ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнат муҳофазаси / Турли соҳаларда меҳнат муҳофазаси ва ишлар хавфсизлиги қоидалари /

Линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар, нитроэмаллар ва нитромастикалар ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик Қоидалари (АВ томонидан 12.10.2009 й. 2016-сон билан рўйхатга олинган "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси бошлиғининг 07.09.2009 й. 169-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 12 октябрда 2016-сон

билан рўйхатга олинган

"Саноатконтехназорат" давлат

инспекцияси бошлиғининг

2009 йил 7 сентябрдаги

169-сон буйруғига

ИЛОВА



Линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар,

нитроэмаллар ва нитромастикалар ишлаб чиқариш

ходимлари учун хавфсизлик

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар, нитроэмаллар ва нитромастикалар ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик қоидаларини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидалар линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар, нитроэмаллар ва нитромастикалар ишлаб чиқариш ташкилотларига (бундан кейинги ўринларда ташкилотлар деб юритилади) тааллуқлидир.


2. Мазкур Қоидалар ишлаб чиқариш биноларини ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, цехларни техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда, технологик жараёнлар ҳамда ускуналардан фойдаланишда ҳисобга олиниши лозим.


3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.


4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга риоя этилиши устидан, шу жумладан ноқулай ва алоҳида меҳнат шароитларида ишлаганлик учун ходимларга имтиёзлар ва компенсациялар берилиши юзасидан давлат назорати меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа давлат органлари томонидан амалга оширилади.

Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини ўрганиш, иш берувчиларнинг жамоа шартномалари ва келишувларида назарда тутилган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мажбуриятлари бажарилиши устидан назорат касаба уюшмаларига ва ходимларнинг бошқа вакиллик органлари, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил этилган шахс томонидан амалга оширилади.


II. ХАВФСИЗЛИК БЎЙИЧА УМУМИЙ ТАЛАБЛАР


1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил қилиш


5. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил қилиш тўғрисидаги (рўйхат рақами 273, 1996 йил 14 август) намунавий низомга мувофиқ амалга оширилади.


6. Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил қилиш тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ички назоратнинг асосий турлари қуйидагилар ҳисобланади:

ишларга раҳбарлик қилувчи ва бошқа мансабдор шахсларнинг тезкор назорати;

маъмурий-жамоатчилик назорати (уч босқичли назорат);


7. Қуйидагилар назорат қилиниши лозим:

иш жойларининг аҳволи;

меҳнат қонунчилигига риоя қилиниши;

меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш вазифаларини амалга оширишга доир ишларни бажариш;

ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг ўз вақтида, тўғри ўрганиб чиқилиши;

меҳнатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларининг бажарилиши;

меҳнатни муҳофаза қилишга ажратилган маблағларнинг тўғри сарфланиши.


8. "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 12-моддасига асосан, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.

9. Ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати вазифаларига меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича барча ишларни мувофиқлаштириш ва ушбу ишларни ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш киради.


10. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши лозим:

меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш бўйича қоидаларни ўз ичига олган жамоа шартномаси;

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли қарори билан тасдиқланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ юритиладиган иш жойининг меҳнат шароитлари харитаси;

меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;

ходимлар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича назорат юритиш журнали (уч босқичли назорат);

ходимларга ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;

ҳар бир касб ва иш турлари учун меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар.

11. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ўз мақомига кўра ташкилотнинг асосий хизматларига тенглаштирилади ва унинг раҳбарига бўйсунади ҳамда ташкилотнинг фаолияти тугатилган тақдирда бекор қилинади.

12. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.


2-§. Ходимларга йўл-йўриқ бериш, ўқитиш ва уларнинг

билимларини текшириш ишларини ташкил этиш


13. Ташкилотларнинг барча ходимлари, шу жумладан, раҳбарлари ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, йўл-йўриқлар олишлари, билимларини текширувдан ўтказишлари ҳамда қайта аттестациядан ўтишлари лозим.


14. Бевосита ишлаб чиқаришда ишларни ташкиллаштириш ва бажариш билан боғлиқ ишчилар, раҳбарлар, муҳандис-техник ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилиши лозим.


15. Маъмурият барча ишга кираётганлар, шунингдек бошқа ишга ўтказилаётганлар учун ишларни бажаришнинг хавфсиз усулларини ташкил этишлари, меҳнатни муҳофаза қилиш ва бахтсиз ҳодисаларда жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича йўл-йўриқлар беришлари шарт.


16. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги (рўйхат рақами 870, 2000 йил 7 январь) низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ва ишловчилар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.



3-§. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг рўйхати


17. Линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар, нитроэмаллар ва нитромастикалар ишлаб чиқариш ходимлари учун қуйидаги асосий хавфли ва зарарли омиллар хосдир:

иш жойи ҳудуди ҳавосининг чангланиши ва газланиши (толуол, азот оксиди, ксилол ва бошқалар);

шовқин, тебраниш, иссиқлик нурланиши ва ноқулай микроиқлим (юқори ҳарорат, нисбий намлик, ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги).


18. Иш жойларидаги ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёнининг хавфли ҳамда зарарли омиллари тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, радиологик, микробиологик ва микроиқлим ўлчови натижалари, шунингдек меҳнатнинг оғирлиги иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича аттестация қилиш орқали тасдиқланиши лозим.


19. Ҳар битта ташкилот ёки алоҳида ишлаб чиқариш хавфли ва зарарли меҳнат шароитларига эга бўлган касблар, иш ўринлари ва ҳудудларининг Санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқ зарарлилик ва хавфлилик синфи кўрсатилган рўйхатига, ишлаб чиқариш омилларининг зарарлилик ва хавфлилик кўрсаткичлари, меҳнат жараёнининг оғирлик кўрсаткичлари бўйича меҳнат шароитларининг амалдаги гигиеник таснифига эга бўлиши лозим.


20. Иш ҳудудига ёки атроф-муҳитга зарарли моддаларни буғ, газ, чанг кўринишида ажратиши мумкин бўлган технологиялардан фойдаланишда уларнинг кимёвий ва микробиологик таркиби ГОСТ 12.1.005-88 "Иш ҳудудининг ҳавоси. Умумий санитария-гигиеник талаблар"га мувофиқ бўлиши лозим.


21. Ташкилот ҳудуди ва хоналар иш жойларидаги товушнинг босим даражаси ва товуш баландлиги рухсат этилган кўрсаткичлардан ошмаслиги лозим.


22. Ташкилот ходимлари иш жойларидаги меҳнат шароитларининг аҳволи ва муҳофаза қилиниши, бунда лозим бўлган шахсий ҳимоя воситалари, имтиёзлар ва товон пуллари тўғрисида ахборот талаб қилиш ҳуқуқига эгадирлар, маъмурият эса уларга бундай ахборотни бериши шарт.



4-§. Ўта хавфли касблар ва ишлар рўйхати


23. Ҳар бир ташкилот ўта хавфли шароитда бажариладиган ишлар рўйхатига эга бўлиши лозим. Бундай ишларга хавфли моддалар билан ишлаш, баландликдаги ишлар, сиғимлар, қозонлар, юк кўтариш механизмлари, электр ускуналарига хизмат кўрсатиш ва бошқалар киради.


24. Ўта хавфли ишларга хизмат кўрсатиш ишлари билан шуғулланиш фақат белгиланган тартибда тасдиқланган, махсус ўқитилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларга эга бўлган шахсларга рухсат этилиши лозим.


25. Барча ишчилар ўта хавфли ишларни бажариш топшириғини олишдан олдин, меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқ олиш ва ишларни бажаришда хавфсизлик усулларини ўзлаштириши шарт.


26. Ўта хавфли ишларни бажариш, фақат белгиланган тартибга мувофиқ масъул ходим қўл қўйиб, расмийлаштирилган махсус наряд-рухсатнома мавжудлигида амалга оширилади.


27. Ташкилот (цех) маъмурияти ёки иш берувчи хавфлилик даражаси юқори бўлган ишларни режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва уларга нисбатан белгиланган талабларга мувофиқ ҳолда амалга ошириш учун тўлиқ жавобгар ҳисобланади.


28. Электр ускуналарда бажариладиган ишлар хавфсизлигини таъминловчи чора-тадбирлар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига мувофиқ бажарилади.


5-§. Ишловчиларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш


29. Ишловчиларни зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш муҳити омилларидан ҳимоя қилиш, тегишли стандартлар ва меъёрлар талабларига мос жамоавий ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш орқали таъминланиши лозим.


30. Жамоавий ҳимоя қилиш воситалари жумласига қуйидагилар киради:

ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ҳаво муҳитини нормаллаштириш воситалари (шамоллатиш ва ҳаво тозалаш, иситиш, ҳаво ҳароратини, намлигини бир хил меъёрда сақлаш ва бошқалар);

ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ёруғлигини нормаллаштириш воситалари (ёритиш асбоблари, ёруғлик ўринлари, ёруғликдан ҳимоя қилиш мосламалари ва бошқалар);

шовқин, тебранма, электр токи уриши, статик ток ва ускуналар юзасининг юқори даражадаги ҳароратдан ҳимоя қилиш воситалари;

механик ва кимёвий омилларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш воситалари.


31. Жамоавий ҳимоя воситалари (вентиляция, аспирация, ерга улаш, маҳаллий сўрғичлар ва бошқалар) зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш муҳити омиллари хонадаги барча ишловчиларга таъсир қилганда қўлланиши шарт ва ташкилотни қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаларига киритилиши лозим.


32. Жамоавий ҳимоя воситалари зарарли ва хавфли омилларни рухсат этилган миқдоргача камайтириш имконини бермаган ҳолларда шахсий ҳимоя воситалари қўлланиши лозим. Бундай ҳолларда шахсий ҳимоя воситаларисиз кишиларнинг иштироки ва ишлар амалга оширилиши тақиқланади.


33. Иш берувчи Кимё ишлаб чиқариши ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларига (рўйхат рақами 1958, 2009 йил 14 май) мувофиқ ишчи ва хизматчиларни махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаши лозим. Иш жойига мос махсус кийими, махсус пойабзали ва шахсий ҳимоя воситалари (ШҲВ) тўплами бўлмаган шахсларни ишга қўйиш тақиқланади.


34. Шахсий фойдаланиш учун ишчилар шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган бўлишлари керак. Ишда қўлланиладиган махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа ШҲВ рўйхати, муайян шароитлар ва бажариладиган ишлар хусусиятларини ҳисобга олиб, ҳар бир иш жойи бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномаларида келтирилган бўлиши керак.


35. Намуна олишда ҳимоя кўзойнаги ва қўлқопларда ишлаш лозим. Кўзни ҳимоялаш учун ҳимоя кўзойнагидан, ўта хавфли вазиятларда - маскали газниқобдан фойдаланилади. Кўзойнакнинг ойнаси, гардиши ва корпусини вақти-вақти билан совунли сув билан ювиш ва юмшоқ салфетка билан қуруқ ҳолга келгунича артиш лозим.


36. Ташкилот ишчилари амалдаги меъёрларга биноан совун, шунингдек қўлни кислоталар таъсиридан сақловчи паста ва кремлар билан таъминланишлари керак.



6-§. Касбий танлов


37. Иш берувчи раҳбар ходимлар ва мутахассисларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича билимларини ошириш учун, давлат назорат органлари мутахассислари ва ваколатли ташкилотлар иштирокида машғулотлар, семинарлар, маърузалар ва маслаҳатлар ташкил қилади.


38. Ташкилотларнинг доимий ҳаракатдаги имтиҳон комиссияси, аъзолари, раҳбар ходимлари ва мутахассисларининг билимлари Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низом (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) асосида синовдан ўтказилади.


39. Касбий танловдан сўнг ишга қабул қилинган ходимларни касбий маҳорати юқори эканлигига ишонч ҳосил қилиш мақсадида назорат ўрнатиш, зарур бўлганда қайта йўл-йўриқдан ўтказиш лозим.



7-§. Ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнида иштирок

этишига рухсат берувчи шароит талаблари


40. Ташкилот ходимлари ишни бажаришнинг хавфсиз усулларига ўқитилиб, олинган билимлари Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ синовдан ўтказилгандан сўнг ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этишга рухсат этилиши мумкин.


41. Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитига эга ишлар рўйхатига (рўйхат рақами 1990, 2009 йил 29 июль) мувофиқ 18 ёшга тўлмаган шахслар зарарли ва ноқулай меҳнат шароитига эга ишларга қабул қилинмаслиги лозим.

43. Меҳнат муҳофазаси бўйича тадбирларни амалга ошириш учун иш бажарувчи, шунингдек алоҳида цех усталари масъул ижрочилари ҳисобланади. Уларга топширилган объектлар доирасида қуйидагиларни бажарадилар:

ҳар бир иш жойида хавфсизлик техникаси бўйича дастлабки йўл-йўриқ бериш, хавфсиз меҳнат усуллари бўйича кундалик назоратни олиб бориш ва ходимни ўқитиш;

ходимларни махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш ва улардан тўғри фойдаланишни назорат қилиш;

зинапоя, ўтиш йўллари ва ариқларни иш жойи тўсиқларини яроқлилик ҳолатига жавоб беришини уларнинг ўз вақтида таъмирланишини, ходимларнинг хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этишини, иш жойлари, йўлаклар ва ҳаракат йўлларининг ёритилганлиги даражасини назорат қилиш;

хавфли иш жойларини хавфсиз меҳнат усуллари бўйича огоҳлантирувчи ёзувлар, плакатлар ва йўриқномалар билан таъминлаш, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқишда қатнашиш, ишлаб чиқаришда юз берган бахтсиз ҳодисаларни текширишда қатнашиш;


44. Иш устаси иш жойида йўл-йўриқдан ўтмаган, махсус кийими, махсус пойабзали ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари бўлмаган шахсларни ишга қўймаслиги керак.


45. Хавфсизлик техникаси бўйича оширилган талаблар:

ходимларнинг бункерларда, қуритиш барабанларида, қудуқлар, аралаштиргичлар, чанг камералари, қориштиргичлар, силослашда, фильтрларда, мазут сақлаш учун резервуарларда ва тоннелли, ковакли ва иссиқлик ишлаб чиқарувчи вертикалли камераларда ва бошқа ёпиқ сиғимларда бўлиши билан боғлиқ бўлган тайёрлов, тозалов ва таъмирлов ишларини;

ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини йиғиш, қисмларга ажратиш, ўрта ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ бўлган ишларни;

бинолар, иншоотлар ва ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари, конструкция қисмларини баландликда вақтинчалик ҳавозаларда бажарилиши лозим бўлган ишларни бажаришнинг хавфсиз усуллари бўйича йўл-йўриқ бермасдан ва масъул шахс томонидан тасдиқланган махсус расмийлаштирилган наряд-рухсатномасиз амалга ошириш ман этилади.


46. Иш ишлаб чиқарувчининг тайинланиши тўғрисидаги масалани муайян ишнинг тури, мураккаблиги, ҳажми ва хавфсизлик даражасига қараб масъул иш раҳбари ҳал қилади. Муҳандис-техник ходимлар, иш усталари, бригадирлар ёки топширилган ишнинг хавфсиз бажарилиш технологиясини, услубини ва усулларини билувчи малакали ишчилар иш ишлаб чиқарувчи сифатида тайинланишлари мумкин.


47. Масъул раҳбар ва иш ишлаб чиқарувчи вазифаларини бир шахс томонидан бирга қўшиб олиб бориши тақиқланади.


48. Наряд-рухсатнома бўйича иш ишлаб чиқарувчини қўшиб, таркибида икки кишидан кам бўлмаган бригада бажариши керак.



8-§. Ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш


49. Ташкилот раҳбарияти касаба уюшмаси қўмитаси ва соғлиқни сақлаш муассасаси билан биргаликда ҳар йили даврий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаши лозим.

50. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 35-сон, 407-модда) асосида амалга оширилиши лозим.

51. Тиббий кўрикдан ўтишдан ёки тиббий комиссияларнинг текширувлар натижасида берган тавсияларини бажаришдан бўйин товлаган ходимларни маъмурият ишга қўймасликка ҳақлидир.


52. Соғлиғи ҳолатига кўра енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан ҳоли бўлган ишга ўтказишга муҳтож ходимларни иш берувчи, уларнинг розилиги билан, тиббий хулосага мувофиқ вақтинча ёки муддатини чекламай, ана шундай ишларга ўтказиши шарт.


53. Тиббий кўриклар ташкилотнинг тиббий-санитария қисмлари ва поликлиникалари, улар мавжуд бўлмаган ҳолда даволаш-профилактика муассасаси томонидан ўтказилиши лозим. Тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.


54. Ташкилот маъмурияти (ёки иш берувчи) ва касаба уюшмаси қўмитаси тиббий кўрик далолатномаси билан танишиб чиқиши, иш берувчи эса далолатномада кўзда тутилган барча тадбирлар ва кўрсатмаларни бажариши лозим.


55. Даврий тиббий кўриклар ўз вақтида, сифатли ўтказилиши ва уларнинг натижаларига кўра тавсиялар бажарилиши учун жавобгарлик ташкилотнинг маъмурияти зиммасига юкланади.


56. Ходимларни соғлиғи туфайли уларга рухсат этилмаган ишларда ишлатиш тақиқланади.



9-§. Бино ва иншоотларга бўлган хавфсизлик талаблари


57. Ишлаб чиқариш бинолари, иншоотлари, ускуналари, технологик жараёнлари ишловчининг соғлиғи ва меҳнатини ҳимоялаш талабларига жавоб бериши керак ва ҚМҚ 2.09.02-85 "Ишлаб чиқариш бинолари" талабларига мувофиқ бўлиши лозим.


58. Ташкилотда транспорт воситаларининг ва пиёдаларнинг ташкилот ҳудудида ҳаракатланиш чизмаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиши керак.


59. Транспорт воситалари ва ташкилот ҳудудида пиёдаларнинг ҳаракати чизмаси ташкилотга кириш ва чиқиш, ҳамда иш участкалари ва цехларнинг кўринарли жойларига осиб қўйилиши керак.


60. Ўтиш, чиқиш йўллари, коридор ва тамбур, нарвонлар, турли предметлар, асбоб-ускуналар билан тўсиб қўйилишига рухсат этилмайди. Эвакуацияга чиқиш йўлларининг барча эшиклари бинодан чиқиш йўналиши бўйича осон очилиши керак.


61. Поллар текис, ёриқларсиз, тешикларсиз ва қавариқ жойлари бўлмаслиги, ҚМҚ 2.03.13 "Поллар" талабларига биноан бажарилган бўлиши керак. Полларни таъмирлашда поллар қандай материаллардан тайёрланган бўлса, худди шу материалларни қўллаш зарур.


62. Портлаш хавфи бўлган ва портлаш хавфи бўлмаган хоналар орасидаги ички деворлар газларни ўтказиб юбормайдиган қилиб қурилган бўлиши керак. Деворларнинг сувоғи ва чокларнинг уланиш ҳолатига жиддий эътибор қаратиш ва улар бузилганда шикастланган жойларини тезда тузатиш керак.


63. Бир ходимга ишлаб чиқариш хоналари ҳажми 15 куб.м дан, майдони 4,5 кв.м дан кам бўлмаслиги лозим.


64. Эвакуацияга чиқиш йўлларининг сони, уларнинг жойланиши ҚМҚ 2.09.02-85 "Ишлаб чиқариш бинолари" ва ШНҚ 2.01.02-97 "Бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги" талабларига мувофиқ бажарилади.


65. Бошқариш пультлари - зарарли ва портлаш хавфи бўлган буғ, газ ва чанглар ажралиб чиқадиган, шунингдек юқори вибрацияга эга бўлган технологик асбоб-ускуналар ўрнатилган ишлаб чиқариш хоналарида жойлаштирилиши тақиқланади.


66. Хом ашё ва тайёр маҳсулот транспорт қилинадиган девордаги очиқ тешиклар ёнғин, хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг тарқалишига йўл қўймайдиган мослама ва қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши лозим.


67. Очиқ майдончалар, қаватларнинг периметри бўйича ўрнатилган тўсиқлар, ён деворлар соз ҳолатда сақланиши зарур, уларнинг шикастланиши ҳолларида тезда таъмирланиши лозим.



10-§. Ташкилотда иморат, иншоот, хоналар, иш жойлари

муҳандислик ускуналарига кирувчи вентиляция, иситиш,

ҳаво алмашинуви, сув таъминоти, қувурлар, энергия

жиҳозланиши ва ёритилганликка қўйилган талаблар


68. Линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар, нитроэмаллар ва нитромастикалар ишлаб чиқариш хоналарини иситиш, вентиляциялаш ва кондициялаш ҚМҚ 2.04.05-97 "Иситиш, вентиляциялаш ва кондициялаш" талабларига мос бўлиши лозим.


69. Бино ва иншоотларнинг ишлаб чиқариш хоналарини вентиляциялаш, иситиш ва ҳавосини кондициялаш ишчи ҳудуд ҳавосида меъёрланган метеорологик шароитларни (ҳарорат, нисбий намлик ва ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги), шунингдек ҳавода зарарли моддалар миқдорини ГОСТ 12.1.005-88 "Ишчи ҳудудининг ҳавоси. Умумий санитария-гигиеник талаблар" ва СанҚваМ 0046-95 "Гигиеник меъёрлар. Ишчи ҳудуди ҳавосидаги зарарли моддаларнинг чегаравий рухсат этилган энг кўп миқдори" талабларига мувофиқ таъминланиши лозим.


70. Вентиляция қурилмаларини монтаж қилиш тугаганидан кейин, улар ростланиши ва санитария-гигиеник самарадорлигига синовдан ўтказилиши, сўнгра фойдаланишга топширилиши лозим. Вентиляция тизимлари самарадорлигининг инструментал текшируви йилда камида бир марта ўтказилиши, шунингдек вентиляция тизимининг ҳар бир капитал таъмири ва реконструкциясидан кейин ўтказилиши зарур.


71. Технологик жараёнларни бошқариш хоналарида асаб-ҳиссиёт кучайиши билан боғлиқ операторлик ишларини бажаришда, йилнинг иссиқ вақтларида қуйидаги оптимал меъёрларга риоя этилиши керак: ҳаво ҳарорати 23°С - 25°С, ҳавонинг нисбий намлиги 40 - 60% ва ҳаво ҳаракатининг тезлиги 0,3 м/с риоя этилиши керак. Оптимал меъёрларга риоя этилиши зарур бўлган ишлаб чиқариш хоналарининг рўйхати тармоқ ҳужжатларида белгиланади.


72. Том, ички девор ва тўсиқларнинг кесишадиган жойларидаги иситиш қувурларини ёнмайдиган материаллардан тайёрланган гильзалар ичидан ўтказиш лозим; гильза четлари девор, тўсиқлар ва шифт юзалари билан бир сатҳда, аммо тоза пол юзасидан 30 мм баландликда бўлиши керак.


73. Маҳаллий ҳаво сўрма вентиляциянинг ҳаво узатгичларини ушбу бўлинманинг умумалмашинув сўрма вентиляция тизимига улашга рухсат этилади.


74. Технологик асбоб-ускуналар билан блокировка қилинмаган маҳаллий ҳаво сўрма вентиляция қурилмаларини технологик асбоб-ускуналарни ишлатишни бошлашдан 3 - 5 дақиқа олдин ишга тушириш ва иш тугашидан 3 - 5 дақиқа ўтгандан кейин ўчириш керак.


75. Ҳаво келадиган ва умумалмашинув вентиляция тизими қурилмаларини цехда (участка, лаборатория) иш бошланишидан 10 - 15 дақиқа олдин ёқиш зарур, бунда аввал сўрма ҳаво вентиляцияси, сўнгра ҳаво келувчи вентиляция қурилмалари ишга туширилади. Ҳаво берувчи-сўрма қурилмаларни иш тугаганидан сўнг 10 - 12 дақиқадан кейин ўчириш керак. Аввал ҳаво берувчи, сўнгра ҳаво сўрувчи қурилма ўчирилади.


76. Сменани қабул қилишдан олдин авария вентиляцияси тизимининг созлигини ташқи кўрикдан ўтказиш ва уни қисқа вақтга ишга тушириш билан ишонч ҳосил қилиш зарур.


77. Зарарли газлар ва чанглар чиқиши мумкин бўлган жойлар маҳаллий сўриш мосламасига, қопламаларга эга бўлиши ва атмосферага ташлашдан олдин зарарли газ ва чангларни санитария меъёрларигача дастлабки тозалаш тизими билан жиҳозланган бўлиши керак.


78. Линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар, нитроэмаллар ва нитромастикалар ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларининг сув таъминоти ва канализацияси ҚМҚ 2.04.01-98 "Биноларнинг ички сув қувури ва канализацияси", ҚМҚ 2.04.02-97 "Сув таъминоти. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар", ГОСТ 12.3.006-75 "Сув қувурлари ва канализация иншоотлари ва тармоқларидан фойдаланиш. Умумий хавфсизлик талаблари"га мувофиқ бажарилиши лозим.


79. Хўжалик-ичимлик эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган сув сифати O`zDSt 950-2000 "Ичимлик суви. Сифатга гигиеник талаб ва назорати" талабларини қондириши керак. Ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун бериладиган сувнинг сифати технологик талабларга мос бўлиши лозим.


80. Ичимлик фавворачалари ёки газланган сув билан таъминловчи қурилмалар иш жойларидан 75 метрдан узоқ бўлмаган биноларда ўрнатилиши лозим. Ичиш учун хом сувдан фойдаланишга фақат санитария назорати идораларининг рухсати билангина йўл қўйилади.


81. Техник сув тармоғи кранларида, бу сувлардан хўжалик-ичимлик эҳтиёжлари учун фойдаланишни тақиқлайдиган ёзувлар бўлиши керак.


82. Саноат канализацияси оқимларнинг туриб қолмасдан меъёрий ва мунтазам оқишини таъминлаши лозим.


83. Линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар, нитроэмаллар ва нитромастикалар ишлаб чиқариши ҳудудларини, ишлаб чиқариш, маъмурий ва маиший хоналарини, шунингдек иш жойларини ёритиш ҚМҚ 2.01.05-98 "Табиий ва сунъий ёритиш" талабларига мос бўлиши керак.


84. Хизмат кўрсатувчи ходимлар доимо бўладиган ишлаб чиқариш бўлинмалари ва участкалари ишчи ва авария ҳолатида ёритиш чироқлари билан таъминланиши ва мустақил таъминот манбаларига уланиши лозим.


85. Ишлаб чиқариш хоналарида умумий ёритиш портлашдан ҳимояланган ижродаги чироқ, узгич ва розеткалар билан амалга оширилиши зарур.


86. Линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар, нитроэмаллар ва нитромастикалар ишлаб чиқаришининг электр симлари ва электр қурилмалари, электр тармоқларини монтаж қилиш ва фойдаланишда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларида белгиланган хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилиниши лозим.

87. Эксплуатация жараёнида электр ёритиш қурилмалари даврий кўрикдан ўтказилиши ва журналга кўрик натижаларини киритиш керак. Барча электр ёритиш қурилмаларига паспорт тўлдирилиши лозим.


88. Линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар, нитроэмаллар ва нитромастикалар ишлаб чиқариш хоналарида чўғланма лампали маҳаллий стационар ёритиш чироқларини таъминлаш учун 36 В дан ортиқ бўлмаган кучланиш қўлланилиши лозим.


89. Тегишли ижродаги кўчма чироқларни улаш учун 12 В кучланишдаги контактлари ерга уланган штепсел розеткалар тармоқлари бўлиши зарур.


90. Кўчма чироқларни улаш учун штепсел розеткалари тармоғининг таъминоти электр ёритиш тармоқларига уланган стационар трансформаторлардан амалга оширилиши лозим.


91. Ҳар йили ташкилотда ишчи юзаларнинг ёритилганлиги юзасидан текширув ўтказилиши ва бунда далолатномалар тузилиши ва ўлчов натижалари ташкилот, цехнинг санитария-техник ҳолати паспортига киритилиши лозим.


92. Ишлар бажариладиган хоналарда аралаш ёритиш тизимларини қўллаш лозим.


93. Бир хонада ишчи ва ёрдамчи ҳудудлар бўлган вақтда, ишчи ҳудудларида маҳаллий умумий ёритишни ва ёрдамчи ҳудудларда, кам интенсивликка эга ёритишни, уларни VIIIа разрядга киритган ҳолда кўзда тутиш лозим.


94. Аралаш ёритиш тизимида умумий ёритиш ёритгичлар яратадиган ёритилганликнинг ишчи юзаси, маҳаллий ёритиш учун қўлланиладиган ёруғлик манбаларида аралаш ёритиш учун камида 10 % меъёрланадиган ёритишни ташкил этиш шарт. Бунда ёритилганлик разрядли лампаларда камида 200 люкс, чўғланиш лампаларида эса камида 75 люкс бўлиши шарт.


95. Аралаш ёритиш тизимида умумий ёритишдан ёритилганликни разрядли лампаларда 500 люкс дан ортиқ ва чўғланиш лампаларида 150 люкс дан ортиқ бўлишини яратишга фақат асослангандагина рухсат этилади.



11-§. Маиший хоналарга, уларнинг сонига, ҳолатига

ва жойлашишига қўйиладиган талаблар


96. Санитария-маиший хоналар таркибига: кийим алмаштириш, ювиниш, чўмилиш, аёлларнинг шахсий гигиена, чекувчилар, ишловчиларнинг исиниш, дам олиш, қуритиш, иш кийимини чангсизлантириш ва ёғсизлантириш, кир ювиш хоналари киради ва улар ҚМҚ 2.09.04-98 "Ташкилотнинг маъмурий ва маиший бинолари" талабларига жавоб бериши лозим.


97. Овқат истеъмол қилиш учун махсус бинолар жиҳозланади. Сувни фақат ичимлик фаввораларидан ёки газланган сув автоматидан ичишга рухсат этилади.


98. Ишлаб чиқариш биноларининг иш жойларидан ҳожатхона, чекиш жойлари, исиниш хонаси, душхона, ичимлик суви таъминоти мосламаларигача бўлган масофа 75 м дан кўп бўлмаслиги, ишлаб чиқариш майдончаларидаги иш жойларидан 150 м дан кўп бўлмаслиги лозим.


99. Кийим ечиш хонаси, душхона ва душхона олди хонаси, ювиниш хонаси, ҳожатхона, махсус кийимнинг чангини кетказиш, қуритиш учун хоналарнинг деворлари ва тўсиқлари, ювиш воситаларини қўллаб, иссиқ сув билан ювиш мумкин бўладиган материаллардан қилинган, баландлиги камида 2 м бўлиши лозим.


100. Линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар, нитроэмаллар ва нитромастикалар ишлаб чиқариладиган ва сақланадиган ишлаб чиқариш хоналарида кўзни ювиш учун фавворачалар, терини ювиш учун босими катта бўлган душлар, шунингдек цех дори қутичаси кўзда тутилган бўлиши лозим.


101. Ҳар бир сменадан кейин ишчилар душ қабул қилиши лозим.



12-§. Меҳнат ва дам олиш юзасидан талаблар


102. Ходимларнинг иш вақти, шу жумладан қисқартирилган иш вақти, дам олиш ва танаффуслар вақти ташкилот томонидан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.


III. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ (ТЕХНОЛОГИК)

ЖАРАЁНЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


1-§. Технологик ҳужжатларда ҳисобга олиниши

лозим бўлган хавфсизлик талаблари


103. Ишлаб чиқариш жараёнлари ГОСТ 12.3.002-75 "Ишлаб чиқариш жараёнлари. Умумий хавфсизлик талаблари"га мувофиқ бўлиши лозим.


104. Ишлаб чиқариш хоналари иш ҳудудидаги ҳарорат, нисбий намлик, ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги ва бошқалар ГОСТ 12.1.005-88 "Иш ҳудудининг ҳавоси. Умумий санитария-гигиеник талаблар"га мувофиқ бўлиши лозим.


105. Ноқулай омиллар таъсирига қарши ҳимоя тадбирларини тузишда самарали ҳаво алмашинуви тизимини ҚМҚ 2.04.05-97 "Иситиш, вентиляция ва кондициялаш" талабига мувофиқ ташкил қилиш назарда тутилади. Боғловчи асосни тайёрлашда, вентиляция бузуқ ёки йўқлигида жараёнларни олиб бориш тақиқланади.


106. Иш жойлари ишлаб чиқариш жараёнлари хусусиятларига мувофиқ тик туриб ва ўтириб ишлаш учун ГОСТ 12.2.032-78 "Ишларни ўтириб бажаришдаги иш жойи. Умумий эргономик талаблар" ва ГОСТ 12.2.033-78 "Ишларни тик туриб бажаришдаги иш жойи. Умумий эргономик талаблар" асосида мосламалар билан жиҳозланиши лозим.


107. Технологик жараёнларни автоматлаштириш учун мосламалар мажмуи, яъни асбоб, ростлагич, сигнализатор ва бошқа автоматлаштириш ва масофадан бошқариш воситалари қуйидагиларни таъминлаши керак:

жараёнларни бошқариш ва назорат қилиш хавфсизлигини;

суюқликлар тўкилишининг олдини олишни;

дастлабки ҳолат сигнализациясини;

чегаравий қийматга етганда ёки механизмларнинг носозлигида ўчирувчи блокировкаларнинг ишлаб кетишини;

жараёнларнинг марказий бошқарилиши ва назоратини.


108. Электр токи ва статик электрдан одамни ҳимоя қилиш хавфсизлик тадбирлари ГОСТ 12.1.019-79 "Электр хавфсизлик. Умумий талаблар" ва ГОСТ 12.1.018-93 "Статик электр. Учқун хавфсизлиги. Умумий талаблар"га мувофиқ амалга оширилиши лозим.


109. Ишлаб чиқариш хоналарида шовқин ва тебраниш даражаси ГОСТ 12.1.003-04 "Шовқин. Умумий хавфсизлик талаблари" ва ГОСТ 12.1.012-90 "Тебраниш. Умумий хавфсизлик талаблари"да белгиланган миқдордан ошмаслиги лозим.


110. Технологик жараёнларни назорат қилиш тизими, автоматик, автоматлаштирилган ва масофадан бошқариш тизимлари, аварияга қарши автоматик ҳимоя тизими, шунингдек авария ҳолатларидан хабар берувчи ва алоқа тизимлари, шу жумладан, асбоб-ускуналар билан бутланган тизимлар амалдаги меъёрий-техник ҳужжат, лойиҳа, регламентлар талабларига жавоб бериши ва технологик параметрларни берилган аниқликда ушлаб туриш, технологик жараёнларнинг ишончли ва хавфсиз олиб борилишини таъминлаши лозим.


111. Линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар, нитроэмаллар ва нитромастикалар ишлаб чиқаришни автоматлаштиришда - аварияли, огоҳлантирувчи ва технологик сигнализация, блокировка, шунингдек технологик параметрлар чегаравий йўл қўйилган қийматга етганда ҳимоя чоралари ва технологик асбоб-ускуналарнинг авария ҳолатида тўхташи назарда тутилган бўлиши лозим.


112. Сақловчи клапанлар сони ва уларни ўтказиш қобилияти ГОСТ 12.2.085-82 "Босим остида ишлайдиган идишлар. Сақловчи клапанлар. Хавфсизлик талаблари"га мувофиқ ҳисоб бўйича танлаб олинган, созланган ва ростланган бўлиши лозим.


113. Анализаторларнинг ўлчов асбоблари, автоматик газоанализаторлар ва унга тегишли бошқа асбоблар портлаш хавфи бўлган хоналарда ва очиқ портлаш хавфи бўлган қурилмаларда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларини ҳисобга олган ҳолда қулфланадиган шкафларда жойлаштирилиши керак.

114. Газоанализаторларнинг датчиги энг кам масофада газ ва буғларнинг чиқиш эҳтимоли кўп бўлган жойда ўрнатилиши, асбобларга хизмат кўрсатиш ва ростлаш қулай бўлиши лозим.


115. Чангланувчи ва тўкма материаллардан пигмент ишлаб чиқаришда, транспортировка тиқини жипс ёпиладиган транспорт воситаларида бажарилиши лозим.


116. Очиқ олов билан иситилувчи реакторларнинг ўтхоналари алоҳида хоналарда жойлашган бўлиши лозим.


117. Смола эритиш аралаштиргичлари реакторлардан ажратилган ҳолда бўлиши лозим.


118. Реакторларни иситиш учун қўлланиладиган юқори ҳароратли органик иссиқлик ташувчи қурилмалар, реактордан ва бошқа цех ускунасидан изоляция қилинган бўлиши лозим.


119. Бир томонлама хизмат кўрсатиладиган сиғимлар, бир-биридан ва бинонинг чиқиб турган қисмидан 0,2 м дан кам бўлмаган масофада туриши керак.


120. Айланувчи печлар ва қуритувчиларнинг баланд таянчлари, хизмат кўрсатиш майдонлари билан таъминланиб, таянчнинг тепасидан 300 мм дан ошмаган масофада жойлашган бўлиши лозим.


121. Линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар, нитроэмаллар ва нитромастикалар ёнғин ва портлашга хавфли пигмент ишлаб чиқаришда, ҳаво иситиш ва вентиляция тизимида ҳавонинг рециркуляциясига рухсат этилмайди.


122. Милори ишлаб чиқаришда қуритиш бўлими ва майдалаш-ўраш бўлимлари газоанализатор импульсидан ишга автоматик уланувчи авария вентиляцияси билан жиҳозланган бўлиши лозим.


123. Чангланувчи маҳсулотларни тўкиш ва траспортировка қилиниш жойлари зичланган ва ёпинғичлар билан таъминланиб аспирацияловчи вентиляция қурилмасига уланган бўлиши лозим. Маҳаллий сўриш аспирация қувурларининг воронкаларидаги ҳавонинг тезлиги 2 м/с дан ошмаслиги лозим.


124. Тайёр маҳсулотни идишларга (қоплар, барабанлар, флягалар, контейнерлар ва бошқаларга) жойлаштирувчи аппаратлар аспирация тизимига уланган, ёпинғичларда жойланиши лозим.


125. Коллоксилин ва унинг асосида олинадиган, қуруқ вальцовка қилинган паста, нитролак ва нитроэмаль ишлаб чиқариш цехларининг хоналарида сақланиши ман этилади.



2-§. Ёнғин ва портлаш хавфсизлиги талаблари


126. Эвакуацияга чиқиш йўлларининг сони, уларнинг жойланиши ҚМҚ 2.09.02-85 "Ишлаб чиқариш бинолари" ва ШНҚ 2.01.02-04 "Бинолар ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги" талаблари бўйича энг узоқ иш жойларидан уларгача бўлган масофага, шунингдек энг кўп сонли сменадаги ишловчиларнинг сонига боғлиқ ҳолда аниқланади.


127. Энг узоқ иш жойидан энг яқин эвакуацияга чиқиш йўлигача рухсат этилган масофа хонанинг оловга чидамлилиги тоифаси ва ҳажмидан, ҳамда бу чиқиш йўли орқали эвакуация қилинаётган одамлар оқимининг зичлигидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


128. Ёнғин ўчиришнинг бирламчи воситалари соз ҳолатда сақланиши ва қулай жойларга ўрнатилган бўлиши керак. Ёнғин ўчириш анжомлари ва асбобларидан хўжалик ва ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиш тақиқланади.


129. Ишлаб чиқаришнинг ҳар бир бўлинмасида барча ишловчилар танишиши зарур бўлган, ёнғинга қарши анжомлар жойлашган схема осиб қўйилиши лозим.


130. Чекиш учун "Чекиш учун жой" деган ёзуви бўлган махсус жой ажратилган ва бунда ахлат челаги ва сувли бочкалар ўрнатилган бўлиши керак.


131. Чекиш, ахлат ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини ёқишни тақиқлаш тўғрисидаги огоҳлантирувчи ёзувлар кўринадиган жойларда бўлиши лозим.


132. Ишлаб чиқариш ходими қуйидагиларга мажбур:

ёнғин ўчириш режими қоидаларини билиш ва бажариш ҳамда қўлланиладиган муҳитнинг ёнғин ва портлаш хавфининг заҳарли хусусиятини билиш;

ёнғин ўчириш воситаларининг жойлашган жойини билиш, уларнинг мавжудлиги ва созлигини кузатиш, улардан фойдаланишни билиш.


133. Печлар ўтхонаси алангасининг машъаласи ўчган ҳолларда, ёқилғи берилиши автоматик тарзда тўхтатиладиган ҳолда жиҳозланган бўлиши лозим.


134. Печларни носоз ёнғин ўчириш тизими ва акс этган буғ пардаси билан ишлатиш тақиқланади. Печда ёнғин юз берган ҳолларда, ёнғинни ўчиришга киришиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги бўлимини чақириш зарур.


135. Электр ускуналар ёна бошлаганда, уни тезда токсизлантириш зарур. Ёниш манбаини ўчириш учун қуруқ қум ёки карбон кислотали ёнғин ўчиргичларни қўллаш лозим.


136. Ишлаб чиқариш хоналарида ёнғин содир бўлганда хонадаги вентиляция тизимларини ўчириш ҳамда Ҳарбийлаштирилган ёнғин ўчириш қисмига хабар берган ҳолда ёнғинни ўчириш ишларини олиб бориш лозим.


137. Содир бўлган барча ёнғинлар тўғрисида ташкилот раҳбарига тезда хабар бериш зарур.


138. Йўл ва ўтиш йўлларининг алоҳида участкасини, фақат ёнғин хавфсизлиги бўлими билан дастлаб келишилгандан кейин ёпиш рухсат этилади. Ёнғин ўчириш анжомлари, ёнғин ўчириш гидрантлари ва сув ҳавзаларига бориш ва ўтиш йўллари ҳар доим бўш бўлиши керак.


139. Ёнғин ўчириш гидрантларида тунги вақтда ёритиладиган ва уларнинг жойлашган жойини тезда аниқлашга имкон берадиган ёзувлар - кўрсаткичлар осиб қўйилган бўлиши лозим.


140. Портлаш хавфи бўлган ва портлаш хавфи бўлмаган хоналар орасидаги ички деворлар газларни ўтказиб юбормайдиган қилиб урилган бўлиши лозим.


141. Бошқариш пультлари - зарарли ва портлаш хавфи бўлган буғ, газ ва чанглар ажралиб, шунингдек юқори вибрацияга эга бўлган технологик асбоб-ускуналар ўрнатилган ишлаб чиқариш хоналарида жойлаштирилиши мумкин эмас.


142. Вақтинчалик газланган ҳудудлар тўсиб қўйилган бўлиши керак. Тўсиқларда "Газланган" огоҳлантирувчи ёзуви осиб қўйилади, зарур бўлганда постлар қўйилиши лозим.


143. Ёнғинга қарши эшик, сув парда, тўсиқ, шиберлар, ёнғинга қарши девор ва бино ва иншоот томларига ўрнатилган тутунга қарши мосламалар доимо соз ҳолатда бўлиши лозим.


144. Хом ашё ва тайёр маҳсулот ўтказиладиган девордаги очиқ тешиклар ёнғин, хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг тарқалишига йўл қўймайдиган мослама ва воситалар билан жиҳозланган бўлиши лозим.


145. Ишлаб чиқариш ва ёрдамчи бинолар ва омборхоналарнинг ёнадиган конструкцияларига оловдан ҳимоялайдиган таркибли модда билан ишлов берилган, улар оловдан ҳимоялайдиган бўёқ ёки суркаладиган материаллар билан ҳимояланган бўлиши лозим.


146. Агрессив суюқликларнинг қуйиш-тўкиш иншоотлари жойлашган майдончалар тўкилган суюқликни тўсиқларсиз оқиб кетиши мумкинлигини таъминлайдиган силлиқ юзаларга эга бўлиши керак. Нотекисликлар, ўйиқлар, ўралар тезда бартараф этилиши лозим.



3-§. Ходимлар ҳимоясини ва ишлаб чиқариш ускуналари

автоматик ўчишини таъминловчи назорат ва технологик

жараёнларни бошқариш тизимлари


147. Портлаш жиҳатидан хавфли технологик жараёнлар учун технологик ускуналарда аварияга қарши ҳимоя тизимлари назарда тутилади.


148. Аварияга қарши ҳимоя тизимлари технологик жараённи бошқаришнинг умумий тизимига уланган ҳолда бўлади.


149. Аварияларнинг олдини олиш мақсадида технологик тизимларда аварияга қарши қурилмаларни, жумладан қулфлаш, қулфлаш-тартибга солиш темирини, клапанларни, ажратувчи ва бошқа ўчирувчи қурилмаларни ҳамда босим қиймати ошиб кетишига қарши сақловчи қурилмаларни қўллаш тавсия қилинади.


150. Технологик жараённи олиб бориш хавфсизлиги аниқ бир параметрлар (ҳарорат, босим, намлик ва бошқалар) билан белгиланадиган барча аппаратларда (сигнал берувчи асбоблар, ростловчи асбоблар, ўзиёзар асбоблар ва кўрсатувчи асбоблар) ўрнатилган бўлиши лозим.


151. Меҳнат шароитлари хавфсизлигини таъминлаш ва технологик жараённинг физикавий-кимёвий параметрларини назорат қилиш учун, ишлаб чиқаришлар назорат-ўлчов асбоблари, авария, огоҳлантирув ва технологик сигнализациялари билан таъминланган бўлиши лозим.


152. Аппаратлар ичидаги токсик тез ўт оладиган ва ўювчи суюқликларнинг сатҳини ўлчаш ишлари сатҳ ўлчагич ёрдамида амалга оширилиши лозим.


153. Ташкилот ва цех раҳбарияти қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, зарарли иш шароитларини бартараф этиш, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ва иш жойларининг тегишли санитария-гигиена ҳолатида сақланишини таъминлаш бўйича зарурий чораларни кўриши шарт.



4-§. Зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари юзага

келганлиги ҳақида ўз вақтида хабар бериш усуллари


154. Ёнувчи газлар ажралиб чиқиши эҳтимоли бўлган ишлаб чиқариш хоналарида ҳаво таркибида газларнинг портлаш жиҳатидан хавфли даражалари мавжудлигини назорат қилиш учун (газларнинг ажралиш эҳтимоли юқори бўлган жойларда) автоматик сигнализаторлар ўрнатилган бўлиши лозим. Сигнализаторлар авария вентиляциясига уланган бўлиши зарур.


155. Ёнувчи газлар ва буғларининг портлаш жиҳатидан хавфли даражалари ҳақида дарак берувчи сигнализация тизимлари (чироқли ва товушли) сигналлаштирилган бўлиши лозим.


156. Авария ёки бошқа носозликлар аниқланган ҳолда, авария вазияти масъул шахслар томонидан баҳоланиши, шунингдек, цехда авария ҳолати эълон қилиниши ҳамда бу тўғрисида Ташкилотнинг раҳбари хабардор қилиниши лозим.



5-§. Махсус талаблар


157. Химик моддалар билан ишлар ташкиллаштириш учун амалдаги меъёрий ҳужжатлар хавфсизлик талабларига мувофиқ бўлиши лозим.


158. Бир ишлаб чиқариш хонасида ҳар хил зарарли моддалар билан ишловчи ишлаб чиқариш участкалари жойлашганда, ишлаб чиқариш хоналарига зарарли моддаларнинг тарқалиб кетмаслик чоралари назарда тутилиши лозим.


159. Полларни қопловчи материаллар химиявий таъсирга чидамли ва зарарли моддаларнинг сорбциясига йўл  қўймаслиги лозим.


160. Ҳаво алмашинуви ташкил қилинганида зарарли моддалари кўп бўлган ёки портлашга хавфли газлар, буғлар ва чанги бўлган хонадаги ҳавонинг бошқа хоналарга чиқиб кетишини бартараф этиш учун кейинги хоналарда ҳавонинг ортиқча босимини ушлаб туриш лозим (берилаётган ҳаво ҳажми чиқариб юборилаётганидан кўп бўлиши лозим).


161. Ишлаб чиқариш хоналари вентиляциясининг лойиҳаси энг кўп хавфли ва зарарли моддалар ажраладиган, ишларнинг оғирлик категориясини ҳисобга олган ҳолда, муайян ишлаб чиқариш учун ҳисобланиши лозим.


162. Умумий сўрма қурилмаларига чанг ва енгил конденсацияланадиган буғлар сўрмалари, бундан ташқари аралашганда зарарли аралашмалар ёки кимёвий бирикмаларни ҳосил қилувчи моддаларнинг бирлаштирилиши ман этилади.


163. Кимёвий моддалар билан иш олиб бориш хоналарида, вентиляция тизимида ва ҳаво билан иситилганда ҳавонинг рециркуляцияси ман этилади.


164. Иситиш-вентиляция жиҳозлари, қувурлари ва ҳаво қувурлари, агрессив муҳитли хоналарда жойлаштирилганида, бундан ташқари агрессив муҳитли ҳавони чиқариб юбориш учун мўлжалланган бўлса, зангламайдиган қилиб бажарилиши назарда тутилиши лозим.


165. Берилаётган ҳавонинг узатилиши асосан созланадиган ҳаво тақсимлагичлар орқали иш ҳудудига, маҳаллий сўрмаларнинг ишига таъсир қилмайдиган қилиб берилиши назарда тутилиши лозим.


166. Сўрма тизимлари жойлашган хоналар, ҳар хил портлаш ва ёнғинга хавфли тоифали бир нечта хоналарга хизмат кўрсатадиган бўлса, нисбатан хавфлироқ категория бўйича ҳисоблаш лозим.


167. Кутилмаганда катта миқдорда зарарли ёки ёнувчи газлар, буғлар ёки аэрозоллар бирданига кириб қолиши мумкин ишлаб чиқариш хоналарига, авария вентиляцияси назарда тутилиши лозим.


168. Хонанинг ҳаво муҳити характерини ҳисобга олиб (ишлаб чиқариш хонасининг ҳавосида чанг, намлик, агрессив моддаларнинг бўлиши) ҳимояланган ёритгичлар назарда тутилиши керак (чанг-нам ўтказмайдиган, ёнғинга ва портлашга хавфсиз).


169. Авария ёритиш (хавфсизлик ва эвакуация ёритиш) ёритгичлари ишчи ёритиш тизимига боғланмаган ҳолда уланган бўлиши лозим.


170. Чанг ва енгил ёнувчи буғларнинг сўрмаларини, аралашганда зарарли аралашма ёки кимёвий бирикмалар ҳосил бўлса, умумий сўрма қурилмасига бирлаштириш ман этилади.


171. Кимёвий моддалар билан иш олиб бориладиган хонадаги вентиляция тизимларида ва ҳаво билан иситилганда ҳаво рециркуляцияси ман этилади.


172. Иситиш-вентиляция жиҳозлари, қувурлар ва ҳаво қувурлари агрессив муҳитли хонада жойлаштирилганида, агрессив муҳитдан ҳавони чиқараётганлиги ҳисобга олиниб, уларнинг коррозияланмайдиган материалдан қилиниши назарда тутилиши лозим.


173. Берилаётган ҳаво асосан ишчи ҳудудга созланувчи ҳаво тақсимловчи орқали шундай узатилиши керакки, маҳаллий сўрмалар ишини бузмаслиги лозим.


174. Сўрма тизимларининг жиҳозлари учун хоналар, ёнғин портлаши ва ёнғинга хавфли ҳар хил тоифали бир нечта хоналарга хизмат кўрсатса, хавфи энг юқори тоифали деб ҳисобланиши керак.


175. Ёнғинга ва портлашга хавфли хоналарнинг электр сим ўтказилиши портлашга хавфсиз қилиб ишланган бўлиши лозим. Бу хоналарда ўчирувчи электр мослама, сақлагичлар ўрнатилиши тақиқланади.


176. Зарарли кимёвий моддалар билан иш олиб бориладиган ишлаб чиқариш хоналарида, кўзни ва терини ювиш учун авария души ва фавворалар ўрнатилган бўлиши лозим.


177. Кимёвий моддаларнинг ишчи аралашмаси иш жойига ишлатишга тайёр ҳолда берилиши лозим.


178. Кимёвий моддаларнинг ишчи аралашмаларини тайёрлаш марказлашган бўлиб, махсус хизматчилар томонидан технолог бошчилигида тайёрланади.


179. Иш жойига берилаётган кимёвий моддаларнинг сони бир сменадан ортиқ бўлмаслиги лозим.



6-§. Коррозиядан ҳимоялаш


180. Линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар, нитроэмаллар ва нитромастикалар ишлаб чиқаришнинг бино ичида ва очиқ майдончаларда жойлашган барча асбоб-ускуналари, коммуникация ва металл конструкциялари лойиҳага биноан ташқи коррозиядан ҳимояланган бўлиши керак.


181. Линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар, нитроэмаллар ва нитромастикалар ишлаб чиқаришда атроф-муҳитнинг агрессив таъсири даражасини баҳолаш, ер устидаги қувурларнинг ташқи юзасини, шунингдек қурилиш конструкцияларини коррозиядан ҳимоя қилиш ҚМҚ 2.03.11-96 "Қурилиш конструкцияларини коррозиядан ҳимоялаш. Лойиҳалаш меъёрлари" ва ҚМҚ 3.04.02-97 "Қурилиш конструкцияларини коррозиядан ҳимоя қилиш. Бажарилган ишларни қабул қилиш қоидалари" талабларига мувофиқ металл ва нометалл ҳимоя қопламалари ишлатиш билан амалга оширилади.


182. Ишлаб чиқаришда агрессив муҳит таъсирига учрайдиган аппарат, коммуникация ва уларнинг бирикмалари махсус қопламалар билан ҳимояланган, коррозияга учрамайдиган материаллардан қилинган бўлиши керак.


183. Коррозия келтириб чиқарадиган шароитларда ишлайдиган аппаратуралар ҳолати устидан, даврий регламентланган кўрикдан ўтказиш ва аппарат деворлари қалинлиги ва ейилиш катталигини аниқлаш йўли билан, бош механик хизматининг махсус назорати ўрнатилиши керак. Аппаратлар ҳолатини текшириш натижалари махсус журнал ёки паспортда ёзилган бўлиши зарур.


184. Деворлар қалинлигини текшириш усули, жойи ва даврийлиги аниқ шароитларга боғлиқ ҳолда, ташкилот бош механиги хизмати томонидан белгиланади.


185. Конденсатли ҳавони сўриб оладиган вентиляторларнинг ғилдираги ва ғилофи коррозиядан сақлаш учун ҳимоя қопламаларига эга бўлиши керак.



7-§. Зарарли омиллар таъсир даражасининг белгиланган

санитария меъёрлари миқдоригача камайишини

таъминловчи услублар ва чоралар


186. Ишлаётганларга шовқин ва тебранишнинг зарарли таъсирини бартараф этиш мақсадида қуйидаги чора-тадбирларни кўриш керак:

шовқин ва тебранишни ҳосил қилувчи ускунани алмаштириш имконини берувчи технологик жараёнга ўзгартириш ёки шовқин ва тебранишни ютувчи тузилмаларни қўллаш;

стационар ўрнатилган машиналар ва механизмлар остидаги фундаментга изоляцияловчи прокладкани жойлаштириш;

темир қисмларни пластмасса деталларга ўзгартириш, хизмат кўрсатувчи ходимлар учун шовқин тутувчи кабиналарни жиҳозлаш;

агрегатларни чиқарувчи ва сўрувчи тешигига шовқин пасайтиргичларни ўрнатиш, юк кўтарувчи конструкциялар (балка, фермалар)га турли шовқин ютувчи материаллар билан ишлов бериш;

хоналар ички сиртларини шовқин ютувчи материаллар билан қоплаш;

қўл пневматик асбобида ишлашда, олдини олиш тадбирлари сифатида ҳимоя қўлқопларини қўллаш;

машиналарни шовқин манбаида, уни пасайтирувчи техник воситалар;

иш жойларида товуш босими даражаси, меъёрлардан ошмайдиган технологик жараёнларни қўллаш ва бошқалар;

шовқинли машиналарни масофадан бошқариш;

шахсий ҳимоя воситалари;

ташкилий тадбирлар (иш ва дам олиш рационал режимини танлаш, шовқин шароитида таъсир вақтини қисқартириш, даволаб олдини олиш ва бошқа тадбирлар).


187. Товуш даражаси 85 дБА дан юқори бўлган ҳудудлар хавфсизлик белгилари билан кўрсатилган бўлиши лозим. Ушбу ҳудудларда шахсий ҳимоя воситаларисиз ишлаш тақиқланади.


188. Товуш босимининг октава даражаси ҳар қандай октава чизиғида 135 дБА дан юқори бўлган ҳудудларда, қисқа вақт давомида ҳам бўлиш тақиқланади.


189. Ишловчи қўлига ўтувчи тебраниш ҳосил қилувчи асбоб, механизм ва ускуналар билан ишлашда, тебранишни қўзғатувчи ишлаб чиқариш ускунаси амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабига мувофиқ бўлиши лозим.


190. Бажарилаётган иш тавсифига қараб, қуйидаги ҳимояловчи воситалардан фойдаланиш лозим: ҳимоя кўзойнаги ва юзни ҳимояловчи ойнали қалқон, респираторлар, газлар, шовқинга қарши қулоқ наушниги ҳамда ҳимояловчи камар, диэлектрик калиш ва ишчи шахсан ишлатувчи шикастланишнинг олдини олувчи ва ишлаб чиқариш зарарларидан ҳимоя қилувчи бошқа ҳимоя мосламалари.



IV. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УСКУНАЛАРИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


1-§. Умумий талаблар


191. Ишлаб чиқариш ускуналари бутун хизмат қилиш даврида хавфсизлик талабларига ГОСТ 12.2.003-91 "Ишлаб чиқариш ускунаси. Умумий хавфсизлик талаблари"га мувофиқ жавоб бериши керак.


192. Ишлаб чиқариш ускуналари ва технологик линия жойлаштириш ва фойдаланиш ишлаб чиқарувчи-заводнинг фойдаланиш бўйича йўриқномаси талабига мувофиқ амалга оширилиши лозим.


193. Линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар, нитроэмаллар ва нитромастикалар ишлаб чиқаришида асбоб-ускуналарнинг умумий бутланиши (жиҳозланиши) ва жойлашиши хизмат кўрсатиш хавфсизлиги ва қулайлигини, таъмирлаш ишлари ва уларни алмаштиришни ўтказишни таъминлаши, шунингдек ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарига санитария-гигиена талаблари ва технологик жараёнларни ташкил қилиш бўйича технологик меъёр талаблари ва санитария қоидаларини қондиришни таъминлаши керак.


194. Носоз асбоб-ускуналарда ишлашда, хизмат кўрсатишда хавфсизликни таъминлайдиган тегишли блокировкасиз, назорат-ўлчов асбобларисиз, тўсиқларсиз ишлаб чиқариш асбоб-ускуналаридан фойдаланиш тақиқланади.


195. Цех, бўлим, участканинг иш жойларида технологик чизмаси осиб қўйилган бўлиши лозим.


196. Беркитувчи мосламалар чизмада рақамланган, маҳсулотларнинг жойини ўзгартириш йўналиши чизмаси билан кўрсатилган бўлиши лозим. Чизмадаги беркитувчи мосламалар ва бошқа белгилар аппаратларга хизмат кўрсатиш ишчи йўриқномаларига мос бўлиши лозим.


197. Бино ва очиқ майдончаларда жойлашган линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар, нитроэмаллар ва нитромастикалар ишлаб чиқариш ускуналари зичланган бўлиши керак.


198. Ускуналарни ўрнатишда қуйидаги талабларга риоя этилиши зарур:

одамлар доимо бўладиган жойлардаги асосий ўтиш йўллари, шунингдек бошқариш шчитларига хизмат кўрсатиш майдони бўйича кенглиги 2 м дан кам бўлмаслиги;

одамлар мунтазам ўтадиган жойларда ўтиш йўллари баландлиги (аниқликда) 2 м дан паст бўлмаслиги;

доимий иш ўринларида, шунингдек тароқсимон бошқариш тизимларига, маҳаллий назорат-ўлчов асбоблари ва ҳоказоларга эга бўлган машиналар (компрессор, насос, ҳаво пуркагичлар ва ҳ.к.) ва аппаратларга хизмат кўрсатиш майдончаларидаги асосий ўтиш йўлларининг кенглиги 1,5 м дан кам бўлмаслиги;

айланма хизмат кўрсатиш зарур бўлганда, аппаратлар, шунингдек аппаратлар ва бино деворлари ораларидаги ўтиш йўллари 1 м дан кам бўлмаслиги;

аппарат ва асбобларни кўрикдан ўтказиш, даврий текшириш ва ростлаш учун ўтиш йўллари - 0,8 м дан кам бўлмаслиги;

алоҳида турган насослар орасидаги ўтиш йўллари - 0,8 м дан кам бўлмаслиги;

компрессорлар орасидаги ўтиш йўллари - компрессорлар олдида бошқариш шитлари жойлашган ҳолларда 1,5 - 2 м дан кам бўлмаслиги лозим.


199. Хоналарда жойлашган аппаратлар юргизувчисидан чанг чиқиш эҳтимоли бўлганида электрюргизгич билан битта валда қилиниши ёки ёпиқ редукторлар қўлланиши лозим.


200. Ускуна тўхтаганида таъминловчи қурилмалар ва транспорт ускуналари қуруқ майдалаш тегирмонлари билан боғлиқ бўлса, печлар ва қуритувчилар материаллар ва ёқилғи узатилишини тўхтатувчи автоблокировка билан жиҳозланган бўлиши лозим.


201. Ҳар хил ёқилғида ишлаётган агрегатларнинг ёниш маҳсулотларини битта боров орқали чиқариб юбориш тақиқланади.


202. Сероводородни транспортировка қилувчи тизимлар зичланган ва уларга ташқи ҳавонинг сўрилиши бартараф этилган бўлиши лозим.


203. Цинк купоросининг цинк изгариси реакторга юкланаётган пайтида люк периметри бўйича буғнинг узатилиши юклаш люкининг қопқоғи очилиши билан блокировка қилинган бўлиши лозим.



2-§. Линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар,

нитроэмаллар ва нитромастикалар ишлаб

чиқаришнинг йиғгичлари ва сақлагичлари


204. Линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар, нитроэмаллар ва нитромастикалар ва газлар учун йиғгич, резервуар, сақлагичлар томларининг қаттиқлик қирралари том устида жойлашиши лозим.


205. Суюқлик ва газлар учун сақлагич томларида назорат-ўлчов асбоблари, арматура, туйнук, штуцерлар томнинг периферияси бўйича жойлашиши ва сақлагич томидан 1,2 м пастда жойлашган махсус майдончадан хизмат кўрсатилиши керак.


206. Битта ёки бир неча сақлагичлар майдончалари икки томонлама панжарали 2 та дан кам бўлмаган нарвонга эга бўлиши лозим.


207. Суюқликлари бўлган бак, сақлагичларнинг қопқоқларида жойлашган хизмат кўрсатиш майдончалари бак (сиғим), сақлагич корпусига ёки сақлагичларнинг томидаги мустаҳкамлик конструкцияларига маҳкамланиши зарур.


208. Том чети бўйича майдончаларда 1 м дан кам бўлмаган баландликда тўсиқлар бўлиши керак.


209. Линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар, нитроэмаллар ва нитромастикалар ишлаб чиқаришда минора аппаратураси, йиғгич, резервуар ва сақлагичлардаги туйнукларнинг қопқоқлари ишловчидан чап ёки ўнг томонга очилиши лозим.


210. Зарарли моддалар ажралиб чиқиши билан боғлиқ жараёнлар ва реакциялар кетадиган аппаратлар, зарарли буғ ва газларни чиқариб юбориш учун маҳаллий ҳаво тортувчи мосламалар ва зич ёпиладиган қопқоқлар билан жиҳозланиши ва аппаратлардан чиққан газлар зарарли аралашмалардан тозаланиши учун абсорбцион қурилмага йўналтирилиши лозим.


211. Хом ашё, оралиқ ва газ маҳсулотларини таҳлилдан ўтказиш учун намуна олиш ва намунани ташиш хавфсиз бажарилишини таъминлайдиган мосламалар бўлиши лозим.



3-§. Насослар


212. Линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар, нитроэмаллар ва нитромастикалар ва заҳарли суюқликларни ҳайдовчи насослар конструкциясида бирикмаларнинг зичлиги таъминланиши керак.


213. Насос валлари зичлагичлари орқали беркитувчи ёки ювувчи суюқликларнинг ўтиб кетиш миқдори белгиланган меъёрлардан ортиши мумкин эмас.


214. Суюқликларни ҳайдаш учун, одатда, марказдан қочма сальниксиз, икки торецли зичлагичли ёки бошқа конструкцияли зичлагувчи мосламалари бўлган, юқори ишончли насослар қўлланилади.


215. Насосхонада жойлашган қувур, насос ва бошқа ускуналардан маҳсулот қолдиғининг ёпиқ коммуникациялар орқали насосхона ташқарисига чиқариб ташланиши, суюқликни - махсус мўлжалланган сиғимга, буғ ва газларни машъалага чиқарилиши лозим.


216. Насосхона қувурларида оқимлар ҳаракатининг йўналиши, асбоб-ускуналарда - технологик чизма бўйича позициялар рақами, двигателларда эса - ротор айланишининг йўналиши кўрсатилган бўлиши лозим.



4-§. Қориштирувчилар (оддий, пропеллерли, турбинали)


217. Технологик жараёнларнинг аралаштириш мосламаларига эга қориштирувчилари аралаштиргич валларининг ишончли ишлашини ва герметик зичланганлигини текширувчи автоматик воситалари билан жиҳозланган бўлиши керак.


218. Пропеллерлар ўқини зичлаш учун икки томонлама зичлагич  қўлланилади.


219. Майдалагич билан ўқ шундай балансировка қилинган бўлиши лозимки, секин айланишларда урилишга ва тез айланишда - тебранишга йўл қўймаслиги лозим. Пропеллерли ва турбинали қориштиргичлар ўқлари йиғилмасдан олдин балансировка қилинган бўлиши лозим.


220. Технологик жиҳозлардан намуна олиш крани орқали амалга оширилади, бунда маҳаллий сўриш вентиляцияси ишлаб туриши шарт.



5-§. Электр фильтрлар


221. Намланувчи электр фильтрларнинг меъёрий ишлашининг асосий кўрсаткичлари, ундан чиқаётган газда олтингугурт кислотаси туманининг йўқлиги ҳисобланади, шунинг учун газдаги туман ва мишьяк миқдорига аниқ таҳлил ўтказилиши зарур.


222. Тозалаш бўлинмаси аппаратчиси газда туман ҳосил бўлишини ўз вақтида аниқлаши учун, қуритиш минораси ёки газ йўлининг тўғри участкаларидаги кузатиш ойналари орқали, намловчи электр фильтрлардан чиқадиган газнинг тиниқлигини мунтазам текшириши керак.


223. Электр фильтр электродларини даврий буғлаш, сўнгра юқори туйнук орқали илиқ сув оқими билан ювиш зарур.


224. Барча электр фильтрлар технологик ва электр режимларда белгиланганларга мувофиқ ишлатилиши лозим.


225. Қуруқ электр фильтрларни доимий техник парвариш қилиш - иш параметрларининг назорат асбоблари кўрсаткичларини мунтазам текшириш, тож ҳосил қилувчи ва чўктирувчи электродларни силкитиш механизмларини соз ҳолатда ушлаб туришдан иборатдир.


226. Фильтр, чанг йўллари, ҳаво йўлларининг зичлиги, иссиқлик ўтказмайдиган қопламанинг ҳолати, иситиш тизими мунтазам текширилиши лозим.


227. Линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар, нитроэмаллар ва нитромастикалар ишлаб чиқаришида қўлланиладиган насослар амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши лозим.



V. ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИНИ БАЖАРИШДА

МЕҲНАТ ХАВФСИЗЛИГИ ТАЛАБЛАРИ


228. Ишлаётган ташкилот ҳудудида ишлаб чиқариш (цех)ни ёки ишлаётган цехда қурилма, агрегат, айрим асбоб-ускуналарни таъмирлашга тўхтатиш учун ташкилот (цех) бўйича чиқарилган буйруқ (фармойиш) асос бўлади. Буйруқда, пудратчилардан бевосита иш раҳбари, шунингдек кўрсатилган ишларга ускуналар ва объектни тўлиқ тайёрлаш, бу ишларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун зарурий тадбирларни ўтказиш ва пудратчилар ёки буюртмачининг таъмирлаш хизмати билан тезкор алоқалар учун жавобгар шахс кўрсатилади.


229. Барча асбоб-ускуналарда ташкилот бош муҳандиси тасдиқлаган жадвал бўйича белгиланган муддатларда режали-эҳтиёт таъмирлаши ўтказилади.


230. Таъмирлаш ишларида банд бўлган пудратчининг барча ишчи ва мутахассислари таъмир бошланишидан олдин, ушбу цехнинг хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғин хавфсизлиги бўйича йўл-йўриқлардан ўтишлари керак. Йўл-йўриқ бериш натижалари йўл-йўриқ ўтказаётган ва йўл-йўриқдан ўтаётганнинг имзоси билан хавфсизлик техникаси бўйича махсус йўл-йўриқни қайд этиш журналига ёзиб қўйилади.


231. Режалаштирилган ишларни бажаришда хавфсизлик чоралари тўғрисида таъмирловчи ходим билан мақсадли (жорий) йўл-йўриқ берилиши пудратчининг бевосита иш бўйича раҳбари наряд-рухсатномада ёзилган ҳолда ўтказади.


232. Буюртмачи томонидан пудратчи ишлаётган ҳудудда зарарли ва портлаш хавфи бўлган моддаларнинг пайдо бўлишига йўл қўймайдиган меъёрий санитария-гигиеник шароитлар яратилиши лозим.


233. Асбоб-ускунани таъмирга тайёрлашда қуйидаги ишлар бажарилиши керак:

электр энергия ўчирилиши, йиғма ва шчитлардаги кучланишни узиш, таъмирланадиган объектни тиқинлар ёрдамида объектга барча келаётган ва ундан кетаётган коммуникациялардан узиш;

асбоб-ускуна ва коммуникацияларни технологик муҳит қолдиқларидан, асбоб-ускунани зарарли, заҳарли ва ёнувчи газ ва маҳсулотлардан (ювиш, буғлаш, пуфлаш ва шамоллатиш) бўшатиш;

таъмирланадиган асбоб-ускуна, коммуникация, қудуқ ва ўралардаги инерт, ёнувчи заҳарли газлар ва кислород миқдорининг тегишли таҳлилларини ўтказиш йўли билан текшириш;

тиқин ўрнатиладиган жойларни тайёрлаш ва уларни ўрнатиш.


234. Асбоб-ускунани таъмирга тайёрлаш технологик цехнинг эксплуатацион ва навбатчи таъмирловчи ходими томонидан бажарилади.


235. Газ хавфи бўлган ишларни ўтказиш зарур бўлганда, ишлар бошлангунча пудратчининг ходими нафас олиш йўлларининг шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш қоидаларига ўқитилган бўлиши, заҳарли ва зарарли белгилари, эвакуация тартиби ва йўли ҳамда жабрланувчига шифокор келгунча биринчи ёрдам кўрсатишни билиши лозим.


236. Майдончалар ва зиналардаги тўсиқларни соз ҳолатда ушлаб туриш зарур. Хавфли жойларда огоҳлантирувчи плакатлар мавжудлиги кўзда тутилиши керак.


237. Ташкилот ҳудудида қазиш ишларини бажаришда буюртмачи пудратчига наряд-рухсатнома билан бирга тегишли цех ва хизматлар билан келишилган рухсатномани ёзма тарзда топшириши керак.


238. Пудратчининг транспорт воситалари ва юк кўтарувчи машиналари ҳаракати, шунингдек йирик габаритли асбоб-ускуналарни ташиш ички завод йўриқномалари билан регламентланади.


239. Таъмир ишларини бажариш учун стационар юк кўтарадиган - транспорт воситалари ва амалдаги сиқилган ҳаво, буғ, сув ва кислород тармоқларидан фойдаланиш наряд-рухсатномада тегишли ёзув билан бевосита пудратчининг ишлар бўйича раҳбарининг буюртмасига биноан таъмир ўтказилаётган цех бошлиғининг рухсати билан рухсат этилади. Улаш ва узишни буюртмачи ўтказади.


240. Пудратчининг эҳтиёжлари учун электр энергияни улаш, шунингдек иш тугаганидан кейин узиш цех бошлиғининг рухсати бўйича буюртмачининг бош энергетик хизмати томонидан бажарилади.


241. Агарда синов ўтказилгандан сўнг, таъмирлаш жараёнида меъёрий-техник ҳужжатларнинг барча талабларига риоя этилганлиги тасдиқланганда ва ишончлилик кўрсаткичлари паспорт маълумотларига мос бўлса, асбоб-ускуналарни қабул қилиш далолатномаси икки томонлама имзоланиб, ушбу асбоб-ускуналар учун иш режими таъминланса, асбоб-ускуна ва коммуникацияларни ишга тушириш ҳақида фармойиш чиққандан сўнг, таъмирланган асбоб-ускуналар фойдаланишига қўйилади.



VI. МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ

БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


242. Мазкур Қоидалар талабларини бузган мансабдор шахслар ва ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаганликлари учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


243. Ходимлар меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномада кўрсатилган хавфсизлик қоидалари талабларини бузган тақдирда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.



VII. ЯКУНИЙ ҚОИДА


244. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Ўзкимёсаноат" Давлат акциядорлик компанияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 42-сон, 452-модда.



















































Время: 0.2073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск