Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.09.2009 й. 259-сон "Алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларида қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича "Ўзмахсуссувқурилиш" ихтисослаштирилган компанияси" давлат корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.09.2009 й.

N 259



АЛОҲИДА МУҲИМ СУВ ХЎЖАЛИГИ ОБЪЕКТЛАРИДА

ҚУРИЛИШ-МОНТАЖ ИШЛАРИНИ БАЖАРИШ БЎЙИЧА

"ЎЗМАХСУССУВҚУРИЛИШ" ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

КОМПАНИЯСИ" ДАВЛАТ КОРХОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Сув хўжалиги қурилишини ташкил этишни янада такомиллаштириш, алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари қурилишининг сифатини ҳамда хавфсизлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан "Бектемирдавсувмахсуспудрат" давлат унитар корхонаси негизида давлат корхонаси шаклидаги алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларида қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича "Ўзмахсуссувқурилиш" ихтисослаштирилган компанияси (кейинги ўринларда "Ўзмахсуссувқурилиш" компанияси деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. "Ўзмахсуссувқурилиш" компанияси ижро этувчи аппаратининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки, "Ўзмахсуссувқурилиш" компанияси:

ўз фаолиятини алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларида қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича тузилган шартномаларга мувофиқ ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш асосида амалга оширади;

компаниянинг асосий хўжалик фаолиятидан олинган соф фойдани, муассис билан келишган ҳолда, ўзининг устав фондини тўлдиришга ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтиради;

алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари қурилиши доирасида Давлат бюджети ҳисобига харид қилинадиган махсус техника, машина ва механизмларни қурилиш тугаллангандан кейин белгиланган тартибда ўз балансига қабул қилади;

алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларида қурилиш-монтаж ишларининг тузилган шартномаларга қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, Давлат бюджети ва бошқа манбалар ҳисобига харид қилинадиган махсус техника, машина ва механизмлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, уларнинг сақланиши, уларга ўз вақтида техника ва профилактика хизмати кўрсатилиши, уларнинг зарур иш ҳолатида бўлиши учун жавоб беради.


4. "Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компанияси "Ўзмахсуссувқурилиш" компанияси буюртмаларига биноан унинг моддий-техника базасини ривожлантириш учун лизинг асосида махсус техника, машина ва механизмларнинг ўз вақтида етказиб берилишини таъминласин.


5. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясининг "Ўзнефтгазқурилишинвест" акциядорлик компаниясига Фарғона вилоятида алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларини қуриш бўйича субпудрат асосида қурилиш-монтаж ишларини бажариш юзасидан "Ўзмахсуссувқурилиш" компанияси билан белгиланган тартибда шартномалар тузиш тавсия этилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:

бир ой муддатда "Ўзмахсуссувқурилиш" компаниясини, махсус олий маълумотга ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари қурилишида ҳамда улардан фойдаланишда камида 5 йил амалий иш тажрибасига эга бўлган раҳбар ва муҳандис-техник ходимлар мавжуд бўлишини назарда тутган ҳолда, юқори малакали кадрлар билан таъминласин;

кадрлар малакасини доимий равишда ошириб бориш чора-тадбирларини кўрсин;

компаниянинг техника паркини зарур миқдорда техника, машиналар, механизмлар ва транспорт билан янгилаш борасида ёрдам кўрсатсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 10 сентябрдаги

259-сон қарорига

ИЛОВА



"Ўзмахсуссувқурилиш" компанияси

ижро этувчи аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ








Директор























































































Директорнинг ишларни бажариш бўйича биринчи ўринбосари



Директорнинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари






















Кадрлар бўйича мутахассис

1










































Сув хўжалиги қурилиши ва сифатни назорат қилиш бўлими

7



Иқтисодиёт ва маркетинг бўлими

4






















Умумий бўлим

2










































Қурилиш техникаси ва транспортдан фойдаланиш бўлими

3



Шартнома-ҳуқуқ бўлими

3







































Жами 23 киши, ишлаб чиқариш ходимларидан ташқари.

Компания қурилиш менежерлари, муҳандис-техник ходимлар, ишчилар, машина ва механизмлар операторлари, автотранспорт ҳайдовчилари, лабораториялар мутахассислари ва бошқа ишлаб чиқариш ходимларини шартнома асосида ишга қабул қилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 37-сон, 410-модда.














Время: 0.1507
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск