ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /

Молия вазирлигининг 86-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ЭГ-01/10-5948-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-19-сон "Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чегарадош давлатлар ҳудудидан шахсий фойдаланиш учун божсиз олиб кириладиган истеъмол товарларининг чекланган миқдорий нормаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор ва унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 09.09.2009 й. Қарори (АВ томонидан 30.09.2009 й. 1196-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.09.2009 й.

N 1196-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.09.2009 й.

N 86


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.09.2009 й.

N ЭГ-01/10-5948


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

09.09.2009 й.

N 01-02/8-19


ҚАРОРИ



"Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон

Республикаси ҳудудига чегарадош давлатлар

ҳудудидан шахсий фойдаланиш учун божсиз

олиб кириладиган истеъмол товарларининг

чекланган миқдорий нормаларини тасдиқлаш

тўғрисида"ги қарор ва унга ўзгартиришларни

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида


(2009 йил 10 октябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) 6 ва 7-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 июндаги ПҚ-1118-сон "Жисмоний шахслар томонидан истеъмол товарларини олиб киришни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 23-сон, 262-модда) қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2002 йил 28 декабрдаги 141, ХИ-01/12-4998, 01-02/8-52-сон "Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чегарадош давлатлар ҳудудидан шахсий фойдаланиш учун бож тўламасдан олиб кириладиган истеъмол товарларининг чекланган миқдорий нормаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1196, 2002 йил 28 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 23-24-сон);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 11 июлдаги 74, ЭГ-01/19-4543, 01-02/20-48-сон "Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чегарадош давлатлар ҳудудидан шахсий фойдаланиш учун божсиз олиб кириладиган истеъмол товарларининг чекланган миқдорий нормаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1196-1, 2008 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 29-30-сон, 285-модда).


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                          Р. Азимов



Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири                              Э. Ғаниев



Давлат божхона

қўмитаси раиси                                                       С. Носиров



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 40-сон, 438-модда.


















Время: 0.2004
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск