Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш /

Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳудудида ўзаро сув хўжалиги муносабатларини тартибга солиш Тартиби (ЎзР ВМ 05.01.2002 й. 8-сон қарорига 7-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 5 январдаги

8-сон қарорига

7-ИЛОВА



Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги

корхоналари ҳудудида ўзаро сув хўжалиги

муносабатларини тартибга солиш

ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Ушбу тартиб қайта ташкил этилган қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳудудида ўзаро сув хўжалиги муносабатларини тартибга солиш шартларини белгилайди.


1.2. Ушбу тартибда қуйидаги атамалар қўлланилган:

ўзаро сув хўжалиги муносабатларини тартибга солиш сувдан белгиланган лимит бўйича фойдаланиш режасини тузиш, сувдан фойдаланувчиларни ва сув истеъмолчиларини сув билан таъминлаш, сувни тақсимлаш, сув айланишини белгилаш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли устуворлигига риоя қилиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланилишини ва сув истеъмолини назорат қилиш, сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш ишларини ташкил этиш кабиларни ўз ичига олувчи ишлар мажмуи;


сувдан фойдаланувчи - сув ресурсларини сув объектидан олмаган ҳолда улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс;


сув истеъмолчиси - ўз эҳтиёжларини қондириш учун сув объектидан сув ресурсларини белгиланган тартибда олувчи юридик ёки жисмоний шахс;


сув истеъмолчилари уюшмаси - юридик шахслар бўлган сув истеъмолчилари томонидан сувга доир муносабатлар соҳасидаги ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек умумий манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш учун ихтиёрий асосда ташкил этиладиган нодавлат нотижорат ташкилоти;


сув хўжалиги объекти - сув ресурсларини тўплаш, бошқариш, етказиб бериш, улардан фойдаланиш, уларни истеъмол қилиш, ажратиб бериш ва муҳофаза қилиш мақсадида хўжалик фаолияти амалга ошириладиган сув объекти;


мелиоратив техника ва мол-мулк - экскаваторлар, бульдозерлар, скреперлар, дренаж ювиш агрегатлари, юк кўтариш кранлари ва қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳудудидаги сув хўжалиги объектларига хизмат кўрсатувчи бошқа мол-мулк;


фойдаланиш - сув хўжалиги объектларининг бир маромда ишлашини таъминловчи, объектларнинг техник ҳолатини кузатиш, текшириш, таъмирлаш-тиклаш ишларини бажариш ва уларни реконструкция қилиш ишларини ташкил этишни ўз ичига олувчи ишлар мажмуи;


сув олиш лимити - амалдаги қоидаларга мувофиқ мақсадли сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли учун ваколатли органлар томонидан белгиланадиган сув ресурсларининг чекланган ҳажми;


сувдан белгиланган лимит бўйича фойдаланиш ва сув истеъмоли режаси - сув олишнинг белгиланган лимити доирасида қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш режими, ҳудуднинг ирригация-мелиоратив ва тупроқ шароитларини ҳамда бошқа шартларни ҳисобга олган ҳолда сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг хўжалик фаолияти кўрсаткичлари асосида тузиладиган сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг сув объектларидан сув олиши жадвали.


II. СУВ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ УЮШМАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ

2.1. "Сув истеъмолчилари уюшмаси" (кейинги ўринларда Уюшма деб аталади) устун даражада гидрографик принцип ёки сув ресурсларини оқилона бошқариш ва улардан фойдаланишни таъминлайдиган бошқа шартлар бўйича ташкил этилади.

2.2. Юридик шахс ташкил этган ҳолда фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, шунингдек бошқа сув истеъмолчилари - юридик шахслар сув истеъмолчилари уюшмаларининг муассислари бўлиши мумкин.

Фермер ва деҳқон хўжаликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек бошқа сув истеъмолчилари сув истеъмолчилари уюшмалари аъзолари бўлиши мумкин.

2.4. Уюшма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, таъсис шартномаси ва уставга мувофиқ, ўз аъзоларининг пул ва моддий бадаллари ҳисобига амалга оширади.

Ўз фаолиятини амалга ошириш учун Уюшма қонунда белгиланган тартибда пул ва моддий маблағларни ҳамда бошқа манбаларни жалб этиши мумкин.


2.5. Уюшма юридик шахс ҳисобланади ва ўз номи ёзилган думалоқ муҳрга, штамп ва бланкларга, банкларда ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисоб рақамларига ҳамда алоҳида мол-мулкка эга бўлади.


2.6. Уюшма раҳбарлари, муҳандис-техник ходимлар, тармоқларнинг ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг штатдаги сони ҳар йили Уюшма аъзолари умумий йиғилишининг қарори асосида амалдаги нормативларга мувофиқ, бажариладиган ишлар тури ва ҳажмлари ҳисобга олинган ҳолда тасдиқланади.


2.7. Қайта ташкил этилаётган хўжаликнинг барча сув хўжалиги объектлари, шунингдек қайта ташкил этилаётган хўжаликнинг нормал фаолият кўрсатиш учун зарур мелиоратив техника, бинолар ва бошқа мол-мулки.

2.8. Уюшма ўзига берилган мол-мулкни бошқага бериш, сотиш, ижарага топшириш, алмаштириш, гаровга бериш ва вақтинчалик фойдаланиш учун тақдим этиш ҳуқуқига эга эмас.


2.9. Уюшманинг ўз аъзолари, бошқа ташкилотлар ва жисмоний шахслар билан барча ўзаро муносабатлари таъсис шартномаси ва уставга мувофиқ тузиладиган шарт-номалар асосида амалга оширилади.



III. СУВ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ


3.1. Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларини сув билан таъминлаш устуворлик бўйича, "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва сувдан белгиланган лимит бўйича фойдаланиш ва сув истеъмоли режалари асосида амалга оширилади.

Сув олишга фақат шартнома асосида сувни тартибга солиш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланган рўйхатдан ўтказилган сув ажратиш тармоқларида (каналларнинг сув олиш иншоотлари, қудуқ, насос станцияси (агрегат) ва бошқа сув олиш иншоотлари)да рухсат берилади.

Уюшманинг сув хўжалиги объектларидан фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига сув ажратишнинг қўшимча тармоқларини ўрнатиш масаласи Уюшма аъзоларининг умумий мажлисида ҳал этилади ва протокол билан тасдиқланади.

Бошқа сув хўжалиги объектларидан сув ажратишнинг қўшимча тармоқларини ўрнатиш масаласи хизмат кўрсатувчи фойдаланиш ташкилоти томонидан белгиланган тартибда ҳал этилади.

3.2. Уюшма сувдан лимит бўйича фойдаланиш ва сув истеъмоли режалари асосида ўз фаолияти ҳудудидаги барча сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларини сув билан таъминлаш учун сув олишга унга хизмат кўрсатувчи ирригация тизими бошқармаси билан шартнома тузади.

Унга хизмат кўрсатувчи ирригация тизими бошқармаси билан тузилган шартномада сув олиш манбаи кўрсатилган ҳолда ҳар 10 кунда сув олиш ҳажми кўрсатилади.

Шартноманинг намунавий шакли сув хўжалиги органлари томонидан белгиланган тартибда белгиланади.

3.3. Сувдан белгиланган лимит бўйича фойдаланиш режаси Уюшма томонидан бир йилда икки марта тузилади ҳамда ирригация туман бўлими билан келишган ҳолда унга хизмат кўрсатувчи ирригация тизими бошқармаси томонидан тасдиқланади.

Сувдан фойдаланишнинг лимитланган режаси таркибида сувдан фойдаланишнинг мақсадли вазифаси, сув айиргичлар ва суғориш каналлари кўрсатилган ҳолда истисносиз барча сув истеъмолчилари учун ҳар 10 кунда сув олиш ҳажми кўрсатилади.

3.4. Сув берилишини таъминлаш учун Уюшма ўзи хизмат кўрсатадиган зонадаги барча сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари билан ҳар 10 кунда бериладиган сув миқдорини, сув айиргичлар ва манбаларини кўрсатган ҳолда шартномалар тузади.

3.5.

Сув айиргичларнинг рўйхатдан ўтказилмаган жойларидан сув олиш ноқонуний ҳисобланади ва айбдорлар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.


3.6. Сув етказиб бериш бўйича Сув истеъмолчилари уюшмаси хизматларига, шунингдек кўрсатилган бошқа сув хўжалиги хизматларига шартнома асосида ҳақ тўланади.


IV. СУВ ХЎЖАЛИГИ ОБЪЕКТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


4.1. Сув хўжалиги объектларидан ва Уюшманинг бошқа мол-мулкидан фойдаланиш ҳамда Уюшманинг ўзининг таъминоти сув етказиб бериш бўйича хизматлар учун ҳақ тўлашдан фермер ва деҳқон хўжаликларидан, фуқаролардан ва Уюшманинг бошқа аъзоларидан ҳақ сифатида тушадиган маблағлар, шунингдек у томонидан кўрсатилган бошқа сув хўжалиги хизматлари ҳисобига уюшманинг суғориладиган ерлари майдони, қишлоқ хўжалик экинлари турлари, сув бериш ҳажми, тупроққлим хусусиятлари ва бошқа хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда Уюшма аъзоларининг умумий йиғилишида белгиланадиган миқдорларда амалга оширилади.

4.2. Уюшманинг сув хўжалиги объектларидан фойдаланишда ва Уюшманинг ўзининг таъминотида ҳар бир сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчисининг улушли қатнашишини аниқлаш учун ҳар йили амалдаги нормативлар асосида, қимматлашиш индекси ҳисобга олинган ҳолда харажатлар сметаси тузилади.

Сув хўжалиги органлари билан келишилган харажатлар сметаси Уюшма аъзоларининг умумий йиғилишида тасдиқланади.

4.3. Фермер ва деҳқон хўжаликлари, фуқаролар ва Уюшманинг бошқа аъзоларининг насос агрегатлари, мелиоратив техникаси ва бошқа мол-мулкидан фойдаланиш уларнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

4.4. Фермер ва деҳқон хўжаликлари, фуқаролар ва Уюшманинг бошқа аъзоларининг насос агрегатлари, мелиоратив техникаси ва бошқа мол-мулки алоҳида шартномалар бўйича улардан фойдаланиш учун Уюшмага берилиши мумкин.























































Время: 0.1391
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск