Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими раҳбарлар таркибини, педагог ва муҳандис-педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида Низом (АВ томонидан 04.01.2002 й. 1094-сон билан рўйхатга олинган қарорга илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2002 йил 4 январда 1094-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Маркази,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат тест маркази, Меҳнат ва аҳолини

ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг

2002 йил 3 январдаги 4-сон,

18-сон ва 18-сон қарорига илова



Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими раҳбарлар

таркибини, педагог ва муҳандис-педагог кадрларини

аттестациядан ўтказиш тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 11 мартдаги 109-сон “Давлат тест маркази таркибида Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармасини ташкил этиш тўғрисида”ги, 1998 йил 13 майдаги 204-сон “Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2001 йил 4 октябрдаги 400-сон “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимидаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари (таълим муассасалари)нинг раҳбар, педагог ва муҳандис-педагог (раҳбар ва педагог) кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.

Аттестация таълим муассасаларида ўқув жараёнларини такомиллаштиришга йўналтирилиб, раҳбар ва педагог кадрларнинг касбий салоҳиятларини холисона баҳолаш, уларни эгаллаб турган лавозимларига қўйилган талабларга мосликларини аниқлаш мақсадида ўтказилади.



§ 1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Таълим муассасалари раҳбарлари ва педагоглари уч йилда бир марта аттестациядан ўтказилади.

2. Аттестация мазкур Низом асосида тузиладиган таълим муассасалари раҳбарлари ва педагогларини аттестациядан ўтказиш комиссияси (Аттестация комиссияси) томонидан ўтказилади.

3. Аттестация комиссияларининг фаолиятларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази таркибидаги Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси (Бошқарма) томонидан амалга оширилади.

4. Ишга меҳнат шартномаси асосида янги қабул қилинган раҳбарлар ва педагоглар камида бир йилдан кейин аттестациядан ўтказилади.

Ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар аттестациядан ўтказилмайди.

5. Таълим муассасалари раҳбарлари ва педагогларини аттестациядан ўтказиш бўйича тахминий тест саволлари мажмуи ва аттестация ўтказиш графиги Бошқарма томонидан ишлаб чиқилади ва аттестация бошланишидан бир ой олдин таълим муассасаларига етказилади.



§ 2. АТТЕСТАЦИЯ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


6. Аттестация комиссияси 7 кишидан иборат тузилади ва Давлат тест марказининг буйруғи билан тасдиқланади. Аттестация комиссиясининг фаолияти уни аъзоларининг камида 5 нафари қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

7. Комиссия раиси ва котиби - Бошқарма экспертларидан, комиссия раисининг ўринбосари эса Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (Марказ) мутахассисларидан тайинланади.

Аттестация комиссияси таркибига Бошқарма экспертлари, Марказ ёки унинг ҳудудий бошқармалари, шунингдек касаба уюшмаларининг вакиллари киритилади.

Марказ бўйсинувида бўлмаган таълим муассасаларининг раҳбар ва педагогларини аттестациядан ўтказишда аттестация комиссиясининг таркибига тегишли вазирлик ёки идоранинг 2 нафар вакиллари киритилади.

Аттестация комиссияси таркибига таълим муассасаларининг малакали мутахассислари ҳам киритилиши мумкин.

8. Аттестация комиссияси зарур ҳолларда педагогларнинг тегишли соҳа ва мутахассисликлари бўйича эксперт гуруҳларини тузиши мумкин.

Аттестация комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

сўровнома (кадрларни ҳисобга олиш варақаси);

меҳнат фаолияти ҳақида тавсифнома;

маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси;

аттестациялар оралиғида чоп этилган илмий ишлари ва ўқув-методик қўлланмалари рўйхати (мавжуд бўлса);

илмий даража, илмий унвон ва малакасини оширганлиги, тоифалари ҳақидаги ҳужжатларнинг нусхалари (мавжуд бўлса);

аттестация оралиғидаги фаолияти тўғрисида ҳисобот (раҳбар ходимлар учун).

Ушбу ҳужжатларни аттестация комиссияга раҳбар ходимлар бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари, педагоглар бўйича таълим муассасаларининг раҳбарлари жамлаб тоширадилар.

Аттестация тест синовлари, суҳбат ёки ёзма ишлар шаклида ўтказилади.



§ 3. АТТЕСТАЦИЯ ЎТКАЗИШ НАТИЖАЛАРИ


11. Аттестация комиссияси очиқ овоз бериш асосида кўпчилик овоз билан аттестациянинг якуний хулосасини қабул қилади. Овозлар тенг бўлган тақдирда комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

12. Аттестация комиссияси аттестация натижаларига кўра таълим муассасалари раҳбарлари ва педагогларини эгаллаб турган лавозимига “лойиқ” ёки “нолойиқ”лиги ҳақида хулоса чиқаради ва ушбу хулосани аттестация жараёни тугаши билан эълон қилади.

13. Аттестация комиссиясининг хулосаси аттестация варақасига ёзилиб, кадрларнинг шахсий ҳужжатлар жамланмасида сақланади. Аттестация комиссияси баённомасининг асл нусхаси Бошқармада, қолган нусхалари эса Марказ ва унинг ҳудудий бошқармаларида сақланади.

14. Аттестациядан ўтиши лозим бўлган таълим муассасасининг раҳбарлари ва педагоглари узрли сабабларга кўра аттестацияга келмаган тақдирда, комиссиясининг қарорига биноан бошқа муддатда аттестациядан ўтказилади. Аттестацияга узрсиз сабабга кўра келмаган таълим муассасасининг раҳбарлари ва педагоглари аттестациядан ўтмаган ҳисобланади ва эгаллаб турган лавозимига “нолойиқ” деб топилади.

15. Марказ, унинг ҳудудий бошқармалари, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда таълим муассасасининг раҳбарлари аттестация комиссияларининг хулосаларини инобатга олишлари лозим.

16. Аттестация комиссияси хулосасидан норози бўлган шахслар юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишлари мумкин.




































Время: 0.2046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск