язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Саноат/ Саноат соҳасида бошқарув ва назорат/ Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш Қоидалари (АВ томонидан 20.10.2009 й. 2022-сон билан рўйхатга олинган "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси бошлиғининг 24.08.2009 й. 167-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 20 октябрда 2022-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Саноатда, кончиликда ва коммунал-

маиший секторда ишларнинг бехатар

олиб борилишини назорат қилиш

давлат инспекцияси бошлиғининг

2009 йил 24 августдаги

167-сонли буйруғига

ИЛОВА



Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт

ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар

фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сонли "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 50-сон, 496-модда) мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини (кейинги ўринларда эксперт ташкилотлари деб юритилади) аккредитация қилиш, улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш тартибини ҳамда эксперт ташкилотлари фаолиятига қўйиладиган талабларни белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


аккредитация - саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга ошириш бўйича эксперт ташкилоти омилкорлигини расман исботлаш учун хизмат қиладиган, ваколатли орган томонидан буюртмачининг эксперт ташкилотлари фаолиятига қўйиладиган талабларга мувофиқлигини баҳолаш ва тасдиқлаш жараёни;


аккредитация аттестати - аккредитация қилинган эксперт ташкилотларининг саноат хавфсизлиги экспертизаси бўйича фаолиятни амалга ошириш ваколатини тасдиқлайдиган расмий ҳужжат;


Аккредитация қилиш ва инспекция назоратини амалга ошириш бўйича комиссия (кейинги ўринларда Аккредитация комиссияси деб юритилади) - эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини амалга ошириш натижалари бўйича қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси (кейинги ўринларда "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси деб юритилади) томонидан ташкил этиладиган комиссия;

аккредитация соҳаси - эксперт ташкилотининг фаолият соҳаси;


баҳолаш - муайян аккредитация соҳаси бўйича эксперт ташкилоти фаолиятининг эксперт ташкилотлари фаолиятига қўйиладиган талабларга мувофиқлигини текшириш мақсадида ваколатли орган томонидан ташкил этиладиган жараён;


буюртмачи - аккредитациядан ўтиш учун ёки саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга оширишга ариза билан мурожаат қилган ташкилот;


инспекция назорати - аккредитация қилинган эксперт ташкилоти фаолиятининг эксперт ташкилотлари фаолиятига қўйиладиган талабларга мувофиқлигини қайта баҳолаш жараёни;


саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт (кейинги ўринларда эксперт деб юритилади) - саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга оширадиган, белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилган мутахассис;


саноат хавфсизлиги экспертизаси (кейинги ўринларда экспертиза деб юритилади) - экспертиза объектининг унга қўйиладиган саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини баҳолаш;


сифат бўйича қўлланма - эксперт ташкилотининг сифатни бошқариш тизимини таърифловчи ва сифат соҳасидаги сиёсатини баён қилувчи ҳужжат;


сифатни бошқариш тизими - сифат стандартларига мувофиқ, сифат бўйича маъмурий бошқариш учун зарур бўлган ташкилий тузилма, ҳужжатлар, жараёнлар ва захиралар мажмуи;


эксперт ташкилоти - экспертизани амалга оширадиган, мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда аккредитация қилинган ташкилот;


эксперт ташкилотлари фаолиятига қўйиладиган талаблар (кейинги ўринларда аккредитация мезонлари деб юритилади) - аккредитация қилинган эксперт ташкилоти ваколатига эга бўлиши учун бажарилиши керак бўлган талаблар;


эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш бўйича ваколатли орган (кейинги ўринларда ваколатли орган деб юритилади) - "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг аккредитация ва инспекцион назорат бўлими;

экспертиза объектлари - хавфли ишлаб чиқариш объектидаги лойиҳа ҳужжатлари, техника қурилмалари, бинолар ва иншоотлар, саноат хавфсизлиги декларацияси ва хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатлар;


экспертиза хулосаси - экспертиза объектининг саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги (мувофиқ эмаслиги) тўғрисида асосли хулосаларни ёки хавфли ишлаб чиқариш объектларининг идентификациялаш натижаларини ўз ичига олган ҳужжат.


2. Экспертиза аккредитация қилинган эксперт ташкилоти томонидан аккредитация соҳасига мувофиқ аккредитация аттестати асосида амалга оширилади. Аккредитация аттестатига эга бўлмаган ташкилот экспертизани амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлмайди.


3. Эксперт ташкилотини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш ваколатли орган томонидан мазкур Қоидалар, қонун ҳужжатлари ва норматив техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ ўтказилади.



II. ЭКСПЕРТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ АККРЕДИТАЦИЯ ҚИЛИШ


4. Аккредитация қилиш жараёни қуйидаги босқичлардан иборат:

а) буюртмачидан аккредитация қилиш учун аризани қабул қилиш, тақдим этилган ҳужжатларни дастлабки баҳолаш ва аризани ижро этиш ҳақида қарор қабул қилиш;

б) тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилиш ва таҳлил натижалари асосида хулоса расмийлаштириш;

в) буюртмачини жойига бориб баҳолаш ва баҳолаш натижалари бўйича далолатномани расмийлаштириш;

г) бажарилган ишлар натижалари асосида қарор қабул қилиш;

д) аккредитация аттестатини расмийлаштириш, рўйхатга олиш ва буюртмачига топшириш.

Аккредитация қилишнинг кейинги ҳар бир босқичи аввалги босқичларда ижобий натижаларга эришилган тақдирда амалга оширилади.


5. Аккредитациядан ўтиш учун буюртмачи мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида келтирилган шаклда расмийлаштирилган аризани ваколатли органга топширади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

б) буюртмачи фаолият олиб бормоқчи бўлган аккредитация соҳаси (аккредитация соҳалари рўйхати мазкур Қоидаларнинг 1а-иловасида келтирилган);

в) эксперт ташкилоти низоми;

г) буюртмачининг аккредитация мезонларига мувофиқлигини тавсифловчи декларация (аккредитация мезонлари мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида келтирилган);

д) буюртмачи томонидан аккредитация қилиш учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

е) аккредитация соҳасидаги ишларни бажарадиган ходимлар тўғрисидаги маълумотлар;

ж) аккредитация соҳасидаги ишларни бажариш учун мавжуд шароитлар, жиҳозлар, дастурлар ва асбоб-ускуналар ҳақидаги маълумотлар;

з) мавжуд бино ва иншоотлар, жиҳозлар, асбоб-ускуналар буюртмачига мулк ҳуқуқи ёки бошқа қонуний асосда тааллуқлилигини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки уларнинг буюртмачи томонидан тасдиқланган нусхалари;

и) буюртмачининг сифат бўйича қўлланмаси;

к) буюртмачининг сифатни бошқариш тизими ҳужжатлари.


6. Нотўғри тўлдирилган ёки нотўғри расмийлаштирилган ариза кўриб чиқишга қабул қилинмайди.

Аризада ва ҳужжатларда баён этилган маълумотларнинг тўғрилиги учун буюртмачи жавобгар бўлади.


7. Аккредитация натижаларидан қатъи назар, аккредитация қилиш учун тўлов белгиланган тартибда буюртмачи томонидан амалга оширилади.


8. Ваколатли орган топширилган аризаларни тикилган, бетлар сони кўрсатилган, ваколатли орган муҳри билан муҳрланган дафтар (журнал)ларда рўйхатга олади.


9. Ваколатли орган ариза топширилган кундан бошлаб ўн иш куни муддатида тақдим этилган ҳужжатларни дастлабки баҳолашни амалга оширади ҳамда дастлабки баҳолаш натижалари ижобий бўлганда, ваколатли орган аризани ижро этиш ҳақида қарор қабул қилади.


10. Дастлабки баҳолашда тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлилиги ҳамда бу ҳужжатларда келтирилган маълумотларнинг етарлилиги ўрганилади ва натижалари бўйича тегишли маълумотнома расмийлаштирилади.

11. Тақдим этилган ҳужжатларни дастлабки баҳолаш натижалари салбий бўлганда, ваколатли орган асосланган сабабларни кўрсатган ҳолда буюртмачига ёзма равишда унинг аризаси рад этилганлиги ҳақида маълум қилади.


12. Буюртмачи ваколатли орган кўрсатган камчиликларни бартараф этиб, ариза ва ҳужжатларни қайта топшириши мумкин.


13. Аризани ижро этиш ҳақида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ваколатли орган тақдим этилган ҳужжатлар таҳлили ўтказилишини таъминлайди.


14. Тақдим этилган ҳужжатлар таҳлили "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ходимлари ва (ёки) ваколатли орган топшириғига биноан экспертлар томонидан, тақдим этилган ҳужжатларда келтирилган маълумотлар асосида буюртмачининг аккредитация мезонларига қай даражада мувофиқлигини баҳолаш мақсадида амалга оширилади. Таҳлил натижалари хулоса тарзида расмийлаштирилади.

15. Тақдим этилган ҳужжатлар таҳлили натижаси салбий бўлганда, хулоса расмийлаштирилган кундан бошлаб беш иш куни муддатида ваколатли орган аккредитация мезонларига номувофиқлик сабабларини кўрсатган ҳолда буюртмачига ёзма равишда аккредитация қилиш бўйича рад жавоби берилганлиги ҳақида маълум қилади.


16. Буюртмачи камчиликларни бартараф этиб, олти ойгача бўлган муддатда ҳужжатларни қайта таҳлил қилиш учун тақдим этиши мумкин.


17. Буюртмачи томонидан аккредитация қилиш бўйича рад жавоби берилишига сабаб бўлган камчиликлар бартараф қилинган тақдирда, ҳужжатларнинг қайта таҳлили ўн иш куни ичида амалга оширилади.


18. Тақдим этилган ҳужжатларнинг таҳлили натижалари ижобий бўлган тақдирда жойига бориб баҳолаш комиссияси (кейинги ўринларда баҳолаш комиссияси деб юритилади) таркиби ва жойига бориб баҳолашни ўтказиш муддатлари аниқланиб, "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси буйруғи билан тасдиқланади. Баҳолаш комиссияси таркиби аъзолари сони етти кишидан, жойига бориб баҳолаш давомийлиги эса бир ойдан ошмаслиги керак.

19. Жойига бориб баҳолашнинг бевосита ўтказилиши, баҳолаш комиссияси аъзолари ўртасида вазифаларнинг тақсимланиши ва баҳолаш натижаларининг расмийлаштирилиши учун жавобгарлик баҳолаш комиссияси раиси зиммасига юкланади. Баҳолаш комиссияси раиси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси бошлиғи томонидан тайинланади.

20. Баҳолаш комиссияси таркибига бошқа манфаатдор идора (ташкилот)ларнинг мутахассислари киритилиши мумкин. Баҳолаш комиссияси аъзолари буюртмачига алоқадор бўлмасликлари ҳамда улар баҳолаш комиссияси раиси раҳбарлигида иш олиб боришлари керак.


21. Баҳолашда иштирок этувчи мутахассислар олинган маълумотлар ва натижаларни сир сақлашлари ҳамда буюртмачи ҳақидаги маълумотларни уларнинг ёзма розилигисиз ошкор этмасликлари лозим (қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно). Баҳолаш жараёнида иштирок этадиган ҳар бир мутахассис мазкур Қоидаларнинг 3-иловасида келтирилган шаклда расмийлаштириладиган мажбурият варақасини имзолайди.


22. Жойига бориб баҳолаш баҳолаш комиссияси раиси томонидан ишлаб чиқилган ва "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланган жойига бориб баҳолаш дастурига мувофиқ олиб борилади.

Жойига бориб баҳолаш дастурида буюртмачининг номи, бажариладиган тадбирлар ва уларни бажаришга масъул бўлган баҳолаш комиссияси аъзолари кўрсатилади.


23. "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг буйруғи ва жойига бориб баҳолаш дастури баҳолаш бошланишидан камида уч иш куни олдин буюртмачига юборилади ва баҳолаш комиссияси аъзоларига таништирилади.

24. Баҳолаш комиссияси ўз ишини буюртмачи вакиллари иштирокида дастлабки мажлис ўтказишдан бошлайди. Мажлисда баҳолаш комиссияси раиси буюртмачи вакиллари билан жойига бориб баҳолаш дастури асосида баҳолашни олиб бориш тартиби ҳақида келишиб олади.


25. Буюртмачи баҳолаш комиссияси аъзоларига ўз фаолияти билан боғлиқ маълумотлардан тўсиқсиз фойдаланиш имкониятини таъминлаши керак.


26. Баҳолаш комиссияси аъзолари жойига бориб баҳолашнинг дастурига мувофиқ буюртмачи фаолиятининг асосий турлари амалга ошириладиган барча бўлинмаларининг аккредитация мезонларига мувофиқлигини, буюртмачининг амалдаги ҳолатини тақдим этилган ҳужжатлар билан мувофиқлигини, унинг кўрсатилган вазифаларни бажариш имконига эга эканлигини баҳолайди.

Агар буюртмачи бошқа ҳудудда ҳам бўлинмаларга эга бўлса, бу бўлинмалар ҳам жойига бориб баҳоланиши керак.


27. Жойига бориб баҳолаш жараёнида номувофиқликлар аниқланган тақдирда мазкур Қоидаларнинг 4-иловасида келтирилган шаклда номувофиқлик баённомаси расмийлаштирилади.


28. Жойига бориб баҳолаш натижалари бўйича мазкур Қоидаларнинг 5-иловасида келтирилган шаклда далолатнома расмийлаштирилади. Расмийлаштирилган номувофиқлик баённомалари далолатномага илова қилинади.


29. Далолатнома баҳолаш комиссияси аъзолари ва буюртмачининг масъул раҳбари томонидан имзоланади. Агар баҳолаш комиссияси аъзолари ёки буюртмачи вакиллари алоҳида фикрларга эга бўлса, улар далолатномага илова қилиниши керак.

Буюртмачининг масъул раҳбари далолатномага имзо чекишдан бош тортса, баҳолаш комиссияси раиси бу ҳақда далолатномага тегишли ёзув киритади.


30. Далолатнома икки нусхада тузилади: бир нусхаси ваколатли органга тақдим этиш учун комиссия раисида қолади, иккинчи нусхаси буюртмачига берилади.


31. Ваколатли орган тақдим этилган ҳужжатлар таҳлили натижаларини, жойига бориб баҳолаш натижаларини ва билдирилган алоҳида фикрларни (мавжуд бўлганда) таҳлил қилади ҳамда умумлаштирган ҳолда Аккредитация комиссиясига тақдим этади.

32. Аккредитация комиссияси жойига бориб баҳолаш бўйича далолатнома расмийлаштирилган кундан бошлаб ўн беш иш куни муддатида аккредитация қилиш юзасидан бажарилган ишлар натижаларини кўриб чиқади ва аккредитация қилиш ёки аккредитация қилиш жараёнида аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш ҳақида қарор қабул қилади.


33. Аккредитация комиссияси қарори комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар сони тенг бўлганда Аккредитация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи бўлади. Аккредитация комиссияси қарори "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси бланкида расмийлаштирилади ҳамда комиссия раиси ва котиби томонидан имзоланади.

Аккредитация комиссияси низоми, таркиби ва ишлаш тартиби "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан белгиланади.

34. Аккредитация қилиш жараёнида аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш ҳақида қарор қабул қилинган ҳолатда ваколатли орган қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни муддатида буюртмачини Аккредитация комиссияси қарори билан таништиради.


35. Буюртмачи аниқланган номувофиқликларни бартараф этиб, Аккредитация комиссияси қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда номувофиқликлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни ваколатли органга тақдим этиши мумкин.


36. Қайта баҳолаш ўтказилганда баҳолаш комиссияси аъзолари номувофиқликларни бартараф этиш ва кўрсатилган тавсияларни бажариш бўйича ўтказилган тадбирларнинг етарлилигини баҳолайди ҳамда баҳолаш натижалари бўйича хулосани расмийлаштиради. Зарурат бўлганда ваколатли органнинг кўрсатмасига асосан такрорий жойига бориб баҳолаш ўтказилиши мумкин.


37. Номувофиқликлар белгиланган муддатларда бартараф этилмаса ёки қайта баҳолаш ўтказилганда номувофиқликлар аниқланса, Аккредитация комиссияси аккредитация қилиш юзасидан рад жавоби бериш ҳақида қарор қабул қилади.


38. Аккредитация комиссияси аккредитация қилиш юзасидан рад жавоб бериш ҳақида қарор қабул қилган тақдирда, буюртмачи қарор қабул қилингандан кейин олти ой муддат ўтгач такроран ариза бериши мумкин.


39. Аккредитация комиссияси аккредитация қилиш ҳақида қарор қабул қилганда ваколатли орган қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн иш куни муддатида буюртмачига мазкур Қоидаларнинг 6-иловасида келтирилган шаклда расмийлаштирилган аккредитация аттестатини топширади. Аккредитация аттестати қатъий ҳисобда турадиган махсус бланкаларда расмийлаштирилади ҳамда аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари реестри (аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари ҳақидаги зарур маълумотлар базаси)да рўйхатга олинади.


40. Аккредитация аттестати беш йил муддатга берилади.


41. Аккредитация аттестатига мазкур Қоидаларнинг 7-иловасида келтирилган шаклда расмийлаштириладиган аккредитация соҳаси илова қилинади.

42. Буюртмачига аккредитация аттестатининг ва аккредитация соҳасининг асл нусхалари берилади, ваколатли органда эса мазкур ҳужжатларнинг нусхалари сақланади.



III. АККРЕДИТАЦИЯ ҚИЛИНГАН ЭКСПЕРТ

ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИ УСТИДАН

ИНСПЕКЦИЯ НАЗОРАТИНИ ЎТКАЗИШ


43. Инспекция назорати хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда ўтказилади.


44. Инспекция назорати қуйидаги мақсадларда ўтказилади:

а) аккредитация қилинган эксперт ташкилоти фаолиятининг аккредитация мезонларига мувофиқлигини баҳолаш;

б) аккредитация қилинган эксперт ташкилотининг фаолияти жараёнида юзага келадиган, эксперт ташкилотининг амалдаги ҳужжатларига киритилишини талаб қилувчи ўзгаришларни аниқлаш, бу ўзгаришларнинг эксперт ташкилоти фаолиятига кўрсатадиган таъсирини баҳолаш;

в) аккредитация соҳасида кўрсатилган ишларнинг бажарилишини назорат қилиш.


45. Инспекция назорати икки хил кўринишда ўтказилади:

а) режали инспекция назорати;

б) режадан ташқари инспекция назорати.


46. Режали инспекция назорати ваколатли орган томонидан тасдиқланган "Аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш режа-жадвали" асосида йилига бир маротаба ўтказилади.


47. Эксперт ташкилоти фаолиятининг ўз аккредитация соҳасида кўрсатилган ишларни бажариш бўйича белгиланган талабларга ва аккредитация мезонларига номувофиқлиги ҳақидаги асосланган маълумотларнинг ҳужжат билан тасдиқланган фактлари келиб тушган ҳолатларда режадан ташқари инспекция назорати ўтказилади.


48. Инспекция назорати натижаларидан қатъи назар, режали инспекция назоратини ўтказиш учун тўлов белгиланган тартибда эксперт ташкилоти томонидан амалга оширилади.


49. Инспекция назоратини ўтказиш жараёни қуйидаги босқичлардан иборат:

а) эксперт ташкилотини жойига бориб баҳолаш ва баҳолаш натижалари бўйича далолатномани расмийлаштириш;

б) жойига бориб баҳолаш натижалари асосида қарор қабул қилиш.


50. Инспекция назоратини ўтказиш учун эксперт ташкилотини жойига бориб баҳолаш ва баҳолаш натижалари бўйича далолатномани расмийлаштириш мазкур Қоидаларнинг 18 - 30-бандлари талабларига мувофиқ ўтказилади.


51. Ваколатли орган жойига бориб баҳолаш натижалари ва билдирилган алоҳида фикрларни (мавжуд бўлганда) таҳлил қилади ҳамда Аккредитация комиссияси қарори лойиҳасини тайёрлайди.


52. Аккредитация комиссияси жойига бориб баҳолаш бўйича далолатнома расмийлаштирилган кундан бошлаб беш иш куни муддатида натижаларни кўриб чиқади ва қуйидаги қарорларни қабул қилиши мумкин:

а) аккредитация аттестатини тасдиқлаш ҳақида;

б) аккредитация соҳасини қисқартириш ҳақида;

в) аккредитация аттестатининг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳақида;

г) аккредитация аттестатининг амал қилишини тўхтатиб қўйиш, тугатиш ёки аккредитация аттестатини бекор қилиш учун судга мурожаат қилиш ҳақида.


53. Ваколатли орган Аккредитация комиссияси қарори қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни муддатида эксперт ташкилотини қарор билан таништиради.


54. Инспекция назоратини ўтказиш натижалари ижобий бўлган тақдирда, Аккредитация комиссиясининг аккредитация аттестатини тасдиқлаш ҳақидаги қарори қабул қилинади.


55. Инспекция назоратини ўтказиш натижасида эксперт ташкилоти муайян аккредитация соҳасида аккредитация мезонларини мунтазам равишда бузганлиги факти аниқланганда, Аккредитация комиссиясининг аккредитация соҳасини қисқартириш ҳақидаги қарори қабул қилинади.


56. Инспекция назоратини ўтказиш натижасида эксперт ташкилоти фаолиятида фавқулодда вазиятлар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин бўлган номувофиқликлар аниқланганда, Аккредитация комиссиясининг аккредитация аттестатининг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳақидаги қарори қабул қилинади.

Эксперт ташкилоти аниқланган номувофиқликларни бартараф этади ҳамда номувофиқликлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни ваколатли органга тақдим этади.

Қайта баҳолаш ўтказилганда баҳолаш комиссияси аъзолари номувофиқликларни бартараф этиш ва кўрсатилган тавсияларни бажариш бўйича ўтказилган тадбирларнинг етарлилигини баҳолайди ҳамда баҳолаш натижалари бўйича хулосани расмийлаштиради. Зарурат бўлганда ваколатли органнинг кўрсатмасига асосан такрорий жойига бориб баҳолаш ўтказилиши мумкин.

Номувофиқликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаса ёки қайта баҳолаш ўтказилганда номувофиқликлар аниқланса, Аккредитация комиссияси аккредитация аттестатининг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш учун судга мурожаат қилиш ҳақида қарор қабул қилади.


57. Эксперт ташкилоти ўзининг аккредитация соҳасида кўрсатилмаган саноат тармоқлари ва экспертиза объектларида фаолият олиб бориш ҳоллари аниқланганда, Аккредитация комиссиясининг аккредитация аттестатининг амал қилишини тугатиш учун судга мурожаат қилиш ҳақидаги қарори қабул қилинади.


58. Эксперт ташкилоти аккредитация аттестати сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда, Аккредитация комиссиясининг аккредитация аттестатини бекор қилиш учун судга мурожаат қилиш ҳақидаги қарори қабул қилинади.



IV. ЭКСПЕРТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ

ҚАЙТА АККРЕДИТАЦИЯ ҚИЛИШ


59. Аккредитация қилинган эксперт ташкилоти аккредитация аттестатининг амал қилиш муддати тугашидан уч ой олдин қайта аккредитациядан ўтиш учун ваколатли органга ариза топшириши мумкин.


60. Аккредитация аттестатининг амал қилиши тугатилганда ёки аккредитация аттестати бекор қилинганда эксперт ташкилоти қайта аккредитациядан ўтиш учун ваколатли органга ариза топшириши мумкин.


61. Эксперт ташкилотларини қайта аккредитация қилиш мазкур Қоидаларнинг II боби талабларига мувофиқ амалга оширилади.



V. АККРЕДИТАЦИЯ АТТЕСТАТИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ, ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА

АККРЕДИТАЦИЯ АТТЕСТАТИНИНГ

ДУБЛИКАТИНИ БЕРИШ


62. Эксперт ташкилотининг аккредитация аттестатига аккредитация соҳаси кенгайтирилганда ёки қисқартирилганда ўзгартиришлар киритилади.

Эксперт ташкилотининг аккредитация соҳасини кенгайтириш ва қисқартириш мазкур Қоидаларнинг VI ва VII боблари талабларига мувофиқ амалга оширилади.


63. Аккредитация аттестати қуйидаги ҳолларда қайта расмийлаштирилади:

а) аккредитация аттестатини расмийлаштиришда йўл қўйилган хатоликлар аниқланганда;

б) аккредитация аттестатида кўрсатилган эксперт ташкилоти ҳақидаги маълумотлар (ташкилий-ҳуқуқий шакли, номланиши, юридик манзили ва ҳ. к.) ўзгарганда.

Юқорида кўрсатилган ҳолатларда эксперт ташкилоти ваколатли органга тегишли хат топширади. Хатга асословчи ҳужжатлар илова қилинади. Ваколатли орган тегишли маълумотларни ўрганиб чиқади ва хат келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни муддатида янги аккредитация аттестатини расмийлаштиради.


64. Аккредитация аттестати яроқсиз ҳолга келганда ёки йўқолганда унинг дубликати берилади.

Аккредитация аттестати йўқолганда эксперт ташкилоти ваколатли органга тегишли хат топширади. Хатга оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган, йўқолган аккредитация аттестатининг ҳақиқий эмаслиги тўғрисидаги хабар илова қилинади. Ваколатли орган тегишли маълумотларни ўрганиб чиқади ва хат келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни муддатида янги аккредитация аттестатини расмийлаштиради.


65. Янги аккредитация аттестати расмийлаштирилгунга қадар эксперт ташкилоти илгари берилган аккредитация аттестати асосида фаолият юритади.


66. Эксперт ташкилоти янги аккредитация аттестати (ёки аккредитация соҳаси)ни олганда ёки йўқолган аккредитация аттестати топилганда, илгари берилган аккредитация аттестати (ёки аккредитация соҳаси)ни ваколатли органга қайтариши шарт.



VI. АККРЕДИТАЦИЯ СОҲАСИНИ КЕНГАЙТИРИШ


67. Эксперт ташкилотининг аккредитация соҳасини кенгайтириш мазкур Қоидаларнинг II боби талабларига мувофиқ ваколатли органга тақдим этилган ариза асосида амалга оширилади.


68. Эксперт ташкилоти аризага фақат аккредитация соҳасининг кенгайиши билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилган ҳужжатларни илова қилади.


69. Аккредитация соҳасини кенгайтириш мақсадида эксперт ташкилотини баҳолаш инспекция назоратини ўтказиш билан биргаликда амалга оширилиши мумкин.


70. Эксперт ташкилотининг аккредитация соҳасини кенгайтириш Аккредитация комиссиясининг аккредитация соҳасини кенгайтириш ҳақидаги қарори асосида янги аккредитация соҳасини расмийлаштириш орқали амалга оширилади.


71. Янги аккредитация соҳасининг амал қилиш муддати аккредитация аттестатининг амал қилиш муддати доирасида белгиланади.



VII. АККРЕДИТАЦИЯ СОҲАСИНИ ҚИСҚАРТИРИШ


72. Эксперт ташкилотининг аккредитация соҳасини қисқартириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

а) эксперт ташкилотининг ўз аккредитация соҳасини қисқартириш тўғрисидаги хати асосида Аккредитация комиссиясининг аккредитация соҳасини қисқартириш ҳақидаги қарори қабул қилинганда;

б) инспекция назоратини ўтказиш натижасида Аккредитация комиссиясининг аккредитация соҳасини қисқартириш ҳақидаги қарори қабул қилинганда.


73. Эксперт ташкилотининг аккредитация соҳасини қисқартириш янги аккредитация соҳасини расмийлаштириш орқали амалга оширилади.



VIII. АККРЕДИТАЦИЯ АТТЕСТАТИНИНГ АМАЛ

ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ ҚЎЙИШ, ТУГАТИШ ЁКИ

АККРЕДИТАЦИЯ АТТЕСТАТИНИ БЕКОР ҚИЛИШ


74. Аккредитация аттестатининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:

а) эксперт ташкилоти аккредитация аттестатининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида хат билан мурожаат қилганда;

б) эксперт ташкилоти аккредитация мезонларига риоя қилмаганда;

в) эксперт ташкилоти номувофиқлик баённомасида кўрсатилган номувофиқликларни бартараф этмаганда.

Мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган ҳолда Аккредитация комиссияси қарори асосида Аккредитация аттестатининг амал қилиши бир йилгача бўлган муддатга тўхтатиб турилиши мумкин.

Мазкур банднинг "б" ва "в" кичик бандларида кўрсатилган ҳолларда Аккредитация аттестатининг амал қилишини тўхтатиб туриш суднинг қарори асосида амалга оширилади (мазкур Қоидаларнинг 56-бандида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно).


75. Амал қилиши тўхтатилган аккредитация аттестатининг амал қилиши Аккредитация комиссиясининг тўхтатилган аккредитация аттестатининг кучга кириши ҳақидаги қарори асосида аккредитация аттестатининг аслини эксперт ташкилотига қайтариш орқали қайта тикланади.


76. Аккредитация аттестатининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:

а) эксперт ташкилоти аккредитация аттестатининг амал қилишини тугатиш тўғрисида хат билан мурожаат қилганда;

б) юридик шахс тугатилганда - тугатилган пайтдан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда - қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан, унинг ўзгартирилиши бундан мустасно;

в) эксперт ташкилоти ўзининг аккредитация соҳасига риоя қилмаганда;

г) эксперт ташкилоти аккредитация аттестатининг амал қилишини тўхтатиб туришига олиб келган ҳолатларни Аккредитация комиссияси белгилаган муддатда бартараф этмаганда;

д) аккредитация аттестатининг амал қилиш муддати тугаганда.

Аккредитация аттестатининг амал қилишини тугатиш ушбу банднинг "в" ва "г" кичик бандларида назарда тутилган ҳолларда суд қарорига, бошқа ҳолларда эса, Аккредитация комиссиясининг қарорига асосан амалга оширилади.


77. Аккредитация аттестати қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:

а) эксперт ташкилоти аккредитация аттестатини бекор қилиш тўғрисида хат билан мурожаат қилганда;

б) аккредитация аттестати сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.

Аккредитация аттестатини бекор қилиш ушбу банднинг "б" кичик бандида назарда тутилган ҳолда суд қарорига, бошқа ҳолларда эса, Аккредитация комиссияси қарори асосида амалга оширилади.


78. Аккредитация аттестатининг амал қилиши тўхтатилганда, тугатилганда, аккредитация аттестати бекор қилинганда, қайта расмийлаштирилганда, унга ўзгартиришлар киритилганда ёки дубликат берилганда аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари реестрига тегишли ёзувлар киритилади.


79. Аккредитация аттестатининг амал қилиши тўхтатилганда, тугатилганда ёки аккредитация аттестати бекор қилинганда эксперт ташкилоти қуйидагиларни бажариши шарт:

а) аккредитациядан ўтган эксперт ташкилоти аккредитацияга боғлиқ бажарадиган ишларнинг бажарилишини зудлик билан тўхтатиш;

б) ўз буюртмачиларини бу ҳақда огоҳлантириш;

в) аккредитация аттестатининг асл нусхасини уч иш куни муддатида ваколатли органга қайтариш.



IX. АККРЕДИТАЦИЯ ҚИЛИНГАН ЭКСПЕРТ

ТАШКИЛОТЛАРИ РЕЕСТРИНИ ЮРИТИШ


80. Ваколатли орган томонидан аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари реестри юритилади.


81. Аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари реестрида қуйидагилар ҳисобга олинади:

а) аккредитациядан ўтган эксперт ташкилотлари ҳақидаги асосий маълумотлар (эксперт ташкилоти номи, эксперт ташкилоти раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, эксперт ташкилоти юридик ва почта манзиллари, телефон ва факс рақамлари, электрон почта ва веб саҳифа манзиллари, филиаллари ҳақидаги маълумотлар);

б) аккредитация соҳаси ҳақидаги маълумотлар;

в) аккредитация аттестатининг берилган санаси, рўйхат рақами ва амал қилиш муддати;

г) аккредитация аттестати ва соҳаси бланкларининг серияси ва рақамлари;

д) аккредитация аттестатининг амал қилишининг тўхтатилиши, тугатилиши, аккредитация аттестатининг бекор қилиниши ёки кучга кириши учун асос ва унинг санаси.


82. Аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари реестри "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси веб саҳифасига жойлаштирилади.


X. ЯКУНИЙ ҚОИДА


83. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши билан келишилган.






Қоидаларга

1-ИЛОВА



Саноат хавфсизлиги соҳасида эксперт ташкилотларини

аккредитация қилиш бўйича ваколатли орган раҳбарига


Аккредитациядан ўтиш (қайта аккредитациядан

ўтиш, аккредитация соҳасини кенгайтириш) учун

АРИЗА

саноат хавфсизлиги

(буюртмачи ташкилот номи)


соҳасидаги эксперт ташкилоти сифатида аккредитация қилишингизни (қайта аккредитация қилишингизни, аккредитация соҳасини кенгайтириб беришингизни) сўрайди.

Эксперт ташкилоти номи



Раҳбарнинг Ф.И.О.



Юридик манзили



Почта манзили



Телефон (коди билан)

Факс

e-mail



Масъул вакилнинг Ф.И.О.



Илова қилинаётган ҳужжатлар:

______________________________________

______________________________________

       





(масъул раҳбар лавозими)


(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.






Қоидаларга

1а-ИЛОВА



Аккредитация соҳалари

РЎЙХАТИ

Т/р

(кодлар)


Аккредитация соҳалари номлари

1.

Хавфли ишлаб чиқариш объектларини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишга доир лойиҳа ҳужжатларини саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш


1.1.

Кўмир, кон, руда ва норуда саноати объектлари:


1.1.1.

Шахта


1.1.2.

Кўмир ва руда конлари (ерости ва ерусти) объектлари


1.1.3.

Бойитувчи, брикетловчи, агломерациаловчи фабрика ва заводлар


1.1.4.

Бойитиш-саралаш ва меъёрлаш қурилмалари


1.1.5.

Шламтўпловчи гидротехник иншоотлари, чиқиндиларни сақловчи, техник сув ҳавзалари объектлари


1.1.6.

Олтин конлари ва бошқа олтин саралаш фабрикалари


1.1.7.

Олтин саралаш фабрикаси ва заводлари (қурилмалари)


1.1.8.

Конларни техник рекултивация қилиш объектлари


1.1.9.

Фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш объектлари


1.1.10.

Махсус ерости, транспорт ва умумий хўжалик иншоотларини қуриш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш объектлари


1.2.

Нефть ва газ саноати объектлари:


1.2.1.

Нефть ва газга қазилган параметрик, қидирув, излов, структур ва эксплуатацион қудуқлар ҳамда махсус қазилган қудуқлар


1.2.2.

Ерости газ омборлари


1.2.3.

Нефть, газ ва газ конденсати конларини ишлатиш ва қуриш; нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш ва тайёрлаш объектлари


1.2.4.

Нефтни, газни ва газ конденсатини конларда ва конлар орасида ташиш қувурўтказгичлари


1.2.5.

Магистрал қувурлар


1.2.6.

Компрессор ва насос станциялари; газ тақсимлаш станциялари


1.2.7.

Қатламдаги босимни барқарор сақлаб туриш объектлари


1.2.8.

Нефть маҳсулотларини, нефтни ва газ конденсатини сақлаш ва вақтинча сақлаш объектлари


1.2.9.

Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари


1.3.

Кимё, нефть-кимё, нефть ва газни қайта ишлаш саноати ҳамда портлаш-ёниш хавфи мавжуд кимёвий хавфли ишлаб чиқариш объектлари:


1.3.1.

Ноорганик моддалар, аммиак, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш объектлари


1.3.2.

Нефть ва газни қайта ишлаш саноати ишлаб чиқариш ва объектлари


1.3.3.

Органик синтез ишлаб чиқариш объектлари


1.3.4.

Целлюлоза қоғоз ишлаб чиқариш объектлари


1.3.5.

Кимёвий толалар, полимер материаллар, пластмасса ҳамда улардан тайёрланадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш объектлари


1.3.6.

Криоген технологиялар объектлари


1.3.7.

Аммиакли совутиш қурилмалари


1.3.8.

Электролиз усулида водород ва кислород ишлаб чиқариш объектлари


1.3.9.

Лок-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш объектлари


1.3.10.

Спирт ишлаб чиқариш объектлари


1.3.11.

Ёғ-мой ишлаб чиқариш объектлари


1.3.12.

Ҳавони парчалашда ҳосил бўлган маҳсулотларни олиш ва сақлаш объектлари


1.3.13.

Сувни хлор билан қайта ишлаш объектлари


1.3.14.

Портлаш-ёниш хавфи мавжуд ва кимёвий хавфли маҳсулотларни (моддаларни) қуйиш, тўкиш объектлари


1.4.

Босими 0,07 МПа ёки сувнинг иситиш ҳарорати 115° С дан юқори бўлган жиҳоздан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш объектлари:


1.4.1.

Буғ ва сув иситиш қозонлари (ишчи муҳит туридан қатъи назар)


1.4.2.

Босим остида ишловчи идишлар


1.4.3.

Буғ ва иссиқ сув қувурўтказгичлар


1.5.

Кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, пўлат арқонли осма йўллар, фуникулёрлардан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш объектлари:


1.5.1.

Юк кўтариш кранлари ва механизмлари


1.5.2.

Экскалаторлар


1.5.3.

Юк ва йўловчилар учун осма пўлат арқонли йўллар


1.5.4.

Фуникулёрлар


1.6.

Табиий ва суюлтирилган углеводород газларидан фойдаланувчи газ таъминоти (газ тақсимлаш, газ истеъмоли) объектлари:


1.6.1.

Суюлтирилган углеводород газларини сақлаш ва тақсимлаш объектлари


1.6.2.

Автомобилларга суюлтирилган углеводород газ тўлдириш шохобчалари


1.6.3.

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари


1.6.4.

Босими 12 kgf/kv.sm гача бўлган газ тақсимлаш тизимларининг газ тармоқлари


1.6.5.

Газ истеъмоли тизимларининг газ тармоқлари


1.7.

Металлургия саноати объектлари:


1.7.1.

Қора металлар қуйиш саноати, пўлат ишлаб чиқариш объектлари


1.7.2.

Рангли металлар қуйиш саноати объектлари


1.8.

Ўсимлик хомашёсини сақлаш ва қайта ишлаш объектлари:


1.8.1.

Қабул қилиш, сақлаш, қуритиш, қайта ишлаш, алоҳида турувчи қабул қилиш ва узатиш ускунаси, қабул қилувчи-тозалаш минораси, алоҳида турувчи дон қуритиш участкалари, элеваторлар, силос типидаги омборлар, қопсиз сақлаш омборлари, солод ишлаб чиқариш объектлари, қайта ишловчи ва тайёрловчи (майдаловчи) бўлимлар, шу жумладан озиқ-овқат саноати корхоналари


1.8.2.

Ун, ёрма ишлаб чиқариш объектлари


1.8.3.

Омихта ем ишлаб чиқариш объектлари


1.8.4.

Қопсиз қабул қилиш, унни силос ва бункерларда сақлаш, нон, макарон ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун унни тортиш ва элаш объектлари


1.8.5.

Ун, ёрма, нон ва макарон ишлаб чиқариш корхоналари учун қопли идишларни тозалаш ва саралаш объектлари


1.8.6.

Жўхорини калибрловчи объектлар


1.8.7.

Уруғлик донларни қайта ишловчи объектлар


1.8.8.

Тамаки маҳсулотларини тайёрлаш объектлари


1.9.

Фойдали қазилма конларини қидириш ва излаш билан боғлиқ геология-разведка объектлари (углеводород хомашёси бўлмаган)


1.10.

Саноатда қўлланиладиган портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, синаш ва сақлаш билан боғлиқ бўлган объектлар


2.

Хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техник қурилмаларни саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш


2.1.

Кўмир, кон, руда ва норуда саноатидаги техник қурилмалар:


2.1.1.

Шахтада қўлланиладиган қурилмалар


2.1.2.

Кўмир ва руда конлари (ерости ва ерусти) объектларининг қурилмалари


2.1.3.

Бойитувчи, брикетловчи, агломерациаловчи фабрика ва заводларнинг қурилмалари


2.1.4.

Бойитиш-саралаш ва меъёрлаш қурилмалари


2.1.5.

Шламтўпловчи гидротехник иншоотлари, чиқиндиларни сақловчи ва техник сув ҳавзалари объектларининг қурилмалари


2.1.6.

Олтин конлари ва бошқа олтин саралаш фабрикаларининг қурилмалари


2.1.7.

Олтин саралаш фабрикаси ва заводлари қурилмалари


2.1.8.

Конларни техник рекултивация қилиш қурилмалари


2.1.9.

Фойдали қазилма бойликлари қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.1.10.

Махсус ерости, транспорт ва умумий хўжалик иншоотларини қуриш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.2.

Нефть ва газ саноатидаги техник қурилмалар:


2.2.1.

Қудуқларни бурғулашда, таъмирлашда ва ишга туширишда қўлланиладиган қурилмалар


2.2.2.

Нефть ва газ қудуқларини ишлатишда қўлланиладиган қурилмалар


2.2.3.

Қатламдаги босимни ва қатламга ҳамда қудуққа таъсир қилувчи омилларни сақлашда қўлланиладиган қурилмалар


2.2.4.

Нефть ва газни етказиб берувчи станцияларда қўлланиладиган қурилмалар


2.2.5.

Магистрал қувурлар тизимини қуришда, ишлатишда ва таъмирлашда қўлланиладиган қурилмалар


2.2.6.

Газ ва нефть маҳсулотлари қувурлари; кон ва конлараро қувурлар


2.2.7.

Композит ва пўлат қувурлар қисмлари ва қувурлари, шу жумладан тиқин (запор), меъёрловчи ва ҳимояловчи арматуралар қисмлари


2.2.8.

Нефть, конденсат ва нефть маҳсулотлари учун резервуарлар ва уларнинг қурилмалари


2.2.9.

Компрессор, насос ва газ тақсимлаш станциялари қурилмалари


2.2.10.

Нефть ва газни йиғиш ва тайёрлаш қурилмалари


2.3.

Кимё, нефть-кимё, нефть ва газни қайта ишлаш саноати ҳамда портлаш-ёниш хавфи мавжуд ва кимёвий хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги техник қурилмалар:


2.3.1.

Ноорганик моддалар, аммиак, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.3.2.

Нефть ва газни қайта ишлаш объектларининг қурилмалари


2.3.3.

Органик синтез ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.3.4.

Целлюлоза қоғоз ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.3.5.

Кимёвий толалар, полимер материаллар, пластмасса ҳамда улардан тайёрланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.3.6.

Криоген технологияси қурилмалари


2.3.7.

Аммиакли совутиш қурилмалари


2.3.8.

Электролиз усулида водород ва кислород ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.3.9.

Лок-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.3.10.

Спирт ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.3.11.

Ёғ-мой ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.3.12.

Ҳавони парчалашда ҳосил бўлган маҳсулотларни олиш ва сақлаш объектларининг қурилмалари


2.3.13.

Сувни хлор билан қайта ишлаш объектларининг қурилмалари


2.3.14.

Портлаш-ёниш хавфи мавжуд ва кимёвий хавфли маҳсулотларни (моддаларни) қуйиш, тўкиш объектларининг қурилмалари


2.4.

Босими 0,07 МПа дан юқори бўлган ёки сувнинг ҳарорати 115° С дан юқори бўлган шароитда ишлайдиган техник қурилмалар:


2.4.1.

Сув иситиш ва буғ қозонлари ҳамда уларнинг қурилмалари


2.4.2.

Босим 0,07 МПа дан юқори бўлган босим остида ишловчи идишлар


2.4.3.

Босим 0,07 МПа дан ва сувнинг ҳарорати 115° С дан юқори бўлган буғ ва иссиқ сув қувурлари


2.4.4.

Автоном буғқиздиргичлар


2.4.5.

Автоном экономайзерлар


2.5.

Кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, пўлат арқонли осма йўллар, фуникулёрлар:


2.5.1.

Юк кўтариш кранлари


2.5.2.

Кран-манипуляторлар


2.5.3.

Қувурётқизгич кранлар


2.5.4.

Кўтаргичлар (вишкалар)


2.5.5.

Қурилиш кўтаргичлари


2.5.6.

Лифтлар


2.5.7.

Ногиронларни кўтаришга мўлжалланган платформалар


2.5.8.

Юк ва йўловчилар учун осма пўлат арқонли йўллар


2.5.9.

Фуникулёрлар


2.5.10.

Экскалаторлар


2.5.11.

Юк кўтариш механизмлари ва идишлар (металлургиядан ташқари)


2.6.

Табиий ва суюлтирилган углеводород газларидан фойдаланувчи газ таъминоти (газ тақсимлаш, газ истеъмоли) объектларининг техник қурилмалари:


2.6.1.

Суюлтирилган углеводород газларини сақлаш ва тақсимлаш объектларининг қурилмалари


2.6.2.

Автомобилларга суюлтирилган углеводород газ тўлдириш шохобчаларининг қурилмалари


2.6.3.

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларининг қурилмалари


2.6.4.

Босими 12 kgf/kv.sm гача бўлган газ тақсимлаш тизимлари


2.6.5.

Газ истеъмоли тизимлари


2.7.

Металлургия саноати техник қурилмалари


2.7.1.

Қора металлар қуйиш, пўлат ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.7.2.

Рангли металлар қуйиш саноати объектларининг қурилмалари


2.8.

Ўсимлик хомашёсини сақлаш ва қайта ишлаш объектларининг техник қурилмалари:


2.8.1.

Элеватор омбори қурилмалари


2.8.2.

Ун ишлаб чиқариш корхоналари қурилмалари


2.8.3.

Ёрма ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.8.4.

Омихта ем ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.8.5.

Қопсиз қабул қилиш, унни силос ва бункерларда сақлаш, нон, макарон ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун унни тортиш ва элаш объектларининг қурилмалари


2.8.6.

Ўсимлик хомашёсини қабул қилиш, сақлаш, қуритиш, қайта ишлаш, алоҳида турувчи қабул қилиш ва узатиш ускунаси, қабул қилувчи тозалаш минораси, алоҳида турувчи дон қуритиш участкалари, элеваторлар, силос типидаги омборлар, қопсиз сақлаш омборлари, солод ишлаб чиқариш объектлари, қайта ишловчи ва тайёрловчи (майдаловчи) бўлимлар, шу жумладан озиқ-овқат саноати корхоналари қурилмалари


2.8.7.

Жўхорини калибрловчи ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.8.8.

Уруғлик донларни қайта ишлайдиган объектларининг қурилмалари


2.8.9.

Тамаки тайёрлаш линиялари объектларининг қурилмалари


2.9.

Фойдали қазилма конларини қидириш ва излаш билан боғлиқ геология-разведка объектларидаги техник қурилмалар (углеводород хомашёси бўлмаган)


2.10.

Саноатга мўлжалланган портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, синаш ва сақлашда қўлланиладиган техник қурилмалар


3.

Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги бинолар ва иншоотларни саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш


3.1.

Кўмир, кон-руда ва норуда саноатларида:


3.1.1.

Ерусти комплекс бино ва иншоотлар


3.1.2.

Ерости иншоотлари


3.1.3.

Фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш объектларидаги бино ва иншоотлар


3.2.

Нефть ва газ саноати объектларида:


3.2.1.

Қудуқларни қазиш ва таъмирлаш билан боғлиқ бўлган объектлардаги бино ва иншоотлар


3.2.2.

Нефть ва газ қазиб олиш ва уларни тайёрлаш объектларидаги бино ва иншоотлар


3.2.3.

Магистрал қувурлар объектларидаги бино ва иншоотлар


3.2.4.

Нефть маҳсулотларини, конденсат ва нефтни сақлаш ва узатиш объектларидаги бино ва иншоотлар


3.3.

Кимё, нефть-кимё ва нефть ва газни қайта ишлаш саноати ҳамда портлаш-ёниш хавфи мавжуд кимёвий хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги бино ва иншоотлар


3.4.

Босими 0,07 МПа дан юқори бўлган ёки сувнинг исиш ҳарорати 115° С дан юқори бўлган қурилмалар жойлашган бино ва иншоотлар


3.5.

Кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, пўлат арқонли осма йўллар, фуникулёрлардан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш объектларидаги бино ва иншоотлар


3.6.

Табиий ва суюлтирилган углеводород газларидан фойдаланувчи газ таъминоти (газ тақсимлаш, газ истеъмоли) объектларидаги бино ва иншоотлар


3.6.1.

Газ жиҳозлари ўрнатилган бино ва иншоотлар (қозонхоналар, цехлар)


3.6.2.

Автомобилларга газ (суюлтирилган углеводород газ) тўлдириш шохобчаларининг бино ва иншоотлари


3.7.

Металлургия саноати объектларидаги бино ва иншоотлар


3.8.

Ўсимлик хомашёсини сақлаш ва қайта ишлаш объектларидаги бино ва иншоотлар


3.9.

Фойдали қазилма конларини қидириш ва излаш билан боғлиқ геология-разведка объектларидаги (углеводород хомашёси бўлмаган) бино ва иншоотлар


3.10.

Саноатда қўлланиладиган портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, синаш ва сақлаш билан боғлиқ бўлган объектлардаги бино ва иншоотлар


4.

Саноат хавфсизлиги декларацияси ва хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш


4.1.

Кўмир, кон, руда ва норуда саноати объектлари:


4.1.1.

Ерусти ишлаб чиқариш объектлари


4.1.2.

Ерости ишлаб чиқариш объектлари


4.1.3.

Фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш объектлари


4.2.

Нефть ва газ саноати объектлари:


4.2.1.

Қудуқларни қазиш ва таъмирлаш билан боғлиқ бўлган объектлар


4.2.2.

Нефть ва газ қазиб олиш ва уларни тайёрлаш объектлари


4.2.3.

Магистрал қувурлар объектлари


4.2.4.

Нефть маҳсулотларини, конденсат ва нефтни сақлаш ва узатиш объектлари


4.3.

Кимё, нефть-кимё, нефть ва газни қайта ишлаш саноати ҳамда портлаш-ёниш хавфи мавжуд кимёвий хавфли ишлаб чиқариш объектлари


4.4.

Босими 0,07 МПа дан юқори ёки сувнинг ҳарорати 115° С дан юқори бўлган қурилмалардан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш объектлари


4.5.

Кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, пўлат арқонли осма йўллар, фуникулёрлардан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш объектлари


4.6.

Табиий ва суюлтирилган углеводород газларидан фойдаланувчи газ таъминоти (газ тақсимлаш, газ истеъмоли) объектлари


4.7.

Металлургия саноати объектлари


4.8.

Ўсимлик хомашёсини сақлаш ва қайта ишлаш объектлари


4.9.

Фойдали қазилма конларини қидириш ва излаш билан боғлиқ геология-разведка объектлари (углеводород хомашёси бўлмаган)


4.10.

Саноатда қўлланиладиган портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, синаш ва сақлаш билан боғлиқ бўлган объектлар


         

Изоҳ: мазкур Рўйхатда назарда тутилган тегишли аккредитация соҳаси бўйича аккредитация аттестатига эга бўлган эксперт ташкилоти томонидан аккредитация аттестатида кўрсатилган аккредитация соҳаси бўйича хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланаётган (фойдаланишни мўлжаллаётган) ташкилот билан тузилган шартномага мувофиқ хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш амалга оширилиши ва саноат хавфсизлиги декларацияси ишлаб чиқилиши мумкин.






Қоидаларга

2-ИЛОВА



АККРЕДИТАЦИЯ МЕЗОНЛАРИ


1-§. Эксперт ташкилоти бошқаруви бўйича талаблар


1. Эксперт ташкилоти Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ юридик шахс мақомига эга бўлиши керак.


2. Эксперт ташкилоти ўз фаолиятини самарали олиб боришини таъминловчи ташкилий тузилмага ва бошқариш тизимига эга бўлиши керак.


3. Эксперт ташкилоти ташкилий чизмаси, ўзининг бўлинмалари, уларнинг функциялари ва улар орасидаги ўзаро алоқаларни ўз низомида акс эттириши керак. Эксперт ташкилоти иш фаолияти жорий ҳолатини акс эттирувчи ўзгартиришлар ўз вақтида низомга киритилиши керак.



2-§. Эксперт ташкилоти фаолиятининг

мустақиллигига ва холислигига талаблар


4. Эксперт ташкилотига ва унинг ходимларига иш фаолияти натижаларига таъсир кўрсатадиган тижорат, молиявий, маъмурий ёки бошқа турдаги босим ва таъсир ўтказилмаслиги зарур.


5. Эксперт ташкилоти ва унинг ходимлари холис иш олиб боришлари ҳамда ўз иш натижаларида объектнинг ҳақиқий ҳолатини акс эттиришлари керак.


6. Эксперт ташкилоти ва унинг ходимлари экспертиза объектларига алоқадор бўлмаслиги керак.



3-§. Маълумотларнинг маҳфийлигига талаблар


7. Эксперт ташкилоти ходимлари иш фаолияти натижасида олинган маълумотлар ва натижаларни сир сақлашлари ҳамда буюртмачи ҳақидаги маълумотларни уларнинг ёзма розилигисиз ошкор этмасликлари лозим (қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно).


8. Эксперт ташкилоти ҳар бир ходими иш жараёнида олинадиган маълумотлар ва натижаларнинг маҳфийлигини таъминлаши ҳақида огоҳлантирилиши ҳамда тегишлича расмийлаштирилган бўлиши зарур.


9. Давлат сирларини ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирдан иборат бўлган маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар билан ишламоқчи бўлган эксперт ташкилоти ходимлари қонунчиликда белгиланган тартибда маҳфий ҳужжатлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлишлари зарур.



4-§. Ходимларга талаблар


10. Эксперт ташкилоти штатида режалаштирилган ишларнинг бажарилишини таъминлаш учун аккредитация соҳасига мос келадиган экспертларга ва малакали мутахассисларга эга бўлиши керак.


11. Эксперт ташкилотида режалаштирилган ишларнинг ва юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича жавобгарлик эксперт ташкилоти раҳбари зиммасига юкланади.

Эксперт ташкилоти раҳбарининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

а) эксперт ташкилоти фаолиятининг мазкур Аккредитация мезонларига доимий мувофиқлигини таъминлаш;

б) мазкур Аккредитация мезонларининг 22-бандига мувофиқ сифат соҳасидаги сиёсатини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;

в) эксперт ташкилотида ишларнинг тўғри ташкил қилиниши учун зарур шароитларни яратиб бериш ва ресурслар билан таъминлаш.


12. Эксперт ташкилотида мазкур Аккредитация мезонларига доимо мувофиқ бўлиши учун қуйидаги йўналишларда масъул ходимлар тайинланган бўлиши зарур:

а) хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификация қилиш, экспертизани амалга ошириш, шунингдек саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқиш учун масъул ходимлар (эксперт ташкилотида алоҳида фаолият билан шуғулланадиган бир нечта бўлинмалар бўлган тақдирда бу каби ходимлар сони бир нечта бўлиши мумкин);

б) сифатни бошқариш тизимига масъул ходим (сифат бўйича бошқарувчи);

в) норматив ҳужжатлар базасини юритиш бўйича масъул ходим.

13. Эксперт ташкилоти раҳбари ва масъул ходимлари ўз иш жойида йўқлигида уларнинг вазифаларини бажарадиган шахслар тайинланиши керак.


14. Эксперт ташкилоти раҳбари ва масъул ходимлари эксперт мақомига эга бўлишлари лозим.


15. Эксперт ташкилоти ходимлари ўз лавозим йўриқномасида кўрсатилган вазифаларни тўлиқ ва сифатли бажариш учун зарур бўлган тегишли касбий тайёргарлик, назарий билим ва амалий тажрибага эга бўлишлари керак.

Эксперт ташкилоти ўз ходимларини ўқитиши, доимий малакасини ошириши ва бириктирилган вазифаларни бажариши юзасидан режали ички аттестацияни ўтказиши керак.


16. Эксперт ташкилоти мазкур Аккредитация мезонларининг 1-иловасида келтирилган шаклларда ўз ходимлари ҳақидаги маълумотлар ҳисобини юритиши зарур.


17. Барча ходимлар лавозим йўриқномаларига эга бўлиши керак. Лавозим йўриқномалари эксперт ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланган ва ходимларга таништирилган бўлиши керак.



5-§. Жиҳозлар, асбоблар ва материалларга талаблар


18. Эксперт ташкилоти ўз фаолияти билан боғлиқ барча ишларни бажариши учун зарур бўлган жиҳозлар, асбоблар ва материалларга эга бўлиши лозим.


19. Экспертизани амалга оширишда зарур синовларни ўтказиш учун эксперт ташкилоти қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

а) синовларни ўтказиш учун зарур бўлган назорат, синов, диагностик жиҳозлари ва ўлчаш воситалари, уларнинг эксплуатация ҳужжатлари ҳамда уларни ишлатадиган малакали мутахассислар мавжуд бўлиши керак;

б) эксперт ташкилоти мазкур Аккредитация мезонларининг 2-иловасида келтирилган шаклда барча назорат, синов, диагностик жиҳозлари ва ўлчаш воситаларининг ҳисобга олинишини ҳамда ишлаш лаёқатини ва аниқликни таъминлаш даврийлигида метрологик назоратдан ўтказилишини таъминлаши зарур.

Мазкур банд талабларини бажара олмаган эксперт ташкилоти зарур синовларни ўтказиш учун тегишли лабораториялар ва (ёки) бошқа эксперт ташкилотлари билан шартномалар расмийлаштириши керак. Синовларни ўтказиш учун жалб этиладиган лабораториялар ва (ёки) бошқа эксперт ташкилотлари белгиланган талабларга жавоб бериши керак.


20. Эксперт ташкилоти иш фаолиятида компьютерлар ёки бошқа автоматлаштирилган жиҳозлардан фойдаланилганда дастурий воситалар фойдаланиш учун яроқлилиги текшириб турилиши, маълумотларнинг тўлиқлигини ва хавфсизлиги таъминланиши керак.



6-§. Сифатни бошқариш тизими


21. Эксперт ташкилоти бажарилаётган ишлар хусусиятига мос келадиган, сифат стандартларига мувофиқ, сифатни бошқариш тизимини жорий этиши ва унинг самарали ишлашини таъминлаши лозим.


22. Эксперт ташкилоти раҳбарияти сифат соҳасида ўзининг сиёсатини ўрнатиши ва тушунарли ҳолда расмийлаштириши ҳамда эксперт ташкилотининг барча бўлинмаларида ушбу сиёсатнинг бажарилишини таъминлаши лозим.


23. Эксперт ташкилоти раҳбарияти ўз хизмат вазифаларидан қатъи назар, эксперт ташкилоти фаолияти доирасида мазкур Аккредитация мезонларининг 12-бандига мувофиқ сифатни бошқариш тизимига масъул ходим (сифат бўйича бошқарувчи)ни тайинлаши лозим. Сифат бўйича бошқарувчи бевосита биринчи раҳбарга бўйсуниши ҳамда тезкор чоралар кўриш мақсадида сифат талабларига ва аккредитация мезонларига мувофиқлик масалалари тўғрисида ахборот берилишини таъминлаши керак.


24. Эксперт ташкилоти ўз ишининг самарадорлигини, шунингдек белгиланган талабларга мувофиқлигини назорат қилиш учун ички текширувларни ўтказиб туриши лозим. Ички текширувлар ўтказилганда ички ҳужжатларининг самарали ишлаши, ходимларнинг иши ва иш натижалари текширилиши керак.


25. Эксперт ташкилотида ички текширувларни ўтказиш соҳаси, текширув натижалари ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш билан боғлиқ ҳаракатлар рўйхатга олиниши керак.


26. Эксперт ташкилотида номувофиқликларни қайд этиш, уларни бартараф этиш ва бартараф этилганлиги самарадорлигини баҳолаш тартиби ишлаб чиқилиши керак.



7-§. Ҳужжатларга талаблар


27. Эксперт ташкилоти тасарруфида ўз фаолияти билан боғлиқ, аккредитация соҳаларига мувофиқ қонун ҳужжатлари ҳамда норматив техник ҳужжатлар (норматив ҳужжатлар базаси) мавжуд бўлиши керак. Мазкур Аккредитация мезонларининг 12-бандига мувофиқ норматив ҳужжатлар базасини юритиш бўйича тайинланган масъул ходим мавжуд ҳужжатлар ҳақидаги маълумотларни мазкур Аккредитация мезонларининг 3-иловасида келтирилган шаклда юритиши керак.


28. Эксперт ташкилотида барча норматив ҳужжатлар янгиланиб борилиши, амал қилиш муддати ўтган ҳужжатлар ўз вақтида белгиланиши ва фойдаланишдан чиқарилиши керак. Эксперт ташкилотида ходимларга мавжуд норматив ҳужжатлардан тўсиқсиз фойдаланиш имконияти яратилган бўлиши керак.



8-§. Ишларни бажаришга талаблар


29. Эксперт ташкилоти ўз иш фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, норматив техник ҳужжатлари талабларига риоя этиши ҳамда Аккредитация комиссияси қарорлари, "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ва ваколатли орган кўрсатмалари бажарилишини таъминлаши керак.

30. Эксперт ташкилоти аккредитация мезонларига мувофиқлигини тавсифловчи декларацияга эга бўлиши ҳамда аккредитация мезонларига доимий мувофиқлигини таъминлаш мақсадида ўзининг иш фаолияти жараёнида юзага келадиган ўзгаришларни ўз вақтида мазкур декларацияга киритиши лозим.

31. Эксперт ташкилоти ўз ходимларининг самарали ишлаши учун зарур шароитлар яратилган бино (хоналар)га, жиҳозларга ва асбобларга, шунингдек уларни яроқли ҳолда тутиш тизимига эга бўлиши керак.

33. Эксперт ташкилотининг хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификация қилиш, экспертизани амалга ошириш бўйича бажарилган иш натижалари экспертиза хулосасида акс эттирилиши лозим. Эксперт ташкилотининг саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқиш бўйича бажарилган иш натижалари саноат хавфсизлиги декларациясида акс эттирилиши лозим.

Экспертиза хулосаси ва саноат хавфсизлиги декларацияси Ўзбекистон Республикаси саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатлари, норматив техник ҳужжатлари талаблари асосида расмийлаштирилиши лозим.


34. Ишларни бажариш жараёнида олинган кузатувлар ва (ёки) маълумотлар ўз вақтида ёзиб борилиши лозим.

Эксперт ташкилоти ўз иш натижаларини асослаб бериши учун иш фаолиятидаги зарур ҳужжатлар ва маълумотлар ҳисобини юритиши ва уларни сақлаши керак.

36. Эксперт ташкилоти расмийлаштирилган экспертиза хулосалари, ишлаб чиқилган саноат хавфсизлиги декларациялари реестри (рўйхати)ни юритиши лозим. Бу рўйхат "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан белгиланган шаклларда ҳар ойда бир маротаба (кейинги ойнинг 5-санасига қадар) ҳисоб юритиш учун "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясига тақдим этилиши зарур.

37. Эксперт ташкилоти шартномаларни назорат қилиш тизимига эга бўлиши керак. Бу тизим қуйидагиларни таъминлаши керак:

а) буюртмачи талабларига мувофиқ бажариладиган ишлар эксперт ташкилоти аккредитация соҳасига мос келиши ва бу ишларни бажариш учун эксперт ташкилотида зарур ресурслар мавжудлигини текшириш;

б) бажариладиган ишларни мунтазам текширувлар ва камчиликларни бартараф этиш ҳаракатлари билан назорат қилиш;

в) бажариладиган ишлар ўрнатилган талабларга мувофиқлигига ишонч ҳосил қилиш мақсадида бажарилган иш натижаларининг текширилиши.


38. Эксперт ташкилотида ишларни хавфсиз равишда олиб бориш бўйича йўриқнома ишлаб чиқилган бўлиши керак.


39. Эксперт ташкилоти экспертиза объектлари унинг жавобгарлиги остида бўлган вақтда экспертиза объектларини зарарсиз сақлаши керак.



9-§. Шикоят ва мурожаатларни кўриб чиқиш


40. Эксперт ташкилоти буюртмачи ёки бошқа шахсларнинг шикоят ва мурожаатларини кўриб чиқиш тартибини ишлаб чиқиши ва татбиқ қилиши керак.


41. Эксперт ташкилоти барча шикоят ва мурожаатларни ҳамда уларни кўриб чиқиш натижасида қилинган ишлар ҳақидаги ёзувларни қайд этиши лозим.



10-§. Эксперт ташкилотида ўзгаришлар


42. Ваколатли орган аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари реестрини юритиш, мазкур Қоидаларнинг талабларига доимий мувофиқликни ўрната олиши ва зарурат бўлганида аккредитация аттестатига ўзгартиришлар кирита олиши учун, эксперт ташкилоти барча режалаштирилаётган қуйидаги ўзгартиришлар тўғрисида, улар киритилмасидан олдин хабар бериши зарур (раҳбариятга штатларда бўладиган ўзгартиришлар олдиндан номаълум бўлган ҳоллар бундан истисно бўлиб, бу ўзгартиришлар тўғрисида имкони борича қисқа муддатда хабарнома юборилади):

а) юридик шахсга тегишли маълумотлар;

б) эксперт ташкилоти номи, юридик ва почта манзиллари;

в) масъул раҳбар ва мазкур Аккредитация мезонларининг 12-бандига мувофиқ тайинланган ходим;

г) эксперт ташкилоти фаолиятига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бинолар, жиҳозлар, асбоблар, материаллар, иш тартиблари ва ходимлар.






Аккредитация мезонларига

1-ИЛОВА



Аккредитация соҳасидаги ишларни бажарувчи ходимлар

ТАРКИБИ

Т/р


Ф.И.О.


Лавозими


Маълумоти


Фаолият соҳаси, экспертиза объекти


Ички аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар (эксперт гувоҳномаси ҳақидаги маълумотлар)


Изоҳ


1


2

3

4

5

6

7

Изоҳ: мазкур ташкилот асосий иш жойи ҳисобланган мутахассислардан ташқари жалб қилинадиган бошқа ташкилот мутахассислари алоҳида кўрсатилади (бу ҳақда жадвалнинг 7-бўлимида кўрсатилади).


Эксперт ташкилоти ходимининг малака варақаси

1. Фамилияси, исми, отасининг исми ____________________________

2. Туғилган кун, ой, йили _______________________________________

3. Иш жойи, лавозими __________________________________________

4. Маълумоти, маълумоти бўйича ихтисослиги ____________________

5. Илмий даражаси, илмий унвони _______________________________

6. Ихтисослик соҳаси бўйича иш тажрибаси _______________________

7. Уй манзили, телефон рақами __________________________________

8. Иш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар

Ишлаган даври


Ташкилот номи, шаҳар


Лавозими


1

2

3

9. Экспертиза ўтказиш борасидаги ишлардаги иштироки

Сана

Ташкилот, шаҳар

Объект

1

2

3

10. Махсус тайёргарлик ва аттестациядан (сертификациядан) ўтганлиги ҳақида маълумот

Сана


Ташкилот, шаҳар


Ихтисослик


Гувоҳнома рақами


1

2

3

4

11. Конгресслар, конференциялар ва семинарларда иштироки

Сана

Ўтказилган жой

Мавзу

Маъруза мавзуси

1

2

3

4

12. Нашр этилган ишлари

Сана

Номи


Нашриёт, ҳажми

1

2

3

Варақанинг охирги марта ўзгартирилган санаси: _______________

Раҳбар имзоси _______________ 

Эксперт имзоси ______________ 






Аккредитация мезонларига

2-ИЛОВА



Назорат, синов ва диагностик жиҳозлар

ҳамда ўлчов воситалари ҳақидаги

МАЪЛУМОТЛАР

Т/р

Жиҳоз ёки ўлчов асбоблари номи


Жиҳозлар ёки ўлчов асбобларини эксплуатация қилишга оид ҳужжатларнинг мавжудлиги


Ишлаб чиқарувчи (мамлакат, фирма)


Жиҳозлар ёки ўлчов асбобларининг текширувдан ўтганлиги ҳақидаги маълумотлар


Изоҳ


1

2

3

4

5

6

Аккредитация мезонларига

3-ИЛОВА



Норматив ҳужжатлар ҳақидаги

МАЪЛУМОТЛАР

Т/р

Ҳужжат белгиси


Ҳужжат номи


Ҳужжат ким томонидан ва қачон тасдиқланган, амал қилиш санаси


Изоҳ


1


2

3

4

5

Қоидаларга

3-ИЛОВА



МАЖБУРИЯТ ВАРАҚАСИ

Мен,


(фамилияси, исми, отасининг исми)

-


(иш жойи)

(лавозими)

баҳолашни ўтказиш талабларига риоя қилиш, баҳолаш натижасида олинган маълумотларни бошқаларга ошкор этмаслик, шунингдек баҳолаш ишларига ҳаққоний ва холис ёндашиш мажбуриятини ўз зиммамга оламан.





(имзо)


(сана)


Қоидаларга

4-ИЛОВА


Номувофиқлик баённомаси

Сана: _______________              Номувофиқлик баённомаси тартиб рақами ____


___________________________________

Талаби бажарилмаган (риоя этилмаган)

норматив ҳужжат номи ва (ёки) белгиси


___________________________________

Талаби бажарилмаган (риоя этилмаган)

норматив ҳужжатнинг тегишли банди

Масъул комиссия вакили

________________________________

                           (Ф.И.О.)

Эксперт ташкилоти масъул вакили

__________________________________

                     (Ф.И.О., лавозими)

Номувофиқлик мазмуни:

_____________________________________

          (Масъул комиссия вакилининг имзоси)


Номувофиқликни бартараф этиш учун ўтказилган тадбир:

_____________________________________                                    _______________

   (Эксперт ташкилоти масъул вакилининг имзоси)                                              (сана)


Номувофиқлик бартараф этилганлигини текшириш натижалари:

_____________________________________                                    _______________

             (Масъул комиссия вакилининг имзоси)                                                      (сана)


Қоидаларга

5-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЕР

ҚАЪРИНИ ГЕОЛОГИК ЎРГАНИШ, САНОАТДА,

КОНЧИЛИКДА ВА КОММУНАЛ-МАИШИЙ

СЕКТОРДА ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ

БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ

ИНСПЕКЦИЯСИ "САНОАТГЕОКОНТЕХНАЗОРАТ


САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ЭКСПЕРТИЗАСИ ТИЗИМИ


ни жойига бориб баҳолаш бўйича

(эксперт ташкилоти номи)



20__ йил "__" _________даги _____ - сон

ДАЛОЛАТНОМА

(эксперт ташкилоти ҳақидаги асосий маълумотлар)

баҳолаш ўтказилган жой (шаҳар, туман)

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг 20__ йил "__" _______да __-сон буйруғи асосида қуйида кўрсатилган таркибдаги комиссия:

Комиссия раиси



(Ф.И.О., лавозими)

Комиссия аъзолари



(Ф.И.О., лавозими)

20__ йил "_____" _________________ дан 20__ йил "_____" _________________ гача бўлган муддатда

____________________________________________ нинг аккредитация мезонларига мувофиқлигини

                  (эксперт ташкилоти номи)

баҳолаш ишларини олиб боришди.

Баҳолаш жараёнида қуйидагилар аниқланди:



Комиссия тавсиялари:



Хулоса:



Комиссия раиси



(имзо, Ф.И.О.)

Комиссия аъзолари



(имзо, Ф.И.О.)

Эксперт ташкилоти раҳбари



(имзо, Ф.И.О.)

Қоидаларга

6-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЕР

ҚАЪРИНИ ГЕОЛОГИК ЎРГАНИШ, САНОАТДА,

КОНЧИЛИКДА ВА КОММУНАЛ-МАИШИЙ

СЕКТОРДА ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ

БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

"САНОАТГЕОКОНТЕХНАЗОРАТ"


САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ЭКСПЕРТИЗАСИ ТИЗИМИ

20__ йил "__" _________да аккредитация

қилинган эксперт ташкилотлари реестрида

ЭТ - ______-сон билан рўйхатга олинган.

Амал қилиш муддати 20 __ йил

"___" ________________ гача

АККРЕДИТАЦИЯ АТТЕСТАТИ

Ушбу аккредитация аттестати


               

(эксперт ташкилоти номи ва юридик манзили)

саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга оширадиган ташкилотларга қўйиладиган талабларга мувофиқлигини тасдиқлайди.

Аккредитация соҳаси ушбу аккредитация аттестатининг ажралмас қисми бўлган иловада кўрсатилган.

"Саноатгеоконтехназорат"

давлат инспекцияси бошлиғи





(имзо)



(Ф.И.О.)

М.Ў.




Қоидаларга

7-ИЛОВА



ЭТ-______ -сонли Аккредитация аттестатига

ИЛОВА


___ варақдан ___ -варағи

(эксперт ташкилоти номи ва юридик манзили)

АККРЕДИТАЦИЯ СОҲАСИ


Т/р


Иш турлари, саноат тармоғи,

экспертиза объектлари


Иш турларини бажариш бўйича тегишли қонун

ҳужжатлари ва норматив техник ҳужжатлар

номи ва (ёки) белгиси


1

2

3

Ваколатли орган раҳбари




(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.




"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 43-сон, 463-модда.