язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ҳисоб-китоблар/ Тўлов агентлик тармоғи орқали жисмоний шахсларнинг тўловларини қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 30.08.2009 й. 2002-сон билан рўйхатга олинган 15.08.2009 й. МББ 311-В-сон, ДСҚ 2009-26-сон, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 252-сонли қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 30 августда 2002-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқаруви,

Давлат солиқ қўмитаси ҳамда

Ўзбекистон алоқа ва

ахборотлаштириш агентлигининг

2009 йил 15 августдаги

311-В, 2009-26, 252-сонли қарорига

ИЛОВА



Тўлов агентлик тармоғи орқали жисмоний шахсларнинг

тўловларини қабул қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Нақд пул муомаласини такомиллаштириш ва банкдан ташқари айланмани қисқартириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 15 апрелдаги ПҚ-57-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 39-сон, 296-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 9-10-сон, 146-модда) мувофиқ тўлов агентлик тармоғи орқали жисмоний шахсларнинг тўловларини қабул қилиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом қуйидаги:

а) юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан бевосита жисмоний шахсларга товарларни сотиш (ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш) бўйича;

б) юридик шахслар ва/ёки якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш бўйича;

в) Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари фойдасига;

г) нақд пулсиз тартибдаги, жисмоний шахслар томонидан банк пластик карталаридан фойдаланиш бундан мустасно, шунингдек "Электрон тўловлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 373-модда) мувофиқ чакана савдо тизимидаги ҳисоб-китобларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган муносабатларга татбиқ этилмайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


бош агент - етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар асосида ўзининг тўлов пунктлари ёки тўлов агентлари ва субагентларнинг тўлов пунктлари орқали етказиб берувчилар кўрсатган хизматлар учун дастурий-аппарат мажмуидан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан тўловларни қабул қилиш бўйича воситачилик хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;


кафиллик бадали - шартнома бажарилишини таъминлаш мақсадида тўлов агенти/субагенти томонидан бош агентга ва бош агент томонидан етказиб берувчига ўтказиладиган, тўловларни амалга ошириш учун закалат ҳисобланган пул маблағи;


етказиб берувчи - сотилган маҳсулотлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар (бундан кейинги ўринларда хизматлар деб юритилади) учун жисмоний шахслардан пул маблағларини қабул қилувчи, бош агент билан шартномага эга бўлган юридик шахс, кредит ташкилотлари бундан мустасно;


терминал - бош агентнинг дастурий-аппарат мажмуидан (бундан кейинги ўринларда дастурий-аппарат мажмуи деб юритилади) фойдаланган ҳолда, жисмоний шахсларнинг тўловларини амалга ошириш учун стационар ёки мобил қурилма (тармоққа симсиз боғланувчи ва мустақил энергия билан таъминланувчи портатив-кўчма қурилма), шу билан бирга, ўз-ўзига хизмат қилиш қурилмаси (тўлов агенти/субагент иштироки билан ёки унинг иштирокисиз тўловларни қабул қилувчи ўз-ўзига хизмат қилиш киоскалари);


тўлов агентлик тармоғи - ўзаро тузилган шартномалар асосида фаолият юритувчи бош агент, тўлов агентлари ва субагентларни қамраб олувчи тизим;


тўлов агенти/субагент - жисмоний шахслардан тўловларни стационар ёки мобил тарзда қабул қилиш бўйича фаолиятни бош агент билан тузилган шартнома асосида амалга оширувчи юридик шахс ва/ёки якка тартибдаги тадбиркор;


тўловчи - етказиб берувчининг олдидаги пул мажбуриятларини бажариш мақсадида, шу жумладан, етказиб берувчининг хизматларига олдиндан тўловни амалга ошириш учун бош агент ёки тўлов агенти/субагентга пул маблағларини тўловчи жисмоний шахс.


3. Тўловчиларнинг етказиб берувчилар, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқалар олдидаги пул мажбуриятларини бажариш учун тўловчилардан тўловларни қабул қилиш бош агент ёки тўлов агенти/субагент томонидан амалга оширилади.



II. БОШ АГЕНТНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАРТИБИ


4. Юридик шахсни бош агент сифатида рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан кейинги ўринларда Марказий банк деб юритилади) томонидан амалга оширилади.


5. Юридик шахсни бош агент сифатида рўйхатдан ўтказиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 140 минг баробари миқдорида ҳақ ундирилади. Устав фондида давлат улуши 25 фоиздан ортиқ бўлган юридик шахс рўйхатдан ўтишда тўловдан озод этилади.


6. Марказий банкда бош агент сифатида рўйхатга олингунга қадар юридик шахс:

а) 200 000 евро эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда шакллантирилган устав фондига;

б) Тўловларни йиғиш бўйича хизмат кўрсатиш юзасидан:

уяли алоқа операторлари;

Тошкент шаҳар телефон тармоғи;

аҳолига электр энергиясини ва табиий газни етказиб берувчи ташкилотлар билан имзоланган дастлабки шартномаларга;

в) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан берилган лицензияга;

г) кейинчалик тегишли сертификат бериш билан дастурий-аппарат мажмуида тўлов агентлари/субагентларнинг ишлаши учун тайёрлов ўқув дастурига;

д) дастурий-аппарат мажмуининг ахборот ва бошқа хавфсизлик, барқарорлик ва узлуксизлик талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг эксперт хулосасига;

е) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжуд бўлган дастурий-аппарат мажмуига;

ж) дастурий-аппарат мажмуининг турли хил ҳужжат айланишида электрон рақамли имзоларга;

з) Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудуди бўйича 15 мингдан кам бўлмаган миқдордаги тўлов агентлари/субагентларга;

и) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олинган ўзининг маҳсулот белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисига эга бўлиши лозим.


7. Мазкур Низомнинг 6-банди талабларига жавоб берувчи юридик шахс Марказий банкка бош агент сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза (бундан кейинги ўринларда ариза деб юритилади) тақдим этади.

Аризага:

рўйхатдан ўтказиш учун тегишли тўловнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати;

юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхалари;

устав фонди шакллантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ва ҳисобот даври учун бухгалтерия балансининг нусхаси (янги ташкил этилган ташкилотлар бундан мустасно);

етказиб берувчилар билан имзоланган дастлабки шартномалар нусхалари;

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан берилган лицензиянинг нусхаси;

бош агентнинг дастурий-аппарат мажмуида ишлашга ўқитиш бўйича қўлланмаси ва тўлов агенти/субагентга ўқишдан ўтганлиги тўғрисида бериладиган сертификатнинг намунаси;

дастурий-аппарат мажмуининг ахборот ва бошқа хавфсизлик, барқарорлик ва узлуксизлик талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг эксперт хулосаси нусхаси;

тўлов агенти/субагентларнинг номига рўйхатга олинган қоғоз кўринишидаги электрон рақамли имзо калитлари сертификатларининг реестридан кўчирма;

аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган 15 мингдан кам бўлмаган тўлов агенти/субагент мавжудлиги ҳақидаги охирги аудиторлик текшируви ҳисоботидан кўчирма;

Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси томонидан берилган маҳсулот белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси гувоҳномасининг нусхаси илова қилинади.

Мазкур бандда кўрсатилган ҳужжатлардан бирининг йўқлиги аризани қайтариш учун асос бўлади.


8. Талаб этиладиган ҳужжатлар илова қилинган ариза қабул қилинган кундан бошлаб 30 иш кунидан кечиктирмасдан рўйхатга олиш тўғрисидаги қарор ёки асослантирилган рад жавоби қабул қилинади.

Рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин, рўйхатдан ўтказиш рад этилган санадан 3 ой ўтгандан сўнг юридик шахс Марказий банкка қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


9. Марказий банк қарор қабул қилингандан сўнг 3 кун мобайнида юридик шахсни қабул қилинган қарор ҳақида ёзма равишда хабардор қилади. Рўйхатдан ўтказиш рад қилинган тақдирда тўланган тўлов суммаси беш банк куни мобайнида қайтариб берилиши лозим.

Рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Марказий банк бош агентни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома беради.



III. БОШ АГЕНТ БИЛАН ТЎЛОВ АГЕНТИ/СУБАГЕНТ

ЎРТАСИДАГИ ШАРТНОМАЛАРНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ


10. Тўловчилардан тўловларни қабул қилиш учун бош агент тўлов агенти билан шартнома тузади.


11. Тўлов агенти субагентлар билан шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.


12. Бош агент билан тўлов агенти, шунингдек тўлов агенти билан субагент ўртасида тузиладиган шартномада шартнома предмети, томонларнинг ўзаро муносабатлари ва ҳисоб-китоб тартиби, тўловларни қабул қилиш тартиби, етказиб берувчилар рўйхати, тўлов агенти/субагент тўловларни қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган хизмат турлари, мукофот пули миқдори, тарафларнинг жавобгарлиги, низоларни ҳал этиш тартиби, шартноманинг амал қилиш муддати, бош агент маҳсулот белгисидан ва хизмат кўрсатиш белгисидан фойдаланиш тартиби, тўловларни қабул қилиш пунктини жойлаштириш тартиби, шунингдек бошқа шартлар белгиланган бўлиши лозим.


13. Бош агент билан тўлов агенти, шунингдек тўлов агенти билан субагент ўртасида шартнома тузишда тўлов агенти ва субагент қуйидаги ҳужжатларнинг нусхасини тақдим этишлари шарт:

а) тўлов агенти/субагентнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани;

б) тўлов агенти/субагент раҳбарининг (якка тартибдаги тадбиркорнинг) паспортини;

в) тўловларни қабул қилиш пункти сифатида фойдаланиладиган жойнинг ижара шартномасини ёки тўлов агенти/субагентнинг жойга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни;

г) тўловларни киритиш учун махсус ҳисобварақ очиш тўғрисидаги хизмат кўрсатувчи банк билан тузилган шартномани.


14. Мазкур Низомнинг 13-бандида белгиланган ҳужжатларни тақдим этмаган тўлов агенти/субагент билан шартнома тузишга йўл қўйилмайди.


15. Тўлов агенти/субагент тўловчилардан тўловларни тўлов агенти/субагентнинг ҳисобварағидан бош агент/тўлов агенти ҳисобварағига ўтказилган кафиллик бадали миқдорида қабул қилади.


16. Тўловларнинг амалга оширилиши учун тўлов агенти/субагентнинг дастурий-аппарат мажмуида аутентификацияси бош агент билан тўлов агенти/субагент ўртасида имзоланган шартномада кўзда тутилган логин ва пароль бериш йўли билан ҳамда бошқа хавфсиз фойдаланиш воситалари орқали амалга оширилади.



IV. ТЎЛОВЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


17. Тўловчилардан тўловларни қабул қилиш усуллари ва имкониятлари етказиб берувчи билан бош агент ўртасида тузилган шартномада белгиланади. Бунда, тўловни қабул қилиш шартлари ва тўловчининг асосий идентификация маълумотлари аниқ ва тўлиқ қайд этилиши лозим.


18. Тўловчининг етказиб берувчи олдидаги пул мажбурияти тўлов амалга оширилгандан сўнг тўловчига бериладиган чек олинган вақтдан бажарилган ҳисобланади.


19. Тўловни қабул қилиш хизматини кўрсатишда тўловчидан бош агент ёки тўлов агенти/субагент томонидан белгиланган тарифларга мувофиқ мукофот пули олиниши мумкин. Бунда, тарифлар барчанинг танишиши мумкин бўлган жойга жойлаштирилиши лозим.

Бош агент ёки тўлов агенти/субагент ўз хизматлари учун олинадиган мукофот пулидан ортиқ миқдорда қўшимча маблағ (устама нарх) белгилашга ва тўловчидан ундиришга ҳақли эмас.

Тўловчининг ҳуқуқлари бузилган тақдирда, бош агент ёки тўлов агенти/субагент қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


20. Тўлов хато амалга оширилганида бош агент ёки тўлов агенти/субагент амалга оширилган тўловни бекор қилиши лозим. Тўловнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжат тақдим этилганда, тўлов бекор қилинади.

Амалга оширилган тўловни бекор қилиш тартиби бош агент томонидан белгиланади.


21. Қабул қилинган тўловлар ҳақидаги маълумотлар дастурий-аппарат мажмуида ва етказиб берувчининг электрон мосламаларида қонун ҳужжатларида белгиланган муддат давомида сақланади.


22. Мобиль қурилмалардан фойдаланувчи бош агент ёки тўлов агенти/субагент потенциал тўловчининг манзилига ташриф буюрган ҳолда тўловларни қабул қилиш хизматини кўрсатиш ҳуқуқига эга. Бунда, тўлов сўзсиз мобиль қурилмадан фойдаланиб, аниқ вақт режимида чек берган ҳолда амалга оширилади.



V. ТЎЛОВ АМАЛГА ОШИРИЛГАНДАН КЕЙИН

ТЎЛОВЧИЛАРГА БЕРИЛАДИГАН ЧЕКЛАР


23. Тўлов муваффақиятли амалга оширилгандан сўнг тўловчига чек берилиши лозим.


24. Бош агент ёки тўлов агенти/субагент томонидан пул маблағлари қабул қилингандан сўнг тўловчига чек бермаслик, бош агент ёки тўлов агенти/субагент қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.


25. Чекда қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим:

а) бош агентнинг номи ёки бош агентнинг рўйхатга олинган маҳсулот белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси;

б) бош агент ёки тўлов агенти/субагентнинг СТИР;

в) етказиб берувчининг номи ва тўланган хизмат тури;

г) дастурий-аппарат мажмуида рўйхатга олинган тўлов агенти/субагент терминалининг рақами;

д) тўловчининг идентификация маълумотлари (телефон рақами, шахсий ҳисобварақ рақами ва ҳоказо);

е) тўловни амалга ошириш санаси ва вақти;

ж) қабул қилинган пул маблағларининг умумий миқдори;

з) мукофот пули ундирилганда, тўловчи томонидан тўланадиган миқдори;

и) тўловни амалга ошириш шартлари (аниқ вақт режимида ёки кечиктирилган ҳолда);

к) хизматлар моҳиятидан келиб чиқадиган бошқа муҳим маълумот.


26. Тўлов амалга оширилгандан сўнг тўловчига бериладиган чеклар хизматлар тўловини тасдиқловчи ҳужжатларга тенглаштирилади.



VI. ЎЗ-ЎЗИГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ ҚУРИЛМАСИ

ОРҚАЛИ ТЎЛОВНИ АМАЛГА ОШИРИШ


27. Дастурий-аппарат мажмуига боғланган ўз-ўзига хизмат қилиш қурилмаси орқали тўловчи томонидан тўлов амалга оширилиши мумкин.


28. Ўз-ўзига хизмат қилиш қурилмаси ва унинг жойлашуви қонун ҳужжатларида белгиланган барча хавфсизлик талабларига жавоб бериши шарт.


29. Ўз-ўзига хизмат қилиш қурилмаси бошқа терминаллар каби мазкур Низом билан белгиланган талабларга жавоб берадиган тегишли чекларни чиқариб бериши лозим.


30. Ўз-ўзига хизмат қилиш қурилмасини жойлаштириш учун бош агент ёки тўлов агенти/субагент ўз-ўзига хизмат қилиш қурилмасини ушбу жойда ўрнатиш ҳуқуқи билан боғлиқ бўлган барча керакли ҳужжатларга эга бўлиши лозим.


31. Бош агент ёки тўлов агенти/субагент ўз-ўзига хизмат қилиш қурилмасига хизмат кўрсатиш бўйича кузатувчи ва профилактик-техника ишларини олиб борувчи жавобгар шахсни тайинлаши лозим.


32. Бош агент ёки тўлов агенти/субагент ўз-ўзига хизмат қилиш қурилмасида йиғилган нақд пул маблағларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда инкассация қилади.


33. Ўз-ўзига хизмат қилиш қурилмасида йиғилган нақд пул маблағларини инкассация қилиш тартибини бузганлик учун бош агент ёки тўлов агенти/субагент қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.


34. Ўз-ўзига хизмат қилиш қурилмаси тўловчига етказиб берувчиларнинг хизмати учун тўловни амалга ошириш мақсадида ўз-ўзига хизмат қилиш қурилмасидан фойдаланиш бўйича қисқа йўриқнома/маълумот билан танишиш имкониятини бериши лозим.


35. Ўз-ўзига хизмат қилиш қурилмаси тўловчи учун тўлов амалга оширилаётган етказиб берувчи хизмати бўйича керакли маълумотларни (етказиб берувчилар рўйхати, мукофот пули миқдори ва шу кабилар), шу жумладан, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ҳар қандай маълумотни (ахборот хабарлари ва бошқаларни) ўз ичига олиши мумкин.



VII. ТЎЛОВ АГЕНТИ/СУБАГЕНТЛАР ТОМОНИДАН

ТЎЛОВНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН КАФИЛЛИК

БАДАЛИНИ МАХСУС  ҲИСОБВАРАҚҚА

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


36. Тўловларни қабул қилиш хизматини кўрсатиш ва шартнома шартларини бажариш мақсадида тўлов агенти/субагент бош агентга, бош агент етказиб берувчига кафиллик бадалини ўтказиб беради.


37. Кафиллик бадалининг бошланғич миқдори бош агент билан етказиб берувчилар, шунингдек бош агент билан тўлов агенти, тўлов агенти билан субагент ўртасида тузиладиган шартномаларда белгиланади.


38. Кейинчалик кафиллик бадали миқдори бир кундан кам бўлмаган муддат давомида қабул қилинган тўловлар ҳажми ҳисобидан томонларнинг ўзаро келишувига мувофиқ белгиланади.


39. Кафиллик бадали етказиб берувчи томонидан бош агентдан ёки бош агент томонидан тўлов агентидан, тўлов агенти томонидан эса субагентдан Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида қабул қилинади.


40. Кафиллик бадали учун етказиб берувчи ва бош агент ёки тўлов агенти томонидан фоизлар ҳисобланмайди.


41. Тўлов агенти кафиллик бадали сифатида пул маблағларини бош агент ҳисобварағига, субагент тўлов агенти ҳисобварағига ўзининг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан ўз вақтида ўтказиб бериши лозим.


42. Кафиллик бадалининг фойдаланилмай қолган маблағлари бош агентга ёки тўлов агенти/субагентга тегишли шартнома ўз кучини йўқотган ёки бекор қилинган ҳолларда қайтариб берилади.



VIII. БАНК ҲИСОБВАРАҚЛАРИДАГИ ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ

ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ВА УЛАРНИ ИШЛАТИШ ТАРТИБИ


43. Бош агент ёки тўлов агенти/субагентнинг аризасига асосан хизмат кўрсатувчи банк 22604 баланс ҳисобварағида "Мижозларнинг бошқа депозитлари - Жамғарма - Мақсадли" махсус ҳисобварақ очади.


44. Махсус ҳисобварақ очиш учун бош агент ёки тўлов агенти/субагент хизмат кўрсатувчи банкка пул тушумини инкассация қилиш тўғрисидаги шартномани тақдим қилади.


45. Бош агент ёки тўлов агенти/субагентнинг махсус ҳисобварағи улар томонидан нақд пул маблағларини инкассация хизмати орқали топшириш йўли билан тўлдирилиши лозим.


46. Бош агент ёки тўлов агенти/субагент инкассация халталарига савдо тушумини солишда юк хати ва илова қайдномасининг орқа томонига қуйидаги ёзувни киритади:

"Бош агент ёки тўлов агенти/субагентнинг тўловчилардан тўловларни қабул қилиш бўйича нақд пул тушуми ____________ сўмни ташкил этади".


47. Бош агент ёки тўлов агенти/субагентининг инкассация қилинган тушуми 19903 - "Инкассация қилинган пул тушумлари ва чеклар" ҳисобварағи орқали 22604 - "Мижозларнинг бошқа депозитлари - Жамғарма - Мақсадли" ҳисобварағига ўтказиб берилади. Бошқа банк мижозининг инкассация қилинган нақд пул тушумини ўтказиш учун 29804 - "Бошқа банклар мижозларининг инкассация қилинган пул тушумлари ва чеклари" ҳисобварағи очилади.


48. Жисмоний шахсларнинг банк пластик карточкаларидан келиб тушган маблағларни киритиш учун 555 билан тугаган 29814 - "Мижознинг ҳисобварағига ўтказилиши лозим бўлган, терминаллар орқали келиб тушган тушумлар" ҳисобварағи очилади.


49. Банклар ўз навбатида кейинги иш кунидан кечиктирмасдан 29804 ёки 29814 ҳисобварақларига ўтказилган маблағларни бош агент ёки тўлов агенти/субагентнинг 22604 - "Мижозларнинг бошқа депозитлари - Жамғарма - Мақсадли" ҳисобварағига мемориал ордер билан ўтказади.


50. Кафиллик бадалини тўлдириш бош агент ёки тўлов агенти/субагентнинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан фақатгина 22604 махсус ҳисобварағидан ўтказилган маблағ доирасида амалга оширилади.


51. Хизмат кўрсатувчи банклар бош агент ёки тўлов агенти/субагентнинг махсус ҳисобварағига фақатгина бош агент ва тўлов агенти/субагент томонидан тўловларни амалга ошириш хизматини кўрсатиш бўйича қабул қилинган нақд пул маблағларининг киритилишини таъминлашга жавобгардирлар.


52. Бош агент ҳар ойнинг ўнинчи санасидан кечиктирмасдан Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармаларига тўлов агентлик тармоғи орқали амалга оширилган тўловлар тўғрисида маълумот тақдим этади.



IX. ТЎЛОВ АГЕНТЛИК ТАРМОҒИНИ

ДАСТУРИЙ ВА ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ


53. Тўлов агентлик тармоғи етказиб берувчининг тизимига уланиш ва тўловчиларнинг тўловлари ҳақидаги маълумотларни узатиш имконини берувчи дастурий-аппарат мажмуидан фойдаланади.


54. Тўлов бош агентнинг етказиб берувчи ва бош агент, бош агент ва тўлов агенти, тўлов агенти ва субагент ўртасида тузилган шартнома асосида белгиланган қоидаларга мувофиқ умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоғидан фойдаланган ҳолда, тўловчиларнинг тўловларини қабул қилиш бўйича етказиб берувчи, бош агент, тўлов агенти/субагентнинг биргаликдаги фаолияти орқали амалга оширилади.


55. Етказиб берувчи ва бош агент дастурий-аппарат мажмуи орқали тўлов агенти/субагентнинг тўловлари ўтишида ишнинг узлуксизлиги ва барқарорлигини таъминлаши лозим.


56. Дастурий-аппарат мажмуида узилишлар ёки ишларнинг ёмонлашуви юз берган тақдирда, етказиб берувчи ва бош агент шартномада белгиланган муддатда ва шаклда бир-бирларига бу ҳақда хабар беришлари лозим. Бундай ҳолатлар юз берганда, бош агент шартномада белгиланган муддатда ва шаклда тўлов агенти/субагентни жорий нуқсонлар ҳақида хабардор қилиши лозим.


57. Тўлов агенти/субагент дастурий-аппарат мажмуига бош агентнинг розилигисиз ўзгартиришлар киритишга ва ундан фойдаланишга ҳақли эмас.


58. Қабул қилинаётган тўловларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тўлов агенти/субагент бош агент томонидан берилган дастурий-аппарат мажмуига уланиш имкониятининг ҳар қандай воситаларини учинчи шахсларга тақдим этмаслиги шарт.



Х. ТЎЛОВ АГЕНТЛИК ТАРМОҒИНИНГ

ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ


59. Бош агент ёки тўлов агенти/субагент, шунингдек етказиб берувчининг дастурий-аппарат мажмуида хавфсизлик ва ахборот муҳофазасини таъминлаш бўйича, шу жумладан, ҳар қандай қурилмаларга рухсатсиз кириш, уларга ўзгартириш киритиш, уларнинг йўқолиши, йўқ қилиниши ва блокировка қилинишининг олдини олувчи талабларни ишлаб чиқиши ва риоя этиши лозим.


60. Бош агент ёки тўлов агенти/субагент, шунингдек етказиб берувчига дастурий-аппарат мажмуида хавфсизлик ва ахборот муҳофазасини таъминлашнинг қўшимча воситалари ва усулларини ўрнатиши мумкин.



XI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


61. Тўловчилардан тўловларни қабул қилиш хизматини кўрсатиш бўйича фаолият юритаётган юридик шахслар мазкур Низом кучга киргандан кейин бир ой муддат ичида Марказий банкда бош агент сифатида рўйхатдан ўтишлари шарт.


62. Давлат солиқ хизмати органлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлов агентлик тармоғи фаолияти устидан назоратни амалга оширади ва улар томонидан нақд пул тушумининг банк кассаларига инкассация хизмати орқали топширилишини мониторинг қилади.

Давлат солиқ хизмати органлари бош агент, тўлов агенти/субагентнинг фаолиятини текшириш пайтида тўловчилардан қабул қилинган нақд пул тушумини ҳақиқатда банк кассаларига топширилган нақд пул тушуми билан солиштиради.


63. Мазкур Низомга мувофиқ ўз фаолиятини амалга оширадиган томонлар ўртасида юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 36-сон, 398-модда.