Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2009 й. 276-сон "Тошкент шаҳри, Сергели туманида жойлашган қурилиши тугалланмаган троллейбуслар таъмирлаш заводини очиқ акциядорлик-тижорат "Алоқабанк"ка сотиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.10.2009 й.

N 276




ТОШКЕНТ ШАҲРИ, СЕРГЕЛИ ТУМАНИДА

ЖОЙЛАШГАН ҚУРИЛИШИ ТУГАЛЛАНМАГАН

ТРОЛЛЕЙБУСЛАР ТАЪМИРЛАШ ЗАВОДИНИ

ОЧИҚ АКЦИЯДОРЛИК-ТИЖОРАТ

"АЛОҚАБАНК"КА СОТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2007 - 2010 йилларда хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 20 июлдаги ПҚ-672-сон Қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан Очиқ акциядорлик-тижорат "Алоқабанк"нинг "Ўзкоммунхизмат" агентлиги балансида бўлган Тошкент шаҳри, Сергели туманида жойлашган қурилиши тугалланмаган троллейбуслар таъмирлаш заводини (кейинги ўринларда - завод деб юритилади) бир йил мобайнида қўшимча 4 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритиш мажбурияти билан "нол" харид қийматида Очиқ акциядорлик-тижорат "Алоқабанк"ка сотиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

заводни Очиқ акциядорлик-тижорат "Алоқабанк"ка "нол" харид қийматида, 4 млрд. сўм миқдоридаги инвестицияни бир йил мобайнида киритиш, завод негизида замонавий технологиялар асосида фаолият кўрсатувчи мева-сабзавот маҳсулотлари сақлаш объектини қуриш ва ишга тушириш мажбуриятлари билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали сотсин;

Очиқ акциядорлик-тижорат "Алоқабанк" томонидан олинган инвестиция мажбурияти тўлиқ бажарилганидан сўнг, мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерини белгиланган тартибда расмийлаштирсин.


3. Очиқ акциядорлик-тижорат "Алоқабанк":

4 млрд. сўм миқдоридаги инвестицияни бир йил мобайнида киритиш, завод негизида замонавий технологиялар асосида фаолият кўрсатувчи мева-сабзавот маҳсулотлари сақлаш объектини қуриш ва ишга туширишни таъминласин;

ишга туширилган замонавий технологиялар асосида фаолият кўрсатувчи мева-сабзавот маҳсулотлари сақлаш объектини лизинг асосида ихтисослашган мева-сабзавот маҳсулотлари сақлаш ва қадоқлаш корхонасига берилишини таъминласин.


4. Очиқ акциядорлик-тижорат "Алоқабанк"ка қабул қилинган инвестиция мажбуриятларини бажаришда товарлар етказиб беришни истисно тариқасида, тендер савдоларисиз энг яхши танлов таклифларини танлаб олиш асосида амалга оширишга рухсат берилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон РеспубликасинингБош вазири                                Ш. Мирзиёев


















Время: 0.2027
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск