Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона тўловлари /

Янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида низом (АВ томонидан 19.09.2009 й. 2009-сон билан рўйхатга олинган 16.08.2009 й. Давлат солиқ қўмитасининг 2009-21-сон, Молия вазирлигининг 83-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-14-сон, Давлат архетектура ва қурилиш қўмитасининг 5-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 19 сентябрда 2009-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги,

Давлат божхона қўмитаси ва Давлат

архитектура ва қурилиш қўмитасининг

2009 йил 16 августдаги

2009-21, 83, 01-02/8-14, 5-сон қарорига

ИЛОВА



Янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган

таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари томонидан

солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 29 январдаги ПҚ-1051-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 5-сон, 38-модда) мувофиқ янги ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 29 январдаги ПҚ-1051-сон қарорига асосан янгидан ташкил этилаётган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари 2017 йил 1 январгача:

солиқларнинг барча турларини ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод қилинади, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бундан мустасно;

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган қурилиш техникаси ва кичик механизациялаш воситалари учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) озод қилинади.


2. Ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилоти фақат фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида уй-жой фонди объектларини режалаштириш, қайта режалаштириш, безаш, қуриш, қайта қуриш ва таъмирлаш ишларини амалга оширадиган ташкилотдир.

Бунда,

а) бинони режалаштириш деганда текисликдаги горизонтал кесим кўринишида бинонинг режалаштирилган ҳажмий тузилмасининг маълум масштабдаги тасвири (чизмалари) тушунилади;

б) бинони қайта режалаштириш деганда бинонинг ва/ёки унинг алоҳида хоналари функционал вазифаларининг ўзгаришига олиб келадиган ишлар мажмуаси тушунилади. Бундай ишларга, жумладан, қуйидагилар киради:

кўтариб турмайдиган пардеворларни бутунлай ёки қисман алмаштириш;

кўтариб турмайдиган пардеворларда тешиклар тешиш;

муҳандислик ёки сантехника асбоб-ускуналарини алмаштириш;

в) дизайн деганда қулайлик, тежамкорлик ва гўзалликнинг муштараклиги принципига асосланган ҳолда бинонинг олд томони ва ички хоналарини меъморий безаш, интерьер элементларини бадиий конструкциялаш тушунилади;

г) реконструкция деганда бино (хона) ва иншоотларнинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларини ва функционал вазифаларини (хоналар сони ва майдонини, биноларнинг қурилиш ҳажми ва умумий майдонини) ўзгартириш билан боғлиқ ишлар мажмуи тушунилади;

д) таъмирлаш деганда қуйидагилар тушунилади:

капитал таъмирлаш - бино ёки унинг алоҳида элементларининг фойдаланиш кўрсаткичларини яхшилаш билан боғлиқ, бино (бино элементи) мустаҳкамлигини ва қулайлигини таъминлашга йўналтирилган тиклаш бўйича ишлар мажмуи, шунингдек даҳа ичида эскирган уй-жой муҳандислик тармоқларини алмаштириш ва турар жойларга қайта қуриш, шу жумладан турар жой фондининг уйлари олдидаги ҳудудда ландшафт лойиҳа ечимларидан фойдаланган ҳолда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш;

жорий таъмирлаш - бинонинг ёки унинг алоҳида элементларининг фойдаланиш кўрсаткичларини сақлаб туриш бўйича ишлар мажмуи;

е) қурилиш иншоотларини тайёр ҳолда топшириш деганда буюртмачининг топшириғига биноан объектда барча ишлар мажмуини бажариш, шу билан бирга лойиҳалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж, махсус ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш, объектни технологик ва муҳандислик асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш, фойдаланишга тайёр қурилиш маҳсулотини яратиш тушунилади.


3. Мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёзлар ихтисослаштирилган қурилиш-таъмирлаш корхоналари томонидан фақат ўз кучлари билан бажарилган ишларга қўлланилади.


4. Ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилоти агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 29 январдаги ПҚ-1051-сон қарори чиққандан кейин юридик шахс сифатида рўйхатга олинган бўлса, у янгидан ташкил этилган ҳисобланади.

Фаолият кўрсатиб келаётган корхоналарни қайта ташкил этиш йўли билан улар ҳузурида ёки уларнинг мол-мулклари ҳузурида ташкил этилган ташкилотлар янгидан ташкил этилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари сифатида қаралмайди.


5. Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1463-сон, 2005 йил 2 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 105-модда) мувофиқ бўшаётган маблағларни мақсадли ишлатиш назарда тутилмаган солиқлар ва божхона имтиёзлари берилганда бюджетга тўланадиган солиқлар, божхона ва мажбурий тўловлар ҳисоблаб чиқарилмайди ва маҳсулотлар (товарлар, ишлар, хизматлар) ҳамда бошқа мол-мулкнинг сотиш (харид) қийматига киритилмайди.

Бўшаётган маблағларни мақсадли ишлатишни назарда тутмайдиган солиқлар ва божхона имтиёзларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби юқорида қайд қилинган Низом билан тартибга солинади.



II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ


6. Янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотларига солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар ва преференциялар ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган аризага асосан тақдим этилади. Ариза давлат солиқ хизмати органларига ёки давлат божхона хизмати органларига икки нусхада тақдим этилади, шулардан биттаси ваколатли органнинг тегишли белгиси билан солиқ тўловчига қайтарилади. Бунда, янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари ҳисобланган микрофирма ва кичик корхоналар томонидан солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш учун ариза тақдим этилмайди.

7. Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар (божхона расмийлаштируви учун йиғимларидан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат асосида олиб кирилаётган товарларни эркин муомалага чиқариш режимига ўтказиш божхона расмийлаштируви вақтида тақдим этилади.


8. Имтиёзлардан фойдаланган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари ҳақиқатда ихтисослашганлигини тасдиқлаш учун йил якуни бўйича солиқ ҳисоботларини тақдим этиш билан бир вақтда давлат солиқ хизмати органларига ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ Маълумотнома - ҳисоб-китобни тақдим этадилар. Маълумотнома - ҳисоб-китоб давлат солиқ хизмати органларига икки нусхада тақдим этилади, шулардан биттаси давлат солиқ хизматининг тегишли белгиси билан солиқ тўловчига қайтарилади.


9. Агар ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилоти ҳисобот йили якуни бўйича тақдим этилган Маълумотнома - ҳисоб-китобдан келиб чиққан ҳолда имтиёзлар тақдим этиш учун белгиланган мезонларга мос келмаса (ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилоти ҳисобланмаганда), солиқ ва божхона тўловлари бўйича берилган имтиёзлар бекор қилинади ва ушбу тўловларни бюджетга тўлаш мажбурияти қонун ҳужжатларида назарда тутилган жарима санкцияларини ҳисобга олган ҳолда тикланади.

Корхона имтиёзларни қўллаш учун белгиланган мезонларга мос келмаслиги ҳолатлари аниқланган тақдирда давлат солиқ хизмати органлари 10 иш куни ичида давлат божхона органларини аниқланган ҳоллар тўғрисида илгари тўланмаган божхона тўловларини ундириш чораларини кўриш учун хабардор қилади.



III. ЯКУНИЙ ҚОИДА


10. Солиқ ва божхона имтиёзларининг тўғри қўлланилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари томонидан амалга оширилади.






Низомга

1-ИЛОВА

Тақдим этилади



(божхона расмийлаштируви жойи бўйича ҳудудий божхона органи)

ёки


(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)

АРИЗА

(корхонанинг тўлиқ номи)

жойлашган манзили


1. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома









2. Ташкил этилган сана (кун/ой/йил)












3. СТИР











4. ХХТУТ









5. Телефон: код






рақам









ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилоти эканлигини маълум қилади __________________________________________________________

                      (бажарадиган ишларнинг номи)

Имтиёзни қўллаш учун асос: ____________________________________

                                                             (норматив ҳужжатнинг номи)

Маълумотларнинг тўлиқлиги ва

ишончлилигини тасдиқлайман:


Ваколатли органнинг

ходими томонидан тўлдирилади


  Раҳбар



  СТИР











  Ф.И.Ш.





  Имзо


















  Бош бухгалтер


  СТИР













  Ф.И.Ш.


  Тақдим


  Имзо


  этилган сана























(кк/оо/йй)

  Сана











  Ф.И.Ш.



(кк/оо/йй)


Имзо


М.Ў.

Низомга

2-ИЛОВА


Йиллик солиқ ҳисоботи билан

бирга тақдим этилади

  

Тақдим этилади



(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)

(корхонанинг тўлиқ номи)

жойлашган манзили


1. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома









2. Ташкил этилган сана (кун/ой/йил)












3. СТИР











4. ХХТУТ









5. Телефон: код






рақам









МАЪЛУМОТНОМА - ҲИСОБ-КИТОБ

__________ йил учун

Имтиёзни қўллаш учун асос:


(норматив ҳужжатнинг номи)

минг сўм

Маҳсулот номи


Миқдори


Жами

бажарилган

ишлар ҳажмига

нисбатан % да


Бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар ва реализация қилинган товарларнинг умумий ҳажми, жами




шу жумладан:




объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида қайта режалаштириш, безаш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва қуриш ишлари




фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида уй-жойларни мукаммал ва жорий таъмирлаш, шу билан бирга томларни таъмирлаш, уйлар ичидаги муҳандислик коммуникацияларини алмаштириш ва кўп квартирали уй-жойларнинг умумий фойдаланиладиган жойларини мукаммал таъмирлаш ишлари




даҳа ичида эскирган уй-жой муҳандислик тармоқларини алмаштириш ва тураржойларга қайта қуриш, шу жумладан, тураржой фондининг уйлари олдидаги ҳудудда ландшафт лойиҳа ечимларидан фойдаланган ҳолда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш




Маълумотларнинг тўлиқлиги ва

ишончлилигини тасдиқлайман:


Ваколатли органнинг

ходими томонидан тўлдирилади


  Раҳбар



  СТИР











  Ф.И.Ш.





  Имзо


















  Бош бухгалтер


  СТИР













  Ф.И.Ш.


  Тақдим


  Имзо


  этилган сана























(кк/оо/йй)

  Сана











  Ф.И.Ш.



(кк/оо/йй)


Имзо


           

М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 39-сон, 428-модда.























Время: 0.1947
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск