Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 30.08.2009 й. 2001-сон билан рўйхатга олинган 19.08.2009 й. Халқ таълими вазирлиги 31-сон, Давлат тест марказининг 25/ҚҚ-сонли қўшма қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 30 августда 2001-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Халқ таълими вазирлиги ва

Давлат тест марказининг

2009 йил 19 августдаги

31, 25/ҚҚ-сонли қарорига

ИЛОВА



Футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган

мактаб-интернатларига ўқувчилар қабул

қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги 203-сон "Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида"ги ва 2008 йил 7 августдаги 173-сон "Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига (кейинги ўринларда мактаб-интернат деб юритилади) ўқувчиларни қабул қилиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мактаб-интернатга жисмоний жиҳатдан тайёрланган, футболга қобилияти бўлган, умумтаълим мактабининг 4-синфини тугатган (10-11 ёш) футбол билан шуғулланган, танлов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ўқувчилар танлов натижалари асосида қабул қилинади.


2. Мактаб-интернатнинг асосий вазифаси истеъдодли ва иқтидорли болаларни аниқлаш, қўллаб-қувватлаш, ўқитиш, тарбиялаш ва уларнинг индивидуал хусусиятларини ривожлантириш, футбол соҳасида спорт қобилиятини шакллантиришга ва энг тўлиқ даражада амалга оширишга кўмаклашувчи муҳит яратиш, футбол бўйича республикамизда фаолият кўрсатаётган жамоалар учун муносиб спортчилар тайёрлашдан иборат.



II. ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


3. Мактаб-интернатга ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва танлов имтиҳонларида иштирок этувчи ўқувчилар рўйхатини шакллантириш учун мактаб-интернатларда қабул ҳайъати тузилади.


4. Қабул ҳайъати таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиқлари томонидан тасдиқланади ва улар айни вақтда қабул ҳайъати раиси ҳисобланадилар. Қабул ҳайъати таркибини Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон футбол Федерацияси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий органлари вакиллари ташкил этади.


5. Мактаб-интернат директори ҳайъатнинг масъул котиби ҳисобланади.


6. Мактаб-интернатга жорий ўқув йилида 4-синфни тугатган ўқувчилар 5-синфга танлов асосида қабул қилинади.


7. Мактаб-интернатга кириш учун 25 июндан 8 августгача (шу кун ҳам) қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:

таълим йўналиши ва ўқув тили кўрсатилган ҳолдаги ота-онасининг аризаси;

ўзлаштириш баҳолари табели;

N 086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;

турар жойдан маълумотнома;

3,5 х 4,5 см. ҳажмдаги 6 та фотосурат;

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва нусхаси;

футболчи паспорти - Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида шуғулланганлар учун.



III. ТАНЛОВ ИМТИҲОНЛАРИНИ

ЎТКАЗИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Танлов имтиҳонларини ўтказиш учун имтиҳонларни ўтказиш ҳайъати ташкил этилади. Имтиҳонларни ўтказиш ҳайъати таркиби қабул ҳайъати раиси томонидан тасдиқланади.


9. Танлов имтиҳонларида иштирок этган ўқувчиларнинг билими ихтисослик имтиҳонлари ва умумтаълим фанлари бўйича тест синовлари асосида баҳоланади.

Мактаб-интернатга синовлардан юқори балл тўплаган ўқувчилар қабул қилиш квотасига мувофиқ ўқишга қабул қилинади.


10. Танлов имтиҳонларининг натижалари бўйича қайдномалар тўлдирилиб, қайдномалар қабул ҳайъати раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.



IV. ИХТИСОСЛИК ИМТИҲОНЛАРИ

СИНОВЛАРИНИ ЎТКАЗИШ  ТАРТИБИ


11. Ихтисослик бўйича имтиҳонлар 11 августдан 16 августгача (шу кун ҳам) ўтказилади ва ҳар бир синов натижалари ўтказилган куннинг эртасидан кечиктирмай ўқувчиларга эълон қилинади.


12. Антропометрик (оғирлиги ва бўйи) маълумотлар, функционал имкониятлар ва саломатликдаги нуқсонларни аниқлаш бўйича шифокор назоратидан ўтган ўқувчиларга ихтисослик имтиҳонларини топшириш учун рухсат этилади. Ихтисослик имтиҳонлари ўқувчининг антропометрик (оғирлиги ва бўйи) кўрсаткичлари, функционал имкониятлари ва соғлиғидаги камчиликларни аниқлаш мақсадида 9-10 август кунлари вилоят, туман, шаҳар жисмоний тарбия, тиббиёт диспансери билан мактаб-интернатнинг мураббий-ўқитувчилари томонидан амалга оширилади.


13. Ўқувчининг жисмоний ривожланганлиги ва функционал тайёргарлик кўрсаткичлари мазкур Низомнинг 1-иловасида белгиланган баллар асосида баҳоланади.

Ўқувчининг ихтисослик имтиҳонлари умумий жисмоний тайёргарлик, махсус жисмоний тайёргарлик, ўйин фаолияти бўйича ўтказилади.


14. Ўқувчилар топширадиган имтиҳонлари ҳамда умумий, махсус жисмоний тайёргарлик ва ўйин фаолиятини баҳолашнинг ягона меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон футбол Федерацияси томонидан 2-иловага мувофиқ ишлаб чиқилиб тасдиқланади.


15. Ўқувчилар танлов натижаларида тўплаган умумий баллари асосида баҳоланади.



V. УМУМТАЪЛИМ ФАНЛАРИ БЎЙИЧА ТЕСТ

СИНОВЛАРИНИ  ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


16. Ўқувчиларни умумтаълим фанлари бўйича (математика ва она тили) билимини баҳолаш тест синовларидан иборат. Тест саволлари бошланғич таълим дастури асосида ҳар бир фандан 30 та саволдан, қабул ҳайъати томонидан ишлаб чиқилади. Ҳар бир тўғри жавоб 3 балл билан баҳоланади. Умумтаълим фанлари бўйича тест синовларига ҳар бир фан учун 90 дақиқа вақт ажратилади.


17. Умумтаълим фанлари бўйича тест синовлари 17-18 август кунлари ўтказилади. Умумтаълим фанлари бўйича тест синов натижалари ўтказилган куннинг эртасидан кечиктирмай махсус жойларга осиб қўйилади.



VI. ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ТАНЛОВ ИМТИҲОНЛАРИ

НАТИЖАЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


18. Ихтисослик имтиҳон натижалари ва умумтаълим фанлари бўйича тест синов натижалари 20 августдан кечиктирмасдан махсус жойларга осиб қўйилади.


19. Мактаб-интернат томонидан 25 августдан кечиктирмай қабул қилинган ўқувчилар тўғрисида буйруқ чиқарилади.


20. Танлов имтиҳонлари натижаларига кўра, ўқувчилар ёки уларнинг ота-оналари норозилик аризасини бериш ҳуқуқига эгалар.



VII. ЎҚУВЧИНИНГ ЖИСМОНИЙ ВА МАХСУС

ТАЙЁРГАРЛИГИНИ ЎРГАНИШ ВА БЎШ

ҚОЛГАН ЎРИНЛАРГА ЎҚУВЧИЛАРНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИШ


21. Ўқувчиларнинг жисмоний ва махсус тайёргарлигини ўрганиш ўқув йили давомида бир марта, ўзлаштиролмаётган ўқувчиларни аниқлаш мақсадида ўтказилади.


22. Ўқувчиларнинг жисмоний ва махсус тайёргарлигини ўрганиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланган махсус ҳайъат аъзолари томонидан амалга оширилади.


23. Махсус ҳайъат ўқувчиларнинг жисмоний ва махсус тайёргарлигини ўрганишда ўқувчиларнинг жисмоний ва махсус тайёргарлик меъёрларини бажара олишларига эътибор қаратади.

Махсус ҳайъат томонидан ўрганиш натижасига кўра жисмоний ва махсус тайёргарлик меъёрларини ўзлаштира олмаган деб топилган ўқувчилар педагогик кенгаш қарори асосида четлаштирилади ва аввал ўқиган мактабига қайтариб юборилади (ўқувчининг яшаш жойи ўзгарган шароитда тегишли ҳудуддаги бошқа мактабга). Бунда, истисно тариқасида, 5-синф ва 9-синф ўқувчилари четлатилмайди.


24. Бўшаб қолган ўринларга ўқувчиларни қабул қилиш мазкур Низомда белгиланган тартибда ўқув йилининг 1-ярим йиллигидагина амалга оширилади.


25. Ўқувчиларнинг синов нормативлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон футбол Федерацияси томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.



VIII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


26. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахс қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.


27. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Футбол федерацияси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА


Назорат синовларини баҳолаш тахминий

МЕЗОНЛАРИ


1. 5-синфга кириш учун ўқувчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлигини баҳолаш мезони.

Умумий жисмоний тайёргарликни баҳолашнинг тахминий мезонлари:

Т/р


Назорат синовлари


10 ёш


11 ёш


30 б.


25 б.


20 б.

15 б.

10 б.

30 б.


25 б.

20 б.

15 б.

10 б.

1.

30 м га югуриш (сек)


5,3

5,4

5,5

5,6

5,7

5,1

5,2

5,3

5,4

5,5

2.

300 м га югуриш (сек)


60,0

61,0

62,0

63,0

64,0

59,0

60,0

61,0

62,0

63,0

3.

Жойидан узунликка сакраш (см)


160

150

140

130

120

170

160

150

140

130

Ўқувчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлигини баҳолаш учун максимал балл - 90 баллга тенг.


Назорат синовларини бажариш тартиби:


300 м га югуриш - машқ енгил атлетика бўйича мусобақа қоидаларига асосан бажарилади. Югуриш юқори стартдан амалга оширилади. Битта уринишга йўл қўйилади;

30 м га югуриш юқори стартдан - икки даъвогар "стартга", "Диққат", "Марш" сигнали билан стартни бошлайдилар. Икки уриниш бажарилади, яхши натижа ҳисобга олинади;

жойидан узунликка сакраш - даъвогар назорат чизиғи ортида туради. Унинг ён томонига (полга) 3 м ли бўлинмаган шкала чизилади. Ўлчаш сакраш узунлигини ҳисоблашнинг умум қабул қилинган қоидалар асосида ўтказилади. Икки уриниш бажарилади, яхши натижа ҳисобга олинади.


2. 5-синфга кириш учун ўқувчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини баҳолаш мезонлари.

Махсус жисмоний тайёргарликни баҳолашнинг тахминий меъёрлари:

Т/р


Назорат синовлари


10 ёш


11 ёш


25 б


20 б

15 б

10 б

5 б

25 б


20 б

15 б

10 б

5 б

1.

Тўпни бош ортидан отиш (АУТ) (м)


13

12

11

10

9

14

13

12

11

10

2.

Жанглировка (марта)


15

13

11

9

7

17

15

13

11

9

3.

"Саккизлик" (сек)


18,5

19,5

20,5

21,5

22,5

17,5

18,5

19,5

20,5

21,5

4.

"Слалом" (сек)


9,0

10,0

11,0

12,0

13,5

7,5

8,5

9,5

10,5

11,5

Ўқувчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини баҳолаш учун максимал балл - 100 баллга тенг.


Назорат синовларини бажариш тартиби:


тўпни бош ортидан отиш - футбол ўйинига мувофиқ 2 метрли йўлак (коридор) бўйлаб бажарилади. Йўлак ташқарисига тушган тўп ҳисобга олинмайди. Икки уриниш учун имкон берилади, яхши натижа қайд этилади:

тўпни ерга туширмасдан оёқда ўйнатиш (Жанглировка) - ўнг ва чап оёқлар (кафт устининг ўртаси, ички, ташқи қисми), сон, бош билан зарбалар берилади. Зарбалар исталган тартибда, бир хил зарбани кетма-кет икки мартадан ортиқ такрорламаган ҳолда бажарилади.

"Саккизлик" тести - бешта футбол устуни бир-биридан 10 м масофада квадрат шаклида ўрнатилади, битта устун ўртада бўлади. Дастлабки "Диққат" буйруғи берилади. Кейин "Марш" буйруғи билан даъвогар тўп билан 1-сонли устундан 2-сонли устунга тезлик билан югуради, уларни айланиб ўтиб, 3 ва 4-сонли устунлар томон йўналади, 4-сонли устунни айланиб ўтиб, ўйинчи тўпни 2-сонли устунга олиб боради, кейин 5-сонли устундан ўтиб 1-сонли устун ёнида тўхтайди. Машқни бажариш учун сарфланган вақти ҳисобга олинади. Иккита уринишга имкон берилади, яхши натижа қайд этилади.




"Слалом" тести - тўпни ҳар 5 метрга ўрнатилган учта устун орасидан аввал у томонга, кейин бу томонга олиб юриш:



3. 5-синфга кириш учун ўқувчиларнинг ўйин фаолиятини баҳолаш мезонлари.

Ўқувчи-спортчининг ўйин фаолиятига баҳо бериш унинг бажарган самарали ҳаракатларини ҳисобга олиш билан белгиланади.

Ўйин фаолиятидаги техник-тактик ҳаракатларни баҳолашда ўқувчининг шериклари билан ўзаро муносабати, дарвозага зарба бериши, рақибни алдаш каби қобилиятларига алоҳида эътибор берилади.

Ўйин фаолиятини баҳолаш тахминий мезонлари:

Т/р


Ўйин фаолияти кўрсаткичлари


50 б.

40 б.

30 б.

20 б.

10 б.

1.

Техник-тактик ҳаракатлар миқдори


30 та

25 та

20 та

15 та

10 та

2.

Техник-тактик ҳаракатлар самарадорлиги


50

40

35

30

25

Ўқувчилар ўйин фаолиятини баҳолаш учун максимал балл - 100 балл.






Низомга

2-ИЛОВА


Ўқувчининг жисмоний ривожланганлиги ва

функционал тайёргарлигини баҳолаш

МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичлар


25 б.


20 б.


15 б.

10 б.

5 б.

1.

Бўйи (см)


152

149

146

143

140

2.

Оғирлиги (кг)


40

38

36

34

32

3.

Оғирлик-бўй индекси

Кесма г/см


263

255

246

238

228

Ўқувчининг жисмоний ривожланганлиги ва функционал тайёргарлигини баҳолаш учун максимал балл - 75 балл. Оғирликни (кг) граммга айлантирамиз, бўйига бўламиз (см).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 36-сон, 397-модда.
























Время: 0.1534
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск