Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Уй-жой қонунчилиги / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.07.1999 й. 345-сон "Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.07.1999 й.

N 345


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

УЙ-ЖОЙ КОДЕКСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг "Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида" 1998 йил 24 декабрдаги 714-1-сон қарорига мувофиқ, шунингдек Уй-жой кодексининг қоидаларини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси 1999 йил 1 апрелгача қабул қилган қарорларнинг Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексига зид бўлмаган қисми янги меъёрий ҳужжатлар қабул қилингунга қадар амалда бўлади.

Тегишли меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун масъул бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар Режада назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминласинлар.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


3. Ҳукуматнинг 3-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳамасининг

1999 йил 16 июлдаги

345-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг

Уй-жой кодексини амалга ошириш учун зарур

бўлган меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш

РЕЖАСИ

Т/р

Ҳужжат номи


Ижро муддати


Ҳужжат тури


Ижро этувчи масъул

органлар


1.

Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом

Сентябрь

1999 й.

ВМ карори лойиҳаси

Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Макроиктисод ва статистика вазирлиги, Адлия вазирлиги, ИИВ, Тошкент шахар ва вилоят хокимиятлари


2.

Фойдаланиш харажатларига хақ тўлаш бўйича компенсациялар ва имтиёзлар бериш тартиби тўғрисида Низом

Сентябрь

1999 й.

ВМ карори лойиҳаси

Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Макроиктисод ва статистика вазирлиги, Адлия вазирлиги, Соғлиқни саклаш вазирлиги, Давархитекткурилиш комитети


3.

Кўп квартирали уйларни жорий ва капитал таъмирлаш учун маблағлар тўплаш (йиғиш) тартиби тўғрисида Низом

Сентябрь

1999 й.

ВМ карори лойиҳаси

Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Макроиктисод ва статистика вазирлиги, Адлия вазирлиги, "Давархитекткурилиш комитети", Тошкент шахар ва вилоят хокимиятлари


4.

Уй- жой фондини давлат хисобига олиш тўғрисида Низом

Октябрь 1999 й.

ВМ карори лойиҳаси

Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Макроиктисод ва статистика вазирлиги, Адлия вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоят хокимиятлари, ДМҚ, "Ўзгеодезкадастр" бош бошкармаси


5.

Хизмат турар жойларини бериш тартиби тўғрисида Низом

Октябрь 1999 й.

ВМ карори лойиҳаси

Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Макроиктисод ва статистика вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги


6.

Текин уй-жой бериш тўғрисида Низом

Февраль

2000 й.

ВМ карори лойиҳаси

Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Макроиктисод ва статистика вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги

Тошкент шахар ва вилоят хокимиятлари, ДМҚ, "Давархитекткурилиш комитети"


7.

Вақтинчалик уй-жой тўғрисидаги Низом

Февраль

2000 й.

ВМ карори лойиҳаси

Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Макроиктисод ва статистика вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги

"Давархитекткурилиш комитети"


8.

Уй- жой қуриш ширкатининг намунавий Устави

Март

2000 й.

ВМ карори лойиҳаси

Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Макроиктисод ва статистика вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги

"Давархитекткурилиш комитети", Тошкент шахар ва вилоят хокимиятлари






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 16 июлдаги

345-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ҳукуматнинг қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат уй-жой фонди хусусийлаштирилиши муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 1994 йил 28 июндаги 325-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 6-сон, 34-модда)нинг:


1. Қарор қисмининг учинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Турар жойларни ва уй атрофидаги ерларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин".


2. Қарорига 3-иловада:

а) илованинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Турар жойларни ва уй атрофидаги ерларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари";


б) матндаги уй-жойлардан фойдаланиш ва коммунал-фойдаланиш ташкилотларига қаратилган кўрсатмалар тузатиш-фойдаланиш ташкилотларига кўрсатмалар билан алмаштирилсин.


в) 2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Мулкдорлар, ижарага олувчилар, муниципал, идоравий уй-жой фонди ва мақсадли коммунал уй-жой фонди турар жойларнинг ижарадорлари тузатиш-фойдаланиш  корхоналари билан турар жойларга техника хизмати кўрсатиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Намунавий шартнома (контракт)га мувофиқ шартномалар (контрактлар) тузадилар".


г) 5-бандининг иккинчи гапи чиқариб ташлансин;


д) 6-бандининг иккинчи хат боши қуйидаги мазмундаги учинчи гап билан тўлдирилсин:

"Турар жойга бошқа фуқаролар бир кишига тўғри келадиган уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси ҳақидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинган тақдирда қўйилади, вояга етмаган болаларни ва меҳнатга лаёқатсиз ёлғиз ота-оналарни қўйиш бундан мустасно";


е) 7-бандидаги "ижарага олувчи ёки унинг оила аъзолари" сўзлари "муниципал, идоравий уй-жой фонди ва мақсадли коммунал уй-жой фонди уйларида яшовчи ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ёки ижарага олувчи билан доимий равишда бирга яшовчи фуқаролар" сўзлари билан алмаштирилсин.


ж) 10-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хат боши билан тўлдирилсин:

"Уй-жойлар, квартираларнинг мулкдорлари уйдан фойдаланишни, унинг сақланишини, умумий мулк бўлган мулкнинг зарур санитария, ёнғин хавфсизлиги ва техник ҳолатини таъминлаш учун, шунингдек бошқа мақсадларга уй-жойга ва умумий фойдаланиладиган жойга хизмат кўрсатиш учун ташкилотни мустақил белгилайдилар";


з) 16-банди қуйидаги мазмундаги хат боши билан тўлдирилсин:

"Уй-жой мулкдори бўлмаган пайтда уйга кириш ички ишлар органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари иштирокида тегишли тузатиш-фойдаланиш  ташкилотлари томонидан амалга оширилади";


и) 26-бандининг биринчи гапи чиқариб ташлансин;


к) 28-банди қуйидаги мазмундаги хат бошилар билан тўлдирилсин:

"кўп квартирали уй-жойларнинг уйларида мол, шунингдек одамлар соғлиғи учун хавфли ҳайвонларни сақлаш;

уйлар, бинолар, иншоотларни ўзбошимчалик билан қайта қуриш, қайта режалаштириш, шунингдек кўп қаватли уйлар, бинолар ва иншоотларга туташиб кетган ер участкаларида ўзбошимчалик билан иморат қуриш ёхуд уларнинг кўринишини фойдаланиш кўрсаткичларини ва биноларнинг зилзилага чидамлигини пасайтирувчи ҳамда бошқа шахсларнинг яшаши ёки фаолияти учун ноқулайлик яратувчи тарзда бошқача ўзгартириш";


л) 44-бандида "хусусийлаштирилган квартиралар эгалари ширкати, ижарага олувчилар, уй-жой эгалари" сўзлари "уй-жой эгалари ширкати" сўзлари билан алмаштирилсин.





Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 16 июлдаги

345-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ҳукуматнинг ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Уй-жой фонди ва коммунал хўжалиги объектларидан фойдаланишни яхшилаш чоралари тўғрисида" 1967 йил 2 декабрдаги 626-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1967 й., 6-сон, 61-модда).


2. Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва Ўзбекистон Касаба Союзлари Республика Советининг "Давлат уй-жой фондини бошқаришда жамоат комитетлари ролини кучайтириш тўғрисида" 1969 йил 30 апрелдаги 209-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1969 й., 4-сон, 32-модда).


3. Ўзбекистон  ССР Министрлар Советининг "Уй бошқармалари ва уй-жойларидан фойдаланиш конторалари ҳузуридаги болалар клублари ва майдончалари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1970 йил 2 сентябрдаги 447-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1970 й., 9-сон, 54-модда).


4. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиумининг "Гражданларнинг ўзбошимчалик билан уй-жой, дача, хўжалик ва маиший иморат ҳамда бинолар қурганлик учун жавобгарлиги тўғрисида" 1978 йил 15 апрелдаги Фармонини ижро этиш тартиби ҳақида" 1978 йил 13 июндаги 319-сон қарори.


5. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Республика уй-жой фондидан фойдаланишни ва унинг сақланишини яхшилашга доир қўшимча  чоралар тўғрисида" 1981 йил 7 сентябрдаги 709-сон қарори.


6. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Турар жойлардан фойдаланиш ташкилотлари тўғрисидаги типовой низомни тасдиқлаш ҳақида" 1984 йил 26 сентябрдаги 490-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1984 й., 9-сон, 46-модда).


7. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССРда давлат ва жамоат турар жой фонди уйларида турар жойни ижарага олиш юзасидан Типовой шартномани ва турар жойлардан фойдаланиш ва уйларни ҳамда уй атрофидаги территорияни яхши тутиш Қоидаларини тасдиқлаш ҳақида" 1984 йил 6 декабрдаги 633-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1984 й., 12-сон, 61-модда).


8. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "СССР Госпланининг 1986-1990 йилларда Тошкент шаҳар хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1986 йил 17 январдаги 11-сон қарори юзасидан 1986 йил 8 июлдаги 331-сон қарори 18-бандининг ўнинчи хат боши.


9. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1987 йил 3 мартдаги 98-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1987 й., 3-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон ССР Ҳукуматининг қарорларига киритиладиган ўзгартиришларнинг 5-банди.


10. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССРда давлат ва жамоат турар жой фонди уйларида турар жойни ижарага олиш юзасидан Типовой шартномага ва турар жойлардан фойдаланиш ва уйларни ҳамда уй атрофидаги территорияни яхши тутиш Қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1987 йил 28 декабрдаги 531-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1987 й., 12-сон, 81-модда).


11. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг Якка тартибда иморат солувчиларнинг ширкатлари тўғрисидаги намунали низомни тасдиқлаш ҳақида" 1988 йил 24-ноябрдаги 440-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1988 й., 12-сон, 36-модда).


12. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 24 январдаги 37-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1989 й., 1-сон, 3-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон ССР Ҳукуматининг турар жой масалалари тўғрисидаги айрим қарорларига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг 3-банди.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 июндаги 325-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 6-сон, 34-модда) билан тасдиқланган Турар жойларни ижарага бериш тўғрисида Низом.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., 7-сон, 38-модда.























































Время: 0.1563
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск