Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (Парламент) /

Ўзбекистон Республикасининг 31.10.1990 й. 154-XII-сон "Ўзбекистон Республикасида халқ депутатларининг мақоми тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

31.10.1990 й.

N 154-XII



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХАЛҚ

ДЕПУТАТЛАРИНИНГ МАҚОМИ

ТЎҒРИСИДА*


Ўзбекистон Республикасида халқ ўзи сайлаган депутатлар кўмагида халқ депутатлари Советлари орқали давлат ҳокимиятини амалга оширади. Бошқа барча давлат идоралари халқ депутатлари Советлари назоратидадир ва унга ҳисоб беради.

Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикасидаги барча халқ депутатларининг мақомини уларнинг энг муҳим депутатлик ваколатларини ва депутатлик фаолиятининг кафолатларини, депутатларнинг сайловчилар олдидаги масъулиятини, депутатларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароит яратилишини мустаҳкамлайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Депутатнинг давлат ҳокимиятини

амалга оширишдаги иштироки

Халқ депутатлари Советининг давлат ҳокимиятини амалга ошириши ҳар бир депутатнинг давлат ҳокимияти ишида ташаббускорлик ва фаоллик билан иштирок этишига асосланади.

Депутатлар Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашлари, халқ депутатлари маҳаллий Советлари ва уларнинг идоралари ишида қатнашиб, давлат, хўжалик ва ижтимоий-маданий қурилишнинг муҳим масалаларини ҳал этадилар, қонунларни ва Советларнинг бошқа қарорларини қабул қиладилар, давлат идоралари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ишини назорат қилиб борадилар.

Депутатлар ўз фаолиятида сайловчиларнинг манфаатларини ифода этадилар ва ҳимоя қиладилар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳудудида депутатлар ўз ваколатларини амалга оширадиган маъмурий-ҳудудий тузилманинг иқтисодий, маданий, миллий ва ўзга хусусиятларини ҳисобга оладилар.

Депутат ўз ишини Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси қонунларига мувофиқ, шунингдек халқ депутатлари тегишли Советларининг қарорлари, сайловчилар наказлари асосида қуради, ўз сайловолди дастурининг бажарилишига эришишга ҳаракат қилади.



2-модда. Депутатларнинг мақоми тўғрисидаги қонунлар

Ўзбекистон Республикасида халқ депутатларининг мақоми Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ушбу Қонун билан, Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари билан белгилаб қўйилади.



3-модда. Депутат ваколатларининг вужудга келиши ва муддати

Депутатнинг ваколатлари у Ўзбекистон Республикаси халқ депутати Қорақалпоғистон Республикаси халқ депутати ёхуд халқ депутатлари тегишли маҳаллий Советининг халқ депутати этиб сайланган кундан бошланади. Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши, халқ депутатлари маҳаллий Совети томонидан сайланадиган мандат комиссияси депутатлар ваколатларини текшириб чиқади. Тегишли Совет мандат комиссиясининг тақдимига мувофиқ депутатларнинг ваколатларини тўғри деб топиш ҳақида, сайлов тўғрисидаги қонунлар бузилган тақдирда эса - айрим депутатларнинг сайланишини ҳақиқий эмас, деб ҳисоблаш ҳақида қарор қабул қилади.

Депутатнинг ваколатлари янги чақириқ Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг, халқ депутатлари маҳаллий Советларининг халқ депутатлари сайланган кунда ёхуд ушбу Қонуннинг 8-моддасида кўзда тутилган ҳолларда тугайди.

Ўзбекистон Республикасида халқ депутатларининг ваколатларини бошқа шахсга бериш мумкин эмас.



4-модда. Депутатлик фаолиятини ишлаб чиқариш ва хизмат

вазифаларини бажариш билан қўшиб олиб бориш

Депутат ўз ваколатларини, қоида тариқасида, ишлаб чиқариш ёки хизмат фаолиятини тўхтатмаган ҳолда амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ депутати депутатлик ваколатларини амалга ошириш учун унга зарур бўлган муддатга ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан озод бўлиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашининг тегишли доимий комиссияси ёки қўмитаси таркибига сайланган Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикаси халқ депутати тегишли Советнинг, доимий комиссия ёки қўмитанинг қарорига биноан шу идора томонидан белгиланадиган муддатга ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан ишдан ишга ўтказиш тартибида озод этилади.

Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ депутатининг сайлов округида ишлаш, Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашининг, унинг идораларининг топшириқларини бажариш учун ва бошқа ҳолларда ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан озод этилишини расмийлаштириш тартибини тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши белгилайди.

Халқ депутатлари маҳаллий Советининг депутати ўз депутатлик ваколатларини амалга ошириш учун ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан тегишли Совет белгилайдиган тартибда озод қилиниши мумкин.



5-модда. Депутатнинг сайловчилар билан ўзаро муносабатлари,

депутатнинг улар олдида ҳисоб бериши ва масъулияти

Депутат сайловчилар, уни депутатликка номзод қилиб кўрсатган коллективлар ва жамоат ташкилотлари билан, шунингдек унинг сайлов округи ҳудудида жойлашган бошқа корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, давлат ва жамоат идоралари жамоалари билан доим алоқада бўлади.

Сайловчилар ўз депутатларига наказлар берадилар. Депутатлар сайловчиларнинг наказлари амалга оширилишига эришадилар.

Депутат сайловчилар олдида масъул бўлиб, уларга ҳисоб бериб туради.

Сайловчиларнинг ишончини оқламаган депутат қонунда белгилаб қўйилган тартибда чақириб олиниши мумкин.



6-модда. Депутатнинг Совет ва унинг идоралари

билан ўзаро муносабатлари

Депутат давлат ҳокимияти коллегиал вакиллик идорасининг аъзоси бўлиб, Советда ва Совет тузадиган қўмиталар, доимий комиссиялар, бошқа идоралар фаолятида унинг фаол иштирокини таъминлайдиган барча ҳуқуқларга тўла-тўкис эгадир, Совет олдида бурчлидир, Совет ва унинг идоралари топшириқларини адо этади.

Совет депутатларнинг Советдаги иши тўғрисидаги, уларнинг Совет ва унинг идоралари қарорлари ҳамда топшириқларини қандай бажараётганлиги ҳақидаги ахборотларини тинглашга ҳақлидир. Депутат Советдаги ўз вазифаларини бажармаган, вакиллик идорасининг белгилаб қўйилган иш тартибини бузган тақдирда депутатнинг ҳулқи тўғрисидаги масала Советда ёки Совет топшириғига кўра унинг Раёсати, Советнинг тегишли комиссияси, қўмитасида кўриб чиқилиши мумкин.

Халқ депутатлари тегишли Советларининг раёсатлари, ижроия ва бошқарув идоралари депутатларнинг ишида зарур ёрдам беради. Совет ва унинг идоралари фаолияти тўғрисида, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш режа (дастур)лари қандай бажарилаётгани, сайловчилар наказлари қандай амалга оширилаётганлиги тўғрисида, депутатларнинг танқидий мулоҳазалари ва таклифлари юзасидан қабул қилинган чоралар ҳақида депутатни хабабардор қилади, депутатларнинг Совет қонунларини, Советнинг иш тажрибасини, жамоатчилик фикрини ўрганишига кўмаклашади.



7-модда. Депутатлик одоби

Ўзбекистон Республикасида халқ депутатлари одоб ва ахлоқ қоидаларига қатъий этиши лозим. Депутатнинг ўз мақомидан давлат, жамият, фуқаролар манфаатларига зиён етказадиган тарзда фойдаланишига йўл қўйилмайди.

Депутатлик одоби бузилган тақдирда депутатнииг хулқ-атвори тўғрисидаги масала тегишли Совет ёки унинг топшириғига кўра Совет Раёсати, комиссияси, қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.



8-модда. Депутат ваколатларининг

муддатидан олдин тўхтатилиши

Депутат сайланган ёки тайинланган лавозимни эгаллаб туриш қонунга мувофиқ депутатлик ваколатларини бажаришга зид эканлиги ёхуд депутат бўлган шахсга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кириши муносаба билан, шунингдек депутат Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан маҳрум бўлган ҳолларда тегишли Совет томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ депутатнинг ваколатлари муддатидан олдин тўхтатилади.

Депутатнинг ваколатлари депутатнинг ўз ваколатларини бажаришга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар туфайли ёки бошқа шахсий сабабларга кўра истеъфога чиқиш тўғрисидаги шахсий аризаси муносабати билан Совет қабул қиладиган қарорга мувофиқ муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасида халқ депутатининг ваколатлари унинг қонунда белгиланган тартибда сайловчилар томонидан чақириб олиниши орқасида ҳам муддатидан олдин тўхтатилади.

Алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси халқ депутатининг ваколати Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарорига биноан муддатидан илгари тўхтатилиши мумкин. Халқ депутати деган юксак номни обрўсизлантирувчи хатти-ҳаракатлари, унинг давлат тузилиши асосларини қўпоришга, ижтимоий-сиёсий вазиятни барқарорлаштиришга, шунингдек давлат ҳокимияти ва:бошқаруви идораларининг қонунга мувофиқ қабул қилинган қарорларига, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига қарши қаратилган ғайриконституциявий хатти-ҳаракатларни содир этиши ёки шундай хатти-ҳаракатларга даъват этиши шундай масаланинг қараб чиқилиши учун асос бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Депутатлик одоби комиссияси ва Инсон ҳуқуқлари қўмитасининг фикрини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади.


II. ДЕПУТАТНИНГ СОВЕТДАГИ ФАОЛИЯТИ

9-модда. Депутатнинг Совет ишларида иштирок этиши

Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашлари ва маҳаллий Советларнинг сессияларида депутатлар давлат ҳокимиятининг тегишли ваколатли органи тасарруфига берилган муҳим масалаларни коллектив ва эркин муҳокама қилиш асосида кўриб чиқадилар ва ҳал этадилар.

Депутат Советнинг сессияларида ва Советнинг ўзи сайланган идоралари мажлисларида ҳозир бўлиши, уларнинг ишида фаол қатнашиши шарт. Мажлис ёки сессияга етиб келиш имконияти бўлмаган тақдирда депутат бу ҳақда тегишли бўлишига қараб Советнинг раёсатига ёки унинг раисига хабар қилади.

Халқ депутатлари Советларининг раёсатлари, шаҳар (ноҳияга бўйсунувчи шаҳар), посёлка ва қишлоқ Советларида эса - уларнинг раислари Советнинг сессияси чақириладиган вақт ва ўтказиладиган жой тўғрисида, уларда кўриб чиқиш учун киритиладиган масалалар ҳақида депутатга Ўзбекистон Республикаси қонунларида ва тегишли Советларнинг Иш тартибларида белгилаб қўйилган муддатларда олдиндан хабар берадилар ҳамда унга ана шу масалалар юзасидан тегишли материалларни олдиндан тақдим этадилар.



10-модда. Депутатнинг Совет сессиясидаги ҳуқуқлари

Депутат тегишли Совет сессиясида кўриб чиқилаётган барча масалаларда ҳал қилувчи овоз ҳуқуқидан фойдаланади.

Депутат қуйидагиларга ҳақлидир:

Совет идораларига сайлаш ва уларга сайланиш;

Совет қараб чиқиши учун масалалар таклиф этиш;

кун тартиби, муҳокама қилинаётган масалаларни кўриб чиқиш тартиби ва уларнинг моҳияти юзасидан таклифлар ва мулоҳазалар киритиш;

қарор лойиҳаларини ва уларга тузатишларни тақдим этиш;

Совет тузадиган идораларнинг шахсий таркиби ва Совет сайлаб қўядиган, тайинлайдиган ёки тасдиқлайдиган мансабдор шахсларнинг номзодлари хусусида ўз фикрини айтиш;

музокараларда қатнашиш, сўров билан мурожаат қилиш, докладчига ва раислик қилувчига саволлар бериш; жавоб талаб қилиш ва жавобларга баҳо бериш;

ўз таклифларини асослаб бериш учун ва овоз бериш сабаблари хусусида сўзга чиқиш, изоҳ бериш;

сессияда Советга бўйсунувчи ёки Совет назоратида бўлган ҳар қандай идора ёхуд мансабдор шахснинг ҳисоботини ёки ахборотини эшитиш тўғрисидаги таклифни киритиш;

Совет тузган ёки сайлаган идоралар таркибига ё бўлмаса у тайинлаган ёки тасдиқлаган мансабдор шахсларга ишонч масаласини қўйиш;

Совет ҳудудида жойлашган давлат ва жамоат идоралари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ижро этилиши ва тегишли Совет қарорларининг бажарилишини текшириш ҳақида таклифлар киритиш;

Советлар ва уларнинг идоралари мажлислари стенограммасидаги ва баёнларидаги ўз нутқларининг матни билан улар матбуотда эълон қилингунча танишиш, шунингдек эълон қилинмайдиган нутқларнинг матнини олиш;

фуқароларнинг ижтимоий аҳамиятга молик мурожаатларини ўқиб эшиттириш.

Депутат сессияда муҳокама қилинаётган масала юзасидан ўз нутқи, таклифлари ва мулоҳазаларининг матнини сессия баёнотига киритиш учун раислик қилувчига топшириши мумкин.

Совет ёки унинг идораси қабул қилган қарорга қўшилмаган депутат мажлисда ўзининг алоҳида фикрини баён этиш учун устун ҳуқуққа эга.

Халқ депутати Ўзбекистон Республикасида Совет ёки унинг идоралари мажлисида муҳокама қилинаётган масалалар юзасидан ўз нутқларида ёки овоз бериш чоғида баён қилган нуқтаи назар учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.

Мазкур ҳуқуқларни амалга ошириш тартиби ушбу Қонун ва тегишли Советнинг Иш тартиби билан, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.



11-модда. Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон

Республикаси халқ депутатларининг қонун чиқаришда

ташаббус кўрсатиш ҳуқуқи

Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикасининг халқ депутати тегишли Олий Кенгашда қонун чиқаришда ташаббус кўрсатиш ҳуқуқига эга, бу ҳуқуқ янги қонун ишлаб чиқиш зарурлиги тўғрисида масала қўйиш, янги қонун лойиҳаларини, амалдаги қонунларга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини Олий Кенгаш муҳокамасига киритиш тарзида, шунингдек амалдаги қонунларга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги таклифлар тарзида амалга оширилиши мумкин.

Қонун чиқаришда ташаббус кўрсатиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгилаб қўйилган тартибда амалга оширилади.



12-модда. Депутат сўрови

Депутат сўрови - Советнинг сессиясида давлат идораларига ва мансабдор шахсларга ижтимоий аҳамиятга молик масалалар юзасидан расмий тушунтириш бериш ёки ўз қарашини баён қилиб бериш ҳақида қўйилган талабдир.

Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси халқ депутати Олий Кенгашнинг сессияларида тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Президентига, Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши Раисига ва Ҳукуматига, вазирларига, тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан тузиладиган ёки сайлаб қўйиладиган бошқа давлат идораларининг раҳбарларига сўров билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир.

Ўзбекистон Республикаси халқ депутати жумҳурият ҳудудида жойлашган умумиттифоқ қарамоғидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси ваколатига кирадиган масалалар юзасидан сўров билан, Қорақалпоғистон муҳтор жумҳуриятининг халқ депутати эса Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган ва жумҳурият (Ўзбекистон Республикаси)га бўйсунувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарларига ҳам Қорақалпоғистон Республикаси ихтиёрига берилган масалалар юзасидан сўров билан мурожаат қилишга ҳақлидир.

Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси халқ депутати жумҳурият қонунларига мувофиқ давлат ҳокимияти ва бошқарувининг маҳаллий идораларига сўров билан мурожаат қилиши мумкин.

Маҳаллий Совет депутати Совет раёсатига, Советнинг раисига, ижроия қўмитасига, унинг бўлимлари ва бошқармалари раҳбарларига, шунингдек Совет ҳудудида жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарларига тегишли Совет ихтиёрига берилган масалалар юзасидан сўров билан мурожаат қилишга ҳақлидир.

Сўров депутат ёки бир гуруҳ депутатлар томонидан ёзма равишда ёки оғзаки берилиши мумкин. Ёзма равишда киритилган сўров Совет сессиясида ўқиб эшиттирилиши керак.

Сўров берилган давлат идораси ёки мансабдор шахс сўровга Советнинг сессиясида, лекин кечи билан уч кунлик муддатда ёки шу Совет белгилаб қўйган бошқа муддатда оғзаки ёки ёзма жавоб беришга мажбур. Депутат мансабдор шахснинг сўровга берган жавобига баҳо бериш ҳуқуқига эга. Сўров муносабати билан ўтказилган муҳокама натижаси бўйича Советнинг қарори қабул қилинади. Сўров, унга берилган жавоб ҳамда сўровни кўриб чиқиши натижалари юзасидан Совет қабул қилган қарор эълон қилинади.

Совет давлат идораси ёки мансабдор шахс зиммасига депутат сўрови юзасидан қабул қилинган қарорнинг бажарилиши тўғрисида Совет белгилаб қўйган муддатда ҳисобот бериш вазифасини юклашга ҳақлидир.



13-модда. Депутатларнинг Советнинг сессиясида киритган

таклифлари ва мулоҳазаларини кўриб чиқиш

Советнинг сессиясида депутатлар киритган ёки сессияда раислик қилувчига ёзма равишда берган таклифлар ва мулоҳазалар Совет, унинг қўмиталари ёки комиссиялари томонидан кўриб чиқилади, ёхуд тегишли давлат ва жамоат идоралари ҳамда мансабдор шахсларга кўриб чиқиш учун юборилади.

Советнинг сессиясида депутатлар киритган таклифлар ва мулоҳазалар юборилган давлат ва жамоат идоралари, шунингдек мансабдор шахслар бу таклифлар ва мулоҳазаларни узоғи билан бир ой ичида кўриб чиқишлари ва натижалари ҳақида бевосита депутатга, шунингдек тегишли равишда Совет раёсати ёки раисига, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига, Советнинг ижроия қўмитасига хабар қилишлари шарт.

Депутатларнинг таклифлари ва мулоҳазалари кўриб чиқилиши ва амалга оширилиши устидан назоратни тегишли равишда Советнинг раёсати, унинг доимий комиссиялари ва қўмиталари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, Советнинг ижроия қўмитаси олиб боради.



14-модда. Депутатнинг Совет идораларидаги фаолияти

Совет раёсати, қўмитаси, доимий комиссияси ва Советнинг бошқа идоралари таркибига кирган депутат мазкур идораларнинг кўриб чиқиши учун ҳар қандай масала ва таклифни киритишга, бу масала ва таклифларни кўриб чиқиш учун тайёрлашда, уларни муҳокама қилиш ва улар юзасидан қарор қабул қилишда иштирок этишга, шунингдек Совет ҳамда унинг идоралари қарорларини рўёбга чиқаришни ташкил этишда ва бу қарорларнинг бажарилишини назорат қилишда иштирок этишга ҳақлидир.

Депутат Совет идорасининг таркибида бўлса-ю, унинг қарорига қўшилмаса, Советнинг сессиясида ўз нуқтаи назарини баён қилиб беришга ёки бу ҳақда раислик қилувчига ёзма равишда хабар қилишга ҳақлидир.

Совет қўмитаси ёки доимий комиссияси таркибига сайланган Ўзбекистон Республикаси халқ депутати қўмита ёки комиссиянинг ишида ҳал қилувчи овоз ҳуқуқи билан қатнашади.

Қўмита ёки доимий комиссиянинг аъзоси бўлмаган Ўзбекистон Республикаси халқ депутати қўмита ёки доимий комиссия мажлисида маслаҳат овози ҳуқуқи билан қатнашиши мумкин.

Депутат қўмита ёки комиссия ишида сурункасига қатнашмаганлиги учун унинг таркибидан чиқарилиши мумкин.



15-модда. Депутатнинг Совет ва унинг идоралари топшириғига

мувофиқ давлат ва жамоат идоралари, корхоналар, муассасалар

ва ташкилотлар ишини текширишда қатнашиши

Депутат Совет ёки унинг идоралари топшириғи билан Совет ҳудудида жойлашган давлат ва жамоат идоралари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг Совет ихтиёридаги масалаларга доир ишларини текширишда қатнашиши, зарур ҳужжатлар билан танишиб чиқиши, депутат тафтишини ўтказиши мумкин. Текширув натижалари тўғрисида депутат Совет ёки унинг идораларини, шунингдек тегишли давлат ва жамоат идораларини, корхоналар, муассасалар, ташкилотларни хабардор қилади ва зарур ҳолларда уларнинг ишини яхшилаш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ғайриқонуний қарорларни бекор қилиш, давлат интизоми ва қонунни бузишда айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида таклиф киритади.

Депутат Совет ва унинг идораларида Совет ҳудудида жойлашган давлат ва жамоат идоралари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ишини текшириш зарурлиги тўғрисидаги, қонунда белгилаб қўйилган тартибда ҳар қандай иш юзасидан тергов ўтказиш ҳақидаги масалани қўзғатишга ҳақлидир.



16-модда. Депутатлик тафтиши

Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши ва улар идораларининг қарори билан ёхуд камида 30 кишидан иборат Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси халқ депутатлари гуруҳининг ташаббуси билан депутат тафтиши тайинланиши мумкин. Барча давлат идоралари ва мансабдор шахслар текширишни ўтказишда зарур ёрдам беришлари шарт; Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси халқ депутатининг ёки тафтиш олиб бораётган депутатлар комиссиясининг талабига мувофиқ масалани холисона ўрганиш учун зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни ҳеч монеликсиз беришлари шарт. Депутат тафтишини олиб бораётган депутатларга тушунтиришлар беришдан бош тортишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Тушунтиришлар беришдан бош тортиш қонунда белгиланган жавобгарликка олиб келади.

Тафтиш натижалари тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши ёки уларнинг идораларига маълум қилинади.



III. ДЕПУТАТНИНГ САЙЛОВ ОКРУГИДАГИ ФАОЛИЯТИ

17-модда. Депутатнинг сайлов округидаги

иш билан боғлиқ ҳуқуқлари

Ўз ваколатларини амалга ошириш учун депутатлар сайлов округларида қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:

давлат бошқаруви идораларида сайлов округидаги фуқароларнинг муҳим манфаатларига тааллуқли бўлган ҳар қандай масалаларни кўриб чиқиш чоғида иштирок этиш; бу идоралар ана шундай масалаларнинг кўриб чиқилиши тўғрисида депутатларни олдиндан хабардор қилиб қўйишлари шарт;

ўз ташаббуслари билан зарур бўлса давлат идораларининг вакилларини, жамоатчиликни ва халқ назоратчиларини жалб этиб, фуқаролар, ташкилотларнинг мурожаатларидан ва бошқа манбалардан ўзига маълум бўлиб қолган қонунлар, фуқаролар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари бузилганлиги, сансалорлик ва тўрачилик кўринишлари тўғрисидаги маълумотларни текшириш, бунинг учун зарур маълумотларни олиш, тегишли идоралар ва мансабдор шахслардан аниқланган камчиликларни бартараф этишни талаб қилиш;

округ сайловчиларининг йиғилишларини, конференцияларини, меҳнат жамоалари ва жамоат ташкилотлари, ҳаракатларнинг маҳаллий идоралари билан учрашувлар ўтказиш;

халқ депутатларининг, сайловчиларнинг турли уюшмалари ишида, ҳудудаги ижтимоий ўз-ўзини бошқариш идоралари ишида, меҳнат жамоаларини жамоат ташкилотлари иа ҳаракатларининг, истиқомат жойларидаги фуқароларнинг ва ҳарбий қисмлардаги ҳарбий хизматчиларнинг йиғилишларида қатнашиш.

Депутат тегишли Советлар томонидан таъсис этиладиган матбуот саҳифаларида, радио ва телевидение орқали ўз депутатлик фаолияти юзасидан чиқишга устун даражада ҳақлидир. Депутат тақдим этган материалларни унинг розилигисиз таҳрир этишга йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикасида халқ депутатлари оммавий ахборот воситаларида чиқишдан иборат ҳуқуқдан фойдаланишда ўзаро тенгдирлар.



18-модда. Депутатнинг сайлов округидаги

иши билан боғлиқ вазифалари

Депутатлар ўз сайлов округларида:

Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашларининг, халқ депутатлари маҳаллий Советларининг иши тўғрисида, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш режалари ва дастурлари, Советларнинг қарорлари, сайловчиларнинг наказлари, шунингдек ўзларининг сайловолди дастурлари қандай бажарилаётгани ҳақида аҳолига мунтазам равишда маълум қилиб туришга;

қонунлар, Совет ва унинг идоралари қарорларининг бажарилишини ташкил этиш ҳамда назорат қилишда қатнашишга;

жамоатчилик фикрини, аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини ўрганишга, улар ҳақида Советга ва унинг идораларига маълум қилишга, ана шу талаб-эҳтиёжларни қондириш юзасидан таклифлар киритиш ва бошқа чоралар кўришга;

фуқаролар ўзини ўзи бошқаришининг турли шаклларини, уларнинг ижтимоий фаоллигини авж олдиришга, уларни давлат ҳамда жамоат ишларши бошқаришга жалб этишга кўмаклашишга мажбурдирлар.



19-модда. Депутатнинг фуқаролар таклифлари,

аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиши

Депутат сайловчилардан ўзига тушган таклифлар, аризалар ва шикоятларни қонунда белгилаб қўйилган тартибда кўриб чиқади, уларнинг тўғри ва ўз вақтида ҳал этилиши чораларини кўради; ўз сайлов округидаги аҳоли пунктларида фуқароларни мунтазам равишда қабул қилиб туради. У фуқароларни қабул қилишда иштирок этиш учун сайлов округи ҳудудида жойлашган давлат ва жамоат идораларининг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларини таклиф қилишга ҳақлидир, улар депутатнинг илтимосига кўра қабулда қатнашишга мажбурдирлар.

Депутат шикоятларни келтириб чиқараётган сабабларни ўрганади ҳамда зарур ҳолларда ўз таклифларини Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашига, халқ депутатлари маҳаллий Советига, бошқа давлат ва жамоат идораларига, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга киритади.

Депутат ўзи юборган таклифлар, аризалар ва шикоятлар Советнинг ҳудудида жойлашган давлат ва жамоат идораларида, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда кўриб чиқилишини назорат қилишга ва уларни кўриб чиқишда шахсан иштирок этишга ҳақлидир. Давлат ва жамоат идоралари ҳамда ташкилотларининг мансабдор шахслари депутатнинг назорат қилиш борасидаги фаолиятида унга ёрдам беришлари шарт.



20-модда. Депутатнинг сайловчилар олдидаги ҳисоботи

Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси халқ депутати вақти-вақти билан, аммо йилига камида бир марта, маҳаллий Совет депутати эса йилига камида икки марта ўз иши, сайловолди дастури, наказлар қандай бажарилаётганлиги ҳақида, Совет ва Советнинг у сайланган идоралари иши тўғрисида сайловчилар, уни депутатликка номзод этиб кўрсатган жамоалар ва жамоат ташкилотлари олдида ҳисобот бериб туриши шарт. Депутатнинг ҳисоботи, шунингдек тегишли Совет томонидан белгиланган миқдордаги сайловчилар гуруҳининг талабига биноан ҳам ўтказилиши мумкин.

Депутатнинг ҳисоботлари шу мақсадда чақириладиган сайловчиларнинг йиғилишларида, шунингдек мазкур сайлов округи сайловчилари делегатларининг конференцияларида ўтказилади.

Депутатнинг ҳисоботини тинглаётган йиғилиш, конференция сайловчиларнинг депутатга таклифлари ва мулоҳазалари баён этилган қарорни қабул қилади, бу қарор округ сайловчиларига маълум қилинади.

Маҳаллий ҳокимият идоралари, жамоат ташкилотлари, халқ депутатлари Советлари, тегишли жамоат ташкилотлари таъсис этган оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Республикасидаги халқ депутатларининг ҳисоботлари ёритилишини таъминлайдилар.



21-модда. Ҳисоботларни ҳамда сайловчилар билан

учрашувларни ўтказишда депутатга кўмаклашиш

Депутатларнинг ҳисоботларни ва улар билан учрашувларни ўтказиш учун сайловчиларнинг йиғилишлари, конференцияларини Советларнинг раёсатлари, меҳнат жамоаларининг кенгашлари, ижтимоий ўзини ўзи бошқариш идоралари чақирадилар.

Депутатга ҳисоботларни ва сайловчилар билан учрашувларни ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар таъминланади. Унинг илтимосига кўра тегишли Совет раёсати ёки ижроия қўмитаси, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг маъмурияти ва жамоат ташкилотлари бино ажратиб, депутатнинг ҳисоботи, унинг сайловчилар билан учрашувлари ўтказиладиган, депутатнинг фуқароларни қабул қиладиган вақти ва жойини фуқароларга маълум қиладилар, қабул ва учрашувларда қатнашиш учун депутатнинг таклифига биноан ўзларининг масъул вакилларини юборадилар, шунингдек депутатнинг жойлардаги ишига кўмаклашиш юзасидан бошқа чора-тадбирларни кўрадилар. Ҳисоботлар ва чиқишлар учун зарур бўлган маълумотнома ва ахборот материаллари депутатнинг илтимосига биноан тегишли равишда у депутат бўлган Совет раёсати ёки ижроия қўмитаси томонидан, сайлов округи ҳудудида жойлашган Советларнинг раёсатлари ёки ижроия қўмиталари томонидан берилади.



22-модда. Депутатнинг қуйи Советлар ишида қатнашиши

Депутат ўзи сайланган Совет ҳудудидаги қуйи Советлар ва уларнинг идоралари мажлисларида маслаҳат овози билан қатнашишга ҳақлидир.



23-модда. Депутатнинг қонун бузилган ҳолларни

бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқи

Давлат ҳокимиятининг вакили сифатида депутат фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатлари бузилганлиги ёки қонунчилик ўзгача тарзда бузилган ҳолларга дуч келганда ўша жойнинг ўзида бундай бузилишларнинг тўхтатилишини талаб қилишга, зарур ҳолларда эса, бундай бузилишларга чек қўйишни талаб қилиб, тегишли идоралар ва мансабдор шахсларга мурожаат этишга ҳақлидир. Қонунчиликни бузиш факти депутат ёки унинг талаби билан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ёки назорат идорасининг вакили тузган протоколда қайд этилиши мумкин. Депутат талаб билан мурожаат этган давлат ва жамоат идораларининг мансабдор шахслари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг маъмурияти, шунингдек милиция ходимлари қонун бузилган ҳолларни бартараф этиш учун, зарур ҳолларда эса айбдорларни жавобгарликка тортиш учун зудлик билан чоралар кўришлари ва кейинчалик буни депутатга маълум қилишлари шарт. Чора кўрмаган тақдирда мансабдор шахслар қонунда белгиланган тартибда интизомий ёки жиноий жавобгар бўладилар.



24-модда. Депутатларнинг депутатлар гуруҳига

ва депутатла клубларига уюшиш ҳуқуқи

Депутатлар Советда, сайлов округларида, меҳнат жамоаларида ўз ваколатларини амалга ошириш юзасидан биргаликда иш олиб бориш учун ўзаро розилик асосида доимий ва муваққат депутатлар гуруҳларига, депутат клубларига бирлашишлари мумкин.

Депутатлар гуруҳлари ва клублари фаолиятининг тартиби ва уларнинг ҳуқуқлари тегишли Советнинг Иш тартиби билан, Ўзбекистон Республикасининг депутатлик фаолияти масалаларини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.



IV. САЙЛОВЧИЛАР НАКАЗЛАРИ БИЛАН

ИШЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

25-модда. Халқ депутатларига наказлар

Округ сайловчиларининг вакиллари қатнашадиган йиғилишлар ёки конференцияларда халқ депутатлигига номзодлар билан учрашувлар чоғида депутатликка номзоднинг фикрини албатта ҳисобга олган ҳолда қабул қилинган топшириқлар наказлар ҳисобланади. Қабул қилинган наказлар рўйхати сайловчилар йиғилиши ёки конференциясининг баёнида ёзиб қўйилади.

Рўёбга чиқарилиши жумҳурият идораларининг ихтиёрида бўлган топшириқларгина Ўзбекистон Республикаси халқ депутатларига наказлар деб, мухтор жумҳурият ёки тегишли маҳаллий идораларнинг ихтиёрида бўлган топшириқлар эса Қорақалпоғистон Республикаси халқ депутатларига, халқ депутатлари маҳаллий Советларининг халқ депутатларига наказлар деб қаралади.

Депутатликка номзод сайловчиларнинг йиғилиши ёки конференцияси киритган таклиф ўзининг сайловолди дастурига ёки амалдаги қонунларга зид бўлган тақдирда уни наказ сифатида қабул қилмасликка ҳақли бўлиб, бу ҳам сайловчилар йиғилиши ёки конференциясининг протоколида акс эттирилади.



26-модда. Наказларни умумлаштириш ва кўриб чиқиш

Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси халқ депутатлари, маҳаллий Советларнинг халқ депутатларига берилган наказларни тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон муҳтор жумҳурияти Олий Кенгашлари Раёсатлари ва Ўзбекистон Республикаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ҳукумати, халқ депутатлари маҳаллий Советларининг раёсатлари ҳамда ижроия қўмиталари, халқ депутатлари Советлари қўмиталари ва доимий комиссияларининг таклифлари ва фикр-мулоҳазаларини эътиборга олиб умумлаштиради ҳамда дастлабки тарзда кўриб чиқади.

Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ҳукумати, халқ депутатлари маҳаллий Советининг ижроия қўмитаси тегишли Совет қўмиталари доимий комиссияларининг хулосаларини ҳисобга олиб, наказларни, бажариш бўйича тадбирларнинг йиғма режасини тегишли бўлишига қараб Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши, халқ депутатлари маҳаллий Совети муҳокамасига киритади. Халқ депутатлари Советлари наказларни ижро этиш учун қабул қилиш ҳақида қарорлар чиқаради. Совет айрим наказларни бажариш мақсадга мувофиқ эмаслиги ёки бажаришнинг йўқлиги тўғрисида асосли қарор қабул қилишга ҳақлидир.

Халқ депутатлари Советлари иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш режаларини ишлаб чиқиш ҳамда бюджетни тузиш чоғида, шунингдек бошқа масалалар юзасидан қарорларни тайёрлаш чоғида наказларни ҳисобга оладилар. Уларни амалга ошириш чора-тадбирлари режаларда ва бюджетда махсус бўлимга ажратилади.



27-модда. Наказларни бажаришни ташкил қилиш

Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашлари, халқ депутатлари маҳаллий Советлари ижро этиш учун қабул қилган наказларнинг бажарилишини уларнинг ижроия идоралари ва бошқарув идоралари, жумҳуриятнинг бошқа идоралари ҳамда маҳаллий идоралар таъминлайдилар.

Сайлов чоғида депутат этиб сайланмаган номзодларга берилган наказларда айтилган таклифлар кўриб чиқиш ва чоралар кўриш учун тегишли идоралар ҳамда мансабдор шахсларга юборилади. Бундай таклифларни кўриб чиқиш ва бажариш натижалари тўғрисида жумҳурият идоралари, халқ депутатлари маҳаллий Советларининг раёсатлари фуқароларни бевосита хабардор қиладилар.



28-модда. Наказларнинг ижросини назорат қилиш

Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси халқ депутатларига берилган наказларнинг бажарилиши устидан назоратни тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашлари, уларнинг қўмиталари ва доимий комиссиялари, Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ депутатлари; халқ депутатлари маҳаллий Советларининг халқ депутатларига берилган наказларнинг бажарилиши устидан назоратни эса тегишли халқ депутатлари Советлари, уларнинг қўмиталари ва доимий комиссиялари, депутатлар амалга оширадилар.

Советларнинг қўмиталари ва доимий комиссиялари наказлар бўйича тадбирларнинг бажарилиши билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқадилар, Советлар ижроия ва бошқарув идоралари, бошқа давлат идоралари раҳбарларининг ва мансабдор шахсларнинг ахборотини тинглайдилар.

Ижроия ва бошқарув идоралари наказларга доир қарорлар қандай бажарилаётгани ҳақида йилига камида бир марта халқ депутатлари Советларига мълум қилиб турадилар.



29-модда. Халқ депутатининг наказлар билан ишлашда қатнашуви

Халқ депутати наказларни умумлаштиришда, уларни амалга оширишга доир тадбирларни ишлаб чиқиш ва муҳокама қилишда қатнашади, уларнинг ижросини назорат қилиб туради, наказлар қандай бажарилаётгани тўғрисида сайловчиларга ва жамоат ташкилотларига ахборот бериб боради.

Халқ депутати Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашининг, маҳаллий Советнинг ёки улар идораларининг топшириғига мувофиқ, шунингдек ўз ташаббуси билан зарур ҳолларда мутахассисларни жалб қилиб, наказларнинг бажарилишини текширади. Текшириш натижалари тўғрисида халқ депутати тегишли бўлишига қараб Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашига, маҳаллий Советга ёки уларнинг идораларига, шунингдек сайловчиларга ахборот беради.



30-модда. Наказлар билан ишлашда ошкоралик

Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашларининг, халқ депутатлари маҳаллий Советларининг наказлар юзасидан қабул этган қарорлари халққа маълум қилиниши керак.

Оммавий ахборот воситалари сайловчиларнинг наказлари қандай бажарилаётганлигини ёритиб борадилар.



V. ДЕПУТАТЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ

АСОСИЙ КАФОЛАТЛАРИ

31-модда. Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон

Республикаси халқ депутатининг қонун чиқаришда

ташаббус кўрсатиш ҳуқуқини амалга

ошириш кафолатлари

Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси халқ депутатининг қонун чиқаришда ташаббус кўрсатиш ҳуқуқига:

Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши мажлисида қонун чиқаришда ташаббус кўрсатиш ҳуқуқи тартибида киритилган таклифни албатта кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини: қонунни қабул қилиш; янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилиш; таклиф этилган қонун лойиҳасини узил-кесил ишлаб чиқиш учун тегишли қўмиталарга ва доимий комиссияларга юбориш; қонун чиқариш соҳасидаги ташаббусни асосли равишда рад этиш ҳақидаги қарорни қабул қилиш билан;

таклифларнинг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси халқ депутати қонунга киритган барча тузатишларнинг албатта овозга қўйилиши билан кафолат берилади.



32-модда. Депутатнинг ҳуқуқлари, шаъни

ва қадр-қимматини муҳофаза қилиш

Ўзбекистон Республикасида ҳар бир депутатга ўз ваколатларини тўсқинликсиз ва самарали амалга ошириши учун шароит яратилишига кафолат берилади, унинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати муҳофаза қилинади.

Депутатнинг шаъни ва қадр-қимматига қасд қилган шахслар қонунга мувофиқ маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар. Ўзбекистон Республикаси халқ депутатини ошкора ҳақорат қилиш, шунингдек унга нисбатан туҳмат қилиш қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Давлат ва жамоат идораларининг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг депутат олдидаги ўз вазифаларини бажармаётган, унинг ишига тўсқинлик қилаётган, унга атайлаб сохта маълумот бераётган, депутатлик фаолияти кафолатларини бузаётган мансабдор шахслари лавозимидан бўшатилишга қадар интизомий жавобгарликка ёки қонунга мувофиқ, маъмурий ёхуд жиноий жавобгарликка тортиладилар.

Ўзбекистон Республикасида депутатлик вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилиш ёки кимнингдир фойдасига қарорлар қабул қилинишига эришиш мақсадида қандайдир шаклда бўлмасин, халқ депутатига таъсир кўрсатиш қонунда белгиланган тартибда жазоланади.



33-модда. Депутатнинг мансабдор шахслар

томонидан дарҳол қабул қилиниши ҳуқуқи

Депутатлик фаолияти масалалари юзасидан депутат депутатлик гувоҳномасини кўрсатиб Совет ҳудудидаги давлат ва жамоат идораларига, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга монеликсиз кириш ҳуқуқидан, шунингдек уларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслар томонидан дарҳол қабул қилиниш ҳуқуқидан фойдаланади.

Фаолияти давлат сири билан ҳамда қонун муҳофаза қиладиган бошқа бир сир билан боғлиқ ташкилотларга депутатларнинг бориш тартиби қонунда белгиланади.



34-модда. Депутатнинг мурожаатларини кўриб чиқиш

бўйича мансабдор шахсларнинг бурчлари

Депутат барча давлат ва жамоат идораларига, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга, мансабдор шахсларга депутатлик фаолияти билан боғлиқ масалалар хусусида мурожаат қилишга ва ўртага қўйилган масалаларни кўриб чиқишда қатнашишга ҳақлидир. Мазкур идоралар ва мансабдор шахслар депутатнинг мурожаатига зудлик билан, қўшимча равишда ўрганиш ёки текшириш зарур бўлган тақдирда эса бир ой муддатдан кечикмай жавоб қайтаришлари шарт.

Депутатларнинг ғоят муҳим масалалар, шу жумладан, тегишли қарорларини қабул қилиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш зарурлиги тўғрисидаги мурожаатлари тегишли равишда Советларнинг раёсатлари, ижроия қўмиталари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ҳайъатлари, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан кўриб чиқилиши лозим. Кўриб чиқиладиган кун тўғрисида депутат олдиндан хабардор қилиниши керак.



35-модда. Депутатга ўз ваколатларини амалга

ошириши учун шарт-шароитлар яратиш

Совет, бошқа давлат ва жамоат идоралари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари депутатга ўз ваколатларини амалга ошириши учун шарт-шароитлар яратиб берадилар.

Совет раёсати, Советнинг ижроия ва бошқарув идораси депутатларнинг тегишли бўлишига қараб Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши, халқ депутатлари маҳаллий Совети, уларнинг қўмиталари ва доимий комиссиялари, депутатлар гуруҳлари ишида қатнашишлари учун бинолардан, шунингдек Советнинг кутубхона фондлари ва архивларидан, алоқа воситаларидан, Советда мавжуд бўлган электрон-ҳисоблаш техникаси, ташкилий техникадан, нусха кўчириш, кўпайтириш ва босиб чиқариш техникасидан фойдаланиш имкониятини таъминлайдилар.

Совет ҳудудида жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар депутат фаолиятини таъминлаш учун ўзларида мавжуд бўлган электрон-ҳисоблаш, ташкилий техникадан, нусха кўчириш, кўпайтириш ва босиб чиқариш техникасидан фойдаланишда Советга ёрдам берадилар.

Давлат ва жамоат идоралари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар депутатлик фаолиятини амалга ошириш чоғида Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси халқ депутатларининг сайлов округлари бўйлаб сафарларини уюштиришда, уларга транспорт беришда, уларни навбатдан ташқари меҳмонхоналар билан таъминлашда кўмаклашадилар.

Халқ депутатлари маҳаллий Советларининг раёсатлари, ижроия қўмиталари Ўзбекистон Республикаси халқ депутатига депутатлик ваколатларини амалга ошириши учун алоқа воситалари билан жиҳозланган алоҳида хона берадилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши идораларига сайланган ва шу муносабат билан ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан озод қилинган ҳамда Тошкентда доимий истиқомат жойига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси халқ депутатига оила аъзолари билан бирга яшаши учун вақтинчалик хизмат турар жойи берилади.

Депутат ва унинг оила аъзолари эгаллаб турган доимий истиқомат жойидаги уй шу давр мобайнида банд қилиб қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси халқ депутати аҳоли билан янада яқиндан алоқа боғлаб туриш, ўз ишида доимий ёрдам олиб туриш учун жамоатчилик асосида ёрдамчиларга, шу жумладан, халқ депутатлари маҳаллий Советлари аппарати ходимларидан бўлган ёрдамчиларга эга бўлиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси халқ депутатларининг фаолиятини таъминлаш тартиби тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашлари томонидан белгиланади.



36-модда. Депутатни ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларидан

озод қилиш ва депутатлик фаолияти билан боғлиқ

харажатларни қоплаш

Олий Кенгаш ёки халқ депутатлари маҳаллий Советининг сессиялари вақтида, шунингдек қонунда кўзда тутилган бошқа ҳолларда депутатлик ваколатларини амалга ошириш учун депутат ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан озод қилинади ва унинг депутатлик фаолияти билан боғлиқ харажатлари тегишли давлат бюджети ёки маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади.

Ўзбекистон Республикаси халқ депутатларининг депутатлик ваколатларини бажариш билан боғлиқ харажатларини қоплаш ҳоллари, тартиби ва харажатлар миқдорини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашида доимий иш олиб борувчи Ўзбекистон Республикаси халқ депутатларига отпускалар бериш тартибини Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши белгилайди.

Ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан озод қилинган ва Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига ёки унинг идораларига ишга ўтказилган Ўзбекистон Республикаси халқ депутатига депутатлик вазифаларини бажариш даврида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши белгилайдиган миқдорда иш ҳақи тўланади.



37-модда. Депутатнинг ахборот ва маслаҳатлар олиш ҳуқуқи

Совет раёсати, Советнинг ижроия қўмитаси депутатни Олий Кенгаш ёки халқ депутатлари маҳаллий Совети қабул қилган ҳужжатлар, расмий нашрлар, Совет ҳамда унинг идораларининг ахборот ва ёрдамчи материаллари билан таминлайдилар.

Халқ депутатлари маҳаллий Советларининг раёсати ва ижроия қўмиталари, Совет ҳудудида жойлашган бошқа давлат ва жамоат идоралари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг маъмурияти депутатнинг илтимосига биноан уни депутатлкк фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан мутахассисларнинг маслаҳатлари билан таъминлашлари ва унга зарур ахборотни зудлик билан, бундай имконият бўлмаган тақдирда бир ой муддатдан кечиктирмай беришлари шарт.

Давлат сири ҳисобланган ёки қонун билан сир сақланадиган бошқа ахборотни депутатга бериш тартиби қонун билан белгиланади.



38-модда. Халқ депутатига ҳуқуқий ёрдам бериш

Халқ депутатлари Советларининг раёсатлари. уларнинг ижроия ва бошқарув идоралари, корхоналар, ташкилотлар, илмий-ҳуқуқий муассасалар, ўқув юртлари маъмурияти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари халқ депутатининг депутатлик фаолиятида юзага келадиган ҳуқуқий масалаларда унга ёрдам берадилар.



39-модда. Депутатнинг транспортда бепул юриш ҳуқуқи

Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси халқ депутати тегишли жумҳуриятнинг ҳудудида барча темир йўл, автомобиль, ҳаво, ички йўлларда ва барча турдаги шаҳар пассажир транспортида (такси бундан мустасно) текин юриш, шунингдек йўл патталарини навбатсиз сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланади.

Вилоят, ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия, посёлка ва қишлоқ Советининг депутати тегишли равишда вилоят, ноҳия, шаҳар, посёлка ва қишлоқ Совети ҳудудида жумҳуриятга бўйсунувчи автомобиль транспортида ҳамда барча турдаги шаҳар пассажир транспортида (такси бундан мустасно), халқ депутатлари вилоят, ноҳия Советининг депутати эса темир йўл транспортида ҳам текин юриш ҳуқуқидан фойдаланади.

Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси халқ депутатларининг, халқ депутатлари маҳаллий Советлари халқ депутатларининг транспорда текин юриш тартиби ва шартларини, шу туфайли транспорт ташкилотлари билан ҳисоб-китоб қилиш тартибини, шунингдек депутатларнинг депутатлик фаолиятини амалга оширишлари муносабати билан шахсий автотранспортдан фойдаланиш шартларини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши белгилайди.



40-модда. Ўзбекистон Республикасида халқ депутатининг

меҳнат ҳуқуқлари, хизмати уставлар ва низомлар билан

бошқариб туриладиган ҳарбий хизматчилар ва бошқа

тоифадаги фуқаролардан бўлган халқ депутатининг

меҳнат ҳуқуқлари кафолати

Ўзбекистон Республикасида халқ депутати ўз ваколатлари даврида, Советнинг сессиялар оралиғида эса унинг раёсатининг розилигини олдиндан олмасдан туриб, маъмуриятнинг ташаббуси билан корхона, муассаса ёки ташкилотдаги ишидан бўшатилиши, колхоздан, бошқа кооперативдан, ўқув юртидан чиқарилиши ёки интизомий жазо тариқасида кам ҳақ тўланадиган ишга ўтказилиши мумкин эмас.

Хизмати уставлар ва низомлар билан бошқариб туриладиган ҳарбий хизматчилар ва бошқа туркумдаги фуқаролардан бўлган халқ депутати ўз розилигисиз маъмурият ёки қўмондонлик ташаббуси билан хизматдан бўшатилиши, лавозими пасайтирилиши, унвони туширилиши, шунингдек бошқа хизматга ўтказилиши мумкин эмас. Унга навбатдаги офицерлик унвони ёки эгаллаб турган лавозимига мувофиқ офицерлик унвонига тенг бўлган махсус унвон берилишини тўхтатиб қўйиш мумкин эмас.

Депутатлик ваколатларини амалга ошириш учун ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан озод қилинган халқ депутатига ана шу муддат тугагандан кейин ўша корхона, муассаса, ташкилотдаги илгариги иши (лавозими), мазкур иш бўлмаганида эса - шу корхонада, муассаса, ташкилотда ёки унинг розилиги билан бошқа корхона, муассаса, ташкилотда шунга тенг келадиган иш (лавозим) берилади.

Фаолияти уставлар ва низомлар билан бошқариб туриладиган ҳарбий хизматчилар ва бошқа хизматчилардан бўлган ҳамда хизмат вазифаларидан озод қилинган халқ депутати ҳақиқий ҳарбий ёки бошқа хизматда қолдирилиб, Советга командировка қилинади, Советдаги ва унинг идораларидаги бошқа ишлардан озод қилинган иш муддати тугагандан кейин эса унинг розилиги билан илгари эгаллаб турган, унга тенг ёки ундан юқори лавозимда хизматни ўташ учун тегишли вазирликлар ва идоралар ихтиёрига юборилади.

Ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан озод этилган халқ депутатининг Совет ёки унинг идораларида ишлаган вақти умумий ва узлуксиз иш, хизмат стажи, аввалги ихтисоси бўйича иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Халқ депутати эгаллаб турган лавозимда вақтинча ишлаб туриш учун қабул қилинган ходим билан муддатли меҳнат шартномаси тузилади ва у депутат илгариги ишига қайтгач, бекор қилинади.



41-модда. Ўзбекистон Республикаси халқ

депутатларининг отпускалари

Ўзбекистон Республикаси халқ депутатига ҳар йили 36 иш кунига тенг пул тўланадиган отпуска берилади, қонунларда бундан ҳам кўпроқ кун кўзда тутилган отпускалар бундан мустаснодир.

Отпускага пул тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан белгиланади.



42-модда. Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон

Республикаси халқ депутатларининг дахлсизлиги

Ўзбекистон Республикаси халқ депутати Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг розилигисиз, сессиялар оралиғидаги даврда эса - Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, қамоққа олиниши ёки суд йўли билан бериладигаи маъмурий жазо чораларига тортилиши мумкин эмас, бу ҳақда навбатдаги сессияда депутатлар эътиборига етказилиши лозим.

Қорақалпоғистон Республикаси халқ депутати жумҳурият ҳудудида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашининг розилигисиз, сессиялар оралиғидаги даврда эса - Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, қамоққа олиниши ёки суд йўли билан бериладиган маъмурий жазога тортилиши мумкин эмас, бу ҳақида навбатдаги сессияда депутатлар эътиборига етказилиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси халқ депутатига нисбатан жиноий иш фақат Ўзбекистон Республикаси Прокурори томонидан Қорақалпоғистон Республикаси халқ депутатига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори томонидангина қўзғатилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси халқ депутатини мажбуран келтириш, ҳибсга олиш, шунингдек унинг шахсий буюмларини юки, транспорти, уй-жойи ёки хизмат хонасини кўздан кечиришга йўл қўйилмайди.



43-модда. Халқ депутатлари маҳаллий

Советлари депутатларининг дахлсизлиги

Халқ депутатлари вилоят, ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия, посёлка, қишлоқ Советининг депутати тегишли Совет ҳудудида тегишли Советнинг розилигисиз, Сессиялар оралиғидаги даврда эса унинг раёсатининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладигаи маъмурий жазо чораларига дучор этилиши мумкин эмас, бу ҳақда навбатдаги сессияда депутатлар эътиборига етказиш лозим. Вилоят ва Тошкент шаҳар Советининг депутати устидан тегишли вилоят, Тошкент шаҳри прокурори ёки юқори даражадаги прокурор, ноҳия, шаҳар, қишлоқ (овул), посёлка Советининг депутати устидан - тегишли ноҳия, шаҳар прокурори ёки юқори даражадаги прокурор томонидан жиноий иш қўзғатилиши мумкин.



44-модда. Депутатни жавобгарликка тортиш учун

Советнинг розилигини олиш тартиби

Депутатни жиноий жавобгарликка тортиш, қамоқка олиш ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларини қўлланишга Советнинг розилигини, сессиялар оралиғидаги даврда эса унинг раёсатининг розилигини олиш учун тегишли прокурор Советга тақдимнома киритади. Тақдимномани юқори турувчи прокурор ҳам киритиши мумкин.

Бундай тақдимнома депутатга айб қўйиш ёки уни қамоққа олишга ижозат бериш олдидан ёхуд маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни судга юбориш олдидан киритилади.

Депутатни жавобгарликка тортишга розилик олиш тўғрисида қуйи прокурор томонидан Советга киритилган тақдимномани юқори прокурор чақиртириб олиши мумкин.

Совет ёки унинг раёсати прокурорнинг тақдимномасини бир ойлик муддатдан кечиктирмай кўриб чиқади ва тақдимномада қўйилган масалани ҳал этиш учун зарур қўшимча материалларни прокурордан сўраб олиши мумкин. Совет ёки унинг раёсати далил-исботли қарор қабул этади ва уч кунлик муддат ичида ундан прокурорни хабардор қилади. Асос бўлган тақдирда Совет, раёсат ўз қарорини қайтадан кўриб чиқиши мумкин. Депутат ўзининг депутатлик дахлсизлиги тўғрисидаги масала Совет, раёсат томонидан кўриб чиқилаётганида қатнашишга ҳақлидир.

Халқ депутатлари маҳаллий Советининг ёки унинг раёсатининг қарорига рози бўлмаган тақдирда юқори прокурор қарорни бекор қилиш ва масалани тегишли Советнинг қайта кўриб чиқиши учун топшириш тўғрисида юқори Советга тақдимнома киритишга ҳақлидир. Ноҳия ёки шаҳар прокурори қишлоқ, посёлка, шаҳар (ноҳияга бўйсунувчи шаҳар) Советининг қарорини бекор қилиш ҳамда масалани қайта кўриб чиқиш учун топшириш ҳақида тегишли ноҳия, шаҳар Советига тақдимнома киритишга ҳақлидир. Агар Совет авваллги қарорни тасдиқласа, масалалар моҳияти вилоят, Тошкент шаҳар ёки жумҳурият прокурорининг тақдимномасига биноан халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Совети томонидан ҳал этилиши мумкин.

Башарти прокурорнинг ушбу моддада кўзда тутилган тартибда киритган тақдимномаси халқ депутатлари маҳаллий Совети томонидан бир ойлик муддат ичида кўриб чиқилмаса, юқори Совет тегишли прокурор ёки юқори прокурорнинг тақдимномасига биноан унинг дарҳол кўриб чиқилишини таъминлаш чораларини кўради.

Советга тақдимнома киритган прокурор ишни кўриб чиқиш тугаган кундан бошлаб уч кунлик муддатда депутатни жавобгарликка тортишга ёки уни қамоққа олишга розилик берган Советга текшириш ёки ишни кўриб чиқиш натижаларини хабар қилиши шарт.

Башарти депутат ўзи сайланган Совет ҳудудидан ташқарида, Қорақалпоғистон Республикасининг халқ депутати эса Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жиноят содир этган ёки маъмурий ҳуқуқбузарликка йўл қўйган бўлса, депутатнинг ўзи шу ҳудуддан ташқарида бўлса, халқ депутатлари маҳаллий Советининг депутатини жиноий жавобгарликка тортишга, қамоққа олишга ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чоралари қўлланишга ижозат олиш талаб қилинмайди. Жиноий жавобгарликка тортиш, қамоққа олиш ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларини қўлланиш тўғрисидаги масала ҳал этилаётган пайтда халқ депутатлари маҳаллий Советининг депутати ўзи сайланган Совет ҳудудида, Қорақалпоғистон Республикасининг халқ депутати эса Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлса, розилик олиш ушбу моддада белгиланган тартибда амалга оширилади.



45-модда. Депутатлик гувоҳномаси ва депутатнинг кўкрак нишони

Депутат депутатлик гувоҳномасига ва депутатнинг кўкрак нишонига эга бўлади, бу гувоҳнома билан кўкрак нишони унга депутатнинг ваколатлари Совет томонидан тўғри деб топилганидан кейин берилади. Депутатлик гувоҳномаси ва кўкрак нишонидан депутат ўз ваколатлари муддати давомида фойдаланади.

Халқ депутатларининг гувоҳномалари ва кўкрак нишонлари тўғрисидаги низомлар, шунингдек гувоҳномалар ва кўкрак нишонларининг намуналари:

Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари, халқ депутатлари маҳаллий Советларининг депутатлари учун - Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан;

Қорақалпоғистон Республикаси халқ депутатлари учун - Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан тасдиқланади.



Ўзбекистон Республикаси  Президенти                                          И. Каримов



*) Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 30 сентябрдаги 364-XII-сон Қонунига асосан "Ўзбекистон ССР" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси" деган сўзлар билан алмаштирилган.

"Қорақалпоғистон Республикаси" номи Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясига мувофиқ келтирилган.

















































Время: 0.2048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск