Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Молия вазирининг 24.09.2009 й. 93-сон "Бюджет ташкилотлари даромадлари ва харажатларининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 08.10.2009 й. 1828-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.10.2009 й.

N 1828-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

24.09.2009 й.

N 93


БУЙРУҒИ



Бюджет ташкилотлари даромадлари ва

харажатларининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги

низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2009 йил 18 октябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 ноябрдаги ПҚ-1005-сонли "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш Департаментини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 48-сон, 472-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 186-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 6 майдаги 48-сон буйруғи (рўйхат рақами 1828, 2008 йил 18 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 24-25-сон, 242-модда) билан тасдиқланган "Бюджет ташкилотлари даромадлари ва харажатларининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                     Р. Азимов






Буйруққа

ИЛОВА



Бюджет ташкилотлари даромадлари ва харажатларининг

бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 6-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"бюджет ташкилоти балансида бўлган давлат мулкини ижарага беришдан қонун ҳужжатларига мувофиқ олинган маблағларнинг бир қисми";


2. 29-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"29. Бюджет ташкилотлари томонидан вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкларини бошқа ташкилотларга ижарага бериш қонунчиликка мувофиқ тартибга солинади".


3. 30-банднинг биринчи хатбошисидаги "ижара шартномасида белгиланган сумманинг" сўзларидан кейин "(бюджет ташкилотининг улушига)" сўзлари қўшилсин.


4. 31 ва 32-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"31. Ижара тўлови келиб тушганда:

114 "Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи" субҳисобварақ дебети бўйича;

178 "Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар" субҳисобварақ кредити бўйича.


32. Бир вақтнинг ўзида тушган ижара тўлови суммасига:

401 "Ҳисобланган, лекин ҳисоб рақамга тушмаган даромадлар" субҳисобварақ дебети бўйича;

400 "Бюджетдан ташқари даромадлар ва тушумлар" субҳисобварақ кредити бўйича.".


5. 34-банднинг биринчи хатбошисидаги "ҳомийлик (беғараз) ёрдами" сўзларидан кейин "шунингдек олинган инсонпарварлик ёрдами, техник кўмаклашиш воситалари ҳамда грант кўринишидаги маблағлар" сўзлари билан тўлдирилсин.


6. 77-банддаги "2010 йилнинг 1 январига қадар" сўзлари "юқорида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорида белгиланган муддатга" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 41-сон, 445-модда.














































Время: 0.2638
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск