ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Инсонпарварлик ва техник ёрдам /

Ўзбекистон Республикасига жалб этиладиган техник кўмак ҳажмлари тизимли асосда кўпайтирилишини таъминлаганлиги учун вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва масъулиятини ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.10.2009 й. 275-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 20 октябрдаги

275-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикасига жалб этиладиган техник

кўмак ҳажмлари тизимли асосда кўпайтирилишини

таъминлаганлиги учун вазирликлар, идоралар ва

ташкилотларнинг раҳбарлари ва мансабдор

шахсларини рағбатлантириш ва масъулиятини

ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом давлатлар, давлатларнинг ҳукуматлари, халқаро ва чет эл ҳукумат ташкилотлари, чет эл фуқаролари, шунингдек халқаро ва чет эл ноҳукумат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикасига жалб этиладиган беғараз техник кўмаги (кейинги ўринларда грантлар деб юритилади) ҳажмини кўпайтириш тизимли асосда таъминланганлиги учун вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва масъулиятини ошириш тартибини белгилайди.

2. Ўзбекистон Республикасига грантларни жалб этиш жараёнидаги фаол иштироки учун рағбатлантириш ва тақдирлаш тизими Ўзбекистон Республикасига грантларни жалб этиш жараёнида бевосита қатнашадиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари, Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари бошлиқлари ва ходимлари, халқаро молиявий институтлардаги Ўзбекистон Республикасидан бошқарувчилар офисларининг мансабдор шахслари учун белгиланади.


3. Рағбатлантириш ва тақдирлаш ходимлар меҳнатини рағбатлантиришнинг қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа усуллари билан биргаликда махсус пул тўловлари (кейинги ўринларда "мукофотлаш" деб юритилади) шаклида белгиланади.


4. Қуйидагилар мукофотлаш учун маблағлар манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар учун - бюджет ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағлари, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлар;

хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар учун - ўз маблағлари.



II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ГРАНТЛАР ЖАЛБ

ЭТИШ ҲАЖМИ КЎПАЙИШИНИ ТИЗИМЛИ АСОСДА

ТАЪМИНЛАЁТГАН ВАЗИРЛИКЛАР, ИДОРАЛАР ВА

ТАШКИЛОТЛАРНИНГ МАНСАБДОР ШАХСЛАРИНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


5. Рағбатлантириш чора-тадбирларини қўллаш учун қуйидагилар Ўзбекистон Республикасига грантлар жалб этиш жараёнида аниқ ҳар бир ходимнинг иштироки даражасини баҳолашнинг асосий мезонлари ҳисобланади:

грантларни жалб этиш масалаларида ташаббус кўрсатиш, уюшқоқлик ва изчиллик, беғараз техник кўмак лойиҳаларини олға силжитиш;

грантни жалб этиш ёки лойиҳани амалга ошириш жараёнида техник-иқтисодий асослаш ва техник-иқтисодий ҳисоб-китобни, бошқа лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашнинг сифат даражаси;

лойиҳани амалга ошириш жараёнига қўшилган шахсий улуш;

лойиҳа билан унинг параметрларида белгиланганига қараганда самарадорликнинг юқорироқ кўрсаткичларига эришиш.


6. Грантларни жалб этиш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича ташаббус кўрсатиб ва самарали ишлаш тизимли асосда олиб борилганлиги учун, лойиҳанинг аҳамияти ва шахсий улуш ҳисобга олинган ҳолда, ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқ вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассислари ҳисобот ярим йили ва йил якунлари бўйича лавозим маошларининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда мукофотланадилар.


7. Мукофотларнинг аниқ миқдорлари ва мукофотланадиган мансабдор шахслар рўйхати ҳар бир аниқ лойиҳа бўйича тегишли тузилмаларнинг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда аниқлаштирилади ва тасдиқланади.

Мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда тасдиқланган рўйхат асосида:

мансабдор шахсларни мукофотлаш - вазирлик, идора, ташкилот раҳбарининг буйруғига мувофиқ;

вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларини мукофотлаш - мутасаддилик қиладиган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари қарорига мувофиқ амалга оширилади.



III. ГРАНТЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ ИШИ ЗАРУР ДАРАЖАДА

ТАШКИЛ ЭТИЛМАГАНЛИГИ УЧУН ВАЗИРЛИКЛАР,

ИДОРАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ РАҲБАРЛАРИ

ВА МАНСАБДОР ШАХСЛАРИНИ ЖАВОБГАРЛИККА

ТОРТИШ ТАРТИБИ


8. Вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва мансабдор шахслари:

грантларни жалб этиш иши зарур тарзда ташкил этилмаганлиги, бу лойиҳа ҳужжатларини ўз вақтида ва сифатли тайёрлашга, лойиҳани амалга ошириш самарадорлигига, грантлар жалб этиш прогнозлари бажарилишига бевосита таъсир этганлиги;

лойиҳа таклифлари ўз вақтида ва сифатли тайёрланмаганлиги;

республика Ҳукумати томонидан, грантлар ажратиш тўғрисидаги битимлар, лойиҳа параметрлари билан белгиланган грантларни жалб этиш муддатлари ва лойиҳаларни амалга ошириш муддатлари барбод қилинганлиги;

лойиҳани амалга ошириш шартлари бузилганлиги муносабати билан лойиҳанинг параметрларида белгиланган самарадорлик кўрсаткичларига эришилмаганлиги;

жалб этилган грант маблағларидан бошқа мақсадда фойдаланилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


9. Ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган қоида бузилиши учун Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг раҳбарлари ва мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда интизомий жазонинг қуйидаги чоралари қўлланилиши мумкин:

мукофотдан маҳрум қилиш;

ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизигача миқдорда жарима солиш;

ҳайфсан бериш;

эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш.


10. Интизомий жазо чоралари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг грантлар жалб этилиши ва лойиҳалар амалга оширилиши тўғрисидаги хулосаси ҳисобга олинган ҳолда:

мансабдор шахсларга - вазирлик, идора, ташкилот раҳбарининг буйруғига мувофиқ;

вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларига - мутасаддилик қиладиган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари қарорига мувофиқ кўрилади.


11. Аниқ бир ижрочилар томонидан грантларни жалб этиш юзасидан амалга оширилган тадбирлар натижалари тегишли вазирликлар ва идоралар ҳайъатларида танқидий кўриб чиқилади.


12. Грантларни жалб этиш масалалари бўйича вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари ҳар чоракда мутасаддилик қиладиган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари томонидан эшитилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 43-сон, 457-модда.






























Время: 0.1885
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск