Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар актларини ижро этиш. Суд ижрочилари /

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишдан бўйин товлаётган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш ҳамда Суд департаменти, ички ишлар идоралари ва Давлат чегарасини қўриқлаш органларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 25.08.2009 й. 1997-сон билан рўйхатга олинган 20.08.2009 й. Адлия вазирлигининг 9-сон, Ички ишлар вазирлигининг 11-сон, Миллий хавфсизлик хизмати 76-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 25 августда 1997-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги ва

Миллий хавфсизлик хизматининг

2009 йил 20 августдаги

9, 11, 76-сонли қарорига

ИЛОВА


Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар

ҳужжатларини ижро этишдан бўйин товлаётган

шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини

вақтинча чеклаш ҳамда Суд департаменти, ички ишлар

идоралари ва Давлат чегарасини қўриқлаш органларининг

ҳамкорлиги тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 2001 й., 9-10-сон, 169-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 6 январдаги "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришлари тартибини ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 8-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 1-сон, 1-модда) мувофиқ, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишдан бўйин товлаган жисмоний шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш (кейинги ўринларда - қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолияти моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг (кейинги ўринларда - Суд департаменти) ички ишлар ва Давлат чегарасини қўриқлаш органлари билан ҳамкорлигини ташкил этиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш ижро ҳужжатида қарздор сифатида жисмоний шахс иштирок этганида мазкур низомда белгиланган ўзига хос хусусиятларни инобатга олган ҳолда "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ қўлланиладиган мажбурий ижро этиш чораларидан бири ҳисобланади.

Мазкур Низом талаблари эксклав ҳудудларда доимий яшовчи қарздорларга нисбатан улар доимий яшаш жойидан Ўзбекистон Республикасининг асосий ҳудудига ўтишларида ва қайтишларида қўлланилмайди.

2. Қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги (кейинги ўринларда - ижро ҳужжати) талаблар қарздор томонидан узрли сабабларсиз белгиланган муддатда ижро этилмаганда қўлланилади.

Агар ижро ҳужжати суд ҳужжати бўлмаса ва суд ҳужжати асосида берилмаган бўлса, ундирувчи қарздорга Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни белгилаш тўғрисида ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли.

Суд ижрочиси ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорида қарздор томонидан ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун белгиланган муддатда узрли сабабларсиз ижро этилмаган тақдирда унга нисбатан мажбурий ижро ҳаракатлари қўлланилиши, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқи вақтинча чекланишини кўрсатади.


3. Қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кунда энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан ошмайдиган миқдорда сумма ундиришни назарда тутувчи ижро иши бўйича, шунингдек суд қарорини ижро этиш учун етарли мол-мулк олиб қўйилган тақдирда;

қарздор сифатида юридик шахс иштирок этган ижро ҳужжати бўйича.


4. Суд ижрочисининг қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори ижро этилиши шарт ва фақат суд ёки суд ижрочиси томонидан қонунда белгиланган тартибда тўхтатилиши мумкин.

Суд ижрочиси қарорининг ижроси ички ишлар ва Давлат чегарасини қўриқлаш органлари томонидан муҳокама қилинишига, тўхтатилишига ёки бошқача тарзда тўсқинлик қилинишига йўл қўйилмайди, суд тартибида ёхуд шикоят ёки протест келтириш бундан мустасно.



II. ҚАРЗДОРНИНГ ЧИҚИШ ҲУҚУҚЛАРИНИ

ВАҚТИНЧА ЧЕКЛАШНИ ЖОРИЙ ЭТИШ


5. Қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш қарздор томонидан ижро ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда узрли сабабларсиз ижро этилмаганда суд ижрочиси томонидан қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқариш йўли билан қўлланилиши мумкин.

Ижро ҳужжатидаги талабларни қарздор томонидан ижро этиш муддати ижро иши юритиш қўзғатилган кундан беш кундан ошиб кетмайдиган ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорда суд ижрочиси томонидан белгиланади.


6. Қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарор суд ижрочиси томонидан ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббусига кўра чиқарилади.


7. Қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклашни қўллаш тўғрисида ариза ундирувчи ёки қонунда кўрсатилган ҳолларда унинг вакили томонидан тақдим қилинади. Ушбу ариза қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклашнинг асослантирилган сабабини ўз ичига олган бўлиши лозим

Суд ижрочиси қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклашни қўллаш тўғрисидаги ундирувчининг аризасини кўриб чиқиб қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаради ёки аризани қаноатлантиришни рад қилади ва ундирувчига асослантирилган жавоб юборади.


8. Суд ижрочисининг қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори катта суд ижрочиси томонидан тасдиқланади.


9. Қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқарган суд ижрочиси қарорни зудлик билан факс ёки ҳужжатли маълумотни тезкор жўнатиш имконини берадиган бошқа алоқа воситалари орқали Суд департаментининг ҳудудий бошқармасига юборади.

Қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарорнинг нусхалари суд ижрочиси томонидан қарор чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмасдан:

қарздорга, агар унинг турган жойи маълум бўлса;

ундирувчига, агар қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш унинг аризасига биноан қўлланилган бўлса юборилади.


10. Суд департаментининг ҳудудий бошқармаси қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисидаги суд ижрочисининг қарори келиб тушган кунда:

қарорни 1-иловага мувофиқ қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарорларни рўйхатга олиш Китобига рўйхатга олади ва электрон маълумотлар базасига киритади;

қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш ҳақидаги талабномани (кейинги ўринларда - талабнома) 2-иловага мувофиқ расмийлаштиради ва факс ёки ҳужжатли маълумотни тезкор жўнатиш имконини берадиган бошқа алоқа воситалари орқали ижро учун ички ишлар органларининг кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (бошқармасига) ҳамда Давлат чегарасини қўриқлаш органларига, шунингдек назорат ва ҳисобини юритиш учун Суд департаментига қарор рўйхатга олинган куннинг 18:00 дан кечиктирмасдан юборади. Қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш ҳақидаги талабноманинг асл нусхаси юқоридаги органларга қарор рўйхатга олинган куннинг эртасидан кечиктирмасдан юборилади.

Агар қарздор чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлса, қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш ҳақидаги талабнома кейинчалик тегишли органга маълумот бериш учун фақат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига юборилади.

Талабнома Суд департаментининг ҳудудий бошқармаси раҳбари, у бўлмаган тақдирда эса унинг ўринбосари томонидан имзоланади ва гербли муҳр билан тасдиқланади.


11. Суд департаментининг ҳудудий бошқармаси юборилган талабномалар бўйича алоҳида иш юритувини олиб боради ва Қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарорларни рўйхатга олиш китоби ва электрон маълумотлар базасига киритилган маълумотларнинг тўғрилиги, ҳаққонийлиги, шунингдек иш юритувининг олиб борилиши учун жавобгар бўлади.


12. Ички ишлар органларининг Кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими (бошқармаси) ва Давлат чегарасини қўриқлаш органлари талабнома олинган куннинг эртасидан кечиктирмасдан, ушбу талабномани жўнатган Суд департаментининг ҳудудий бошқармасига қабул қилинган чоралар ҳақида ёзма равишда хабар қилади.


13. Ички ишлар органларининг кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими (бошқармаси) ҳамда Давлат чегарасини қўриқлаш органлари суд ёки суд ижрочиси томонидан қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш олиб ташланмагунга қадар қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишига йўл қўймасликка мажбурдирлар.

Давлат чегарасини қўриқлаш органлари томонидан Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқлари чекланган қарздор жисмоний шахс аниқланган тақдирда бу ҳақда кечаю-кундуз хабарларни қабул қилиш ташкил этилган Суд департаменти органи хабардор қилинади. Қарздор аниқланганлиги тўғрисида маълумотни олган Суд департаменти органи зудлик билан қарор қабул қилиши ва бу ҳақда Давлат чегарасини қўриқлаш органини хабардор қилиши лозим.

Чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чеклаш қўлланилган қарздор томонидан Ўзбекистон Республикасидан чиқиш тартиби бузилганлиги аниқланган ҳолларда Давлат чегарасини қўриқлаш органлари қарздордан унинг ҳаракатлари тўғрисида ёзма тушунтириш талаб қилади ва тушунтиришни қарздорнинг чиқишга уриниши ҳақидаги хабарнома билан бирга тегишли чоралар қабул қилишлик учун Суд департаментининг ҳудудий бошқармасига юборади.


14. Ички ишлар органларининг кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими (бошқармаси) ҳамда Давлат чегарасини қўриқлаш органларидан қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисидаги талабноманинг ижроси таъминланганлиги тасдиғи билан келиб тушган жўнатмалар юборилган талабномаларга қўшиб қўйилади ва Қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарорларни рўйхатга олиш китобига тегишли белги қўйилади.



III. ҚАРЗДОРНИНГ ЧИҚИШ ҲУҚУҚЛАРИНИ

ВАҚТИНЧА ЧЕКЛАШНИ ОЛИБ ТАШЛАШ


15. Қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш ўрнатишга асос бўлган ижро ҳужжати талаблари амалда ижро этилганда ёхуд қонунда белгиланган асосларга кўра ижро ҳужжати тугатилган ёки тамомланган тақдирда суд ижрочиси:

эртаси кундан кечиктирмай катта суд ижрочисининг имзоси билан қарздорни ёзма равишда хабардор қилади;

зудлик билан факс ёки ҳужжатли маълумотни тезкор жўнатиш имконини берадиган бошқа алоқа воситалари орқали Суд департаментининг ҳудудий бошқармасини хабардор қилади.

Суд департаментининг ҳудудий бошқармаси қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш олиб ташланганлиги тўғрисида Қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарорларни рўйхатга олиш китоби ва электрон маълумотлар базасига тегишли белги киритади ва эртаси кундан кечиктирмасдан бу ҳақда ушбу Низомнинг 11 - 13-бандларида кўрсатилган тартибда ички ишлар органларининг кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими (бошқармаси) ҳамда Давлат чегарасини қўриқлаш органларига қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш олиб ташланганлиги ҳақида хабардор қилади.

Ички ишлар органларининг Кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими (бошқармаси) ҳамда Давлат чегарасини қўриқлаш органлари хабарни олгандан сўнг зудлик билан қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклашни олиб ташлайди.


16. Суд ижрочиси, зарурат туғилганда, қарздорнинг илтимосномасига асосан қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклашни ҳаракатдан қуйидаги ҳолларда тўхтатиб туришга ҳақли:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида касалхонага ётқизишни талаб қиладиган қарздорнинг соғлиғини тиклаш заруриятини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарздорни Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетувчи расмий делегация таркибига киритиш ҳақидаги қарори мавжуд бўлганда.

Қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чекловни тўхтатиш тўғрисида суд ижрочисининг қарори чиқарилади, катта суд ижрочиси томонидан тасдиқланади ва ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган тартибда ижро учун юборилади.


17. Қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларига вақтинча чекловни олиб ташлашга қуйидагилар асос бўлмайди:

ижро иши юритиш тўхтатилганлиги, суд ижрочисининг қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори суд томонидан тўхтатилган ҳоллар бундан мустасно;

ижро иши юритиш "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига асосан бошқа суд ижрочисига юборилиб ижро иши юритиш тамомланганлиги.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


18. Суд департаментининг ҳудудий бошқармаси, ички ишлар органларининг кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими (бошқармаси) ҳамда Давлат чегарасини қўриқлаш органи қарздорнинг чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклашларнинг ҳисобини амалга оширади, электрон тарзда маълумотлар базасини юритади ва қарздорларнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисида маълумотлар алмашинувини амалга оширади.


19. Суд департаменти, ички ишлар ҳамда Давлат чегарасини қўриқлаш органларининг мансабдор шахслари ушбу Низом талабларининг оғишмай бажарилиши учун шахсан жавобгардирлар.


20. Қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисидаги, қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклашни тўхтатиш тўғрисидаги, шунингдек қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклашни рад қилиш тўғрисидаги суд ижрочисининг қарори устидан Суд департаментининг юқори турувчи органи ёки судга шикоят қилиниши мумкин.


21. Чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш талабларини қарздор томонидан бажарилмаслиги, суд ҳужжати ижросига тўсқинлик қилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикасидан ноқонуний чиқиб кетиши қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка, шу жумладан, жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.


22. Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган қарздорнинг ноқонуний чиқиб кетишига мансабдор шахсларнинг ёрдам берганлик ҳолатлари аниқланган тақдирда, суд ижрочиси мавжуд ҳужжатларни тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чора кўришлик учун юборади.


23. Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш кўринишидаги мажбурий чоралар қўлланилган қарздор - йўловчилар томонидан уларни ҳаво кемаси борти, темир йўл ва бошқа транспорт воситаларидан туширилганлик ёки улар томонидан амалга оширилган бронлаштиришни бекор қилганлик бўйича даъво талаби тақдим этилиши ва ҳуқуқларини поймол қилинишини олдини олиш мақсадида Суд департаменти асосий фаолияти йўловчи ташиш бўлган йўловчи ташувчилар билан маълумотлар алмашиш тўғрисида келишув тузиши мумкин.


24. Ушбу Низом Дававианазорат ва Ўздавтемирйўлназорат давлат инспекциялари билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА


Қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш

ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисидаги

қарорларни рўйхатга олиш китоби

Т/р

Суд ижрочилари

бўлими номи

    

Ижро ҳужжатини

чиқарган орган номи, ижро ҳужжатининг

номи, сана ва рақами


Қарздор тўғрисида

маълумот

(Ф.И.Ш, туғилган йили

ва жойи, яшаш манзили)

Ундирувчи

номи

Ижро ҳужжати мазмуни


мазмуни

ундирилиши

лозим бўлган

сумма

















  

     






Жадвалнинг давоми

    

    

Ижро иши

рақами ва

санаси

   

Қарор санаси ва суд

ижрочисининг Ф.И.Ш.

Қарорнинг ижро

учун юборилган

санаси

Чиқиш ҳуқуқларини

чеклашни бекор

қилиш санаси

Ижро иши юритишни

тамомлаш учун асос

бўлган қонун моддаси

ва сана









Низомга

2-ИЛОВА


Қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш

ҳуқуқларини вақтинча чеклаш ҳақидаги талабнома

Т/р

Ҳудудий

бошқарма

номи

Ижро ҳужжати

чиқарган орган

номи, ижро

ҳужжатининг

номи, рақами ва

санаси

     

Қарздор тўғрисида

маълумот (Ф.И.Ш,

туғилган йили ва

жойи, яшаш

манзили)

  

Ундирув-

чи номи

Ижро ҳужжати

мазмуни


Ижро

иши

рақами

ва санаси

Қарор санаси

ва суд

ижрочисининг

Ф.И.Ш.

мазмуни

Ундирили-

ши лозим

бўлган

сумма









Ҳудудий бошқарма бошлиғи



(Ф.И.Ш., имзо)

Ҳудудий бошқарманинг

масъул ходими



(Ф.И.Ш., имзо ва хизмат телефони рақами)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 35-сон, 389-модда.


























Время: 0.1320
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск