ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар / Умумий қоидалар /

Биржа котировкалари (кимошди савдолари) ўртача нархларини белгилаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 14.10.2009 й. 2017-сон билан рўйхатга олинган 15.09.2009 й. Молия вазирлиги 91-сон, Иқтисодиёт вазирлиги 82-сон, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 13-сон Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 14 октябрда 2017-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Монополиядан чиқариш,

рақобат ва тадбиркорликни

қўллаб-қувватлаш

давлат қўмитасининг

2009 йил 15 сентябрдаги

91, 82, 13-сон қарорига

ИЛОВА



Биржа котировкалари (кимошди савдолари) ўртача

нархларини белгилаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 5-сон, 57-модда) ва 2008 йил 4 мартдаги 36-сон "Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 10-11-сон, 60-модда) қарорларига мувофиқ Ҳукуматнинг ушбу қарорлари билан назарда тутилган айрим турдаги юқори ликвидли маҳсулотлар ва товар бозорларида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг Давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар турларини сотишда биржа котировкаларининг (кимошди савдолари) ўртача нархларини шакллантириш механизмини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом юқори ликвидли маҳсулотлар ва товар бозорларида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг Давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар (кейинги ўринларда - товарлар) бўйича биржаларда ўтказилган биржа савдолари натижасида шаклланган биржа котировкаларининг (кимошди савдолари) ўртача нархларига (кейинги ўринларда - ўртача нархлар) нисбатан татбиқ этилади.


2. Ўртача нархлар ҳар бир сотилган товарнинг нави, синфи, маркаси, тури ва бошқа тавсифлари бўйича биржалар томонидан ҳисоб даврида (ҳафтада) ўтказилган биржа (кимошди) савдолари натижалари бўйича ҳисобланади.



II. БИРЖА (КИМОШДИ) САВДОЛАРИДА СОТИЛАДИГАН

ТОВАРЛАРНИНГ ЎРТАЧА НАРХЛАРИНИ АНИҚЛАШ


3. Ҳисобот ҳафтасида сотилган ҳар бир товарнинг ўртача нархлари ҳисоби биржалар томонидан қуйидаги формула асосида амалга оширилади:


Sў = (Х1 х Y1 + Х2 х Y2  +…+ Хn х Yn) / (X1 + X2 +….+ Xn) бунда:


- ўртача нарх;

Х1,2,...n - ҳисоб даврида (ҳафтада) тузилган ҳар бир битим бўйича сотилган товарнинг ҳажми;

Y1,2,...n - ҳисоб даврида (ҳафтада) тузилган ҳар бир битим бўйича сотилган товарнинг нархи.


Ҳар бир товар тури бўйича ўртача нархларнинг ҳисоби ҳисобот ҳафтасида тузилган барча битимлар тўғрисидаги маълумотларга асосан амалга оширилади.



III. ЎРТАЧА НАРХЛАРНИ ҲИСОБЛАШ

ВА ЧОП ЭТИШ МУДДАТЛАРИ


4. Бир ҳафта ичида (душанба-жума) биржа (кимошди) савдоларида тузилган битимлар бўйича ўртача нархлар ҳисоби ҳисоб ҳафтасидан кейинги душанба куни соат 17-00 гача биржалар томонидан амалга оширилади.


5. Ҳисоб ҳафтасидан кейинги душанба куни соат 17-00 дан бошлаб биржалар ўртача нархлар тўғрисидаги маълумотларни Интернет тармоғидаги ўз саҳифаларига жойлаштирадилар ҳамда оммавий ахборот воситалари ва ўзларининг маълумот бюллетенлари обуначиларига тақдим қиладилар.



IV. ТОВАРЛАРНИ ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ШАРТНОМАЛАР

БЎЙИЧА СОТИШДА ЎРТАЧА НАРХЛАРНИ ҚЎЛЛАШ


6. Биржалар томонидан ҳисобланган ўртача нархлар корхоналар томонидан товарларни тўғридан-тўғри шартномалар асосида ички бозорларда сотишда ҳисоб ҳафтасидан кейинги сешанба кунидан бошлаб, кейинги ҳафтанинг сешанба кунигача фойдаланилади.


7. Агар товарлар ҳафта давомида ўтказилган биржа (кимошди) савдоларида савдога қўйилмаса ёки сотилмаса, у ҳолда энг охирги чоп этилган ўртача нархлардан фойдаланилади.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДА


8. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 42-сон, 454-модда.










































Время: 0.2025
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск