Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 01.11.1990 й. 157-XII-сон "Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

01.11.1990 й.

N 157-ХII



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ЖИНОЯТ КОДЕКСИГА ҚЎШИМЧАЛАР

ВА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА*


Миллий, ирқий ва диний замирда куч ишлатганлик учун жавобгарликни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодексига қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартишлар киритилсин:


1. 80-модда қуйидаги мазмунда бўлган 9-банд билан тўлдирилсин:

"9) миллатлараро ёки ирқий адоват, диний сарқитлар замирида, шунингдек оммавий тартибсизликлар жараёнида содир этилганда;"

Амал қилиб турган 9-банд 10-банд деб ҳисоблансин.


2. 85-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


85-модда. Ўлдириш билан, оғир тан жароҳати етказиш ёки мол-мулк нобуд қилиш билан дўқ-пўписа қилиш


Ўлдириш билан, оғир тан жароҳати етказиш билан ёки ўт қўйиш ёхуд умуман хавфли бўлган бошқа усул орқали мол-мулкни нобуд қилиш билан дўқ-пўписа қилиш, агар бу дўқ-пўписани ижро этишидан ҳавфсираш учун етарли асослар бўлса, -

бир йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш ёки икки йилгача муддатга ахлоқ тузатиш ишларига жалб этиш ёхуд уч юз сўмгача жарима солиш билан жазоланади".


3. 88-модданинг "В" банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"В) Қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса азоб бериш ёхуд қийнаш усуллари орқали содир этилса, шунингдек миллий, ирқий адоват ёки душманлик, диний сарқитлар замирида, ёхуд оммавий тартибсизликлар жараёнида содир этилса, -

беш йилдан ўн икки йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.


4. 94-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Оммавий тартибсизликлар жараёнида, ёхуд ўзга хавфли рецидивист томонидан содир этилган номусга тегиш, ёки номусга тегиш алоҳида оғир оқибатларга олиб келган, шунингдек ёш қизларнинг номусига тегиш, -

икки йилдан беш йил муддатгача сургун қилиб ёки сургун қилмай саккиз йилдан ўн беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш билан ёхуд ўлим жазоси билан жазоланади".


5. 133-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўша ҳаракатлар ўт қўйиш, портлатиш йўли билан ёки кўпчилик учун хавфли бўлган усуллар билан қилинса ёхуд бу ҳаракатлар одам ўлишига ёки бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, шунингдек миллатлараро адоват ёки диний сарқитлар замирида содир этилган бўлса, -

уч йилдан ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади".


6. 204-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ашаддий хулиганлик, яъни ўша ҳаракатлар ўз моҳиятига кўра ўтакетган беҳаёлик ёки жуда сурбетлик билан ёхуд бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилса, ёки жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият вакили ёки жамоатчилик вакилига, ёхуд безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиш билан боғлиқ ҳолда содир этилса, шунингдек хулиганлик қилгани учун илгари ҳам судланган шахс томонидан содир этилса, -

бир йилдан беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади".


7. 210-модданинг биринчи ва иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қотар қуролларни (текис стволли ов милтиғидан ташқари), ўқ-дорилар ёки портловчи моддаларни, шунингдек қурол сифатида ишлатишга мўлжалланган ёки мослаштирилган ёқилғи ва тез ўт оладиган бошқа моддаларни олиб қолиш, сақлаш, сотиб олиш, тайёрлаш ёки ясаш ёки сотиш, -

беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўқотар қуролни, ўқ-дориларни ёки портловчи моддаларни, шунингдек қурол сифатида ишлатишга мўлжалланган ёки мослаштирилган ёқилғи ва тез ўт оладиган бошқа моддаларни, шунингдек тегишли рухсатномасиз ўзида сақлаётган совуқ қуролни ўз ихтиёри билан топширган тақдирда жиноий жавобгарликдан озод қилинади".



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                    И. Каримов



*) Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 30 сентябрдаги 364-XII-сон Қонунига асосан "Ўзбекистон ССР" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси" деган сўзлар билан алмаштирилган.

















































Время: 0.1907
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск