Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона тўловлари /

Иқтисодиёт вазирлигининг 80-сон, Молия вазирлигининг 84-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ЭГ-в-01/10-5247-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/20-21-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар, бутловчи буюм ва эҳтиёт қисмлар рўйхатига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 15.08.2009 й. Қарори (АВ томонидан 30.08.2009 й. 1802-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.08.2009 й.

N 1802-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.08.2009 й.

N 80


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.08.2009 й.

N 84


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.08.2009 й.

N ЭГ-в-01/10-5247


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

15.08.2009 й.

N 01-02/20-21


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт

божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод

қилинадиган технологик жиҳозлар, бутловчи буюм

ва эҳтиёт қисмлар рўйхатига ўзгартиришлар

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2009 йил 9 сентябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сон Фармонининг 5-бандига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 11-сон, 96-модда) мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 2 майдаги 52, 46, ЭГ-01/19-2784 ва 01-02/8-38-сон қарори (рўйхат рақами 1802, 2008 йил 3 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 19-сон, 163-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар, бутловчи буюм ва эҳтиёт қисмлар Рўйхатига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Иқтисодиёт вазири                                                            С. Бекенов



Молия вазири                                                                     Р. Азимов



Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири                                         Э. Ғаниев



Давлат божхона қўмитаси раиси                                       С. Носиров






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда

импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан

озод қилинадиган технологик жиҳозлар, бутловчи буюм

ва эҳтиёт қисмлар рўйхатига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. "ТИФ ТН коди (2007 йил версияда)" графасида:

18-қаторда "8421" сонлари "8421 ***" сонлари билан алмаштирилсин;

39-қаторда "8443 (8443 31 - 8443 99 дан ташқари)" сўзлари "8443*** (8443 31 - 8443 99 дан ташқари)" сўзлари билан алмаштирилсин;

40-қаторда "8444 00" сонлари "8444 00 ***" сонлари билан алмаштирилсин;

41-қаторда "8445" сонлари "8445 ***" сонлари билан алмаштирилсин;

42-қаторда "8446" сонлари "8446 ***" сонлари билан алмаштирилсин;

43-қаторда "8447" сонлари "8447 ***" сонлари билан алмаштирилсин;

44-қаторда "8448" сонлари "8448 ***" сонлари билан алмаштирилсин;

45-қаторда "8449 00 000 0" сонлари "8449 00 000 0 ***" сонлари билан алмаштирилсин;

46-қаторда "8451" сонлари "8451 ***" сонлари билан алмаштирилсин;

47-қаторда "8452 21 000 0, 8452 29 000 0" сонлари "8452 21 000 0 ***, 8452 29 000 0 ***" сонлари билан алмаштирилсин.


2. Қуйидаги мазмундаги 84-1 ва 84-2-қаторлар билан тўлдирилсин:

"

84-1

9011 10 900 0, 9011 80 000 0


Микроскоп, трихоноскоп


84-2

9012 10 900 0


Микроскоп рақамли универсал ИМЦ, БМУ


             ".


3. Қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

"*** Импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғи тўлови бўйича имтиёзлар, шунингдек божхона расмийлаштируви вақтида ишлаб чиқарилган йили 3 йилдан ортиқ бўлган тўқимачилик соҳаси корхоналарини ташкил этиш, модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳалари учун корхоналар томонидан тўғридан-тўғри инвестиция ҳисобига корхона устав фондига улуш сифатида келтириладиган технологик ускуналарга қўлланилади.

Имтиёзларни қўллаш учун қуйидагилар асос бўлади:

"Ўзбекенгилсаноат" ДАК ва "Ўзенгсанлойиҳа" МЧЖнинг келтирилаётган ускунанинг замонавий технологиялар талабларига жавоб бериши ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлаши тўғрисидаги эксперт хулосаси;

импорт қилинаётган ускуналар ўрнатиладиган корхонанинг, ушбу ускуналарни корхона устав фондига улуш сифатида киритилишини кўрсатадиган таъсис ҳужжатлари.

Кўрсатиб ўтилган хулосалар (ҳужжатлар) ускуналарни эркин муомалага чиқариш режимида божхона расмийлаштируви вақтида БЮД билан бирга тақдим этилиши зарур".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 36-сон, 396-модда.





















Время: 0.1581
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск