Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳудуд /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2009 й. 246-сон "2009-2012 йилларда Наманган вилоятида кичик бизнес, тадбиркорлик ва касаначиликни ривожлантириш дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.08.2009 й.

N 246



2009-2012 ЙИЛЛАРДА НАМАНГАН

ВИЛОЯТИДА КИЧИК БИЗНЕС, ТАДБИРКОРЛИК

ВА КАСАНАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, Наманган вилоятининг ишлаб чиқариш ва меҳнат салоҳиятидан янада тўлиқ фойдаланиш, янги иш ўринлари ташкил этиш, ички бозорни маҳаллий товарлар ва хизматлар билан тўлдириш, шу асосда аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 6 июлдаги Ф-3215-сон фармойишига мувофиқ ташкил этилган Ишчи комиссия томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар иштирокида ишлаб чиқилган 2009 - 2012 йилларда Наманган вилоятида кичик бизнес, тадбиркорлик ва касаначиликни ривожлантириш дастури маъқуллансин. Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:

тармоқлар, шаҳарлар ва туманлар бўйича саноат ишлаб чиқариши соҳасида кичик бизнеснинг янги корхоналарини ташкил этиш параметрлари 1 ва 1а-иловаларга* мувофиқ;

хизматлар турлари, шаҳарлар ва туманлар бўйича хизматлар соҳасида кичик бизнес корхоналари ташкил этиш параметрлари 2 ва 2а-иловаларга* мувофиқ;

шаҳарлар ва туманлар бўйича касаначилик соҳасида иш ўринлари ташкил этиш параметрлари 3-иловага* мувофиқ.


2. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 6 июлдаги Ф-3215-сон фармойишига мувофиқ ташкил этилган Ишчи комиссияга (Р.С. Азимов) вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ҳокимият органларининг ушбу қарор билан тасдиқланган Дастурда назарда тутилган тадбирларни белгиланган муддатларга мувофиқ амалга ошириш билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштириш функцияси;

Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчига (Б.Т. Юсупов), вилоятнинг шаҳарлари ва туманлари ҳокимларига Дастурда белгиланган параметрлар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш учун шахсий масъулият юклансин.


3. Наманган вилояти ҳокимлиги:

бир ҳафта муддатда Дастур параметрлари йил чоракларига бўлиб чиқилган ҳолда барча шаҳарлар ва туманларга аниқ етказиб берилишини таъминласин;

кичик бизнес корхоналари ташкил этиш бўйича лойиҳаларнинг ташаббускорларига зарур ер участкалари, нотурар жой объектлари ажратилишида, шунингдек бизнесни ташкил этиш ва юритиш учун зарур бўлган рўйхатга олиш тартиб-қоидаларидан ўтишда ҳар томонлама кўмаклашсин;

Дастур параметрлари бажарилиши мониторингини ташкил этсин ҳамда корхоналар ва ҳудудлар бўйича кичик бизнес ва касаначиликни ривожлантиришнинг муаммоли масалаларини мунтазам равишда кўриб чиқсин, уларни ҳал этиш юзасидан зарур шошилинч амалий чора-тадбирлар кўрсин;

Дастурнинг бажарилиши тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсин.


4. Наманган вилояти ҳокимлигига Наманган вилояти туманлари ва шаҳарлари ҳокимларига ва ҳокимларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарларига, шунингдек Кичик бизнес, тадбиркорлик ва касаначиликни ривожлантириш дастури топшириқлари тўлиқ даражада бажарилишини таъминлаётган хўжалик юритувчи субъектларни рўйхатдан ўтказиш хизматлари ходимларига хўжалик юритувчи субъектларни рўйхатдан ўтказиш пайтида давлат божи сифатида олинган маблағлар ва маҳаллий бюджетлар параметрлари ортиғи билан бажарилишидан олинган маблағлар ҳисобига ҳар чорак якунлари бўйича уларнинг лавозим маошига 30 фоизгача миқдорида мукофот белгилаш ҳуқуқи берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Наманган вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда вилоят туманлари ва шаҳарлари ҳокимликларининг, шунингдек вазирликлар ва идоралар ҳудудий бўлинмаларининг кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш учун масъул бўлган раҳбарлари ва ходимларини мукофотлаш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Тижорат банкларига Наманган вилояти кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига, энг аввало дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантириш, улар фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтириш, замонавий асбоб-ускуналар ва мини-технологиялар сотиб олиш, айланма маблағларни тўлдириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кредитлар ажратилишини таъминлаш тавсия қилинсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 35-сон, 383-модда.














































Время: 0.1748
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск