Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш /

Ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим муассасалари ва Сержантларни тайёрлаш мактабларида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини давлатга ундириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 27.10.2009 й. 2024-сон билан рўйхатга олинган 16.10.2009 й. Мудофаа вазирлигининг 10-сон, Ички ишлар вазирлигининг 12-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 281-сон, Миллий хавфсизлик хизматининг 100-сон, Давлат божхона қўмитасининг 90-сон, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 01-02/5-27-сон Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 27 октябрда 2024-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

МдВ, ИИВ, ФВВ,

МХХ, ДБҚ, ЎзААА

2009 йил 16 октябрдаги

10, 12, 281, 100, 90, 01-02/5-27,

325-сонли қарорига

ИЛОВА



Ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий

таълим муассасалари ва Сержантларни тайёрлаш

мактабларида ўқитишга сарфланган бюджет

маблағларини давлатга ундириш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 январдаги ПҚ-257-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси ва Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг ҳарбий хизматчиларидан (кейинги ўринларда ҳарбий хизматчилар деб юритилади) олий ҳарбий таълим муассасалари (кейинги ўринларда ОҲТМ деб юритилади) ва Сержантлар тайёрлаш мактабларида (кейинги ўринларда СТМ деб юритилади) уларни ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари ундирилишини тартибга солади.


I. УМУМИЙ ҚОИДА


1. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва ҳарбий хизматчилар, шунингдек, уларнинг ота-оналари ОҲТМ ва СТМга ўқишга киришидан олдин ОҲТМ ва СТМ раҳбарияти томонидан, ўқишни тамомлагач шартнома талабларини бажармаганлиги сабабли захирага бўшатилиши, шартноманинг муддатидан илгари бекор қилиниши ёки содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этилиши ҳолатларида моддий масъуллиги тўғрисида ёзма ҳолда огоҳлантириладилар.



II. ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИ ЎҚИТИШГА

САРФЛАНГАН МАБЛАҒЛАРНИ УНДИРИШ


2. ОҲТМ ва СТМни тамомлаган ва ҳарбий хизматни ўташ ҳақидаги янги шартномани имзолаган ҳарбий хизматчилар, шартнома талабларини бажармаганлиги ёки содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этилиши сабабли шартномада кўрсатилган муддатдан илгари захирага бўшатилса, улардан ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари ундириб олинади.


3. ОҲТМ ва СТМда ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари қуйидаги ҳолатларда ундирилмайди, агар:

а) ҳарбий хизматчини шартнома муддати тугагач, шунингдек соғлиғи туфайли, штатлар қисқариши сабабли ундан ҳарбий хизматда фойдаланишнинг имконияти йўқлиги ёки вазирлик ва муассасаларнинг ташаббуси билан давлат ва ҳарбий сирлардан хабардор бўлишга рад этилган ёки шу ҳуқуқ бекор қилиниши билан бўшатилса;

б) ҳарбий хизматчининг ота-онасидан бири ҳуқуқ-тартибот органлари ходими бўлиб хизмат вазифасини ўтаётганда ҳалок бўлган бўлса;

в) ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганлиги муносабати билан қисм шахсий таркиби рўйхатидан ўчирилган бўлса.


4. ОҲТМни тамомлаган ва 5 йил давомида ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчи, уни ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундиришдан озод этилади.

ОҲТМни тамомлагач, шартнома тузмасдан ҳарбий хизматни ўтаган ва 2006 йилнинг 1 сентябригача захирага бўшатилган ҳарбий хизматчилар, уларни ўқитиш учун сарфланган бюджет маблағларини тўлашдан озод этиладилар.



III. УНДИРИЛАДИГАН ТЎЛОВЛАРНИНГ ҲАЖМИ


5. Олдин муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ОҲТМ курсантини ўқитиш учун сарфланган бюджет маблағлари ва ундириладиган маблағлар ҳажми 5 йиллик ўқиш учун - захирага бўшатилган вақтида Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 430 баравари, 4 йил учун - 350 бараварига тенг.

Олдин муддатли ҳарбий хизматни ўтамаган ОҲТМ курсантидан 5 йиллик ўқиш муддати учун - захирага бўшатилган вақтида Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 350 баравари, 4 йил учун - 270 бараварига тенг ҳажмда маблағлар ундирилади.

Ҳарбий хизматчининг СТМда ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари ҳажми унинг захирага бўшатилган вақтида Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 40 бараварига тенг даражада ундирилади.


6. Ундириладиган бюджет маблағлари офицерлар учун хизматни ўтаган даврининг ОҲТМни тамомлаб, янги шартнома бўйича 5 йил хизмат, СТМ битирувчилари учун - амалдаги шартноманинг ўталмаган муддати нисбатидан келиб чиқиб амалга оширилади.


7. Ушбу Низомнинг 2-бандида назарда тутилган ҳолатларда ҳарбий хизматчиларнинг захирага бўшатилиши тўғрисидаги буйруқда уни ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш зарурлиги кўрсатилади.

Қонунчиликда белгиланган тартибда буйруқ устидан судга шикоят қилиниши мумкин.


8. Захирага бўшатилган ҳарбий хизматчилар ОҲТМ ва СТМда уларни ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини бўшатиш тўғрисидаги буйруқ эълон қилинган кундан эътиборан республика бюджетига 30 кун ичида махсус ҳисобга пул тўлаш орқали қайтарадилар.

Ҳарбий хизматчиларни ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари захирага бўшатилган ҳарбий хизматчилар, юридик (давлат ташкилотларидан ташқари) ёки жисмоний шахслар томонидан қайтарилиши мумкин.

Керакли пул маблағлари белгиланган муддатда тўланмаса, қарз қонунчиликда белгиланган тартибда суд орқали ундирилади.


9. ОҲТМ ва СТМда ўқиш учун сарфланган харажатларни тўлаганликни тасдиқловчи ҳужжатлар захирага бўшатилган ҳарбий хизматчилар томонидан пул маблағлари тўлови амалга оширилгандан кейин уч иш куни ичида сўнгги хизмат жойига тақдим этилиши лозим.


10. Буйруқ бекор қилинганда, ундирилган маблағлар ҳарбий хизматчига ёки тўловни амалга оширган шахсларга республика бюджетидан белгиланган тартибда қайтарилади.



IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


11. Ҳарбий хизматни ўташдан бош тортиши, шартнома талабларини бажармаганлиги ёки содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этилиши муносабати билан ҳарбий хизматдан бўшатилган ҳарбий хизматчиларга ушбу Низом талаблари ҳамда вазирликлар ва муассасалар томонидан белгилаган тартибга кўра, олий ҳарбий таълим муассасасини тугатганлиги ҳақидаги давлат намунасидаги диплом ва унга илова, ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари ундирилгандан сўнг берилади.


12. Ўқиш учун сарфланган бюджет маблағларини қайтармаган шахсларга кейинчалик ишга жойлашиш учун дипломнинг вақтинчалик берилмаслик сабаблари кўрсатилган ва олий маълумотга эга эканлиги тўғрисида маълумотнома ҳамда ўзлаштирган ўқув фанлари рўйхати, уларнинг ҳажми ва баҳолари қайд қилинган диплом иловасидан кўчирма берилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 44-сон, 473-модда.






























Время: 0.1516
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск