Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 08.10.2009 й. 2014-сон билан рўйхатга олинган Марказий банки Бошқарувининг 15.08.2009 й. 23/3-сон Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 8 октябрда 2014-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2009 йил 15 августдаги

23/3-сонли қарорига

ИЛОВА



Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини

лицензиялаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги ҳамда "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларни рўйхатга олиш ва уларга банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия (бундан кейинги ўринларда лицензия деб юритилади) бериш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


банк - тижорат ташкилоти бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан кейинги ўринларда Марказий банк деб юритилади) томонидан берилган лицензия асосида банк фаолияти деб ҳисобланадиган юридик ва жисмоний шахслардан омонатлар қабул қилиш ҳамда қабул қилинган маблағлардан таваккал қилиб кредит бериш ёки инвестициялаш учун фойдаланиш, тўловларни амалга ошириш каби фаолиятлар мажмуини амалга оширадиган юридик шахс;


рақамли банк - инновацион банк технологияларидан фойдаланган ҳолда (касса хизматини кўрсатмасдан) банк хизматларини масофавий кўрсатувчи банк ёки унинг таркибий бўлинмаси. Рақамли банклар томонидан банк хизматларини масофавий кўрсатиш банкнинг ички тартиб қоидаларига асосан қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади;

банк акциядори - банк акцияларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эга бўлган юридик ёки жисмоний шахс;

норезидент банк - хорижий давлат ҳудудида рўйхатга олинган банк;


хусусий банк - устав капиталида муассислар (акциядорлар) бўлган жисмоний шахсларнинг улуши камида эллик фоизни ташкил этиши лозим бўлган банк. Устав капиталида давлат улуши бўлган юридик шахслар, давлат органлари, шунингдек сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, жамоат фондлари ва диний ташкилотлар хусусий банк муассислари (акциядорлари) бўлиши мумкин эмас;

чет эл банкининг шўъба банки - устав капитали тўлалигича норезидент банк томонидан шакллантириладиган банк;


чет эл капитали иштирокидаги банк - чет эллик инвесторларнинг иштироки устав капитали умумий суммасининг камида ўн беш фоизини ташкил этадиган банк. Бунда, чет эллик инвесторлардан бири юридик шахс бўлиши лозим. Бундай банкнинг устав капиталини шакллантиришда резидент жисмоний ва юридик шахслар ҳамда норезидент жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек норезидент банклар иштирок этишлари мумкин.

2. Банклар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ, қоида тариқасида, акциядорлик жамияти тарзида ташкил этилади.

2016 йилнинг 1 июлидан бошлаб акциядорлик жамиятлари тарзида ташкил этиладиган тижорат банклари Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутиладиган ҳолатлардан ташқари, фақат хорижий инвесторнинг устав капиталидаги иштироки улуши 15 фоиздан кам бўлмаган тақдирдагина ташкил қилиниши мумкин.

3. Лицензия бериш юзасидан қарор қабул қилишда қуйидагилар асосий омил бўлиб ҳисобланади:

банкни ташкил этиш бўйича бизнес режанинг мақбуллиги;

банк устав капиталининг етарлилиги ва қонун ҳужжатларига мувофиқ шакллантирилганлиги;

даромадлиликнинг истиқболлари;

ташкил этилаётган банк раҳбарининг малакаси ва обрўси;

банкни ташкил этиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги;

монополияга қарши чораларнинг мавжудлиги.



II. БАНК МУАССИСЛАРИ ВА АКЦИЯДОРЛАРИ


4. Юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, чет эллик юридик ва жисмоний шахслар банк муассислари ва акциядорлари бўлиши мумкин.

Банкнинг бошқа банкларнинг устав капиталида иштирок этишига йўл қўйилмайди, чет эл капитали иштирокидаги банклар ва чет эл банкининг шўъба банкларини ташкил этиш, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳоллар бундан мустасно.

"Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 53-моддасига асосан, юридик ёки жисмоний шахс ёхуд ўзаро келишув билан боғланган ёки бир-бирининг мол-мулкини назорат қилувчи юридик ва жисмоний шахслар гуруҳи томонидан бир ёки бир неча битим натижасида банк акцияларининг 5 фоизидан ортиғини олиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хабардор қилинишини, 20 фоизидан ортиғини олиш эса, олдиндан унинг розилигини олишни талаб қилади.

Марказий банкнинг олдиндан розилигини олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 56-сон қарори билан тасдиқланган Банк фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади;

Марказий банкнинг розилиги олинган улуш миқдорини ошириш учун Марказий банкдан такроран олдиндан розилик олиниши лозим.

Мазкур бандда кўрсатиб ўтилган юридик ва/ёки жисмоний шахслар томонидан банкнинг устав капиталидаги акцияларнинг ўттиз беш ва ундан ортиқ фоизини тасарруф этиш бўйича битимлар тузиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 августдаги 230-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 34-сон, 456-модда) билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) ва бошқа мулкий ҳуқуқларини олишга доир битимларни кўриб чиқиш ҳамда бундай битимларни тузиш учун олдиндан розилик олиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш талаб этилади.

6. Агар шахс юридик шахснинг бошқарувига ёки унинг сиёсатига катта таъсир ўтказиш имкониятига эга бўлса, ушбу шахс бундай юридик шахсни назорат қилувчи ҳисобланади.

Шахс қуйидаги ҳолларда катта таъсир ўтказувчи ҳисобланади:

мазкур юридик шахснинг йирик иштирокчиси бўлса;

юридик шахснинг акциядорлари, бошқарув органлари ёки иштирокчилари билан расмий равишда келишув тузиб ёхуд бошқа ҳар қандай тарзда унинг фаолиятига раҳбарлик қилиш ва/ёки уни бошқариш имкониятига эга бўлса.


7. Юридик шахснинг йирик акциядори ёки иштирокчиси деганда, мазкур юридик шахснинг устав капитали ёки унинг овоз берувчи акцияларининг ўн ва ундан ортиқ фоизига тўғридан-тўғри ёки билвосита эгалик қилувчи бир ёки ўзаро келишув билан боғланган бир неча шахслар тушунилади.

Тўғридан-тўғри эгалик қилиш деганда, акциядор (иштирокчи) томонидан юридик шахснинг устав капиталидаги улушига ёки унинг овоз берувчи акцияларига бевосита эгалик қилиш тушунилади.

Билвосита эгалик қилиш деганда, юридик шахснинг устав капиталидаги улушига ёки унинг овоз берувчи акцияларига шўъба корхоналар ва жамиятлар орқали эгалик қилиш тушунилади.


8. Агар икки ва ундан ортиқ шахслар расмий келишув асосида ҳаракат қилса ёки банк акцияларига жамоа бўлиб тўғридан-тўғри ёхуд билвосита эгалик қилиш мақсадида онгли равишда биргаликдаги фаолиятни олиб бориш ҳоллари мавжуд бўлса, улар банк акцияларига эгалик қилиш мақсадида ўзаро келишув билан боғланган шахслар бўлиб ҳисобланади.


9. Агар шахс ва бошқа юридик шахс банк акцияларига тўғридан-тўғри ёки билвосита эгалик қилсалар ҳамда мазкур шахс ушбу юридик шахснинг йирик иштирокчиси ёки унинг бошқарув, кузатув кенгаши аъзоси ёхуд вакили бўлса, мазкур шахс юридик шахс билан келишув асосида фаолият юритувчи бўлиб ҳисобланади.


10. Қуйидаги икки ёки ундан ортиқ шахслар бир-бири билан келишув асосида фаолият юритувчилар бўлиб ҳисобланади, агар улар:

ушбу барча шахсларнинг йирик иштирокчиси, аъзоси (шериги) ёки юридик вакили ҳисобланган ҳеч бўлмаганда битта шахс билан боғлиқ бўлсалар;

битта банкнинг акцияларига эгалик қилсалар ҳамда айни вақтда улар битта юридик шахснинг (мазкур банкдан ташқари) бошқарув, кузатув кенгаши аъзолари, йирик иштирокчилари (шериги) ёки юридик вакиллари бўлса ёхуд ушбу шахслар яқин қариндош бўлишса.

Шахснинг яқин қариндошлари бўлиб эри, хотини, ота-онаси, болалари, туғишган ҳамда ўгай ака-ука ва опа-сингиллари, боболари, бувилари, неваралари ҳисобланади.


11. Банк акцияларининг йигирма фоизига жамоавий эгалик қилувчи мазкур Низомнинг 8 ва 10-бандларида келтирилган шахслар улар бир-бирлари билан келишув асосида фаолият юритмаётганлигини исботловчи ва шу сабабли банк акцияларига эгалик қилиш учун Марказий банк рухсати талаб қилинмаслиги тўғрисидаги ҳужжатларни Марказий банкка тақдим этишлари мумкин.

Мазкур исботловчи ҳужжатлар бу шахслар томонидан бундай миқдордаги акциялар жамоавий тарзда сотиб олингунга қадар тақдим этилиши лозим. Акцияларнинг бундай шахслар томонидан бир-бирига боғлиқ бўлмай ва бир-биридан хабари бўлмаган ҳолда сотиб олиниш ҳоллари бундан мустасно.


12. Банк муассислари банк акциядорлари таркибидан у рўйхатга олинган кундан бошлаб бир йил мобайнида чиқиб кетиш ҳуқуқига эга эмаслар.


13. Банк муассислари бенуқсон ишбилармонлик ва шахсий обрў-эътиборга эга бўлишлари лозим. Қуйидаги шахслар бенуқсон ишбилармонлик ва шахсий обрў-эътибор мезонларига номувофиқ деб ҳисобланадилар:

банкротликка учраган ёки молиявий аҳволи танг бўлган юридик шахс бошқаруви ва кузатув кенгаши аъзолари ёки йирик иштирокчиси (устав капиталида 10 фоиз ва ундан кўп миқдорда овоз берувчи акциялар ёхуд улушларга эга бўлган шахслар), шунингдек, собиқ раҳбарлари, башарти юридик шахснинг банкротлиги ёки молиявий аҳволининг танглиги уларнинг ҳаракатлари оқибатида юзага келганлиги фактлари маълум бўлса;

иқтисодиёт соҳасидаги жиноят учун ёки бошқарув тартибига қарши жиноят учун олиб ташланмаган судланганликка эга бўлган шахслар;

жамиятнинг маънавий тамойиллари ва ахлоқий нормаларига, шунингдек, иш одоби қоидаларига ҳурматсизлик билан муносабатда бўлган шахслар.

14. Банк муассислари бўлган юридик шахслар молиявий жиҳатдан барқарор бўлишлари лозим. Қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлганда, юридик шахс молиявий жиҳатдан барқарор эмас деб ҳисобланади:

баланснинг ноликвидлиги;

тўловга қобилиятсизлик ёки банкротлик;

бу юридик шахс расмий равишда банкрот деб эълон қилинишидан қатъи назар, унинг пассивларининг активларидан ошиб кетиши;

юридик шахснинг мажбуриятлари банк барқарорлигига нисбатан муайян таваккалчиликларни юзага келтирса;

юридик шахс тақдим этган молиявий ҳужжатлар бу шахс зарур ҳолларда банк устав капиталидаги улушини ошира олмаслигини кўрсатса;

юридик шахс томонидан банк акцияларининг сотиб олиниши натижасида банкка ёки унинг омонатчиларига молиявий хавф солиниши мумкинлигини кўрсатувчи бошқа ҳоллар маълум бўлса.


15. Қуйидаги шахслар банк муассислари бўла олмайдилар:

мазкур Низомнинг 13-банди талабларига номувофиқ деб ҳисобланган шахслар;

оффшор ҳудудларда рўйхатга олинган норезидент юридик шахслар;

оффшор ҳудудларда истиқомат қиладиган чет эл фуқаролари;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар, жамоат фондлари, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари, бюджетдан ташқари жамғармалар, агар қонун ҳужжатларида бошқача ҳолатлар кўзда тутилмаган бўлса.



III. БАНКНИНГ ТАЪСИС ЭТИЛИШИ


16. Муассислар акциядорлик жамияти шаклидаги банкни ташкил этиш учун аввал таъсис шартномасини имзолайдилар, сўнгра таъсис йиғилишини ўтказадилар.


17. Мазкур ҳаракатлар муассислар томонидан Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида", "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунлари ҳамда акциядорлик жамиятлари фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

18. Банкни ташкил этиш тўғрисидаги таъсис шартномасида қуйидагилар бўлиши лозим:

банкни таъсис этиш борасида биргаликда фаолият кўрсатиш тартиби;

банк устав капитали миқдори;

муассислар ўртасида жойлаштирилиши лозим бўлган акциялар турлари, уларнинг номинал қиймати, ҳар хил турдаги акцияларнинг нисбати, уларни тўлаш миқдори ва тартиби;

муассисларнинг банкни ташкил этишга доир ҳуқуқ ва бурчлари.

Таъсис шартномасига муассисларнинг келишувига мувофиқ бошқа шартлар ҳам киритилиши мумкин.



IV. БАНК УСТАВИ


19. Банк уставида қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим:

банкнинг тўлиқ ва қисқартирилган номи ҳамда унинг жойлашган ери (почта манзили) ва электрон почта манзили;

банк операцияларининг рўйхати, мақсади ва фаолият муддати;

устав капиталининг миқдори, муассислар рўйхати, устав капиталидаги улушларнинг тақсимланиши;

устав капиталини кўпайтириш ёки камайтириш тартиби;

чиқарилаётган акциялар турлари ва сони, уларнинг номинал қиймати, ҳар хил турдаги акцияларнинг нисбати;

соф фойдани тақсимлаш ҳамда зарарларни қоплаш тартиби;

захира фондини ва бошқа фондларни ташкил этиш тартиби;

банк акциядорларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

банкнинг бошқарув органлари тузилмаси, уларни ташкил этиш тартиби, банк кенгаши, тафтиш комиссияси ва ижроия органи аъзоларининг сони, ваколатлари ҳамда вазифалари ҳақидаги маълумотлар;

йиллик ҳисоботларни тузиш, текшириш ва тасдиқлаш тартиби;

банк аудити, шу жумладан, бухгалтерия ҳисобининг халқаро андозаларига мувофиқ белгиланган ҳисоботлар ва аудиторлик дастурларининг мақсадлари;

банкни қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби;

банк томонидан акцияларни жойлаштириш тартиби ва шартлари.

Банк уставида қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа қоидалар ҳам кўрсатилиши мумкин.

Банк акциядорнинг ёки ҳар қандай манфаатдор шахснинг талабига кўра уч иш куни ичида банкнинг устави, шу жумладан уставга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар билан танишиб чиқиш имкониятини бериши шарт. Банк акциядорнинг талабига кўра унга банк уставининг кўчирма нусхасини бериши шарт.


V. БАНКНИНГ УСТАВ КАПИТАЛИ


20. Банкнинг устав капитали банк муассислари ва акциядорларининг пул маблағлари ҳисобидан ташкил топади.


21. Кредитга ва гаровга олинган ҳамда бошқа жалб этилган маблағлардан банк устав капиталини шакллантиришда ҳамда банк акцияларини сотиб олишда фойдаланиш тақиқланади. Мазкур талабга зид ҳолда устав капиталига киритилган маблағлар эгаларига қайтарилиши ва шу вақтнинг ўзидаёқ акциялар келгусида сотиш учун банкка топширилиши лозим.


22. Алоҳида ҳолларда қонун ҳужжатларига мувофиқ банкнинг устав капиталини шакллантириш учун бюджет маблағларидан фойдаланилиши мумкин.


23. Ташкил этилаётган банк капиталининг етарлилик даражасини белгилашда қуйидагилар асосий омил ҳисобланади:

Марказий банк томонидан белгиланган устав капиталининг энг кам миқдори бўйича талабларга мувофиқлиги;

банк капитали, шу жумладан, устав капитали миқдорини доимий кўпайтириб боришнинг режалаштирилганлиги;

кўзда тутилаётган даромадлар ҳамда фондларни шакллантириш истиқболлари;

муассисларнинг зарур ҳолларда қўшимча капитал кирита олиш қобилияти.


24. Банк рўйхатга олингунга қадар устав капиталини шакллантириш учун муассислар томонидан Марказий банкда ёки резидент банкларнинг бирида вақтинчалик жамғарма ҳисобварағи очилади.

Банк устав капиталининг белгиланган энг кам миқдори мазкур вақтинчалик жамғарма ҳисобварақда муассислар томонидан банк рўйхатга олингунга қадар тўлиқ шакллантирилган бўлиши керак.


25. 2017 йил 1 октябрдан бошлаб тижорат банклари устав капиталининг энг кам миқдори 100 млрд сўм миқдорида белгиланади. Фаолият кўрсатаётган тижорат банклари 2019 йилнинг 1 январига қадар ўз устав капиталини ушбу миқдорга етказишлари лозим.

26. Банк рўйхатга олингандан кейин унинг устав капитали миқдорида эгаси ёзилган акциялар чиқарилади ва улар муассислар ўртасида жойлаштирилади.



VI. БАНК НОМИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


27. Банк номида "Банк" атамаси ёки мазкур атама қўшиб ясалган сўз бирикмалари ишлатилиши ҳамда банкнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилиши лозим. Банк номи фирма номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида келтирилган талабларга мувофиқ бўлиши зарур.



VII. МАРКАЗИЙ БАНК ТОМОНИДАН

БАНКНИНГ РАҲБАР ХОДИМЛАРИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


28. Банкнинг раҳбар ходимларига қуйидагилар киради:

банк кенгашининг раиси ва аъзолари;

бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари;

бошқарув аъзолари,

бош банкнинг бош бухгалтери;

банк филиалларининг раҳбарлари ҳамда уларнинг бош бухгалтерлари.

Ушбу бандда келтирилган шахсларга нисбатан (банк кенгаши раиси ва аъзоларидан ташқари) Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, микрокредит ташкилотлари ҳамда кредит бюроларининг ижро органлари раҳбарларига нисбатан малака талабларига (рўйхат рақами 2989, 2018 йил 30 март) мувофиқ малака талаблари белгиланади.


VIII. БАНК БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ ВА УНИНГ

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИГА ҚЎЙИЛАДИГАН

ТАЛАБЛАР


30. Банкнинг бошқарув органлари қуйидагилар ҳисобланади:

акциядорлар умумий йиғилиши;

банк кенгаши (кузатув кенгаши);

банк бошқаруви.


31. Акциядорлар умумий йиғилиши банкнинг олий бошқарув органидир. Акциядорлар умумий йиғилишининг вазифалари ва ваколатлари қонун ҳужжатлари ва банк устави асосида белгиланади.


32. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатига кирувчи масалалар банк кузатув кенгаши ёки унинг бошқарувига топширилмайди, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

33. Банк кенгашининг миқдорий таркиби банк устави ёки акциядорлар умумий йиғилиши қарорига кўра белгиланади.

Овоз берувчи акцияларнинг эгаси бўлган акциядорлар сони ўттиз кишидан кам бўлган акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилган банкларда кузатув кенгаши вазифаси банк устави билан акциядорларнинг умумий йиғилиши зиммасига юкланиши мумкин.

Акциядорлари сони 500 тагача бўлган акциядорлик жамияти шаклидаги банкларнинг Кенгаши таркиби камида беш аъзодан, акциядорлари сони 501 тадан 1000 тагача бўлган банкларда камида етти аъзодан ва акциядорлари сони 1000 тадан ортиқ бўлган банкларда камида тўққиз аъзодан иборат бўлиши лозим.

35. Банк бошқаруви банкнинг ижро органи бўлиб, банкка оператив раҳбарликни амалга оширади ҳамда банк фаолияти учун жавобгар ҳисобланади. Бошқарувга раис раҳбарлик қилади.


36. Бошқарув қонун ҳужжатларига мувофиқ банк кенгаши ваколатига киритилган масалаларни ҳал қилиш ҳуқуқига эга эмас. Бошқарув банк кенгаши ва акциядорлар умумий йиғилишига ҳисобот беради.


37. Банкнинг ташкилий тузилмаси бизнес-режада кўрсатилган фаолият турларини ўзида акс эттириши керак. Ташкил этишнинг назарда тутилаётган кўлами амалга оширилиши режалаштирилган операциялар ҳажмига мос бўлиши керак.


38. Ишга жалб этилаётган ходимларнинг малакаси банк томонидан бажарилиши кўзда тутилаётган фаолиятининг белгиланган турларига мос бўлиши ҳамда улар сони банк фаолиятини амалга оширишни таъминлаш учун етарли бўлиши керак.


39. Банк қонун ҳужжатларига мувофиқ банкда ички назорат ҳолатини, жумладан, молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини, ҳисобнинг ишончлилиги ва аниқлигини, ҳисоботларнинг тўлиқ ва объективлигини, банк қонунчилиги ҳужжатлари ва бошқа ички ҳужжатларга, банк операцияларини амалга ошириш қоидалари ва тартибларига риоя қилинишини текшириш (аудит) ва мониторингини амалга оширувчи, шунингдек банк операцияларининг самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш бўйича банк кенгашига маслаҳатлар берувчи мустақил таркибий тузилма - ички аудит хизматини ташкил этиши шарт.



IХ. БАНК ВА УЛАР ФИЛИАЛЛАРИ

БИНОЛАРИНИНГ МУҲОФАЗАСИНИ ТАЪМИНЛАШ

ҲАМДА МУҲАНДИС-ТЕХНИК ҚЎРИҚЛАШ ВОСИТАЛАРИ

БИЛАН ЖИҲОЗЛАНИШИГА, АХБОРОТ АЛМАШИНУВИ ВА

МУҲОФАЗАСИГА ОИД ДАСТУРИЙ МАҲСУЛОТЛАРГА

ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР


40. Банк биноси хавфсизлиги, банк ва рақамли банкларнинг ахборот муҳофазасига оид дастурий техник воситалар билан жиҳозланиши "Ўзбекистон Республикасининг автоматлаштирилган банк тизимларидаги антивирус ҳимояси тўғрисида" (рўйхат рақами 910, 2000 йил 10 март), "Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида" (рўйхат рақами 1552, 2006 йил 13 март, "Ўзбекистон Республикаси банк тизимида электрон рақамли имзо ва шифрлаш калитларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги (рўйхат рақами 1553, 2006 йил 13 март) низомлар ҳамда "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларда электрон ахборотларни муҳофазалашни ташкил этиш тўғрисида" (рўйхат рақами 1047, 2001 йил 9 июль) ва "Ўзбекистон Республикаси банкларида электрон архив ишларини юритиш тартиби тўғрисида"ги (рўйхат рақами 1685, 2007 йил 2 июнь) йўриқномаларда кўрсатилган талаблар асосида амалга оширилиши лозим.

41. Банклар ва уларнинг филиаллари биноларининг муҳофазаси таъминланганлиги ҳамда муҳандис-техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозланганлиги, дастурий маҳсулотларнинг тайёрлиги юзасидан хулоса бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 56-сон қарори билан тасдиқланган Бинонинг Марказий банк талабларига мувофиқлиги, асбоб-ускуналар, касса узелининг тайёрлиги ва дастурий-техник воситалар билан жиҳозланганлиги тўғрисида хулоса бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

42. Банк ва уларнинг филиалларини Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати томонидан қўриқлашни ташкил этиш ҳамда уларни муҳандис-техник қўриқлаш ва ёнғиндан хабар бериш сигнализация воситалари билан жиҳозлаш қонун ҳужжатларида қайд этилган талабларга асосан амалга оширилади.


Х. БАНКЛАРНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАРТИБИ


46. Банкларни лицензиялаш жараёни икки босқичдан:

банк таъсис этиш учун Марказий банкнинг дастлабки рухсатини бериш;

банкни рўйхатга олиш билан бир вақтда лицензия беришдан иборат.


47. Муассислар ўз ораларидан Марказий банкда, унинг ҳудудий Бош бошқармаларида ва бошқа органларда банкни ташкил этиш юзасидан уларнинг манфаатларини ифода этишга вакил қилинган шахсни белгилайдилар. Унинг ваколатлари таъсис шартномаси билан тасдиқланади.


48. Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари банк муассисларини банк ташкил этиш билан боғлиқ бўлган зарур қонун ҳужжатлари билан таъминлайдилар.



ХI. БАНК ТАШКИЛ ЭТИШГА ДАСТЛАБКИ РУХСАТНИ

ОЛИШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


49. Муассислар томонидан таъсис шартномаси имзоланганидан сўнг бир ой мобайнида Марказий банкка банкни очиш учун дастлабки рухсатни бериш тўғрисидаги аризани тақдим этадилар. Банкни очиш учун дастлабки рухсатни бериш тўғрисидаги аризада муассисларнинг электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Банкни очиш учун дастлабки рухсатни бериш тўғрисидаги аризада муассисларнинг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилигидир. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

1) муассислар томонидан имзоланган таъсис шартномаси (уч нусхада, уларнинг биттаси асл нусха). Жисмоний шахсларнинг имзолари ва таъсис шартномаларининг нусхалари нотариал идора томонидан тасдиқланади (ягона муассислар бундан мустасно);

2) муассислар томонидан тасдиқланган ва банк кенгаши раиси томонидан имзоланган банк устави (учта асл нусхада);

3) таъсис йиғилишининг уч нусхада тайёрланган баённомаси. Бу ҳужжатда банкни ташкил этиш, устав капитали миқдори, банк устави ва бизнес-режани тасдиқлаш, банк кенгаши, бошқаруви ва тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги қарорлар бўлиши лозим. Баённома нусхалари банк кенгаши раиси томонидан тасдиқланади;

4) муассислар тўғрисида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар:

а) мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ банк кенгаши раиси томонидан тасдиқланган банкнинг барча муассислари тўғрисидаги маълумотлар;

б) муассис-жисмоний шахслар бўйича:

мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ ташкил этилаётган банк овоз берувчи акцияларининг бир ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қиладиган жисмоний шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари ҳақидаги маълумотлар;

ташкил этилаётган банк овоз берувчи акцияларининг беш ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қиладиган жисмоний шахслар учун қўшимча равишда мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ маълумотлар;

ташкил этилаётган банк овоз берувчи акцияларининг ўн ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қиладиган жисмоний шахслар учун қўшимча равишда мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ охирги икки йил учун солиқ декларациялари (хусусий банклар устав капиталида иштирок этаётган резидент жисмоний шахслар бундан мустасно);

в) муассис-юридик шахслар бўйича:

давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ва тўлов реквизитлари;

ташкил этилаётган банкнинг устав капиталига киритилган бадаллар суммаси (жумладан, устав капитали умумий суммасига нисбатан фоиз ҳисобида);

юридик шахснинг сўнгги уч йил учун, шу жумладан солиқ органларига тақдим этилган, аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган баланс ҳисоботлари;

ташкил этилаётган банк овоз берувчи акцияларининг беш ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қиладиган муассислар учун қўшимча равишда мазкур юридик шахснинг устав капиталида иштирок этаётган ҳар бир иштирокчининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ва тўлов реквизитлари, шунингдек уларнинг улуши (фоиз кўринишида);

агар юридик шахс устав капиталида йирик иштирокчи-жисмоний шахс бўлса, мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ у тўғрисидаги маълумотлар;

мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ банкни ташкил этаётган муассис-юридик шахс кенгаши ва бошқаруви аъзолари тўғрисидаги маълумотлар;

г) ўзаро боғланган шахслар ҳақида маълумотлар:

муассис-жисмоний (юридик) шахс ёки муассис-жисмоний шахснинг яқин қариндошлари, юридик шахслар устав капиталидаги иштироки муносабати билан ёки бошқа усуллар билан уларнинг фаолиятига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган юридик шахслар тўғрисида ҳамда муассис-юридик шахснинг устав фондидаги улуши (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:

давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ва тўлов реквизитлари;

муассислар рўйхати ва мазкур юридик шахс устав капиталига киритилган бадаллар суммаси (жумладан, устав капитали умумий суммасига нисбатан фоиз ҳисобида);

молиявий ҳолат тўғрисидаги маълумотлар (молиявий ҳисобот, жумладан чиқарилган облигациялар, олинган кредитлар ва берилган банк кафолатлари тўғрисидаги маълумотлар);

юридик шахс раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми;

5) ташкил этилаётган банк овоз берувчи акцияларининг беш ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қиладиган муассислар қўшимча равишда ариза тақдим қилингунга қадар охирги беш йил мобайнида суд ёки давлат органлари томонидан уларга нисбатан қўлланилган барча жазо чоралари тўғрисидаги маълумотлар. Марказий банк зарур ҳолларда мазкур кичик банда келтирилган маълумотларни ташкил этилаётган банк овоз берувчи акцияларининг беш фоизидан кам бўлган улушига эгалик қиладиган муассислардан ҳам талаб қилишга ҳақли;

6) ташкил этилаётган банк кенгаши раиси ва унинг ўринбосарлари кўрсатилган ҳолда банк кенгаши аъзоларининг ҳамда бошқарув раиси ва бошқа раҳбар ходимлар рўйхати, жумладан, уларнинг аввалги меҳнат фаолиятлари, маълумот даражалари ҳамда уларга нисбатан қўлланган жазо чоралари тўғрисидаги, шунингдек уларнинг Марказий банк томонидан раҳбар ходимларга қўйилган талабларга мослигини тасдиқловчи маълумотлар;

7) банкнинг ташкилий тузилмаси;

8) банк ички аудити хизмати тўғрисида низом;

9) банкнинг ички кредит сиёсати тўғрисида низом;

10) банк бизнес-режаси. Унда мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ банк фаолияти стратегияси, йўналишлари, кўлами, молиявий истиқболлари ва бошқа зарурий маълумотлар очиб берилиши керак;

11) вакилнинг муассислар номидан ариза бериш ваколатига эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;

12) банкнинг инвестиция сиёсати тўғрисида низом. Банк кенгаши томонидан тасдиқланган банкнинг инвестиция сиёсати тўғрисидаги низомда қуйидагилар акс эттирилиши лозим:

инвестиция стратегияси ва мақсадлари;

банк маблағларини инвестициялаш режалаштирилаётган қимматли қоғозлар турлари ва шакллари, инвестицияларни амалга ошириш муддатлари;

қимматли қоғозлар эмитентлари ва уларнинг фаолият соҳалари бўйича акцияларни жамлашни чегаралаш;

қимматли қоғозларга қўйилмаларнинг хавфсизлигини ва уларнинг сифатини баҳолаш;

қимматли қоғозлар эмитентларининг молиявий аҳволини ва бошқариш тажрибасини баҳолаш;

инвестициялар диверсификациясини амалга ошириш;

13) банкнинг эмиссия сиёсати тўғрисида низом. Банк кенгаши томонидан тасдиқланган банкнинг эмиссия сиёсати тўғрисидаги низомда қуйидагилар акс эттирилиши лозим:

эмиссия фаолияти стратегияси ва мақсадлари;

банк чиқаришни режалаштираётган қимматли қоғозлар турлари ва шакллари, эмиссия муддатлари;

қимматли қоғозлар ликвидлилигини ва муомалада бўлишлигини сақлаб туриш;

қарз мажбуриятларининг ўз вақтида қопланишини таъминлаш;

14) аризани кўриб чиқиш учун тўланиши лозим бўлган йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Таъсис йиғилиши баёнида мазкур банднинг 7 - 9, 12 ва 13-кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатларни тасдиқлаш, шунингдек кенгаш раисини сайлаш тўғрисидаги қарорлар бўлиши лозим.


50. Резюме, шахсий баланс қайдномаси ва банк бизнес-режасида келтирилган барча саволларга тўлиқ жавоб берилиши керак. Мазкур Низомнинг 49-бандида келтирилган барча ҳужжатлар уч нусхада тақдим этилади.


51. Аризага илова қилинган ҳужжатлардаги барча маълумотларнинг ҳаққонийлиги текширилади.

Банкни рўйхатга олиш ва лицензия олишга дастлабки рухсатни беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

ҳужжатларнинг тегишли тартибда расмийлаштирилмай тақдим этилиши;

тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги.



XII. ЧЕТ ЭЛ КАПИТАЛИ ИШТИРОКИДАГИ БАНК

ВА ЧЕТ ЭЛ БАНКИНИНГ ШЎЪБА БАНКИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШГА ҚЎШИМЧА ТАЛАБЛАР


52. Фақат молиявий аҳволи мустаҳкам ва обрўга эга бўлган норезидент банкларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз шўъба банкларини очишга йўл қўйилади. Бунда, қисқа муддатли мажбуриятлари Fitch Ratings, Мооdy`s ёки Standart and Poor`s таснифлари бўйича А1 (ёки А+)дан паст бўлмаган рейтингга эга бўлган норезидент банклар устунликка эгадирлар.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз шўъба банкини очиш ёки банк устав капиталида иштирок этиш истагини билдирган норезидент банкнинг устав капитали 500 млн. евро эквивалентига тенг суммадан кам бўлмаслиги керак.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида мазкур бандда назарда тутилганидан фарқли талаб ўрнатилиши мумкин.

53. Норезидент жисмоний ва юридик шахслар томонидан, шунингдек эллик фоиздан ортиқ акциялари (иштирокчилар бадаллари) норезидент жисмоний ва/ёки юридик шахсларнинг эгалигида, фойдаланувида ёки тасарруфида бўлган резидент юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида ташкил этилган банкнинг акциялари умумий миқдорининг беш фоизи ёки ундан ортиғини сотиб олиш, уларга эгалик ҳуқуқини бериш ва шу каби бошқа муносабатлар бўйича келишувлар фақат Марказий банкнинг олдиндан рухсати олинганидан сўнг амалга оширилади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган шахслар Ўзбекистон Республикасида ташкил этилган банкнинг акциялари умумий миқдорининг беш фоизидан кам бўлган миқдорда акцияларини сотиб олиш, уларга эгалик ҳуқуқини бериш ва шу каби бошқа муносабатлар бўйича келишувлар амалга оширилганлиги тўғрисида Марказий банкка Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 56-сон қарори билан тасдиқланган Банк фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ шаклда келишув амалга оширилган кундан кейин бир кун ичида ёзма равишда хабарнома юборади.

54. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида норезидент банкларнинг филиаллари ташкил этилишига йўл қўйилмайди.


55. Чет эл капитали иштирокидаги банклар ва чет эл банкининг шўъба банкларида - бош бухгалтер, бошқарув раиси ўринбосари лавозимларига, бошқарув раиси ўринбосарлари бир кишидан кўп бўлган банкларда эса - биринчи ўринбосар лавозимига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тайинланади.


56. Чет эл капитали иштирокидаги банкларда банк кенгаши аъзоларининг ҳеч бўлмаганда биттаси Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши лозим, чет эл банкининг шўъба банклари бундан мустасно.


57. Банкни ташкил этишда норезидент банк иштирок этган ҳолларда Марказий банк қўшимча равишда қуйидаги омилларни кўриб чиқади:

норезидент банк мамлакатидаги назорат даражаси ва сифати;

норезидент банкнинг Fitch Ratings, Moody`s ёки Standart and Poor`s таснифлари бўйича кредит рейтинги;

норезидент банк мамлакатида омонатларни муҳофаза қилиш тизими;

норезидент банк мамлакатидаги иқтисодий ва сиёсий аҳвол.

Марказий банк мазкур бандда қайд этилган омилларни белгилаш мақсадида қуйидагилар билан муносабатларни ўрнатади:

норезидент банк мамлакатида банк назоратини амалга оширувчи орган билан;

норезидент банк мамлакатида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан;

норезидент банк мамлакатидаги фискал органлар билан.


58. Банкни ташкил этишда норезидент банк иштирок этса, муассислар мазкур Низомнинг 49-бандида келтирилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

а) норезидент банкнинг тегишли органи томонидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк ташкил этишда қатнашиш тўғрисида қарор;

б) муассис-норезидент банкнинг устави;

в) муассис-норезидент банк жойлашган мамлакатдаги банк назорати органининг муассис-норезидент банкнинг банк фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга эканлиги, жумладан, ўз мамлакатида қайтариб бериш шарти билан пул депозитлари ва бошқа бойликларни қабул қилиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақидаги ёзма тасдиқномаси;

г) банк назорати органининг муассис-норезидент банк жойлашган ва рўйхатдан ўтказилган жойда назоратда эканлигини тасдиқловчи ёзма тасдиқномаси;

д) аудиторлик фирмаси томонидан тасдиқланган муассис-норезидент банкнинг охирги уч йиллик молиявий ҳисоботи;

е) банк назорати органининг муассис-норезидент банк Ўзбекистон Республикасида ташкил этилаётган банк устав капиталида қатнашиши учун берган ёзма рухсатномаси ёки муассис-норезидент банк мамлакати қонунларига кўра бундай рухсатнома талаб этилмаслиги тўғрисидаги ёзма тасдиқномаси;

ж) муассис-норезидент банк акциядорлари (иштирокчилари) ҳақидаги қуйидаги маълумотлар:

фамилияси, исми, отасининг исми (жисмоний шахслар учун), фирма номи (юридик шахслар учун);

туғилган санаси ва жойи (жисмоний шахслар учун), давлат рўйхатидан ўтказилган санаси ва жойи (юридик шахслар учун);

норезидент банк акциядорларининг мазкур банк устав капиталидаги улуши.

59. Банкни ташкил этишда банк бўлмаган норезидент юридик шахслар қатнашса, мазкур Низомнинг 49-бандида келтирилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) муассис ваколатли органининг унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги банк устав капиталида иштирок этиши тўғрисидаги қарори нусхаси;

б) аудиторлик фирмаси томонидан тасдиқланган муассиснинг охирги уч йиллик молиявий ҳисоботи;

в) агар муассиснинг мамлакати қонунлари талаб қилса, муассис жойлашган мамлакат назорат органининг унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги банк устав капиталида иштирок этишига розилигини тасдиқловчи ҳужжати;

г) муассиснинг тўловга лаёқатлилигини (устав капиталидаги ўз улушини тўлашга лаёқатлилигини) ва устав капиталига йўналтирадиган маблағларининг келиб чиқиш манбаларини, шу жумладан уларнинг кредит ва бошқа жалб қилинган маблағлардан шакллантирилмаганлигини тасдиқловчи биринчи даражали чет эл банки томонидан берилган тасдиқнома, шунингдек унинг маблағларининг қонунийлиги тўғрисидаги хорижий давлат ваколатли органининг маълумотномаси илова қилинади (хорижий молиявий ташкилотлар бундан мустасно);

д) муассиснинг таъсисчилари тўғрисида қуйидаги маълумотлар:

таъсисчи-юридик шахслар учун - фирма номи, давлат рўйхатидан ўтказилган санаси ва жойи, муассиснинг устав фондидаги (капиталидаги) улуши;

таъсисчи-жисмоний шахслар учун - фамилияси, исми, отасининг исми, турар жойи (тўлиқ манзили), ишбилармонлик ёки профессионал фаолияти тўғрисидаги маълумотлар, муассиснинг устав фондидаги (капиталидаги) улуши.


60. Мазкур Низомнинг 58 ва 59-бандларида қайд этилган барча ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси ёки муассис-норезидент банк рўйхатдан ўтказилган давлатдаги ваколат берилган бошқа консуллик муассасалари томонидан тасдиқланади.


61. Банкни ташкил этишда норезидент жисмоний шахс қатнашса, мазкур Низомнинг 49-бандида келтирилган ҳужжатларга қўшимча равишда унинг тўловга лаёқатлилигини (устав капиталидаги ўз улушини тўлашга лаёқатлилигини) ва устав капиталига йўналтирадиган маблағларининг келиб чиқиш манбаларини, шу жумладан уларнинг кредит ва бошқа жалб қилинган маблағлардан шакллантирилмаганлигини тасдиқловчи биринчи даражали чет эл банки томонидан берилган тасдиқнома, шунингдек унинг маблағларининг қонунийлиги тўғрисидаги хорижий давлат ваколатли органининг маълумотномаси илова қилинади.

62. Биринчи даражали чет эл банки бўлиб қисқа муддатли мажбуриятлари Fitch Ratings, Мооdy`s ёки Standart and Poor`s таснифлари бўйича А1 (ёки А+)дан паст бўлмаган рейтингга эга бўлган банк ҳисобланади.

63. Норезидентларнинг аризасини кўриб чиқиш ва уларнинг молиявий аҳволини баҳолашда, Марказий банк норезидентлар мамлакатининг назорат органи маълумоти ва фикр-мулоҳазаларига таянади.

Зарурат бўлганда, Марказий банк ўз мезонлари ва фикр-мулоҳазаларини қўллаш ҳуқуқига эга.

65. Норезидентлар томонидан банкни ташкил этишга берилган аризаларни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлиши мумкин:

маҳаллий иқтисодиётга ёки рақобат муҳитига ёмон таъсир ўтказиш хавфининг мавжудлиги;

бизнес-режанинг асосланмаганлиги ва молиявий институтнинг муваффақиятли иш олиб боришига ёрдамлашмаслиги;

уларнинг мамлакатида банк назоратининг етарли даражада эмаслиги (норезидент банк иштирок этса);

норезидент мамлакатининг назорат қилувчи органлари томонидан рад этиш тавсия қилинса;

норезидентнинг устав капиталида жиноий фаолиятдан олинган маблағларнинг мавжуд бўлиши ёхуд уларнинг акциядорлари таркибида оффшор ҳудудларда рўйхатдан ўтказилган юридик шахсларнинг мавжуд бўлиши;

норезидентнинг молиявий ҳолати қониқарсиз бўлса;

банк кенгаши (чет эл банкининг шўъба банки бундан мустасно) ва бошқаруви таркибида Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг бўлмаслиги;

банкнинг хавфсиз ва барқарор фаолият юритишига халақит берувчи бошқа ҳолатлар.



XIII. БАНКНИ ТАШКИЛ ЭТИШ УЧУН

ДАСТЛАБКИ РУХСАТНИ БЕРИШ


66. Марказий банк бир ой муддат ичида муассислар тақдим этган ҳужжатлар тўпламини мазкур Низом талабларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқади.

Нотариус тасдиғидан ўтказилиши талаб қилинмайдиган ва ҳажми бир варақдан кўп бўлган ҳужжатлар алоҳида йиғмажилд шаклида тикилган бўлиши лозим.


67. Тақдим этилган ҳужжатлар тўплами тўлиқ жамланса ва мазкур Низом талабларига мувофиқ келса, Банк назорати қўмитасига банкни очиш учун дастлабки рухсатни бериш тўғрисидаги масала киритилади, акс ҳолда ҳужжатлар тўплами қайтариш сабаби ва қанча муддат ичида ҳужжатларни такроран тақдим этиш мумкинлиги кўрсатилган дастлабки рухсатни беришни рад этиш ҳақидаги хабарнома ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда қайтарилади.

68. Ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиш муддати камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши лозим. Ушбу муддатдан кечикиб тақдим этилган ҳужжатлар янгидан тақдим этилган ҳисобланади. Муассислар томонидан такроран тақдим этилган ҳужжатларни қайта ишлаш учун кетган вақт ҳужжатларни кўриб чиқиш учун белгиланган муддатга кирмайди.

Такроран топширишда қайта ишланган ҳужжатлар ушбу Низомнинг талабларига мувофиқ янгидан тегишли тартибда расмийлаштирилиши ва тасдиқланган бўлиши лозим.

Банкни ташкил этиш учун дастлабки рухсатни олиш мақсадида такроран тақдим этилган аризани қайта кўриб чиқишда дастлабки рухсат беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган асослар бўйича банкни ташкил этиш учун дастлабки рухсат беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

69. Дастлабки рухсатни бериш тўғрисидаги қарор барча зарур ҳужжатлар илова қилинган ариза тақдим этилган кундан бошлаб уч ойдан кечикмаган муддатда қабул қилинади.

Дастлабки рухсатни бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарнома ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади (топширилади).

70. Марказий банкнинг дастлабки рухсати муассислар молиявий имкониятлари ва обрўси, бизнес-режа, капитал таркиби, молия режаси ҳамда тегишли банк бинолари ва жиҳозлари билан таъминлаш имкониятларини баҳолаш асосида берилади.

Дастлабки рухсат олинганидан кейин муассислар банкни рўйхатга олиш ва лицензия олиш учун зарур бўлган ташкилий-техник ва бошқа тадбирларни амалга оширадилар. Банк бошқаруви раиси ва бош бухгалтери номзодлари танланиб, Марказий банкнинг розилигини олиш учун тақдим этилади. Дастлабки рухсатнинг олиниши лицензия берилишини кафолатламайди.


71. Марказий банк томонидан берилган дастлабки рухсат у олинган кундан бошлаб олти ойдан ошмайдиган муддат давомида ўз юридик кучини сақлаб қолади.


72. Қуйидаги ҳолларда дастлабки рухсат амал қилиш муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин:

муассислар ёки банкнинг раҳбар ходимлари таркибида Марказий банк талабларига жавоб бермайдиган ўзгаришларнинг юз бериши ёки янги иштирокчилар ва банкнинг раҳбар ходимларига бериладиган резюме, шахсий баланс қайдномаси, бизнес-режанинг ва йирик муассислар ёки раҳбарларга тааллуқли бўлган ҳолатларнинг ўзгартирилган қисмининг тақдим этилмаслиги;

банк мулкий-ҳуқуқий шаклининг ўзгарганлиги, бизнес-режадаги ва капиталдаги муайян таркибий ўзгаришларнинг содир бўлиши;

муассислар ёки улар билан боғлиқ шахслар молиявий аҳволининг ёмонлашиши;

банкни бошқариш хавфсиз ва барқарор бўлмаслигини кўрсатувчи ҳолатларнинг маълум бўлиши;

қонун ҳужжатларини бузганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилганлигининг аниқланиши.



XIV. БАНКНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ҲАМДА

ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШ ТАРТИБИ


73. Банклар Марказий банкда Тижорат банкларини рўйхатга олиш китобида рўйхатга олинган вақтдан бошлаб юридик шахс мақомини оладилар. Рўйхатга олиш билан бир вақтда уларга лицензия берилади.

Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар Марказий банкнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.

74. Банкни рўйхатга олиш ва лицензия олиш учун муассислар дастлабки рухсат олинган кундан бошлаб узоғи билан олти ой муддатда қуйидаги талабларни бажаришлари шарт:

а) муассисларнинг ваколатли шахси имзолаган банкни рўйхатга олиш ва лицензия бериш тўғрисидаги аризани тақдим этиш. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилигидир;

б) банкни рўйхатга олиш ва лицензия олиш учун ушбу Низомда назарда тутилган барча зарурий талабларни бажариш;

в) банк бинолари муҳофазасини таъминлаш ҳамда муҳандис-техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш, дастурий маҳсулотларни тайёрлаш;

г) Марказий банк томонидан белгиланган минимал талабдан кам бўлмаган миқдорда банк устав капиталини шакллантириш ҳамда устав капиталига йўналтирилган тўловни тасдиқловчи ҳужжатларни ва муассислар рўйхатини тақдим этиш;

е) мазкур Низомнинг 49-бандида санаб ўтилган барча ҳужжатларнинг файл (электрон) кўринишдаги нусхаларини ҳам тақдим этиш.


75. Банкни рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза тақдим этилганидан сўнг Марказий банк очилаётган банкни мазкур Низомнинг талабларига мувофиқлиги юзасидан текширади.

76. Банкни рўйхатга олиш ва унга лицензия бериш тўғрисидаги қарор Марказий банкнинг барча талаблари бажарилган кундан бошлаб бир ой ичида қабул қилинади.

Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарнома лицензия даъвогарига ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда банк ҳисобварағи реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади).

77. Қуйидагилар банкни рўйхатга олиш ва унга лицензия беришни рад этиш учун асос бўлади:

а) таъсис шартномаси ва уставнинг қонун ҳужжатларига мос келмаслиги;

б) бир ёки бир неча муассис молиявий аҳволининг қониқарсизлиги;

в) муассислар маблағлари манбаларининг декларация қилинмаганлиги (хусусий банклар устав капиталида иштирок этаётган резидент жисмоний шахслардан ташқари);

г) банк рўйхатга олинадиган вақтгача банк энг кам устав капиталининг шакллантирилмаганлиги;

д) банк бинолари муҳофазасининг таъминланмаганлиги ҳамда муҳандис-техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозланмаганлиги, дастурий маҳсулотларнинг тайёр эмаслиги;

е) ташкил этилаётган банк раҳбари ва бош бухгалтерининг касбга номувофиқлиги.


77-1. Банкни рўйхатга олишни ва унга лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчига рад этиш сабаблари ҳамда ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, такроран кўриб чиқиш учун ариза бериши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади. Бунда банкни рўйхатга олишни ва унга лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.

Банкни рўйхатга олиш ва унга лицензия бериш тўғрисидаги аризани такроран кўриб чиқиш ариза барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан эътиборан ўн кундан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади. Банкни рўйхатга олишни ва унга лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат ўтганидан кейин берилган ариза янгидан берилган ҳисобланади.

Банкни рўйхатга олиш ва унга лицензия бериш тўғрисидаги аризани такроран кўриб чиқишда банкни рўйхатга олишни ва лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рўйхатга олишни ва лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Банкни рўйхатга олишни ва унга лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.

78. Марказий банк томонидан берилган лицензия банкка унда кўрсатилган фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини беради.


79. Ташкил этилаётган банкни бошқариш имкониятлари, умумий таваккалчилик ва капитал тузилмасини ўрганиш асосида айрим фаолият турлари чеклаб қўйилиши мумкин.


80. Лицензия учинчи шахсларга берилиши мумкин эмас.

82. Рўйхатга олинган банкнинг юридик йиғмажилдида қуйидаги ҳужжатлар бўлади:

а) банк устави. Унинг титул варағида банк рўйхатга олинганлиги тўғрисида белги қўйилиб, Марказий банк ваколатли мансабдор шахсининг имзоси ва Марказий банк муҳри қўйилади;

б) банк ташкил этиш тўғрисидаги таъсис шартномаси (асл нусха банкда сақланади);

в) таъсис йиғилиши баёни;

г) банк кенгаши раиси имзолаган таъсисчилар рўйхати;

д) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарори нусхаси (банкнинг муассиси давлат бўлса);

е) муассис норезидент шахс тегишли органининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил этилган банк устав капиталида қатнашиш ёки шўъба банк ташкил этиш тўғрисидаги қарори;

ж) Марказий банк Бошқарувининг банкни давлат рўйхатига олиш ва унга лицензия бериш тўғрисидаги қарори;

з) лицензия (асл нусха банкда, нусхалари Марказий банк ва унинг тегишли ҳудудий Бош бошқармаси йиғмажилдида сақланади);

и) рўйхатга олиш картаси.


83. Юридик йиғмажилд уч нусхада тайёрланади:

бир нусха янги ташкил этилган банк кенгаши раисига имзо чектирилган ҳолда топширилади;

бир нусха Марказий банкда сақланади;

бир нусха Марказий банкнинг янги ташкил этилган банк жойлашган ҳудуддаги Бош бошқармасига юборилади.


84. Банк рўйхатга олингунга қадар банк номидан бажарилган банк операциялари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.


85. Банк рўйхатга олинганидан кейин ўн кунлик муддатда ўзи жойлашган ҳудуддаги давлат солиқ органига зарур ҳужжатларни топширади.



XV. БАНКНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ВА

ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШ УЧУН ТЎЛОВЛАР


86. Банкни рўйхатга олиш ва лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилади. Мазкур йиғим банкни очиш учун дастлабки рухсатни бериш босқичида ундирилади. Аризани қайта кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.


87. Банк рўйхатга олинганлиги ва унга лицензия берилганлиги учун давлат божлари ундирилади.


88. Давлат божлари ва йиғимнинг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


89. Лицензия дубликатини беришда ёки уни қайта расмийлаштиришда банкни рўйхатга олиш ва лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим суммасининг тенг ярми миқдорида йиғим ундирилади.


90. Банклар Тижорат банкларини рўйхатга олиш китобига киритилган ўзлари ҳақидаги ва уларнинг муассислари тўғрисидаги маълумотларни олиш учун Марказий банкка базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида тўлов амалга оширишлари лозим.

Давлат органларига банк ҳамда унинг муассислари тўғрисидаги маълумотлар тўлов амалга оширилмаган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этилади.

Маълумотлар Тижорат банкларини рўйхатга олиш китобидан кўчирма кўринишида берилади.



XVI. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ ДУБЛИКАТИНИ БЕРИШ

ВА УНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ


91. Лицензиянинг асл нусхаси йўқолган тақдирда, банк бир ҳафталик муддатда бу ҳақда Марказий банкка ёзма равишда маълумот беради ва уни қайта тиклаш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

аввал берилган лицензиянинг йўқолганлиги сабаби кўрсатилган ҳамда лицензия дубликати берилишини сўраб, лицензияни сақлаш учун жавобгар бўлган мансабдор шахсларга нисбатан кўрилган ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар акс эттирилган ариза;

топилмалар бюроси томонидан лицензиянинг йўқотилганлигини тасдиқловчи маълумотнома;

оммавий ахборот воситалари манбаларига йўқотилган лицензияни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида берилган эълон нусхаси.


92. Марказий банк бир ой муддат ичида тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва банк томонидан кўрилган тадбирларни мазкур Низомнинг 91-бандига мувофиқ эканлигига ишонч ҳосил қилган тақдирда лицензияни йўқотган банкка унинг дубликатини беради.

Агар лицензия дубликати олингандан сўнг аввал йўқотилган лицензия топилса, банк беш иш куни ичида лицензиянинг асл нусхасини бекор қилиш учун Марказий банкка топширади.


93. Лицензияни қайта расмийлаштириш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 142-модда) мувофиқ амалга оширилади.



XVII. БАНК ФИЛИАЛИНИ ОЧИШ ТАРТИБИ


94. Банк номидан банк операцияларининг барчасини ёки бир қисмини, шу жумладан, филиал жойлашган ҳудудда ваколатхона (вакил) вазифаларини амалга оширувчи алоҳида бўлинма банк филиали ҳисобланади.


95. Филиал уни ташкил этган банк томонидан мол-мулк билан таъминланади. Филиал номи банк номига тўлиқ мос келиши керак.


96. Филиал ўз фаолиятини банк кенгаши тасдиқлаган филиал тўғрисидаги низом ва банк томонидан берилган ишончнома доирасида банкка берилган лицензия асосида амалга оширади.


97. Банк филиаллари қонун ҳужжатларига мувофиқ банк кенгаши қарорига биноан очилади (ёки тугатилади) ҳамда Марказий банкда рўйхатга олинади. Марказий банк томонидан банк филиалларини рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 56-сон қарори билан тасдиқланган Банк фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

Рўйхатга олингунга қадар филиал томонидан амалга оширилган фаолият ноқонуний ҳисобланади.

106. Банкларнинг филиаллари юридик шахс ҳисобланмайдилар ва улар рўйхатга олинган вақтдан бошлаб ўз фаолиятларини бошлайдилар.


107. Банк филиали юридик йиғмажилди қуйидагиларни ўз ичига олади:

банк кенгашининг мазкур филиални ташкил этиш тўғрисидаги ва унинг низомини тасдиқлаш ҳақидаги қарори;

банк филиалини ташкил этиш иқтисодий асослаб берилган ҳолда уни рўйхатга олиш тўғрисидаги мурожаат хати;

банк филиали тўғрисидаги низом. Унинг титул варағида банк филиали рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги белги, Марказий банкнинг ваколатли мансабдор шахси имзоси ҳамда муҳри қўйилган бўлиши керак;

Марказий банкнинг қароридан кўчирма;

рўйхатга олиш картаси.


108. Юридик йиғмажилд уч нусхада тайёрланади. Унинг бир нусхаси Марказий банкда сақланади, бошқа нусхалар филиални ташкил этган банкка ҳамда филиал жойлашган ҳудуддаги Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига юборилади.


109. Банклар томонидан чет элда ўз филиаллари, ваколатхоналари ва шўъба банкларини очиш ҳамда банклар ташкил этишга қатнашиш учун Марказий банкнинг рухсатномаси олиниши шарт. Банклар томонидан чет элда ўз филиаллари, ваколатхоналари ва шўъба банкларини очиш ҳамда банкларни ташкил этишда қатнашиш учун Марказий банкнинг рухсатномасини олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 56-сон қарори билан тасдиқланган Банк фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

110. "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) мувофиқ белгиланган тартибда Марказий банк филиални тугатишни талаб қилиши мумкин.


111. Филиални тугатиш ишлари қонун ҳужжатлари асосида амалга оширилади.


111-1. Банк мижозларга тезкор хизмат кўрсатиш мақсадида банк хизматлари офисларини ташкил қилишга ҳақли.

Банк хизматлари офисларида, қоида тариқасида, депозит ҳисобварақлар очиш, омонатлар қабул қилиш, тўловларни ва халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш, валюта айирбошлаш, истеъмол кредити ва микроқарз бериш каби базавий банк хизматлари кўрсатилади.

Банк хизматлари офисларида улар жойлашган ҳудуддаги талабдан келиб чиқиб юқоридаги хизматларга қўшимча равишда бошқа банк хизматлари ҳам кўрсатилиши мумкин.

Банк хизматлари офислари Марказий банкда ҳисобга қўйилади.

111-2. Банк хизматлари офисини ҳисобга қўйиш учун уни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб банк 10 кун ичида Марказий банкка ушбу қарор нусхасини ва банк хизматлари офиси тўғрисидаги низомни илова қилган ҳолда ёзма хабарнома юборади.

Банк томонидан банк хизматлари офисини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, банк ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш кун ичида Марказий банкка тугатиш сабаблари ва муддатларини кўрсатган ҳолда ёзма хабарнома юборади. Хабарномага банк хизматлари офисини тугатиш тўғрисидаги тегишли қарордан кўчирма илова қилинади.

Банк хизматлари офисини тугатиш тўғрисидаги ахборот унинг тугатилишидан камида ўн беш кун олдин банкнинг веб-сайтида ёки бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши лозим.


XVIII. ВАҚТИНЧАЛИК ЖАМҒАРМА ҲИСОБВАРАҒИ

ВА МАРКАЗИЙ БАНКДАГИ ВАКИЛЛИК

ҲИСОБВАРАҒИНИ ОЧИШ ТАРТИБИ


112. Марказий банкнинг банкни очиш учун берган дастлабки рухсати ҳамда банк муассисларининг ваколатли шахси томонидан вақтинчалик жамғарма ҳисобварағини очиш тўғрисидаги ариза вақтинчалик жамғарма ҳисобварағини очишга асос бўлади.

Вақтинчалик жамғарма ҳисобварағидан устав капитали жамғарилгунга ва лицензия олингунга қадар фойдаланилади. Мазкур ҳисобварақдаги маблағлар банк томонидан депозит сифатида жалб этилиши мумкин.


113. Банкни рўйхатга олиш рад этилган ҳолларда муассисларнинг ваколатли шахсига бу ҳақда ёзма равишда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда хабар берилади. Бунда, вақтинчалик жамғарма ҳисобварағидаги маблағлар мазкур ҳисобварақ очилган банк томонидан муассисларга қайтарилади.

114. Банк рўйхатга олинганидан ва унга лицензия берилганидан кейин Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағини очиш учун Марказий банкнинг Тошкент шаҳар ҳудудий Бош бошқармасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

вакиллик ҳисобварағини очиш тўғрисидаги ариза;

имзо намуналари қўйилган карточка.

Вакиллик ҳисобварағи очилганидан кейин вақтинчалик жамғарма ҳисобварағи очилган банк муассисларнинг ваколатли шахси аризасига кўра вақтинчалик жамғарма ҳисобварағидаги маблағларни ташкил этилган банкнинг вакиллик ҳисобварағига ўтказади ҳамда уч кунлик муддатда вақтинчалик жамғарма ҳисобварағини ёпади.



XIX. ТАШКИЛИЙ-ТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ


115. Ташкилий-техник тадбирларни бажариш, банк операцияларини автоматлаштирилган тарзда амалга ошириш учун бинолар ва жиҳозларни, дастурий маҳсулотларни тайёрлаш, касса тармоғини тайёр ҳолга келтириш билан боғлиқ харажатлар муассислар ҳисобидан қопланади. Бунинг учун муассислар банкни ташкил этиш бўйича харажатларнинг тахминий ҳисоб-китобини қиладилар ҳамда бир ёки бир неча муассис томонидан харажатларни амалга ошириш тўғрисида ўзаро шартнома тузадилар. Ушбу шартнома ва кўзда тутилаётган харажатларнинг тахминий ҳисоб-китоби банк рўйхатга олингунга қадар Марказий банкка тақдим этилади.

116. Банк рўйхатга олингач ва лицензияга эга бўлгач, муассислар акциядорлар умумий йиғилишида банкни ташкил этиш бўйича харажатларни амалга ошириш тўғрисидаги шартномага мувофиқ қилинган харажатлар ҳақида ҳисобот берадилар.

Уларнинг ҳаракати акциядорлар умумий йиғилиши томонидан маъқулланса, банк шартномага мувофиқ улар томонидан сарфланган суммани қайтариб беради.



XX. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


117. Ушбу Низомга мувофиқ талаб қилинадиган барча ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 257-модда) риоя этилган ҳолда тақдим этилади.


118. Банк устав капитали миқдорини, акциядорлар таркибини, банк номи ва манзилини ўзгартириш, банк уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.






Низомга

1-ИЛОВА


Муассислар рўйхати ва улар ҳақидаги асосий

МАЪЛУМОТЛАР

Муассис-жисмоний шахслар


Т/р

Фамилияси,

исми, отасининг

исми


Паспорт

маълумотлари

(серияси, рақами,

ким томонидан

ва қачон

берилганлиги)


Яшаш

жойининг

почта

манзили

ва телефон

рақамлари


Фаолият

тури,

иш жойи


Лавозими

(ишласа)


Иш жойи

манзили

ва телефон

рақами


Янги ташкил

этиладиган банкнинг

устав капиталига

киритган бадаллари

миқдори


минг сўм


фоиз


А

1

2

3

4

5

6

7

8

1.








2.








3.








4.








5.














0,00

0,00 %

























Муассис-юридик шахслар


Т/р

Тўлиқ номи


Давлат

рўйхатидан

ўтказилганлиги

тўғрисидаги

маълумотлар


Почта

манзили

ва телефон

рақамлари


Тўлов реквизитлари


СТИР


Янги ташкил этиладиган

банкнинг устав

капиталига киритган

бадаллари миқдори


асосий

ҳисоб

рақами


хизмат

кўрсатувчи

банк МФОси


минг сўм


фоиз


А

1

2

3

4

5

6

7

8

1.








2.








3.








4.








5.














0,00

0,00 %

Низомга

2-ИЛОВА


РЕЗЮМЕ


(Эслатма: келтирилган ахборотдаги ҳар қандай муҳим ўзгаришлар Марказий банкка маълум қилиниши лозим).

Банк бошқаруви

органидаги лавозими



(банк Кенгаш раиси ёки аъзоси, Бошқарув раиси ёки аъзоси)

Банк устав капиталига

киритадиган бадали



(фоиз ва млн. сўмда)

Умумий ахборот

1. Ф.И.Ш.



(Фамилияси, исми, отасининг исми)

2. Манзил



(шаҳар, вилоят, почта индекси, мамлакат)

3. Туғилган сана



(йил, кун, ой)

4. Туғилган жой



(шаҳар, вилоят, мамлакат)

5. Фуқаролик



(мамлакат)

6. Паспорт рақами


7. Телефон рақамлари


(уй телефони, хизмат телефони)

8. Қарамоғингиздагилар ва бирга яшайдиган бошқа қариндошлар:

Фамилияси, исми,

отасининг исми


Қариндошлик

даражаси


Туғилган

санаси


Фуқаролиги


Яшаш

манзили


Иш жойи ва

лавозими


9. Ҳозир ёки илгари қўлланилган номларни, шунингдек уларнинг алмашиши сабаби ва қўлланиш даврини кўрсатинг. Қизлик фамилияси, олдинги никоҳлардаги исмлар, қонун бўйича ёки бошқа тарзда ўзгарган исмлар, тахаллуслар ва бошқалар киритилиши шарт.

Исм


Қўлланиш даври


Қўлланиш сабаби


10. Олдинги яшаш жойи.

Сўнгги беш йилдаги барча аввал яшаган жойларни тескари хронологик тартибда кўрсатинг. Манзил ва яшаган даврни киритинг.

Мамлакат


Вилоят


Шаҳар


Кўча


(ой/йил) дан


(ой/йил) гача


11. Ҳозирги вақтдаги ишингиз:

сўнгги беш йилдаги барча аввал ишлаган жойларингиз тўғрисидаги қуйидаги ахборотни тескари хронологик тартибда кўрсатинг. Дастлаб ҳозирги вақтдаги ишингизни кўрсатинг. Барча ишсиз юрган даврларни ва аввалги ишдан кетиш сабабларини киритинг. Зарур бўлса, қўшимча варақлардан фойдаланинг.

Ташкилот номи

Ташкилотнинг асосий фаолият тури

Манзили ва телефон рақамлари


(кўча, уй, хонадон, шаҳар, вилоят, индекс, мамлакат)

Сизнинг эгаллаб турган (эгаллаган) лавозимингиз


Ишлаган давр: __________ дан   _________ гача

Бир йиллик иш ҳақи



(сўнгги беш йиллик учун алоҳида кўрсатилсин)

Лавозим мажбуриятлари


12. Лавозими, хизмат мажбуриятлари ва асосий мажбуриятлар таърифи (агар сиз банкнинг мансабдор шахси сифатида таклиф этилаётган бўлсангиз, банкдаги тажрибангизнинг батафсил таърифи. Банкларда эгаллаган лавозимларингиз, қўл остингиздаги ходимлар сони, ваколатларингиз ва бошқалар тўғрисидаги ахборотни киритинг. Зарур бўлса, қўшимча варақлардан фойдаланинг).


13. Эгаллаб турган лавозимингиздан озод қилинишингиз сабаблари:

аввал ишлаган жойларингиздан бўшатилганмисиз ёки сизнинг эгаллаб турган лавозимингиздан озод қилинишингизни илтимос қилишганми? Ташкилотнинг номи, манзили ва телефонини, сиз ишдан бўшаган лавозимни, бўшаш санасини кўрсатинг ҳамда вазиятни изоҳланг.

Ёлловчининг номи, манзили, телефони, лавозими, бўшаш санаси. Изоҳ.


14. Жиноий ва интизомий хатти-ҳаракатлар бўйича сизга ёхуд сиз ҳозир ёки илгари боғлиқ бўлган ташкилотга нисбатан қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган бўлсангиз, уларни очиб беринг.


15. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан сизга нисбатан ёки сиз раҳбар ёки йирик акциядори (чиқарилган акцияларнинг 10 ёки ундан ортиқ фоизи эгаси) сифатида ўзаро алоқадор бўлган ташкилотга нисбатан барча айбловлар, ҳибслар, айблов хулосалари ёки ҳукмларни кўрсатинг. Ташкилотнинг номини, унга алоқангизни, шу жумладан, сиз эгалик қилган акциялар фоизи ёки улушини (агар улар бўлса), айблов мазмунини, унинг санасини, айбловнинг бекор қилиниши ёки жорий аҳволини, бекор қилиш санасини (агар бўлса) кўрсатинг.

Ташкилотнинг

номи, фаолият

тури


Ташкилотга

алоқангиз ва

акциялар

сони


Айблов

мазмуни


Айблов

санаси


Айбловнинг

бекор

қилиниши


Айблов бекор

қилинган сана


16. Сиз алоқадор бўлган ҳар қандай молиявий ташкилотда унинг кенгаши, бошқаруви аъзоси, раҳбари ёки акциялари назорат пакети эгаси сифатидаги сизнинг ўрнингиз ва хизмат мажбуриятларингизни ҳамда сизнинг алоқадорлигингиз давомида ёки сиз ташкилотдан кетган вақтдан сўнг икки йил давомида уни вақтинча тўхтатиб қўйиш, тугатиш ёки унинг ночорлиги бўйича расмий битимга эришилганини батафсил ёритинг.


17. Сизда шахсий қарзларни, ташкилотингиз қарзларини ёки бошқа тўловлар, таъминот, муддати ўтганлик ёхуд молиявий қийинчиликларнинг бошқа турлари билан боғлиқ қарзларни тўлаш бўйича бажарилмаган мажбуриятларингиз борми? Тўлиқ тафсилотларни келтиринг.


18. Ёлғон ёки далилларга нисбатан янглишишга олиб келувчи ариза, хабар ёки рўйхатга олиш муносабати билан молия органларига оғзаки ёки ёзма арз қилишингизга тўғри келганми ёхуд бундай ариза, хабар ёки рўйхатга олиш муносабати билан тақдим этилган ва/ёки талаб қилинган ахборотга нисбатан далилларни келтира олмаганмисиз?

Агар жавоб ижобий бўлса, тафсилотлар келтиринг.


19. Сиз банк кенгаши, бошқаруви аъзоси, раҳбарлик лавозимида ёки йирик акциядори (чиқарилган акцияларнинг 10 ва ундан ортиқ фоизи эгаси ёки уларни бевосита ёхуд билвосита назорат қилувчи) сифатида алоқадор бўлган барча банклар, бошқа молиявий ташкилотларнинг бош ташкилотларини кўрсатинг. Мазкур ҳисоботнинг 11-бандида батафсил ёритилган ахборотни такрорламанг. Ҳар бир ташкилотнинг номи ва манзилини, улар билан алоқангизни, чиқарилган акцияларнинг сизга тегишли бўлган фоизини (агар улар бўлса) ва санани кўрсатинг.

Номи ва манзили


Лавозим/

муносабат


Эгалик қилиш

фоизи


___ дан ой/йил


___ гача ой/йил


20. Сиз банк кенгаши, бошқаруви аъзоси, раҳбари ёки йирик акциядори (чиқарилган акцияларнинг 10 ва ундан ортиқ фоизи эгаси) сифатида алоқадор бўлган барча ташкилотларни кўрсатинг. Ушбу ҳисоботда батафсил ёритилган ахборотни такрорламанг. Ҳар бир ташкилотнинг номи ва манзилини, унинг фаолият турини, у билан алоқангизни, акцияларининг сизга тегишли бўлган фоизини (агар улар бўлса) ва муносабатларни ўрнатиш санасини кўрсатинг.

Номи ва манзили


Фаолият тури


Алоқадорлик


Эгалик қилиш

фоизи


Сана


21. Сиз ташкилот кенгаши, бошқаруви аъзоси, раҳбарлик лавозимида ёки йирик акциядори (чиқарилган акцияларнинг 10 ва ундан ортиқ фоизи эгаси) сифатида алоқадор бўлган ташкилот сўнгги 10 йил ичида банкротлик билан боғлиқ суд текширишларига жалб этилганми? Банкротлик билан боғлиқ бўлган барча суд текширишларига доир барча тафсилотларни тўлиқ келтиринг.


22. Сиз аъзоси ҳисобланадиган барча жамоат ташкилотларини (жумладан, касаба уюшмалари) кўрсатинг. Мазкур ташкилотлар номи ва манзилини, бу ташкилотлар фаолият турини, шунингдек ушбу ташкилотларда сиз эгаллаган барча лавозимларни кўрсатинг.

Ташкилотлар

номи ва манзили


Фаолият тури


Эгаллаган

лавозимлар


23. Сиз ўз малакангиз учун зарур деб ҳисоблайдиган ҳар қандай бошқа ахборотни кўрсатинг.


24. Камида учта тавсия этувчи шахслар номи ва тўлиқ почта манзилини кўрсатинг. Мазкур шахслар сизнинг характерингизни, қобилиятингизни ва сиз тўғрингизда асосий маълумотларни шахсан билишлари лозим, улар сиз билан ва ушбу ариза билан умуман алоқадор бўлиши мумкин эмас.

Ф.И.О.


Манзил/телефон


Иш жойи, лавозими ва

ташкилотнинг асосий

фаолият тури


Исм _________________________________

Имзо ________________________________

Сана ________________________________






Низомга

3-ИЛОВА


1-ШАКЛ


Шахсий баланс қайдномаси



(минг сўмда)

АКТИВЛАР



Нақд пуллар



Қимматли қоғозлар



Дебиторлик қарзлари



Кўчмас мулк



Инвестициялар (2-рўйхат)



Бошқа активлар




Жами активлар



ПАССИВЛАР




Кредиторлик қарзлари



Кўчмас мулк асосида берилган қарзлар (3-рўйхат)



Бошқа қарзлар (3-рўйхат)



Бошқа пассивлар




Жами пассивлар



Шахсий капитал (активлар минус пассивлар)



Пассивлар ва шахсий капитал



Шартли мажбуриятлар (жумладан, кафолатлар)



Исми _________________________________

Имзоси _______________________________

Сана _________________________________






2-ШАКЛ


Инвестициялар


Сиз улушга эга бўлган барча ташкилотларга тааллуқли бўлган қуйидаги ахборотларни беринг:

"Ташкилот шакли" устунида ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини кўрсатинг. "Машғулот тури ва сизнинг улушингиз" устунида мазкур ташкилот нима билан шуғулланишини тушунтиринг ва сизнинг мулкдаги улушингиз фоизини кўрсатинг (ҳар бир эгалик улуши учун сўнгги икки йилда фойда ва зарарлар бўйича ҳамда пул маблағлари ҳаракати бўйича ҳисоботларни ўз ичига олган йиллик якуний молиявий ҳисоботларни келтиринг).

Ташкилот номи

ва манзили


Ташкилот шакли


Машғулот тури

ва сизнинг

улушингиз


Сотиб олиш

санаси


Жорий нархи








Жами:


Ушбу рўйхатдаги жами сумма шахсий баланс қайдномасидаги жами суммага мос келиши зарур ("Инвестиция" банди).






3-ШАКЛ


Тўланадиган қарзлар


Барча қарзларни, кредиторнинг исми (номи) ва манзилини; қарз берилган сана ва дастлабки суммани; таъриф ва сиз томонингиздан гаровга қўйилган таъминот қийматини; тўлаш муддати ва шартлари; сизнинг жорий мажбуриятлардаги улушингиз; тўланмаган деб тан олинган барча қарзларингизни кўрсатинг.

Кредиторнинг

исми (номи)

ва манзили


Қарз берилган

сана ва

дастлабки

сумма


Пайчилар

ва улушлар


Таъриф ва

таъминот

қиймати


Тўлов

муддати,

шартлари


Жорий баланс










Жами:


Эслатма: ушбу рўйхатдаги якуний сумма "Кўчмас мулк асосида берилган қарзлар" ва "Бошқа қарзлар" бандлари бўйича шахсий баланс қайдномасидаги жами суммага мос келиши зарур.






4-ШАКЛ


Пул ҳаракати тўғрисида ҳисобот


Сўнгги икки йилдаги пул маблағлари манбалари ва улардан фойдаланишга доир ахборотни, жорий йиллик якуний ҳисоботни ва келгуси йил учун тахминларни келтиринг.


200__


200__


Йиллик

ҳисобот


Тахмин


Пул маблағлари манбалари






Иш ҳақи, воситачилик ҳақи, мукофот пули, бошқа иш ҳақлари (солиқлар чиқариб ташланганидан кейин)






Дивидендлар






Фоизлар






Роялти






Хусусий бизнес, ширкатлар ва қўшма корхоналардан тушган пул маблағлари






Кўчмас мулк рентаси (ялпи)






Бошқалар






Жами олинган пул маблағлари






Пул маблағларидан фойдаланиш






Шахсий харажатлар (уй хўжалиги ва ҳ.к.)






Банк қарзлари (асосий тўлов ва фоизлар)






Доимий ҳисобдан чиқаришлардан ташқари даромад солиғи






Бошқа харажатлар






Жами пул харажатлари






Пул маблағларининг соф оқими (тақчиллик)






Исм _________________________________

Имзо _________________________________

Сана _________________________________






Низомга

4-ИЛОВА


Банк овоз берувчи акцияларининг ўн ёки ундан ортиқ

фоизига эгалик қиладиган жисмоний шахслар тўғрисида

МАЪЛУМОТ


Банк устав капиталига бадал сифатида киритилаётган пул маблағларининг манбалари тўғрисида

(ташкил этилаётган банк номи кўрсатилсин)

1. Фамилияси, исми, отасининг исми


2. Паспорт серияси


рақами


ким томонидан ва қачон берилган


3. Доимий тураржойи



4. Асосий иш жойи ёки шуғулланадиган фаолият тури





5. Доимий иш жойи ёки меҳнат фаолиятини амалга ошираётган жой



6. Бюджетга солиқлар ундирилишини назорат қилувчи солиқ органи ва унинг

манзили


7. Даромадлар тўғрисидаги маълумотлар



(охирги 3 йил давомида олинган даромадлар ҳар бир йил учун алоҳида кўрсатилсин)

8. Тўланган солиқлар тўғрисидаги маълумотлар



(охирги 3 йил давомида тўланган солиқлар ҳар бир йил учун алоҳида кўрсатилсин)

9. Банк устав капиталига киритилиши керак бўлган сумма


10. Жиноий жавобгарликка тортилганлик тўғрисидаги маълумотлар



(қачон, ким томонидан, қандай қонунбузарликлар учун жавобгарликка

тортилгани, жавобгарлик тури кўрсатилсин)

11. Устав капиталига киритиш учун зарур бўлган маблағлар қуйидаги даромад манбалари ҳисобидан жамғарилган:

12. Ушбу декларацияни текшириш чоғида қуйидаги маълумотларга эътибор берилиши лозим:

13. Мазкур декларацияда кўрсатилган маълумотлар тўғрилиги тасдиқлансин:


Тасдиқлайман:  __________________________    ___________

                                                                       (Ф.И.Ш.)                                     (имзо)


14. Сана:


"___" ______________ 200___ й.



Эслатма: Декларацияни банк муассиси ўз қўли билан тўлдиради ва имзолайди. Имзо нотариус томонидан тасдиқланади.






Низомга

5-ИЛОВА


Бизнес-режа тузишга доир

ТАВСИЯЛАР


I. УМУМИЙ МАЪЛУМОТ


1. Мўлжалланаётган банкнинг номи ва жойини кўрсатинг.



II. ТАШКИЛОТ ТАЪРИФИ


2. Мўлжалланаётган банк фаолият кўрсатадиган бозорни кўрсатинг.


3. Мўлжалланаётган хизмат турларини санаб ўтинг ва қисқача таърифланг. Уларни қуйидагича таснифланг: омонатлар бўйича хизматлар, кредит хизматлари, траст хизматлари, банк операциялари, бошқа хизматлар.



III. РАҲБАРИЯТ ВА БОШҚАРИШ


4. Янги банк муассисларини, банк кенгаши ва бошқаруви аъзоларини, бошқарув раиси, бошқа раҳбарлари ва барча йирик муассисларини кўрсатинг:

а) барча муассисларнинг номи ва манзилини ҳамда банк кенгашига киритилиши мўлжалланаётган аъзоларни санаб ўтинг;

б) чиқарилган акцияларнинг 10 ва ундан ортиқ фоизига эгалик қилиши мўлжалланаётган барча акциядорларнинг (йирик акциядорларнинг) номи ва манзилини санаб ўтинг ҳамда улар харид қилмоқчи бўлган акциялар улушини кўрсатинг;

в) бошқарув раиси ва барча маълум ижрочи мансабдор шахсларни, жумладан, бош бухгалтер, кредит бўйича мансабдор шахс, инвестициялар бўйича мансабдор шахс номлари ва манзилларини кўрсатинг;

г) ташкилий гуруҳ вакили номини айтинг, унинг номи, манзили ва телефон рақамларини кўрсатинг.


5. Таклиф этилаётган ташкилий тузилма ва банк кенгаши, бошқаруви ҳамда бошқа мансабдор шахслар мажбуриятларини баён этинг.


6. Мўлжалланаётган кенгаш аъзолари, бошқарув раиси ва бошқа мансабдор шахслар малакасини кўрсатинг.


7. Барча мавжуд ёки юзага келиши мумкин бўлган манфаатлар низоларини кўрсатинг.


8. Банк бошқа ташкилотлардан банк хизматлари ёки бошқа хизматларни олиш учун тузишни мўлжаллаётган барча битимларни таърифланг.



IV. БОЗОР ТАҲЛИЛИ


9. Хизмат кўрсатиш мўлжалланаётган бозорни таҳлил қилинг. Сиз хизмат кўрсатишни мўлжаллаётган бозорни иқтисодий жиҳатдан таърифланг. Бозорнинг кўзда тутилаётган ўзгаришларини, бундай ўзгаришларга таъсир этувчи омилларни ва уларнинг янги очиладиган банкка таъсирини таърифланг. Таҳлил энг янги иқтисодий маълумотлардан фойдаланишга асосланган бўлиши лозим.


10. Рақобатни таҳлил қилинг. Сиз хизмат кўрсатишни мўлжаллаётган бозор сегментларини, хизмат кўрсатилаётган бозорга таъсир этиши мумкин бўлган ташқи рақобатчиларни ҳамда исталган потенциал рақобатни санаб ўтинг. Ўз фикрингизни ҳамда уларнинг бозор стратегиялари ва янги очиладиган банкка нисбатан кутилаётган таъсири таҳлилини баён қилинг.


11. Ҳар бир маҳсулот бўйича бозор улушини эгаллаш учун сиз қўлламоқчи бўлган стратегияни ва эришилиши кутилаётган натижаларни изоҳлаб беринг.



V. РЕЖАЛАР ВА МАҚСАДЛАР


12. Бозорни таҳлил қилишда ва янги банк учун тахминлар ҳамда мақсадлар белгилашда фойдаланилган асосий тахминларни келтиринг ва изоҳланг. Энг камида қуйидаги ахборотни киритинг:

бозорнинг ўсиши ва фоиз ставкаси;

ресурслар қиймати;

рақобат.


13. Активлар ва пассивлар структураси. Тахмин қилинган молиявий ҳисоботлар активлар ва пассивлар таркибини, асосий маблағларга йўналтириладиган инвестицияларни ҳамда ходимларга тўланадиган товон пулларини кўрсатиши лозим. Улар бозор таҳлилларида акс эттирилган тахминларга ва юқорида муҳокама қилинган стратегияларга асосланган бўлиши зарур. Таклиф этиладиган молиявий ҳисоботлар форматлари кейинги ўринларда келтирилади. Асосий маблағлар ва тегишли харажатларнинг ўзига хос хусусиятлари тафсилотларини киритиш керак.


14. Янги банкни мустақил аудит хизматлари билан таъминлаш бўйича муассислар режасини муҳокама қилинг. Марказий банк мустақил аудитор ёлланишини лицензия бериш шарти сифатида талаб қилиши мумкин.



VI. КАПИТАЛЛАШТИРИШ


15. Капиталнинг мўлжалланаётган тузилмасини муҳокама қилинг ва нима учун муассислар мўлжаллаётган сумма бозор омиллари, стратегиялари ва харажатлари шароитида етарли деб ҳисоблашларини тушунтириб беринг. Муассислар самарали рақобатбардошлик ва барча ташкилий харажатлардан ташқари режалаштирилган операцияларнинг тегишлича қўллаб-қувватланиши учун етарлича суммани йиғиши лозим.


16. Капиталнинг дастлабки оширилиши ва дастлабки уч йилда унинг ўсишини молиялаш бўйича режаларни муҳокама қилинг. Сизнинг режаларингиз банкка Марказий банкнинг капитал адекватлиги бўйича талабларига қандай мувофиқ келиш имконини беришини тушунтиринг.

Ариза биринчи ва иккинчи даражадаги тахминий капиталлар элементларини батафсил ва алоҳида баён этувчи таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолда капитал шаклини ўз ичига олиши лозим. Капитал таваккалчилиги ва леверажини ҳисобга олган ҳолда капитал етарлилиги кўрсаткичлари ҳисоб-китобини киритинг. Тахминий ҳисоб-китоблар дастлабки уч йилдаги операциялар учун қилинган бўлиши зарур. Мазкур бўлимда "Тахминий капитални ҳисоб-китоб қилиш" намунасига яқин бўлган тахминий фикрдан фойдаланиш мумкин.


17. Чиқариш учун рухсат этилган акциялар сони, чиқарилаётган акциялар сони, акциялар потенциал қиймати ва акцияларнинг сотилиш нархини муҳокама қилинг.






1-ШАКЛ


Тахминий баланс қайдномаси




(минг сўмда)

Активлар


Йил


1


2


3


Нақд пуллар






Марказий банкдаги вакиллик ҳамда захира ҳисоб рақамлари






Бошқа банклардаги вакиллик ҳисоб рақамлари






Қимматли қоғозлар






Кредитлар






Ипотека кредитлари





Тижорат кредитлари





шу жумладан, жисмоний шахсларга






Бошқа кредитлар






Минус: кредитлар ва лизинг бўйича эҳтимолий йўқотишлар учун захира






Соф кредитлар






Асосий воситалар






Бошқа активлар






Жами активлар






Пассивлар






Талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамлари






Ташкилотлар






Истеъмолчилар






Бошқалар






Жамғарма омонатлари






Муддатли омонатлар






Жами омонатлар






Қарзлар






Марказий банкдан






Банклардан






Бошқалар






Бошқа пассивлар






Жами пассивлар






Жами капиталлар (2-шакл)






Жами пассивлар ва капитал






2-ШАКЛ


Капитални шартли равишда ҳисоблаш


Изоҳ: капитал компонентларини аниқ белгилаш ва таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолда капитал ва активларни ҳисоблаш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг капитал адекватлигига доир йўриқномаларидан фойдаланинг.




(минг сўмда)

Капитал


Йил


1


2


3


1-даража






Оддий акциялар (тўланган)






Муддатсиз имтиёзли (нокумулятив)






Бозор қийматининг номинал қийматдан ошиб кетиши






Тақсимланмаган фойда






Бошқалар






МИНУС: Гудвилл ва номоддий активлар






II даража (1 даражадаги капиталга тенг ёки ундан кам бўлиши керак)






Кредитларга доир йўқотишлар учун умумий захиралар улуши






Бошқа капитал воситалари






1-даражали капитал + 2-даражали капитал

МИНУС: Шўъба компаниялар капиталига инвестициялар (капитал адекватлигига доир йўриқномалар билан белгиланади)






Жами капитал






Капитал коэффициентлари






1-даражали умумий капитал / Таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги умумий активлар (%)






Умумий капитал / Таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги умумий активлар (%)






3-ШАКЛ


Даромадлар тўғрисида тахминий ҳисобот




(минг сўмда)

Фоизли даромадлар


Йил


1


2


3


Кредитлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари





Қимматли қоғозларга қўйилмалардан олинган фоизлар






Фоизлар кўринишидаги бошқа даромадлар






Жами фоизли даромадлар






Фоизли харажатлар






Омонатлар бўйича фоизлар






Қарзлар бўйича фоизлар






Жами фоизли харажатлар






Соф фоизли даромад






Бошқа даромадлар






Хизматлар учун ҳақ тўлаш ва воситачилик ҳақи






Валюта айирбошлаш бўйича хизматлар






Бошқалар






Жами бошқа даромадлар






Маъмурий харажатлар






Катта бошқарувчи ходимлар учун товон пули жами






Ходимлар учун товон пули жами






Банкнинг асосий фондлари учун харажатлар жами






Бошқалар






Жами маъмурий харажатлар






Операция даромадлари






Кредитлар ва лизинг бўйича йўқотишларга доир захирага ажратмалар






Даромад солиғи олингунча бўлган даромад






Даромад солиқлари






Соф даромад (зарар)






Капитал ҳисоб рақамларини солиштириш






Бошланғич капитал






Соф даромад (зарар)






Дивидендлардан ташқари






Янги капитални киритиш






Якуний капитал






"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 41-сон, 447-модда.

































Время: 0.1464
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск