Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 09.09.2009 й. 2004-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 15.08.2009 й. 23/8-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 9 сентябрда 2004-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2009 йил 15 августдаги

23/8-сонли қарорига

ИЛОВА



Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси

Марказий банкида депозитга ўтказиладиган

мажбурий резервлари тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда) ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 5-6-сон, 54-модда) қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 28 июлдаги ПҚ-1166-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 30-31-сон, 343-модда) мувофиқ тижорат банклари (кейинги ўринларда - банклар) томонидан мажбурий резервларни ҳисоблаш ва Ўзбекистон Республикасининг Марказий банкида (кейинги ўринларда - Марказий банк) депозитга ўтказиш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча банкларга татбиқ этилади.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


мажбурий резервлар - банклар томонидан Марказий банкдаги ҳисобвараққа мажбурий тартибда миллий ва хорижий валютада депозитга ўтказилган пул маблағлари;


резерв шакллантириладиган мажбуриятлар - банкларнинг ушбу Низомнинг 1-иловасида рўйхати келтирилган, мажбурий резервлар ҳисоб-китобига киритилган миллий ва (ёки) хорижий валюталардаги мажбуриятлари;


мажбурий резервлар нормативи - Марказий банк томонидан банкнинг резерв шакллантириладиган мажбуриятларига нисбатан фоиз ҳисобида ўрнатиладиган мажбурий резервларнинг энг кам миқдори;


ҳисоб-китоб даври - биринчи куни сешанбадан бошланиб, охирги куни душанбада тугайдиган ўн тўрт календарь кунидан иборат бўлган мажбурий резервларни ҳисоблаш даври;


сақлаш даври - биринчи куни пайшанбадан бошланиб, охирги куни чоршанбада тугайдиган ўн тўрт календарь кунидан иборат бўлган мажбурий резервларни сақлаш даври.


2. Мажбурий резервлар нормативи Марказий банк Бошқаруви қарори билан ўрнатилади ва резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг тури ва муддатига боғлиқ бўлади.


3. Жисмоний шахслар ва бошқа банкларнинг депозитлари резерв шакллантириладиган мажбуриятлар таркибига киритилмайди.


4. Мажбурий резервлар бўйича банкларга фоизлар тўлаш ҳақидаги қарор Марказий банк Бошқаруви томонидан республика иқтисодиётидаги жорий ҳолат, банк тизими ликвидлиги ҳолати ва монетар сиёсатнинг асосий йўналишларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади.


5. Банкнинг бошқа давлатлар ҳудудида рўйхатга олинган бўлинмаларининг мажбурий резервларини ҳисоблаш ва депозитга ўтказиш ушбу давлатлар қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.

Мажбурий резервлар миқдори ҳисобланаётганда тегишли баланс ҳисобварақларидаги банкнинг хорижий давлатдаги филиали ёки шўъбасига оид маблағлар қолдиқлари чегириб ташланади.


6. Хорижий валютада жалб қилинган маблағлардан ҳисобланган мажбурий резервларни депозитга ўтказиш, миллий валютада ёки хорижий валютада (ҳисобот кунидаги Марказий банк томонидан хорижий валютанинг сўмга нисбатан белгиланган алмашув курси бўйича) амалга оширилади. Хорижий валютада маблағларни мажбурий резервларга депозитга ўтказиш АҚШ доллари, евро, Англия фунт стерлинги, Швейцария франки ва Япония иенасида амалга оширилиши мумкин.

Банк, зарурат туғилганда, Марказий банкнинг рухсати билан мажбурий резервларни сақлаш даврида мажбурий резервларда сақланаётган миллий валютани хорижий валютага, хорижий валютани миллий валютага алмаштириш кунидаги Марказий банк курси бўйича эквивалент суммада алмаштириши мумкин.



II. МАЖБУРИЙ РЕЗЕРВЛАРНИ ҲИСОБЛАШ

ВА ДЕПОЗИТГА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


7. Ҳар бир ҳисоб-китоб даврининг тугаши билан банклар ушбу Низомнинг 2-иловасига (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига депозитга ўтказиши лозим бўлган мажбурий резервлари миқдори ҳисоб-китоби) мувофиқ шаклда Низомнинг 3-иловасидаги услубий кўрсатмалар асосида Марказий банкка депозитга ўтказилиши лозим бўлган мажбурий резервлар миқдорини ҳисоблашни амалга оширадилар.

Марказий банкка депозитга ўтказилиши лозим бўлган мажбурий резервлар миқдори мажбурий резервлар нормативини резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг ҳисоб-китоб давридаги ўртача миқдорига кўпайтириш орқали ҳисобланади.

Резерв шакллантириладиган миллий ёки хорижий валютадаги мажбуриятларнинг ўртача миқдори ҳисоб-китоб даврининг ҳар бир куни учун резерв шакллантириладиган мажбуриятлар ҳисобварақларининг тегишли валютадаги қолдиқларини жамлаш ва ушбу суммани ҳисоб-китоб давридаги календарь кунлари сонига бўлиш орқали аниқланади.

Байрам ва дам олиш кунлари учун ушбу байрам ва дам олиш кунларидан олдинги охирги иш кунининг резерв шакллантириладиган мажбуриятлар ҳисобварақларининг баланс қолдиқлари олинади.


8. Мажбурий резервлар ҳисоб-китобини Марказий банкка тақдим қилиш ва қўшимча равишда мажбурий резервлар ҳисобварағига депозитга ўтказиш лозим бўлган суммаларни ўтказиш банклар томонидан ҳисоб-китоб даври тугаган кундан кейинги уч иш куни мобайнида амалга оширилади ва ушбу ўтказилган суммадаги резерв маблағлари сақлаш даврида сақланади.


9. Мажбурий резервларга ортиқча маблағлар ўтказилганлиги ҳолати юзага келганда, мажбурий резервлар ҳисоби тақдим этилгандан кейин, ҳисоб-китоб тақдим этилган кунни ҳисобга олмаганда, икки иш куни мобайнида ортиқча маблағ Марказий банк томонидан банкка қайтарилади.


10. Мажбурий резервлар ҳисоб-китоби тижорат банклари томонидан Марказий банкка электрон почта орқали йўлланиши шарт. Ҳисоб-китоб банкнинг раҳбари ва бош бухгалтери (ёки уларнинг вазифаларини бажарувчи шахслар) томонидан электрон рақамли имзо билан имзоланиши лозим.


11. Банклар томонидан мажбурий резервларга депозитлар уларнинг 10309 - "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкдаги мажбурий захира ҳисобварағи"дан Марказий банкда 21312 - "Резидент банкларнинг мажбурий захира ҳисобварағи"га мемориал ордер билан қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали ўтказилади:

Дт 10309 - "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги мажбурий захира ҳисобварағи"

Кт 21312 - "Резидент банкларнинг мажбурий захира ҳисобварағи".


12. Банкларнинг 10309 - "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги мажбурий захира ҳисобварағи" баланс ҳисобварағи қолдиғи Марказий банкдаги 21312 - "Резидент банкларнинг мажбурий захира ҳисобварағи"даги маблағлар қолдиғига тенг бўлиши лозим.



III. БАНКЛАР ТОМОНИДАН РЕЗЕРВ ТАЛАБЛАРИ

БАЖАРИЛИШИ УСТИДАН МАРКАЗИЙ

БАНК НАЗОРАТИ


13. Банклар томонидан резерв талаблари бажарилишининг тўғрилиги улар томонидан тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказилиши лозим бўлган мажбурий резервлар миқдори ҳисоб-китоби ва банкнинг баланс ҳисоботи асосида текширилади. Мазкур ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги Марказий банк томонидан банклар фаолиятини текшириш вақтида кўриб чиқилади.


14. Банк томонидан ушбу Низомнинг 8-бандида белгиланган мажбурий резерв талаблари бажарилмаган тақдирда Марказий банк "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги Қонуннинг 29-моддасига мувофиқ ўтказиб берилмаган маблағ суммасини ҳамда ўтказиб берилмаган суммадан қайта молиялаш ставкасининг икки баравари миқдорида жарима сўзсиз тартибда ундириб олинади.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДА


15. Марказий банк томонидан банк фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензия қайтариб олинган тақдирда Марказий банк 3 кунлик муддатда тугатиш комиссиясининг сўровномасига асосан банк мажбуриятлари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун аввал депозитга ўтказилган маблағларни тугатиш комиссияси ҳисобварағига қайтаради.






Низомга

1-ИЛОВА



Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий

банкида резерв шакллантириладиган мажбуриятлари

РЎЙХАТИ

    

Т/р

Баланс

ҳисобварағи

рақами


Резерв шакллантириладиган мажбуриятлар номлари

1.

20203

Республика қарамоғидаги бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари


2.

20204

Маҳаллий бюджет қарамоғидаги бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари


3.

20205

Бюджетдан ташқари фондларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари


4.

20207

Республика йўл жамғармасининг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари


5.

20208

Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари


6.

20210

Давлат корхона, ташкилот ва муассасаларининг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари


7.

20212

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари


8.

20214

Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари


9.

20216

Банк бўлмаган молиявий муассасаларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари


10.

20218

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари


11.

20296

Бошқа мижозларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари


12.

20403

Республика қарамоғидаги бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича жамғарма депозитлари


13.

20404

Маҳаллий бюджет қарамоғидаги бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича жамғарма депозитлари


14.

20405

Бюджетдан ташқари фондларнинг жамғарма депозитлари


15.

20408

Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларнинг жамғарма депозитлари


16.

20410

Давлат корхона, ташкилот ва муассасаларининг жамғарма депозитлари


17.

20412

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамғарма депозитлари


18.

20414

Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг жамғарма депозитлари


19.

20416

Банк бўлмаган молиявий муассасаларнинг жамғарма депозитлари


20.

20418

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг жамғарма депозитлари


21.

20496

Бошқа мижозларнинг жамғарма депозитлари


22.

20603

Республика қарамоғидаги бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича муддатли депозитлари


23.

20604

Маҳаллий бюджет қарамоғидаги бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича муддатли депозитлари


24.

20605

Бюджетдан ташқари фондларнинг муддатли депозитлари


25.

20608

Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларнинг муддатли депозитлари


26.

20610

Давлат корхона, ташкилот ва муассасаларининг муддатли депозитлари


27.

20612

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг муддатли депозитлари


28.

20614

Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг муддатли депозитлари


29.

20616

Банк бўлмаган молиявий муассасаларнинг муддатли депозитлари


30.

20618

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг муддатли депозитлари


31

20696

Бошқа мижозларнинг муддатли депозитлари


32.

21202

Бошқарув (менежер) чеклари


33.

22604

Мижозларнинг бошқа депозитлари - жамғарма - мақсадли


34.

22606


Мижозларнинг импорт билан боғлиқ тратта ва ёки траст ҳужжатлари билан кафолатланган аккредитивлар бўйича депозитлари


35.

22608

Мижозларнинг қимматли қоғозлар билан бўладиган операциялар бўйича маблағлари


36.

22610

"O`ZBEKISTON POCНTASI" АJ нинг таркибий бўлинмалари томонидан тўланадиган пенсия ва нафақалар


37.

22612

"O`ZBEKISTON POCНTASI" АJ нинг таркибий бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган пул ўтказмалари ва даврий нашрларга обуна


38.

22619

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлар


39.

22620

Корпоратив пластик карточкалар бўйича мажбуриятлар


40.

22622

Юридик шахсларнинг ўз ваколатхоналари ва филиаллари таъминоти учун ажратган маблағлари


41.

22624

Айрим турдаги акцизли товарларни сотадиган юридик шахсларнинг мақсадли маблағлари


42.

22626

Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари


43.

22630

Маҳаллий бюджетдан молиялаштирилаётган, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тайинланган ижтимоий нафақалар маблағлари


44.

22696

Бошқа депозит мажбуриятлари


45.

23404

Республика қарамоғидаги бюджет муассасаларининг маблағлари


46.

23424

Капитал қўйилмаларни маҳаллий бюджетлардан молиялаштириш


47.

23426

Маҳаллий бюджет маблағлари - туман/шаҳар


48.

23430

Маҳаллий бюджет маблағлари - вилоят


49.

23432

Маҳаллий бюджет маблағлари - Қорақалпоғистон Республикаси


50.

29801

Мижозлар билан ҳисоб-китоблар


51.

29842

Ҳаракатсиз депозит мажбуриятлари


52.

29846

Талаб қилиб олинмаган бошқа кредит қолдиқлари


53.

29896

Бошқа мажбуриятлар


Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига депозитга

ўтказиши лозим бўлган мажбурий резервлари миқдори

ҲИСОБ-КИТОБИ


__________ банки бўйича 20__ й. "___" _______ дан "___" ________ гача бўлган давр учун


минг сўмда

N

Резерв шакллантириладиган

мажбуриятлар


Баланс

ҳисобварақлари


Резерв

шакллантириладиган

мажбуриятларнинг

ўртача миқдори


Мажбурий

резервлар

нормативи,

фоизларда


Депозитга

ўтказиладиган

маблағлар

миқдори


миллий

валютада


хорижий

валютада



А

Б

В

Г

Д

Е

1.

Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар


20200 минус

20202, 20206




15


2.

Жамғарма депозитлар


20400 минус

20402, 20406




15


3.

Муддатли депозитлар


20600 минус

20602, 20606,

жадвалнинг

4 ва 5-қатори




15


4.

Юридик шахсларнинг муддати 1 йилдан 3 йилгача бўлган депозитлари


20600 (минус

20602, 20606)

ҳисобварақнинг

тегишли қисми




1212


5.

Юридик шахсларнинг муддати 3 йилдан ортиқ бўлган депозитлари


20600 (минус

20602, 20606)

ҳисобварақнинг

тегишли қисми






6.

Бошқариш (менежерлик) чеклари


21202



15


7.

Мижозларнинг бошқа депозитлари

22600 минус

22602, 22614,

22616, 22617,

22618, 22628




15


8.

Республикага бўйсунувчи бюджет ташкилотларининг маблағлари


23404



15


9.

Маҳаллий бюджетдан молиялаштириш


23424



15


10.

Маҳаллий бюджет маблағлари - туман/шаҳар


23426



15


11.

Маҳаллий бюджет маблағлари - вилоят


23430



15


12.

Маҳаллий бюджет маблағлари - Қорақалпоғистон Республикаси


23432



15


13.

Мижозлар билан ҳисоб-китоблар


29801



15


14.

Депозит мажбуриятлари - ҳаракатсиз


29842



15


15.

Бошқа кредитлар - талаб қилинмаган қолдиқлар


29846



15


16.

Бошқа мажбуриятлар


29896



15


17.

Резерв шакллантириладиган мажбуриятларга тааллуқли сатрлар жами







18.

Нақд пул захираси


10102





19.

Бошқа активлар (Ўзбекистон Республикаси Валюта биржасига конвертация учун йўналтирилган мижозларнинг маблағлари)


19997





20.

Сақлаш даврида мажбурий резервларда сақланиши лозим бўлган жами маблағлар







21.

Ҳисобот санасида мажбурий резервларда сақланаётган маблағлар


10309





22.

Мажбурий резервлар ҳисобварағига қўшимча равишда депозитга ўтказиш ёки Марказий банк томонидан қайтарилиши лозим бўлган маблағлар












Банк раҳбари:










Бош бухгалтер:





Низомга

3-ИЛОВА



"Мажбурий резервларга депозитга ўтказиладиган маблағлар

ҳисоб-китоби" жадвалини (ушбу Низомга 2-илова)

тўлдириш бўйича услубий кўрсатмалар


Умумий кўрсатмалар:

Ҳисоб-китоб электрон почта орқали берилиши лозим.

Жадвал катаклари бўш қолдирилмаслиги керак. Агар ахборот бўлмаса ноль кўрсатилсин.

Ҳисоб-китобда умумий сумма бутунлигича минг сўмда кўрсатилиши лозим. 500 сўм ва ундан кам бўлган сумма ҳисобга олинмайди (чиқариб ташланади), 500 сўмдан ортиқ бўлган сумма минггача яхлитланади.

Ҳисоб-китоб тузишда ҳам мусбат, ҳам манфий суммалар учраши мумкин.

Ҳисоб-китобни тузишда ҳар кунлик баланс ҳисоботи асосида ҳисобланадиган ўртача ойлик баланс маълумотлари акс эттирилиши лозим.


(В) Устун - Миллий валютадаги резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг ўртача икки ҳафталик қолдиғи. Бу устунда миллий валютадаги кўрсатиб ўтилган мажбуриятларнинг ўртача икки ҳафталик қолдиғи кўрсатилиши лозим.

(Г) Устун - Хорижий валютадаги резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг ўртача икки ҳафталик қолдиғи. Бу устунда хорижий валютадаги кўрсатиб ўтилган мажбуриятларнинг ўртача ойлик қолдиғи кўрсатилиши лозим.

(Д) Устун - Мажбурий резервлар нормативи. Бу устунда миллий ва хорижий валютадаги мажбуриятлар учун Марказий банк томонидан белгиланган мажбурий резерв нормативи фоизларда кўрсатилиши лозим.

(Е) Устун - Депозитга ўтказиладиган маблағлар суммаси. Қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:


(Е) Устун = (В) Устун + (Г) Устун / 100 х (Д) Устун


1-сатр. Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар. Бу сатрда 20202 ва 20206 ҳисобварақлари қолдиқлари олиб ташланган ҳолда 20200 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

2-сатр. Жамғарма депозитлар. Бу сатрда 20402 ва 20406 ҳисобварақлари қолдиқлари олиб ташланган ҳолда 20400 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

3-сатр. Муддатли депозитлар. Бу сатрда 20602 ва 20606 ҳисобварақлари қолдиқлари ҳамда жадвалнинг 4 ва 5-сатрлари олиб ташланган ҳолда 20600 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

4-сатр. Юридик шахсларнинг муддати 1 йилдан 3 йилгача бўлган депозитлари. Бу сатрда 20602 ва 20606 ҳисобварақлари қолдиқлари олиб ташланган ҳолда 20600 баланс ҳисобварағи қолдиғидаги юридик шахсларнинг муддати 1 йилдан 3 йилгача бўлган депозитлари суммаси кўрсатилади

5-сатр. Юридик шахсларнинг муддати 3 йилдан ортиқ бўлган депозитлари. Бу сатрда 20602 ва 20606 ҳисобварақлари қолдиқлари олиб ташланган ҳолда 20600 баланс ҳисобварағи қолдиғидаги юридик шахсларнинг муддати 3 йилдан ортиқ бўлган депозитлари суммаси кўрсатилади

6-сатр. Бошқариш (менежерлик) чеклари. Бу сатрда 21202 ҳисобварағи бўйича баланс қолдиғи кўрсатилади.

7-сатр. Мижозларнинг бошқа депозитлари. Бу сатрда 22602, 22614, 22616, 22617, 22618 ва 22628 ҳисобварақлари қолдиқлари олиб ташланган ҳолда 22600 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

8-сатр. Республика қарамоғидаги бюджет муассасаларининг маблағлари. Бу сатрда 23404 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

9-сатр. Капитал қўйилмаларни маҳаллий бюджетдан молиялаштириш. Бу сатрда 23424 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

10-сатр. Маҳаллий бюджет маблағлари - туман/шаҳар. Бу сатрда 23426 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

11-сатр. Маҳаллий бюджет маблағлари - вилоят. Бу сатрда 23430 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

12-сатр. Маҳаллий бюджет маблағлари - Қорақалпоғистон Республикаси. Бу сатрда 23432 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

13-сатр. Мижозлар билан ҳисоб-китоблар. Бу сатрда 29801 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

14-сатр. Ҳаракатсиз депозит мажбуриятлари - Бу сатрда 29842 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

15-сатр. Талаб қилиб олинмаган бошқа кредит қолдиқлари. Бу сатрда 29846 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

16-сатр. Бошқа мажбуриятлар. Бу сатрда 29896 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

17-сатр. Резерв шакллантириладиган мажбуриятларга тааллуқли сатрларнинг жами. Бу сатрда 1 - 16 сатрларнинг (Е) устунидаги маблағларнинг жами кўрсатилади.

18-сатр. Нақд пул захираси. Бу сатрда 10102 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

19-сатр. Ўзбекистон Республикаси Валюта биржасига конвертация учун йўналтирилган мижозларнинг маблағлари. Ушбу сатрнинг (В) устунида ҳисоб-китоб даврида 19997 баланс ҳисобварағи орқали Ўзбекистон Республикаси Валюта биржасига конвертация учун йўналтирилган маблағлар суммаси, (Е) устунида (В) устуни кўрсаткичининг мажбурий резерв нормативи кўрсаткичига кўпайтмасидан ҳосил бўлган сумма кўрсатилади.

20-сатр. Сақлаш даврида мажбурий резервларда сақланиши лозим бўлган жами маблағлар. Бу сатр қуйидаги формула орқали ҳисобланади.


20-Сатр = 17-Сатр (Е) устуни минус 18-Сатр (В)

устуни ва 19-Сатр (Е) устуни


21-Сатр. Ҳисобот даврининг охирги санасида мажбурий резервларда сақланаётган маблағлар. Бу сатрда 10309 баланс ҳисобварағидаги қолдиқ кўрсатилади.

22-Сатр. Мажбурий резервлар ҳисобварағига қўшимча равишда депозитга ўтказиш ёки Марказий банк томонидан қайтарилиши лозим бўлган маблағлар.

Бу сатр қуйидаги формула орқали ҳисобланади.


22-Сатр = 20-Сатр (Е) устуни минус 21-Сатр (Е) устуни



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 37-сон, 412-модда.

























Время: 0.1462
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск