ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Уй-жой қурилиши /

"Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.10.2009 й. 280-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 26 октябрдаги

280-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси

иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини

амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси, шунингдек "Бизнесни ривожлантириш банки" акциядорлик тижорат банки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва "Ипотека-банк" акциядорлик тижорат ипотека банки, акциядорлик-тижорат "Халқ банки", "Асака банк" акциядорлик-тижорат банки ва "Ўзсаноатқурилишбанк" акциядорлик-тижорат банки (кейинги ўринларда банк деб аталади) иштирокида "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компаниясига ажратилган ер массивларида тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича комплекс якка тартибдаги уй-жой қурилишини ташкил этиш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.

Агар қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жойлар қурилиши учун жалб этилган хорижий кредитлар ва грантлар берилиши шартларида ушбу Низомда назарда тутилганидан бошқа қоидалар белгиланган бўлса, у ҳолда халқаро ва хорижий молиявий институтларнинг тегишли амал қилувчи ҳужжатларида белгиланган қоидалар қўлланилади.

2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


якка тартибдаги қурувчи - тасдиқланган намунавий лойиҳаларга мувофиқ якка тартибда уй-жой қуришга буюртмани белгиланган тартибда расмийлаштирадиган (расмийлаштирган) Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

инжиниринг компанияси - якка тартибда уй-жой қуришда якка тартибдаги қурувчи билан тузилган шартнома бўйича буюртмачи функциясини бажарадиган "Қишлоқ қурилиш инвест" масъулияти чекланган жамият инжиниринг компанияси (кейинги ўринларда инжиниринг компанияси деб юритилади);

пудратчи - фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шарти билан уй-жой қуришга буюртмаларни жойлаштиришга танлов савдолари натижалари бўйича инжиниринг компанияси билан тузилган пудрат шартномаси асосида якка тартибда уй-жой қурадиган пудрат қурилиш ташкилоти;

ер массиви - тегишли аҳоли пункти учун ишлаб чиқилган бош режа асосида намунавий уй-жойлар ҳамда ижтимоий, муҳандислик ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари қуриш учун инжиниринг компаниясига бериладиган ер участкалари;


мақсадли маблағлар - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун имтиёзли асосда берилган маблағлари, шу жумладан, банкнинг устав капиталини шакллантириш учун улар томонидан ажратилган маблағлар шунингдек халқаро ва хорижий молиявий институтларнинг маблағлари;

арзон уй-жой - 0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлар ва тўрт қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар;

бошланғич бадал - Қарз олувчининг арзон уй-жойлар смета қийматининг камида 10 фоизи миқдоридаги Қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) ўз маблағлари ёки юридик шахс - Қарз олувчининг иш берувчисининг ёки бошқа шахсларнинг Қарз олувчининг номига банкда очилган омонат қўйилма ҳисоб рақамига ўтказилган пул маблағлари шаклидаги маблағлар;

қонун асосидаги ипотека - кредит шартномаси бўйича қарз олувчининг мажбуриятларини таъминлаш учун қўлланиладиган ипотека тури бўлиб, бунда қонун асосидаги ипотеканинг вужудга келишига олиб келувчи кредит шартномаси қонун асосидаги ипотеканинг давлат рўйхатидан ўтказилиши учун асос бўлади.

3. Уй-жой ёки арзон уй-жой қуриш пудратчи томонидан якка тартибда уй-жой ёки арзон уй-жой қурувчиларнинг буюртманомаларига мувофиқ инжиниринг компаниясининг буюртмалари асосида амалга оширилади.

4. Якка тартибда уй-жой қуришни молиялаштириш банкнинг мақсадли маблағлари, инжиниринг компаниясининг ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

Тасдиқланган намунавий лойиҳа бўйича қурилаётган уй-жой ёки арзон уй-жой қиймати банкнинг имтиёзли ипотека кредитлари ҳисобига якка тартибдаги қурувчи томонидан якка тартибдаги қурувчининг ўз маблағлари, якка тартибдаги қурувчининг иш берувчиси ҳисобланган юридик шахсларнинг маблағларидан ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тўланади.


II. ЯККА ТАРТИБДА УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ УЧУН ЯККА

ТАРТИБДАГИ ҚУРУВЧИЛАРГА ЕР УЧАСТКАСИ

ТАНЛАШ ВА АЖРАТИШ ТАРТИБИ


5. Инжиниринг компанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда уй-жой бозорини маркетинг асосида ўрганиш ва аҳолининг буюртманомалари асосида ҳар йили 1 апрелгача минтақалар бўйича кейинги йилга уй-жой ва ижтимоий инфратузилма объектлари қуриш дастури бўйича таклифларни тайёрлайди.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан ҳар йили 1 майгача бўлган муддатда инжиниринг компаниясининг таклифлари асосида ва Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан келишган ҳолда қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлар тоифасига ва ўрмон фондига кирмайдиган ер массивларини тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой ва ижтимоий инфратузилма объектлари қуриш учун танлаш амалга оширилади.

Бунда ҳар йили прогнозлаштирилаётган йилнинг 1 февралигача намунавий уй-жой қиймати қайта ҳисоблаб чиқилади ва белгиланган тартибда давлат экспертиза органларида экспертизадан ўтказилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан танланган ер массивлари уларнинг муҳандислик ва транспорт коммуникациялари билан таъминланганлиги, уй-жой ёки арзон уй-жой ва ижтимоий инфратузилма объектларига амалда талаб мавжудлиги юзасидан комплекс экспертизадан ўтказилади.

Комплекс экспертизанинг ижобий хулосаси олингач ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи белгиланган тартибда электрон онлайн-аукционга қўйилади.

Инжиниринг компанияси ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали сотиб олади.

Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини сотиб олиш харажатлари ушбу ер участкасида қуриладиган уй-жой ва арзон уй-жойларнинг нархига улар эгаллайдиган майдонга мутаносиб равишда киритилади.

Бунда арзон уй-жойларнинг нархига киритилган ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини сотиб олиш харажатлари тегишли туман маҳаллий бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

8. Тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси якка тартибдаги қурувчилар томонидан сотиб олинадиган уй-жойнинг ёки арзон уй-жойнинг намунавий лойиҳалари учун белгиланган майдондан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ҳамда ўрмон фонди ерлари тоифасига кирмайдиган ердан кимошди савдолари ва электрон онлайн-аукцион ўтказилмасдан, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига мулк ҳуқуқи билан берилади.

Якка тартибдаги қурувчига ер участкасини мулк ҳуқуқи билан бериш учун Якка тартибдаги қурувчи билан инжиниринг компанияси филиали ўртасида тайёр ҳолда топшириш шарти билан уй-жой ёки арзон уй-жой қуришга инжиниринг компанияси томонидан буюртмачи функциялари амалга оширилишига шартнома асос бўлади. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказувчи орган ушбу шартнома асосида ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказади.

Бунда ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган шартноманинг бекор қилиниши намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун берилган ер участкаси мулк ҳуқуқининг ҳам бекор қилинишига олиб келади. Кўрсатиб ўтилган шарт Якка тартибдаги қурувчи билан инжиниринг компанияси филиали ўртасида тузилган шартномада қайд этилиши керак.

9. Якка тартибда уй-жой қуриш учун инжиниринг компанияси томонидан танланган ер массивлари тўғрисидаги маълумотлар ҳар йили 1 июнгача маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали маҳаллий аҳоли, тадбиркорлар ҳамда манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар эътиборига етказилади.


III. ШАРТНОМА ТУЗИШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ


10. Инжиниринг компанияси фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари билан тасдиқланган намунавий лойиҳа бўйича уй-жой ёки арзон уй-жой қуриш бўйича ишларнинг бутун комплексини ташкил этади.

11. Якка тартибда уй-жой ёки арзон уй-жой қуришни ташкил этиш учун якка тартибдаги қурувчи яшаш жойи бўйича инжиниринг компаниясининг тегишли минтақавий филиалига буюртманома билан мурожаат қилади.

Якка тартибдаги қурувчи ўз буюртманомасида ўзи танлаган аниқ ер участкасини ва намунавий лойиҳани, шунингдек қуриладиган уй-жой ёки арзон уй-жой қийматини (ипотека кредитлари, ўз маблағлари ёки қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобига) тўлаш усулини кўрсатади.

Якка тартибдаги қурувчи хоҳишига кўра инжиниринг компаниясининг филиали томонидан танланган намунавий лойиҳанинг нусхаси билан таъминланади.


12. Инжиниринг компаниясининг филиали бир иш куни мобайнида якка тартибдаги қурувчининг буюртманомасини кўриб чиқади ва у маъқулланган тақдирда, уч кун муддатда якка тартибдаги қурувчини ёзма равишда хабардор қилади ҳамда уни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шарти билан уй-жой ёки арзон уй-жой қуришга инжиниринг компанияси томонидан буюртмачи функцияси амалга оширилиши учун шартнома тузишга таклиф қилади.

Бунда қурилаётган уй-жой ёки арзон уй-жой қийматини ипотека кредити ҳисобига тўлайдиган якка тартибдаги қурувчи билан дастлабки шартнома тузилади (намунавий шакли ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ).

13. Инжиниринг компаниясининг филиали билан қурилаётган уй-жой ёки арзон уй-жой қийматини ипотека кредити ҳисобига тўлаш шарти билан дастлабки шартномани тузган якка тартибдаги қурувчи банкнинг филиалига ариза билан мурожаат қилади.

Ипотека кредити берилиши юзасидан қарор қабул қилингандан кейин банкнинг филиали ўша куннинг ўзида инжиниринг компаниясининг филиалига тегишли бадални киритган якка тартибдаги қурувчилар рўйхатини илова қилган ҳолда бошланғич бадал тўланганлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.

Ушбу маълумотлар инжиниринг компанияси филиали учун якка тартибдаги қурувчи билан асосий шартномани тузиш учун асос ҳисобланади. (намунавий шакли ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ).

14. Қурилаётган уй-жой ёки арзон уй-жой қийматини ўз маблағлари ҳисобидан ёки қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобига тўлайдиган якка тартибдаги қурувчи бошланғич бадални тўлаш учун банкда омонат қўйилма ҳисоб рақами очади.

Қурилаётган уй-жой ёки арзон уй-жой қийматининг қолган қисми якка тартибдаги қурувчи билан инжиниринг компанияси ўртасида шартнома тузилгандан кейин, ушбу шартномада назарда тутилган тартибда тўланади.


IV. ИНЖИНИРИНГ КОМПАНИЯСИ ИШТИРОКИДА

ЯККА ТАРТИБДА УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ УЧУН

ИПОТЕКА КРЕДИТИ БЕРИШ


15. Инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибдаги уй-жой қурувчилар учун имтиёзли ипотека кредити бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 майдаги 148-сон қарори билан тасдиқланган Якка тартибдаги ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича янги типдаги арзон уй-жойлар қурилишида қатнашувчи тижорат банклари - "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Ипотека банк" АТИБ, АТ "Халқ банки", "Асака банк" АТБ ва "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомда ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 февралдаги 103-сон қарори билан тасдиқланган Ариза берувчи - уй қурувчининг 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш Дастурида иштирок этиш тартиби тўғрисидаги Низомда назарда тутилган тартибда, ушбу Низомда белгиланган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

16. Ипотека кредити олиш учун якка тартибдаги қурувчи томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 майдаги 148-сон қарори билан тасдиқланган Якка тартибдаги ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича янги типдаги арзон уй-жойлар қурилишида қатнашувчи тижорат банклари - "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Ипотека банк" АТИБ, АТ "Халқ банки", "Асака банк" АТБ ва "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-банди 1-4-кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар, шунингдек бошланғич бадал омонат қўйилма ҳисоб рақамига тўланганлиги тўғрисидаги маълумотнома ва инжиниринг компаниясининг филиали билан тузилган дастлабки шартнома нусхаси тақдим этилади.

Арзон уй-жой қуриш учун якка тартибдаги қурувчи томонидан ипотека кредити олиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 февралдаги 103-сон қарори билан тасдиқланган Ариза берувчи - уй қурувчининг 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 25-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилади.

17. Кредит комиссияси (кредит қўмитаси) томонидан ипотека кредити ажратиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинганидан кейин кредит шартномаси (намунавий шакли ушбу Низомга 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ) расмийлаштирилади.

18. Ер участкаси билан биргаликда қурилаётган уй-жойнинг ёки арзон уй-жойнинг ипотекаси ипотека кредитини қайтариш бўйича қарз олувчининг мажбуриятлари таъминланиши ҳисобланади.

Банкнинг кредит комиссияси (қўмитаси) қарори асосида қарз олувчининг мулкида ва/ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг кафиллигида бўлган бошқа кўчмас мулк ҳам ипотека кредитини қўшимча таъминлаш сифатида қабул қилиниши мумкин.

Агар банк билан қарз олувчи ўртасида бошқа келишув бўлмаса, ер участкаси билан бирга барпо этилаётган уй-жой ёки арзон уй-жойга ипотека қонун асосида вужудга келади.

18-1. Гаровга қўйилган мол-мулкни баҳолаш қарз олувчи билан банк ўртасидаги битим бўйича амалга оширилади ҳамда гаровга қўйилган кўчмас мулк қийматини келишиш далолатномаси билан расмийлаштирилади.

18-2. Қарз олувчи кредит шартномаси тузилгандан кейин кредит шартномаси амал қилиш муддатида суғурта ташкилоти билан ипотека предметининг йўқотилиши ва шикастланиши хавфларидан суғурта шартномаси тузиши шарт.

18-3. Кредит шартномасида назарда тутилган ҳолларда кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда қурилаётган (қурилган) уй-жой ёки арзон уй-жой навбатдаги якка тартибдаги қурувчига сотилади.

Кредит шартномаси кредит шартномасида назарда тутилган ҳолатларда муддатидан олдин бекор қилинганда қурилаётган (қурилган) уй-жой ёки арзон уй-жой бошқа якка тартибдаги қурувчига қонунчиликда белгиланган тартибда сотилади.


V. ҚУРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


19. Танлов савдолари шартларига ва тузилган пудрат шартномасига мувофиқ ишларнинг бутун комплексини бажаришни таъминлашга қодир бўлган юридик шахслар уй-жой ёки арзон уй-жойни қуришга шартнома бўйича пудратчилар бўлиши мумкин.

20. Танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

28. Якка тартибдаги қурувчи пудрат шартномасига мувофиқ қурилишнинг бутун даври мобайнида қурилиш жараёнига халақит бермаган ҳолда қурилишнинг боришини кузатиб бориш ҳамда зарурият бўлганда намунавий лойиҳа доирасида ёзма шаклда таклифлар киритиш ва инжиниринг компанияси ва пудратчига эътирозлар билдириш ҳуқуқига эгадир.



VI. ЎЗАРО ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТАРТИБИ


29. Банк инжиниринг компаниясининг айланма маблағларини тўлдириш мақсадида банк билан инжиниринг компанияси ўртасида тузилган шартнома асосида инжиниринг компаниясининг молиялаштириш депозит ҳисобварағига банкнинг маблағларини ўтказади.

Қурилиши тугалланмаган объект бўйича танлов савдолари ғолиби билан тузилган шартномани молиялаштириш учун маблағлар етарли бўлмаган тақдирда, инжиниринг компанияси ўз маблағлари ҳисобига, ўз маблағлари етарли бўлмаган тақдирда эса, алоҳида шартнома асосида банкнинг маблағларини жалб этиш ҳисобига молиялаштиришга ҳақлидир.

30. Уй-жой ёки арзон уй-жой қуришни молиялаштириш инжиниринг компаниясининг маблағлари депозит ҳисобрақамидан пудратчининг депозит ҳисобрақамига ўтказиладиган инжиниринг компаниясининг аванси (объект қийматининг камида 15 фоизи) ҳисобига амалга оширилади, бунда бажарилган ишлар ҳажмининг 95 фоизгачаси берилган аванс мутаносиб равишда ушлаб қолинган ҳолда ҳар ойда жорий молиялаштирилади ҳамда объект қийматининг 5 фоиз миқдоридаги қолган қисми инжиниринг компаниясининг филиали томонидан тасдиқланган тақдирда, кафолат муддати тамом бўлгандан кейин тўланади.

Уй-жойлар ёки арзон уй-жойларни қуришни ҳар ойда жорий молиялаштириш амалда бажарилган қурилиш-монтаж ишларига ҳақ тўлаган ҳолда амалга оширилади.

31. Якка тартибдаги қурувчиларнинг буюртманомалари бўйича қурилган уй-жойлар ёки арзон уй-жойлар банкнинг берилган имтиёзли ипотека кредитлари ва бошқа маблағлар, шунингдек якка тартибдаги қурувчининг маблағлари ҳисобга олинган ҳолда инжиниринг компанияси билан узил-кесил ҳисоб-китоб қилингандан кейин унга мулк қилиб берилади.

Бунда дастлабки бадал маблағларини, ипотека кредити маблағларини, шунингдек қурилаётган уй-жой ёки арзон уй-жой қийматининг қолган қисмига тенг миқдорда омонат қўйилма ҳисобрақамида тўпланган маблағларни инжиниринг компаниясининг депозит ҳисобрақамига ўтказиш банк филиали томонидан якка тартибдаги қурувчи билан инжиниринг компанияси филиали ўртасида тузилган шартномада назарда тутилган тартибда қарз олувчининг ёзма топшириғи асосида амалга оширилади.

Юридик шахслар томонидан ўз ходимлари учун уй-жой ёки арзон уй-жой қурилаётган уй-жой ёки арзон уй-жой қийматига ҳақ тўлаш учун ўтказилган маблағлар ҳам инжиниринг компаниясининг депозит ҳисобрақамига йўналтирилади.

Якка тартибдаги қурувчи томонидан қурилаётган уй-жой ёки арзон уй-жой қийматига ўз маблағлари ёки қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига ҳақ тўланган тақдирда, инжиниринг компанияси томонидан туман ҳокимининг турар жойни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорининг нусхаси тақдим этилгандан кейин якка тартибдаги қурувчи омонат қўйилма ҳисобрақамида тўпланган қурилаётган уй-жойнинг ёки арзон уй-жойнинг қийматига тенг миқдордаги маблағни якка тартибдаги қурувчи билан инжиниринг компанияси филиали ўртасида тузилган шартномада назарда тутилган тартибда инжиниринг компаниясининг депозит ҳисобварағига ўтказади.


VII. ҚУРИЛИШИ ТУГАЛЛАНГАН УЙ-ЖОЙЛАРНИ

ФОЙДАЛАНИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


33. Қурилган уй-жойлар ёки арзон уй-жойлар назарда тутилган барча қурилиш-монтаж ишлари ҳажми бажарилгандан ва ажратилган ер участкаси ободонлаштирилгандан кейин ШНК 3.01.04-04 "Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш" асосида ташкил этилган қабул қилиш комиссияси томонидан белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилинади.

Бунда инжиниринг компаниясининг филиали қабул қилиш комиссиясига уй-жойни ёки арзон уй-жойни фойдаланиш учун қабул қилиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилади.

Қабул қилиш комиссияси ишига коммунал хизматлар кўрсатадиган туман хизматлари вакиллари ва якка тартибдаги қурувчи таклиф этилиши керак.


34. Қабул қилиш комиссияси томонидан қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома расмийлаштирилади ва у тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан тасдиқланади.

Қабул қилиш далолатномаси ва ҳокимнинг тегишли қарори асосида инжиниринг компанияси филиали билан пудратчи ўртасида қурилиши тугалланган уй-жойни ёки арзон уй-жойни топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилади.

35. Пудратчи томонидан қурилган уй-жой ёки арзон уй-жой инжиниринг компаниясининг филиали томонидан якка тартибдаги қурувчига топшириш-қабул қилиш далолатномаси бўйича берилади.

36. Уй-жой ёки арзон уй-жой қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича инжиниринг компанияси томонидан якка тартибдаги қурувчига берилгандан кейин якка тартибдаги қурувчи қурилган уй-жойга ёки арзон уй-жойга мулк ҳуқуқини Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси органларида давлат рўйхатидан ўтказилишини бир ой муддатда таъминлаши, шундан кейин банкка уй-жойга ёки арзон уй-жойга мулк ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхасини ва қонун асосидаги ипотека давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги штамп қўйилган кредит шартномасини тақдим этиши шарт.

Ипотека қонун асосида электрон шаклда рўйхатга олиниши мумкин.

Ипотека қонун асосида электрон шаклда давлат рўйхатидан ўтказилиб, уй-жой ёки арзон уй-жой қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича инжиниринг компанияси томонидан якка тартибдаги қурувчига берилгандан кейин, мулк ҳуқуқини Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси органларида давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш учун банк филиали имзоланган кредит шартномаси ва топшириш-қабул қилиш далолатномасининг электрон нусхасини ахборот тизими орқали бир ой муддатда юбориши шарт.

Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси органи қурилган уй-жой ёки арзон уй-жой ва қонун асосидаги ипотеканинг қонунчиликда белгиланган муддатларда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаши, кейин эса қонун асосидаги ипотека давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги белги қўйилган кредит шартномасининг электрон нусхасини банкка юбориши керак.

Қурилган уй-жой ёки арзон уй-жой ҳамда қонун асосидаги ипотека давлат рўйхатига олингандан кейин бир ҳафта муддат ичида Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси органи якка тартибдаги қурувчига тегишли хабарнома юбориши шарт.

36-1. Томонлар ўртасида уй-жой ёки арзон уй-жой қурилиши тўғрисида шартнома тузилганда, уй-жой ёки арзон уй-жой инжиниринг компанияси томонидан якка тартибдаги қурувчига топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан топширилганидан кейин якка тартибдаги қурувчи қуриб топширилган уй-жой ёки арзон уй-жойнинг Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси органида давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаб, уй-жой ёки арзон уй-жойга мулк ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхасини бир ой муддатда банкка тақдим этиши шарт.


VIII. ЯККА ТАРТИБДА УЙ-ЖОЙ ҚУРИЛИШИНИНГ

ИЖТИМОИЙ, МУҲАНДИСЛИК ВА ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ ИНФРАТУЗИЛМАСИ ОБЪЕКТЛАРИНИ

ҚУРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА МОЛИЯЛАШТИРИШ


37. Ер массиви ҳудудида ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари қуришни молиялаштириш инвесторларнинг маблағлари ва тижорат банкларининг кредитлари ҳисобига амалга оширилади.

Ер мавзеси ҳудудига хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган сув таъминоти объектлари қуришни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобига амалга оширилади.

Ер массиви ҳудудига хизмат кўрсатишга мўлжалланган ижтимоий ва ташқи муҳандислик инфратузилмаси объектлари қуришни молиялаштириш ва улардан фойдаланиш Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ва ҳомийлар ҳисобига амалга оширилади.

Бунда инжиниринг компанияси ва унинг минтақавий филиаллари шартнома асосида сув таъминоти объектлари ва автомобиль (кириш) йўлларининг буюртмачиси бўлади.

38. Инжиниринг компанияси келгуси йилда Инвестиция дастурини шакллантиришда тегишли йилнинг май-июнь ойларида тегишли вилоят ва туман ҳокимликларининг молия бошқармалари ва бўлимларига ижтимоий ва ташқи муҳандислик инфратузилмасининг олдинги йилдан ўтадиган ва янгидан бошланадиган объектларини қуришни молиялаштиришнинг зарур ҳажмлари юзасидан белгиланган тартибда таклифлар киритади.


39. Қурилган ижтимоий ва ташқи муҳандислик инфратузилмаси объектларини фойдаланувчи ташкилотларга бериш туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида, белгиланган тартибда буюртмачи ва фойдаланувчи ташкилот томонидан расмийлаштирилган топшириш-қабул қилиш далолатномаси бўйича амалга оширилади.

Қурилган ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини инвесторларга бериш белгиланган тартибда қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида амалга оширилади.

Топшириш-қабул қилиш далолатномаларида фойдаланишга берилаётган объектнинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари, шу жумладан, ҳақиқий қиймати, лойиҳалаштирувчи ва пудратчининг номи ва манзили акс эттирилади. Далолатномага ижро ва лойиҳа ҳужжатларининг бир нусхаси илова қилинади.



IX. ЯККА ТАРТИБДА УЙ-ЖОЙ ҚУРИШНИНГ

СИФАТИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


40. Якка тартибда уй-жой ёки арзон уй-жой қуриш лойиҳасининг сифати учун жавобгарлик намунавий лойиҳани тўғрилаган лойиҳа ташкилотига юкланади.

41. Якка тартибда уй-жой ёки арзон уй-жой қуришни таъминлаш учун жавобгарлик ушбу Низомга мувофиқ инжиниринг компаниясига, кредитлаш қисми бўйича эса - банкка юкланади.

42. Банк уй-жой ёки арзон уй-жой ўз вақтида фойдаланишга топширилмаганлиги, нархнинг ўзгариши, қурилиш ишлари ва кўрсатиладиган коммунал хизматлар сифати учун жавоб бермайди. Юқорида кўрсатиб ўтилган муносабатлар туфайли юзага келадиган низолар ва можароли вазиятлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда инжиниринг компанияси, якка тартибдаги қурувчи, пудратчи ва бошқа ташкилотлар ўртасида ҳал қилинади.

43. Пудратчи шартномада белгиланган кафолатли даврда лойиҳада назарда тутилган параметрларга риоя қилиниши юзасидан инжиниринг компаниясига жавоб беради.



Х. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА

44. Зарурият бўлганда ушбу Низомда келтирилган намунавий шартномалар шартлари тегишли равишда банк ёки инжиниринг компанияси томонидан қайта қўриб чиқилиши мумкин.






Низомга

1-ИЛОВА



Якка тартибда уй-жой қуришга буюртмачи

функцияларини амалга ошириш тўғрисида ____-сон

НАМУНАВИЙ ДАСТЛАБКИ ШАРТНОМА


________________                                           20__ йил "__" _____________

      (аҳоли пункти)


"_______" йил _____________ да берилган паспорти серияси ______, № _______, кейинги ўринларда "Якка тартибдаги қурувчи" деб аталадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ______________________________ бир томондан, кейинчалик "Буюртмачи" деб аталадиган ҳамда Низом ва 20__ йил "___" ____________даги -сон бош ишончнома асосида иш кўрувчи "Ипотекага олувчи" деб аталадиган "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси масъулияти чекланган жамият номидан ____________________ __________________ филиали директори _________________________ иккинчи томондан, биргаликда "Томонлар" деб аталувчи, ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:

1. Шартнома предмети


1.1. Томонлар ________________нинг (банк номи) ________________________ филиали (кейинги ўринларда Банк деб аталади) томонидан Якка тартибдаги қурувчига ипотека кредити бериш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинган ва бу ҳақда Банк томонидан Буюртмачига ахборот тақдим этган пайтдан бошлаб 10 (ўн) иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси, _____________ (вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси) _____________ тумани, _______________ аҳоли пунктидаги манзилда жойлашган, _____ хонадан иборат _______ ер мавзесида қурилиши керак бўлган уй-жой қуришга буюртмачи функциясини амалга оширишга шартнома (кейинги ўринларда асосий шартнома деб аталади) тузиш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар.

2. Муҳим шартлар


2.1. Томонлар қуйидагиларни асосий шартноманинг муҳим шартлари деб ҳисоблашга келишдилар:

2.1.1. Буюртмачига қуриш топшириладиган уй-жойнинг бошланғич қиймати ______________ (_______________________________________) сўмни ташкил этади.

2.1.2. Буюртмачи тайёр ҳолда топшириш шартлари билан уй-жой қуриш бўйича буюртмачи функцияларини бажариш мажбуриятини ўз зиммасига олади ва пудратчиларни жалб этган ҳолда ва ўз маблағлари ва/ёки жалб этилган маблағлар билан намунавий лойиҳага мувофиқ уй-жой қуриш бўйича барча ишларни бажаришни ўз зиммасига олади, Якка тартибдаги қурувчи эса шартнома бўйича мажбуриятларни зарур тарзда бажариш, шу жумладан шартномада белгиланган нархни тўлаш, шунингдек қурилиш ишлари тамом бўлгандан кейин уй-жойни қабул қилиш мажбуриятини олади.

2.1.3. Қурилишнинг давом этиши ва шартномада назарда тутилган ишларни бажариш муддатлари, шунингдек қурилиш қиймати пудратчини танлаш бўйича танлов савдолари натижаларига мувофиқ белгиланади.


3. Ҳисоб-китоб қилиш тартиби


3.1. Қурилаётган уй-жойнинг қийматини тўлаш Банкнинг имтиёзли кредит маблағлари ҳисобига, шунингдек Якка тартибдаги қурувчининг ўз маблағлари ва/ёки қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

3.2. Қурилаётган уй-жой қиймати Якка тартибдаги қурувчи томонидан тўланиши асосий шартномада назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

4. Шартноманинг амал қилиши


4.1. Ушбу Шартнома уни Томонлар имзолаган кундан бошлаб амал қилади ва унинг шартларини Томонлар бажаргунга қадар (Томонлар асосий шартномани имзолагунча) амал қилади.


4.2. Ушбу Шартномада назарда тутилган мажбуриятлар қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:

Томонлар асосий шартномани тузишлари керак бўлган муддат тамом бўлгунига қадар асосий шартноманинг тузилмаслиги;

ушбу Шартнома тузилгандан кейин 5 (беш) банк куни мобайнида Якка тартибдаги қурувчи томонидан унинг номига очилган Банкдаги мажбурий улушли ҳисоб рақамига қурилаётган уй-жойининг бошланғич қийматининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги бошланғич бадал тўланмаслиги;

Банкнинг кредит комиссияси томонидан ипотека кредити беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиниши.


5. Якунловчи қоидалар


5.1. Томонларнинг ҳар бири ушбу Шартнома талабларига мувофиқ ўз мажбуриятларини зарур тарзда бажаришлари керак.


5.2. Ушбу Шартнома бўйича Томонларнинг низолари уларнинг келишуви бўйича ҳал этилади, бундай келишувга эришилмаганда - суд томонидан ҳал этилади.


5.3. Ушбу Шартнома уч нусхада тузилган, улардан бири Банкка берилади, қолган иккитаси Томонларга берилади. Барча нусхалар бир хил ва бир хил юридик кучга эга.


6. Томонларнинг реквизитлари ва имзолари

Якка тартибдаги қурувчи:

    


Буюртмачи:


(Ф.И.О. тўлиқ)

      


(филиалнинг тўлиқ номи)

        



(индекси, манзили, телефони)



(индекси, манзили, телефони)


    



(туғилган санаси)


(банк реквизитлари)

(туғилган жойи)


(СТИР)

(СТИР)


(филиал директорининг Ф.И.О.)


                         __________

(имзо)


М.Ў.                 (имзо)

    





Низомга

2-ИЛОВА



Уй-жой қуришга буюртмачи функцияларини

амалга ошириш тўғрисида ____-сон

НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА

(Асосий шартнома)


______________                                             20__ йил "___" ____________

    (аҳоли пункти)


"______" йил _____________ да берилган паспорти серияси _______, № _______, кейинги ўринларда "Якка тартибдаги қурувчи" деб аталадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси __________________________ бир томондан, кейинчалик "Буюртмачи" деб аталадиган ҳамда Низом ва 20__ йил "___" ___________даги -сон бош ишончнома асосида иш кўрувчи "Ипотекага олувчи" деб аталадиган "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси масъулияти чекланган жамият номидан __________________________ филиали директори ______________ иккинчи томондан, биргаликда "Томонлар" деб аталувчи, ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:

1. Асосий тушунчалар


1.1. Кейинчалик ушбу Шартнома матнида учрайдиган барча атамалар, агар матндан ўзгача маъно келиб чиқмаса, ушбу бўлимда баён қилинган таърифларга эгадир:


намунавий лойиҳа - табиий-иқлим шароитлари ва жойнинг рельефи, республика минтақаларининг ижтимоий-демографик хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда замонавий қурилиш материаллари ва технологияларни қўллаб намунавий уй-жойлар қуришга "Қишлоққурилишлойиҳа" масъулияти чекланган жамият лойиҳа-қидирув институти томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. Намунавий лойиҳа қуйидагилардан иборатдир: ер ости ва ер усти муҳандислик коммуникациялари; пойдеворлар, ертўлалар, қаватлар, уй-жойнинг кесимлари ва олд томонлари акс эттирилган ҳолда ер участкасининг режаси; смета-молия ҳисоб-китоби;


якка тартибдаги қурувчи - тасдиқланган намунавий лойиҳаларга мувофиқ якка тартибда уй-жой қуришга буюртмани белгиланган тартибда расмийлаштирадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

пудратчи - танлов савдолари натижалари бўйича "тайёр ҳолда топшириш" шартларида уй-жой қуришга буюртмаларни жойлаштиришга инжиниринг компанияси билан тузилган пудрат шартномаси асосида уй-жой қурилишини амалга оширувчи пудрат қурилиш ташкилоти;


узил-кесил тўлов - якка тартибдаги уй-жойнинг бошланғич бадал ва ипотека кредити билан қопланмаган қиймати қолган қисмига тенг бўлган миқдордаги тўлов (бундай тафовут мавжуд бўлганда).

2. Шартнома предмети


2.1. Буюртмачи ___-сон тасдиқланган намунавий лойиҳага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси, ___________________ (вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси) _______________ тумани, ______________ аҳоли пунктидаги манзилда жойлашган _________ мавзесида "тайёр ҳолда топшириш шарти билан" ____-сон якка тартибдаги уй-жойни (кейинги ўринларда Объект деб аталади) қуришга буюртмачи функцияларини бажариш бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олади, Якка тартибдаги қурувчи эса Шартномада қайд этилган нархни тўлаш ва Объектни қабул қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.


3. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


3.1. Якка тартибдаги қурувчи қуйидагиларни зиммасига олади:

3.1.1. Объект қурилишига ушбу Шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартларда ўз маблағларини ва/ёки жалб этилган пул маблағларини йўналтириш.

3.1.2. Буюртмачига ушбу Шартнома бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятлар Якка тартибдаги қурувчи томонидан бажарилишига тегишли бўлган тўлов ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар нусхаларини тақдим этиш.

3.1.3. Ушбу Шартномага мувофиқ Буюртмачидан Объектни қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича қабул қилиш мажбуриятини олади.


3.2. Якка тартибдаги қурувчи қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

3.2.1. Қурилишнинг боришини кузатиш, таклифлар киритиш ҳамда Буюртмачи ва пудратчига даъволар тақдим этиш.

3.2.2. Қурилиши тугалланган Объектни фойдаланишга қабул қилиш бўйича қабул қилиш комиссияси ишида қатнашиш.

3.2.3. Ушбу Шартномага ва пудрат шартномасига мувофиқ қабул қилиш-топширишнинг оралиқ ва узил-кесил далолатномаларини қабул қилиш ва имзолашда қатнашиш орқали Буюртмачи билан биргаликда Объект бўйича ишларнинг бажарилишини текшириш ва назорат қилиш жараёнида қатнашиш.

3.2.4. Қурилиш пудрати шартномаси шартларидан четга чиқиш ёки ишларни бажаришни текшириш ва назорат қилишда аниқланган ҳамда иш сифатини ёмонлаштирадиган бошқа камчиликлар тўғрисида дарҳол Буюртмачига маълум қилиш.


3.3. Буюртмачи қуйидагиларни зиммасига олади:

3.3.1. Объект қурилишига рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш.

3.3.2. Қурилишни бошқаришни ташкил этиш.

3.3.3. Пудратчилар орасида Объект қурилишига буюртмаларни танлов асосида жойлаштириш, потенциал пудратчи Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарори билан белгиланадиган ҳоллар бундан мустасно.

3.3.4. Лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқлаш, пудратчи - танлов савдолари ғолиби билан шартномани имзолаш.

3.3.5. Объектни фойдаланишга қабул қилиш ва уни Якка тартибдаги қурувчига бериш, қабул қилиш-топшириш ҳужжатларини имзолаш.

3.3.6. Якка тартибдаги қурувчига унинг талаби бўйича буюртмаларни жойлаштириш ва амалга ошириш ҳамда Объект қурилиши бўйича ишларнинг бажарилиши тўғрисида маълум қилиш.

3.3.7. Қурилиш-монтаж ишларининг лойиҳа ҳужжатларига ва норматив ҳужжатларга мувофиқлигини назорат қилиш.


3.4. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

3.4.1. Объект қурилиши бўйича ишларни бажариш тартибини ўз хоҳиши бўйича белгилаш.

3.4.2. Ушбу Шартноманинг 4.2-бандида назарда тутилган маблағлар Якка тартибдаги қурувчи томонидан белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда ушбу Шартнома бекор қилинишидан бир ой олдин бу ҳақда Якка тартибдаги қурувчини ёзма шаклда хабардор қилган ҳолда ушбу Шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиш.

4. Шартнома бўйича объект қурилиши қиймати ва уни тўлаш тартиби


4.1. Буюртмачига топшириладиган Объектни қуриш қиймати танлов савдолари натижалари бўйича белгиланади ва Шартномавий жорий нарх (шу жумладан маъмурий харажатлар ва табиий-иқлим шароитлари ва ер мавзеси рельефи билан боғлиқ бўлган харажатлар) __________________ (_______________________________________) сўмни ташкил этади, ундан:

(а) ________________ сўм - Объект бошланғич нархининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдоридаги бошланғич бадал;

(б) ________________ сўм - _________________нинг (банк номи) ___________________________ филиали (кейинги ўринларда банк деб аталади) ипотека кредити;

(в) ________________ сўм - Объектни қуриш учун маблағларнинг етишмаётган қисми (бундай тўлов тўланиши зарур бўлганда узил-кесил тўлов).

4.2. Узил-кесил тўловни тўлаш Шартнома тузилгандан кейин, Объект қурилиши бошланган пайтдан, бироқ Объект қурилишига ипотека кредити йўналтирилган кундан бошлаб бир ойдан кечикмай амалга оширилиши керак.


4.3. Объект қийматини молиялаштириш банк томонидан Якка тартибдаги қурувчининг ёзма топшириғи асосида Буюртмачининг молиялаштириш махсус депозит ҳисоб рақамига нақд пулсиз шаклда пул маблағларини ўтказиш йўли билан Шартномага мувофиқ қуйидаги тартибда босқичма-босқич амалга оширилади:

(а) Буюртмачи томонидан Объект қурилиши бўйича ишлар қийматининг 10 фоизигача миқдорда пудратчига аванс бериш учун бошланғич бадал маблағлари - Буюртмачининг молиялаштириш махсус депозит ҳисоб рақамига маблағлар ўтказишга белгиланган тартибда рухсатнома берилгандан кейин;

(б) Буюртмачи томонидан пудратчини ҳар ойда жорий молиялаштириш ва Объект қурилиши бўйича ишларнинг қолган қиймати учун узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш учун ипотека кредити маблағлари - Объект қурилишини жорий молиялаштириш бошлангандан ҳамда Буюртмачи ходимлари томонидан жойнинг ўзига бориб бажарилган ишлар сифати текширилгандан ва бажарилган ишларнинг оралиқ далолатномаси ва/ёки узил-кесил далолатномаси тузилгандан кейин;

(в) ушбу банднинг "б" кичик бандига мувофиқ Буюртмачи томонидан пудратчини ҳар ойда жорий молиялаштириш ва Объект қурилиши бўйича ишларнинг қолган қиймати учун узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш учун узил-кесил тўлов маблағлари (бундай тафовут мавжуд бўлганда).

4.4. Якка тартибдаги қурувчининг хоҳиши бўйича қўшимча қурилиш амалга оширилиши ёхуд қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарнинг лойиҳада назарда тутилган қимматроқ қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналар билан алмаштирилиши Томонларнинг қўшимча битими асосида Якка тартибдаги қурувчининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

4.5. Буюртмачи тасдиқланган лойиҳаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мажбуриятини ўз зиммасига олмайди.


5. Ишларни бажариш муддатлари


5.1. Қурилишнинг қанча давом этиши ва ушбу Низомда назарда тутилган ишларни бажариш муддатлари пудратчини танлаш бўйича танлов савдолари натижаларига мувофиқ белгиланади.

Қурилиш ишлари 20__ йил "____" ___________да бошланади.

Қурилиш ишлари 20__ йил "____" ___________да тамом бўлади.


5.2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзгариши ёки Томонларга боғлиқ бўлмаган бошқа ҳолатлар пайдо бўлиши натижасида Томонларнинг ушбу Шартномада келишилган ўз мажбуриятларини бажариши учун тўсиқлар юзага келган тақдирда қурилишнинг муддатлари ва шартномавий нархини тегишли равишда Томонлар қўшимча битим билан ўзгартириши мумкин.


6. Объектнинг Якка тартибда иморат

қурувчи томонидан қабул қилиниши


6.1. Шартномада келишилган намунавий лойиҳа бўйича қурилиш-монтаж ишларининг барча ҳажми бажарилгандан кейин Объект давлат қабул қилиш комиссияси томонидан фойдаланишга қабул қилинади ва тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан тасдиқланади.


6.2. Пудратчи томонидан қурилган ва Буюртмачига берилган Объект Якка тартибдаги қурувчига қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича берилади. Бунда узил-кесил тўлов бўйича Якка тартибдаги қурувчининг Буюртмачидан қарзи мавжуд бўлган тақдирда Объектни Якка тартибдаги қурувчига бериш қарздорлик қоплангунига қадар кечиктирилади.

6.3. Якка тартибдаги қурувчи банк ва Буюртмачи билан келишув бўйича тўлиқ қурилмаган уй-жойни қуриш тўғрисидаги ўз буюртманомасини рад этган тақдирда (шартномани бекор қилиш тўғрисида мурожаат қилганда) уй-жой бўйича узил-кесил ҳисоб-китоб қилингандан кейин уй-жойга нисбатан ушбу буюртманома бўйича бошқа Якка тартибдаги қурувчи билан Шартнома тузилади ва закалат олиб қолинган ҳолда Якка тартибдаги қурувчининг ўз маблағлари банкда Якка тартибдаги қурувчининг номига очилган жамғарма ҳисоб рақамига қайтарилади, закалат ушламаслик тўғрисида Томонларнинг битими мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно.

Қурилиши тугалланган Объектни қабул қилиш Якка тартибдаги қурувчи томонидан асосли равишда рад этилган тақдирда Объект бошқа Якка тартибдаги қурувчига сотилади ва Якка тартибдаги қурувчининг ўз маблағлари Объект сотилгандан кейин унга қайтарилиши керак. Бунда Якка тартибдаги қурувчининг ўз маблағлари банкда Якка тартибдаги қурувчининг номига очилган жамғарма ҳисоб рақамига қайтарилади.

Бошланғич бадал ҳамда Объектнинг бошланғич бадал ва ипотека кредити билан қопланмаган қийматининг қолган қисми юридик шахс, яъни Якка тартибдаги қурувчининг иш берувчиси томонидан тўланган тақдирда, ушбу маблағлар у билан келишув бўйича унинг ҳисоб-китоб рақамига қайтарилади.

7. Форс-мажор


7.1. Томонлар ушбу Шартнома бўйича мажбуриятлар қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлиги учун, агар ушбу бажармаслик Шартнома тузилгандан кейин пайдо бўлган, Томонлар олдиндан кўриши, оқилона чоралар билан бартараф этиши мумкин бўлмаган енгиб бўлмас куч ҳолатлари (форс-мажор) оқибати ҳисобланса, жавобгарликдан озод қилинадилар.


7.2. Енгиб бўлмас куч ҳолатига ҳавола қилувчи Томон бошқа Томонни бундай ҳолатлар бошланганлиги тўғрисида ёзма шаклда дарҳол хабардор қилиши шарт, шунингдек исталган Томоннинг талаби билан тегишли орган томонидан берилган тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилиши керак.


7.3. Ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати енгиб бўлмас куч ҳолатлари амал қилган даврга мутаносиб равишда кечиктирилади.


8. Шартноманинг бажарилишини таъминлаш


8.1. Якка тартибдаги қурувчи томонидан Объектнинг бутун қиймати тўланишини таъминлаш ва ушбу Шартнома бўйича унинг бошқа мажбуриятлари бажарилиши учун Якка тартибдаги қурувчининг бошланғич бадал ва узил-кесил тўлов жами суммасининг камида 20 фоизи миқдоридаги пул маблағлари закалат ҳисобланади ва ушбу пул маблағлари Буюртмачининг тасарруфида бўлади.

8.2. Агар Якка тартибдаги қурувчи ушбу Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаса ёки Объектдан воз кечса (шу жумладан ушбу Шартноманинг бузилиши) - закалат Буюртмачининг ихтиёрига ўтади.

8.3. Агар ушбу Шартнома бўйича мажбуриятлар на Буюртмачи, на Якка тартибдаги қурувчи жавоб бермайдиган ҳолатлар бўйича муддатида бажарилмаса - закалат Томонларнинг келишуви бўйича Якка тартибдаги қурувчига қайтарилади ёки Якка тартибдаги қурувчи томонидан кўрсатилган шахснинг ҳисоб рақамига ўтказилиши мумкин.

8.4. Агар ушбу Шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилса - закалат Объектнинг нархини тўлашга ҳисобланади.


9. Томонларнинг жавобгарлиги


9.1. Томонлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу Шартнома билан ўзларига юкланган мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки зарур тарзда бажарилмаганлиги учун жавоб берадилар.


9.2. Якка тартибдаги қурувчи Шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун Буюртмачига:

ушбу Шартноманинг 4.2-бандида назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун - муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0.2 фоизи, бироқ шартномавий нархнинг 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди;

Якка тартибдаги қурувчи Объектнинг бериш учун тайёрлиги тўғрисида билдиришнома олган кундан бошлаб ўн иш кунидан ортиқ қурилиши тугалланган Объектни қабул қилишни бошлаш кечиктирилганлиги учун - муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,2 фоизи, бироқ шартномавий нархнинг 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.

9.3. Буюртмачи томонидан Шартнома мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда у Объект қурилиши тамом бўлиши кечиктирилганлиги учун Якка тартибдаги қурувчига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0.2 фоизи, бироқ Объект шартномавий нархнинг 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.

9.4. Неустойка тўлаш Шартнома бўйича қабул қилинган мажбуриятлар бажарилишидан озод қилмайди.


9.5. Комплексда бошқа уй-жойлар билан биргаликда уй-жой қурилиши амалга оширилиши муносабати билан, уй-жойлар қурилиши билан боғлиқ бўлган коммуникация ва инфратузилма тизимларини амалга ошириш бўйича ишлар бошқа пудратчилар томонидан ўз вақтида бажарилмаганлиги ёхуд бошқа Якка тартибдаги қурувчилар томонидан ўз мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги натижасида Буюртмачи ўз мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганда Буюртмачи жавобгарликдан озод қилинади. Бунда Буюртмачи Якка тартибдаги қурувчига унинг талаби бўйича бундай ҳолатнинг бошланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этиши керак.

10. Низоларни ҳал этиш


10.1. Ушбу Шартномани бажариш давомида пайдо бўладиган низоли масалаларни Томонлар музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал этадилар.


10.2. Ушбу Шартнома бўйича низоларни тартибга солишнинг даъво қўзғаш тартиби мажбурий ҳисобланади. Даъволарни кўриб чиқиш муддати улар олинган пайтдан бошлаб 10 (ўн) календарь кунни ташкил этади.


10.3. Агар келишмовчиликлар ва низоларни Томонлар музокаралар йўли билан 10 (ўн) календарь кун мобайнида ҳал этишмаган тақдирда, ушбу Низоларни Томонлар умумий асосларда суд тартибида ҳал этадилар.


11. Алоҳида шартлар


11.1. Объектдан ҳамда унга кирадиган муҳандислик тизимлари, асбоб-ускуналар, материаллар ва ишлардан фойдаланишнинг кафолатли муддати Буюртмачи ва пудратчи томонидан қурилиши тугалланган Объектни қабул қилиш тўғрисида далолатнома имзоланган кундан бошлаб 12 ой этиб белгиланади.

Агар Объектдан фойдаланишнинг кафолатли муддати даврида улар бартараф этилгунга қадар Объектдан фройдаланишни давом эттириш имконини бермайдиган нуқсонлар аниқланса, у ҳолда кафолат муддати тегишли равишда нуқсонларни бартараф этиш даврига узайтирилади. Нуқсонларни бартараф этиш Буюртмачи ва пудратчи томонидан таъминланади.

Кўрсатиб ўтилган кафолатлар учинчи шахслар томонидан Объектни қасддан шикастлантириш ҳолатларига жорий этилмайди.


11.2. Ушбу Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


11.3. Томонлар ўртасидаги Шартномада назарда тутилмаган янги вазиятларга олиб келадиган ҳар қандай аҳдлашув, агар уни Томонлар қўшимча битим шаклида ёзма шаклда тасдиқлаган бўлса ҳақиқий деб ҳисобланади.


11.4. Ушбу Шартнома уч нусхада тузилган, улардан бири банкка берилади, қолган иккитаси эса Томонларга берилади. Барча нусхалар бир хил ва бир хил юридик кучга эга.


12. Томонларнинг манзиллари, реквизитлари ва имзолари

Якка тартибдаги қурувчи:


Буюртмачи:


(Ф.И.О. тўлиқ)

      


(филиалнинг тўлиқ номи)

        



(индекси, манзили, телефони)



(индекси, манзили, телефони)


    



(туғилган санаси)


(банк реквизитлари)

(туғилган жойи)


(СТИР)

(СТИР)


(филиал директорининг Ф.И.О.)


                         __________

(имзо)


М.Ў.                 (имзо)

  





Низомга

3-ИЛОВА



Ипотека кредити бериш тўғрисида ___-сон

НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА


_______________                                                     20__ йил "__" ___________

    (аҳоли пункти)


_______________________(банкнинг номи) номидан Низом ва 20__ йил "___" ________ даги ____-сон бош ишончнома асосида ҳаракат қиладиган _______________________ филиали бошқарувчиси __________________, кейинги ўринларда "Банк" деб аталади, бир томондан ва 20__ йил "___" _____________да берилган паспорти серияси _________, _______ рақамли, кейинги ўринларда "Қарз олувчи" деб аталадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси _________________________, иккинчи томондан, ҳамда 20__ йил "___" _____________да берилган паспорти серияси ______, _______ рақамли, кейинги ўринларда "Биргаликда қарз олувчи" деб аталадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ___________________, учинчи томондан, кейинги ўринда "Томонлар" деб аталадилар, ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:

1. Шартноманинг предмети


1.1. Банк Қарз олувчига (Биргаликда қарз олувчига) "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси масъулияти чекланган жамият (кейинги ўринларда "инжиниринг компанияси" деб аталади) иштирокида ушбу шартномада назарда тутилган шартларда Ўзбекистон Республикаси, ____________ вилояти, _________________ туманидаги _________________ аҳоли пунктида умумий майдони ____ кв. метр, турар жой майдони _____ кв. метр бўлган ____ хонали ___-сон уйни (кейинги ўринларда уй-жой деб аталади) якка тартибдаги уй-жойни қуриш учун мақсадли маблағлар ҳисобидан _________ _______ (_______________________________) сўм миқдорида ипотека кредити беради, Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) эса ипотека кредитидан кредит олишнинг умумий принципларига (мақсадининг характери, моддий таъминланганлиги, муддатлилиги, қайтарилувчанлиги ва тўловлилигига) риоя этган ҳолда фойдаланадилар.

2. Умумий тушунчалар


2.1. Ушбу шартнома матнининг кейинги ўринларида учрайдиган барча атамалар, агар контекстдан бошқача маъно англанмаса, қуйидаги бўлимда баён қилинган тушунчаларни англатади:


ипотека кредити - барпо этилаётган уй-жой гарови остида, инжиниринг компанияси иштирокида, тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қуришга бериладиган узоқ муддатли кредит;


якка тартибдаги уй-жой - доимий яшаш, дам олиш ва хўжалик юритиш учун мўлжалланган, битта ер участкасида жойлашган, ўзига қарашли бўлган ёрдамчи-хўжалик иморатлари ва ҳовли иншоотлари билан биргаликдаги бир ёки бир нечта турар жойлар (кейинги ўринларда уй-жой деб аталади);


намунавий лойиҳа - табиий-иқлим шароитлари ва жойнинг рельефи, республика минтақаларининг ижтимоий-демографик хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда замонавий қурилиш материаллари ва технологияларни қўллаган ҳолда намунавий уй-жойлар қуришга "Қишлоққурилишлойиҳа" масъулияти чекланган жамият лойиҳа-қидирув институти томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган лойиҳа. Намунавий лойиҳа қуйидагилардан иборатдир: ер ости ва ер усти муҳандислик коммуникациялари; пойдеворлар, ер тўлалар, қаватлар, уй-жойнинг кесимлари ва олд томонлари акс эттирилган ҳолда ер участкасининг режаси; смета-молия ҳисоб-китоби;


қарз олувчи - қишлоқ жойларда арзон уй-жой қурилиши учун ипотека кредити оладиган ва олинган суммани кредит шартномасида белгиланган шартларда қайтариш мажбуриятини қабул қиладиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

биргаликда қарз олувчи - Қарз олувчининг ипотека кредити бўйича ва унинг бўйича фоизларни ҳар ойда тўлашда қатнашадиган, шунингдек ипотека кредити бўйича биргаликда жавоб берадиган эри (хотини) ва яқин қариндошлари (ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, фарзандлари);


пудратчи - "тайёр ҳолда топшириш" шарти билан уй-жой қуришга буюртмаларни жойлаштиришга танлов савдолари натижалари бўйича инжиниринг компанияси билан тузилган пудрат шартномаси асосида уй-жой қурилишини амалга оширувчи пудрат қурилиш ташкилоти;


тўловга қодирлик - Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг кредит шартномаси бўйича ўз тўлов мажбуриятларини ялпи даромадлари таҳлилидан келиб чиққан ҳолда белгиланган ўз вақтида ва тўлиқ бажариш қобилияти;


кредит бўйича таъминлаш - қурилаётган якка тартибдаги уй-жойни ер участкаси билан бирга белгиланган тартибда гаровга қўйиш;


дастлабки бадал - Қарз олувчининг арзон уй-жойлар смета қийматининг камида 10 фоизи миқдоридаги Қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) ўз маблағлари ёки юридик шахс - Қарз олувчининг иш берувчисининг ёки бошқа шахсларнинг Қарз олувчининг номига банкда очилган омонат қўйилма ҳисоб рақамига ўтказилган пул маблағлари шаклидаги маблағлар;

узил-кесил тўлов - якка тартибдаги уй-жойнинг бошланғич бадал ва ипотека кредити билан қопланмаган қиймати қолган қисмига тенг бўлган миқдордаги тўлов;


ипотека - ер участкаси билан бирга қурилаётган уй-жой ипотекаси остида белгиланган тартибда бериладиган ипотека кредитини олиш мақсадидаги кўчмас мулк гарови;


ипотека тўғрисидаги шартнома - томонларнинг кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни таъминлашда ипотекани белгилаш тўғрисидаги битими;


кредит бўйича фоизлар - кредитдан фойдаланганлик учун тўлов;


имтиёзли давр - кредит бўйича асосий қарзни қайтариш муддати кечиктирилган давр;


кредитни бериш санаси - маблағларни ссуда ҳисоб рақамидан инжиниринг компаниянинг депозит ҳисоб рақамига ўтказиш санаси;


кредитни тўлаш санаси - Қарз олувчининг Банк олдидаги мажбуриятларини тўлиқ бажаришига олиб келадиган ипотека кредити бўйича ҳисобланган фоизларнинг жами қолдиғини ва қарз қолдиғини қоплайдиган охирги тўлов тушган сана;


тўлов мажбуриятлари - Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг ипотека кредити, унинг бўйича фоизларни ушбу шартномада кўрсатилган суммада ва муддатларда ҳамда бошқа тўловлар (ипотекани расмийлаштириш, суғурталаш ва шу кабилар учун харажатлар) бўйича мажбуриятлар;


кредит бўйича тўлов муддати ўтган қарз - Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан белгиланган муддатларда тўланмаган, ипотека кредити ёхуд унинг бир қисми, кредитдан фойдаланганлик бўйича ҳисобланган фоизлар, пенялар ва бошқа тўлов мажбуриятлари бўйича қарзлар суммаси;


кредит бўйича қарз - кредитнинг ҳаммаси ёхуд Қарз олувчи томонидан фойдаланилган ипотека кредитининг қолдиғи, тегишли ҳисоб рақамларида Қарз олувчига очилган ҳисоб рақамларидаги ипотека кредитидан фойдаланганлик учун ҳисоблаб ёзилган фоизлар.


3. Қарз олувчининг тасдиқлари


3.1. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) ушбу билан қуйидагиларни тасдиқлайди:

кредитни расмийлаштириш ва олиш учун банкка тақдим этилган/тақдим этиладиган барча ҳужжатлар ва маълумотлар бундай ҳужжатлар ҳамда маълумотлар тақдим этилган санада ҳақиқий ва ишончли ҳисобланади;

Биргаликда қарз олувчи мажбуриятлар бўйича ушбу шартнома доирасида биргаликда жавоб беради ва бу мажбуриятлар ҳақиқий ҳисобланади;

Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг ушбу шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бажаришдан бош тортиши Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг ушбу шартномага ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлишига олиб келади;

Агар Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) ушбу шартномада белгиланган тўловни амалга оширишга ёки белгиланган ҳар қандай талаблардан исталганини бажаришга қодир бўлмаса Банк кредитни муддатидан олдин қайтаришни ва ҳисобланган фоизларни, шунингдек бошқа тўловларни тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бу ҳолда банк ундиришни кредит бўйича таъминлашга ва Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг бошқа мол-мулкига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қаратиш ҳуқуқига эга;

Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) Банкни кредит бўйича исталган таъминлашни реализация қилишга ва ундан фойдаланишга ва/ёки Банкнинг ўз ҳуқуқларини амалга ошириши учун барча зарур чораларни кўришга чақириб олишсиз ва сўзсиз тартибда вакил қилади.


4. Кредит суммаси ва кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси


4.1. Қурилаётган уй-жойнинг умумий қиймати ___________ (______________________) сўмни ташкил қилади.

Ипотека кредити суммаси ____________ (____________________) сўмни ташкил қилади, бу қурилаётган уй-жой қийматининг __________ фоизига тенгдир.

Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг бошланғич бадали ____________ (___________________) сўмни ташкил қилади, бу қурилаётган уй-жой қийматининг __________ фоизига тенгдир.

Узил-кесил тўлов суммаси ____________ (___________________) сўмни ташкил қилади, бу қурилаётган уй-жой қийматининг __________ фоизига тенгдир (узил-кесил тўлов мавжуд бўлганда тўлдирилади).

4.2. Ипотека кредитидан фойдаланганлик учун қуйидаги фоиз ставкаси белгиланади:

дастлабки 5 йил мобайнида - йиллик 7 фоиз миқдорида ва қолган даврда - ушбу шартнома тузилган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида, айнан йиллик ____ фоиз миқдорида;

2020 йил 1 январдан тузилган шартномалар учун - биринчи 5 йил давомида ҳар йили фоиз ставкасини қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача босқичма-босқич ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида.

4.3. Ипотека кредити бўйича фоизлар Банк томонидан ҳар куни, ушбу шартноманинг 4.2-бандида белгиланган фоиз ставкасидан ва кредит берилган санадан бошлаб ҳақиқий кунлар сонидан келиб чиққан ҳолда, Банк томонидан Қарз олувчининг ссуда ҳисоб рақамида ҳисобга олинадиган кредит суммаси қолдиғига ҳисоблаб ёзилади.


5. Ипотека кредити бўйича таъминлаш


5.1. Ушбу шартнома бўйича берилган кредит белгиланган тартибда ер участкаси билан бирга қурилаётган уй-жой ипотекаси билан таъминланади.


5.2. Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлашнинг бир нечта усулларининг мавжуд бўлиши бир-бирига зид ҳисобланмайди, мажбуриятларни бажаришнинг ҳар қайси усули мустақил ҳисобланади ва бир-бирига боғлиқ бўлмайди.


5.3. Ундиришни мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларига қаратиш зарур бўлган тақдирда танлаш ҳуқуқи Банкда қолади, у ўз ихтиёрига кўра мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан исталганига ёки барча усулларига талаб қўйиши мумкин.


5.4. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) кредитни таъминлашни кредит суммаси даражасида тутиш, Банк фойдасига кредит шартномаси амал қиладиган муддатга, ипотека предметини унинг тўлиқ қийматида йўқотиш ва шикастланиш хавфи юзасидан суғурта қилиш мажбуриятини олади.


5.5. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) кредитнинг қайтарилишини таъминлаш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни зарур даражада расмийлаштириш бўйича ҳар қандай харажатларни ўз зиммасига олади.


5.6. Кредитнинг таъминланишини белгилайдиган ҳужжатлар ушбу шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.


6. Ипотека кредитини бериш тартиби


6.1. Кредит икки (2020 йил 1 январдан тузилган шартномалар учун - бир) йиллик имтиёзли давр билан 20 йилгача бўлган муддатга берилади. Ипотека кредитидан фойдаланганлик учун фоизларни тўлаш кредит берилган санадан кейинги ойдан бошланади.

6.2. Кредитни бериш Қарз олувчи билан инжиниринг компанияси ўртасида тузилган шартномага мувофиқ босқичма-босқич, Қарз олувчининг ёзма топшириқномаси (аризаси) асосида маблағларни Банк очган алоҳида ссуда ҳисоб рақамига ўтказиш, кейинчалик инжиниринг компаниясининг молиялаштириш махсус депозит ҳисоб рақамига юқорида кўрсатилган шартномада белгиланган шартларда ва муддатларда ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

6.3. Банкнинг кредит бериш бўйича мажбурияти Қарз олувчи томонидан Банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин юзага келади:

туман ҳокимининг ер участкаси бериш тўғрисидаги қарори нусхаси;

ипотека предметини йўқолиш ва шикастланиш хавфидан суғурта шартномаси ва суғурта полиси.

7. Ипотека кредитини тўлаш тартиби


7.1. Кредит бўйича қарзни тўлаш учун Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан йўналтириладиган тўловлар қуйидагича навбат билан тўланади:

кредит бўйича тўлов муддати ўтган фоизларни тўлаш;

кредит бўйича тўлов муддати ўтган қарзларни тўлаш;

муддатли фоизларни тўлаш;

кредит бўйича муддатли қарзларни тўлаш;

Қарз олувчининг бошқа тўлов мажбуриятларини тўлаш.


7.2. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) асосий қарзни ва ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлашни муддатидан олдин - ушбу шартномада белгиланган тўлов муддати бошлангунгача ёки тугагунгача амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Кредитни муддатидан олдин тўлашда Банк бирон-бир қўшимча воситачилик ҳақларини ундирмайди.


7.3. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) ушбу шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланадиган илова қилинаётган тўловлар жадвалига мувофиқ ҳар ойлик тўловларни амалга ошириш йўли билан ипотека кредитини қайтаради ва кредитдан фойдаланганлик учун ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлайди.

7.4. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан ипотека кредитини тўлаш:

иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, гонорарлар, дивидендлар, фоизлар ва қимматли қоғозлар бўйича бошқа даромадлар ҳисобига маблағларни нақдсиз шаклда ўтказиш;

нақд пуллар тўлаш;

маблағларни омонат қўйилмалар бўйича ҳисоб рақамларидан ўтказиш;

маблағларни пластик карточкалардан ўтказиш йўли билан;

пул маблағларини Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг иш берувчиси томонидан моддий ёрдам ва ипотека кредитини тўлаш учун ажратилган бошқа маблағлар ҳисобидан нақдсиз шаклда ўтказиш йўли билан;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа усулларда амалга оширилиши мумкин.


7.5. Агар ушбу шартнома бўйича исталган суммаларни тўлаш санаси иш куни ҳисобланмайдиган кунга тўғри келса, у ҳолда ушбу суммаларни тўлаш кейинги иш кунидан кечикмай амалга оширилиши керак.


8. Томонларнинг ҳуқуқлари


8.1. Банкнинг ҳуқуқлари:

8.1.1. Қарз олувчининг айби билан ушбу шартноманинг 6.3-бандида кўрсатилган ҳужжатлар шартнома имзоланган вақтдан бошлаб 30 (ўттиз) банк куни мобайнида тақдим этилмаган тақдирда Банк ушбу шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга.

8.1.2. Кредитдан фойдаланишнинг бутун даври мобайнида доимий мониторингни амалга ошириш. Банк мониторинг давомида, ипотека кредити ва унинг бўйича фоизларнинг тўланиши, гаровга қўйилган мол-мулкдан фойдаланиш ва уларни сақлаш қоидаларига амал қилиниши, ипотека предметининг ноқонуний бегоналаштирилишига йўл қўйилмаслиги юзасидан назоратни амалга оширади.

8.1.3. Банк мажбуриятларнинг бажарилмаслиги ҳоллари бошланган тақдирда ўз ихтиёрига кўра қуйидаги ҳаракатлардан исталганини амалга ошириши мумкин:

Қарз олувчига мажбуриятларнинг бажарилмаслик ҳоллари бошланганлиги тўғрисидаги ёзма билдиришномани уни бартараф этиш учун муддатни белгилаган ҳолда юбориш;

ушбу шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини қўшимча равишда таъминланишини талаб қилиш;

Қарз олувчидан (Биргаликда қарз олувчидан) ушбу шартномада белгиланган тартибда кредитнинг ҳаммасини ёки унинг бир қисмини муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш (қонун ҳужжатларида кредитнинг ҳаммасини ёки унинг бир қисмини муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишнинг бошқача тартиби белгиланган тақдирда кредитнинг ҳаммасини ёки унинг бир қисмини муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади);

ундиришни мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш шартномаларида белгиланган тартибда кредит бўйича таъминлашга қаратиш (ундиришни таъминлашга қаратиш тартиби мажбуриятлар бажарилишини таъминлашнинг тегишли шартномаларида белгиланмаган ҳолларда ундиришни кредит бўйича таъминлашга қаратиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади);

ушбу шартномани мазкур шартномада белгиланган тартибда бекор қилиш (қонун ҳужжатларида бундай шартномани бекор қилишнинг бошқача тартиби белгиланган тақдирда ушбу шартнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади);

кредит бўйича фоиз ставкасини ошириш (кредит ўз вақтида тўланмаган тақдирда);

ушбу шартномага ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳар қандай ҳуқуқлардан фойдаланиш.

8.1.5. Ушбу шартнома бўйича талаб қилиш ҳуқуқини бунга Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг олдиндан розилигини олмасдан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўзгага беришни амалга ошириш.


8.2. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг ҳуқуқлари:

8.2.1. Банкда бўш ресурслар мавжуд бўлган тақдирда ипотека кредитининг ушбу шартномада назарда тутилган ҳажмда, муддатларда ва шартларда берилишини талаб қилиш.

8.2.2. Олинган кредитни тўлиқ қайтариб ва унинг бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлаб Банк билан ушбу шартномани муддатидан олдин бекор қилиш.


9. Томонларнинг мажбуриятлари


9.1. Банкнинг мажбуриятлари:

9.1.1. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан ипотека кредити бериш учун барча зарур шартлар бажарилган тақдирда ушбу шартнома шартларига риоя қилган ҳолда кредитни бериш.

9.1.2. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)ни кредитни муддатидан олдин ундириб олиш тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиш.


9.2. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг мажбуриятлари:

9.2.1. Мазкур шартнома имзоланган кундан бошлаб 30 (ўттиз) кунгача бўлган муддатда Банк ходими билан ипотека предметини йўқолиш ва шикастланиш таваккалчиликларидан суғурта қилиш шартномасини тузиш.

9.2.2. Уй-жой инжиниринг компанияси томонидан топшириш-қабул қилиш далолатномаси бўйича Қарз олувчига берилган вақтдан бошлаб 30 (ўттиз) кунгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси органларида қурилган уй-жойга эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш, сўнгра уй-жойга эгалик қилишнинг рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқи тўғрисидаги ҳужжат нусхасини Банкка тақдим этиш.

9.2.3. Илова қилинаётган тўловлар жадвалига мувофиқ ҳар ойлик тўловларни амалга ошириш йўли билан кредитни ва унинг бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлаш.

9.2.4. Банк талабига кўра Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг ушбу шартнома амал қиладиган бутун муддат мобайнидаги даромадлари тўғрисида Банкни қониқтирадиган шакл ва мазмун бўйича ахборот тақдим этиш.

9.2.5. 5 (беш) кун мобайнида Банкка яшаш жойи, иш жойи, фамилияси ёки исми ва ушбу шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилишига таъсир кўрсата оладиган бошқа ҳолатларнинг ўзгарганлиги тўғрисида ахборот тақдим этиш.

10. Мажбуриятларни бажармаслик ҳолатлари


10.1. Ушбу бандда қайд этилган ҳодисалардан исталгани мажбуриятларни бажармаслик ҳолати ҳисобланади:

Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан кредит, фоизлар ва/ёки ҳамда бошқа тўловларнинг ушбу шартнома, унга тўловлар жадвали, шунингдек тузилиши ушбу шартномада белгиланган бошқа шартномалар бўйича зарур санада тўлашни амалга оширмаганлик;

Банкни ҳақиқий бўлмаган ҳужжатлар тақдим этиш йўли билан атайлаб чалғитиш;

Банкка кредит, Банк хулосаси бўйича Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан тақдим этилган ҳар қандай таъминлашнинг ўз қимматини қисман ёки тўлиқ йўқотганлиги ёки ҳақиқий бўлмай қолганлиги;

Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) тўлов қобилиятининг ёмонлашиши ёки ушбу шартнома бўйича мажбуриятларнинг мунтазам равишда бажарилмаслигига олиб келадиган аниқ ахборотнинг яширилиши;

Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг Банк олдидаги мажбуриятлари бажарилишига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа ҳодисалар;

ушбу шартнома шартларининг бузилиши;

ушбу шартнома билан боғлиқ бўлган бошқа шартномалар (суғурта ва бошқалар) шартларининг бузилиши.

11. Ундиришни кредитни таъминлашга қаратиш


11.1. Банк ушбу шартнома шартлари билан гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги туфайли келиб чиққан талабларни ушбу мулк ҳисобига қондириш учун ундиришни мажбуриятларни таъминлаш сифатида гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга ҳақлидир.

11.2. "Ипотека тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23, 26 ва 28-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда Банк ипотека билан таъминланган мажбуриятларнинг муддатидан олдин бажарилишини талаб қилишга, ушбу талаб бажарилмаган тақдирда эса - ундиришни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга ҳақлидир.


11.3. Томонлар шундай битимга келишдиларки, Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан ушбу шартнома бўйича ўз мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда Банк ўз талабларини, ундиришни ипотека предметига қаратиш учун асослар пайдо бўлгандан кейин, Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) билан Банк ўртасида тузилган, нотариал тасдиқланган битим асосида суддан ташқари тартибда қондиради.


11.4. Ундиришни мажбуриятни таъминлаш учун гаровга қўйилган, ипотека предмети ҳисобланадиган мол-мулкка қаратиш Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан тўловларни тўлаш муддатлари мунтазам равишда, яъни ўн икки ой мобайнида уч мартадан кўп бузилган тақдирда амалга оширилиши мумкин.


11.5. Агар гаровга қўйилган мол-мулкни сотишдан олинган сумма Банк талабларини қоплаш учун етарли бўлмаса, у етишмаган суммани Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг бошқа мол-мулкидан олиш ҳуқуқига эга.


12. Алоҳида шартлар


12.1. Банк ўз ихтиёрига кўра Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)га нисбатан ушбу шартнома бўйича ўзи эга бўлган ҳуқуқлардан исталганини қўллаши ёхуд қўлламаслиги мумкин.


12.2. Банк томонидан ушбу ҳуқуқларнинг қўлланмаслиги ёхуд қисман қўлланиши ушбу ҳуқуқлардан воз кечишни англатмайди ва улар келгусида исталган вақтда қўлланиши мумкин.


13. Қўшимча шартлар


13.1. Уй-жойнинг ўзбошимчалик билан қайта қурилганлиги ёки қайта режалаштирилганлиги учун Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради ва ушбу уйни ўз ҳисобидан аввалги ҳолатига келтириши шарт.


13.2. Кредит муддати мобайнида уй-жойни сотиш, ўзгага беришга, ижарага топширишга, текин фойдаланиш учун беришга, ипотека предмети манзили бўйича яқин қариндошларни ва учинчи шахсларни рўйхатдан ўтказишга Банкнинг ёзма розилигисиз йўл қўйилмайди.


13.3. Томонлар ушбу шартноманинг унга биноан тартибга солинмайдиган қисми юзасидан муносабатларини томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солади.


13.4. Инжиниринг компанияси билан Қарз олувчи (Якка тартибдаги қурувчи) ўртасида тузилган асосий шартнома бекор қилинган тақдирда Банк ушбу шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Ушбу шартнома муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан тўланган кредит бўйича асосий қарз суммаси, агар Томонлар ўртасида бошқача аҳдлашув мавжуд бўлмаса, қурилган уй-жой сотилгандан кейин Қарз олувчига қайтарилади. Бунда Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан тўланган кредит бўйича ҳисобланган фоизлар унга қайтарилмайди.


14. Форс-мажор ҳолатлари


14.1. Томонлар ушбу шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаслиги шартнома тузилгандан кейин, Томонлар олдиндан кўра билмаган, оқилона чора-тадбирлар билан бартараф эта олишмаган, фавқулодда тусдаги ҳодисалар натижасида пайдо бўлган енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари оқибатида содир бўлган тақдирда томонлар мажбуриятларнинг қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлиги учун жавобгарликдан озод қилинадилар.


14.2. Енгиб бўлмайдиган куч вазиятларига асосланадиган Томон бошқа Томонни бундай вазиятлар юзага келганлиги тўғрисида ёзма шаклда дарҳол хабардор қилиши шарт, шунингдек исталган Томоннинг талабига кўра бундай вазиятларнинг юзага келганлиги ҳолатини тасдиқлайдиган, тегишли орган томонидан берилган ҳужжат тақдим этилиши керак.


14.3. Агар шартноманинг ушбу бўлимида кўрсатилган енгиб бўлмайдиган вазиятлар уч ойдан ортиқ давом этса, у ҳолда ҳар қайси Томон бошқа Томонни хабардор қилган ҳолда ушбу шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга. Бунда Томонлар ушбу шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилган ва бажарилмаган қисмлари бўйича белгиланган тартибда узил-кесил ҳисоб-китоб қиладилар.


15. Шартноманинг амал қилиш муддати


15.1. Ушбу шартнома Томонлар уни имзолаган вақтдан бошлаб кучга киради ва ушбу шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунгача амал қилади.


16. Низоларни ҳал этиш


16.1. Ушбу шартномада назарда тутилмаган келишмовчиликлар ва/ёки низоли вазиятлар юзага келган ҳолларда Томонлар, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига амал қилган ҳолда, уларни музокаралар йўли билан ҳал қиладилар. Томонларнинг келишувига эришилмаган тақдирда низо Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқиш учун суд органларига ўтказилади.


17. Якунловчи қоидалар


17.1. Ушбу шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш Томонларнинг келишуви бўйича ёки Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ суд тартибида амалга оширилиши мумкин.


17.2. Ушбу шартномага барча ўзгартириш ва қўшимчалар Томонлар имзолаган қўшимча битим тарзида ёзма шаклда расмийлаштирилади.


17.3. Ушбу шартнома ҳар қайси Томон учун бир хил юридик кучга эга бўлган уч нусхада тузилди.


Томонларнинг манзиллари, реквизитлари ва имзолари:

Банк:



Қарз олувчи:



Биргаликда қарз олувчи:


(филиалнинг тўлиқ номи)


(Ф.И.О. тўлиқ)


(Ф.И.О. тўлиқ)

        





        





(индекс, манзил, тел.)

       


(индекс, манзил, тел.)


(индекс, манзил, тел.)

        





(банк реквизитлари)


(туғилган санаси)


(туғилган санаси)

    





(СТИР)


(туғилган жойи)


(туғилган жойи)

    





(филиал бошқарувчисининг Ф.И.О.)


(СТИР)


(СТИР)

        





__________


___________


____________

М.Ў. (имзо)


(имзо)


(имзо)




Низомга

3а-ИЛОВА


Қонун асосида ипотека билан таъминланган

ипотека кредити ажратиш тўғрисидаги

НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА N_____

   




20__ й. "___" _______________


ҳоли пункти)




_________________(банкнинг номи) номидан Низом ва 20__ йил "___" даги ______-сон бош ишончнома асосида ҳаракат қиладиган _______________ филиали бошқарувчиси __________, кейинги ўринларда "Банк" деб аталади, бир томондан ва "___" йил _____________ да берилган паспорти серияси ______, N_______, кейинги ўринларда "Қарз олувчи" деб аталадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ______________________________ иккинчи томондан ҳамда ва "___" йил _____________ да берилган паспорти серияси ______, N_______, кейинги ўринларда "Биргаликда қарз олувчи" деб аталадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ______________________________ учинчи томондан, кейинги ўринда "Томонлар" деб аталадилар, ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:


1. Шартнома предмети


1.1. Банк Қарз олувчига/Биргаликда қарз олувчиларга Ўзбекистон Республикаси,_________ вилояти, _______ тумани, _________ аҳоли пунктида умумий майдони ___ кв. м, турар жой майдони ___ кв. м бўлган ___ та хонали __-уйни (кейинги ўринларда уй-жой ёки арзон уй-жой деб аталади) якка тартибда қуриш учун ушбу шартномада назарда тутилган шартларда ___ (_________) сўм миқдорида мақсадли ипотека кредити маблағлари беради, Қарз олувчи/Биргаликда қарз олувчилар эса кредит беришнинг умумий қоидаларига (мақсадли характери, моддий таъминланганлиги, муддатлилиги, қайтарилувчанлиги ва тўланувчанлигига) риоя этган ҳолда ипотека кредитидан фойдаланади.


2. Асосий тушунчалар


2.1. Ушбу шартнома матни бўйича кейинги ўринларда учрайдиган барча атамалар (агар контекстдан бошқача маъно англашилмаса) ушбу бўлимда баён қилинган маъноларни англатади:


ипотека кредити - қишлоқ жойларда тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой ёки арзон уй-жой қурилишига барпо этиладиган уй-жой ёки арзон уй-жой гарови остида бериладиган узоқ муддатли кредит;


якка тартибдаги уй-жой (уй-жой) - доимий яшаш, дам олиш ва хўжалик юритиш учун мўлжалланган, битта ер участкасида жойлашган, ўзига қарашли бўлган ёрдамчи-хўжалик иморатлари ва ҳовли иншоотлари билан биргаликдаги бир ёки бир нечта турар жойлар;


арзон уй-жой - 0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлар ва тўрт қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар;

намунавий лойиҳа - замонавий қурилиш материаллари ва технологияларини республика минтақаларининг табиий-иқлим шароитларини ва жойнинг рельефини, ижтимоий-демографик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қўлланиб намунавий уй-жой қуриш учун "Қишлоқ қурилиш лойиҳа" МЧЖ лойиҳалаш-қидирув институти томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган лойиҳа. Намунавий лойиҳа: ер ости ва ер усти муҳандислик коммуникациялари акс эттирилган ҳолдаги ер участкаси режасидан; уй-жойнинг пойдеворлари, ертўлалари, қаватлари, кесимлари ва фасадларининг режаларидан; смета-молиявий ҳисоб-китобдан иборат бўлади;


Қарз олувчи - қишлоқда инжиниринг компанияси иштирокида уй-жой қуриш учун ипотека кредити оладиган ва олинган суммани кредит шартномасида белгиланган шартларда қайтариш мажбуриятини қабул қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

Биргаликда қарз олувчи - қарз олувчининг ипотека кредити ва кредит бўйича фоизларнинг ҳар ойдаги тўловларида қатнашадиган, шунингдек ипотека кредити юзасидан биргаликда жавоб берадиган эри (хотини) ҳамда унинг яқин қариндошлари (ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, фарзандлари) ва бошқа жисмоний шахслар;


пудратчи - фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шарти билан уй-жой қуришга буюртмаларни жойлаштиришга танлов савдолари натижалари бўйича инжиниринг компанияси билан тузилган пудрат шартномаси асосида якка тартибда уй-жой қурадиган пудрат қурилиш ташкилоти;


тўловга қодирлик - Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг кредит шартномаси бўйича ўз тўлов мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажариш бўйича жами даромадлар таҳлилидан келиб чиққан ҳолда аниқланадиган қобилияти; кредит бўйича таъминлаш - белгиланган тартибда ер участкаси билан бирга қурилаётган якка тартибдаги уй-жой гарови;


бошланғич бадал - Қарз олувчининг арзон уй-жойлар смета қийматининг камида 10 фоизи миқдоридаги Қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) ўз маблағлари ёки юридик шахс - Қарз олувчининг иш берувчисининг ёки бошқа шахсларнинг Қарз олувчининг номига банкда очилган омонат қўйилма ҳисоб рақамига ўтказилган пул маблағлари шаклидаги маблағлар;

узил-кесил тўлов - уй-жойнинг бошланғич бадал ва ипотека кредити билан қопланмаган қиймати қолган қисмига тенг бўлган миқдордаги тўлов;


ипотека - белгиланган тартибда ер участкаси билан бирга қурилаётган уй-жой ипотекаси учун бериладиган ипотека кредити олиш мақсадидаги кўчмас мулк гарови;


қонун асосидаги ипотека - кредит шартномаси бўйича қарз олувчининг мажбуриятларини таъминлаш учун қўлланиладиган ипотека тури бўлиб, бунда қонун асосидаги ипотеканинг вужудга келишига олиб келувчи кредит шартномаси, қонун асосидаги ипотеканинг давлат рўйхатидан ўтказилиши учун асос бўлади;


кредит бўйича фоизлар - кредитдан фойдаланганлик учун тўлов;


имтиёзли давр - кредит бўйича асосий қарзни қайтариш муддати кечиктирилган давр;


кредит берилган сана - маблағларни ссуда ҳисоб рақамидан инжиниринг компаниясининг депозит ҳисоб рақамига ўтказиш санаси;


кредитни тўлаш санаси - Қарз олувчининг Банк олдидаги мажбуриятларини тўлиқ бажаришига олиб келадиган ипотека кредити бўйича ҳисобланган фоизларнинг жами қолдиғини ва қарз қолдиғини қоплайдиган охирги тўлов тушган сана;


тўлов мажбуриятлари - Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг ипотека кредити, унинг бўйича фоизларни ушбу шартномада кўрсатилган суммада ва муддатларда ҳамда бошқа тўловлар (ипотекани расмийлаштириш, суғурталаш ва шу кабилар учун харажатлар) бўйича мажбуриятлари;


кредит бўйича тўлов муддати ўтган қарз - Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан белгиланган муддатларда тўланмаган, ипотека кредити ёхуд унинг бир қисми, кредитдан фойдаланганлик бўйича ҳисобланган фоизлар, пенялар ва бошқа тўлов мажбуриятлари бўйича қарзлар суммаси;


кредит бўйича қарз - кредитнинг ҳаммаси ёхуд Қарз олувчи томонидан фойдаланилган ипотека кредитининг қолдиғи, тегишли ҳисоб рақамларида Қарз олувчига очилган ҳисоб рақамларидаги ипотека кредитидан фойдаланганлик учун ҳисоблаб ёзилган фоизлар.


3. Қарз олувчининг тасдиқномаси


3.1. Қарз олувчи/Биргаликда қарз олувчи ушбу билан қуйидагиларни тасдиқлайди: Банкка тақдим этилган/этиладиган кредитни расмийлаштириш ва олиш учун ҳужжатлар ва маълумотлар бундай ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилган санада ҳақиқий ва ишончли ҳисобланади; Биргаликда қарз олувчи ушбу шартнома мажбуриятлари юзасидан биргаликда жавоб беради ва ушбу мажбуриятлар ҳақиқий ҳисобланади; Қарз олувчининг (Биргаликда қарз олувчи)нинг ушбу шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бажаришдан бош тортиши Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг ушбу шартномага ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлишига олиб келади; агар Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) тўловларни амалга оширишга ёки ушбу шартномада белгиланган талаблардан исталганини бажаришга қодир бўлмаса Банк кредитни муддатидан олдин қайтаришни ва ҳисоблаб ёзилган фоизларни, шунингдек бошқа тўловларнинг муддатидан олдин тўланишини талаб қилишга ҳақлидир. Шу билан бирга, Банк қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кредитни таъминлаш бўйича ва Қарз олувчи(Биргаликда қарз олувчи)нинг бошқа мол-мулкига ундиришни қаратишга ҳақлидир; чақириб олмаслик ва муқаррар тартибда кредит бўйича ҳар қандай таъминлашни амалга оширишга ва фойдаланишга ва/ёки Банк томонидан ўз ҳуқуқларини амалга ошириш учун барча зарур чораларни кўришга Банкни вакил қилади.


4. Кредит суммаси ва кредитдан

фойдаланганлик учун фоиз ставкаси


4.1. Қурилаётган уй-жойнинг умумий қиймати ____(___________) сўмни ташкил қилади. Ипотека кредити суммаси ____(___________) сўмни ташкил қилади, бу қурилаётган уй-жой қийматининг ____ фоизига тенгдир. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг бошланғич бадали ____ (___________) сўмни ташкил қилади, бу қурилаётган уй-жой қийматининг ____ фоизига тенгдир. Узил-кесил тўлов қиймати ___________(_________) сўмни ташкил қилади, бу қурилаётган уй-жой қийматининг _____% га тенг (бундай тафовут мавжуд бўлганда тўлдирилади).


4.2. Ипотека кредитидан фойдаланганлик учун қуйидаги фоиз ставкаси белгиланади: дастлабки 5 йил давомида - йиллик 7 фоиз миқдорида; кейинги даврларда - Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ушбу шартнома тузилганда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида, яъни йиллик _____ миқдорида.


4.3. Ипотека кредити бўйича фоизлар Банк томонидан ҳар куни ушбу шартноманинг 4.2-бандида белгиланган фоиз ставкасидан ва кредит берилган санадан бошлаб амалдаги кунлар сонидан келиб чиққан ҳолда Қарз олувчининг ссуда ҳисоб рақамида Банк томонидан ҳисобга олинадиган кредит суммаси қолдиғига ҳисоблаб қўшилади.


5. Ипотека кредити бўйича таъминлаш


5.1. Ушбу шартнома бўйича берилган кредит ер участкаси билан бирга қурилаётган уй-жой ипотекаси билан белгиланган тартибда таъминланади.


5.2. Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлашнинг бир нечта усуллари мавжудлиги бир-бирига зид бўлмайди, мажбуриятларни бажаришнинг ҳар қайси усули мустақил ҳисобланади ва бир-бирига боғлиқ бўлмайди.


5.3. Зарурат бўлганда, ундиришни мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлашни қаратишнинг усулларини танлаш ҳуқуқи Банкда қолади, у ўз хоҳишига кўра талабни усуллардан исталганига қўйиши ёки мажбуриятларни бажаришни таъминлашнинг барча усулларига қўйиши мумкин.


5.4. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) кредитни таъминлашни кредит суммаси даражасида тутиш, Банк фойдасига кредит шартномаси амал қиладиган муддатга, ипотека предметини унинг тўлиқ қийматида йўқотиш ва шикастланиш хавфи юзасидан суғурта қилиш мажбуриятини олади.


5.5. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) кредитнинг қайтарилишини таъминлаш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни зарур даражада расмийлаштириш бўйича ҳар қандай харажатларни ўз зиммасига олади.


5.6. Кредитнинг таъминланишини белгилайдиган ҳужжатлар ушбу шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.


6. Ипотека кредити бериш тартиби


6.1. Кредит икки (2020 йил 1 январдан тузилган шартномалар учун - бир) йилдан иборат бўлган имтиёзли давр билан 20 йил муддатга берилади. Ипотека кредитидан фойдаланганлик учун фоизларни тўлаш кредит берилган санадан кейинги ойдан бошланади.

6.2. Кредитни бериш Қарз олувчи билан инжиниринг компанияси ўртасида тузилган шартномага мувофиқ босқичма-босқич, Қарз олувчининг ёзма топшириқномаси (аризаси) асосида маблағларни Банк очган алоҳида ссуда ҳисоб рақамига ўтказиш, кейинчалик инжиниринг компаниясининг молиялаштириш махсус депозит ҳисоб рақамига юқорида кўрсатилган шартномада белгиланган шартларда ва муддатларда ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

6.3. Банкнинг кредит бериш бўйича мажбурияти Қарз олувчи томонидан Банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин юзага келади: туман ҳокимининг ер участкаси бериш тўғрисидаги қарори нусхаси; ипотека предметини йўқолиш ва шикастланиш хавфидан суғурта шартномаси ва суғурта полиси;


7. Ипотека кредитини тўлаш тартиби


7.1. Кредит бўйича қарзни тўлаш учун Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан йўналтириладиган тўловлар қуйидагича навбат билан тўланади: кредит бўйича тўлов муддати ўтган фоизларни тўлаш; кредит бўйича тўлов муддати ўтган қарзларни тўлаш; муддатли фоизларни тўлаш; кредит бўйича муддатли қарзларни тўлаш; Қарз олувчининг бошқа тўлов мажбуриятларини тўлаш.


7.2. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) асосий қарзни ва ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлашни муддатидан олдин - ушбу шартномада белгиланган тўлов муддати бошлангунгача ёки тугагунгача амалга ошириш ҳуқуқига эга. Кредитни муддатидан олдин тўлашда Банк бирон-бир қўшимча воситачилик ҳақларини ундирмайди.


7.3. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) ушбу шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланадиган илова қилинаётган тўловлар жадвалига мувофиқ ҳар ойлик тўловларни амалга ошириш йўли билан ипотека кредитини қайтаради ва кредитдан фойдаланганлик учун ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлайди. Кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар ўз вақтида тўланмаган тақдирда тўлаш жадвали тўланмаган суммалар ҳисобга олинган ҳолда ўзгартирилади.


7.4. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан ипотека кредитини тўлаш: иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, гонорарлар, дивидендлар, фоизлар ва қимматли қоғозлар бўйича бошқа даромадлар ҳисобига маблағларни нақдсиз шаклда ўтказиш; нақд пуллар тўлаш; маблағларни омонат қўйилмалар бўйича ҳисоб рақамларидан ўтказиш; маблағларни пластик карточкалардан ўтказиш йўли билан; пул маблағларини Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг иш берувчиси томонидан моддий ёрдам ва ипотека кредитини тўлаш учун ажратилган бошқа маблағлар ҳисобидан нақдсиз шаклда ўтказиш йўли билан; қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа усулларда амалга оширилиши мумкин.


7.5. Агар ушбу шартнома бўйича исталган суммаларни тўлаш санаси иш куни ҳисобланмайдиган кунга тўғри келса, у ҳолда ушбу суммаларни тўлаш кейинги иш кунидан кечикмай амалга оширилиши керак.


8. Томонларнинг ҳуқуқлари


8.1. Банкнинг ҳуқуқлари:

8.1.1. Қарз олувчининг айби билан ушбу шартноманинг 6.3-бандида кўрсатилган ҳужжатлар шартнома имзоланган вақтдан бошлаб 30 (ўттиз) банк куни мобайнида тақдим этилмаган тақдирда Банк ушбу шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга.

8.1.2. Уй-жой инжиниринг компанияси томонидан топширилиб, Қарз олувчи томонидан қабул қилиб олинганидан кейин кредитдан фойдаланишнинг бутун даври мобайнида доимий мониторингни амалга ошириш. Банк мониторинг давомида, ипотека кредити ва унинг бўйича фоизларнинг тўланиши, гаровга қўйилган мол-мулкдан фойдаланиш ва уларни сақлаш қоидаларига амал қилиниши, ипотека предметининг ноқонуний бегоналаштирилишига йўл қўйилмаслиги юзасидан назоратни амалга оширади.

8.1.3. Банк мажбуриятларнинг бажарилмаслиги ҳоллари бошланган тақдирда ўз ихтиёрига кўра қуйидаги ҳаракатлардан исталганини амалга ошириши мумкин: Қарз олувчига мажбуриятларнинг бажарилмаслик ҳоллари бошланганлиги тўғрисидаги ёзма билдиришномани уни бартараф этиш учун муддатни белгилаган ҳолда юбориш; ушбу шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини қўшимча равишда таъминланишини талаб қилиш; Қарз олувчидан (Биргаликда қарз олувчидан) ушбу шартномада белгиланган тартибда кредитнинг ҳаммасини ёки унинг бир қисмини муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш (қонун ҳужжатларида кредитнинг ҳаммасини ёки унинг бир қисмини муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишнинг бошқача тартиби белгиланган тақдирда кредитнинг ҳаммасини ёки унинг бир қисмини муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади); ундиришни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кредит бўйича таъминлашга қаратиш; ушбу шартномани мазкур шартномада белгиланган тартибда бекор қилиш (қонун ҳужжатларида бундай шартномани бекор қилишнинг бошқача тартиби белгиланган тақдирда ушбу шартнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади); ушбу шартномага ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳар қандай ҳуқуқлардан фойдаланиш.

8.1.5. Ушбу шартнома бўйича талаб қилиш ҳуқуқини бунга Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг олдиндан розилигини олмасдан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўзгага беришни амалга ошириш.

8.1.6. Қарз олувчидан гаровга қўйилган мулкни сақлаш бўйича зарур чораларни кўришни талаб қилиш.

8.2. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг ҳуқуқлари:

8.2.1. Банкда бўш ресурслар мавжуд бўлган тақдирда ипотека кредитининг ушбу шартномада назарда тутилган ҳажмда, муддатларда ва шартларда берилишини талаб қилиш.

8.2.2. Олинган кредитни тўлиқ қайтариб ва унинг бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлаб Банк билан ушбу шартномани муддатидан олдин бекор қилиш.


9. Томонларнинг мажбуриятлари


9.1. Банкнинг мажбуриятлари:

9.1.1. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан ипотека кредити бериш учун барча зарур шартлар бажарилган тақдирда ушбу шартнома шартларига риоя қилган ҳолда кредитни бериш.

9.1.2. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)ни кредитни муддатидан олдин ундириб олиш тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиш.

9.2. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг мажбуриятлари:

9.2.1. Уй-жой инжиниринг компанияси томонидан топшириш-қабул қилиш далолатномаси бўйича Қарз олувчига берилгандан кейин Қарз олувчи бир ой муддатда қурилган уй-жойга ёки арзон уй-жойга мулк ҳуқуқини Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси органларида давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаши, шундан кейин банкка уй-жойга ёки арзон уй-жойга мулк ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхасини ва қонун асосидаги ипотека давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги штамп қўйилган кредит шартномасини тақдим этиши.

9.2.2. Илова қилинаётган тўловлар жадвалига мувофиқ ҳар ойлик тўловларни амалга ошириш йўли билан кредитни ва унинг бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлаш.

9.2.3. Банк талабига кўра Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг ушбу шартнома амал қиладиган бутун муддат мобайнидаги даромадлари тўғрисида Банкни қониқтирадиган шакл ва мазмун бўйича ахборот тақдим этиш.

9.2.4. 5 (беш) кун мобайнида Банкка яшаш жойи, иш жойи, фамилияси ёки исми ва ушбу шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилишига таъсир кўрсата оладиган бошқа ҳолатларнинг ўзгарганлиги тўғрисида ахборот тақдим этиш.


10. Мажбуриятларни бажармаслик ҳолатлари


10.1. Ушбу бандда қайд этилган ҳодисалардан исталгани мажбуриятларни бажармаслик ҳолати ҳисобланади: Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан кредит, фоизлар ва/ёки ҳамда бошқа тўловларнинг ушбу шартнома, унга тўловлар жадвали, шунингдек тузилиши ушбу шартномада белгиланган бошқа шартномалар бўйича зарур санада тўлашни амалга оширмаганлик; Банкни ҳақиқий бўлмаган ҳужжатлар тақдим этиш йўли билан атайлаб чалғитиш; Банкка кредит, Банк хулосаси бўйича Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан тақдим этилган ҳар қандай таъминлашнинг ўз қимматини қисман ёки тўлиқ йўқотганлиги ёки ҳақиқий бўлмай қолганлиги; Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) тўлов қобилиятининг ёмонлашиши ёки ушбу шартнома бўйича мажбуриятларнинг мунтазам равишда бажарилмаслигига олиб келадиган аниқ ахборотнинг яширилиши; ушбу шартнома шартларининг бузилиши; ушбу шартнома билан боғлиқ бўлган бошқа шартномалар (ипотека, суғурта ва шу кабилар) шартларининг бузилиши.


11. Ундиришни кредитни таъминлашга қаратиш


11.1. Банк ушбу шартнома ва ипотека тўғрисидаги шартнома шартлари билан гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги туфайли келиб чиққан талабларни ушбу мулк ҳисобига қондириш учун ундиришни мажбуриятларни таъминлаш сифатида гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга ҳақлидир.

11.2. "Ипотека тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23, 26 ва 28-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда Банк ипотека билан таъминланган мажбуриятларнинг муддатидан олдин бажарилишини талаб қилишга, ушбу талаб бажарилмаган тақдирда эса - ундиришни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга ҳақлидир.

11.3. Томонлар шундай битимга келишдиларки, Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан ушбу шартнома бўйича ўз мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда Банк ўз талабларини, ундиришни ипотека предметига қаратиш учун асослар пайдо бўлгандан кейин, Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) билан Банк ўртасида тузилган, нотариал тасдиқланган битим асосида суддан ташқари тартибда қондиради.

11.4. Ундиришни мажбуриятни таъминлаш учун гаровга қўйилган, ипотека предмети ҳисобланадиган мол-мулкка қаратиш Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан тўловларни тўлаш муддатлари мунтазам равишда, яъни ўн икки ой мобайнида уч мартадан кўп бузилган тақдирда белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.

11.5. Агар гаровга қўйилган мол-мулкни сотишдан олинган сумма Банк талабларини қоплаш учун етарли бўлмаса, у етишмаган суммани Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг бошқа мол-мулкидан олиш ҳуқуқига эга.

11.6. Ундирув суд тартибида мажбуриятларни таъминлаш учун гаровга қўйилган ипотека предмети бўлган уй-жойга қаратилганда, бошланғич сотув баҳоси Банк билан Қарз олувчи томонидан имзоланган ипотека предметини келишув баҳолаш далолатномасига асосан белгиланади.


12. Алоҳида шартлар


12.1. Банк ўз ихтиёрига кўра Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)га нисбатан ушбу шартнома бўйича ўзи эга бўлган ҳуқуқлардан исталганини қўллаши ёхуд қўлламаслиги мумкин.

12.2. Банк томонидан ушбу ҳуқуқларнинг қўлланмаслиги ёхуд қисман қўлланиши ушбу ҳуқуқлардан воз кечишни англатмайди ва улар келгусида исталган вақтда қўлланиши мумкин.


13. Қўшимча шартлар


13.1. Уй-жойнинг ўзбошимчалик билан қайта қурилганлиги ёки қайта режалаштирилганлиги учун Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради ва ушбу уйни ўз ҳисобидан аввалги ҳолатига келтириши шарт.

13.2. Кредит муддати мобайнида уй-жойни сотиш, ўзгага беришга, ижарага топширишга, текин фойдаланиш учун беришга, ипотека предмети манзили бўйича яқин қариндошларни ва учинчи шахсларни рўйхатдан ўтказишга Банкнинг ёзма розилигисиз йўл қўйилмайди.

13.3. Томонлар ушбу шартноманинг унга биноан тартибга солинмайдиган қисми юзасидан муносабатларини томонлар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солади.

13.4. Инжиниринг компанияси билан Қарз олувчи (Якка тартибдаги қурувчи) ўртасида тузилган асосий шартнома бекор қилинган тақдирда Банк ушбу шартномани белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга. Ушбу шартнома муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан тўланган кредит бўйича асосий қарз суммаси, агар Томонлар ўртасида бошқача аҳдлашув мавжуд бўлмаса, қурилган уй-жой сотилгандан кейин Қарз олувчига қайтарилади. Бунда Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан тўланган кредит бўйича ҳисобланган фоизлар унга қайтарилмайди.

14. Форс-мажор ҳолатлари


14.1. Томонлар ушбу шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаслиги шартнома тузилгандан кейин, Томонлар олдиндан кўра билмаган, оқилона чора-тадбирлар билан бартараф эта олишмаган, фавқулодда тусдаги ҳодисалар натижасида пайдо бўлган енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари оқибатида содир бўлган тақдирда томонлар мажбуриятларнинг қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлиги учун жавобгарликдан озод қилинадилар.

14.2. Енгиб бўлмайдиган куч вазиятларига асосланадиган Томон бошқа Томонни бундай вазиятлар юзага келганлиги тўғрисида ёзма шаклда дарҳол хабардор қилиши шарт, шунингдек исталган Томоннинг талабига кўра бундай вазиятларнинг юзага келганлиги ҳолатини тасдиқлайдиган, тегишли орган томонидан берилган ҳужжат тақдим этилиши керак.

14.3. Агар шартноманинг ушбу бўлимида кўрсатилган енгиб бўлмайдиган вазиятлар уч ойдан ортиқ давом этса, у ҳолда ҳар қайси Томон бошқа Томонни хабардор қилган ҳолда ушбу шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга. Бунда Томонлар ушбу шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилган ва бажарилмаган қисмлари бўйича белгиланган тартибда узил-кесил ҳисоб-китоб қиладилар.


15. Шартноманинг амал қилиш муддати


15.1. Ушбу шартнома Томонлар уни имзолаган вақтдан бошлаб кучга киради ва ушбу шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунгача амал қилади.


16. Низоларни ҳал этиш


16.1. Ушбу шартномада назарда тутилмаган келишмовчиликлар ва/ёки низоли вазиятлар юзага келган ҳолларда Томонлар, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига амал қилган ҳолда, уларни музокаралар йўли билан ҳал қиладилар. Томонларнинг келишувига эришилмаган тақдирда низо Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқиш учун суд органларига ўтказилади.


17. Якунловчи қоидалар


17.1. Мазкур шартноманинг 14.3-бандини истисно қилган ҳолда, ушбу шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш Томонларнинг ўзаро келишуви бўйича ёки Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ суд тартибида амалга оширилиши мумкин.

17.2. Ушбу шартномага барча ўзгартириш ва қўшимчалар Томонлар имзолаган қўшимча битим тарзида ёзма шаклда расмийлаштирилади.

17.3. Ушбу шартнома ҳар қайси Томон учун бир хил юридик кучга эга бўлган уч нусхада тузилди.


Томонларнинг манзиллари, реквизитлари ва имзолари:

         

Банк:

Қарз олувчи:

Биргаликда қарз олувчи:

(филиалнинг тўлиқ номи)

(Ф.И.О. тўлиқ)


(Ф.И.О. тўлиқ)

(индекси, манзили, тел.)

(индекси, манзили, тел.)


(индекси, манзили, тел.)

(банк реквизитлари)

(туғилган санаси)

(туғилган санаси)

(СТИР)

(туғилган жойи)

(туғилган жойи)

(филиал бошқарувчисининг Ф.И.О.)

(СТИР)

(СТИР)


  

  




М.Ў.

(имзо)


(имзо)


(имзо).

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 44-сон, 464-модда.

























































Время: 0.1406
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск