ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2009 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 17.09.2009 й. ЎРҚ-222-сон "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 12.08.2009 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 28.08.2009 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

17.09.2009 й.

N ЎРҚ-222



"ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ВА ФАРМАЦЕВТИКА

ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 12 августда қабул қилинган

Сенат томонидан 2009 йил 28 августда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги 415-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 120-модда; 1999 йил, N 5, 124-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 2-модда:

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"дори воситалари - келиб чиқиши табиий ва сунъий бўлган бир ёки бир нечта дори моддалари (субстанциялар) ҳамда ёрдамчи моддалар асосида ҳосил қилинган, касалликнинг олдини олиш, ташҳис қўйиш ва даволаш учун қўллашга рухсат этилган воситалар. Улар жумласига иммунобиологик, радиофармацевтик ва парафармацевтик препаратлар, гомеопатик, ташҳис қўйиш ва стерилизация воситалари, шунингдек дори воситаларини ишлаб чиқариш ва тайёрлаш учун мўлжалланган дори моддалари (субстанциялар) киради";

ўн еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тиббий буюмлар - касалликнинг олдини олиш, ташҳис қўйиш ва даволаш учун тиббиётда қўлланиладиган буюмлар";

қуйидаги мазмундаги ўн саккизинчи, ўн тўққизинчи ва йигирманчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"қалбакилаштирилган дори воситаси - таркиби ва (ёки) ишлаб чиқарувчиси ҳақида ёлғон маълумот илова қилинган дори воситаси;

сифатсиз дори воситаси - яроқсиз ҳолга келган дори воситаси ва (ёки) яроқлилик муддати ўтган дори воситаси;

Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхалари - интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда муомалага киритилган дори воситалари";


2) 7-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилмаган дори воситаларини, қалбакилаштирилган дори воситаларини, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини ишлаб чиқариш тақиқланади";


3) 13-модданинг бешинчи ва олтинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қалбакилаштирилган ва рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини реализация қилиш тақиқланади.

Сифатсиз дори воситаларини реализация қилиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади";


4) 14-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилиш тақиқланади".


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                        И. Каримов



“Халқ сўзи”, 2009 йил 18 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 38-сон, 416-модда.

































Время: 0.1954
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск