Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Баҳолаш фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш 9-сон миллий стандарти (МБМС) "Бизнес қийматини баҳолаш" (АВ томонидан 28.10.2009 й. 2026-сон билан рўйхатга олинган Давлат мулки қўмитасининг 06.10.2009 й. 01/19-18/19-сон Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 28 октябрда 2026-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат мулки қўмитасининг

2009 йил 6 октябрдаги

01/19-18/19-сон қарорига

ИЛОВА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУЛКНИ БАҲОЛАШ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


9-СОН (МБМС)


БИЗНЕС ҚИЙМАТИНИ БАҲОЛАШ


Мазкур Мулкни баҳолаш 9-сон Миллий стандарти (МБМС) Ўзбекистон Республикаси "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 208-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сонли "Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида"ги Қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 18-сон, 145-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикасидаги баҳолаш фаолиятининг норматив жиҳатдан тартибга солинишини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. 9-сон МБМСнинг мақсади бизнес қийматини баҳолашнинг атама ва тушунчаларни, ахборотга қўйиладиган талабларни, баҳолашни амалга ошириш тартибини, баҳолаш ёндашувлари ва усулларини, баҳолаш натижаларини расмийлаштиришга қўйиладиган талабларни ўрнатувчи нормалари ва қоидаларини белгилашдир.


2. 9-сон МБМСда қуйидаги атамалар ва тушунчалар қўлланилади:


пул оқими - муайян давр мобайнида актив, активлар гуруҳи, корхона томонидан яратиладиган пул маблағлари оқими;


инвестицияланган капиталга олинган пул оқими (қарзсиз пул оқими) - корхона фаолияти молиялаштирилганидан ва зарур капитал қўйилмалар амалга оширилганидан сўнг акциядорлар ва инвесторларга тўланадиган пул оқими;


хусусий капиталга олинган пул оқими (қарзли пул оқими) - корхона фаолияти молиялаштирилганидан, капитал қўйилмалар амалга оширилганидан ва қарзли молиялаштириш ҳажмлари ўзгарганидан сўнг қоладиган, акцияларни сақловчиларга йўналтириладиган пул оқими;


фаразлар - ҳаққоний деб ҳисобланадиган тахминлар. Фаразлар баҳолаш объектига таъсир этадиган фактлар, шартлар ёки вазиятларни ёки баҳолашга нисбатан текшириш ва тасдиқлаш мумкин бўлмаган ёндашувларни ўз ичига олади;


ёпиқ корхона - акцияларга эга бўлмаган ёки акциялари очиқ бозорда сотилмайдиган ва иштирокчилари сони қонун ҳужжатларига мувофиқ чекланган корхона;


назорат - корхонани бошқаришга ва унинг сиёсатига таъсир кўрсатиш имконияти;


назорат улуши - мулкдаги (корхона устав фондидаги) улуш бўлиб, унинг эгасига корхона устидан назорат қилиш имкониятини таъминлайди;


мультипликатор - корхонанинг нархи ёки ўзгача қиймат асоси ва унинг фаолиятини тавсифловчи молиявий, ишлаб чиқариш ёки ашёвий кўрсаткич ўртасидаги нисбатни кўрсатувчи коэффициент;


чекловчи шартлар - қонунчилик, буюртмачи ёки баҳоловчи баҳолашга қўйган чеклашлар;


очиқ корхона - акциялари очиқ бозорда сотиладиган ва иштирокчилари сони қонун ҳужжатларига мувофиқ чекланмаган корхона;


дисконтлаш ставкаси - бўлғуси пул тушумларини жорий қийматга айлантириш учун фойдаланиладиган иқтисодий самара ставкаси;


капиталлаштириш ставкаси - муайян давр учун даромад миқдорини қийматга айлантириш учун фойдаланиладиган, қоида тариқасида, фоиз ҳисобида ифодаланадиган бўлувчи;


жорий қиймат - муайян санада тегишли дисконтлаш ставкасидан фойдаланиб келтирилган бўлғуси даромадлар қиймати.



II БОБ. ҚЎЛЛАНИШ СОҲАСИ


3. 9-сон МБМСда бизнес (корхона) деганда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган тижорат ташкилоти тушунилади.


4. Қуйидагилар 9-сон МБМС қоидалари татбиқ этиладиган баҳолаш объектлари ҳисобланади:

бизнес (корхона);

бизнесдаги мулк улушлари.


5. 9-сон МБМС баҳоловчи ташкилотлар, баҳоловчилар ҳамда баҳолаш хизматларининг буюртмачилари учун мўлжалланган ва бизнес (корхона) ёки бизнесдаги мулк улуши қийматини баҳолаш бўйича хизматлар кўрсатишда ва бизнес қийматини ёки бизнесдаги мулк улушини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ишончлилигини текширишда қўлланилиши мажбурийдир.

Бир пайтнинг ўзида бир корхонанинг давлатга тегишли бўлган акциялари (улушлари) ва давлатга тегишли бўлмаган акциялари (улушлари) баҳоланиши керак бўлган тақдирда баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (8-сон МБМС) "Хусусийлаштириш мақсадида мулк қийматини баҳолаш" (рўйхат рақами 2025, 2009 йил 28 октябрь) талабларига мувофиқ амалга оширилади.

6. 9-сон МБМС хусусийлаштириш мақсадида корхонани (корхонадаги мулк улушини) баҳолашда, шунингдек хусусийлаштириш мақсадида корхонани (корхонадаги мулк улушини) баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ишончлилигини текширишда қўлланилмайди.


7. 9-сон МБМСни амалиётда қўллашда ушбу 9-сон МБМСнинг иловасида келтирилган Услубий кўрсатмалардан фойдаланиш лозим.



III БОБ. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ СТАНДАРТЛАРИ

БИЛАН АЛОҚАДОРЛИК


8. Бизнес қийматини аниқлашда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот маълумотлари асосий ахборот манбаи ҳисобланади ва баҳолаш таомиллари, ёндашувлари ва усулларини танлашга, шунингдек якуний қиймат ҳақидаги хулосага жиддий таъсир кўрсатишга қодир.


9. Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари ва мулкни баҳолаш миллий стандартлари кўзлайдиган мақсадлардаги тушунчалар аппаратида, қийматни аниқлаш ва активлар ҳисобини юритишнинг турли хил усулларида ифодаланадиган фарқлар бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот маълумотларига улардан келгусида бизнес қийматини аниқлашда фойдаланиш учун тузатишлар киритиш заруриятини белгилайди.


10. Баҳоловчи бухгалтерия ҳисоби атамаларидан фойдаланганда, уларнинг мазмунини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда ёритиб бериши лозим.



IV БОБ. СТАНДАРТ ТАЛАБЛАРИ


11. Бизнес (корхона) қийматини баҳолаш қуйидаги босқичлардан таркиб топади:

баҳолаш ҳақидаги вазифани белгилаш ва баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисида шартнома тузиш;

ахборот йиғиш ва уни таҳлил қилиш;

баҳолаш ёндашувлари ва усулларини танлаш, асослаш ва қўллаш;

баҳолаш натижаларини, қўлланилган баҳолаш ёндашувларини мувофиқлаштириш ва баҳолаш объектининг якуний қийматини аниқлаш;

баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тузиш.



1-§. Баҳолаш ҳақидаги вазифани белгилаш


12. Баҳолаш ҳақидаги вазифа буюртмачи томонидан баҳоловчи ташкилот билан ҳамкорликда тузилади ва баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисидаги шартномага илова сифатида расмийлаштирилади. Баҳолаш ҳақидаги вазифада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

баҳолаш объектининг номи ва тавсифи;

баҳолаш санаси;

баҳолаш мақсади (мақсадлари) ва баҳолаш натижаларидан фойдаланиш мўлжали;

баҳолаш мақсадига мувофиқ бўлган қиймат тури;

фаразлар ва чекловчи шартлар;

буюртмачи ёки ўзга ваколатли шахс тақдим этиши лозим бўлган бошланғич ахборот рўйхати;

баҳолаш ишларини бажариш муддатлари.

Баҳолаш мақсадига ва баҳолаш объектининг хусусиятларига қараб баҳолаш ҳақидаги вазифа қўшимча шартларни ўз ичига олиши мумкин.


13. Баҳолаш объектининг тавсифи қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

хусусий капитали (мулк улуши) баҳоланаётган корхона номини;

баҳоланаётган корхона устав фондидаги мулк улушининг бу улуш нисбий ва мутлақ қийматлари кўрсатилган ҳажмини, акциядорлик жамиятларини баҳолашда эса, бунга қўшимча равишда баҳоланаётган акциялар миқдори ва турини;

корхонанинг жойлашган манзили, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва қайси тармоққа мансублиги ҳақидаги маълумотларни;

корхона устав фондининг ҳажми ва тузилиши ҳақидаги ахборот, шу жумладан, устав фондидаги улушларнинг тақсимланиши, чиқарилган ва эълон қилинган оддий ва имтиёзли акциялар миқдори ҳақидаги қисқача маълумотларни;

баҳолаш объектига бўлган мулкий ҳуқуқлар тавсифини ва кўрсатилган ҳуқуқларга доир чеклашлар ва мажбуриятлар ҳақидаги маълумотларни.


14. Баҳолаш мақсади сифатида буюртмачи баҳолаш натижаларидан ёки баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботдан нима учун фойдаланишни мўлжаллаётгани кўрсатилади.


15. Бизнес (корхона) ёки ундаги мулк улуши қийматини баҳолашда, агар баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисидаги шартномада ёки баҳолаш объектини баҳолаш қайси норматив ҳужжатга мувофиқ амалга оширилаётган бўлса, шу норматив ҳужжатда ўзгача тартиб ўрнатилган бўлмаса, баҳолаш объектининг бозор қиймати аниқланиши лозим. Бозор қийматидан бошқача қиймат аниқланиши лозим бўлган ҳолатларда қўлланиш сабаблари ҳамда аниқланаётган қиймат ва бозор қиймати ўртасидаги фарқлар баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда баён этилиши ва ёритиб берилиши лозим.



2-§. Ахборот йиғиш ва уни таҳлил қилиш


16. Баҳоловчи баҳолаш ёндашувлари ва усулларини асосли равишда танлаш ва қўллаш учун зарур ва етарли бўлган ҳажмда баҳолаш объекти ҳақида ахборот ва бозор ҳақида ахборотни йиғиш ва таҳлил қилишни амалга оширади.


17. Қуйидагилар баҳолаш объекти ҳақидаги ахборот манбалари ҳисобланади:

буюртмачи ёки ўзга ваколатли шахс томонидан тақдим этиладиган бошланғич ахборот;

баҳоловчи корхонани кўздан кечириш жараёнида ҳамда корхона раҳбарияти ва мутахассислари билан суҳбатлашиш натижаларига кўра олган ахборот;

учинчи шахслар ва ташкилотлардан олинган, шунингдек оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида эълон қилинган ахборот.


18. Бошланғич ахборот қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

баҳолаш санасида киритилган барча ўзгартиш ва қўшимчаларни ўз ичига олган корхона устави нусхасини;

юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини;

акциядорлар реестри нусхасини (акциядорлик жамиятлари учун);

баҳоланиши лозим бўлган корхона устав фондидаги улуш, шу жумладан, ҳуқуқлар, имтиёзлар ва шартлар, миқдор кўрсаткичлари, назоратга таъсир этадиган омиллар ва сотиш ёки топширишни чеклайдиган битимлар ҳақидаги маълумотларни;

корхона, унинг тарихи, режалари ва ривожланиш имкониятлари ҳақидаги умумий маълумотларни;

корхонанинг ташкилий тузилиши ҳақидаги маълумотларни;

корхона мулкининг таркиби ҳақидаги маълумотларни;

ўтган ва жорий даврлар учун корхона молиявий ҳисоботини;

асосий фаолият ҳақидаги маълумотларни (даромадлар ва харажатлар тузилиши);

бошқа турдаги фаолият ҳақида маълумотларни (даромадлар ва харажатлар тузилиши);

ўтган ва жорий даврлар учун дивидендлар тўлаш ҳақидаги маълумотларни.

Тақдим этилаётган бошланғич ахборот корхона раҳбариятининг имзоси ва муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланиши лозим ва шу ҳолдагина ҳақиқий ҳисобланади.

Баҳолаш мақсадига ва баҳолаш объектининг хусусиятларига қараб, баҳоловчи бошланғич ахборот рўйхатини кенгайтириши ёки баҳолашни амалга ошириш жараёнида керакли ахборотни талаб қилиб олиши мумкин.


19. Баҳоловчи қўшимча равишда бозор ҳақида қуйидаги ахборотни йиғиши ва таҳлил қилиши лозим:

миллий иқтисодиётнинг ҳолати ва унинг мазкур корхонага таъсири ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган макроиқтисодий ахборотни;

корхона жойлашган минтақа ҳақидаги ахборотни;

корхона мансуб бўлган бозор ва (ёки) бозор сегменти ҳақидаги ахборотни.


20. Йиғилган ахборот асосида баҳоловчи кўриб чиқилаётган давр учун корхона молиявий ҳисоботи маълумотларини таҳлил қилишни амалга ошириши лозим. Ушбу таҳлил бухгалтерия балансларини, молиявий натижалар ҳақидаги ҳисоботларни ва молиявий коэффициентларнинг асосий тоифаларини таҳлил қилишни ўз ичига олади.

Зарур ҳолда баҳоловчи тармоқнинг ўхшаш корхоналари ёки тармоқ бўйича ўртача кўрсаткичлар билан қиёсийликка ва корхона пул оқимларини прогноз қилишда қўлланишга яроқлиликка эришиш учун молиявий ҳисоботни меъёрга солишни - баҳоланаётган бизнес қийматига жиддий таъсир кўрсатадиган кўрсаткичлар бўйича тузатиш киритишни амалга оширади. Тузатишларни киритиш учун асослар ва уларнинг қўлланиши баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда келтирилиши лозим.



3-§. Баҳолаш ёндашувлари ва усулларини

танлаш, асослаш ва қўллаш


21. Баҳолаш объектини баҳолашни амалга оширишда баҳоловчи баҳолашнинг даромад ҳақида, қиёсий ва харажат ҳақида ёндашувларидан фойдаланиши (ёки фойдаланишдан воз кечиш сабабларини асослаши) лозим.


22. Ҳар бир баҳолаш ёндашуви доирасида 9-сон МБМСда белгиланган усулларни танлашни баҳоловчи баҳолаш мақсади, баҳолаш объектининг хусусияти ва ривожланиш имкониятлари, чекловчи шартлар, ахборот базаси мавжудлиги ва унинг тўлиқлигини ҳисобга олиб мустақил амалга оширади.


23. Баҳолаш объекти қийматини даромад ёндашуви билан баҳолаш учун баҳоловчи баҳолаш объектидан кутилаётган даромадларни баҳолаш санасида қийматнинг ягона миқдорига ўзгартиришга асосланган қуйидаги усуллардан бирини қўллайди:

пул оқимларини дисконтлаш усули - баҳолаш объекти қиймати баҳолаш санасида дисконтлаш ставкаси бўйича келтирилган прогноз давридаги ва прогноз давридан кейинги пул оқимларини қўшиш йўли билан аниқланади;

даромадни капиталлаштириш усули - баҳолаш объекти қиймати айрим давр мобайнида олинган даромад миқдорини шу даромадга мувофиқ бўлган капиталлаштириш ставкасига бўлиш йўли билан аниқланади.


24. Пул оқимларини дисконтлаш усулини қўллашда баҳоловчи:

пул оқими турини танлаши;

прогноз даври муддатини белгилаши;

даромадлар ва харажатларни таҳлил ва прогноз қилишни амалга ошириши;

прогноз даврининг ҳар бир босқичи учун пул оқими ҳажмини ҳисоблаши;

дисконтлаш ставкасини аниқлаши;

баҳолаш объекти қийматининг прогноз давридан кейинги ҳажмини ҳисоблаши;

баҳолаш объектининг жорий қийматини ҳисоблаши;

якуний тузатишлар киритиши лозим.


25. Корхона капиталининг тузилишига (хусусий капитал ва жалб қилинган капиталнинг ўзаро нисбатига) қараб, баҳоловчи хусусий капиталга олинган пул оқимидан ёки инвестицияланган капиталга олинган пул оқимидан фойдаланади. Бу пул оқимлари солиқ тўланишидан олдинги ёки солиқ тўланганидан кейинги ҳолатга кўра, номинал ёки реал суммаларда ҳисобланади.


26. Тугаганидан сўнг:

ё корхона даромадининг ўзгариш суръатларини барқарорлаштириш;

ё корхонани сотиш ёки тугатиш мўлжалланаётган давр прогноз даври сифатида олинади.


27. Хусусий капиталга олинган пул оқими учун дисконтлаш ставкаси қуйидаги усуллардан бири ёрдамида ҳисобланади:

капитал активларни ҳисоблаш усули;

кумулятив тузиш усули;

дисконтланган пул оқимини таҳлил қилиш усули.

Инвестицияланган капиталга олинган пул оқимига дисконтлаш ставкасини ҳисоблаш учун капиталнинг ўртача ўлчанган қиймати усули қўлланилади.

Дисконтлаш ставкаси танланган пул оқимига мувофиқ бўлиши лозим.


28. Баҳолаш объектининг прогноз даври тугаганидан кейинги қийматини аниқлаш қуйидаги усуллардан бири ёрдамида амалга оширилади:

агар пул оқимларини барқарорлаштириш мўлжалланаётган бўлса, прогноз даври тугаганидан кейин биринчи йил пул оқимини Гордон моделига мувофиқ капиталлаштириш йўли билан;

агар прогноз даври тугаганидан кейин бизнесни сотиш мўлжалланаётган бўлса, соф активлар қиймати бўйича ёки мўлжалланаётган қайта сотиш нархи бўйича;

агар прогноз даври тугаганидан кейин бизнесни тугатиш мўлжалланаётган бўлса, тугатиш қиймати бўйича.


29. Баҳолаш объектининг жорий қиймати прогноз даври пул оқимларининг жорий қийматлари ва бизнеснинг прогноз даври тугаганидан кейинги жорий қиймати йиғиндиси сифатида ҳисобланади.


30. Баҳоловчи қуйидаги якуний тузатишларни киритади (ёки киритишдан воз кечиш сабабларини асослайди):

пул оқимини шакллантиришда ишга солинмаган активлар мавжудлигига;

хусусий айланма капиталнинг ортиқчалиги ёки тақчиллигига;

агар баҳолаш объекти мулкдаги улуш бўлса, назорат ва ликвидлик даражасига.


31. Даромадни капиталлаштириш усулини қўллаганда баҳоловчи:

ўтган даврдаги ва жорий молиявий ҳисоботни таҳлил қилиш ва зарур ҳолда уни меъёрга солишни амалга ошириши;

капиталлаштириладиган даромад тури ва ҳажмини танлаши;

капиталлаштириш ставкасини ҳисоблаши;

баҳолаш объектининг жорий қийматини аниқлаши;

якуний тузатишлар киритиши лозим.


32. Даромаднинг қуйидаги турларидан бири капиталлаштириладиган даромад сифатида олинади:

соф даромад;

солиқлар тўлангунга қадар бўлган даромад;

реализациядан келган тушум;

соф пул оқими;

дивидендлар.

Даромад номинал ёки реал суммаларда ҳисобланади.


33. Капиталлаштирилиши лозим бўлган даромад ҳажми сифатида баҳолаш санасидан кейинги йил учун бўлғуси даромад ҳажми олинади ва у қуйидаги усуллардан бири билан ҳисобланади:

жорий даромадлар усули билан;

даромаднинг оддий ўртача ҳажмини ҳисоблаш усули билан;

даромаднинг ўртача ўлчанган ҳажмини ҳисоблаш усули билан;

тренд усули (статистик усул) билан.


34. Капиталлаштириш ставкаси танланган даромад турига мувофиқ бўлиши лозим ва у:

ўхшаш объектлар бўйича битимлар ёки таклифлар ҳақида маълумотлар мавжуд бўлган ҳолда бозор экстракцияси усули билан;

дисконтлаш ставкасида даромад ўзгаришининг доимий суръатини ҳисобга олиш йўли билан ҳисобланади.


35. Баҳолаш объектининг қиймати даромаднинг танланган ҳажмини капиталлаштириш ставкасига бўлиш йўли билан ҳисобланади.


36. Баҳоловчи қуйидаги якуний тузатишларни киритади (ёки киритишдан воз кечиш сабабларини асослайди):

даромадни шакллантиришда ишга солинмаган активлар мавжудлигига;

агар баҳолаш объекти мулкдаги улуш бўлса, назорат ва ликвидлик даражасига.


37. Баҳолаш объекти қийматини қиёсий ёндашув билан баҳолаш учун баҳоловчи ўхшаш корхоналар ёки улардаги мулк улушларининг сотув нархларини таққослашга асосланган қуйидаги усулларни қўллайди:

ўхшаш корхоналар акцияларининг бозор нархлари таҳлилига асосланган капитал бозори усулини;

баҳоланаётган бизнесдаги мулк улушлари билан олди-сотди қилишга доир ахборот таҳлилига асосланган баҳоланаётган корхона бўйича битимлар усулини;

ўхшаш тармоқ корхоналарини (ёки унинг акцияларини) сотишдаги ўзаро нисбатлари (мультипликаторлари) кўрсаткичларидан ҳамда улар фаолиятининг асосий кўрсаткичларидан фойдаланишга асосланган тармоқлар ўзаро нисбатлари усулини.

Ахборотнинг мавжудлигига ва мавжуд ахборотнинг тўлиқлигига қараб, баҳоловчи баҳолаш объектини баҳолаш учун қиёсий ёндашувнинг бир ёки ундан ортиқ усулларини қўллайди.


38. Қиёсий ёндашувдан фойдаланганда баҳоловчи:

ўхшаш корхоналарни танлашни амалга ошириши;

корхоналарни таққослаш параметрларини аниқлаши ва мультипликаторларни ҳисоблашни амалга ошириши;

мультипликаторлар қийматини танлашни амалга ошириши ва баҳолаш объекти қийматини аниқлаши;

якуний тузатишларни киритиши лозим.

Ўхшаш корхона деб баҳоланаётган корхонага асосий иқтисодий кўрсаткичларга кўра ўхшаш ва айни бир тармоққа мансуб бўлган корхона ҳисобланиши лозим.


39. Ўхшаш корхоналарни танлаш:

ўхшаш корхоналар ёки уларнинг акциялари (мулкдаги улушлари)нинг амалдаги сотув нархлари ҳақидаги бозор ахборотининг;

ўхшаш корхоналар молиявий ҳисоботи ва (ёки) ишлаб чиқариш фаолияти кўрсаткичларининг;

таққосланаётган объектлар ўртасидаги ўхшашлик ёки фарқни аниқлаш ва қиёсийликни таъминлаш учун зарур тузатишлар киритиш имкониятини берадиган қўшимча маълумотларнинг таҳлили асосида амалга оширилади.

Ўхшаш корхоналар ёки уларнинг акциялари (мулкдаги улушлари)нинг амалдаги сотув нархлари ҳақида ахборот бўлмаган ҳолда, савдо жараёнида нархнинг пасайишига чегирма ҳисобга олинган ҳолда таклиф нархлари ҳақидаги ахборотдан фойдаланишга йўл қўйилади.


40. Мультипликаторни ҳисоблаш учун:

ўхшаш корхоналар учун сотув нархини ёки ўзгача қиймат асосини аниқлаш;

ўхшаш корхоналарнинг мос келадиган молиявий ёки бошқа хил кўрсаткичларни танлаш лозим.

Мультипликаторларда ҳисобга олинадиган молиявий ёки бошқа хил кўрсаткичлар баҳоланаётган корхона ва таққосланаётган корхоналар учун баҳолаш санасига нисбатан айни бир даврда ёки айни бир давр учун ҳисобланиши лозим.


41. Баҳолаш объектининг қиймати қиёсий ёндашув ёрдамида мультипликаторларнинг танланган қийматларини баҳолаш объектининг тегишли молиявий ёки бошқа хил кўрсаткичларига кўпайтириш орқали олинган натижаларни мувофиқлаштириш йўли билан аниқланади.


42. Баҳоловчи қуйидаги якуний тузатишларни киритади (ёки киритишдан воз кечиш сабабларини асослайди):

агар қиймат базаси сифатида инвестицияланган капиталдан фойдаланилган бўлса, узоқ муддатли қарздорликка;

хусусий айланма капиталнинг тақчиллигига (ортиқчалигига);

даромадни шакллантиришда ишга солинмаган активлар мавжудлигига;

ишлаб чиқаришнинг ноқулай диверсификациясига (портфель скидка);

ликвидликка (ёпиқ корхона очиқ аналоглар бўйича баҳоланган ҳолда);

назорат даражасига.


43. Бизнес қийматини харажат ёндашуви билан баҳолашда баҳоловчи баҳолаш объектини тиклаш ёки алмаштириш учун зарур бўлган харажатларга асосланган қуйидаги усуллардан бирини қўллайди:

соф активлар усули - бизнес қиймати корхона барча активларининг бозор қийматлари ва унинг мажбуриятлари ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади;

тугатиш қиймати усули - бизнес қиймати корхона тугатилганда унинг мулкдори олиши мумкин бўлган мулкнинг қиймати ва тугатиш харажатлари ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.


44. Соф активлар усулини қўллаганда баҳоловчи:

корхонанинг баҳолаш санасидаги охирги бухгалтерия баланси бўйича активлар ва мажбуриятлар таркибини ўрганиши;

балансда ҳисобга олинмаган активлар ва мажбуриятлар бор-йўқлигини аниқлаши;

активлар ва мажбуриятлар бозор қиймати бўйича ҳисобга олинадиган баҳолаш балансини тузиши;

баҳолаш балансига мувофиқ активлар суммасининг бозор қийматини ва мажбуриятлар суммасининг бозор қийматини аниқлаши;

корхона хусусий капитали қийматини активларнинг бозор қийматидан мажбуриятларнинг бозор қийматини айириш йўли билан аниқлаши лозим.

Мажбуриятларнинг бозор қиймати, қоида тариқасида, уларнинг жорий қийматига тенгдир.


45. Тугатиш қиймати усулини қўллаганда баҳоловчи:

корхонанинг баҳолаш санасидаги охирги бухгалтерия баланси бўйича активлар ва мажбуриятлар таркибини ўрганиши;

балансда ҳисобга олинмаган активлар ва мажбуриятлар бор-йўқлигини аниқлаши;

корхона активларининг жорий қийматини уларнинг бозор қиймати негизида (тегишли активга хос бўлган сотув муддати билан солиштирганда) қисқартирилган сотув муддатига скидкани инобатга олган ҳолда ҳисоблаши;

тугатиш харажатларини аниқлаши;

активларнинг жорий қийматидан тугатиш харажатларини айириб ташлаши ва тугатиш даврининг операцион даромади (кўрилган зарар)ни (агар у мавжуд бўлса) қўшиши (айириши);

корхона мажбуриятларининг жорий қийматини ҳисоблаши;

корхонанинг тугатиш қийматини активларнинг тузатиш киритилган жорий қиймати ва корхона мажбуриятларининг жорий қиймати ўртасидаги тафовут сифатида аниқлаши лозим.



4-§. Қўлланилган ёндашувлар доирасида олинган

натижаларни мувофиқлаштириш ва баҳолаш

объектининг якуний қийматини аниқлаш


46. Баҳолаш объектининг якуний қийматини аниқлаш учун баҳоловчи қўлланилган ёндашувлар доирасида олинган натижаларни мувофиқлаштиришни амалга оширади.

Турли хил ёндашувлар билан олинган баҳолаш натижалари ўртасида жиддий тафовут мавжуд бўлса, баҳоловчи олинган тафовут сабабларининг таҳлилини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда келтириши лозим. Баҳолаш натижасининг юқори чегарасидан 30 фоиздан ортиқ қийматга эга бўлган тафовут жиддий тафовут деб ҳисобланиши лозим.


47. Мувофиқлаштириш, қоида тариқасида, турли баҳолаш ёндашувлари билан олинган баҳолаш натижалари учун солиштирма ўлчовларни аниқлаш орқали амалга оширилади, бунда баҳоловчи:

баҳолаш мақсадини ва баҳолаш натижаларидан фойдаланиш мўлжалини;

баҳоланаётган бизнес ва унинг активлари хусусиятини;

қиймат турини;

баҳолаш ёндашувларини қўллашда фойдаланилган ахборот ҳажми ва сифатини;

мулк улуши баҳоланган ҳолда - қўшимча тарзда бу улуш ҳажми, назорат даражаси ва ликвидликни ҳисобга олиши лозим.


48. Мувофиқлаштириш усули ва солиштирма ўлчовларнинг танланиши, шунингдек бунда баҳоловчининг барча мулоҳазалари ва фаразлари баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда асосланиши лозим.


49. Баҳолаш объектининг якуний қиймати пул ҳисобида ягона катталик сифатида ифодаланиши лозим.



5-§. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тузиш


50. Баҳолаш натижалари баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган ва баҳоловчи ташкилотнинг баҳолаш объекти қиймати хусусидаги йиғилган ахборот ва ҳисоблашлар асосида тасдиқланган профессионал мулоҳазасини ўз ичига олган баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот сифатида расмийлаштирилиши лозим.


51. Ҳисобот баҳолаш миллий стандартлари талабларига мувофиқлик ҳақидаги баёнотни ва улардан ҳар қандай четга чиқиш ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим.


52. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тузишда қуйидаги қоидаларга риоя этиш лозим:

баҳолаш объекти қийматини аниқлаш учун етарли бўлган барча очиқ ахборот ҳисоботда баён этилиши лозим;

баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг мазмуни мазкур ҳисоботдан фойдаланувчиларни чалғитмаслиги, шунингдек ҳар хил талқинларга йўл қўймаслиги керак;

баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда ифодаланган материаллар таркиби ва кетма-кетлиги, баҳолаш жараёни тавсифи, ҳисоблашлар ва уларга изоҳлар баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботдан фойдаланувчига қийматни ҳисоблашни амалга ошириш имкониятини бериши ва уни айни шу натижаларга келтириши лозим;

баҳолаш жараёнида оралиқ ва якуний натижаларни аниқлашда фойдаланилмаган ахборот, агар у баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларига биноан мажбурий бўлмаса, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда келтирилиши мумкин эмас.


53. Бизнес қийматини баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот қуйидаги асосий бўлимлардан иборат бўлиши лозим:

титул варағи;

мундарижа;

умумлаштирувчи қисм (илова хат);

баҳолашга ҳақидаги вазифа ҳамда асосий фактлар ва хулосалар;

мамлакат ва минтақадаги умумий иқтисодий вазият тавсифи;

баҳолаш объекти мансуб бўлган тармоқ ва бозор тавсифи;

бизнес (корхона) тавсифи;

корхона молиявий ҳисоботи маълумотлари таҳлили;

баҳолаш ёндашувлари ва усулларининг танланиши ва қўлланилиши тавсифи;

баҳолаш объектининг якуний қийматини аниқлаш;

иловалар.


54. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот баҳоловчи (баҳоловчилар) томонидан саҳифама-саҳифа рақамланган ва имзоланган, ипдан ўтказилган, шунингдек баҳоловчи ташкилот раҳбарининг имзоси ва шу ташкилот муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланиши лозим.

55. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботга иловалар баҳоловчи баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаш жараёнида фойдаланган ҳужжатларнинг нусхаларини, шунингдек баҳоловчи ташкилот лицензияси, баҳоловчиларнинг малака сертификатлари ва фуқаролик мажбурияти суғурта полисининг нусхаларини ўз ичига олиши лозим.



V БОБ. ФИКР-МУЛОҲАЗАЛАР


56. Бизнесда мулк улушлари қийматини аниқлашда қуйидаги қоидаларни ҳисобга олиш лозим:

бизнесда мулк улушлари назоратли ёки назоратсиз хусусиятга эга бўлиши мумкин;

баҳоланаётган мулк улушининг назорат ҳуқуқини акс эттириш учун назорат даражасини, мулкни тақсимлаш самарасини, мулкдорлар иттифоқини тузиш имкониятини, овоз бериш тартибини, дивидендлар тўлаш билан боғлиқ чеклашларни, корхонанинг молиявий аҳволини ҳисобга олувчи турли хил мукофотлар ва чегирмалар қўлланилади;

киритиладиган чегирмалар ёки мукофотлар ҳажми баҳолаш усуллари билан ҳам, корхона типи (очиқ, ёпиқ) билан ҳам белгиланади.


57. Харажат ва даромад ёндашувларнинг усуллари билан ҳамда қиёсий ёндашувнинг тармоқлар ўзаро нисбати усули билан қуйидагилар аниқланади:

мулкнинг мутлақ назорат ҳуқуқига эга бўлган (75 фоиздан ортиқ) назоратли улуши қиймати, корхона хусусий капитали қийматининг мутаносиб қисми сифатида;

мулкнинг мутлақ назорат ҳуқуқига эга бўлмаган назоратли улуши қиймати, назорат айрим элементлари йўқлигига скидка чегириб ташланган корхона хусусий капитали қийматининг мутаносиб қисми сифатида;

мулкнинг назоратсиз улуши қиймати, назорат йўқлигига скидка чегириб ташланган корхона хусусий капитали қийматининг мутаносиб қисми сифатида.


58. Қиёсий ёндашувнинг билимлар усули билан қуйидагилар аниқланади:

мулкнинг назоратли улуши қиймати. Мулкнинг баҳоланаётган улуши ҳажми аналоглардан фарқ қилган тақдирда, олинган қийматга назорат айрим элементлари мавжудлиги ёки йўқлигига мукофотлар ёки чегирмалар қўлланади;

мулкнинг назоратсиз улуши қиймати, бунда олинган қийматга назорат йўқлигига скидка қўлланади.


59. Қиёсий ёндашувнинг капиталлар бозори усули билан қуйидагилар аниқланади:

мулкнинг назоратли улуши қиймати, бунда олинган қийматга назорат мавжудлигига мукофот қўлланади;

мулкнинг назоратсиз улуши қиймати.


60. Даромад ёндашувнинг баҳолаш объекти даромадларинигина ҳисобга оладиган усуллари қўлланилган ҳолда назорат мавжудлигига мукофотлар ёки назорат йўқлигига скидкалар қўлланмайди.


61. Очиқ корхоналар билан ёки ёпиқ корхоналардаги назоратли улушлар билан таққослаганда ёпиқ корхоналардаги назоратсиз улушларда ликвидликнинг тақчиллиги қуйидаги усуллардан бири билан ҳисобга олинади:

дисконтлаш ставкасини ошириш билан;

ликвидликнинг тақчиллигига скидкани ҳисоблаш билан.


62. Назоратсиз улуш қийматига назорат учун мукофотни қўшиш, назоратли улуш қийматида эса назоратнинг озлигига скидкани ҳисобга олиш лозим бўлган ҳолларни аниқлаш учун баҳоловчи корхонада мулк улушларининг тақсимланишини таҳлил қилиши лозим.


63. Чегирмалар ёки мукофотларнинг қўлланишини баҳоловчи баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда асослаб бериши лозим.


64. Мулкий мажмуа сифатидаги корхона ёки унинг бир қисми қийматини баҳолаш фақат харажат ҳақида ёндашув усуллари билан амалга оширилади.



VI БОБ. АХБОРОТНИ ОШКОР ЭТИШГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


65. Баҳолаш жараёнида фойдаланилган ахборотни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда ошкор этиш шундай амалга оширилиши лозимки, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг баҳолаш фаолияти соҳасида махсус билимларга эга бўлмаган фойдаланувчилари баҳолаш жараёни мантиғини ва баҳолаш объектининг қийматини аниқлаш учун баҳоловчи бажарган амалларнинг аҳамиятини тушуна олсинлар.


66. Баҳолаш жараёнида қўлланилган барча ахборот ошкор этилиши лозим, маҳфий хусусиятга эга бўлган ахборот бундан мустасно. Маҳфий ахборотни баҳоловчи фақат буюртмачи ва (ёки) мазкур ахборотни тақдим этган шахслар билан келишган ҳолда ёки суднинг тегишли қарорига биноан ошкор этади. Фойдаланилаётган ахборотнинг маҳфийлик даражаси буюртмачи ва (ёки) мазкур ахборотни тақдим этувчи ёки унга бевосита алоқадор бўлган шахслар томонидан белгиланади.


67. Баҳолашда фойдаланилган ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда келтирилган ахборот унинг манбасига ишорага эга бўлиши лозим, бунда мазкур манба ёзма ёки оғзаки эканлиги аҳамиятсиз.



VII БОБ. СТАНДАРТДАН ЧЕТГА ЧИҚИШ ШАРТЛАРИ


68. 9-сон МБМСнинг баҳолаш жараёни ва олинган натижани баён этиш, баҳолашга ва якуний қиймат ҳақидаги хулосага дахлдор бўлган ҳар қандай фаразлар ва чекловчи шартларни ошкор этиш билан боғлиқ талабларидан бирон-бир тарзда четга чиқилишига йўл қўйилмайди.


69. Баҳолаш талаблари мазкур стандарт талабларидан фарқ қиладиган норматив ҳужжатга мувофиқ амалга оширилган тақдирда, баҳоловчи мазкур фарқларни, аниқланаётган қиймат турини танлашга уларнинг таъсирини аниқлаши ва олинган натижани қўллашга чеклашлар белгилаши лозим.



























Время: 0.1646
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск