҚОИДАЛАРИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, "Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида", "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида", "Табиий монополиялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ иссиқлик таъминоти корхонасининг иссиқлик энергияси истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларини белгилайди ҳамда иссиқлик таъминоти корхонаси ва иссиқлик энергиясининг истеъмолчилари бўлган юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий ҳисобланади.

Мазкур Қоидаларнинг амал қилиши маиший истеъмол учун аҳолига иссиқлик энергияси етказиб берилиши билан боғлиқ бўлган ўзаро муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар ва атамалардан фойдаланилган:


иссиқлик таъминотининг аварияли брони - истеъмолчининг фаолиятини қисман ёки тўлиқ тўхтатишда, ускуналарни сақлаш, инсонлар ҳаёти хавфсизлиги, хоналарни иситиш учун зарур бўлган иссиқлик энергиясининг энг кам миқдордаги сарфи;


иссиқлик тармоғининг баланс бўйича мансублик чегараси - иссиқлик тармоғининг иссиқлик таъминоти корхонаси билан истеъмолчи ўртасидаги бўлиниш нуқтаси, у иссиқлик тармоғининг баланс бўйича мансублиги билан аниқланади;


иссиқлик энергияси сифати - бу иссиқлик тармоғининг баланс бўйича мансублиги бўлиниш чегарасида иссиқлик элтувчи параметрларининг иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасида белгиланган талабларга мувофиқлиги;


ҳисобга олишни назорат қилиш прибори - назорат қилиш учун фойдаланиладиган ҳисобга олиш прибори, унинг кўрсаткичлари асосида иссиқлик тармоғининг мазкур нуқтасидаги иссиқлик энергияси сарфи аниқланади;


етарли миқдорда берилмаган (кам бериш) иссиқлик энергияси - иссиқлик таъминотидаги танаффус ёки чеклаш вақтида истеъмолчи тўлиқ ололмаган иссиқлик энергияси миқдори;


чеклаш - иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасида назарда тутилган тадбирларни қўллаш натижасида муайян вақт оралиғи давомида, шунингдек иссиқлик таъминоти корхонасининг иссиқлик тармоқларида форс-мажор ҳолатлари туфайли пайдо бўлган авария режимлари вақтида истеъмолчига етказиб бериладиган иссиқлик энергияси миқдорининг камайиши;


якуний ҳисоб-китоб - ҳисоб-китоб даври тугагач истеъмол қилинган иссиқлик энергияси учун истеъмолчининг иссиқлик таъминоти корхонаси билан ҳисоб-китоб қилиши;


улгуржи истеъмолчи - қайта сотувчи - иссиқлик таъминоти корхонасининг истеъмолчиси сифатида ҳаракат қилувчи, ўзининг балансида иссиқлик тармоқлари бўлган ва иссиқлик таъминоти корхонасидан иссиқлик энергиясини улгуржи харид қилувчи ва уни шартнома бўйича турли истеъмолчиларга қайтадан сотувчи ихтисослашган корхона;


иссиқлик таъминотидаги танаффус (узиб қўйиш) - истеъмолчига иссиқлик энергияси етказиб берилишини тўхтатиш;


тўлов ҳужжати - тўлов талабномаси, топшириқномаси, унга асосан иссиқлик таъминоти корхонасининг ҳисоб-китоб рақамига пул маблағлари ўтказилади, шунингдек билдиришнома, унинг бўйича тўлов нақд пул билан амалга оширилади;


режали узиб қўйиш - иссиқлик таъминоти корхонасининг ускуналарини режали - эҳтиётдан таъмирлаш жадвали бўйича таъмирлаш ёки профилактикаси даврида истеъмолчилар билан олдиндан келишилган ва уларни (камида 3 сутка олдин) огоҳлантирган ҳолда истеъмолчига иссиқлик энергияси беришни тўлиқ ёки қисман тўхтатиш, агар шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса;


истеъмолчи - иссиқлик таъминоти корхонасининг иссиқлик тармоқларига бевосита уланган, у билан иссиқлик тармоқларининг баланс бўйича мансублик чегарасига эга бўлган, иссиқлик энергиясидан фойдаланиш ҳуқуқи ва шартлари истеъмолчи ҳамда иссиқлик таъминоти корхонаси ёки унинг юқори ташкилоти билан тузилган шартномада белгиланган жисмоний ёки юридик шахс;


оралиқ ҳисоб-китоб - ҳисоб-китоб даври мобайнида истеъмол қилинган иссиқлик энергияси учун истеъмолчи томонидан қисман ҳақ тўлаш;


ҳисоб-китоб даври - иссиқлик энергиясининг истеъмол сарфи (ҳажми) аниқланиши, истеъмол қилинган иссиқлик энергияси учун истеъмолчи ва иссиқлик таъминоти корхонаси ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб қилиниши керак бўлган вақт даври (ой). Томонлар билан келишилган ҳисоб-китоб даври иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасида кўрсатилади;


иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш прибори - Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш қоидаларининг талабларига жавоб берадиган, уларнинг кўрсаткичлари бўйича истеъмол қилинган иссиқлик энергияси учун иссиқлик таъминоти корхонаси билан ўзаро ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган ҳисобга олиш приборлари;


субистеъмолчи - иссиқлик таъминоти корхонасининг розилиги билан истеъмолчининг иссиқлик тармоқларига бевосита уланган ва истеъмолчи билан иссиқлик энергиясидан фойдаланиш юзасидан шартномага эга бўлган истеъмолчи. Субистеъмолчига энергия беришда истеъмолчи Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш юзасидан иссиқлик таъминоти корхонаси олдида жавобгар ҳисобланади;


иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқлари - иссиқлик энергиясини қабул қилиш, узатиш, қайта ҳосил қилиш ва ундан фойдаланиш учун мўлжалланган ускуна ёки прибор;


иссиқлик таъминоти корхонаси - иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномаси бўйича иссиқлик энергиясини сотиш ва тақсимлаш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс, шу жумладан улгуржи истеъмолчи-қайта сотувчи;


ҳисобга олиш нуқтаси - иссиқлик таъминоти схемасидаги нуқта, унда ўлчаш прибори (ҳисобга олиш прибори, ҳисобга олиш тизими, иссиқлик ўлчагич ва шу кабилар) ёрдамида ёки бошқача усулда иссиқлик энергияси сарфининг миқдори аниқланади.


3. Саноат маҳсулотининг тури сифатида иссиқлик энергиясидан иссиқлик таъминоти корхонаси ва иссиқлик қурилмалари бевосита иссиқлик таъминоти корхонасининг тармоқларига уланган истеъмолчи ўртасида тузиладиган иссиқлик таъминоти шартнома асосида мазкур Қоидаларга мувофиқ фойдаланилади. Иссиқлик энергиясидан фойдаланишнинг намунавий шартномалари шакллари Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал ҳизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Электр энергетикада назорат инспекцияси (кейинги ўринларда "Ўзэнергоинспекция" деб аталади) билан келишилади ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Истеъмолчи билан иссиқлик таъминоти ўртасидаги иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасида қуйидагилар назарда тутилади:

шартноманинг мавзуси;

истеъмол қилишнинг белгиланган режимларига ва иссиқлик энергияси сифати кўрсаткичларига риоя қилиш шартлари ва бу бўйича томонларнинг мажбуриятлари;

томонларнинг иссиқлик тармоқларини баланс бўйича мансублигини бўлиниш ва уларни эксплуатация қилиш юзасидан жавобгарлиги чегаралари;

истеъмолчининг иссиқлик тармоқларига уланган субистеъмолчилар ҳақидаги маълумотлар;

у бўйича тўлов амалга ошириладиган 1 Гкал иссиқлик энергиясининг тарифи;

бир соатлик энг катта юклама, хоналарни иситиш, шамоллатиш, технологик эҳтиёжлар учун бўлинган ҳолда ва иссиқ сув таъминоти учун ўртача суткалик бир соатлик юклама;

тармоқ сувининг бир соатда олинадиган энг кўп миқдори;

қайтарилаётган конденсатнинг сифати ва миқдори (истеъмол қилинган буғнинг умумий миқдорига нисбатан фоизларда), ойлар бўйича бўлинган ҳолда;

ҳисобга олиш приборлари бўйича маълумотлар (тури ва ҳисобга олиш прибори ўрнатилган жой);

иссиқлик энергиясини узатиш ва истеъмол қилишнинг алоҳида шартлари;

томонларнинг жавобгарлиги;

низоларни ҳал этиш тартиби;

томонларнинг реквизитлари.

Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш бўйича шартноманинг намунавий шаклига қонун ҳужжатларига зид бўлмаган қўшимча бандлар киритилиши мумкин.

Субистеъмолчилар билан истеъмолчи ўртасида иссиқлик энергиясидан фойдаланиш юзасидан шартнома истеъмолчи томонидан иссиқлик таъминоти корхонасининг розилиги олингандан кейин тузилади.

Табиий монополияларнинг субъектлари томонидан мажбурий тартибда хизмат кўрсатилиши лозим бўлган истеъмолчиларга (субистеъмолчиларга) иссиқлик энергиясини сотишда, иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасида фаолиятнинг хусусиятидан, асосий маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳажмидан, фойдаланиладиган ускуналарнинг тавсифларидан ҳамда ноишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган объектлардан келиб чиққан ҳолда мазкур иссиқлик энергияси истеъмолчилари таъминотининг энг кам даражаси кўзда тутилган бўлиши керак.


4. Иссиқлик энергиясига тариф ўзгарган тақдирда, санасидан қатъи назар, иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномаси ўз кучида қолади ва истеъмолчи (субистеъмолчи) олинган иссиқлик энергияси учун янги тариф жорий этилган кундан бошлаб янги тариф бўйича ҳақ тўлашга мажбур.


5. Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасини тузиш, уни ўзгартириш, бекор қилиш ёки амал қилиш муддатини узайтириш билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал этишда томонлар қонун ҳужжатларига ва мазкур Қоидаларга амал қиладилар.


6. Истеъмолчи фақат иссиқлик таъминоти корхонаси билан келишган ҳолда ўз иссиқлик тармоқларига бошқа субистеъмолчиларни улаши ҳамда улар билан иссиқлик энергиясидан фойдаланиш бўйича шартнома тузиши мумкин.


7. Шартномада қайд этилган буғ ва иссиқ сувдаги бир соатлик энг катта иссиқлик юкламаси техник шартларнинг лойиҳавий ечимларидаги параметрларга асосан белгиланади.

Энг катта иссиқлик юкламасини ошириш учун истеъмолчи қўшимча миқдор учун техник шартлар олиши шарт.

Субистеъмолчининг иссиқлик юкламасини оширишда ҳам истеъмолчи иссиқлик таъминоти корхонасидан қўшимча техник шартларни олиши керак.


8. Янги истеъмолчилар ва субистеъмолчиларни иссиқлик тармоқларига улаш, улар иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини ишга тушириш учун "Ўзэнергоинспекция"да рухсат олганларидан кейин, иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан амалга оширилади.

9. Улгуржи истеъмолчи-қайта сотувчи ёки истеъмолчи ўз тармоқларига уланган чет истеъмолчилар ёки субистеъмолчиларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда умумий (жамлама) бир соатлик энг катта иссиқлик юкламаси учун иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасини иссиқлик таъминоти корхонаси билан тузади.


10. Иссиқлик таъминоти корхонаси билан истеъмолчи ўртасидаги ўзаро муносабатлар мазкур Қоидалар ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш бўйича тузилган шартнома билан тартибга солинади.


11. Иссиқлик таъминоти корхонаси тизимидаги аварияларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ёки одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш ишларини ўтказиш билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни кўриш зарур бўлганда истеъмолчи билан келишмасдан ва уни огоҳлантирмасдан, бироқ уни дарҳол хабардор қилган ҳолда иссиқлик билан таъминлашда танаффусга (узиб қўйишга) ёки чеклашга йўл қўйилади.


12. Иссиқлик энергиясининг оқилона ва самарали ишлаб чиқарилиши, узатилиши ва истеъмол қилиниши ҳамда иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва истеъмол қилишда хавфсизлик таъминланишига йўналтирилган олдини олиш чора-тадбирларининг бажарилиши устидан давлат назорати қонун ҳужжатларига мувофиқ "Ўзэнергоинспекция" томонидан амалга оширилади.

Давлат энергетика назоратининг амалга оширилиши истеъмолчиларни ишлатилаётган иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқлари, прибор ва ускуналарнинг зарур техник ҳолати ва хавфсизлиги таъминланиши, иссиқлик энергияси истеъмолининг белгиланган режимига риоя қилиниши учун жавобгарликдан, шунингдек иссиқлик энергиясидан фойдаланишда юзага келадиган авариялар, ёнғинлар, иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборларининг носозликлари ва бошқа қоидабузишлар тўғрисида иссиқлик таъминоти корхонасини дарҳол хабардор қилиш мажбуриятидан озод қилмайди.


13. Иссиқлик энергияси нооқилона, исроф қилиб ишлаб чиқарилганлиги, узатилганлиги ва истеъмол қилинганлиги ҳамда уларнинг авария хавфини туғдирадиган ёки одамларнинг ҳаётига хавф соладиган қониқарсиз техник ҳолати учун "Ўзэнергоинспекция" иссиқлик таъминоти корхонасининг ускуналари, истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалари ва иссиқлик тармоқлари ишини тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.

14. Махсус қоидалар бўйича эксплуатация қилинадиган иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқлари устидан энергетика назорати қонун ҳужжатларига мувофиқ, тегишли ваколатли идоралар томонидан амалга оширилади.


15. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқлари, прибор ва ускуналарнинг техник ҳолатига ҳамда уларни эксплуатация қилишга нисбатан қўйиладиган талаблар, шунингдек уларга риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.


16. Мазкур Қоидаларнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар иссиқлик таъминоти корхонаси билан истеъмолчи ўртасидаги шартномага, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, Маъмурий кодексига, Жиноят кодексига, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



II. ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИНИ

ИССИҚЛИК ТАРМОҚЛАРИГА УЛАШНИНГ

ТЕХНИК ШАРТЛАРИ


17. Иссиқликдан фойдаланувчи янги қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини улаш ёки ишлаб турган объектларда шартномадаги миқдорларга нисбатан истеъмол қилинадиган иссиқлик юкламасини ошириш учун истеъмолчи иссиқлик тармоқларига уланиш амалга оширилаётган иссиқлик таъминоти корхонасидан техник шартларни олишга мажбур.

Техник шартлар ҳақ олмасдан берилади.


18. Иссиқлик таъминоти корхонасининг иссиқлик тармоқларига янги истеъмолчиларни улаш ёки ишлаб турган объектларда шартномадаги миқдорларга нисбатан истеъмол қилинадиган иссиқлик юкламасини ошириш учун техник шартлар истеъмолчининг ёки унинг топшириғи бўйича лойиҳалаш ташкилотининг, архитектура ва қурилиш бўйича туман (шаҳар) бошқармасининг (бўлимининг) буюртманомасига кўра, иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан берилади. Унда лойиҳаланаётган объектни тавсифловчи, қисқа шаклдаги маълумотлар: уни лойиҳалаш ва қуришнинг давомийлиги, ўрнашган жойи (картография маълумотлари), лойиҳавий қарорларнинг маълумотларига асосланган (технологик эҳтиёжлар, хоналарни иситиш, вентиляция, иссиқ сув таъминоти) истеъмол турлари бўйича ва иссиқлик билан таъминлашнинг ишончлилиги бўйича талаблар кўрсатилади.

Улаш ёки мавжуд иссиқлик юкламаларини оширишнинг техник имкониятлари бўлмаганда, иссиқлик таъминоти корхонаси, буни тегишли тарзда асослаган ҳолда, техник шартлар беришни рад этади.


19. Иссиқлик таъминоти корхонаси истеъмолчидан ёки унинг топшириғи бўйича лойиҳалаш ташкилотидан буюртманомани олгандан кейин икки ҳафта муддатда, уларни турли майдончаларда жойлаштириш вариантлари учун техник-иқтисодий таққослаш бажарилаётган ёки қурилишни, кенгайтиришни ёки реконструкция қилишни асослаш бўйича техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар қилинаётган янги қуриладиган корхоналар, бинолар, иншоотлар, уларнинг навбатлари ёки айрим ишлаб чиқаришларининг иссиқлик таъминоти учун дастлабки шартларини беради. Янги ташкилотларни, бинолар, иншоотлар, уларнинг навбатлари, айрим ишлаб чиқаришларни ёки истеъмолчининг ташқи иссиқлик таъминоти схемасини ўзгартиришни талаб қилувчи кенгайтирилаётган ва реконструкция қилинаётган ишлаб турган объектларнинг иссиқлик таъминоти бўйича мўлжалланаётган лойиҳа ечимларини келишиб олиш иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан, қурилиш майдонини танлаш пайтида амалга оширилади.


20. Тадбиркорлик субъектларини иссиқлик тармоқларига улаш учун техник шартлар тадбиркорлик субъектларининг ёки архитектура ва қурилиш бўйича туман (шаҳар) бошқармасининг (бўлимининг) буюртманомаси бўйича, иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан, дастлабки шартларни бермаган ҳолда, уч иш кунидан ошмайдиган муддатда берилади.


21. Техник шартларда қуйидагилар кўрсатилади:

а) иссиқлик билан таъминлаш манбаи ва унинг ишончлилиги, иссиқлик тармоқларига асосий ва захира киришларидан кейин уланиш ёки электр станциялари ва иссиқлик марказлари коллекторларига уланиш нуқталари, етказиб бериладиган иссиқлик энергияси миқдорини тартибга солиш усули;

б) бошқа истеъмолчининг юкламаларини ҳисобга олган ҳолда асосий ва захира киришларнинг уланиш нуқталарида иссиқлик элтувчи параметрлари ва гидравлик режим;

в) умумий бир соатлик энг катта иссиқлик юкламаси, буюртманомада кўрсатилган миқдорларга мувофиқ хоналарни иситиш, вентиляция, иссиқ сув таъминоти ва технологик эҳтиёжларга бўлинган ҳолда;

г) мазкур объектни ишга тушириш ёки мавжуд бир соатлик энг катта юкламани ошириш ҳисобига мавжуд тармоқнинг ўтказиш қобилиятини ва иссиқлик манбаининг иш унумини ошириш бўйича асосланган талаблар;

д) қайтариладиган буғ конденсатининг миқдори, сифати ва чиқариб олиш режими, конденсатни йиғиш ва қайтариш схемаси;

е) иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборларининг ҳисобга олиниши ва ўрнатилишига қўйиладиган талаблар;

ж) ишончлилик талабларини ҳисобга олган ҳолда захира иссиқлик таъминоти манбалари;

з) қувурлар ётқизишга ҳамда каналлар ва камераларни, беркитиш ва тартибга солиш арматурасини ўрнатишга, қувурларни изоляция қилишга, коррозияга қарши ҳимояга, иссиқлик пунктларини жиҳозлашга қўйиладиган талаблар;

и) иситиш-вентиляция ва технологик юклама ҳамда иссиқ сув таъминоти юкламасини улашнинг иссиқлик схемаси;

к) қурилаётган ёки реконструкция қилинаётган иссиқлик тармоқларининг баланс ва эксплуатация қилиш бўйича мансублиги (иссиқлик тармоқларининг баланс бўйича бўлиниш чегараси);

л) иссиқлик энергияси етказиб беришдаги ҳарорат жадвали ва истеъмолчининг иссиқлик таъминоти тизимидан тармоқ сувининг бир соатдаги энг кўп сарфи;

м) техник шартларнинг, лойиҳалаштириш ва ишларни бажариш давомийлиги бўйича амалдаги меъёрларни ҳисобга олган ҳолда, белгиланган амал қилиш муддати.

Истеъмолчи ёки бош лойиҳалаш ташкилоти, архитектура ва қурилиш бўйича туман (шаҳар) бошқармаси (бўлими) техник шартлар талабларига рози бўлмаган тақдирда келишмовчиликлар тўғрисидаги масала бамаслаҳат, барча манфаатдор томонлар иштирокида, техник шартларни берган корхонанинг техник кенгашида кўриб чиқилади.


22. Истеъмолчига техник шартлар берилишига қадар улгуржи истеъмолчи-қайта сотувчи ёки истеъмолчи уларни иссиқлик таъминоти корхонаси билан келишиши шарт.

Истеъмолчининг иссиқлик юкламалари уланишини аниқлаш мақсадида техник шартларнинг бир нусхаси уларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиши учун иссиқлик таъминоти корхонасига берилади.


23. Истеъмолчининг истеъмол қилинадиган иссиқлик энергияси миқдори ёки иссиқлик элтувчи параметрлари ўзгартирилишини талаб қиладиган иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларини ва иссиқлик тармоқларини реконструкция қилиш ёки кенгайтиришда истеъмолчи уларни иссиқлик таъминоти корхонасининг иссиқлик тармоқларига улаш учун иссиқлик таъминоти корхонасидан техник шартларни ҳам олиши керак.


24. Иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан берилган техник шартларни бажариш истеъмолчилар ва иссиқлик таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш зиммасига юкланган лойиҳалаш ташкилотлари учун мажбурийдир.

Амал қилиш муддати тугаган ва бошқа муддатга узайтирилмаган техник шартлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Истеъмолчи янги техник шартларни ва янги ёки қўшимча қувватларни улаш учун рухсатномани мазкур Қоидаларда кўзда тутилган тартибда олади.

Объектнинг мақсади, вазифаси ўзгарган тақдирда истеъмолчига берилган техник шартлар бекор қилинади, шундан кейин истеъмолчи янги техник шартлар олиши керак.


25. Техник шартларга мувофиқ ишлаб чиқилган корхоналар, бинолар, иншоотлар, уларнинг навбатлари ёки алоҳида ишлаб чиқаришларининг иссиқлик таъминоти лойиҳалари (ишчи лойиҳалар), корхона, бино, иншоотлар, уларнинг навбатлари ёки алоҳида ишлаб чиқаришларнинг комплекс лойиҳаси тасдиқланишидан олдин, иссиқлик таъминоти корхонаси ва "Ўзэнергоинспекция" билан келишилиши керак.

Лойиҳага мувофиқ ишлаб чиқилган ишчи чизмалар қурилиш ишлари бошланишидан олдин иссиқлик таъминоти корхонаси билан келишилиши керак.

Улгуржи истеъмолчи-қайта сотувчининг ёки истеъмолчининг иссиқлик тармоқларига уланиш учун техник шартларни олган субистеъмолчи унга ва "Ўзэнергоинспекция"га ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатларини келишиш учун тақдим этади.

Лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқишда техник шартлар ва амалдаги норматив ҳужжатлар талабларидан четга чиқиш аниқланганда, истеъмолчига келишишни рад этишни асослаган ҳолда хат юборилади. Истеъмолчи рад этишга сабаб бўлган камчиликларни бартараф этгандан кейин лойиҳани келишиш учун такроран тақдим этиш ҳуқуқига эга.

Лойиҳа ҳужжатларини қайта кўриб чиқишда илгари ушбу ҳужжатларни келишишни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лойиҳа ҳужжатларини келишишни рад этишга йўл қўйилмайди.

26. Истеъмолчиларнинг юкламаларини улаш билан боғлиқ бўлган янги иссиқлик манбалари ва иссиқлик тармоқларини қуриш, ишлаб турганларини кенгайтириш ва реконструкция қилиш истеъмолчиларнинг куч ва маблағлари ҳисобига амалга оширилади.



III. ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ИССИҚЛИКДАН

ФОЙДАЛАНУВЧИ ҚУРИЛМАЛАРИНИ ВА ИССИҚЛИК

ТАРМОҚЛАРИНИ ЭКСПЛУАТАЦИЯ ҚИЛИШГА

ИЖОЗАТ БЕРИШ


27. Истеъмолчиларнинг янгидан уланадиган, реконструкция қилинадиган иссиқликдан фойдаланувчи барча қурилмалари ва иссиқлик тармоқлари белгиланган тартибда келишилган лойиҳа ҳужжатларига, техник шартларга, қурилиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ бажарилиши ҳамда техникавий эксплуатация қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича амалдаги қоидалар талабларига жавоб бериши, шунингдек техник ва қабул қилиш-топшириш ҳужжатларига эга бўлиши керак.


28. Истеъмолчи иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларни ва иссиқлик тармоқларини монтаж ташкилотидан мазкур Қоидаларга мувофиқ далолатнома бўйича қабул қилади.

Шундан кейин истеъмолчи "Ўзэнергоинспекция"нинг ваколатланган вакилига "Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари"нинг, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг талабларига жавоб берадиган лойиҳа, техник, қабул қилиш-топшириш ва эксплуатация қилиш ҳужжатларини ҳамда иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларининг вақтинчалик ёки доимий эксплуатация қилинишига ижозат берилиши мумкинлигини аниқлаш учун кўрикдан ўтказишга тақдим этиши шарт.

Истеъмолчиларнинг реконструкция қилинган иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалари ва иссиқлик тармоқлари ҳам вақтинчалик ва доимий ишга туширишга рухсат бериш мумкинлигини аниқлаш мақсадида кўрикдан ўтказиш учун "Ўзэнергоинспекция"нинг ваколатланган вакилига тақдим этилиши керак.

Истеъмолчининг буюртманомаси бўйича ишга тушириш-созлаш ишларини амалга ошириш учун иссиқлик таъминоти корхонаси иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини ариза берилган муддатга вақтинчалик шартнома бўйича ишга туширади.


29. Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалари ва иссиқлик тармоқларида монтаж қилишда нуқсонлар, берилган техник шартлардан, "Ўзэнергоинспекция" билан келишилган лойиҳадан, шу жумладан, мазкур Қоидалар ва бошқа норматив ҳужжатларнинг талабларидан четга чиқишлар, иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларига хизмат кўрсатиш учун тайёрланган ходимлар йўқлиги ҳамда хавфсизлик техникаси ва ёнғинни ўчириш бўйича ҳимоя воситалари билан тўлиқ бутланмаганлиги аниқланган тақдирда, аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар, уларни ишга туширишга рухсат бериш тақиқланади.

Тегишли равишда тайёрланган ходимларга эга бўлмаган истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини, улар эксплуатация қилиниши учун шартнома асосида ихтисослаштирилган ташкилотга топширилганда, ишга тушириш учун ижозат берилиши мумкин.


30. Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалари ва иссиқлик тармоқлари фақат "Ўзэнергоинспекция" томонидан берилган рухсатнома мавжуд бўлгандагина ишга туширилиши мумкин.

31. Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалари ва иссиқлик тармоқларига иссиқлик энергиясини етказиб бериш "Ўзэнергоинспекция"дан уларни ишга тушириш учун тегишли рухсат олингандан ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш учун шартнома тузилгандан кейин иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан амалга оширилади.

"Ўзэнергоинспекция" иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларининг техник кўрикдан ўтказилиши ва уларни эксплуатация қилишга ижозат берилиши учун жавоб беради.

Эксплуатация қилинаётган иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини техник кўрикдан ўтказиш даврийлиги "Ўзэнергоинспекция" томонидан ўрнатилган тартибда белгилаб берилади.


IV. ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИНИ ҲИСОБГА

ОЛИШ ПРИБОРЛАРИНИ ЎРНАТИШ ВА

ЭКСПЛУАТАЦИЯ ҚИЛИШ


32. Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш тартиби иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан берилган техник шартлар билан белгиланади. Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборларини эксплуатация қилиш шартлари томонлар тарафидан иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасида келишиб олинади.


33. Барча иссиқлик энергияси истеъмолчиларининг иссиқлик истеъмоли тизимлари зарур ҳисобга олиш приборлари билан таъминланган бўлиши керак.

Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш Ёқилғи ва энергияни ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва истеъмол қилишда ҳисобга олишни ташкил этиш тартибига мувофиқ амалга оширилиши керак.

Усулларни, ўлчаш воситаларини танлаш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби ва қоидалари Ёқилғи ва энергияни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш, улардан фойдаланишни ташкил этиш қоидаларида белгиланган.


34. Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборларига эга бўлмаган истеъмолчиларга иссиқлик энергиясини етказиб бериш ва уларнинг иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини улаш тақиқланади.


35. Иссиқлик таъминоти корхонасининг объектларида ўрнатиладиган иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборлари истеъмолчи томонидан сотиб олинади ва ўрнатилади, "Ўзстандарт" агентлигида аттестациядан ўтказилгандан кейин шартнома асосида иссиқлик таъминоти корхонасининг хизмат кўрсатишига ўтказилади.

Истеъмолчида ўрнатилган ҳисобга олиш приборлари истеъмолчининг ўзи томонидан эксплуатация қилинади ва таъмирланади.

Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборларини бошқа жойга ўрнатиш ва кўчириш, иссиқлик таъминоти корхонасининг тегишли ходими ва истеъмолчи иштирокида, ушбу прибор балансида турган баланс эгасининг ҳисобидан амалга оширилади.

Ҳисобга олиш приборларининг бузилган ёки уларнинг кўрсаткичлари тўғрилигига шубҳа туғилган тақдирда истеъмолчи ёки иссиқлик таъминоти корхонаси бу ҳақда тегишли равишда иссиқлик таъминоти корхонасига ёки истеъмолчига дарҳол маълум қилиши шарт. Ушбу ҳолат бўйича икки томонлама тегишли далолатнома тузилиб, ҳисобга олиш приборларининг ишлашидаги носозликларни бартараф этиш ҳақида қарор қабул қилинади.

Иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан хизмат кўрсатиладиган ҳисобга олиш приборларини таъмирлаш даври мобайнида иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоблар приборлар тўхташидан олдинги охирги 15 сутка учун ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади. Истеъмолчининг балансидаги иссиқликни ҳисобга олиш приборлари таъмирлаш учун 15 суткагача бўлган муддатга тўхтатилганда иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоблар приборлар тўхташидан олдинги охирги 15 сутка учун ўртача суткалик сарф бўйича, 15 суткадан кўп бўлган муддатга тўхтатилганда эса - ҳисоб-китоблар шартномадаги бир соатлик юклама ва иссиқлик энергиясини узатиш соатлари сони бўйича амалга оширилади.

Истеъмолчи ҳисобга олиш приборларини таъмирлаш тугагунгача истеъмол қилишни тўхтатиб туришга ҳақлидир, бу ҳолда иссиқлик таъминоти корхонаси беркитиш арматурасини пломбалайди ва бу ҳақда биргаликда далолатнома тузилади.

Истеъмолчи ҳисобга олиш приборининг бузилганлиги тўғрисида иссиқлик таъминоти корхонасини ўз вақтида огоҳлантирмаган тақдирда, иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборлари ўрнатилгунгача ҳисоб-китоблар, иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан шартномадаги юклама ва иссиқлик энергиясини етказиб бериш соатлари сони бўйича амалга оширилади.

Иссиқлик таъминоти корхонаси ҳисобга олиш приборининг бузилганлиги тўғрисида истеъмолчини ўз вақтида огоҳлантирмаган тақдирда иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоблар бундан олдинги ҳисобот даврида белгиланган иссиқлик энергиясининг ўртача суткалик сарфи бўйича амалга оширилади. Бундан олдинги ҳисобот даврида иссиқлик энергияси истеъмол қилинмаган бўлса, у ҳолда ҳисоб-китоб ўтган йилнинг тегишли давридаги ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади.

Истеъмолчилар томонидан ўлчаш диафрагмаларини ўрнатиш вақтида иссиқлик таъминоти корхонасининг ва истеъмолчининг вакиллари иштирок этиши керак.


36. Иссиқлик энергияси берилишини ҳисобга олиш иссиқлик таъминоти корхонаси ва истеъмолчининг иссиқлик тармоқларининг бўлиниш чегарасида амалга оширилиши керак.

Ҳисобга олиш приборлари бўлиниш чегарасида ўрнатилмаган тақдирда иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоблар бўлиниш чегарасидан ҳисобга олиш приборлари ўрнатиладиган жойгача бўлган участкадаги иссиқлик энергияси йўқотишларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Йўқотишларнинг ҳисоб-китоби ёки иссиқлик энергияси йўқотишларининг синовини иссиқлик таъминоти корхонаси истеъмолчи билан биргаликда "Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ва узатиш учун иссиқлик юкламаларини, ёқилғи, электр энергияси, иссиқлик энергияси ва сув сарфлари меъёрларини ҳамда технологик йўқотишлар меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисида Низом"га мувофиқ амалга оширади.



V. ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ТОМОНИДАН ИССИҚЛИКДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҚУРИЛМАЛАРИ ВА ИССИҚЛИК

ТАРМОҚЛАРИНИ ЭКСПЛУАТАЦИЯ ҚИЛИШ


37. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ҳамда иссиқлик тармоқларининг ҳолати ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича истеъмолчи билан иссиқлик таъминоти корхонаси ўртасидаги жавобгарлик чегараси уларнинг баланс бўйича мансублигига қараб белгиланади ва шартномага илова қилинадиган далолатномада акс эттирилади.


38. Иссиқлик таъминоти корхонасига тегишли бўлган иссиқлик тармоқларида истеъмолчига тегишли бўлган қурилмалар ёки ускуналар бўлмаслиги керак.

Битта камерада (қудуқда), иссиқлик тамроқларида, эстакадада ҳар хил корхоналар томонидан хизмат кўрсатиладиган ускуналар бўлмаслиги керак.

Ишлаб турган қурилмаларда ҳар хил ташкилотларга тегишли бўлган ускуналар мавжуд бўлса барча ускуналар иссиқлик таъминоти корхонасининг балансига ва хизмат кўрсатилишига ўтказилади.



VI. ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ КОРХОНАСИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


39. Иссиқлик таъминоти корхонаси қуйидаги ҳолларда истеъмолчини огоҳлантириб, унга иссиқлик энергияси етказиб беришни тўлиқ ёки қисман тўхтатиш ҳуқуқига эга:

иссиқлик энергияси учун тўлов ҳужжатида белгиланган муддатларда ҳақ тўланмаганда ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасида белгиланган миқдорда олдиндан тўлов амалга оширилмаганда;

субистеъмолчилар, янги иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқлари ўзбошимчалик билан уланганда;

иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқлари "Ўзэнергоинспекция" рухсатисиз ишга туширилганда;

иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқлари ҳисобга олиш приборларидан олдин уланганда;

иссиқлик юкламаларининг белгиланган шартномавий миқдорлари ёки тармоқдаги сув сарфининг миқдори иссиқлик таъминоти корхонасининг розилигисиз оширилганда;

иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасида белгиланган бир соатда олинадиган тармоқ сувининг миқдори оширилганда;

тармоқдаги сув ифлосланганда;

иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасида кўзда тутилган буғ конденсати 50 фоиздан кам миқдорда қайтарилганда;

иссиқлик таъминоти корхонаси вакиллари иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборларини кўришга қўйилмаганда.


40. Ускуналарни таъмирлаш бўйича режали ишларни амалга оширишда ёки янги истеъмолчиларни улашда захира таъминлаш манбаи мавжуд бўлмаса иссиқлик таъминоти корхонаси истеъмолчини узиб қўйиш ҳуқуқига эгадир. Истеъмолчини иссиқлик энергияси етказиб беришнинг тўхтатилиши тўғрисида огоҳлантириш иссиқлик энергияси етказиб беришда танаффуснинг аниқ санасини (кунлар ва соатларни) келишиш учун 10 кун олдин амалга оширилади. Агар огоҳлантиришдан кейин 5 кун муддатда истеъмолчи иссиқлик беришдаги танаффус вақтини келишиб олмаса, иссиқлик таъминоти корхонаси ушбу вақтни мустақил равишда белгилаш ҳуқуқига эга. Иссиқлик энергияси беришдаги танаффус, имкони борича, бу ҳақда узиб қўйишдан камида 24 соат олдин истеъмолчини огоҳлантирган ҳолда, унинг ишдан ташқари вақтида амалга оширилиши керак.


41. Авариянинг олдини олиш ёки бартараф этиш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни кўриш учун иссиқлик таъминоти корхонаси, узиб қўйиш сабабларини дарҳол маълум қилган ҳолда, истеъмолчига иссиқлик энергияси етказиб беришни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.


42. Тўлиқ етказиб берилмаган иссиқлик энергиясининг миқдори ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари бўйича аниқланади. Чеклаш вақти иссиқлик таъминоти корхонаси диспетчерлик хизматининг оператив дафтаридаги ёзувлар бўйича аниқланади ҳамда икки томонлама далолатнома билан расмийлаштирилади.

Иссиқлик таъминоти корхонасининг айби билан истеъмолчининг технологик эҳтиёжларига иссиқлик энергияси тўлиқ етказиб берилмаганлиги, ҳисобга олиш приборлари бўйича, иссиқлик энергияси тўлиқ етказиб берилмаган суткадан олдинги 3 суткадаги иссиқлик энергиясининг ўртача суткалик истеъмоли билан иссиқлик энергияси тўлиқ етказиб берилмаган суткада амалдаги истеъмол ўртасидаги айирма сифатида аниқланади.


43. Иссиқлик таъминоти корхонаси қуйидаги ҳолатлар оқибатида иссиқлик таъминотидаги танаффуслар, иссиқлик элтувчи параметрларининг пасайганлиги ва иссиқлик энергияси тўлиқ етказиб берилмаганлиги учун истеъмолчилар олдида моддий жавобгар бўлмайди:

а) иссиқлик таъминоти корхонаси ускуналарининг ишдан чиқишига сабаб бўлган табиий ҳодисалар: момақалдироқ, бўрон, сув тошқини, зилзила, ёнғин, 48 соатдан ортиқ вақт мобайнида ушбу ҳудудда иситишни лойиҳалаштириш учун ҳисоблаб чиқилган ҳароратдан 3°С га ва ундан ортиқ паст бўлган ҳароратда ҳавонинг узоқ вақт совуб кетиши, бошланғич сув сифатининг ёмонлашиши;

б) истеъмолчи ходимларининг иссиқлик истеъмоли режимининг ўзгаришига сабаб бўлган нотўғри хатти-ҳаракатлари;

в) мазкур Қоидаларнинг 42-бандида назарда тутилган иссиқлик энергияси етказиб беришни чеклаш ёки тўхтатиш шартларига мувофиқ истеъмолчи иссиқлик юкламаларининг шартномавий миқдорлари оширилишига йўл қўядиган ёки унинг учун белгиланган иссиқлик истеъмоли режимларига риоя қилмаган суткалар мобайнида паст параметрли иссиқлик энергияси етказиб берилганлиги.



VII. ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ КОРХОНАСИНИНГ

МАЖБУРИЯТЛАРИ


44. Иссиқлик таъминоти корхонаси қуйидагиларга мажбур:

шартномага мувофиқ истеъмолчига иссиқлик энергиясининг узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш, иссиқлик тармоқларининг баланс бўйича мансублик чегараларида буғ ва иссиқ сув параметрларининг шартномага мувофиқ бўлишини таъминлаш, уларнинг:

буғ (босим ва ҳарорат) бўйича - 5 фоиздан ортиқ (±);

иссиқлик берувчи қувурда сув ҳарорати бўйича - 3 фоиздан ортиқ (±);

сув босими бўйича:

иссиқлик берувчи қувурда - 5 фоиздан ортиқ (±);

орқага қайтадиган қувурда - 20 кПа дан ортиқ (±) четга чиқишига йўл қўймаслик. Бунда параметрлар ўртача суткалик миқдор сифатида ҳисобга олинади;

иссиқлик таъминоти корхонасининг айби билан тўлиқ етказиб берилмаган иссиқлик энергияси қийматини қоплаш. Тўлиқ етказиб берилмаган энергия ҳажми истеъмолчининг вакили иштирокида иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан аниқланади ва далолатнома билан расмийлаштирилади;

истеъмолчиларнинг иссиқлик энергияси тўлиқ етказиб берилмаганлиги, иссиқлик элтувчи параметрларининг шартномадаги қийматларга нисбатан пасайганлиги тўғрисидаги ёзма аризаларини 10 кун муддатда кўриб чиқиш.


45. Истеъмолчида иссиқлик таъминоти корхонасининг объектида ўрнатилган иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларининг тўғрилиги бўйича шубҳа туғиладиган бўлса, иссиқлик таъминоти корхонаси, белгиланган тартибда, сутканинг исталган вақтида истеъмолчи вакилларини иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборларини кўздан кечиришини таъминлаши лозим.

Иссиқлик таъминоти корхонаси истеъмолчи балансидаги иссиқлик тармоқларини таъмирлаш ва ўрнатиш бўйича олдиндан келишилган ишларни бажариш учун истеъмолчи ходимларини ўз ҳудудига киритиши керак.



VIII. ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИ

ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


46. Истеъмолчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасига мувофиқ иссиқлик таъминоти корхонасидан иссиқлик энергиясининг узлуксиз етказиб берилишини талаб қилиш;

иссиқлик энергиясини етказиб бериш режимини назорат қилиш, иссиқлик энергияси параметрларининг шартномавий миқдорлардан четга чиқишига йўл қўймаслик:

буғ бериш бўйича (ҳарорат, босим) 5 фоиздан ортиқ (±);

иссиқ сув етказиб бериш бўйича:

иссиқлик берувчи қувурда сув ҳарорати бўйича - 3 фоиздан ортиқ (±);

иссиқлик берувчи қувурда сувнинг босими бўйича - 5 фоиздан ортиқ (±);

орқага қайтадиган қувурда сувнинг босими бўйича - 20 кПа ортиқ (±) пасайиб кетишига йўл қўймаслик. Бунда параметрлар ўртача суткалик миқдор сифатида олинади;

мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ ўзининг иссиқлик тармоқларига субистеъмолчиларни улаш;

иссиқлик энергиясининг шартномавий параметрлари иссиқлик таъминоти корхонасининг айби билан пасайганда, бу ҳақда иссиқлик таъминоти корхонасига олдиндан хабар берган ҳолда, иссиқлик энергияси истеъмолини тўхтатиш. Ушбу ҳолда иссиқлик таъминоти корхонаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда истеъмолчи олдида жавоб беради.


47. Иссиқлик энергияси билан таъминлашда иссиқлик таъминоти корхонасининг айби билан танаффуслар юз берган тақдирда иссиқлик таъминоти корхонаси иссиқлик таъминотидаги танаффуслар оқибатида истеъмолчига етказилган моддий зарарни қоплайди.



IX. ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИНИНГ

МАЖБУРИЯТЛАРИ


48. Истеъмолчилар қуйидагиларга мажбурдирлар:

"Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида", "Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига ҳамда Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига, шунингдек мазкур Қоидаларга қатъий риоя қилиш;

иссиқлик энергияси учун иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасида белгиланган муддатларда ҳақ тўлаш;

иссиқлик таъминоти корхонаси билан келишмасдан иссиқлик энергияси бир соатлик юкламаларининг шартномавий миқдорини оширмаслик ҳамда иссиқлик энергиясидан фойдаланиш бўйича тузилган шартномага мувофиқ иссиқлик истеъмоли режимига риоя қилиш ва тармоқ сувининг олиниши миқдорини оширмаслик;

иссиқлик истеъмоли режимига нисбатан иссиқлик таъминоти корхонасининг тезкор кўрсатмаларини бажариш;

буғ конденсати ва тармоқ сувини иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасида белгиланган миқдорда, сифатда ва тегишли ҳароратда қайтариш;

иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқлари, иссиқликни ҳисобга олиш приборлари, қувурлар изоляцияси ва иссиқликдан фойдаланувчи ускуналарни техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш;

иссиқлик энергияси истеъмолини вақтинча тўхтатиш билан боғлиқ бўлган таъмирлаш ишларини бажариш муддатларини иссиқлик таъминоти корхонаси билан келишиш;

ҳисобга олиш приборлари, иссиқ сувни тўкиш учун жўмраклар, торайтирувчи қурилмалар ва арматурани иссиқлик таъминоти корхонасининг вакили билан биргаликда пломбалаш, ўрнатилган пломбаларнинг сақланишини таъминлаш. Пломбаларни олиш иссиқлик таъминоти корхонасининг рухсати билан амалга оширилиши лозим;

иссиқлик энергиясидан фойдаланишни яхшилаш, буғ конденсати қайтарилишини кўпайтириш, унинг сифатини ошириш, иккиламчи энергия ресурсларидан фойдаланиш бўйича ташкилий-техник тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

умуман корхона бўйича ва алоҳида иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар бўйича буғ-конденсат балансларини тузиш;

иссиқлик таъминоти корхонасининг вакилларини иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборларини сутканинг исталган вақтида тўсқинликсиз кўздан кечиришини таъминлаш;

барча иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларининг ижро чизмалари ва паспортларига ҳамда эксплуатация қилиш йўриқномаларига эга бўлиш;

иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларига тайёргарлик кўрган ходимлар томонидан хизмат кўрсатилишини таъминлаш;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (бажариладиган ишлар) бирлигига, иссиқлик энергияси сарфининг меъёрларини ишлаб чиқиш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш;

иссиқлик энергиясидан нооқилона ва исрофгарчилик билан фойдаланилишига йўл қўймаслик;

иссиқлик тармоқларида иморатлар қурилишига, материаллар тахланишига, дарахтлар ўтқазилишига йўл қўймаслик;

иссиқлик таъминоти корхонаси билан келишмасдан иссиқлик тармоқларини, муҳандислик ускуналарини ва қурилмаларни қайта жиҳозлашга йўл қўймаслик;

иситиш приборларининг қўшимча секциялари, беркитиш ва бошқариш арматуралари ўрнатилишига ва чиқариб олинишига йўл қўймаслик;

иситиш тизимларида иссиқлик элтувчидан бошқа мақсадларда фойдаланилишига (иситиш тизимлари ва приборларидан сув оқизилишига) йўл қўймаслик.


49. Истеъмолчи иссиқлик таъминоти корхонасининг балансида турган иссиқлик тармоқларида, олдиндан келишилган ҳолда амалга ошириладиган таъмирлаш ва қурилиш ишларини бажариш учун иссиқлик таъминоти корхонасининг вакилларини ўз ҳудудига киритиши лозим.



X. ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК

УЧУН ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ


50. Иссиқликдан фойдаланиш хусусиятига кўра истеъмолчилар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

а) саноат истеъмолчилари ва уларга тенглаштирилган истеъмолчилар ҳамда кейинги гуруҳларга киритилмаган истеъмолчилар;

б) улгуржи истеъмолчилар - қайта сотувчилар - ўз балансида иссиқлик тармоқларига эга бўлган ва уларни эксплуатация қилувчи, иссиқлик таъминоти корхонасидан иссиқлик энергиясини улгуржи харид қилувчи ва уни ҳар хил истеъмолчиларга қайта сотувчи хўжалик ҳисобидаги корхоналар;

в) иссиқхона хўжаликлари - иссиқхоналарда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи истеъмолчилар.


51. Иссиқлик энергияси учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасига асосан белгиланган тартибда тасдиқланган тарифларга мувофиқ иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади.


52. Истеъмолчининг иссиқлик тармоқларидаги иссиқлик энергияси йўқотишлари улар ва субистеъмолчилар ўртасида иссиқлик энергиясини истеъмол қилиш улушига ва иссиқлик тармоғи узунлигига мутаносиб равишда тақсимланади.


53. Истеъмолчига етказиб берилган иссиқлик энергияси миқдори иссиқлик таъминоти корхонаси ва истеъмолчининг иссиқлик тармоқларининг бўлиниш чегарасида ҳисобга олинади.

Иссиқлик таъминоти корхонаси ва истеъмолчининг иссиқлик тармоқлари баланс бўйича мансублиги бўлиниш чегарасигача иссиқлик энергияси етказиб бериш бўйича барча харажатлар ва унинг йўқотишлари тарифларда ҳисобга олинган бўлиб, тарифлардан ортиқча қўшимча ҳақ тўланишига йўл қўйилмайди.

Иссиқлик тармоқларининг баланс бўйича мансублиги бўлиниш чегарасидан кейин иссиқлик энергиясининг барча харажатлари ва йўқотишлари истеъмолчининг ҳисобига тегишли бўлади. Агар буғ ва иссиқ сув истеъмолчининг иссиқлик тармоқлари орқали узатилса, иссиқлик энергияси миқдори электр станцияси (туман қозонхонаси) коллекторида ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари бўйича аниқланади.


54. Истеъмолчи томонидан ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларидаги нуқсонлар ёки иссиқлик энергияси сарфини ҳисоблашда йўл қўйилган хатолар аниқланган тақдирда истеъмолчи бир ҳафта муддатда бу ҳақда иссиқлик таъминоти корхонасига ариза бериши керак.

Иссиқлик таъминоти корхонаси 10 кун муддатда (истеъмолчининг аризаси берилган кундан бошлаб) ҳисобга олиш приборларини ёки у бўйича амалга оширилган ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини истеъмолчининг вакиллари иштирокида текшириши шарт.


55. Ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларининг нотўғрилиги ёки иссиқлик энергияси сарфини ҳисоблашда хатоларга йўл қўйилганлиги тасдиқланган тақдирда иссиқлик таъминоти корхонаси охирги ҳисоб-китоб давридаги иссиқлик энергияси сарфини тегишли равишда, истеъмолчининг вакиллари билан биргаликда далолатнома тузиб, қайта ҳисоб-китоб қилишга мажбур.

Йўл қўйилган хатолар бўйича бажарилган қайта ҳисоб-китоб кейинги ҳисоб-китоб даврида истеъмол қилинган иссиқлик энергияси учун навбатдаги тўлов ҳужжатини ёзишда ҳисобга олинади.


56. Агар ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларидаги четга чиқишлар "Ўзстандарт" агентлиги томонидан белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлмаса улар йўл қўйилиши мумкин деб ҳисобланади ва қайта ҳисоб-китобни талаб қилмайди.


57. Ҳисобга олиш приборларини текшириш тўғрисида ариза берилиши истеъмолчини у истеъмол қилган иссиқлик энергияси учун тўловни белгиланган муддатда тўлашдан озод қилмайди.


58. Истеъмолчи ҳар ойда ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини ёзиб олади ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасида белгиланган муддатларда истеъмол қилинган иссиқлик энергияси ҳақидаги ҳисоботни иссиқлик таъминоти корхонасига тақдим этади.

Истеъмол қилинган иссиқлик энергияси ҳақидаги ҳисобот истеъмолчи томонидан тақдим этилмаса иссиқлик таъминоти корхонаси ҳисоб-китобни шартномадаги иссиқлик юкламаси бўйича амалга оширади. Амалда истеъмол қилинган иссиқлик энергияси миқдорининг қайта ҳисоб-китоби, соз ҳолатдаги ҳисобга олиш приборининг кўрсаткичлари биргаликда ёзиб олиниб, тегишли далолатнома тузилгандан кейин бажарилади. Мазкур қайта ҳисоб-китоб кейинги ҳисобот даври учун ҳисоб-китобда эътиборга олинади.


59. Асосий истеъмолчилар қайта сотиладиган иссиқлик энергияси учун иссиқлик таъминоти корхонаси билан ҳам, субистеъмолчилар билан ҳам истеъмолчиларнинг субистеъмолчилар тегишли бўлган гуруҳлари учун белгиланган тарифлар бўйича ҳисоб-китоб қиладилар.



XI. ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА БУҒ ҲОЛИДА БЕРИЛАДИГАН

ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИ МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ ВА

ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


60. Истеъмолчига буғ ҳолида берилаётган иссиқлик энергиясининг миқдори (гигакалорияларда) буғнинг белгиланган параметрларида буғ миқдорини унинг таркибидаги иссиқлик миқдорига кўпайтмаси сифатида аниқланади.

Бунда мазкур иссиқлик таъминоти манбаидаги бошланғич (совуқ) сувдаги мавжуд иссиқлик миқдори ҳисобга олинади.


61. Истеъмолчи томонидан буғ конденсати билан қайтарилаётган иссиқлик энергиясининг миқдори конденсат миқдорини, иссиқлик таъминоти манбаидаги бошланғич (совуқ) сувдаги иссиқликни ҳисобга олган ҳолда, конденсатнинг иссиқлик миқдори ва ҳароратига кўпайтмаси сифатида аниқланади.


62. Истеъмол қилинган буғдаги иссиқлик энергияси учун ўзаро ҳисоб-китобни амалга оширишда конденсат билан қайтарилган иссиқлик энергияси миқдори айирилади.



XII. ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА ИССИҚ СУВ ҲОЛИДА

БЕРИЛАДИГАН ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИ МИҚДОРИНИ

АНИҚЛАШ ВА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


63. Истеъмолчига иссиқ сув ҳолида бериладиган иссиқлик энергиясининг миқдори сув миқдорини унинг иссиқлик сиғимига, берилувчи ва орқага қайтувчи тармоқ сувларининг ҳарорати ўртасидаги тафовутга кўпайтмаси сифатида аниқланади.

Очиқ сув олиш тизимида истеъмолчига иссиқ сув ҳолида етказиб бериладиган иссиқлик энергияси миқдори сув миқдорини унинг иссиқлик сиғими ҳамда иссиқ (берилаётган) ва бошланғич сувларнинг ҳарорати ўртасидаги тафовутга кўпайтмаси сифатида аниқланади, бошланғич сув ҳарорати учун ўртача ойлик ҳарорат олинади.


64. Иссиқ сув ҳолидаги иссиқлик энергиясидан фойдаланишда истеъмолчи орқага қайтадиган тармоқдаги сувни иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасида кўзда тутилган миқдорда ва шартномага илова қилинадиган ҳарорат жадвали бўйича унинг қийматидан ортиқ бўлмаган ҳарорат билан қайтариши шарт.

Истеъмолчининг иссиқлик тармоғи учун етказиб бериладиган тармоқ сувининг ҳарорати иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан ҳарорат жадвалига мувофиқ сақлаб турилади.

Иссиқлик энергияси етказиб беришни тартибга солиш, кун ва туннинг ташқи ҳарорати ўртасидаги фарқ 8°С ва ундан ортиқ бўлса суткада 2 марта ва ушбу фарқ 8°С дан кам бўлса - суткада 1 марта амалга оширилади.

Тартибга солишда маиший мақсадларда ва жамоат биноларини иситиш тизимида фойдаланиладиган сувнинг ҳароратини тунги вақтда пасайтириш имконияти, шунингдек ишдан ташқари вақтда унинг саноат корхоналарига етказиб берилишини қисқартириш кўзда тутилиши керак.


65. Циркуляцион сув ҳажмининг ошиши сабабли орқага қайтадиган тармоқ сувининг ўртача суткалик ҳарорати истеъмолчи томонидан жадвалдагига қараганда 3°С дан ортиқ миқдорда оширилган тақдирда, иссиқлик таъминоти корхонаси тармоқдаги сувнинг ўртача суткалик ҳарорати (+) 3°С дан ортиқ четга чиқмаслигига риоя қилиш шарти билан истеъмолчига иссиқлик энергияси етказиб беришни камайтиришга ёки тўлиқ тўхтатишга ёхуд берилган иссиқлик энергияси учун иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан истеъмолчи учун ҳисоблаб чиқилган ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасига илова қилинган ҳарорат жадвалида кўзда тутилган ҳарорат пасайиши бўйича ҳисоб-китоб қилишга ҳақлидир.


66. Истеъмолчиларга иссиқ сув эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган 40° - 45°С ҳароратдаги иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоблар иссиқ сув учун тариф бўйича 50 фоизли чегирма билан амалга оширилади.


67. Қуйидаги ҳолларда тармоқ сувидаги иссиқлик энергияси йўқотишлари истеъмолчилар томонидан шартномавий нархлар бўйича тўланади:

иссиқлик тармоқларининг гидравлик ва ҳароратли синовлари ўтказилиши билан боғлиқ йўқотишлар ўрнини тўлдириш;

истеъмолчи тармоғини унинг буюртманомаси бўйича тўлдириш, аварияли вазиятлар ҳам шу жумлага киради;

истеъмолчидан қайтариладиган паст сифатли (таркибида темир, механик қоришмалар ва бошқалар мавжуд бўлган) орқага қайтадиган тармоқ сувини сиздириш.

Иссиқлик таъминоти корхонасининг айби билан юз берган тармоқ сувидаги иссиқлик энергияси йўқотишлари учун истеъмолчи томонидан ҳақ тўланмайди.



XIII. ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ТОМОНИДАН ҚАЙТАРИЛАДИГАН

БУҒ КОНДЕНСАТИ МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ ВА

ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


68. Иситиш, шамоллатиш ва иссиқ сув билан таъминлаш учун буғ ҳолидаги иссиқлик энергиясидан фойдаланилганда истеъмолчилар иссиқлик таъминоти корхонасига истеъмол қилинган буғнинг умумий миқдоридан камида 95 фоиз конденсатни, технологик мақсадлар учун буғдан фойдаланилганда эса - шартномада келишилган миқдорда ва сифат билан қайтаришлари шарт.

Конденсатнинг истеъмол қилинадиган буғ миқдорига нисбатан фоизларда қайтариш меъёри ва унинг сифатини томонлар иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасини тузиш вақтида белгилайдилар.

Истеъмолчи иссиқлик манбаига қайтариши шарт бўлган конденсат миқдори иссиқлик истеъмоли тизимларининг лойиҳа маълумотларига, корхонанинг буғ-конденсат балансига мувофиқ ва буғ-конденсатни қайтариш бўйича эришилган натижаларни ҳамда мавжуд захираларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

Иссиқлик таъминоти корхонаси истеъмолчига, унда техник имконият мавжуд бўлганда, буғ-конденсат қайтаришни кўпайтиришга йўналтирилган тадбирларни бажаришни тавсия этишга, уларни бажаришнинг истеъмолчи билан келишилган муддатини белгилашга ҳақлидир. Белгиланган муддат тугагач истеъмолчига буғ-конденсатни қайтариш меъёри таклиф этилган тадбирларни ҳисобга олиб ва кейинчалик амалдаги иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасига тегишли ўзгартиришлар киритган ҳолда кўпайтирилади.


69. Истеъмолчи томонидан қайтариладиган буғ-конденсат иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасида келишилган миқдорга ва сифатга мувофиқ бўлиши керак.

Истеъмолчи томонидан қайтариладиган буғ-конденсат миқдори ва сифати иссиқлик тармоқларининг баланс бўйича мансублиги бўлиниш чегарасида аниқланади.

Истеъмолчи томонидан қайтариладиган буғ-конденсатнинг сифати мазкур буғ манбаида иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан ишлатилаётган қозонхоналардаги таъминлаш сувининг меъёрларига мувофиқ бўлиши керак.


70. Электр станциясига сифати шартномадаги шартларга мувофиқ бўлмаган буғ-конденсат топширилганда иссиқлик таъминоти корхонаси қайтарилган буғ-конденсат миқдорига тузатувчи коэффициент жорий этади: конденсатдан буғлатгичлар, буғни қайта ишловчилар ёки иссиқлик тармоғини қўшимча таъминлаш учун фойдаланилганда - 0,8, конденсат қўшимча тозалаш учун қабул қилинганда эса - 0,5 коэффициенти қўлланади. Ифлос конденсатдан фойдаланишнинг техник имконияти мавжуд бўлмаганда ушбу конденсат дренажга оқизилади, бу ҳолда истеъмолчи буғ-конденсатни топширмаган деб ҳисобланади. Қайтарилган буғ-конденсатдаги иссиқлик энергияси миқдори ҳам иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан ҳисобга олинган буғ-конденсат миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.

Қайтарилаётган буғ-конденсатнинг иссиқлик-техник параметрлари (миқдори, ҳарорати, ифлослик даражаси) иссиқлик тармоқларининг баланс бўйича мансублиги бўлиниш чегарасида кимёвий текшириш натижалари ҳамда ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари бўйича аниқланади ва икки томонлама далолатнома билан расмийлаштирилади.


71. Конденсатни тозалаш қимматга тушадиган ёки унинг қайтарилиши мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолларда айрим истеъмолчилар, "Ўзэнергоинспекция" билан келишилган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва конденсатдан ўз эҳтиёжлари учун тўлиқ фойдаланиш шарти билан иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан конденсатни қайтаришдан озод қилиниши мумкин.

Истеъмолчининг яқин-атрофида иссиқлик таъминоти корхонасининг сув билан ишлайдиган иссиқлик тармоқлари ўтган тақдирда ва бунинг учун техник имконият мавжуд бўлганда истеъмолчи иситиш, шамоллатиш ва иссиқ сув билан таъминлаш юкламасини буғдан иссиқ сувга ўтказиши шарт.


72. Қайтариладиган буғ-конденсатнинг миқдори ва сифати бўйича иссиқлик таъминоти корхонаси билан истеъмолчи ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда техник экспертиза ўтказилади. Техник экспертиза истеъмолчи томонидан иккала томон вакилларидан, манфаатдор бўлмаган ташкилотлар мутахассисларини жалб этган ҳолда ташкил этилади.

Агар техник экспертиза ўтказилгандан кейин томонлар келишувга эришмасалар, у ҳолда буғ-конденсатнинг миқдори ва сифати бўйича якуний қарор "Ўзэнергоинспекция" томонидан қабул қилинади.


XIV. ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИ УЧУН ТЎЛОВ

ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ВА УЛАР

БЎЙИЧА ҲАҚ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


73. Иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоблар иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасига мувофиқ иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан ёзиб берилган ёки истеъмолчининг ўзи томонидан ёзилган тўлов ҳужжатлари бўйича амалга оширилади.


74. Тўлов ҳужжатида иссиқлик энергиясининг миқдори ёки тўлов қийматини ҳисоблашда хатолар аниқланганда, истеъмолчи бу тўғрида иссиқлик таъминоти корхонасига ариза бериши шарт.

Иссиқлик таъминоти корхонаси бу ҳолда тўлов ҳужжатидаги хатоларни тузатади. Истеъмолчи тузатиш киритилган тўлов ҳужжати бўйича ҳақ тўлайди.


75. Тўлов муддати ўтказиб юборилганлиги учун пеня ундириш ҳуқуқидан қатъи назар, иссиқлик таъминоти корхонасида, қарзни тўлаш тўғрисида огоҳлантиришдан кейин тўламаганлиги учун, истеъмолчига иссиқлик энергияси етказиб беришни тўхтатиш ҳуқуқи сақланиб қолади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 35-сон, 382-модда.




























Время: 0.1380
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск