ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2009 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.10.2009 й. ПҚ-1204-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.10.2009 й.

N ПҚ-1204



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ва донор мамлакатларнинг кредитлари ҳамда қарзларини жалб этиш ва улардан самарали фойдаланиш механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро молия институтларида Ўзбекистон Республикасидан бошқарувчилар ва бошқарувчиларнинг ўринбосарларини тайинлаш тўғрисида" 2005 йил 11 августдаги Р-2307-сонли фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2009 йил 12 октябрдаги

ПҚ-1204-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи

қарорларига киритиладиган ўзгартишлар

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2007 - 2011 йиллардаги даврда ёғ-мой саноати корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш Дастури тўғрисида" 2007 йил 12 июндаги ПҚ-651-сон қарорининг 7-бандидаги "Хорижий инвестициялар иштирокида йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашга (Н.М. Ханов) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасининг қўшма тақдимномаси бўйича" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ҳамда донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгашга (Р.С. Азимов) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасининг қўшма тақдимномаси бўйича" сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 июлдаги ПҚ-927-сон қарори билан тасдиқланган хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ҳамда ўзлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомда:

12-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Иқтисодиёт вазирлигининг тақдимномаси бўйича, Хорижий инвестициялар иштирокида йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан" сўзлари "Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг қўшма тақдимномаси бўйича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ҳамда донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгаш томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;

26-банддаги "Иқтисодиёт вазирлигининг тақдимномаси бўйича Хорижий инвестициялар иштирокида йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан" сўзлари "Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги қўшма тақдимномаси бўйича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ҳамда донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгаш томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги Инвестиция дастури тўғрисида" 2008 йил 2 октябрдаги ПҚ-969-сон қарорининг 8-банди иккинчи хатбошидаги "хорижий сармоялар иштирокидаги йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашга" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ҳамда донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгашга" сўзлари билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 42-сон, 449-модда.

















































Время: 0.2005
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск